en
Feedback
Bugun.uz | Расмий канал

Bugun.uz | Расмий канал

Open in Telegram

Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали.

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Bugun.uz | Расмий канал

Channel Bugun.uz | Расмий канал (@bugunrasmiy) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 19 241 subscribers, ranking 11 778 in the News & Media category and 4 151 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 19 241 subscribers.

According to the latest data from 09 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -294 over the last 30 days and by -1 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 9.95%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 5.65% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 1 915 views. Within the first day, a publication typically gains 1 087 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 0.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали.

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 10 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the News & Media category.

19 241
Subscribers
-124 hours
-747 days
-29430 days
Posts Archive
Президент чорвачиликни ривожлантириш бўйича янги чораларни кўриб чиқди Президент Шавкат Мирзиёевга 2026–2028 йилларда чорвачи
+2
Президент чорвачиликни ривожлантириш бўйича янги чораларни кўриб чиқди Президент Шавкат Мирзиёевга 2026–2028 йилларда чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдим этилди. Унга кўра, мамлакатда қўшимча 190 минг тонна гўшт ишлаб чиқариш, 103 та фаолияти тўхтаган чорвачилик корхонасини қайта ишга тушириш, шунингдек, Мўғулистон, Хитой, Европа давлатлари ва Беларусьдан наслли моллар олиб келиш режалаштирилган. Шунингдек, фермерлар учун Smart Fermer рақамли ёрдамчиси ишга туширилиши, паррандачилик соҳасида эса 432 млн долларлик лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳрида асфальт орасидан номаълум суюқлик кучли босим билан отилиб чиққан ҳолат акс этган видео тарқалмоқда. Айрим манбаларда бу ҳолат ОКМК қувурларидан бирида юз берган техноген ҳодиса бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Бироқ маълумот ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ. Ҳозирча ҳодисага нима сабаб бўлгани, қайси коммуникацияда авария юз бергани ҳамда отилиб чиқаётган суюқлик нима эканлигини маълум эмас.

Қурилишдаги қоидабузарликлар сабаб деворларни бузиш бошланди Тошкент шаҳри Чилонзор туманида қурилаётган кўп қаватли турар-жой мажмуасида Қурилиш инспекцияси томонидан қатор қоидабузарликлар аниқланди. Текширувда ташқи деворлардаги газоблоклар лойиҳа талабларига зид тарзда терилгани, шунингдек, 6-қаватдаги арматура каркаси ишлари ҳам тасдиқланган лойиҳага мувофиқ бажарилмагани маълум бўлган. Шунингдек, объектда техника хавфсизлиги талаблари, қурилиш маданияти ва чангни чеклаш қоидаларига ҳам риоя қилинмаган. Инспекция лойиҳадан четга чиққан ҳолда бажарилган қурилиш қисмларини демонтаж қилиш ишлари бошланганини маълум қилди. Барча қоидабузарликлар бартараф этилгунига қадар объектдаги қурилиш-монтаж ишлари вақтинча тўхтатилди.

Repost from N/a
«Менинг маошим 4 миллион евро эмас» — Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ўзининг й
«Менинг маошим 4 миллион евро эмас» — Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ўзининг йиллик маоши 4 миллион евро экани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди. Каннаварога кўра, у ҳатто ўзи билан бирга жалб қилинган мутахассислар маошини ёнидан тўлайди. Масалан, ҳужумчилар мураббийи Роландо Бьянки терма жамоада бепул ишламоқда, физиотерапевт Симоне Сиджильо эса аввалги маошининг атиги 20 фоизига ишлашга рози бўлган. Каннаваро, шунингдек, терма жамоа ичида маълумотларни сиздириб юрадиган шахс борлигини, бу эса нотўғри хабарлар тарқалишига сабаб бўлмаётганини маълум қилди.

Repost from N/a
«Менинг маошим 4 миллион евро эмас» — Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ўзининг й
«Менинг маошим 4 миллион евро эмас» — Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ўзининг йиллик маоши 4 миллион евро экани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди. Каннаварога кўра, шартномага у ўзи билан бирга жалб қилган мутахассислар маошини ўзини ёнидан тўлайди. Масалан, ҳужумчилар мураббийи Роландо Бьянки терма жамоада бепул ишламоқда, физиотерапевт Симоне Сиджильо эса аввалги маошининг атиги 20 фоизига ишлашга рози бўлган. Каннаваро, шунингдек, терма жамоа ичида маълумотларни ташқарига сиздириб, нотўғри ахборотлар тарқатаётган шахс борлигини ҳам таъкидлади.

+2
Golden House қурган Assalom Jomiy мажмуасида ёнғиндан кейин бир подъезд яшаш учун яроқсиз ҳолга келди Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Assalom Jomiy турар жой мажмуасида 5 август куни соат 02:00 атрофида электр тақсимлаш шахтасида ёнғин содир бўлган. Мажмуа яшовчиларга кўра, ёнғин дастлаб қаватлардан биридаги электр шкафи (щит) бошланиб, шахта орқали юқори қаватларга тарқалган. Оқибатда электр кабеллари ва ҳисоблагичлар эриб кетиб, айрим хонадонларда шахтага туташ деворлар қизиб кетган. Подъездда электр ва сув таъминоти ўчирилган, лифтлар ишламаяпти, бинода эса кучли куйинди ҳиди сақланиб қолган. Айрим аҳоли вакилларининг айтишича, мутахассислар коммуникацияларни тиклаш ишлари камида бир ой, эҳтимол икки ойгача давом этиши мумкинлигини билдирган. Ëнғин вақтида ҳодиса жойига тез ёрдам ва ёнғин-қутқарув хизматлари етиб келган. Қизиғи, ёнғиндан бир муддат аввал мажмуа яшовчиларидан бири электр шкафининг ҳолати ҳақида видео олиб (2 видео), уларнинг айрим жойлари куйгани ва хавфли аҳволда эканини кўрсатган. Assalom Jomiy мажмуаси Golden House компанияси томонидан қурилган бўлиб, кўп қаватли уйларни топшириш ва кўчиб кириш жараёни жорий йил февраль ойидан бошланган. Ҳозирча Golden House, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа масъул идоралар ҳодисанинг сабаби, етказилган зарар ҳамда тиклаш муддатлари юзасидан расмий маълумот бермаган.

Ўзбекистон халқ шоири Шарифа Салимова вафот этди Ўзбекистон халқ шоири, таниқли жамоат арбоби Шарифа Салимова 75 ёшида вафот
Ўзбекистон халқ шоири Шарифа Салимова вафот этди Ўзбекистон халқ шоири, таниқли жамоат арбоби Шарифа Салимова 75 ёшида вафот этди. Шарифа Салимова 1970-йиллардан буён ўзбек адабиётида самарали ижод қилиб, «Ҳаёт завқи», «Менинг баҳорим», «Хизр булоғи», «Етти оққуш», «Ватан суврати» каби асарлари билан китобхонлар меҳрини қозонган. Шунингдек, «Қаддингни тик тут, аёл!», «Ватан», «Она нидоси», «Онажон тилим» каби қўшиқлар матни муаллифи эди. У 1999–2009 йилларда Олий Мажлис депутати ва Оила ва аёллар муаммолари комиссияси раиси сифатида ҳам фаолият юритган. Шарифа Салимова «Ўзбекистон халқ шоири», «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвонлари ҳамда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган эди.

❗️Тошкентда қулаган йўл ўтказгич девори иши бўйича олти нафар масъулга ҳукм ўқилди Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Бу
+3
❗️Тошкентда қулаган йўл ўтказгич девори иши бўйича олти нафар масъулга ҳукм ўқилди Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган йўл ўтказгичнинг таянч девори қулаши юзасидан суд ҳукми эълон қилинди. Суд хулосасига кўра, девор лойиҳа ва қурилиш меъёрларини бузган ҳолда қурилган. Экспертизада бетон қуйишда «совуқ чоклар» қолдирилгани, анкер арматуралари лойиҳадаги 75 см ўрнига 40–45 см ўрнатилгани ва бошқа қатор қоидабузарликлар аниқланган. Умумий зарар 7,38 млрд сўм деб баҳоланган. Суд ҳукмига кўра, «Ўзйўлкўприк кластер» Тошкент вилояти филиали директор ўринбосари Акмал Муродов, қурилиш ишлари сифати учун масъул шахс сифатида, бажарилган ишлар ҳақидаги ҳужжатларга сохта маълумотлар киритганликда айбдор деб топилди. Ушбу филиал иш бошқарувчиси Абдумутал Исропилов, объектдаги қурилиш ва таянч деворлар учун масъул бўла туриб, сохта ҳужжатларни расмийлаштирганликда айбдор деб топилди. Автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси директор ўринбосари — бош муҳандиси Санжар Маннонов ҳамда дирекциянинг техник назорат бўйича бош мутахассиси Зафар Шараҳмедов қурилишни назорат қилиш ва қабул қилиш жараёнида сохта маълумотлар киритилган ҳужжатларни тасдиқлаганликда айбдор деб топилди. Yo‘l loyiha byurosi бош лойиҳа муҳандиси Нуршод Мавланов муаллифлик назорати журналларига имзо қўйиб, маблағларни ўзлаштиришга кўмаклашганликда айбдор деб топилди. Grand Nur Yo‘l Qurilish раҳбари Обид Адилов эса субпудратчи вакили сифатида бажарилган ишлар ҳақидаги ҳисоботларга сохта маълумотлар киритганликда айбдор деб топилди. Акмал Муродов, Абдумутал Исропилов, Санжар Маннонов, Зафар Шараҳмедов ва Обид Адиловга 116,25 млн сўмдан, Нуршод Мавлановга эса 112,5 млн сўм жарима тайинланди. Барчаси бир йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Ўзбекистоннинг Samarkand-2028 сунъий йўлдоши муваффақиятли орбитага чиқарилди 5 август куни STAR.VISION компанияси томонидан Хитойнинг Шаньдун вилояти соҳиллари яқинидаги денгиз старт платформасидан Samarkand-2028 ҳамда Lampung-1 гиперспектрал сунъий йўлдошлари муваффақиятли учирилди. Бу Ўзбекистон тарихидаги энг йирик халқаро космик лойиҳалардан бири бўлиб, миллий космик дастур ривожида янги босқични бошлаб беради. Шунингдек, лойиҳа Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги илмий-технологик ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши қайд этилди.

Кадастр тизимидаги ходимларнинг камида 30 фоизи туманларга ўтказилиши мумкин Президент Шавкат Мирзиёевга кадастр тизимини исл
Кадастр тизимидаги ходимларнинг камида 30 фоизи туманларга ўтказилиши мумкин Президент Шавкат Мирзиёевга кадастр тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар тақдим этилди. Унга кўра, республика даражасида ишлаётган ходимларнинг камида 30 фоизи туманларга ўтказилади, шунингдек, республика, вилоят ва туман даражасидаги Кадастр палатаси ҳамда хизмат кўрсатиш тузилмаларини бирлаштириш режалаштирилган. Шунингдек, «Кадастр маслаҳат бурчаги» ва «Тезкор кадастр» хизматлари йўлга қўйилиши, кўчмас мулкка ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш жараёни эса тўлиқ онлайн шаклга ўтказилиши таклиф қилинмоқда. Бу орқали 1,2 млн нафар фуқаронинг вақти ва маблағи тежалиши, йилига 200 мингта ортиқча ариза қисқариши ҳамда 500 мингта ариза 10–15 кун эмас, бир неча сония ичида расмийлаштирилиши кутилмоқда.

Давлат хизматчилари учун иш ҳақининг янги тизими жорий этилиши мумкин Давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг я
Давлат хизматчилари учун иш ҳақининг янги тизими жорий этилиши мумкин Давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ягона, очиқ ва натижага асосланган тизимини жорий этиш таклиф қилинди. Янги тизим 54 минг нафар давлат хизматчисини қамраб олади. Халқаро тажриба асосида 11 та разряд ва 6 та поғонадан иборат янги иш ҳақи сеткаси жорий этилиши, ўндан ортиқ устама ва мукофотлар ўрнига эса учта асосий рағбатлантириш тўлови қолдирилиши режалаштирилган. Шунингдек, KPI натижаларига қараб устама, муҳим ва мураккаб вазифаларни бажарган ҳамда юқори натижа кўрсатган ходимларга эса бонус тўловлари берилиши назарда тутилмоқда. Янги тартибга кўра, ҳар бир давлат хизматчиси иш ҳақи қай тарзда шаклланиши ва қайси натижа учун устама ёки бонус олишини олдиндан билиб туради.

❗️Шаҳрисабз тумани ҳокими юзасидан хизмат текшируви тайинланади Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Ҳасановнинг маҳаллий аҳоли хонадонига кириб, давлат фуқаролик хизматчиси одоб-ахлоқ қоидаларига зид ҳаракат қилгани акс этган видео кенг муҳокамага сабаб бўлди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳар қандай даражадаги раҳбар фуқаролар билан мулоқотда давлат хизматчиси одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиши шартлигини таъкидлади. Фуқароларнинг шахсий ҳаёти дахлсизлигини бузиш, шаъни ва қадр-қимматини камситиш ҳамда асоссиз маъмурий босим ўтказиш қонунчилик ва этика меъёрларига зид экани қайд этилди. Шу муносабат билан агентлик Қашқадарё вилояти ҳокимлигига хизмат текшируви ўтказиш ва ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш бўйича тақдимнома киритганини маълум қилди.

Тошкентда автобус ва электробус иштирокидаги ЙТҲда бир йўловчи жароҳат олган 2 август куни ижтимоий тармоқларда Тошкент марказида автобус ва электробус иштирокидаги йирик ЙТҲ тасвирлари тарқалган эди. Орадан бир неча кун ўтиб, «Тошшаҳартрансхизмат» ҳодиса юзасидан расмий изоҳ берди. Маълум қилинишича, 17-йўналишда ҳаракатланган Yutong автобуси ҳайдовчиси эҳтиётсизлиги оқибатида «Юлдуз» бекатида тўхтаб турган 85-йўналишдаги Yutong электробусининг орқа қисмига урилган. Ҳодиса оқибатида бир нафар йўловчи тан жароҳати олган. У тез тиббий ёрдам орқали шифохонага олиб борилган, зарур тиббий ёрдам кўрсатилгач, уйига жавоб берилган. Мазкур ЙТҲ Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилган. Ҳозирда ҳар икки автобусни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик учун жазо кучайтирилганини эслатди Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 2026 йил 28 июндан ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат учун жавобгарлик кучайтирилганини эслатди. Энди бундай ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жарималар икки бараварга оширилган, шунингдек, 15 суткагача маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин. Ҳуқуқбузарлик такрорланса, айбдорлар жиноий жавобгарликка тортилиши ва озодликдан маҳрум қилиниши ҳам мумкин. Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, ҳайвонларга нисбатан меҳр-шафқат жамиятда хавфсиз муҳитни шакллантиришнинг муҳим қисми ҳисобланади.
«Барчамиз зўравонликка муросасиз муносабатда бўлсаккина, жамиятимизда хавфсизлик ҳукм суради», — деди у.

Қонунчилик палатаси бугунги мажлисда Президент Администрацияси тўғрисидаги конституциявий қонунни кўриб чиқади Бугун Қонунчил
Қонунчилик палатаси бугунги мажлисда Президент Администрацияси тўғрисидаги конституциявий қонунни кўриб чиқади Бугун Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисига «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси, Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисидаги қонун, йўл ҳаракати хавфсизлиги, интеллектуал мулк, БМТнинг медиация бўйича конвенциясига қўшилиш ҳамда бошқа қонун лойиҳалари киритилган. Шунингдек, депутатлар адлия вазири Азиз Ташкуловга аҳолига нотариат хизматлари сифати ва соҳадаги ислоҳотлар самарадорлиги юзасидан парламент сўрови юбориш масаласини ҳам муҳокама қилади.

Тошкентда рухсатномасиз 20 қаватли турар-жой қурилгани маълум бўлди 2 август куни ижтимоий тармоқларда New Port турар-жой маж
Тошкентда рухсатномасиз 20 қаватли турар-жой қурилгани маълум бўлди 2 август куни ижтимоий тармоқларда New Port турар-жой мажмуаси ҳудудида хусусий уй ноқонуний бузилаётгани ва уй эгаларига компенсация тўлиқ тўланмаётгани ҳақида видео тарқалган эди. Прокуратура текширувида аниқланишича, Mega Logistics Servise МЧЖ масъуллари фуқароларни мажбурий кўчириш бўйича ижро ҳаракатлари якунланмасдан уйни ўзбошимчалик билан бузиб ташлаган. Шунингдек, компания қурилиш учун тегишли рухсатнома олмасдан ҳудудда 20 қаватли, иккита 19 қаватли, 12 қаватли ҳамда 2 қаватли биноларни ўзбошимчалик билан қургани маълум бўлган. Мазкур ҳолатлар юзасидан компания мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкентдаги 10 та туман ҳокимига нисбатан хизмат текшируви бошланди Тошкент шаҳар ҳокимининг фармойиши билан Коррупцияга қарш
Тошкентдаги 10 та туман ҳокимига нисбатан хизмат текшируви бошланди Тошкент шаҳар ҳокимининг фармойиши билан Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг тақдимномасида қайд этилган важларни ўрганиш мақсадида 10 та туман ҳокимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланди. Хизмат текшируви Бектемир, Миробод, Мирзо Улуғбек, Олмазор, Сергели, Учтепа, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод ва Яшнобод туманлари ҳокимларини қамраб олади. Фармойишга кўра, махсус комиссия тақдимномада келтирилган ҳолатларни ўрганиб чиқади, зарур ҳолларда эса бошқа ташкилот ва идоралар мутахассислари ҳам текширувга жалб этилади.

Ҳудудий Халқ қабулхоналарида янги ўринбосарлар тайинланди Президентнинг Халқ қабулхоналари тизимида кадрлар ўзгариши амалга о
Ҳудудий Халқ қабулхоналарида янги ўринбосарлар тайинланди Президентнинг Халқ қабулхоналари тизимида кадрлар ўзгариши амалга оширилди. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва 12 та вилоят Халқ қабулхоналари мудирларининг ўринбосарлари лавозимига янги раҳбарлар тайинланди. Тайинланганлар орасида прокуратура, ҳокимликлар, Халқ қабулхоналари, касбий таълим тизими, «Юксалиш» ҳаракати, Маҳалла академияси ва бошқа ташкилотларда ишлаб келган раҳбарлар бор. Эътиборли жиҳати, Жиззах, Наманган, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида Халқ қабулхоналарига раҳбарлик қилиб келган шахслар энди мудир ўринбосари лавозимига ўтказилди. Маълумот учун, амалдаги тартибга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимлари ва Тошкент шаҳар ҳокими бир вақтнинг ўзида тегишли ҳудудий Халқ қабулхоналари мудирлари ҳисобланади.

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати 32 даражагача пасаяди Ўзгидромет маълумотига кўра, 3–7 август кунлари Ўзбекистонда
Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати 32 даражагача пасаяди Ўзгидромет маълумотига кўра, 3–7 август кунлари Ўзбекистонда дам олиш кунларидаги кучли жазирамадан сўнг ҳаво ҳарорати бироз пасаяди. Ҳафта давомида кундузи ҳаво ҳарорати 32–35 даража, айрим кунлари 35–38 даража атрофида бўлади. Фақат мамлакатнинг энг жанубий ҳудудларида иссиқ 38–40 даража, 3 август куни эса 40–43 даражагача сақланиб қолади. Республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 4 август куни Фарғона водийсида, шунингдек, тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент вилояти ҳамда Фарғона водийсининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи сақланиб қолади. Шунингдек, 3–5 август кунлари айрим ҳудудларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Учта фармкомпания дори нархини асоссиз оширгани учун қарийб 100 млн сўмни қайтарди Рақобат қўмитаси Fair Tech ахборот тизими
Учта фармкомпания дори нархини асоссиз оширгани учун қарийб 100 млн сўмни қайтарди Рақобат қўмитаси Fair Tech ахборот тизими орқали ўтказилган таҳлил давомида NIKA PHARM, Astor Alliance ва EVRO FARM BIZNES томонидан айрим дори воситалари белгиланган нархдан юқори сотилганини аниқлади. Хусусан, қонунбузилишлар «ГАСТРОМЕГ ЭЗО», «Долгит» креми, «Мезим Ф 10000» ва «Бровенсин» сиропини сотишда қайд этилган. Натижада компаниялар қарийб 100 млн сўм асоссиз даромад олган. Рақобат қўмитаси маълум қилишича, тадбиркорлик субъектлари қонунбузилишни ихтиёрий равишда бартараф этиб, ортиқча олинган маблағларни қайтарган. Шунингдек, дори воситаларига қўлланилаётган устамалар Fair Tech тизими орқали мунтазам назорат қилиниши билдирилди.