O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi
Ir al canal en Telegram
📍Manzil: 100029, Toshkent sh., Mirobod tumani, Buxoro ko'chasi, 24 uy Rasmiy sayt: www.kasaba.uz Kasaba uyushmalari faoliyati yuzasidan "1092" ishonch telefoniga yoki Telegram orqali @kasaba_bot ga murojaat qiling.
Mostrar más3 594
Suscriptores
Sin datos24 horas
+277 días
+5830 días
Archivo de publicaciones
⚖️ Ҳомиладор аёл ишга тикланди: суд ҳуқуқни ҳимоя қилди
Термиздаги "Муҳандислар" спорт клубида ишлаган ҳамшира билан иш берувчи муддатли шартномани қонунга хилоф равишда бекор қилган — бунда у ҳомиладор бўлган.
📋 Нима содир бўлди:
🔹 Ходим камида уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантирилмаган
🔹 Ҳомиладорлик даврида шартнома узайтирилиши керак эди — бу ҳам бажарилмаган
Касаба уюшмаси ёрдамида иш апелляция судига олиб борилди ва:
✅ Ходим ишига тикланди
✅ 15.242.337 сўм иш ҳақи ундирилди
✅ 2.100.000 сўм маънавий зарар тўланди
⚠️ Меҳнат ҳуқуқларингиз бузилса — мурожаат қилинг!
📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram
+2
🤝 Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг меҳнат ҳуқуқ инспектори Мирсултон Аббосов Ўзбекистон делегацияси таркибида Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида “IndustriALL Global Union” халқаро ташкилоти томонидан ташкил этилган Глобал трансмиллий компаниялар қўмитасининг (GMC) пленар йиғилиши ҳамда “Organizing the Global Factory” халқаро конференциясида иштирок этди.
Батафсил
📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram
❗️ «МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ БИЛИМДОНИ» ТАНЛОВИНИНГ САРАЛАШ БОСҚИЧИ ЯКУНЛАНДИ!
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил этилган «Меҳнат ҳуқуқи билимдони» республика танловининг биринчи — саралаш босқичи муваффақиятли якунланди!
2026 йил 6–10 октябрь кунлари tanlov.kasaba.uz электрон платформаси орқали ўтказилган саралаш босқичида республикамизнинг турли ҳудудлари ва соҳаларидан 1 700 нафар ходим иштирок этиб, меҳнат қонунчилигига оид билим ва кўникмаларини синовдан ўтказди.
Ҳозирда танлов натижалари умумлаштирилиб, иштирокчиларнинг тўплаган баллари асосида якуний босқичга йўлланма оладиган номзодлар аниқланмоқда.
Яқин кунларда танловнинг республика якуний босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган энг юқори натижа кўрсатган 30 нафар иштирокчининг рўйхати эълон қилинади!
Танловда фаол иштирок этган барча ходимларга миннатдорлик билдирамиз!
Янгиликларни кузатиб боринг! Республика босқичига йўлланма олган иштирокчилар рўйхати ушбу Telegram канали орқали эълон қилинади.
Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!
❗️ ЗАВЕРШИЛСЯ ОТБОРОЧНЫЙ ЭТАП КОНКУРСА «ЗНАТОК ТРУДОВОГО ПРАВА»!
Успешно завершился первый этап республиканского конкурса «Знаток трудового права», организованного Федерацией профсоюзов Узбекистана!
С 6 по 10 октября 2026 года на электронной платформе tanlov.kasaba.uz в отборочном этапе приняли участие 1 700 работников из различных регионов и отраслей республики, продемонстрировав свои знания в области трудового законодательства.
В настоящее время подводятся итоги конкурса и определяются участники, показавшие наилучшие результаты.
Уже в ближайшие дни будут объявлены имена 30 лучших участников, получивших право продолжить борьбу в республиканском финальном этапе конкурса!
Выражаем благодарность всем работникам за активное участие, интерес к трудовому праву и стремление к повышению правовой грамотности!
Следите за нашими новостями! Список участников, прошедших в финальный этап, будет опубликован в этом Telegram-канале.
Желаем всем участникам успехов и удачи!
📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram
+9
🤝Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Сирдарё вилоят кенгаши ходимлари ва касаба уюшмаси фаоллари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Сирдарё вилоят бошқармаси тасарруфидаги Сирдарё ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар ғамхўрлик марказига ташриф буюришди.
