en
Feedback
Сам ВССБ - ахборот хизмати

Сам ВССБ - ахборот хизмати

Open in Telegram

Самарқанд вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий телеграм канали @samvssb Телефон: +998972898998

Show more
587
Subscribers
No data24 hours
-57 days
-1730 days
Posts Archive
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦 ❗️ССВ: Юртимизда болалар ўртасида саратон касалликларини ташхислаш ва даволаш даражаси ошиб бормоқда ✅ Пойтахти
+9
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦 ❗️ССВ: Юртимизда болалар ўртасида саратон касалликларини ташхислаш ва даволаш даражаси ошиб бормоқда
Пойтахтимизда “Болаларда онкологик ва онкогематологик касалликлар диагностикасининг янги уфқлари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда.
📍 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда ўзбекистонлик соҳа вакиллари билан бирга, АҚШ, Россия, Австрия, БАА, Туркия, Ҳиндистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон каби давлатлардан етакчи олимлар ва мутахассислар қатнашмоқда. 📌 Тажриба алмашиш майдонига айланиши кўзда тутилган мазкур анжуман офлайн ва онлайн, яъни гибрид форматда ўтказилмоқда. 🔎 Мақсад шифокорларнинг ўзаро тажриба алмашиши, янги ёндашув ва технологияларни ўрганиш, болалардаги онкологик касалликлар ташхиси ҳамда уларни даволашни такомиллаштириш имкониятларини муҳокама қилишдан иборат.
📆 Таъкидлаш жоизки, 15 февраль – Халқаро саратонга чалинган болалар куни олдидан ташкил қилинган ушбу анжуманда маҳаллий мутахассисларимиз хорижлик ҳамкасблари билан биргаликда болаларнинг онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларини ташхислаш ва даволашдаги йўналишлар ҳамда самарали чораларни муҳокама қилмоқдалар.
🔬 Жумладан, бугунги кунда долзарб бўлиб турган иммунотерапия ва таргет терапиясидаги янгиликлар, болаларда саратон касалликларини даволашда генетикадан фойдаланиш, тиббий технологияларни такомиллаштиришда сунъий интеллектнинг ўрни, инқирозли вазиятлар ва бунда оилани қўллаб-қувватлаш, даволашдан кейинги реабилитация ҳамда психологик ёрдам каби масалаларга диққат қаратилмоқда.
➡️ Анжуман Ўзбекистонда болалар саломатлигини муҳофаза қилишни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини юритишда муҳим қадам бўлиб, мамлакатимизнинг юқори сифатли тиббий ёрдамни ташкил этиш, даволаш самарадорлигини ошириш ва бунда энг сўнгги усуллардан, стандартлардан фойдаланишни таъминлашга интилишини ифодалайди.
❗️Ушбу тадбир эртага ҳам ўз ишини давом эттиради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Президент Шавкат Мирзиёев: "Спорт - соғлом халқ, соғлом жамиятнинг таянч устунидир" Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

🇺🇿 MILLIY LIBOS – INSON KO‘RKI, MILLIY IFTIXOR IFODASI 📌Har bir davlatning o‘ziga xos boy tarixi va o‘ziga xos milliy liboslari mavjud. 📎Milliy libosimizda xalqimizning ming asrlik o‘tmishi, qadimiy urf-odat va an’analari, didi, estetik qarashlari qolaversa, o‘ziga xos xususiyatlari mujassam. O‘z millatimizga mos ravishda kiyinishimiz qadriyatlarimizga bo‘lgan hurmat ifodasidir!
Har haftaning juma kuni “Milliy liboslar kuni” deb e’lon qilinganligi munosabati bilan Samarqand viloyatida faoliyat yuritayotgan tibbiyot muassasalarida milliy liboslar chellenji tashkil etilmoqda.

Ахборот 24 | Специализированные медицинские услуги становятся ближе к народу #13feb #uzbekiston24

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олимпия ва паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, оммавий спортни янги босқичга олиб
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олимпия ва паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда қайд этилганидек, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда нафақат спорт, балки тўғри овқатланиш ҳам долзарб аҳамиятга эга. Ўтказилган ўрганишларга кўра, аҳолимизнинг 44 фоизи жисмоний фаол эмаслиги, 36 фоизи тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмаслиги аниқланган. Аҳоли ўртасида бошоқли, донли маҳсулот, мева-сабзавотлар истеъмоли кескин камайиб, туз ва шакар истеъмоли ортиб бораётгани хавотирларни янада кучайтиради. Оқибатда одамларнинг 56 фоизида ортиқча вазн, 38 фоизида қон босими билан боғлиқ муаммо бор. Юқумли бўлмаган касалликлар эрта ўлимга сабаб бўлмоқда. Шу боис, “Соғлом инсон – соғлом миллат” умуммиллий ҳаракати бошланади. Мутасаддиларга соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик тарғиботи билан ҳар бир оилани қамраб олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бу йўналишда халқчил ва таъсирчан ижтимоий роликлар тайёрлаб, ҳар куни марказий телеканалларда намойиш этиш лозимлиги таъкидланди. 🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🟦🟦🟦 ❗️ССВ: Япония компанияси билан ҳамкорликда юртимизда қон хизматини ривожлантириш бўйича семинар ўтказилди ➡️ Республик
+3
🟦🟦🟦 ❗️ССВ: Япония компанияси билан ҳамкорликда юртимизда қон хизматини ривожлантириш бўйича семинар ўтказилди
➡️ Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида “GMP тизими ва қон қуйиш хавфсизлигини ошириш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
✅ Унда вазир ўринбосари Ф.Шарипов, Япония хaлқaро ҳaмкорлик aгентлиги (JICA), ушбу давлатнинг мамлакатимиздаги элчихонаси, “Daido Industries Inc” компанияси, Осака тиббиёт ва фармацевтика университети ҳамда бошқа ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этди. 🖥 Тадбирда қайд этилганидек, 2019 йил Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика қон қуйиш маркази ва Япониянинг “Daido Industries Inc” компанияси раҳбарлари ўртасида JIСAнинг 1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағини ажратиш бўйича келишувга эришилган эди. 🌡Бу орқали юртимизда қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, Республика қон қуйиш ва Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказларини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда соҳа ходимлари малакасини ошириш кўзда тутилган.
🔬 Шунингдек, 2022 йил ўзбекистонлик бир гуруҳ мутахассислар кунчиқар юртнинг Киото шаҳрида жойлашган “Daido Industries Inc” компанияси офиси ва бир нечта госпиталларда бўлиб, мазкур компания томонидан ишлаб чиқарилган жиҳозлар (музлаткич, совиткич, тромбомиксер инкубатор)лардан амалиётда фойдаланиш жараёнлари билан яқиндан танишиб қайтди.
📆 Қолаверса, ўтган йили JICA гранти асосида мамлакатимизда “Қон хизмати сифатини бошқариш тизимини мустаҳкамлаш” лойиҳаси амалга оширилди. 🎚 Унинг доирасида Республика қон қуйиш маркази ва Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази клиникаси музлаткич, совиткич, тромбомиксер инкубатор каби энг илғор ускуналар билан жиҳозланиб, масъул ходимлар ўқитилди. 📌 Айтиш лозимки, мазкур жиҳозлар эритроцит массаси, тромбоцитлар ҳамда плазмани сақлашга мўлжалланган бўлиб, халқаро стандартларга тўла мос келади.
💬 Тадбирда шу ҳақда сўз юритилар экан, ўзаро ҳамкорликдаги бу каби лойиҳалар юртимизда қон хизматини янада ривожлантиришга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди.
‼️Семинарда япониялик экспертлар ўз маърузалари билан қатнашди. Унда мамлакатимиздаги илмий-амалий тиббиёт марказлари ва клиникаларининг гемотрансфузия амалиёти билан шуғулланувчи мутахассислари, қон билан ишлаш хизмати муассасалари масъуллари иштирок этди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🔴🟦🟦🟦
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига ISO 9001:2015 халқаро стандартини жорий этганлиги муносабати билан Ўзбекистон, Буюк Британия, Россия сертификатловчи органларининг сифат менежменти тизими сертификатлари топширилди.
📌 Албатта, бу муваффақиятга ўз-ўзидан эришилгани йўқ. 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада ушбу халқаро эътирофга асос бўлган ютуқлар ҳамда сертификатларни топшириш жараёни ҳақида сўз юритилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

❓ 2024 йилда Ўзбекистонда қанча эгизаклар туғилган? 📊 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йил давом
2024 йилда Ўзбекистонда қанча эгизаклар туғилган?
📊 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йил давомида республика бўйича 21 107 нафар эгизак туғилиши ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.
✅ Жинси бўйича эгизак туғилганлар сони: 👶 ўғил болалар – 10 630 нафар; 👧 қиз болалар – 10 477 нафар. 🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

E’LON Ijtimoiy himoya milliy agentligi Samarqand viloyati boshqarmasi autsorsing shartlari asosida xizmat ko'rsatuvchi tadbir
E’LON Ijtimoiy himoya milliy agentligi Samarqand viloyati boshqarmasi autsorsing shartlari asosida xizmat ko'rsatuvchi tadbirkorlik subyektlarini hamkorlikka chorlaydi. "Kambag'al oilalar reyestri" va "Ijtimoiy himoya yagona reyestri"ga kiritilgan oilalarning o'zgalar parvarishiga muhtoj a'zolari uchun kunduzgi qatnov asosida qarab turish xizmati yo'lga qo'yilmoqda. Xizmatni ko'rsatish davomida quyidagi tadbirlar amalga oshiriladi: shaxsga qarab turish (yiqilish va jarohatlanishlarning oldini olish); shaxsni parvarishlash (ovqatlantirish, gigiyenik tadbirlarni amalga oshirish); shaxs bilan muloqot qilish; shaxsni o'z-o'ziga xizmat qilishga o'rgatish. Xizmat ko'rsatuvchi tomonidan xizmat ko'rsatish jarayoniga xizmatdan foydalanuvchi bilan kelishuviga muvofiq boshqa xizmatlarni ham ko'rsatishi mumkin. Xizmatdan foydalanish istagida bo'lgan shaxslar yoki uning vakillari "Inson" markaziga o'zi kelgan holda yoki o'zi yashaydigan hududda faoliyat yurituvchi mahalladagi ijtimoiy xodimga murojaat qilishlari mumkin. Hujjatlarni taqdim etish uchun maxsus axborot portal manzili: Samarqand shahar 👇 https://etender.uzex.uz/lot/414051 Murojaat uchun: (93) 232 50 49 🟢 Ijtimoiy himoya milliy agentligi Samarqand viloyati boshqarmasi matbuot xizmati 📝 telegram | 🎖 ihma.uz

Самарқандда Япония ва Туркия ҳамкорлигида кўп тармоқли тиббиёт маркази барпо этилади
Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлигида ўтган учрашувда тиббиёт тизимида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва тиббий хизматлар сифатини ошириш мақсадида Самарқанд вилоятида Япония ва Туркия компаниялари ҳамкорлигида замонавий тиббиёт маркази қуриш лойиҳаси муҳокама қилинган эди.
Япониянинг “Sojitz” корпорацияси ва халқаро ҳамкорлик банки (JBIC), шунингдек, Туркиянинг “Rönesans International” компанияси вакиллари иштирокида ўтказилган мазкур учрашувда вазир вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров ҳамда халқаро ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари мамлакатимизда тиббиёт муассасаларини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш, рақамли технологияларни жорий этиш ва тиббий кадрлар тайёрлаш бўйича бир қатор лойиҳалар амалга оширилиши бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланганди.
Бугун, 12 февраль куни Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида мазкур халқаро ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокидаги учрашув ана шу келишувлар доирасида бўлди. Унда, Меморандумга мувофиқ, Самарқанд шаҳрида давлат-хусусий шериклик асосида кўп тармоқли тиббиёт маркази ташкил этилиши кўриб чиқилди. Лойиҳа ижроси 2025 йилда бошланиши режалаштирилди.
Йиғилишда шифохона жойлашувининг инфратузилмавий эҳтиёжлари, экологик ва ижтимоий жиҳатлари, бўлимлар ўртасидаги ўринлар тақсимоти, тиббий хизмат йўналишлари ҳамда умумий режалаштириш масалалари муҳокама қилинди. Лойиҳа Самарқанд вилоятининг Ширин шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, унинг асосий мақсади аҳолига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатишни таъминлашдир. Шунингдек, мазкур марказ негизида тиббий кадрлар тайёрлаш дастурларини амалга ошириш ҳам режалаштирилмоқда. Барча томонлар лойиҳани самарали амалга ошириш ва ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдиришди. ВССБ Матбуот хизмати.

❗️ЖССТ онкологик касалликларга чалинган болаларга бепул дори-дармонлар етказиб беради ✅ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти болал
❗️ЖССТ онкологик касалликларга чалинган болаларга бепул дори-дармонлар етказиб беради
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти болаларни онкологик касалликлардан бепул даволаш бўйича янги дастурни ишга туширди.
💊 Унга кўра, ушбу пилот лойиҳада иштирок этувчи давлатлардаги бемор ўғил-қизлар саратонга қарши юқори сифатли дори воситалари билан узлуксиз таъминланади. 📍 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, фармацевтика маҳсулотларининг дастлабки партияси Мўғулистон ва Ўзбекистонга, кейинги босқичда Эквадор, Иордания, Непал ва Замбияга етказилади.
📈 Умуман, жорий йил давомида ушбу дастур олтита давлатдаги камида 30 шифохонада муолажа олаётган 5000 нафарга яқин болаларни қамраб олади.
📊 Бу бежиз эмас, албатта. Чунки, ЖССТ таҳлилларида келтирилишича, дунё бўйича ҳар йили қарийб 400 минг нафар ўғил-қизга саратон ташхиси қўйилмоқда. Уларнинг ҳаёт давомийлигини узайтириш ҳамда саломатлигини тиклаш юқори самарадорликка эга дори-дармонларни талаб қилади. ‼️ Лойиҳада қатнашиш учун яна олтита давлат таклиф қилинган. Умуман, келгуси 5-7 йил ичида бу кўрсаткични 50 тага етказиш мақсад қилинган. Бу орқали онкологик хасталиклардан азият чекаётган 120 мингга яқин болаларга беғараз тиббий ёрдам кўрсатиш мумкин бўлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🔴 ✏️✏️✏️ ❗️Тошкент шаҳар кўп тармоқли шифохонасида тегишли мутахассислар бўш лавозимларга ишга таклиф этилади ✅ Янги ташкил
🔴 ✏️✏️✏️ ❗️Тошкент шаҳар кўп тармоқли шифохонасида тегишли мутахассислар бўш лавозимларга ишга таклиф этилади ✅ Янги ташкил этилган Тошкент шаҳар кўп тармоқли шифохонасини юқори малакали тиббиёт ходимлари билан таъминлаш мақсадида қуйидаги мутахассислар вакант лавозимларга ишга таклиф этилади: ➡️ педиатр; ➡️ шифокор-рентгенолог; ➡️ рентген-лаборант; ➡️ УТТ шифокори; ➡️ УТТ ҳамшираси; ➡️ эндоскопия шифокори; ➡️ эндоскопия ҳамшираси; ➡️ ЭКГ шифокори; ➡️ ЭКГ ҳамшираси; ➡️ шифокор-реаниматолог; ➡️ терапевт; ➡️ невролог; ➡️ кардиолог; ➡️ физиотерапевт шифокори; ➡️ даволаш-жисмоний тарбия шифокори; ➡️ шифокор-статист; ➡️ болалар отоларингологи; ➡️ болалар неврологи; ➡️ дорихона мудири; ➡️ провизор-технолог; ➡️ стерилизация ҳамшираси; ➡️ клиник фармакология шифокори; ➡️ ҳамширалар ва кичик тиббий ходимлар. Иш тартиби белгиланган жадвал асосида олиб борилади. 💰 Ойлик маоши штат жадвалига мувофиқ. 📍Манзил: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, собиқ “Зангиота-2” шифохонаси. 📞 Қўшимча саволлар бўйича қуйидаги телефон рақамларига соат 9:00 дан 15:00 га қадар мурожаат қилишингиз мумкин: 📱+998 99 928-24-48 📱+998 94 332-70-32 📱+998 99 984-27-25 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🔴 🟦🟦🟦🟦
📊 ЖССТ маълумотига кўра, дунё бўйича ҳар йили 2,3 миллиондан ортиқ аёлга кўкрак бези саратони ташхиси қўйилади. Шунга қарамай, ривожланган мамлакатларда 40 ёшдан ошган аёллар ўртасида бу касалликдан ўлим кўрсаткичини 90 фоизга камайтиришга эришилмоқда.
Хўш, бу хавфли касалликдан самарали ҳимояланиш учун нималарга эътибор қаратиш лозим? 📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу саволга батафсил жавоб оласиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🔴🟦🟦🟦 ❓Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун керак бўладиган тиббий маълумотнома қандай олинади? ✅ Ҳозирги пайтда тиббиёт муассасал
🔴🟦🟦🟦 ❓Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун керак бўладиган тиббий маълумотнома қандай олинади?
