en
Feedback
O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi

O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi

Open in Telegram

Rasmiy sayt: www.kasaba.uz Kasaba uyushmalari faoliyati yuzasidan "1092" ishonch telefoniga yoki Telegram orqali @kasaba_bot ga murojaat qiling.

Show more
3 630
Subscribers
-224 hours
+37 days
+3230 days
Posts Archive
‼️ Иш жойларида тазйиқ ва зўравонликка қаршимиз
👉 NODIRA Gaibnazarova

🌐 Қирғизистонда таълим ходимларининг ҳуқуқий ҳимояси масалалари муҳокама қилинди 📍 Қирғизистон Республикасининг Иссиқкўл ви
+1
🌐 Қирғизистонда таълим ходимларининг ҳуқуқий ҳимояси масалалари муҳокама қилинди 📍 Қирғизистон Республикасининг Иссиқкўл вилоятида «Таълим ходимларининг ҳуқуқий ҳимояси: замонавий шароитда касаба уюшмаларининг ўрни» мавзусида халқаро минтақавий семинар бўлиб ўтди. 🤝 Унда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси делегацияси ҳам иштирок этиб, «Янги Ўзбекистон — янги касаба уюшмалари» шиори остида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳада рақамлаштириш, сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш борасидаги тажрибалар тақдим этилди. 📣 Семинар иштирокчилари Халқаро меҳнат ташкилоти стандартларини амалга татбиқ этиш, хавфсиз меҳнат муҳитини таъминлаш ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар. 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

🗣Ижтимоий тармоқлардан бирида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ғиждувон туман бўлинмаси Кенгаши раиси Ю.Хом
🗣Ижтимоий тармоқлардан бирида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ғиждувон туман бўлинмаси Кенгаши раиси Ю.Хомидов ҳақида чоп этилган аноним мурожаат жойига чиққан ҳолда холис ва атрофлича ўрганиб чиқилди. Худди шу мақсадда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари ва масъул ходими, Республика Кенгашининг Бухоро вилояти бўйича масъул ташкилотчисидан иборат тузилган ишчи гуруҳи 2026 йилнинг 10-11 июль кунлари Ғиждувон туманида бўлиб, мурожаатда қайд этилган ҳолатлар юзасидан ўрганишлар олиб борди. Батафсил 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

📸 Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан 50 нафар ёш ишчи-ходимнинг Тошкент шаҳрида жойлашган Ислом цивилизацияси марказига саёҳати ташкил этилди. 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

☀️ “Қуёшли” оромгоҳида 3-мавсумнинг тантанали очилиш маросими юқори кайфиятда бўлиб ўтди! 🕺Очилиш маросими ёрқин саҳна кўрин
+9
☀️ “Қуёшли” оромгоҳида 3-мавсумнинг тантанали очилиш маросими юқори кайфиятда бўлиб ўтди! 🕺Очилиш маросими ёрқин саҳна кўринишлари, жозибали рақс чиқишлари ва бетакрор лазер шоу билан барчага байрамона кайфият улашди. 🌈Болажонлар қувноқ дастурларда фаол иштирок этиб, унутилмас таассуротларга эга бўлдилар. Кўтаринки руҳ, самимий табассумлар ва хушкайфиятга бой ушбу кун 3-мавсумнинг ёрқин бошланишига айланди. ☀️ В лагере “Quyoshli” торжественно состоялось открытие 3-го сезона! 🕺Праздничное мероприятие прошло ярко и интересно. Красочные сценические номера, зажигательные танцевальные выступления и впечатляющее лазерное шоу подарили всем праздничное настроение. 🌈Ребята с удовольствием участвовали в программе, получили массу положительных эмоций и незабываемых впечатлений. Этот день стал ярким началом третьего сезона лагеря. 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

💬 Ёшлар ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгашида “Раҳбар ва
+4
💬 Ёшлар ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгашида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. 🤝 Мулоқот давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари муҳокама қилиниб, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда амалга ошириш бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, иштирокчилар учун Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилган “Бурҳониддин Марғиноний” туризм мажмуасига саёҳат ташкил этилди. ✨ Бундай учрашувлар ёшларни янги ғояларга руҳлантириш, уларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини оширишга хизмат қилади. 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