🖼 Ташриф давомида муассасада истиқомат қилувчи аёллар томонидан меҳнат терапияси асосида яратилган турли ўйинчоқлар, гуллар, декоратив буюмлар ҳамда суратлар яқиндан кўздан кечирилиб, ушбу ижодий маҳсулотлар касабачилар томонидан харид қилинди.
❤️ Ўз қўллари билан ясалган буюмларнинг қадр топиб, харид қилинаётганидан қувонган аёлларнинг кўзидаги қувонч барчага ўзгача завқ бағишлади.
📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram
✨ "Кексалар ҳафталиги": фахрийлар учун унутилмас кунлар
Халқаро қариялар куни муносабати билан кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси "Кексалар ҳафталиги"ни ўтказди.
🗓 Ҳафта давомида:
🟤 "Уч авлод учрашуви" — фахрийлар ва ёшлар орасида самимий суҳбат
🟤 Шашка, шахмат ва дартс мусобақалари
🟤 Тошкент, Самарқанд ва Бухорога саёҳатлар
⭐️Нуронийлар кўтаринки кайфият ва унутилмас таассуротлар билан уйларига қайтишди.
Батафсил
📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram
✨ Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни яратиш мақсадида 2030 йилгача гендер тенгликка эришиш концепцияси ва “Йўл харитаси” тасдиқланди. Келгусида амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши марказий аппаратида кенгаш раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди.
Батафсил
📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram
+2
Наманганда «Кексалар ҳафталиги» доирасида меҳнат фахрийлари ва устозларга юксак эҳтиром кўрсатилди
✨Халқимизда улуғларга ҳурмат, кексаларга эҳтиром кўрсатиш энг олий қадриятлардан бири саналади. Жорий йилнинг 2–8 октябрь кунлари Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан «Кексаларга ҳурмат – ёшларга ибрат» ғояси остида ўтказилган «Кексалар ҳафталиги» ушбу қадриятнинг ёрқин амалий ифодаси бўлди.
📎 Батафсил
🔖Касаба уюшмаси фаолияти ҳақида кўпроқ билмоқчимисиз? Бизни кузатишда давом этинг!
📱 Telegram | 📱 Veb-sayt
💬 Раҳбар ва ёшлар: очиқ мулоқот, муҳим ташаббуслар
ИИВ Хоразм академик лицейида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти Кенгаши ташаббуси билан «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ўтказилди. Мавзу: ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш, касбий ва шахсий ривожланиши учун шароит яратиш.
🎙 Учрашувни лицей директори ўринбосари, подполковник Беҳзод Қурёзов олиб борди.
➡️Кенгаш раиси ўринбосари Камолжон Бекжонов ёшларни қўллаб-қувватлаш, ташаббусларини рағбатлантириш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасидаги ишлар ҳақида сўзлади.
➡️ Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгаши раиси Шокир Аллаберганов меҳнат муносабатларида ҳуқуқ ва мажбуриятларни билиш, фаол фуқаролик позициясига эга бўлиш муҳимлигини таъкидлади.
💬 Мулоқотда ёшлар таълим, касбий ривожланиш, меҳнат ҳуқуқлари ва ўзлари учун яратилаётган имкониятлар ҳақида савол берди, фикр-мулоҳазаларини билдирди.
📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram
+3
💡 Ёшлар — маданият ва спорт тараққиётининг муҳим кучи
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Мавзу: ёшларни қўллаб-қувватлаш, меҳнат ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, касбий салоҳиятини ошириш.
✔️ Учрашувда Қорақалпоғистон Кенгаши раиси Улуғбек Жалменов, раис маслаҳатчиси Нурлан Алиев ва маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон бирлашган қўмитаси раиси Женгисбай Аяпов иштирок этди.
💬 Ёшларни ўйлантираётган масалалар, таклиф ва ташаббуслар тингланди. Меҳнат шароитлари ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилишда касаба уюшмаларининг ўрни ҳақида фикр алмашилди.
🏅 Якунида бир гуруҳ ёшларга ташаккурномалар топширилди.
📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram
+4
📣 Навоийда "Раҳбар ва ёшлар" мулоқоти бўлиб ўтди
Касаба уюшмалари куни (11 ноябрь) арафасида ёш ўқитувчилар ва талабалар раҳбарлар билан очиқ суҳбатлашди.
💬 Муҳокама қилинган мавзулар:
🔹 Меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимоя
🔹 Касаба уюшмалари томонидан берилаётган кўмак ва имтиёзлар
🔹 Ёшлар учун яратилаётган имкониятлар
🎁 Фаол ва ташаббускор ёшлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Батафсил
📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram
+7
🏊 Тошкент сузиш бўйича жаҳон кубоги босқичига мезбонлик қилмоқда
8-10 октябрь кунлари Олимпия шаҳарчасида «World Aquatics Swimming World Cup 2026» биринчи марта ўтказилмоқда.
🌍 40 мамлакатдан 400 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда, шундан 51 нафари — ўзбекистонлик (38 эркак, 13 аёл).
🥇 Турнир декабрь ойида Пекинда бўладиган жаҳон чемпионати олдидан сўнгги синов бўлади.
🗣 "Охирги беш йил ичида Ўзбекистонда катта ўзгаришлар юз берди" — Бутунжаҳон сув спорти Федерацияси президенти Ҳусайн Ал-Мусаллам.
Ўзбекистон сув спорти тарихидаги муҳим воқеа! 🇺🇿
Батафсил
🏊 Ташкент впервые принимает этап Кубка мира по плаванию
8-10 октября во Дворце водных видов спорта Олимпийского городка впервые проходит «World Aquatics Swimming World Cup 2026».
🌍 Участвуют около 400 спортсменов из 40 стран, 51 из них представляют Узбекистан (38 мужчин, 13 женщин).
🥇 Турнир станет последней проверкой готовности перед чемпионатом мира в Пекине в декабре.
🗣 «За последние пять лет в Узбекистане произошли большие перемены» — президент Всемирной федерации водных видов спорта Хусейн Аль-Мусаллам.
Важное событие в истории водного спорта Узбекистана! 🇺🇿
Подробнее
📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram
+4
🌍 Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни: Ўзбекистонда давра суҳбати бўлиб ўтди
"Ёш ишчилар келажак учун бирлашмоқда" шиори остида ўтган тадбирда Ҳукумат, вазирликлар ва касаба уюшмалари меҳнат соҳасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди.
📊 Рақамлар:
🟤 21,3 млн нафар меҳнатга лаёқатли аҳоли
🟤 8,5 млн нафар расман банд
🟤 10 млн нафар 14-30 ёшдаги ёшлар
💼 Жамоа шартномалари орқали:
🟤 1,6 млн+ ходимнинг маоши оширилди
🟤 1,9 млн+ ходимга ижтимоий ёрдам кўрсатилди
⚠️ Энг долзарб муаммолар — қонунга хилоф ишдан бўшатиш, иш ҳақи қарздорлиги, расмийлаштирилмаган меҳнат.
Батафсил
📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram
+1
🎓 Тошкентда касаба уюшмалари таълими бўйича халқаро семинар бўлиб ўтмоқда
Марказий Осиё ва Шарқий Европадан касаба уюшмалари вакиллари Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва ХМТ ҳамкорлигида ўтказилаётган уч кунлик семинарда иштирок этмоқда.
💬 Муҳокама қилинган мавзулар:
🔹 Рақамлаштириш ва сунъий интеллект шароитида таълим
🔹 Янги меҳнат муносабатлари ва бандлик шакллари
🔹 Халқаро меҳнат стандартларини таълимга интеграция қилиш
🌍 11 давлатдан мутахассислар тажриба алмашмоқда — Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон, Украина ва Ўзбекистон.
"Ўзбекистон касаба уюшмалари минтақа учун муҳим марказга айланмоқда" — ITCILO координатори Вера Дос Сантос Коста.
Батафсил
📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram
Repost from Дворец профсоюзов
O‘zbekiston kasaba uyushmalari saroyida tashkil etilgan «RENESSANS» teatr-studiyasi o‘zining ilk loyihasini tayyorlamoqda.
1914 yilda aynan ushbu dargohda sahnalashtirilgan birinchi o‘zbek professional spektakli zamonaviy talqinda, o‘zining qadrdon sahnasiga qaytadi.
🎭 🎭 🎭 🎭 🎭 🎭 🎭 🎭 🎭 🎭
Театр-студия «RENESSANS», недавно созданный во Дворце профсоюзов Узбекистана, готовит свой первый проект.
Спектакль, поставленный здесь ещё в 1914 году, совсем скоро вернётся на родную сцену — уже в современной интерпретации.
Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
❗️«МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ БИЛИМДОНИ» ТАНЛОВИГА СТАРТ БЕРИЛДИ!
Кеча, 5 октябрь куни, касаба уюшмалари тизимидаги ходимлари ўртасида ўтказилаётган «Меҳнат ҳуқуқи билимдони» республика танловининг саралаш босқичига старт берилди.