Ҳозирги пайтда тиббиёт муассасалари томонидан фуқаронинг транспорт воситасини бошқаришга яроқлилиги тўғрисида бериладиган 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани олиш жараёни соддалаштирилди. Яъни эндиликда my.gov.uz — ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали шу турдаги тиббий маълумотномани онлайн олиш мумкин...
❗️Аммо, юртдошларимиз тўғри тушуниши керакки, унгача фуқаро тиббий кўрикдан ўтган бўлиши зарур. ➡️ Агар бошидан айтадиган бўлсак, фуқаро дастлаб автомактабга боради. У ерда бир нечта ҳужжатлар сўралади, шулардан бири фуқаронинг транспорт воситасини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотномадир. Уни олиш учун тиббиёт муассасаларида ташкил этилган ҳайдовчилар тиббий кўрик комиссиясига учрайди. Асосий ишлар шу ернинг ўзида бажарилади.
💬 — Мазкур комиссиялар аҳолимизга қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган, — дейди Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонаси бош шифокори Гулрух Умарова. — Шу жумладан, бизнинг муассасамиз қошида ҳам ана шундай тузилма бўлиб, бу ерда кўп ҳужжат талаб этилмайди, паспорт ва сурат бўлса, бас. Давлат божи ҳам бор. Шундан кейин фуқарони керакли шифокорларга йўллаймиз.
📌 Муҳими, у, бир пайтларда бўлганидек, бу шифохонадан унисига бориб, сарсон-саргардон бўлмайди. Керакли барча мутахассислар шу ернинг ўзида жамланган бўлиб, қисқа вақт ичида уларнинг текширувидан ўтиб улгуради. 🖥 Натижалар эртаси куниёқ маълум бўлади ҳамда у зудлик билан my.gov.uz — ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилади. Фуқаро маълумотномани қоғозга чиқаришни хоҳласа, ходимларимиз буни бир зумда амалга оширишади.
🎚 Агар тиббий кўрик жараёнида фуқарода бирон касаллик аниқланса, уни тегишли тартибда даволаниш учун йўналтирамиз. Вақти келиб шу монелик бартараф этилгач, у ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ҳаракатларини давом эттириши мумкин бўлади.
🩺 Кимдир 55 ёшдан ошган бўлса, албатта, унга қўшимча тиббий кўриклар талаб қилинади. Масалан, бу ёшдагилар юрак кардиограмма текширувидан ўтади. Бу, аввало, уларнинг ўзи учун фойдалидир. 📆 Қўшимча сифатида айтамизки, айрим касалликлари бўлган фуқароларга маълумотнома 6 ойга берилиши мумкин. Нима учун 6 ой? Гап шундаки, у шу вақт давомида саломатлигини тиклаб оладиган бўлса, маълумотнома муддати узайтириб берилади.
💻 Кейинчалик турли сабаблар билан текширувдан ўтган кишининг тиббий кўрик натижалари, юқорида айтиб ўтилганидек, порталда бир зумда акс этади. Зарурат бўлса, маълумотномани онлайн олиш мумкин.
‼️ Умуман, ҳайдовчилик учун талаб қилинадиган маълумотномани олиш жараёнлари соддалаштирилган, вақти эса қисқарган. Яъни бугун ана шу ишга киришган одам соғлиғида муаммо бўлмаса, яъни 083/ҳ шаклидаги тиббий маълумотномани олиш учун тиббий монеликлар бўлмаган тақдирда, эртасига маълумотномани қўлига олади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🔴 🟦🟦🟦 ❗️Хусусий клиниканинг илғор тажрибаси ўрганилмоқда ✅ Хабарингиз бор, яқинда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хи
+2
🔴 🟦🟦🟦 ❗️Хусусий клиниканинг илғор тажрибаси ўрганилмоқда
Хабарингиз бор, яқинда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида 3 йил олдин қабул қилинган хизматлар секторини ривожлантиришга доир дастур бугунги кунда қандай самара бераётгани алоҳида қайд этиб ўтилди.
📊 Хусусан, IT, молиявий хизматлар, туризм, авиация, таълим ва тиббиёт соҳаларида “катта сакраш” кузатилди. Охирги етти йилда хусусий клиникалар сони 3 карра ошган бўлиб, бу ҳам тиббий хизматлар кўлами ва сифатини яхшилашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
📌 Шу боис видеоселекторда давлатимиз раҳбари томонидан бу борада катта ютуқларга эришаётган хусусий клиникаларнинг илғор иш тажрибасини ўрганиш таклиф қилинди.
🏥 Шу мақсадда айни пайтда пойтахтлик шифокорлар, хусусий клиникалар ходимлари Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Д. Султанов бошчилигида Самарқанд шаҳридаги “Мерос фарм” компаниясига қарашли “STDHEALTHMED” клиникасида бўлиб турибди. 🔬 Ўтган йилнинг июнь ойида ишга туширилган бу муассасага Швейцария, Франция, Туркия, Жанубий Корея, Япония ва Германия давлатларидан зарур тиббий асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилган бўлиб, фаолияти халқаро талаблар асосида йўлга қўйилган.
🔎 Йилига 120 минг кишига тиббий хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлган бу маскандаги амбулатор даволаш, тиббий стационар хизматлар, жарроҳлик амалиёти, реанимация, тиббий лаборатория, функционал диагностика, МРТ, КТ, радиология диагностикаси бўлимларида 200 нафар малакали ходим меҳнат қилмоқда. Улар томонидан 55 турдаги тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
➡️ Ўзаро тажриба алмашинув доирасида турли тадбир ва мулоқотлар ҳам ўтказилаётир. ‼️ Булардан кўзланган мақсад эса илғор тажрибаларни ўрганиш асосида уларни кенг оммалаштиришдан иборат. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🔴🟦🟦🟦 ❓ Мактаб ҳамшираси қандай бўлиши керак? 👩‍⚕️ Мактаб ҳамшираси ўқувчиларнинг соғлиғини мунтазам равишда текшириб, ул
🔴🟦🟦🟦 ❓ Мактаб ҳамшираси қандай бўлиши керак?
👩‍⚕️ Мактаб ҳамшираси ўқувчиларнинг соғлиғини мунтазам равишда текшириб, уларда ҳар қандай касаллик белгилари пайдо бўлганда, зудлик билан чора кўриши лозим.
📌 Шу орқали оғир касалликлар эрта босқичда аниқланиб, уларнинг олдини олиш имконияти ортади. Мактаб ҳамшираси ўқув муассасаси ҳудудида санитария ва гигиена қоидаларига риоя этилишини назорат қилади ҳамда болаларнинг соғлом муҳитда таълим олишига ҳисса қўшади. Ўқувчиларни тўғри овқатланиш, соғлом кун тартиби ва спорт билан шуғулланишга тарғиб қилиш ҳам ушбу мутахасиснинг асосий вазифаларидан биридир... ➡️ БАТАФСИЛ 🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🔴 0️⃣0️⃣0️⃣
📌 В регионах огромное внимание уделяется эффективному лечению заболеваний, их ранней диагностике и профилактике, а также внедрению высокотехнологичных операций.
🏥 Это можно увидеть и на примере деятельности Самаркандского областного многопрофильного медицинского центра. 🔎 К примеру, за последние 4 года местные врачи этого учреждения успешно выполнили трансплантацию почки 101 пациенту. 📹 Подробно о деятельности данного медучреждения рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава. Пресс-служба Министерства здравоохранения. 🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🔴 🟦🟦🟦
Буйрак ва жигар трансплантацияси ҳамда бошқа юқори технологик жарроҳлик амалаётларининг босқичма-босқич ҳудудларда йўлга қўйилиши касалликларни самарали даволаш имконини бераётир.
📍 Буни биргина Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. 🩺 Хўш, сўнгги 4 йилда ушбу муассасада қанча трансплантологик операция ўтказилди? 🧪Марказнинг иммуногенетик лабораторияси қандай имкониятларга эга? 🔬 Шифохонада оғир урологик хасталиклар қай усулларда даволанмоқда? 📹 ССВ Матбуот хизматининг Самарқанд вилоятидан тайёрлаган юқоридаги видеолавҳаси орқали шу каби саволларга батафсил жавоб оласиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

#Live 🔴 Avval xabar berganimizdek, viloyat sog‘liqni saqlash boshqarmasi boshlig‘i ishtirokida viloyatimiz aholisiga tibbiy
+3
#Live 🔴 Avval xabar berganimizdek, viloyat sog‘liqni saqlash boshqarmasi boshlig‘i ishtirokida viloyatimiz aholisiga tibbiy xizmat koʻrsatishda qulaylik yaratish maqsadida hududlarda sayyor qabullar tashkil etilmoqda. 🩺 Boshqarma boshlig‘ining navbatdagi sayyor qabuli Kattaqoʻrgʻon tuman tibbiyot birlashmasiga qarashli "Moybuloq” 11-oilaviy poliklinikasida o‘tkazilmoqda.
🧬 Qabulda fuqarolarning sog‘ligi bilan bog‘liq murojaatlar, kamchilik va muammolar yuzasidan shikoyatlar hamda takliflar tinglanmoqda.
VSSB Matbuot xizmati.