en
Feedback
Салафлар фиқҳидан аёллар ҳукмлари

Салафлар фиқҳидан аёллар ҳукмлари

Open in Telegram

Аёллар фиқҳи

Show more
499
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
-5930 days

Data loading in progress...

Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
June '25
June '25
+3
in 0 channels
May '25
+28
in 0 channels
Get PRO
April '25
+94
in 0 channels
Get PRO
March '250
in 0 channels
Get PRO
February '250
in 1 channels
Get PRO
January '250
in 2 channels
Get PRO
December '24
+24
in 0 channels
Get PRO
November '24
+36
in 0 channels
Get PRO
October '24
+43
in 0 channels
Get PRO
September '24
+53
in 0 channels
Get PRO
August '24
+59
in 0 channels
Get PRO
July '24
+62
in 0 channels
Get PRO
June '24
+57
in 0 channels
Get PRO
May '24
+91
in 1 channels
Get PRO
April '24
+73
in 3 channels
Get PRO
March '24
+93
in 1 channels
Get PRO
February '24
+152
in 1 channels
Get PRO
January '24
+178
in 0 channels
Get PRO
December '23
+114
in 1 channels
Get PRO
November '23
+57
in 6 channels
Get PRO
October '23
+345
in 1 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
08 June0
07 June0
06 June0
05 June+2
04 June0
03 June0
02 June0
01 June+1
Channel Posts
Ушбу янги тартибланган каналда сиз динингизни ўрганиш билан биргаликда, араб тилини ҳам 0 дан ўрганиб кетишингиз имконияти бор. Иншаа Аллоҳ Аллоҳ таоло имконият бераркан, сизлар учун муҳим бўлган дарсларни қўйиб боришда давом этамиз. Аллоҳ таоло барчамизни ислом ва суннатда собит қилсин.

2
https://t.me/sunnat_yoli1
193
3
🍂 Кўпчилик беэътибор бўлган иш Яқинда бир биродар ютуб кўриш ҳақида савол бериб, харомлиги ҳақида сўраб қолди? Аввалда харом дейишга қўрқиб, яхши эмас, деб жавоб бердим. Кейин ўйланиб қолдим. Сабаби, ютубга киришингиз билан номахрам аёлларга кўзингиз тушади. Ҳатто янгиликларда ҳам. Эсингизда бўлса бундан икки йилча муқаддам дарсларимизни ютубга жойлаштиришни бошлагандик. Ҳеч қанча ўтмай дарсларни ютубдан ўчирдик. Нима учун? Ютубда кўпчиликка тарқайдику? Кўпчилик эшитади, дерсиз? Бироқ, ўйлаб қарасам ютубдан дарс эшитишни фойдасидан кўра зиёни кўпроқ экан. Дарс эшитаётган вақтда орадан турли ҳил тарғиботлар (рекламалар) чиқади, ҳаёлингиз бўлинади. Рекламани ўчириб, чиқмайдиган қилиб қўйса бўладику, дерсиз? Тўғри, шундай қилса бўлади. Аммо дарсни тагидан беҳаё аёллардан холи бўлмаган бошқа мавзудаги роликларга кўзингиз тушади. Шайтон алайҳи лаъна бор. Сизни дарсни тугатишингизни пойлаб туради. Қизиқарли мавзуга кўзингиз тушиши билан бир кириб кўрчи, деб васваса қила бошлайди. Янгиликлардан хабарсиз қолиб кетамизку, десангиз, қиёматда Аллоҳ таоло сиздан янгиликлар ҳақида саволга тутадими? Хуллас калом, ютубдан дарс эшитишликка маслаҳат бермайман. Баъзилар турк серияллар кўришади. Мен тарихдан сабоқ оляпман, деган баҳоналарни айтишади. Булар барчаси аниқки шайтоний фикрлар ва ҳаёллардир. Аввало ўзимни ва барча мусулмонларни ютуб кўришдан ва бошқа инстаграм, фейсбук, тикток каби фойдасидан зарари кўўўп бўлган қўлланмалардан фойдаланишдан тавба қилишга чақираман. Фарзандларимиз қўлларига телефон бериб, эътиборсиз бўлиб қолмайлик. Ютуб, тикток ва ҳар қандай тарғибот воситаларидан огоҳликка чақирайлик. Телефонлардан ушбу қўлланма (приложения) ларни удалитъ қилиб ташлайлик. Аллоҳга тавба қилайлик. Дарс қилишлик учун телеграм қўлланмаси етарли деб ўйлайман. Салафларимиз ҳаёти ушбу воситаларсиз ҳам жуда гўзал ўтган. Ҳар қадамда ва ҳар нафасда салафларга эргашайлик. Аллоҳ барчамизга тавфиқ берсин.
462
4
Никоҳда икки аёлнинг гувоҳлиги ўтмаслиги Ибни Қудома "Муғний" да айтди: Бир киши ва икки аёлнинг гувоҳлиги билан никоҳ боғланмайди. Бу Нахаъий, Авзоъий ва Шофеъийларнинг сўзидир. Имом Зуҳрийнинг: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан аёлларнинг хадлардаги, никоҳдаги ва талоқдаги гувоҳлиги жоиз бўлмаслигига суннат жорий бўлди, деган сўзлари учун.
661
5
No text...
609
6
Аёл кишини эрининг изнисиз рўза тутишлиги - عَنْ قَتَادَةَ، «أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَهَى أَنْ تَصُومَ الْمَرْأَةُ إِلَّا بِإِذْنِ زَوْجِهَا تَطَوُّعًا» Қатодадан ривоят қилинади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёл кишини эрининг изнисиз нафл рўза тутишидан қайтардилар». - عَنِ ابْنِ جُرَيْجٍ قَالَ: قَالَ سُلَيْمَانُ بْنُ مُوسَى، لِعَطَاءٍ: كَانَ يُقَالُ: لِتُفْطِرِ الْمَرْأَةُ لِزَوْجِهَا، وَالرَّجُلُ لِضَيْفِهِ؟ قَالَ: «نَعَمْ، وَإِنْ كَانَتْ تُصَلِّي فَلْتَنْصَرِفْ إِلَيْهِ» Ибни Журайждан ривоят қилинади, у киши деди: Сулаймон ибн Мусо Атога деди: Аёл эри учун рўзани очсин, эркак меҳмони учун, дейиларди? Ҳа, гарчи намоз ўқиётган бўлса-да, эрига (чақирса намозидан) қайтсин, деди. - عَنْ صَالِحٍ، مَوْلَى التَّوْأَمَةِ قَالَ: سَمِعْتُ ابْنَ عَبَّاسٍ يَقُولُ: «لَا تَحِلُّ لِامْرَأَةٍ أَنْ تَصُومَ تَطَوُّعًا إِلَّا بِإِذْنِ زَوْجِهَا» Тавъаманинг мавлоси Солиҳдан ривоят қилинади, у киши деди: Ибни Аббосдан шундай деяётганини эшитдим: Аёл киши учун эрининг изнисиз нафл рўза тутмоқлиги ҳалол бўлмайди. - عَنْ مُجَاهِدٍ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «نَهَى امْرَأَةً أَنْ تَصُومَ يَوْمًا مِنْ غَيْرِ رَمَضَانَ إِلَّا بِإِذْنِ زَوْجِهَا» Мужоҳиддан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлни эрининг изнисиз Рамазондан бошқасида бирор кун рўза тутишдан қайтардилар. | مصنف عبد الرزاق الصنعاني |
809
7
Султонсиз хулуънинг жоизлиги Нофеъ рохимаҳуллоҳдан ривоят қилинади: Рубаййиъ эридан хулуъ бўлди. Буни Ибни Умар розияллоҳу анҳу Усмон розияллоҳу анҳуга етказганида, Усмон розияллоҳу анҳу уни жоиз санади. Шаъбий Шурайҳ рохимаҳуллоҳдан ривоят қилади: У киши султонсиз хулуъ қилишни жоиз санарди. Ҳасанул Басрий рохимаҳуллоҳдан ривоят қилинади, у киши: Хулуъ фақат султоннинг олдида дуруст бўлади, деди. Шарҳ: Ҳасанул Басрий ва Муҳаммад ибн Сийринлардан ташқари барча салафлар хулуъни талоқ сингари султоннинг ҳузурида бўлишлиги шарт эмас, дейишди. Бу дегани эри хулуъ қилишни хоҳламаса аёл ўзини султонсиз (қозисиз) хулуъ қилишга ҳаққи бор, дегани эмас. Аёл эрига тўловни қилиб, эри уни хулуъ қилган вақтда қози ўша жойда хозир бўлиши шарт эмас, деганидир. Аммо эр хулуъ қилишни хоҳламаса, аёл эр билан яшашни истамаса уларнинг ўртасини султон ажратади. ١١٨١٠ - عَنِ الثَّوْرِيِّ، عَنِ ابْنِ أَبِي لَيْلَى، عَنِ الْحَكَمِ، عَنْ خَيْثَمَةَ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ شِهَابٍ الْخَوْلَانِيِّ: «أَنَّ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ رُفِعَتْ إِلَيْهِ امْرَأَةٌ اخْتَلَعَتْ مِنْ زَوْجِهَا بِأَلْفِ دِرْهَمٍ فَأَجَازَ ذَلِكَ Абдуллоҳ ибн Шиҳоб Ховланийдан ривоят қилинади: Умар ибн Хаттобга эридан минг дирҳам баробарига хулуъ олган аёлнинг ишини айтилди. Умар розияллоҳу анҳу бу ишни жоиз санади. Шарҳ: Ушбу асарда ҳам аёл эрига тўлов қилган, эри қабул қилиб аёлини хулуъ қилганлиги ҳақида гап кетяпти. Аёл эридан хулуъ талаб қилганда, эр рад қилса қозига мурожаат қилади. Аёл киши ўзини ўзи хулуъ қилишга ҳаққи йўқ. Бу масалага ўз ўрнида батафсил тўхталамиз. Абдураззоқ мусоннафи
708
8
No text...
469
9
Аёлдаги қаноат улкан яхшилик ва зўр остонадир. ...امرأة نبي الله إسماعيل، عليه الصلاة والسلام، لما سألها خليل الله إبراهيم عليه الصلاة والسلام، عن حالهم أثناء غياب إسماعيل عليه الصلاة والسلام شكت وتضجرت، فقال لها: قولي لزوجك إذا أتى أن يُغيِّر عَتَبة بابه [يعني: يطلقها]، والثانية لما سألها عن حالهم أثنت خيرًا، فقال لها إبراهيم عليه الصلاة والسلام: إذا جاء زوجك فقولي له: يثبت عتبة بابه [ يعني: يُمسِكها ]... Аллоҳнинг пайғамбари Исмоил алайҳиссаломнинг аёлидан, отаси Аллоҳнинг халили Иброҳим алайҳиссалом Исмоил алайҳиссаломнинг уйда йўқлиги пайтида, уларнинг турмуш ҳолатлари ҳақида сўраганида, аёл шикоят қилди ва ранж-алам изҳор қилди. Шунда Иброҳим алайҳиссалом: Эрингга айтиб қўй, уйга келса эшигининг остонасини ўзгартирсин, (яъни талоқ қилсин) деди. Иккинчи марта келиб, уларнинг аҳволи ҳақида сўраганида, аёли яхши сўзларни гапириб Аллоҳга шукр айтди. Иброҳим алайҳиссалом унга: Агар эринг келса, унга айтгин: эшигининг остонасини маҳкамласин (яъни уни талоқ қилмай, қолдирсин), деди.
733
10
Имтиҳон боблари 1-боб. Жаҳмийлар, уларнинг такфири ва улар ортида намоз ўқишлик; 2-боб. Қуръон Аллоҳнинг каломи бўлиб, унинг махлуқ эмаслиги; 3-боб. Қуръон билан бўлган лафзим махлуқдир, деган кимса ҳақида; 4-боб. Жаҳм ва бишрул миррисий ҳақида; 5-боб. Аллоҳ азза ва жалла гапирмайди, деб даъво қилган кимса бутларга ибодат қилиши; 6-боб. Абу Абдуллоҳнинг воқифалар ҳақидаги сўзлари; 7-боб. Абу ҳанифа ҳақида келган асарлар; 8-боб. Қиёмат куни Робб таолони кўришлик борасида келган асарлар; 9-боб. Аллоҳ таоло осмонларни бир бармоқда кўтариб туришлиги ҳақидаги асарлар; 10-боб. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом билан гаплашганлиги ҳақидаги асарлар; 11-боб. Курси ва Робб таолони унинг устига ўтириши борасидаги асарлар;
661
11
Ушбу китобдан бўлаётган имтиҳонлар давом этади.
600
12
https://t.me/Kitabussunna_Abdulloh
655
13
🍂 Скриншотчилар диққатига Ҳар бир инсонда бошқалар билишини истамайдиган сир бўлади. Кимдир касал, кимнингдир яширин гуноҳлари бўлади ва ҳоказо. Ислом бировларнинг айбини бошқаларга ошкор этишни ман этади. Мусулмонлар бир-бирларининг сирларини, яширин ишларини фош қилиши ҳаром ҳисобланади. Нафақат бир-бирлари, ҳатто инсон ўзининг айбли ишларини ҳам яшириши, бировга ошкор қилмаслиги керак. Таажжубки ўзининг қилган гуноҳларини мақтаниб, фахр билан гапириб юрадиган жоҳил инсонлар йўқ эмас. Бошқаларнинг айбини ёйишга ружу қўйганларнику гапирмаса ҳам бўлади. Бу ишда айниқса аёлларимиз биринчи сафни эркакларга бўшатишмайди, десак хато қилмаган бўламиз. Буларнинг ҳаммаси жоҳиллик, бировнинг сирини фош этиш гуноҳини билмаслик оқибатидандир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидагича марҳамат қилганлар: إذا حدّث رجل رجلا بحديث ثم التفت فهو أمانة Бир киши бир кишига гапиргач атрофга алангласа, бас, ўша гап омонатдир! (Абу Довуд, Термизий ривояти). Яъни, икки киши мулоқот чоғида бирининг гапириш жараёнида атрофга аланглаб кузатув қилиши, бу унинг гапи сир тутилиши кераклигини, бошқалардан яширилиши шартлигини англатади. Бу эса омонатдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна қуйидагича марҳамат қилганлар: المجالس بالأمانة إلّا ثلاثة مجالس: سفك دمٍ حرامٍ، أو فرجٌ حرام، أو اقتطاع مالٍ بغير حق Бирга ўтирганлар бир-бирига омонатлидир. Магар, учта нарсадан ташқари: ҳаромдан қон тўкиш; зино қилиш; ноҳақлик ила молни тортиб олиш. (Абу Довуд ривояти). Икки инсон гаплашиб ўтираркан, бири иккинчисига ишониб ўз сирларини ошкор этса, иккинчисига бу сирлар омонат ҳисобланади. Бировга айтиш, ошкор этиш ҳаром. Лекин, ўша эшитган гапи кимнидир ўлдириш ё жароҳат етказиш ҳақида бўлса ва ўша сирни ошкор этиш билан ноҳақ қон тўкилишининг олди олинса бу ҳолатда сирни ошкор этиб бир жиноятнинг олди олинади. Шунингдек, зино ҳам. Яъни, кимдир бугун фалончи билан зино қиламан деб яширин сирини ошкор этса, бу ҳолатда зинонинг олдини олиш учун керакли чора кўрилади. Ва яна, кимдир фалончини молини ўғирлайман, ё қароқчилик қиламан деб тузган режасини ошкор этса, буни ҳам олдиндан жабрланувчиларга огоҳлантириб ўғирликнинг олдини олиш керак бўлади. Бошқа вазиятларда эса, мўминларнинг сирлари омонат ҳисобланади. Ҳозирги кунда биз телефон балосига мубтало бўлдик. Аллоҳ бизни ушбу жиҳоз билан имтиҳон қилмоқда. Кимдир уни яхши ишларда ишлатиб ажрланса, яна кимлардир ёмон йўлларда ишлатиб гуноҳкор бўлишмоқда. Икки кишининг телефондаги суҳбати ёки ёзишмалари бир-бирига омонатдир. Шеригининг рухсатисиз унинг гапларини ёзиб олиши ёки ёзишмаларини скриншот қилиши мутлақо жоиз эмас. Магар учта ҳолат бундан мустасно. Бу борада юқорида айтдик. Бу ёзишмаларни скриншот қилиб, оммага тарқатишлик эса ўта худбинликдир. Бу ишларни эса, омонатни билмайдиган, ҳиёнатчи, разил ва ўта пасткаш инсонларгина қилади. Бундай инсонларнинг мақсади ерда фитна ва фасод тарқатишлик холос. Аллоҳ бизларни ушбу расво ишлардан йироқ қилсин.
580
14
🍂 Скриншотчилар диққатига Ҳар бир инсонда бошқалар билишини истамайдиган сир бўлади. Кимдир касал, кимнингдир яширин гуноҳлари бўлади ва ҳоказо. Ислом бировларнинг айбини бошқаларга ошкор этишни ман этади. Мусулмонлар бир-бирларининг сирларини, яширин ишларини фош қилиши ҳаром ҳисобланади. Нафақат бир-бирлари, ҳатто инсон ўзининг айбли ишларини ҳам яшириши, бировга ошкор қилмаслиги керак. Таажжубки ўзининг қилган гуноҳларини мақтаниб, фахр билан гапириб юрадиган жоҳил инсонлар йўқ эмас. Бошқаларнинг айбини ёйишга ружу қўйганларнику гапирмаса ҳам бўлади. Бу ишда айниқса аёлларимиз биринчи сафни эркакларга бўшатишмайди, десак хато қилмаган бўламиз. Буларнинг ҳаммаси жоҳиллик, бировнинг сирини фош этиш гуноҳини билмаслик оқибатидандир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидагича марҳамат қилганлар: إذا حدّث رجل رجلا بحديث ثم التفت فهو أمانة Бир киши бир кишига гапиргач атрофга алангласа, бас, ўша гап омонатдир! (Абу Довуд, Термизий ривояти). Яъни, икки киши мулоқот чоғида бирининг гапириш жараёнида атрофга аланглаб кузатув қилиши, бу унинг гапи сир тутилиши кераклигини, бошқалардан яширилиши шартлигини англатади. Бу эса омонатдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна қуйидагича марҳамат қилганлар: المجالس بالأمانة إلّا ثلاثة مجالس: سفك دمٍ حرامٍ، أو فرجٌ حرام، أو اقتطاع مالٍ بغير حق Бирга ўтирганлар бир-бирига омонатлидир. Магар, учта нарсадан ташқари: ҳаромдан қон тўкиш; зино қилиш; ноҳақлик ила молни тортиб олиш. (Абу Довуд ривояти). Икки инсон гаплашиб ўтираркан, бири иккинчисига ишониб ўз сирларини ошкор этса, иккинчисига бу сирлар омонат ҳисобланади. Бировга айтиш, ошкор этиш ҳаром. Лекин, ўша эшитган гапи кимнидир ўлдириш ё жароҳат етказиш ҳақида бўлса ва ўша сирни ошкор этиш билан ноҳақ қон тўкилишининг олди олинса бу ҳолатда сирни ошкор этиб бир жиноятнинг олди олинади. Шунингдек, зино ҳам. Яъни, кимдир бугун фалончи билан зино қиламан деб яширин сирини ошкор этса, бу ҳолатда зинонинг олдини олиш учун керакли чора кўрилади. Ва яна, кимдир фалончини молини ўғирлайман, ё қароқчилик қиламан деб тузган режасини ошкор этса, буни ҳам олдиндан жабрланувчиларга огоҳлантириб ўғирликнинг олдини олиш керак бўлади. Бошқа вазиятларда эса, мўминларнинг сирлари омонат ҳисобланади. Ҳозирги кунда биз телефон балосига мубтало бўлдик. Аллоҳ бизни ушбу жиҳоз билан имтиҳон қилмоқда. Кимдир уни яхши ишларда ишлатиб ажрланса, яна кимлардир ёмон йўлларда ишлатиб гуноҳкор бўлишмоқда. Икки кишининг телефондаги суҳбати ёки ёзишмалари бир-бирига омонатдир. Шеригининг рухсатисиз унинг гапларини ёзиб олиши ёки ёзишмаларини скриншот қилиши мутлақо жоиз эмас. Магар учта ҳолат бундан мустасно. Бу борада юқорида айтдик. Бу ёзишмаларни скриншот қилиб, оммага тарқатишлик эса ўта худбинликдир. Бу ишларни эса, омонатни билмайдиган, ҳиёнатчи, разил ва ўта пасткаш инсонларгина қилади. Бундай инсонларнинг мақсади ерда фитна ва фасод тарқатишлик холос. Аллоҳ бизларни ушбу расво ишлардан йироқ қилсин.
1
15
Савол: Маҳрга Қуръон китоб беришимни сўраяпти, ўтадими? Жавоб: Албатта ўтади. عن عقبة بن عامر رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: خير الصداق أيسره؛ Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши деди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Маҳрларнинг яхшиси (эрга) енгилроқ бўлганидир». أخرجه أبو داود قال إبن عباس رضي الله عنهما : النكاح جائز على موزة إذا هي رضيت. Ибни Аббос розияллоҳу анҳумо: «Банан баробарига қилинган никоҳ жоиздир, агар аёл рози бўлса», деганлар.
659
16
Харомдан сақланиш учун иккита аёлга уйланишлик зарурлиги قال الفضل بن زياد القطَّان: "سمعتُ أبا عبد الله، قيل له: ما تقول في التَّزويج في هذا الزمان؟ فقال: مثل هذا الزَّمان ينبغي للرجل أن يتزوَّج، ليت أنَّ الرجل إذا تزوَّج اليوم ثنتين يفلتُ، ما يأمن أحدُكم أن ينظر النَّظَر فيحبط عمله. قلت له: كيف يصنع؟ من أين يُطعِمُهم؟ فقال: أرزاقهم عليك..! أرزاقهم على الله -عزّ وجلّ-. Фазл ибн Зиёд Қаттон айтди: Абу Абдуллоҳдан эшитдим, у кишига: Бу замонда уйланишга нима дейсиз? - дейилди. У киши: Бунга ўхшаш замонда киши учун уйланишлик лозим бўлади. Шояд киши агар бугунги кунда иккитага уйланса (жаҳаннам азобидан ёки харомга тушиб қолишдан) қутулиб қолгай. Сизлардан бирингиз бир назар қилиб, амали хабата бўлиб кетишидан омонликда бўлмайди.(Яъни номахрам аёлга қараб, амали хабата бўлиб кетиши мумкин), деди. Мен у кишига: қандай қилади? Уларни қаердан боқади. (Яъни иккитага уйланиб қийналмайдими?) дедим. Имоми Аҳмад: Уларни боқиш сени зиммангда бўлади, уларни ризқлари Аллоҳ азза ва жалланинг зиммасидадир, деди. (Яъни уларни боқиш учун харакат қиласан, бироқ уларнинг ризқини Аллоҳ таоло ўз зиммасига олган). [بدائع الفوائد] Бу хабарда Имом Аҳмад зикр қилган фойда шуки, киши ўз нафсига фитналардан қўрқса, иккита аёлга уйланиши маҳбубдир. Агар аёли эрининг бу ниятини билса, у учун эрини манъ қилиши макруҳдир. У эса, бу фитнали замонда динини, иймонини сақлашни ирода қиляпти. Эрга эса, адолат шартига риоя қилиши, масъулиятли бўлиши ва ружулатини сақлаши лозим бўлади. وقال في كتاب [الصلاة] وقد نصَّ الإمام أحمد على هذا، فقال: "ينبغي للعبد في هذا الزَّمان أنْ يستدين ويتزوَّج؛ لئلَّا ينظر إلى ما لا يحلُّ، فيحبط عمله". Намоз китобида ҳам Имом Аҳмад шу борада гапириб: «Банда учун бу замонда қарз олиб бўлса ҳам уйланиши лозим бўлади, токи ҳалол бўлмаган нарсага қарамаслиги ва амали хабата бўлиб кетмаслиги учун», деди.
890
17
10-апрелдан имтиҳон бошланади. Асар ровийларини барчасини айтиш шарт эмас. Асарни айтган биринчи ровий айтилса етади. Эркакларни мен ўзим, аёлларни аёллар имтиҳон қилади. Имтиҳон ёзма бўлмайди. Ёддан оғзаки бўлади. Бирданига топшира олмаганлар икки ёки учга бўлиб топшириш имконияти бор. Олтмиш ёшгача бўлган ёши катталар ҳеч бўлмаса ҳар бир бобдан биттадан бўлса ҳам асар айтиб беради. Олтмишдан юқорилар учун баъзи енгилликлар берилади. Имтиҳон топширмаганлар барча каналлардан чиқарилади. Бундан буён сонга эмас, сифатга кўпроқ эътибор қаратамиз.
434
18
Диққат эълон: Рамазондан сўнг Абдуллоҳ рохимаҳуллоҳнинг Суннат китобидан имтиҳон бўлади. Ҳар бир бобдан ёддан учта асар айтиб берасиз. Имтиҳон топширмаганлар каналдан четлатилади. 1-боб. Жаҳмийлар, уларнинг такфири ва улар ортида намоз ўқишлик; 2-боб. Қуръон Аллоҳнинг каломи бўлиб, унинг махлуқ эмаслиги; 3-боб. Қуръон билан бўлган лафзим махлуқдир, деган кимса ҳақида; 4-боб. Жаҳм ва бишрул миррисий ҳақида; 5-боб. Аллоҳ азза ва жалла гапирмайди, деб даъво қилган кимса бутларга ибодат қилиши; 6-боб. Абу Абдуллоҳнинг воқифалар ҳақидаги сўзлари; 7-боб. Абу ҳанифа ҳақида келган асарлар; 8-боб. Қиёмат куни Робб таолони кўришлик борасида келган асарлар; 9-боб. Аллоҳ таоло осмонларни бир бармоқда кўтариб туришлиги ҳақидаги асарлар; 10-боб. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом билан гаплашганлиги ҳақидаги асарлар; 11-боб. Курси ва Робб таолони унинг устига ўтириши борасидаги асарлар;
441
19
Эслатма: Нур канали учун каналларимиздан фойдаланишга ва нусха олишга рухсат йўқ.
420
20
Эътикоф عن عائشة رضي الله عنها أن النبي ﷺ كان يعتكف العشر الأواخر من رمضان حتى توفاه الله عز وجل ثم اعتكف أزواجه من بعده. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам, то у зотни Аллоҳ азза ва жалла вафот топдиргунига қадар Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирардилар. Сўнгра у зотдан кейин аёллари ҳам ўтирдилар. رواه البخاري ومسلم وقال الزهري رحمه الله: (عجباً للمسلمين ! تركوا الاعتكاف، مع أن النبي صلى الله عليه وسلم، ما تركه منذ قدم المدينة حتى قبضه الله عز وجل) Имом Зуҳрий айтди: Ажабо, мусулмонлар эътикофни тарк қилишди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса, Мадинага келганидан бери, то Аллоҳ азза ва жалла у зотни жонини олгунига қадар уни (эътикофни) тарк қилмадилар. ---------------------------------------------------- Ҳозирги фитнали замонда аёллар эътикоф ўтирмайди. Магар улар учун масжидларда алоҳида хоналар бўлса, фитнадан холи бўлсагина жоиздир. Аёл киши уйида эътикоф ўтирмайди. Ибни Аббос розияллоҳу анҳумодан аёл киши уйида эътикоф ўтириши ҳақида сўралганда, бидъатдир, деганлар. Эътикоф масжиддагина дуруст бўлади.
776