en
Feedback
Сам ВССБ - ахборот хизмати

Сам ВССБ - ахборот хизмати

Open in Telegram

Самарқанд вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий телеграм канали @samvssb Телефон: +998972898998

Show more
587
Subscribers
No data24 hours
-57 days
-1730 days
Posts Archive
📌 Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар: ДАВЛАТ ТИББИЙ СУҒУРТАСИ АМАЛИЁТИДА ✅ Юртимизда тиббий хизмат сифати ва аҳоли саломатлигини яхшилаш мақсадида соғлиқни сақлаш тизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Замонавий диагностика ва даволаш технологияларини жорий этиш, тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш давлатимиз тараққиётининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Шубҳасиз, мазкур ислоҳотлар орасида давлат тиббий суғуртаси тизимининг жорий этилиши муҳим қадамлардан биридир. Давлатимиз раҳбарининг тиббий суғурта механизмларини татбиқ этишга оид қарори доирасида хусусий тиббиёт муассасалари ҳам мазкур жараёнда фаол иштирок этмоқда.
📝 Бунга яққол мисол сифатида Самарқанд шаҳрида фаолият юритаётган “Доктор Пардаев” хусусий тиббиёт клиникасини келтириш мумкин. Бугунги кунда ушбу клиникада 70 нафарга яқин фуқаро давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул умуртқа поғонаси билан боғлиқ жарроҳлик амалиётларини муваффақиятли ўтказди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Матбуот хизмати

Ўтган даврда IT, молиявий хизматлар, туризм, авиация, таълим ва тиббиёт соҳаларида "катта сакраш" бўлди Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

📢EʼLON SAYYOR QABULGA MARHAMAT! Viloyat sog‘liqni saqlash boshqarmasi boshlig‘i ishtirokida viloyatimiz aholisiga qulaylik y
📢EʼLON SAYYOR QABULGA MARHAMAT! Viloyat sog‘liqni saqlash boshqarmasi boshlig‘i ishtirokida viloyatimiz aholisiga qulaylik yaratish maqsadida hududlarda sayyor qabullar o‘tkazilmoqda. Boshqarma boshlig‘ining navbatdagi sayyor qabuli joriy yilninig 8-fevral kuni soat 09:00 dan boshlab Kattaqo'rg'on tumanidagi "Moybuloq” MFYda o‘tkaziladi. Sayyor qabul jarayonida fuqarolarning sog‘ligi bilan bog‘liq murojaatlar, kamchilik va muammolar yuzasidan shikoyatlar hamda sohani rivojlantirish bo‘yicha takliflar tinglanadi. Bildirilgan har bir murojaat sog‘liqni saqlash boshqarmasi tomonidan nazoratga olinadi. Qo‘shimcha maʼlumotlar uchun: Telefon: 66 234 99 64 Telegram: 99 735 51 56 Obuna bo'ling! ➡️ https://t.me/samarqand_vssb