🌿 “Экологик фаол касаба уюшмаси жамоаси” танлови ғолиблари тақдирланди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро ви
+3
🌿 “Экологик фаол касаба уюшмаси жамоаси” танлови ғолиблари тақдирланди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилояти Кенгашида “Экологик фаол касаба уюшмаси жамоаси” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур танлов корхона ва ташкилотларда экологик маданиятни юксалтириш, атроф-муҳит муҳофазасига масъулиятли муносабатни шакллантириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ғояларини кенг тарғиб этиш ҳамда фаол жамоаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди. Вилоят босқичида юқори натижаларга эришган жамоалар энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, чиқиндиларни саралаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш йўналишидаги амалий ишлари учун муносиб тақдирландилар. 🌱 Табиатни асраш — соғлом келажак ва фаровон ҳаёт сари қўйилган муҳим қадамдир. 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

🏢🏢🏢🏢 Президентимизнинг Минск шаҳрига ташрифи: Ўзбекистон-Беларус муносабатларида стратегик шериклик сари тарихий қадам ташланди. Телеграм каналларимиз

📣Ёш тиббиёт ходимлари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди Жорий йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари
+2
📣Ёш тиббиёт ходимлари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди Жорий йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилояти Кенгаши мажлислар залида соғлиқни сақлаш тизимида меҳнат қилаётган ёш тиббиёт ходимлари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёш мутахассисларнинг касбий фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимоясига оид масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда яратилаётган имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот беришдан иборат бўлди. Учрашув давомида ташкилотчилар томонидан касаба уюшмаларининг фаолияти, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда улар учун яратилаётган ижтимоий кафолатлар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, соҳани янада ривожлантиришга қаратилган таклиф ва ташаббусларини билдирдилар. Очиқ мулоқот руҳида ўтган мазкур учрашув ёш тиббиёт ходимларининг фаоллигини ошириш, уларнинг касбий билим ва салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилди. Тадбир якунида ўз касбига фидойилик билан ёндашаётган, ташаббускор ва фаол бир гуруҳ ёш тиббиёт ходимларига эсдалик совғалари топширилди. 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

📚 Китобсевар авлод билан Ватан ҳамиша равнақ топади! Жорий йилнинг 9 июль куни З.М.Бобур номидаги Андижон вилоят ахборот-кут
+3
📚 Китобсевар авлод билан Ватан ҳамиша равнақ топади! Жорий йилнинг 9 июль куни З.М.Бобур номидаги Андижон вилоят ахборот-кутубхонасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида 2026 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар режаси доирасида меҳнат жамоаларидаги 35 ёшгача бўлган ходимлар ўртасида “Китоб – маърифат манбаи” дастури асосида ташкил этилаётган “Энг фаол ёш китобхон” танловининг Андижон вилояти босқичи ўтказилди. Китобга меҳр, илмга муҳаббат ва юксак маънавиятни тарғиб этишга қаратилган мазкур танловда 24 нафар китобсевар иштирокчи 3 та шарт – “Бадиий асарлар билимдони”, “Тезкор савол-жавоб”, “Буюк мутафаккир ва адиб” йўналишлари бўйича ўзаро беллашдилар. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, фахрли 1-ўринни Шаҳрихон тумани вакили Валиев Бегзодбек Маъруфжон ўғли, 2-ўринни Андижон шаҳри вакили Сотволдиева Моҳинур Хазратулло қизи, 3-ўринни эса Олтинкўл тумани вакили Қодирова Наимахон Оматбек қизи қўлга киритдилар. Бу каби тадбирларни тизимли равишда ташкил этиш китобга меҳр қўйган, билим олишга интилувчан ҳамда юртимизнинг эртанги кунига бефарқ бўлмаган ёшларни ягона мақсад ва эзгу ғоялар атрофида бирлаштиришга хизмат қилади. 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

⚡️ “Ангрен ИЭС” АЖда хавфсиз меҳнат масалаларига бағишланган амалий ўқув ўтказилди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси То
+3
⚡️ “Ангрен ИЭС” АЖда хавфсиз меҳнат масалаларига бағишланган амалий ўқув ўтказилди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда “Ангрен ИЭС” АЖ ҳамкорлигида “Хавфсиз меҳнат асослари” мавзусида амалий ўқув ташкил этилди. Тадбир давомида меҳнат муҳофазаси соҳасидаги янгиликлар, Вазирлар Маҳкамасининг 819-сон қарори талаблари ҳамда корхоналарда хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. 📌 Мутахассислар томонидан иштирокчиларга меҳнат муҳофазаси маданиятини ошириш, ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва иш жойларида хавфсиз муҳитни шакллантириш бўйича тавсиялар берилди. Батафсил 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

🌐 Касаба уюшмалари фаолиятида глобал стандартлар: халқаро ҳамкорликнинг янги босқичи ✔️Тошкентда Ўзбекистон Касаба уюшмалари
+6
🌐 Касаба уюшмалари фаолиятида глобал стандартлар: халқаро ҳамкорликнинг янги босқичи ✔️Тошкентда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнаткашлар фаолияти бўйича бюроси ҳамкорлигида IndustriALL глобал иттифоқининг Марказий Осиё субминтақавий конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон касаба уюшмалари вакиллари, халқаро экспертлар ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этиб, ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муносиб меҳнат тамойилларини илгари суриш ва глобал меҳнат стандартларини жорий этиш масалаларини муҳокама қилдилар. 📌 Анжуманда Ўзбекистонда меҳнат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижтимоий мулоқотни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кучайтириш ва касаба уюшмаларининг жамиятдаги ўрнини янада ошириш борасидаги ишлар алоҳида эътироф этилди. 🤝 Конференция якунида Марказий Осиёда касаба уюшмалари фаолиятини мустаҳкамлаш ва муносиб меҳнатни таъминлашга қаратилган ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Батафсил 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

⚖️ Бир бахтсиз ҳодиса – миллионлаб сўмлик жавобгарлик Ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ҳодиса оқибатида оғир тан жароҳати олга
⚖️ Бир бахтсиз ҳодиса – миллионлаб сўмлик жавобгарлик Ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ҳодиса оқибатида оғир тан жароҳати олган ходимга қонунчиликда белгиланган тўловлар ўз вақтида амалга оширилмагани сабабли Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти Кенгаши унинг манфаатларини ҳимоя қилиб судга мурожаат қилди. Суд қарорига асосан иш берувчи зиммасига ходим фойдасига 52 миллион сўмдан ортиқ тўловларни амалга ошириш ҳамда келгусида белгиланган ойлик зарар тўловларини ўз вақтида тўлаб бориш мажбурияти юклатилди. ✔️ Ушбу ҳолат меҳнат ҳуқуқлари қонун билан ишончли ҳимоя қилиниши ва касаба уюшмалари ходимлар манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутишини яна бир бор тасдиқлади. Батафсил 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

📍 Зоминда “Янги Ўзбекистоннинг бахтиёр болалари” тўпламининг илк тақдимоти бўлиб ўтди. 🇺🇿 Юртимизда “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтказилаётган “Мустақиллик тўйи” фестивали доирасида сўлим “Зомин” оромгоҳида яна бир маънавий тадбир ташкил этилди. Унда Ватанимиз мустақиллигининг шонли 35 йиллик тўйига тўёна сифатида чоп этилган “Янги Ўзбекистоннинг бахтиёр болалари” номли шеърий тўпламнинг болажонлар учун илк тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов иштирок этди. 📚 Мазкур тўплам Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида тайёрланган. Тўпламдан Ватан, тинчлик, беғубор болалик ва ёруғ орзулар ҳақидаги энг сара шеърлар жой олган бўлиб, у оромгоҳлар, умумтаълим мактаблари ҳамда маънавий-маърифий тадбирларда фойдаланишга мўлжалланган. 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

🏊‍♂️ Хоразмда “World Aquatics Day” спорт фестивали юқори савияда ташкил этилди ➡️ Урганч олимпия ва паралимпия спорт турлари
+3
🏊‍♂️ Хоразмда “World Aquatics Day” спорт фестивали юқори савияда ташкил этилди ➡️ Урганч олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг Сув спорти саройида “World Aquatics Day” оммавий спорт фестивали доирасида сузиш бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилояти Кенгаши ҳамда “Ўзбекистон Aquatics” Федерацияси ҳудудий бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган ёш спортчилар иштирок этди. Фестиваль сув спорти турларини янада оммалаштириш, ёш авлодни спортга кенг жалб этиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга хизмат қилмоқда. 🏆 Тадбир якунида фаол иштирокчилар муносиб тақдирланди. Батафсил 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

🏊‍♂️ “World Aquatics Day” фестивали сув спорти турларини оммалаштиришга хизмат қилмоқда 📍 Ангрен шаҳрида сув спорти турлари
+4
🏊‍♂️ “World Aquatics Day” фестивали сув спорти турларини оммалаштиришга хизмат қилмоқда 📍 Ангрен шаҳрида сув спорти турларига бағишланган “World Aquatics Day” оммавий спорт фестивали юқори савияда ташкил этилди. Мазкур тадбир Тошкент вилояти ҳокимлиги, “Uzbekistan Aquatics” Федерациясининг Тошкент вилояти бўлими, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилояти кенгаши ҳамда Тошкент вилояти Спорт бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилди. ✨ Фестиваль давомида иштирокчилар учун умумий бадантарбия машқлари, спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, маҳорат дарслари, сузиш бўйича очиқ машғулотлар, эстафета баҳслари ҳамда турли ёш тоифалари ўртасида мусобақалар ташкил этилди. 🏅 Тадбир якунида фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва медаллар билан тақдирланди. 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

“World aquatics day” фестивали сув спорти турларини оммалаштиришга хизмат қилмоқда Сўнгги йилларда юртимизда спортни ривожлан
+5
“World aquatics day” фестивали сув спорти турларини оммалаштиришга хизмат қилмоқда   Сўнгги йилларда юртимизда спортни ривожлантириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш учун зарур шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада спортнинг барча йўналишлари қатори сув спорти турлари ҳам изчил ривожланиб, мазкур йўналишда замонавий инфратузилмани шакллантириш, иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва сув спортини кенг оммалаштириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 4-ноябрдаги “Сув спорти турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-382-сон Қарори сув спорти турларини ривожлантириш, аҳолининг ушбу спорт турига қизиқишини янада ошириш ҳамда соғлом ва жисмонан баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган кенг кўламли вазифаларни белгилаб берди. Батафсил 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

«Олтинсой» санаторийси қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди Бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерац
+6
«Олтинсой» санаторийси қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди   Бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида 30 дан ортиқ санаторий фаолият юритмоқда. Ана шундай соғломлаштириш масканлари сафини йил сайин замонавийлаштирилган ва янгидан барпо этилаётган сиҳатгоҳлар тўлдириб бормоқда. Шулардан бири — Навоий вилоятининг Хатирчи туманида жойлашган «Олтинсой» санаторийсидир. Мазкур сиҳатгоҳнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тўлиқ реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилгани мамлакатимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида халқимиз учун муносиб байрам туҳфаси бўлди. Батафсил 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

📚 “Энг фаол ёш китобхон” танлови ғолиблари аниқланди Танловда корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ёш ходим
+9
📚 “Энг фаол ёш китобхон” танлови ғолиблари аниқланди Танловда корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ёш ходимлар иштирок этиб, ўзларининг китобхонлик маданияти, билим даражаси ҳамда мутолаа борасидаги салоҳиятларини намоён этдилар. Ҳакамлар ҳайъатининг хулосаларига кўра: 🥇 1-ўрин — Республика Маънавият ва маърифат маркази Мингбулоқ тумани бўлинмаси ходими Мавланова Наргиза Тўхтасин қизига; 🥈 2-ўрин — “UzChasys” қўшма корхонаси ходими Рахмонов Илёсбек Ғиёсиддин ўғлига; 🥉 3-ўрин — Давлатобод туманидаги 92-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Қодиралиева Дилафруз Тоҳиржон қизига насиб этди. Ғолиблар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилояти кенгаши томонидан замонавий планшетлар билан тақдирландилар. Шунингдек, танловда фаол иштирок этган ёшларга Ўзбекистон бўйлаб бепул саёҳат қилиш сертификатлари топширилди. Барча иштирокчиларга вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси томонидан “Мутолаа” платформасининг премиум ваучерлари тақдим этилди. 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

🧠 Ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди 📍 Бекобод шаҳрида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан “Ўзметк
+4
🧠 Ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди 📍 Бекобод шаҳрида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан “Ўзметкомбинат” АЖ тизимида фаолият юритаётган ёш ишчи-ходимлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. ✨ Касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда Ёшлар етакчилари кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир ёшларнинг билим ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиш, жамоавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда фаол ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилди. 🎁 Қизғин баҳсларга бой ўйин якунида ғолиб ва совриндор жамоалар муносиб тақдирланди. Батафсил 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram