Сам ВССБ - ахборот хизмати
Open in Telegram
Самарқанд вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий телеграм канали @samvssb Телефон: +998972898998
Show more587
Subscribers
No data24 hours
-57 days
-1730 days
Posts Archive
☀️BUGUN BAHORNING BIRINCHI KUNI
🍀Ko‘rkam ko‘klamning huzurbaxsh nafasi ko‘ngillarga ko‘tarinki kayfiyat bag‘ishlaydi. Butun borliq uyg‘onadi. Qir-adirlarda maysalar nish urib chiqa boshlaydi. Qish davomida uyquda bo‘lgan dov-daraxt shoxlarida yaproqlar kurtaklarni yorib, quyosh nurlariga talpinadi. Tabiat yashillikka burkanadi.🌷 Уйғониш ва нафосат фасли барчамизга қутлуғ бўлсин! VSSB Matbuot xizmati.
SAMARQAND YANGILIKLARI | MUSOBAQA BO'LIB O'TDI
28.02.2025-YIL
#samarqandmtrk
+9
🔴🟦🟦🟦
❗️Ҳайъат йиғилиши: Унда қандай масалалар муҳокама қилинди?
📌 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.✅ Уни Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров олиб борди. 🟣 Тадбирда вазир ўринбосарлари, “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси масъуллари, вазирлик марказий аппарати ходимлари, шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Стратегик режалаштириш ва саломатлик институти, ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этди. 🔴 Жойлардаги студиялардан барча ҳудудий бошқармалар ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари масъуллари уланди. ✅ Бундан ташқари, йиғилишда Ўзбекистон Ҳисоб палатаси шўъба мудири Рустам Жумаев ҳам қатнашди. 📝 Тадбир аввалида вазир А. Худаяров сўзга чиқиб, вазирлик Ҳайъатининг шу йил январь ойида бўлиб ўтган мажлис қарори ижроси бўйича қилинган ишларни танқидий таҳлил қилди.
🖥 — Тиббиётни аҳолига яқинлаштириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш – олдимизда турган муҳим вазифа. Буни соҳани рақамлаштирмай туриб, амалга оширишнинг имкони йўқ. Шу боис айни пайтда тизим фаолиятига рақамли технологиялар жадал татбиқ қилинмоқда. ✅ Бироқ жойлардаги масъуллар ҳали-ҳануз электрон тиббиётнинг аҳамиятини тўла-тўкис англаб етаётгани йўқ. Шу сабабли бу йўналишда белгиланган топшириқларни ўз вақтида ва лозим даражада бажармаган масъулларга қатъий интизомий жазо чоралари қўлланилади, — деди вазир.⌨️ Қолаверса, маърузада Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш, ЭДО ахборот тизимига маълумотларни киритиш борасидаги ишлар жиддий танқид остига олиниб, айрим раҳбарлар қатъий огоҳлантирилди. 💰Кун тартибидаги навбатдаги масала – соғлиқни сақлаш соҳасида бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан мониторинг ҳамда назорат ўрнатиш бўйича қилинган ишлар хусусида Ўзбекистон Ҳисоб палатаси шўъба мудири Рустам Жумаев маъруза қилди. 📎Шундан сўнг “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси раҳбари Э.Одилов сўзга чиқиб, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, истиқболда амалга ошириладиган муҳим масалалар хусусида айтиб ўтди.
🔬 Шу билан бирга, тадбирда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Б.Юсупалиев, вазирликнинг Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаменти бошлиғи У.Газиевалар маъруза қилди.💻 Унда юртимизда юқумли касалликлар билан боғлиқ эпидемик вазият, соҳада амалга оширилаётган ишлар ва галдаги режалар, бирламчи бўғинда тиббий хизмат сифатини ошириш борасида сўз юритилди. ‼️ Йиғилиш якунида соҳани янада ривожлантириш бўйича бир қатор масалалар ва уларнинг амалий ечимлари ўртага ташланиб, бу бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик
—
Поздравление народу Узбекистана с наступлением священного месяца Рамадан
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
+5
#Valeybol_sport
VALEYBOL SPORT TURI BO‘YICHA MUSOBAQA BO‘LIB O‘TDI
🏆🏅Respublika tez tibbiy yordam markazi Samarqand viloyati filialida tez tibbiy yordam xodimlar o‘rtasida sog‘lom turmush tarzini targ‘ib qilish borasida izchil chora-tadbirlar amalga oshirilishi hamda 8-mart Xotin-qizlar kuni munosabati bilan sportning voleybol turi bo‘yicha musobaqa o‘tkazildi.
➖Musobaqada filialning shahar va tuman tez tibbiy yordam stansiyalaridan jami 18 ta jamoada 120 yaqin xodimlar ishtirok etib, Qizg‘in va murosasiz o‘tgan bahslarda 🥉3-o‘rinni Pastdarg‘om tuman hamda Samarqand shahar 2-son tez tibbiy yordam stansiyasi jamoasi, 🥈2-o‘rinni Oqdaryo tuman tez tibbiy yordam stansiyasi jamoasi hamda faxrli 🥇1-o‘rinni Paxtachi tuman tez tibbiy yordam stansiyasi jamoasi qo‘lga kiritib Kubokga ega bo‘ldilar.
➖G‘oliblikni qo‘lga kiritgan jamoalar diplom va qimmatbaho sovg‘alar bilan taqdirlandi.
✅Instagram I 💬Facebook I 🖥You tube I📱 Telegram
+9
🔴 🟦🟦
✅ Айни чоғда Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров фармацевтика тармоғида фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.🟣 Унда вазирлик масъуллари, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари иштирок этяпти. 🖥 Учрашув доирасида соҳада тадбиркорликни янада ривожлантиришга оид устувор вазифаларни белгилаб олиш ва янги лойиҳаларни чуқур таҳлилдан ўтказиш кўзда тутилган. 📹 Мазкур мулоқот тафсилотлари билан ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланаётган навбатдаги материаллар орқали батафсил танишасиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 ✏️✏️✏️✏️
❗️ССВ: Юртимизда мавсумий респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарор
✅ Ижтимоий тармоқларда мамлакатимиз бўйлаб ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олгани, айниқса, мактаб ва боғчаларда касаллик кенг тарқалгани, оқибатда поликлиникалар эмланмаган бемор болалар билан тўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
❓ Хўш, бу қанчалик асосли?
👨⚕️ Ушбу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков батафсил жавоб берди.
🟣 — Аввало, шуни айтиш керакки, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган бу хабарлар ҳақиқатга зид, — дейди мутахассис. — Боиси айни пайтда юртимизда мавсумий респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарор ва хавотирланишга ҳеч қандай асос йўқ.🦠 Гап шундаки, ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган ўткир респиратор вирусли инфекциялар мавсумий характерга эга бўлиб, уларнинг кўтарилиш даври куз-қиш ва қиш-баҳор ойларига тўғри келади. Бундан эса зинҳор хавотирга тушиш керак эмас. 🌨 Мисол учун, бир неча кун аввал мамлакатимизда қиш мавсумига хос бўлмаган илиқ об-ҳаво кузатилди. Кеча эса, аксинча, ҳудудларда қор ёғиб ўтди. Албатта, ҳавонинг бундай тез-тез ўзгарувчанлиги боис аксарият инсонлар мавсумга мос кийинишга етарлича эътибор қаратмайди. 🏠 Қолаверса, бундай иқлим шароитида хонадонлар ва ёпиқ бино-иншоотларда ҳаво алмашинуви камайиши ҳисобига атмосферада вируслар концентрацияси ошиши кузатилади.
📌 Биламизки, респиратор хасталикларни келтириб чиқарадиган вирусларнинг турлари жуда кўп. Грипп, парагрипп, реновирус, аденовирус, ҳатто, коронавирус инфекциялари шулар жумласидан. Шу сабабли ҳозир кузатилаётган ўткир респиратор вирусли инфекцияларни табиий ҳолат, деб қабул қилиш зарур.🤒 Ушбу турдаги касалликлар бир неча клиник белгилар билан намоён бўлади. Дастлаб бурун шиллиқ қаватида қичишиш, кейинчалик ҳид билиш қобилияти қисман пасайиши, аксириш, бурун оқиши кузатилади. 🤧 Кейинчалик эса томоқда ачишиш, қуриш, оғриқ, овоз бўғилиши ва қуруқ йўтал пайдо бўлиши мумкин. Касалликдан тузалиш босқичида эса балғам кўчиши, хасталикнинг юмшаши, йўтал чоғида оғриқлар пасайиши сингари ҳолатлар қайд этилади. 🟣 Бундай пайтда, энг аввало, эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш учун беморлар жамоат жойларига чиқишдан, одамлар билан мулоқотдан имкон қадар ўзларини чеклашлари, ижтимоий масофа сақлашлари лозим.
😷 Айниқса, вирусга чалинган одамлар ва уларнинг парвариши билан шуғулланаётган шахслар тиббий ниқобда бўлишлари тавсия этилади. Хасталик белгилари кузатилган юртдошларимиз эса шифокор тавсияси асосида даво муолажаларини бошлашлари мақсадга мувофиқ.🍱 Қолаверса, ҳар бир одам иммунитет мустаҳкамлигини таъминлаш учун мева-сабзавотлар, турли кўкатлар ва қайнатмалар истеъмол қилиши ҳамда мавсумга мос кийиниши лозим. ‼️ Шундай экан, юртдошларимиздан ушбу оддий тавсияларга риоя қилган ҳолда мавсумий респиратор касалликлар тарқалишининг олдини олишга эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 🟦🟦🟦
❗️Сайёҳлар учун тиббиёт ва соғломлаштириш муассасаларининг Ягона реестри йўлга қўйилади
✅ Кейинги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳаси изчил ривожланмоқда. Буни ички сайёҳлик оқими кучайиши баробарида, хорижлик туристлар сони сезиларли даражада ортиб бораётгани яққол тасдиқлайди. Бу борада тиббий туризмнинг улуши ҳам кам эмас...❓ Хўш, шундай бир шароитда сайёҳлар юртимиз ҳудудларидаги мавжуд тиббиёт ва соғломлаштириш муассасалари ҳақидаги маълумотни бир зумда ола биладиларми? Эндиликда ушбу масалага ечим топилмоқда.
💬 Гап шундаки, Туризм қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг мартидан эътиборан барча тиббиёт ҳамда соғломлаштириш муассасаларининг Ягона реестри юритила бошлайди.🖥 Реестрдан ўрин олган маълумотлар ўзбек ва бир неча хорижий тилларда шакллантирилади ва доимий равишда янгилаб турилади. 📌 Тиббиёт йўналишида фаолият олиб бораётган давлат ташкилотлари ва тадбиркорлар Туризм қўмитаси ёки Соғлиқни сақлаш вазирлигига маълумот тақдим қилиш орқали Ягона реестрга кириши мумкин.
🔎 Эътиборлиси, шу реестрга киритилган тиббиёт масканлари хизматлари туристларнинг фикрлари асосида баҳолаб борилади ва рейтингда юқори балл олган муассасалар бир қатор имтиёзларга эга бўлади.🟣 Жумладан, уларнинг хизмат ва маҳсулотларини хорижий мамлакатларда тарғиб қилиш мақсадида босма ва видео маҳсулотларни тайёрлаш харажати Туризм қўмитаси томонидан қопланади. ‼️ Шунингдек, мазкур Ягона реестр Туризм қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий веб-саҳифалари ҳамда туристик порталларга жойлаштириб борилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
+3
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦
❗️ССВ: Туркиянинг тиббиёт соҳасидаги илғор тажрибаси Самарқандда синовдан ўтказилади
✅ Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилишда илғор халқаро тажрибадан кенг фойдаланилмоқда.📍 Хусусан, бу соҳадаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш мақсадида Туркиядан бир гуруҳ мутахассислар жалб этилиб, улар томонидан жойлардаги тиббиёт муассасаларида чуқур ўрганишлар олиб борилди. ➡️ Шу асосда тайёрланган таҳлил, таклиф ва тавсиялар умумлаштирилиб, тизимни босқичма-босқич такомиллаштиришга оид қисқа, ўрта ва узоқ муддатли “Йўл хариталари” ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши режалаштирилган.
📌 Табиийки, илғор тажрибани ҳаётга татбиқ этишда тақдимоту “йўл хариталари”нинг ўзи камлик қилади. Бунинг учун намуна қилиб олинаётган моделларни қўллаш механизмлари жойига бориб ўрганилиши зарур.🇺🇿🇹🇷 Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Сухроб Зайниев бошчилигидаги делегация шу мақсадда Туркия Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди. 🔎 Хусусан, вакилларимизнинг Сакаря вилояти етакчи тиббиёт муассасалари раҳбарлари билан учрашувида ушбу вилоят ҳокими Раҳми Доған, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Кайҳон Ўздемир ҳам иштирок этди.
💬 Мулоқотда қайд этилганидек, мамлакатларимиз ўртасида тиббиётнинг кўплаб йўналишлари бўйича ҳамкорлик алоқалари тобора кенгайиб бормоқда.♻️ Учрашувда тиббий бошқарув, бирламчи тиббий хизмат, соҳа учун кадрлар тайёрлаш, илм-фан, шошилинч тиббий ёрдам, трансплантология, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш каби қатор йўналишларда ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
➡️ Жумладан, жорий йил Туркия тажрибаси асосида Самарқандда синов лойиҳасини амалга ошириш, кўп тармоқли марказий поликлиникалар негизида маслаҳат-диагностика поликлиникаларини ташкил этиш ҳамда вилоят даражасидаги шифохоналарни ташкилий, бошқарув ва молиявий жиҳатдан бирлаштириб, кўп тармоқли шифохоналарга айлантириш масалалари муҳокамалар марказида бўлди.📍 Музокаралар якунида томонлар Самарқанд шаҳри ва Иштихон туманида янги соғлиқни сақлаш тизими лойиҳасини синов тариқасида рўёбга чиқаришга келишиб олинди. ‼️ Шунингдек, делегация аъзолари туркиялик ҳамкорлар иштирокида Самарқанд вилоятида барпо этилиши режалаштирилган 800 ўринли шифохона бош режаси, муассаса фаолиятини ташкил этиш ва жиҳозлаш бўйича тажриба алмашди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
+7
🔴 🟦🟦🟦🟦
💸 Коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишдир.❗️Бугун Самарқанд шаҳар 1-сон туғуруқ мажмуасининг мажлислар залида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош юристконсулти Ихтиёр Юсупов ҳамда тиббий ёрдам сифати назорати шўбаси бош мутахассиси Муҳаммадназар Рахматуллаевлар томонидан "Коррупцияга қарши курашиш ва унинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш" мавзусига қаратилган тарғибот учрашуви ўтказилди. 👩⚕️Учрашувда туғруқ мажмуаси ҳодимларига коррупция бўйича асосий тушунчалар, унинг кўринишлари, турлари ва унга қарши курашни ташкиллаштиришга оид қонунчилик амалиёти ва уларнинг мажбуриятлари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди. _________
💸 Korrupsiya – shaxsning o‘z mansab yoki xizmat mavqeidan shaxsiy manfaatlarini yoxud o‘zga shaxslarning manfaatlarini ko‘zlab moddiy yoki nomoddiy naf olish maqsadida qonunga xilof ravishda foydalanishi, xuddi shuningdek bunday nafni qonunga xilof ravishda taqdim etishdir.❗️Bugun Samarqand shahar 1-son tug‘uruq majmuasining majlislar zalida viloyat sog‘liqni saqlash boshqarmasi bosh yuristkonsulti Ixtiyor Yusupov hamda tibbiy yordam sifati nazorati sho‘basi bosh mutaxassisi Muhammadnazar Raxmatullayevlar tomonidan "Korrupsiyaga qarshi kurashish va uning kelib chiqish sabablarini bartaraf etish" mavzusiga qaratilgan targ‘ibot uchrashuvi o‘tkazildi. 👩⚕️Uchrashuvda tug‘ruq majmuasi hodimlariga korrupsiya bo‘yicha asosiy tushunchalar, uning ko‘rinishlari, turlari va unga qarshi kurashni tashkillashtirishga oid qonunchilik amaliyoti va ularning majburiyatlari bo‘yicha batafsil tushuntirishlar berildi. 🫥 VSSB Matbuot xizmati. 📱 @samarqand_vssb
❓Болаларни боғчага қабул қилишда қандай тиббий маълумотномалар талаб қилинади?
✅ Боғчадаги қувноқ муҳит жажжи ўғил-қизларнинг шахс сифатида шаклланишида муҳим роль ўйнайди. Айниқса, уларнинг жамиятга тез мослашиши, жисмоний, ақлий ва маънавий камолоти бевосита ана шу маскан билан боғлиқ.📝 Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги тегишли қарорига мувофиқ мамлакатимизда умумий турдаги давлат боғчаларига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади. Хусусий мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш ёши ва тартиби эса ушбу маскан томонидан мустақил белгиланади. ❓ Хўш, бу жараёнда ота-оналардан қандай тиббий маълумотномалар талаб этилади? 👩⚕️ Мазкур саволга Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бош педиатри Дилобар Ҳидоятова батафсил жавоб берди. 🩺 — Боғча ёши болаликнинг энг муҳим даври, — дейди мутахассис. — Шу боис юртимизда жажжи ўғил-қизлар саломатлигини асраш, улар ўртасида касалликларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 👶 Хусусан, бугунги кунда болаларни МТМга қабул қилишда ота-оналардан бир нечта тиббий маълумотномалар талаб қилинади.
💻 Амалдаги тартибга кўра, айни пайтда туғуруқ комплексларида чақалоқ дунёга келгач, тўғридан тўғри ота-онанинг яшаш манзили бўйича рўйхатга олинади ва автоматик тарзда Давлат хизматлари маркази орқали мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйилади.📲 Бола 3 ёшга тўлгач, ДХМ томонидан ота-онанинг мобил телефонига фарзандини боғчага жойлаштириш учун навбати келгани ҳақида SMS-хабарнома юборилади. 🟣 Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 июлдаги тегишли буйруғига биноан 026-шаклдаги тиббий маълумотнома олиш учун бола ҳудудий оилавий поликлиникада йўлланма асосида стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог, оила шифокори томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади. 🌡 Умумий қон ва пешоб ҳамда 3 марта гижжага қарши лаборатор таҳлиллар олинади.
💉Қолаверса, бола Миллий профилактик эмлаш календарига мувофиқ вирусли гепатит В, сил, полиомиелит, ротавирус инфекция, бўғма, қоқшол, кўкйўтал, Хиб инфекция, қизамиқ, эпидпаротит, пневмококк инфекция каби хасталикларга қарши вакцина олганлиги ҳақида 063-шаклдаги тиббий маълумотнома талаб қилинади. Шу билан бирга, ота-оналардан фарзандини гепатит А га қарши эмлаш тавсия этилади.🔬 Вакцина олишга қарши кўрсатмалар (перинатал ҳолатлар, жароҳатлар, инфекцион ёки сурункали касалликлар, аввалги эмлаш препаратларига реакциялар ёки асоратлар, дори воситаларига ва озиқ-овқатларга аллергик реакциялар) бўлса, реабилитация ва соғломлаштириш жараёнларидан сўнг эмлаш тадбирлари ўтказилади. ‼️ Агар болада церебрал фалаж, талваса ва эпилепсия синдроми ҳамда руҳий хасталиклар аниқланса, ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш тавсия қилинади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
SAMARQAND YANGILIKLARI |TIBBIYOT TIZIMINI RAQAMLASHTIRISH AFZALLIKLARI
25.02.2025-YIL
#samarqandmtrk
🔴 🟦🟦🟦🟦
✅ Касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олган афзал. Бу — замонавий тиббиётда ҳам устувор мезон.🩺 Хусусан, хасталиклар профилактикаси ва уларни эрта босқичда аниқлаш жараёнида тегишли тиббий кўрикларнинг аҳамияти катта. ❓ Хўш, юртдошларимиз қайси тиббий текширувлардан йилига камида бир марта ўтиши зарур? 📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу саволга батафсил жавоб оласиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 🟦🟦🟦
❗️Фахрий донорларга БҲМнинг 15 баробари миқдорида пул мукофоти берилади
✅ Олий Мажлис Сенатининг куни кеча бўлиб ўтган ялпи мажлисида беғараз донорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.📌 “Донорлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги мазкур қонун билан бир қатор янгиликлар киритилмоқда. ⬇️ Улар қуйидагилардан иборат:
✅ “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бир йўла бериладиган пул мукофоти ошириляпти. Илгари ушбу мукофот БҲМнинг 5 баравари миқдорида эди, эндиликда 15 баравар этиб белгиланаётир.🟣 Ушбу кўкрак нишони билан тақдирланган донорлар ўзлари учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиши мумкин. 🟣 Шаҳар йўловчи транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланади. 🟣 Санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқига эга бўлади.
🔎 Шунингдек, қонунда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мазкур йўналишдаги вазифалари ҳам аниқ белгиланган. Яъни улар томонидан аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш, донорларга сифатли хизматлар кўрсатиш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чоралари кўрилади.‼️Ушбу қонун пировардида аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантиришда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Президент "2025 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида" Қарор қабул қилди.
Қарорга кўра, 2025 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида юқори савияда кенг нишонланади.
———
Prezident "2025-yilgi Navro‘z umumxalq bayramiga tayyorgarlik ko‘rish va uni o‘tkazish to‘g‘risida" Qaror qabul qildi.
Qarorga ko‘ra, 2025-yilgi Navro‘z umumxalq bayrami mamlakatimizda “Qadriyatlaring boqiy bo‘lsin, Navro‘z!” degan bosh g‘oya asosida umumxalq sayillari shaklida yuqori saviyada keng nishonlanadi.
✅@Zarnews_uz
Холестерин нима ва уни қандай назорат қилиш мумкин?
🗯Кўпчилик холестерин сўзини эшитганда, дарҳол юрак касалликлари ва зарарли ёғларни ўйлайди. Аслида холестерин организм учун зарур бўлган муҳим модда! Фақат уни тўғри назорат қилиш керак.
Холестерин – органик бирикма бўлиб, жигар томонидан ишлаб чиқарилади ва ҳужайралар учун керакли моддалардан бири ҳисобланади.✅У қуйидаги вазифаларни бажаради: ⭐️ Гормонал балансни сақлайди – тестостерон, эстроген ва кортизол каби муҳим гормонлар ишлаб чиқариш учун зарур. ⭐️ Ҳужайра мембранасини мустаҳкамлайди – ҳужайраларнинг нормал ишлаши учун керак. ⭐️ Д витамини ишлаб чиқариш ва ҳазм қилишга ёрдам беради – организм қуёш нури таъсирида холестериндан Д витаминини ишлаб чиқаради. ⭐️ Сафро (ўт суюқлиги) синтезида иштирок этади – ёғларни парчаланишига ёрдам беради.
Холестерин қонда липопротеинлар яъни ёғ ва оқсил бирикмаларидан ташкил топган мураккаб молекулалар орқали ташилади. Уларнинг икки тури бор: ✅ Яхши холестерин (HDL – High-Density Lipoprotein)) – Бу фойдали бўлиб, ортиқча ёғларни жигарга олиб боради ва организмдан чиқариб юборади. – Юрак-қон томир касалликларидан ҳимоя қилади. ❌ Ёмон холестерин (LDL– Low-Density Lipoprotein) – Ушбу турдаги холестерин томирларда тўпланиб, тиқилмалар (атеросклероз) ҳосил қилади. – Юрак хуружлари ва инсулт хавфини оширади.
📊 Соғлом юрак ва қон томир тизими учун тавсия этилган холестерин миқдори: Умумий холестерин – 5.2 ммол/Л дан паст бўлиши керак Яхши холестерин (HDL) – 1.0 ммол/Л дан юқори Ёмон холестерин (LDL) – 3.4 ммол/Л дан паст Агар LDL юқори бўлса, бу юрак ва қон томирлари учун хавфлидир!Холестеринни назорат қилиш учун 🚭 зарарли одатлардан воз кечиш 🚫 фаст-фуд ва ёғли овқатларни камроқ истеъмол қилиш 🥦тўғри овқатланиш: 🥜 омега-3 ёғ кислоталари (балиқ, ёнғоқ, зиғир уруғи) истеъмол қилиш 🍆сабзавот ва мевалар, зайтун мойи ва ёнғоқларни рацион таркибида кўпайтириш 🏃♂️ фаол ҳаёт тарзи: ⚡️ кундалик жисмоний машқлар (камида 30 дақиқа юриш) ⚖️ ортиқча вазндан қутулиш тавсия қилинади ⚡️Холестерин ҳақида нотўғри тушунчалар 🗣 "Холестерин фақат ёғли овқатлар сабабли ошади" – Йўқ, чунки холестериннинг катта қисми жигар томонидан ишлаб чиқарилади. Овқатланиш муҳим, лекин генетик омиллар ҳам рол ўйнайди. 🗣 "Ёғсиз диета энг яхши ечим" – Тўғри эмас. Тананинг соғлом ёғларга (авокадо, ёнғоқ, балиқ ёғи) эҳтиёжи бор. 🗣 "Фақат қарияларда холестерин билан муаммо бўлади" – Ёшлар орасида ҳам юқори холестерин муаммоси бор, айниқса нотўғри овқатланиш ва кам ҳаракат туфайли. 🤩Холестерин организм учун зарур, лекин уни назорат қилмаслик юрак ва қон томир касалликларига олиб келиши мумкин. 💻ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X
❓Организмнинг табиий қалқони: Қандай одатлар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради?
✅ Иммунитет – организмнинг инфекция ва бактерияларга қарши табиий мудофааси. Унинг асосий вазифаси танага кирган микроб ва вирусларни аниқлаш ҳамда йўқ қилишдан иборат.➡️Бу тизимнинг яхши ишлаши, аввало, организмдаги тўғри балансга боғлиқ. Бироқ баъзи ҳолларда иммунитет пасайиб, тана касалликларга қарши курашолмай қолади. Бунинг олдини олиш учун эса бир неча қоидаларга амал қилиш мақсадга мувофиқ. 🫕 Тўғри овқатланиш: ушбу қоида иммунитетни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди. Айниқса, С, D, E каби витаминлар, омега-3 ёғ кислоталари ва турли минерал ҳамда тўқималарга бой егуликлар тананинг курашиш қобилиятини ошириш билан бирга, барқарор фаолият кўрсатишини таъминлайди.
🍱 Бунинг учун овқатланиш рационига саримсоқ пиёз, сабзи, лавлаги, занжабил, броколли, наъматак, кўкатлар, қовоқ, олма, цитруслар, асал, денгиз балиқлари, сут маҳсулотлари, ёғсиз гўшт каби табиий мева-сабзавот ва озуқаларни киритиш мақсадга мувофиқ.🪀 Жисмоний фаоллик: доимий ҳаракатда бўлиш ва ҳар куни эрталаб бадантарбия қилиш иммунитетни кучайтиради. Айниқса, бунда пиёда юриш, югуриш, велосипед учиш ва сузиш каби спорт машғулотлари жуда фойдали. 🥛Тоза сув ичиш: сув организм учун жуда муҳим. У танадан токсинларни чиқариб, иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бу, ўз навбатида, ушбу тизимга тўғридан тўғри фойдали таъсир кўрсатиб, танани заҳарланишдан ҳимоялайди. 🧠 Аксинча кам миқдорда сув ичиш ҳужайра, тўқима ва органлар фаолиятига салбий таъсир этиб, иммун тизимининг заифлашишига олиб келади. Шу сабабли мутахассислар одам бир суткада ҳар бир килограмм вазни учун 40 миллилитр сув истеъмол қилиш лозимлигини таъкидлайди.
🥱 Яхши ухлаш: тиниқиб ухлаш иммунитет тизимини мустаҳкамлаб, организмнинг тикланишига ёрдам беради. Уйқу давомида иммун ҳужайралари янада самарали ишлайди. Организмнинг тўлиқ дам олиши учун катта ёшдаги инсонлар ҳар куни ўртача 7-8 соат ухлаши керак.😠 Стрессдан сақланиш: давомий асабийлашиш иммунитетнинг пасайишига сабаб бўлади. Шунинг учун руҳий барқарорликни сақлаш жуда муҳим. 🧼 Гигиенага риоя қилиш: қўлларни тез-тез ювиш ва бошқа санитария қоидаларини амалга ошириш микроб ҳамда вируслардан ҳимоялайди. ‼️ Шунингдек, касалликларга қарши вакцина олиш, ёмон одатлардан воз кечиш ҳам иммунитетни мустаҳкамлайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
✅ Ёш ўтган сари кўпчилик инсонларда қорин қўйиш, яъни абдоминал семизлик кузатилади.🔴 Афсуски, бунга кўпчилик оддий ҳолат деб қарайди. Ваҳоланки, бу муаммога ўз вақтида эътибор бермаслик, организмда жиддий ўзгаришларни келтириб чиқаради. ❓Хўш, аслида эркак ва аёлларда меъёрий бел айланаси қанча бўлиши керак? ❓Абдоминал семизлик туфайли қандай касалликлар келиб чиқади? 📹 Шу каби саволларга юқоридаги видеолавҳа орқали батафсил жавоб оласиз. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 🟦🟦🟦
🏥 Бугун Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали жамоаси аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш орқали халқ розилигига эришишни ўзларига асосий вазифа қилиб олган.❓Хўш, бу йўлда қандай ишлар амалга оширилмоқда? ❓ Ўтган даврда нималарга эришилди? ❓ Олдинда яна қандай мақсад ва вазифалар турибди? 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