Танлов меҳнат ҳуқуқи соҳасидаги билимларни янада мустаҳкамлаш, инспекторларнинг касбий маҳорати ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, энг билимдон ва фаол мутахассисларни аниқлашга қаратилган.
💻 Саралаш босқичи махсус электрон платформа орқали тест синовлари шаклида ўтказилмоқда ва 10 октябрга қадар давом этади.
🔗 Танлов платформаси:
🌐 https://tanlov.kasaba.uz
🏆 Саралаш босқичида энг юқори натижа қайд этган иштирокчилар танловнинг финал босқичида ўз билим ва маҳоратларини синовдан ўтказадилар.
Барча иштирокчиларга омад, юқори натижалар ва муносиб ғалаба тилаймиз!
Энг кучлилар финалда учрашади!
❗️СТАРТОВАЛ КОНКУРС «ЗНАТОК ТРУДОВОГО ПРАВА»!
Вчера, 5 октября, стартовал отборочный этап республиканского конкурса «Знаток трудового права» («Mehnat huquqi bilimdoni») среди работников системы профессиональных союзов.
Конкурс направлен на укрепление знаний в сфере трудового права, повышение профессионального мастерства и правовой грамотности инспекторов, а также выявление наиболее компетентных и активных специалистов.
💻 Отборочный этап проходит в формате онлайн-тестирования на специальной электронной платформе и продлится до 10 октября включительно.
🔗 Платформа конкурса:
🌐 https://tanlov.kasaba.uz
🏆 Участники, показавшие лучшие результаты по итогам отборочного этапа, получат право продолжить борьбу в финале конкурса, где смогут продемонстрировать свои знания и профессиональные навыки.
Желаем всем участникам удачи, высоких результатов и достойной победы!
Сильнейшие встретятся в финале!
📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram
🏊 Тошкент сузиш бўйича жаҳон кубоги босқичига мезбонлик қилади
🗓 8-10 октябрь кунлари пойтахтимизда "Ипак йўли" туридаги жаҳон кубоги босқичи биринчи марта ўтказилади.
🌍 400 дан ортиқ спортчи, мураббий ва ҳакам 4 қитъадан — Америка, Европа, Осиё ва Африкадан келишади.
🏆 Турнир декабрь ойида Пекинда бўладиган жаҳон чемпионати олдидан спортчилар учун сўнгги тайёргарлик бўлади.
📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram
+4
⭐️Фарғонада аёллар кенгаши сайёр йиғилиши бўлиб ўтди
Транспорт, йўл ва қурилиш соҳаси ходимлари касаба уюшмаси Хотин-қизлар кенгаши "Аёллар ва ижтимоий фаоллик" мавзусида учрашув ўтказди.
📊 Бугунги кунда тармоқда 54 минг нафардан ортиқ аёл меҳнат қилмоқда.
💬 Муҳокама қилинган масалалар:
🔹 Хотин-қизларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси
🔹 Муносиб меҳнат шароитлари
🔹 Касбий ва ижтимоий фаолликни ошириш
🗺 Тадбир якунида иштирокчилар Фарғона вилоятининг тарихий жойларига саёҳат қилишди.
Батафсил
📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram
+3
🔼 Устоз ва мураббийларга эътибор — юксак эътироф!
🗣 Устоз — нафақат билим берувчи, балки келажак авлодни тарбияловчи, жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшувчи улуғ касб эгасидир. Уларнинг заҳмати, сабр-тоқати ва фидойилиги юксак эътирофга лойиқ.
🤝 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши томонидан 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим соҳасида меҳнат қилаётган педагог ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган эзгу ташаббуслар доирасида 22 нафар устоз ва ўқитувчиларга санаторийларга бепул йўлланмалар топширилди.
🎓 Мазкур ташаббуснинг асосий мақсади — йиллар давомида ёш авлодга таълим ва тарбия бериб келаётган фидойи устозларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг саломатлигини тиклаш, меҳнатини муносиб рағбатлантириш ҳамда ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришдан иборат.
Касаба уюшмалари томонидан таълим соҳаси ходимларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, соғломлаштириш ҳамда муносиб меҳнат шароитларини яратишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилади.
Устозга эътибор — келажакка эътибор!
📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram
+4
💐 Касаба уюшмаси вакиллари университет жамоасини байрам билан табриклади
Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари Хусан Бегматов ҳамда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитаси раиси Наргиза Усманова Тошкент давлат аграр университети жамоасини 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни байрами билан самимий табрикладилар.
📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram
