en
Feedback
Bugun.uz | Расмий канал

Bugun.uz | Расмий канал

Open in Telegram

Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали.

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Bugun.uz | Расмий канал

Channel Bugun.uz | Расмий канал (@bugunrasmiy) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 19 241 subscribers, ranking 11 778 in the News & Media category and 4 151 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 19 241 subscribers.

According to the latest data from 09 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -294 over the last 30 days and by -1 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 9.95%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 5.65% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 1 915 views. Within the first day, a publication typically gains 1 087 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 0.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали.

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 10 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the News & Media category.

19 241
Subscribers
-124 hours
-747 days
-29430 days
Posts Archive
Тошкентда меҳмонхона қурилиши учун қазилган котлованнинг бир қисми ўпирилди Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида меҳмонхона қурилиши учун қазилган котлованнинг бир қисми ўпирилиб тушди. Ҳодиса 2 август куни Беруний кўчасидаги Орзу массивида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, котлован қазиш ишлари вақтида пудратчи ташкилотнинг эҳтиётсизлиги оқибатида тупроқ кўчиши юз берган. Ҳодиса вақтида тупроқ билан бирга қурилиш майдони атрофидаги тўсиқлар ва йўл қопламасининг бир қисми ҳам қулаган. Шунингдек, дарахт қулаб, электр кабеллари шикастлангани сабабли ҳудудда электр таъминоти вақтинча узилган. Аввалроқ жабрланганлар йўқлиги айтилган эди. Кейинчалик Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир нафар фуқаро жароҳатланганини маълум қилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳодиса юзасидан махсус комиссия тузилган. Ҳозирда хавфли ҳудуд ўраб олинган, мутахассислар котлован, унга яқин жойлашган тўққиз қаватли уй ва муҳандислик тармоқларининг ҳолатини ўрганмоқда. Текширув якунларига кўра, масъул шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинди.

Саида Мирзиёева Тошкентдаги болалар майдончалари ва яшил ҳудудларни ҳимоя қилишга чақирди Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкент шаҳри Миробод туманидаги «Лолазор» маҳалласида дарахтлар кесилгани ва болалар майдончаси ўрнида бизнес маркази қуриш режалаштирилганини танқид қилди. Унинг таъкидлашича, пойтахтда қурилишлар сабаб болалар ўйин ва спорт майдончалари, умумий ҳовлилар ҳамда яшил ҳудудлар қисқариб бормоқда, бу эса аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда. Шу муносабат билан Бош прокуратурага Тошкентдаги бундай объектларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш, қурилишларга берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги ва шаҳарсозлик меъёрларига риоя этилишини текшириш топширилди. Саида Мирзиёева қонунбузарликлар аниқланган тақдирда, масъул шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини, зарур ҳолларда улар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини билдирди.

Тошкентда 19,9 млрд сўмлик бюджет маблағини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум
Тошкентда 19,9 млрд сўмлик бюджет маблағини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилишича, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Texnopark» МЧЖнинг айрим масъул шахслари электрон газ ҳисоблагичларига техник хизмат кўрсатиш ишлари билан боғлиқ 19,9 млрд сўм бюджет маблағини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Терговга қадар текширувда, шунингдек, «Texnopark» МЧЖ ишлаб чиқарган ва «Ҳудудгазтаъминот» томонидан ўрнатилган 273 та газ ҳисоблагичи кўрсаткичлари кам ҳисоблангани, бунинг оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 861,1 млн сўм зарар етказилгани аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилади 31 июль – 2 август кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудуд
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилади 31 июль – 2 август кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Кундузи ҳаво ҳарорати 38–41 даража, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларда эса 42–43 даражагача кўтарилади. 1–2 август кунлари республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Синоптиклар маълум қилишича, кейинги ҳафтадан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. Тошкент шаҳрида 31 июль – 2 август кунлари кундузи 37–40 даража, кечаси 23–26 даража атрофида бўлади.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизисто
Ўзбекистон ва Қирғизистон Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи якунлари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланди. Шунингдек, давлат раҳбарлари раислигида Давлатлараро кенгаш тузишга келишиб олинди. Томонлар сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми деярли 10 баробарга ошганини қайд этиб, уни келгуси йилда 2 миллиард долларга етказиш мақсадини белгилади. Энергетика, электротехника, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик соҳаларида янги қўшма лойиҳалар бўйича келишувларга эришилди. Шунингдек, «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли бўйлаб савдо-логистика инфратузилмасини ривожлантириш, Қамбарота ГЭС-1 бўйича битимни имзолаш жараёнини тезлаштириш ва йил якунига қадар Ўзбекистонда биринчи Ҳудудлар форумини ўтказишга келишиб олинди. Президент, шунингдек, 2028 йилда Чингиз Айтматов таваллудининг 100 йиллигини икки мамлакатда кенг нишонлаш режалаштирилганини маълум қилди.

Тошкентдаги 35 та бозор ва савдо комплекси оммавий савдога чиқарилади Президент қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳридаги 35 та боз
+2
Тошкентдаги 35 та бозор ва савдо комплекси оммавий савдога чиқарилади Президент қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳридаги 35 та бозор ва савдо комплекси ҳамда уларнинг шохобчалари оммавий савдоларга чиқарилади. Улар қаторида «Чорсу», «Ўрикзор», «Қўйлиқ», «Ипподром», «Сергели», «Юнусобод», «Янгиобод», «Қорақамиш», «Паркент» ва бошқа бозорлар ҳам бор. Ҳужжатга кўра, инвесторлар мазкур ҳудудларда замонавий экобозорлар, савдо ва хизмат кўрсатиш, кўнгилочар марказлари ҳамда кўп қаватли автотураргоҳлар барпо этиш шарти билан иштирок этади. Шунингдек, Тошкентдаги бошқа деҳқон, ихтисослаштирилган ва буюм бозорларининг шохобчалари ҳамда бўш майдонлари ҳам белгиланадиган шартлар асосида «E-auksion» орқали онлайн аукционга чиқарилиши белгиланди.

Тошкентда янги дарвозалар, «Китоб кўчаси» ва «Ёшлар шаҳарчаси» барпо этилади Президент қарорига мувофиқ, 2026–2027 йилларда Т
Тошкентда янги дарвозалар, «Китоб кўчаси» ва «Ёшлар шаҳарчаси» барпо этилади Президент қарорига мувофиқ, 2026–2027 йилларда Тошкент шаҳрида қатор йирик шаҳарсозлик лойиҳалари амалга оширилади. Унга кўра, шаҳарнинг тўртта кириш қисмида Роҳат, Бектемир, Эркин ва Уч қаҳрамон рамзий дарвозалари қурилади. Шунингдек, «Чорсу» бозори ва «Эски Жува» мажмуаси ҳудудлари комплекс реконструкция қилинади, Юнусободдаги Сайилгоҳ ҳудуди эса «дизайн код» асосида таъмирланади. Лойиҳалар доирасида Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ҳудудида экобоғ ва дам олиш масканлари, Шароф Рашидов шоҳ кўчасидаги «Мовий гумбазлар» хиёбонида 24 соат ишлайдиган «Китоб кўчаси», шунингдек, собиқ онкология маркази ўрнида «Ёшлар шаҳарчаси» ташкил этилади. Бундан ташқари, шаҳарда аҳоли учун 15 дақиқалик пиёда масофада жойлашган кичик яшил боғлар барпо этилади. Бектемир туманида эса тажриба тариқасида 10 қаватли ягона маъмурий марказ қурилиб, туманнинг бошқарма ва бўлимлари шу ерга жойлаштирилади.

Швейцария суди Гулнора Каримова иши бўйича Lombard Odier банкини жаримага тортди Швейцария суди Lombard Odier банкини пул юви
Швейцария суди Гулнора Каримова иши бўйича Lombard Odier банкини жаримага тортди Швейцария суди Lombard Odier банкини пул ювишнинг олдини олиш бўйича зарур чораларни кўрмагани учун 3 миллион Швейцария франки миқдорида жаримага тортди. Шу билан бирга, суд Гулнора Каримовага нисбатан Швейцариядаги жиноят ишини тугатди. Суд қарорига кўра, банк пул ювишнинг олдини олиш учун етарли ташкилий чораларни кўрмаган. Шунингдек, 400 миллион Швейцария франкидан ортиқ активларни мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарилди. Банкнинг собиқ ходимларидан бирига эса 24 ойлик шартли қамоқ жазоси тайинланди. Суд Каримовага нисбатан ишни унинг яқин вақтда Швейцарияга экстрадиция қилиниши ёки озод қилиниши эҳтимоли мавжуд эмаслиги сабабли, даъво муддати тугашидан олдин ишни кўриб чиқиш имкони бўлмагани учун тугатганини билдирди. Lombard Odier қарори устидан шикоят қилишини маълум қилди. Банкнинг таъкидлашича, мазкур иш 2012 йилда шубҳали операциялар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўзи хабар берганидан кейин бошланган.

30 июль куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади 30 июль куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчилик к
30 июль куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади 30 июль куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати 34–42 даража атрофида бўлади. Энг юқори ҳарорат Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилиб, 42 даражагача етади. Тошкент шаҳрида эса кундузи 37–39 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати кундузи 25–30 даража атрофида бўлади.

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида сақлаб қолди Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзга
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида сақлаб қолди Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Асосий ставка бўйича навбатдаги йиғилиш 16 сентябрь кунига белгиланди. Марказий банк маълумотига кўра, 2026 йил июнь ойида йиллик умумий инфляция 6,4 фоизга, базавий инфляция эса 5,7 фоизга етди. Йил якуни бўйича умумий инфляция 6,5 фоиз, иқтисодий ўсиш эса 7,5–8 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Таъкидланишича, июнь ойида энергия ресурслари ва тошкўмир нархларининг ошиши инфляциянинг қисқа муддатли тезлашишига таъсир кўрсатган. Шу билан бирга, Марказий банк ўрта муддатда инфляцияни 5 фоизлик мақсадли даражага туширишга қаратилган пул-кредит сиёсатини давом эттиришини маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга боради 29 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жо
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга боради 29 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга боради. Ташриф доирасида давлат раҳбари Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган «Келажак ўйинлари» III халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади. Мазкур мусобақа 29 июлдан 9 августгача ўтказилиб, унда 50 дан ортиқ мамлакат вакиллари, жумладан, Ўзбекистон спортчилари ҳам қатнашади.

Энергетика вазирлиги ходимлари иш вақтининг 90 фоизини маҳаллаларда ўтказади Президент Шавкат Мирзиёев энергетика вазири Шерзод Хўжаевга Энергетика вазирлиги тизими ходимлари иш вақтининг 90 фоизини маҳаллалар ва инфратузилма объектларидаги муаммоларни ҳал этишга сарфлаши кераклигини топширди. Шунингдек, соҳани такомиллаштириш ва бозор тамойилларига ўтишни жадаллаштириш бўйича таклифлар тайёрланади. Жумладан, суюлтирилган газ етказиб бериш ва бошқа йўналишларда рақобат механизмларини жорий этиш режалаштирилган. Бундан ташқари, соҳада нафақат ҳисоблагичлар ва биллинг тизими, балки ходимларнинг кунлик фаолияти, топшириқлар ижроси ҳамда меҳнат самарадорлигини (KPI) баҳолаш жараёнлари ҳам рақамлаштирилади. Президент таъкидлашича, мазкур ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад энергетика соҳасининг иқтисодиётдаги улушини ошириш ва аҳоли кайфиятига ижобий таъсир кўрсатишдан иборат.

Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев 8 йил 2 ойга қамалди Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди Солиқ
Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев 8 йил 2 ойга қамалди Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Мубин Мирзаев ва яна 9 нафар шахсга оид жиноят иши бўйича ҳукм чиқарди. Суд ҳукмига кўра, Мубин Мирзаев жуда кўп миқдордаги фирибгарлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда ҳокимият ҳаракатсизлиги жиноятларини содир этганликда айбдор деб топилди. У 3 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда 8 йил 2 ой озодликдан маҳрум этилди. Қолган судланувчилар шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, савдо қоидаларини бузиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва бошқа жиноятлар бўйича айбдор деб топилиб, 5 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, суд ҳукми билан етказилган зарарларни ундириш белгиланди. Жазо муддати судланувчиларга нисбатан қўлланган қамоққа олиш эҳтиёт чораси амал қилган кундан ҳисобланади.

Август ойида Ўзбекистондан қандай астрономик ҳодисаларни кузатиш мумкин? Фанлар академияси маълум қилишича, 2 август куни Мер
Август ойида Ўзбекистондан қандай астрономик ҳодисаларни кузатиш мумкин? Фанлар академияси маълум қилишича, 2 август куни Меркурийнинг ғарбий элонгацияси кузатилади. Уни тонг отишидан олдин осмоннинг шарқий қисмида ёрқин юлдуз сифатида кўриш мумкин. 12 август куни тўлиқ Қуёш тутилиши содир бўлади. Бироқ мазкур ҳодиса Ўзбекистон ҳудудидан кўринмайди. Шу куни кечаси ва 13 августга ўтар кечаси Персеид метеор ёмғири фаоллашиб, қулай шароитда бир соатда 60 тагача метеорни кузатиш мумкин. Шунингдек, 15 август куни Венеранинг шарқий элонгацияси, 28 августда эса қисман Ой тутилиши юз беради. Ой давомида кечқурун Венера, тунда Сатурн ва Нептун, туннинг иккинчи ярмида Марс ва Уран, тонгга яқин эса Юпитер ҳамда Меркурийни кузатиш мумкин.

Янгийўлдаги электр ва газ таъминоти тажрибаси бутун республикага жорий этилади Президент Шавкат Мирзиёев Янгийўл туманида эле
Янгийўлдаги электр ва газ таъминоти тажрибаси бутун республикага жорий этилади Президент Шавкат Мирзиёев Янгийўл туманида электр ва газ таъминотини барқарорлаштириш бўйича махсус штаб тузишни топширди. Унга энергетика вазири Шерзод Хўжаев раҳбарлик қилади. Штаб икки ҳафта ичида тумандаги 51 та маҳалланинг энергияга бўлган эҳтиёжини ўрганиб, истеъмол балансини шакллантиради. Муаммоли тармоқлар ва трансформаторлар янгиланади, маълумот узатмаётган электр ва газ ҳисоблагичлари алмаштирилади. Туманда электр йўқотишлари йил бошидан 30 млн кВт/соатга, электр энергияси бўйича дебитор қарздорлик 43 млрд сўмга, газ бўйича эса 188 млрд сўмга етган. Барча ишлар 1 октябргача якунланиб, электр ва газ йўқотишларини икки бараварга камайтириш режалаштирилган. Давлат раҳбари Янгийўлда йўлга қўйиладиган ушбу тизим кейинчалик республиканинг барча туман ва шаҳарларида жорий этилишини маълум қилди. Энергетика тизими раҳбарлари ҳар бир ҳудуддаги энг мураккаб туманларга бириктирилади.

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаевга оид иш судга оширилди Жиноят иши 29 июль куни Янгиҳаёт туман суди
Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаевга оид иш судга оширилди Жиноят иши 29 июль куни Янгиҳаёт туман судида кўриб чиқилади. Судланувчилар орасида Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва Жазони ижро этиш департаментининг собиқ бошлиғи Рустам Турсунов ҳам бор. Абдуллаев Жиноят кодексининг 167-моддаси, Турсунов эса 167 ва 205-моддалари бўйича айбланмоқда. Иш доирасида жами 30 нафар шахс судланувчи сифатида иштирок этмоқда. Улардан 16 нафари қамоқда, қолганларига бошқа эҳтиёт чоралари қўлланган. Президент Шавкат Мирзиёев январь ойида ИИВ тизимидаги давлат харидларида 186 млрд сўм бюджет маблағи ўзлаштирилгани аниқланганини маълум қилган эди. Эслатиб ўтамиз, Абдуллаев 200 млрд сўмдан ортиқ зарарни қоплаганидан сўнг, апрель ойида унга нисбатан қўлланган қамоқ эҳтиёт чораси гаровга ўзгартирилган.

28 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади 28 июль куни Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчи
28 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади 28 июль куни Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 34–39 даража, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларининг айрим жойларида эса 40–42 даражагача кўтарилади. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Жанубий ва чўл ҳудудларида айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, шунингдек, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Тошкент шаҳрида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 37–39 даража бўлади. Тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 25–30 даража атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Шерзод Хўжаев Ўзбекистон энергетика вазири этиб тайинланди Президентнинг тегишли фармонлари билан Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбек
Шерзод Хўжаев Ўзбекистон энергетика вазири этиб тайинланди Президентнинг тегишли фармонлари билан Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Шерзод Хикматуллаевич Хўжаев энергетика вазири этиб тайинланди. Шу муносабат билан у Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди. Қайд этилишича, бундан аввал Шерзод Хўжаевнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган.

Ўзбекистонликларнинг банклардан олган кредитлари бир йилда қарийб 40 трлн сўмга ошди Марказий банк маълумотларига кўра, 2026
Ўзбекистонликларнинг банклардан олган кредитлари бир йилда қарийб 40 трлн сўмга ошди Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига аҳолининг банклар олдидаги кредит қарзи 235,9 трлн сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 39,5 трлн сўмга кўп. Шу санада банк тизимидаги жами кредитлар қолдиғи 642,8 трлн сўмга етган. Шундан 406,9 трлн сўми юридик шахсларга ажратилган кредитлар ҳиссасига тўғри келади. Давлат банклари кредит портфели 422,2 трлн сўм, хусусий банкларники эса 220,5 трлн сўмни ташкил этган. Хусусий банклар кредит портфели бир йилда 39,5 трлн сўмга, давлат банклариники эса 26 трлн сўмга ошган. Энг йирик кредит портфели Ўзбекистон Миллий банки (107,1 трлн сўм) ва Agrobank (91,2 трлн сўм) ҳиссасига тўғри келади. Хусусий банклар орасида эса Kapitalbank (38,3 трлн сўм) етакчилик қилмоқда.

Ҳафтанинг сўнгги кунларида Ўзбекистонда ҳаво +42 даражагача исийди Ўзгидромет прогнозига кўра, июль ойининг сўнгги ҳафтасида
Ҳафтанинг сўнгги кунларида Ўзбекистонда ҳаво +42 даражагача исийди Ўзгидромет прогнозига кўра, июль ойининг сўнгги ҳафтасида республикада иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Кундузи ҳаво ҳарорати +37…+40 даража, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса +41…+42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Синоптиклар маълумотига кўра, бу кўрсаткичлар июль ойи охири учун иқлим меъёридан 2–3 даража юқори бўлади. Ҳафта давомида асосан кам булутли ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Тошкент шаҳрида кундузи +38…+39 даража, кечаси эса +23…+25 даража бўлиши прогноз қилинмоқда.