Нега бир кунда 10 000 қадам юриш тавсия этилади? 👣Кунлик 10 000 қадам юриш бир қарашда тасодифий рақамдек кўриниши мумкин, а
Нега бир кунда 10 000 қадам юриш тавсия этилади? 👣Кунлик 10 000 қадам юриш бир қарашда тасодифий рақамдек кўриниши мумкин, аммо у илмий тадқиқотлар ва тиббий тавсияларга асосланган. Қуйида бу соғлом турмуш тарзи одати ҳақида муҳим фактлар ва статистик маълумотларни келтирамиз.
10 000 қадам концепцияси қаердан келиб чиққан? Бу концепция илк бор 1960-йилларда Японияда пайдо бўлган. Олимлар соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун "Манпо-кей" номли қурилмани ишлаб чиқишган, бу "10 000 қадам ҳисоблагич" деган маънони англатади. Кейинчалик, ушбу сон жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланди.
⚡️Гарвард университети тадқиқотига кўра, кунлик 10 000 қадам юриш юрак-қон томир касалликларининг хавфини 30%га камайтиради. CDC (АҚШ Касалликларни назорат қилиш маркази) маълумотларига кўра, 10 000 қадам юриш семириш хавфини 50%га пасайтиради. 2019 йилда Британия тиббий журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, кунлик 7 500 қадамдан ортиқ юриш умрни узайтиради.
10 000 қадам юришнинг фойдалари: 🤩Юрак фаолиятини яхшилайди – Юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди 🤩Оғирликни назорат қилади – Калория сарфланиши орқали ортиқча вазндан қутулишга ёрдам беради 🤩Қондаги қанд миқдорини барқарорлаштиради – Диабет хавфини камайтиради 🤩Мия фаолиятини оширади – Стрессни камайтириб, хотирани яхшилайди. 🤩Иммун тизимини мустаҳкамлайди – Тана ҳимоя механизмларини кучайтиради 🤩Уйқу сифатини яхшилайди – Тартибли юриш кунлик уйқу сиклларини яхшилайди
Қандай қилиб 10 000 қадамга эришиш мумкин? -Лифт ўрнига зинадан фойдаланинг -Ҳар соатда 5-10 дақиқа ҳаракат қилинг -Кечки сайрни одатга айлантиринг -Смартфон ёки фитнес-браслет орқали қадамларингизни ҳисоблаб боринг
⚡️10 000 қадам юриш нафақат жисмоний соғлиқ, балки психологик ҳолатни ҳам яхшилайди. Агар сиз 10 000 қадамга эришишга улгурмасангиз ҳам, ҳар қандай қадам ташлаш фойдали эканлигини унутманг. Ҳаракат – соғлом ҳаёт калити! 💻ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X

🔴 #Тиббий_ракурс
❓ "Қишлоқ шифокори" дастури Қўшработда қандай натижа бермоқда?
📈 Эр-хотин шифокорларнинг ҳар бири қарийб 10 миллион сўмдан маош оляпти...
👨‍⚕️ Қўштамғали аҳолисига қўшни вилоятдан келган врач тиббий хизмат кўрсатяпти...
📌 Жўшлик Ғайбулло ота узоқ умр кўриш сирини айтди...
📹 ССВ Матбуот хизматининг "Тиббий ракурс" лойиҳаси доирасида Қўшработ туманидан тайёрлаган навбатдаги кўрсатуви ана шу мавзуга бағишланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🔴 🟦🟦🟦 ❗️ЖССТ: Ош тузининг муқобилидан фойдаланиш миллионлаб инсонлар ҳаётини узайтириши мумкин 🧂 Жаҳон соғлиқни сақлаш т
🔴 🟦🟦🟦 ❗️ЖССТ: Ош тузининг муқобилидан фойдаланиш миллионлаб инсонлар ҳаётини узайтириши мумкин
🧂 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ош тузи истеъмолини камайтириш бўйича янги тавсияларини эълон қилди.
📈 Қайд этилишича, туздан меъёрдан ортиқ фойдаланиш қон босими кўтарилиши, инфаркт, инсульт, буйрак касалликларига чалиниш хавфини оширади. ✅ ЖССТ тавсияларига кўра, кунлик натрий истеъмоли 2 граммдан ошмаслиги керак. Бу тахминан 5 грамм, янада соддароқ айтганда, бир чой қошиқ ош тузи деганидир.
📌 Бироқ ҳозирги кунда одамлар кунига 4,3 граммдан ортиқ натрий истеъмол қилмоқда. Ушбу кўрсаткич тавсия этилган меъёрдан қарийб икки баробар кўп.
🔎 Ваҳоланки, бундан ўн икки йил аввал ЖССТга аъзо давлатлар билан 2025 йилга бориб, туз истеъмолини 30 фоизга камайтириш юзасидан келишувга эришилган эди. Аммо, афсуски, бу мақсад амалга ошмади. Шу боис белгиланган муддат 2030 йилгача узайтирилди. 🩺 Янги тавсияларга кўра, анъанавий ош тузи ўрнига калий тузидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бу орқали, аввало, қон босими нормаллашиб, юрак-қон томир касалликлари хавфи камаяди. Асаб тизими яхшиланади.
Калий тузи таъми ва хусусиятлари бўйича оддий туздан деярли фарқ қилмайди.
‼️ Тўғри, калий тузи ҳали кенг оммалашмаган, айрим ҳудудларда эса сотувда топиш қийин. Қолаверса, нархи баъзи мамлакатларда оддий туздан бироз қимматроқ бўлиши мумкин. Аммо бу моддани кенг истеъмолга киритиш орқали муаммонинг самарали ечимини топса бўлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 ноябрдаги "Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини т
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 ноябрдаги "Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ 402-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида туман/шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг ва оилавий поликлиникаларнинг бош ҳамширалари, тренер ҳамширалари ҳамда лидер доя ҳамширалари учун бошқарма бошлиғининг ўринбосари Жамшид Жиянов иштирокида бирламчи тиббий санитария ёрдами тизимида "Намунали амалиёт тажрибаси" доирасида оилавий поликлиникаларда "Ёш оналар мактаби" фаолияти авфзалликлари мавзусида семинар ташкил қилинди.
Семинарда патронаж доялар томонидан юритилаётган ҳисоб-китоб шакллари такомиллаштирилганлиги ва келгусида уни тўғри юритиб бориш бўйича маълумотлар берилди.
ВССБ Матбуот хизмати.

Бугун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида "Аҳоли орасида вирусли гепатитларнинг В ва С турини эрта аниқлаш ва даволаш тадбирл
+3
Бугун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида "Аҳоли орасида вирусли гепатитларнинг В ва С турини эрта аниқлаш ва даволаш тадбирларини амалга ошириш” тўғрисида ZOOM платформаси орқали йиғилиш ўтказилади. Йиғилиш вилоят соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғи С.Зайниев ва Республика бош инфекционисти Б.Таджиев, Республика вирусалогия илмий текшириш институти бош шифокори Л.Тўйчиевлар иштирокида бўлиб ўтди. Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошкармаси мутахассислари, ВИЛОЯТ СЭО Ва ЖС бошқармаси масъул ходимлари, ВИЛОЯТ Юкумли касалликлар шифохонаси бош шифокори ҳамда туманларга бириктирилган кураторлари, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, оилавий поликлиникалар мудирлари қатнашишди. ВССБ Матбуот хизмати.

❓Кучли йўтал билан кечувчи касаллик ёхуд бронхит нимаси билан хавфли? 🌨 Айни кунларда юртимизда совуқ қиш фасли ҳукмронлик қ
Кучли йўтал билан кечувчи касаллик ёхуд бронхит нимаси билан хавфли?
🌨 Айни кунларда юртимизда совуқ қиш фасли ҳукмронлик қилмоқда. Табиийки, бу пайтда кўпчилик инсонларда нафас йўллари билан боғлиқ хасталиклар кўп кузатилади. Шулардан бири бронхитдир.
Хўш, ушбу касаллик келиб чиқишининг энг асосий омиллари нималардан иборат? Унинг қандай белгилари бор? ➡️ Мазкур саволларга олий тоифали шифокор Равшанбек Умаров батафсил жавоб берди.
💬 — Бронхларнинг яллиғланиши (бронхит) юқори нафас йўлларининг энг кўп учрайдиган хасталиги, — дейди мутахассис. — Унинг ўткир ва сурункали турлари фарқланади.
📌 Кўпинча об-ҳавонинг ўзгариши, иммун тизимининг сусайиши, ёмон одатларга (ичкиликбозлик, кашандалик) ружу қўйиш ҳамда турли зарарли моддалар (газ, чанг, кучли эфир мойлари)ни нафас орқали ичга ютиш каби ҳолатлар ҳалқум, ҳиқилдоқ ёки трахеяни зарарлаб, ўпка томон тарқалади. Оқибатда бронхит ва зотилжам келиб чиқади. 🤧 Касалликнинг ўткир турида бемор ҳолсизланади, мушаклари қақшайди. Йўтал пайдо бўлади. Кўкрак соҳаси қисилиб, оғрийди. Бироз ўтиб, унга тумов ҳам қўшилади, баъзи ҳолларда эса тана ҳарорати кўтарилиши мумкин.
🩺 Қолаверса, беморни мунтазам равишда йўтал тутиб, йиринг аралаш балғам ажралади. Бронхит тўлиқ даволанмаса, касаллик чўзилиб, сурункали тусга ўтади ва ўзидан оғир асоратлар қолдиради.
🔬 Гайморит, отит ва зотилжам хасталиклари аксарият ҳолларда бронхит қайталаши оқибатида келиб чиқади. Юрак-қон томир тизимида жиддий муаммо бўлган ва қувватдан қолган беморларда бронхит туфайли майда бронхлар ҳам зарарланади.
🤒 Касаллик ривожланганда бемор иситмаси баланд бўлади, ҳаво етишмайди, ҳансирайди. Шунингдек, лаби кўкаради, тез-тез йўталиб, тинка-мадори қурийди. Йирингли балғам ташлаб, кўкрагида оғриқ туради. Ҳатто, ўпкасида майда пуфакчали нам, қуруқ хириллашлар эшитилади.
‼️ Қолаверса, нафас сустлашади, томир уриши тезлашиб, юрак товуши бўғиқ эшитилади. Ҳатто, бронхлар девори ва атрофидаги тўқималар зарарланади. Бундай вақтда беморларни зудлик билан шифохонага ётқизиш лозим. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Жорий йилнинг 29 январида телеграм ижтимоий тармоғи орқали Хусусий клиникада 1 та укол билан оёғи ишламай қолибди, сарлавҳаси
Жорий йилнинг 29 январида телеграм ижтимоий тармоғи орқали Хусусий клиникада 1 та укол билан оёғи ишламай қолибди, сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди. Лавҳада ҳолат Иштихон туманида содир этилганилиги аммо ҳолат қачон ва айнан қайси хусусий муассасада содир бўлганлиги ҳамда жабрланувчиларнинг шахси ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганлиги ва ўрганишлар натижаси ҳақида қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз. ВССБ Матбуот хизмати. 

🔴 #Тиббий_ракурс
🚅 CCВ Матбуот хизмати "Тиббий ракурс" лойиҳаси доирасида Мўйноқ, Сўх, Учқудуқ, Ангор каби олис ва чекка туманлардан янгича ракурсда тайёрлаган кўрсатувларини эътиборингизга ҳавола этган эди.
📍 Янги йилдаги илк манзил Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани бўлди... ❓ Хўш, бугун туман тиббиётида қандай янгиликлар бор? 🚑 "Тез ёрдам" сифатидан аҳоли розими? 👩🏻‍⚕️ Доя ҳамширалари ўз ишини қандай ташкил этяпти? 📹 "Тиббий ракурс"нинг Қўшработдан суратга олинган биринчи репортажида шу каби саволларга жавоб топшингиз мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🤩🌏 Бутун дунё саратонга қарши курашиш куни 🤩 Бугун, 4 февраль – Бутун дунё саратонга қарши курашиш куни. Бу кун бутун дунё
🤩🌏 Бутун дунё саратонга қарши курашиш куни 🤩 Бугун, 4 февраль – Бутун дунё саратонга қарши курашиш куни. Бу кун бутун дунёда саратон касаллигига чалинган беморларни қўллаб-қувватлаш, профилактика чораларини тарғиб қилиш ва онкология соҳасидаги илғор ютуқлар ҳақида хабардорликни ошириш мақсадида нишонланади.
Маълумот учун, саратон – бу организмдаги ҳужайраларнинг назоратсиз бўлиниши ва ўсиши билан боғлиқ хавфли касаллик бўлиб, у турли орган ва тўқималарда ривожланиши мумкин. Бугунги кунда саратон дунё бўйлаб ўлим даражаси юқори бўлган касалликлар қаторида туради. 🧬 Саратон қандай пайдо бўлади? Соғлом ҳужайралар аниқ тартибда ўсади ва кўпаяди. Лекин баъзи омиллар туфайли генетик мутациялар юзага келиб, ҳужайралар назоратсиз ўсишни бошлайди. Ушбу ёмон ўсма (ўсувчи тўқима) аста-секин атрофдаги органларга тарқалиб, жиддий муаммоларни келтириб чиқаради.
🔴 Саратон ёшаряпти! Олдин саратон кўпроқ ёши катта одамларда учрарди. Аммо сўнгги йилларда бу касаллик ёшлар ва ҳатто болалар орасида ҳам кўп учрай бошлади. 🔬 Тадқиқотларга кўра, 1990-йилдан бери 50 ёшгача бўлган одамларда саратон билан касалланиш ҳолатлари 79% га ошган! ⚡️Статистика шуни кўрсатадики, саратоннинг 40% дан ортиғи олдини олиш мумкин бўлган омилларга боғлиқ. Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, мунтазам тиббий текширувлардан ўтиш ва эрта диагностика ҳаётни сақлаб қолишда муҳим рол ўйнайди. ⚡️ Саратоннинг олдини олиш учун: ⚡️ Соғлом овқатланиш тартибига риоя қилинг ⚡️ Жисмоний фаолликни оширинг 🚭Тамаки ва алкоголдан воз кечинг ⚡️Доимий тиббий кўрикдан ўтиб туринг ⚡️ Бугун сиз ҳам саратонга қарши курашда ўз ҳиссангизни қўшинг – яқинларингизни соғлом турмуш тарзига тарғиб қилинг ва профилактика ҳақида хабардорликни оширинг! 💻ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X

🔴 🟦🟦🟦 ❗️Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги ваколатлар берилиши мумкин ✅ Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчил
🔴 🟦🟦🟦 ❗️Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги ваколатлар берилиши мумкин
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
🔎 Унда аҳоли ўртасида йод етишмаслиги касалликларининг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди. 📌 Ушбу қонун лойиҳаси билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ош тузини ва озиқ-овқат маҳсулотларини йодлаш учун фойдаланиладиган таркибида йод бўлган препаратларни, уларга қўйиладиган талабларни, ош тузини ва озиқ-овқат маҳсулотларини йодлашга, йодланган тузни ишлаб чиқаришга, ташишга, сақлашга ва реализация қилишга қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини белгилаш ҳамда унинг назоратини олиб бориш ваколатлари белгиланмоқда.
💬 Депутатларнинг таъкидлашича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, йод етишмаслиги касалликларини профилактика қилиш, ўсиб келаётган авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
‼️Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🚨🚨🚨🟢FIRIBGARLAR TIBBIYOT BO'LIMI XODIMLARI NOMIDAN QO’NG’IROQ QILIB SHAXSIY MA'LUMOTLARNI QO'LGA KIRITISHGA URINISHMOQDA!
🚨🚨🚨🟢FIRIBGARLAR TIBBIYOT BO'LIMI XODIMLARI NOMIDAN QO’NG’IROQ QILIB SHAXSIY MA'LUMOTLARNI QO'LGA KIRITISHGA URINISHMOQDA! 🆘 Oxirgi paytlarda juda ko'plab fuqarolarimizga, tibbiyot bo'limidan qo'ng'iroq qilyapmiz, sizni tibbiy ko'rikka navbatga yozmoqchimiz deb shaxsiy ma'lumotlarini va qurilmasiga kelgan SMS dagi tasdiqlash kodini so'rash holatlari kuzatilmoqda. ❗️Hurmatli fuqarolar aslo begona raqamdan qo'ng'iroq qilib rus tilida shaxsiy ma'lumotlaringizni hamda SMS tasdiqlash kodni so'rashsa aytmang! ❗️Ushbu xabarni barcha yaqinlaringizga yuborib ogohlantirishni unutmang! ✅ KANALIMIZGA OBUNA BO’LIB QO’YISHNI UNUTMANG!    💻 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 |📝 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 |🎞 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒

🔴 ✏️✏️✏️ 📍 “Юрагимга стент қўйиш учун атайин Тошкентдан Қўшработга шифокорлар келди..." 👨‍⚕️ "Илгари дўхтир излаб бормаган жойимиз қолмасди... Энди тиббиёт ходимларининг ўзи ҳолимиздан хабар олишяпти...” 📌 "Ҳар ой 10 миллион сўмга яқин маош оляпмиз. Энди халқнинг ишончини оқлашимиз керак!..” 🚑 “Энди чақирувга “Damas”да эмас, “Volkswagen”да боряпмиз...” 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган "Тиббий ракурс" лойиҳасининг яқин кунларда эълон қилинадиган янги йилдаги илк кўрсатуви Қўшработ тумани тиббиётидаги ўзгаришларга бағишланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

#uzbekistan24 #maxsusreportaj Samarqand viloyatida 2024-yilda 1 ta oilaviy poliklinika, 4 ta oilaviy shifokorlik punktlari faoliyati yoʻlga qoʻyildi. 2 ta mahalla tibbiyot punkti va 2020 ta mahalla tibbiyot brigadalari tashkil etildi.

📊 🟦🟦🟦 🩺Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси имтиёзли тоифадаги шахсларга электрон йўлланма асосида кўрсатилган тиббий ёрда
📊 🟦🟦🟦 🩺Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси имтиёзли тоифадаги шахсларга электрон йўлланма асосида кўрсатилган тиббий ёрдам харажатларини қоплаш учун 791,47 млрд cўм тўлаб берди ➡️Ўтган йилда Жамғарма жами 105 та тиббиёт ташкилотларига маблағ ажратди. Бунда, Pеспублика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари 13 та Pеспублика даражасидаги тиббиёт муассасалари 11 та ҳудудий тиббиёт муассасалари 42 та нодавлат тиббиёт ташкилотларини 39 тани ташкил этди ⚡️2024 йилда ушбу муассасаларда электрон йўлланма асосида даволанган 99 005 нафар имтиёзли тоифага кирувчи шахслар ва 1 000 нафар беморларга шошилинч равишда кўрсатилган стационар тиббий хизматлар учун жами 791,47 млрд. сўм маблағлар ўтказиб берилди 🤔Беморларнинг имтиёз тоифалари бўйича сони қуйидагича кўрсаткичларга эга бўлди: 👶18 ёшга тўлмаган патологияли болалар – 31 226 нафар (31,5%) 👵ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар – 30 533 нафар (30,8%) 🧑🏻‍🦽‍➡️I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар – 22 290 нафар (22,5%) 💉онкология касалликларига чалинган шахслар – 9 414 нафар (9,5%) 🩸сил касаллигига чалинган шахслар – 2 013 нафар (2,0%) ✅“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилаларнинг аъзолари – 1 296 нафар (1,3%) 💳бошқа имтиёз тоифалари – 2 233 нафар (2,4%) 💻ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X

"Sharh va tahlil" axborot-tahliliy dasturi #2fevral #samarqandMTRK

"Maxsus reportaj" ko'rsatuvi

🔴 🟦🟦🟦
📍 "Тиббий ракурс" яна ўз эътиборини олис туманларга қаратди. 2025 йилдаги илк манзил — Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани.
📹 Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан Қўшработ тумани тиббиётида бўлаётган ижобий ўзгаришларга бағишланган махсус кўрсатув тасвирга олинмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram