en
Feedback
Migrant Mobile

Migrant Mobile

Open in Telegram

💰 Россия SIM-карталарини тарқатиб пул ишланг! @migrant_mobile_partner_bot 📝 Саволлар: @migrant_mobile_bot ℹ️ SIM бўйича ёрдам: @migrant_mobile_bot 🔝 Чиройли рақамлар: @mobile_market_bot 💬 Чат: https://t.me/joinchat/AAAAAFgIm9Ldx6kBCEq7IA

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Migrant Mobile

Channel Migrant Mobile (@migrant_mobile) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 25 142 subscribers, ranking 5 146 in the Technologies & Applications category and 3 200 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 25 142 subscribers.

According to the latest data from 30 August, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -217 over the last 30 days and by -14 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 33.87%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 23.39% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 8 518 views. Within the first day, a publication typically gains 5 882 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 27.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
💰 Россия SIM-карталарини тарқатиб пул ишланг! @migrant_mobile_partner_bot 📝 Саволлар: @migrant_mobile_bot ℹ️ SIM бўйича ёрдам: @migrant_mobile_bot 🔝 Чиройли рақамлар: @mobile_market_bot 💬 Чат: https://t.me/joinchat/AAAAAFgIm9Ldx6kBCEq7IA

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 31 August, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Technologies & Applications category.

25 142
Subscribers
-1424 hours
-617 days
-21730 days
Posts Archive
🇺🇿🇷🇺Москва кўчаларида Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан табриклар пайдо бўлди

Исроиллик аскарлар Ғазода тинч аҳолини ўлдириб, уларни ҲАМАСга алоқадор кўрсатишга уринмоқда Исроиллик собиқ ва хизмат қилаёт
Исроиллик аскарлар Ғазода тинч аҳолини ўлдириб, уларни ҲАМАСга алоқадор кўрсатишга уринмоқда Исроиллик собиқ ва хизмат қилаётган аскарлар томонидан тузилган «Breaking the Silence» («Сукутни бузиш») гуруҳи Исроил ҳарбийлари Ғазода фаластинликларни ўлдиргани, сўнгра ҳужумларни оқлаш учун уларни ҲАМАС ёки бошқа қуролли гуруҳларга боғлайдиган далилларни қидирганини билдирган. Ташкилот буни «ретроспектив айблаш» деб атамоқда ҳамда зарбалар берилган вақтда ҳарбийларда бундай маълумотлар кўпинча бўлмаганини таъкидламоқда. Бу даъволар 2025 йилда Ғазодаги Носир шифохонасига қилинган зарба бўйича аноним ҳарбий гувоҳлиги билан ҳам боғлиқ.

Шавкат Мирзиёев Бишкекда Хитой Раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказди Учрашувда икки давлат ўртасидаги савдо ҳажмини яқин йилларда 30 млрд долларга етказиш бўйича янги маррани белгилаш таклиф этилди. Ўтган йили товар айирбошлаш қарийб 18 млрд долларни ташкил этган. Айни пайтда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги қўшма инвестиция лойиҳалари портфели 60 млрд долларга яқин, Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокидаги 6 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Шунингдек, энергетика, саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва юқори технологиялар соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш, Хитой компанияларини тинч атом лойиҳаларига жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.

🇺🇸 “Агар мен президент бўлмаганимда, Исроил ҳам бўлмас эди” Доналд Трамп Эрон раҳбариятини “қаттиққўл ва ақлли, бироқ жуда ёвуз” деб атади. Унинг айтишича, Эрон ядро қуролига эга бўлганида, Исроил йўқ бўлиб кетган бўларди. Трамп бу давлатнинг мавжудлигини ўзининг президентлик давридаги сиёсати билан боғлади. Обуна бўлинг @migrant_mobile

Россияда васийликка олинган 2 ойлик чақалоқ онасига қайтарилди Россия миграция қонунчилиги бузилгани сабаб икки ойлик чақалоқ
Россияда васийликка олинган 2 ойлик чақалоқ онасига қайтарилди Россия миграция қонунчилиги бузилгани сабаб икки ойлик чақалоқ васийликка олиниб, Новосибирскдаги “Рассвет” реабилитация марказига жойлаштирилган. Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси аралашувидан сўнг чақалоқ онасига топширилган ва улар 28 август куни Тошкентга қайтарилган. @migrant_mobile

Москва вилоятида полицияси рейд давомида 95 нафар ноқонуний мигрант қўлга олинди Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари 228 нафар хорижлик фуқарони бармоқ изларини олиш ва маълумотлар базаси орқали текшириш учун полиция бўлимларига олиб келишди. Россияда бўлиш қоидалари ва муддатларини бузган 95 нафар хорижлик фуқарога нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Ҳар бир қоидабузарга 5 000 рубл миқдорида жарима солинди. 29 нафар мигрант мамлакатни назорат остида ихтиёрий равишда тарк этиши шарт. @migrant_mobile

💰1 сентябрдан рақамли рубль пайдо бўлади У учун банк иловасида ҳамён очиш керак бўлади. Бундан ташқари, худди шу санадан тўлов учун ягона QR-код жорий этилади. Рақамли рубль – миллий валютанинг янги шакли. Уни Россия банки чиқаради. Муомалада бир вақтнинг ўзида нақд, нақдсиз ва рақамли рубль бўлади. Рақамли рубль тўловлар ва ўтказмаларни амалга ошириш учун қўшимча имконият ҳисобланади. @migrant_mobile

Ҳурматли ота-оналар фарзандларингиз мактаб ва боғчаларда касал бўлмасликлари учун ушбу тавсияларга амал қилинг

🇰🇿 Қозоғистон 16 ёшдан кичик болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқламоқчи Мамлакат ҳукумати бундай қарорни
🇰🇿 Қозоғистон 16 ёшдан кичик болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқламоқчи Мамлакат ҳукумати бундай қарорни ўсмирларнинг саломатлиги ва ҳиссий барқарорлиги ҳақида қайғуриш билан изоҳламоқда. Қонун лойиҳаси аллақачон тайёр ва агар қонун қабул қилинса, болаларга шунчаки аккаунт яратиш тақиқланади. Ёшни текшириш мажбурий болалар SIM-карталарини жорий этиш орқали амалга оширилиши мумкин.

🚫 Ўзбекистонда экстремистик ва террористик ғояларни тарғиб қилувчи 1 915 та интернет ресурси тақиқланган Олий суд маълумотига кўра, тақиқланган ресурсларнинг энг кўпи — 886 таси Telegram платформасида аниқланган. Тақиқланган ресурсларнинг тўлиқ рўйхати билан ҳавола орқали танишиш мумкин. Обуна бўлинг @migrant_mobile

Repost from Migrant Mobile
Роспотребнадзор томонидан чет эл фуқаросига киришни тақиқлаш Роспотребнадзор соғлиқ муаммолари туфайли бошқаларга хавф туғдир
Роспотребнадзор томонидан чет эл фуқаросига киришни тақиқлаш Роспотребнадзор соғлиқ муаммолари туфайли бошқаларга хавф туғдирадиган чет элликларга киришни тақиқлайди. Чет эл фукароси ҳужжатни олиш пайтида тиббий кўрикдан ўтаётганда, баъзи хавфли касалликлар мавжудлигига шубҳа бўлиши мумкин. Бундай ҳолда, тиббий ташкилот автоматик равишда Роспотребнадзорга маълумот юборади. Маълумотни олгандан сўнг, агентлик тақиқ қўяди. Чет эл фукароси мамлакатни тарк этиши керак, деб хабар қилинади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги киришга тақиқлашга (запретга) сабаб бўладиган хавфли касалликлар рўйхатини белгилайди. Асосан қуйдаги қассалликлар аниқланса запрет қуйилади: – сифилис, лепра; – сил касаллиги (туберкулез); — ОИВ (ВИЧ); Обуна бўлинг 👉🏻 @migrant_mobile

Москва метросида 140 нафар қоидабузар мигрант ушланди Полиция Москва метросининг станцияларидан бирида текширув ўтказди ва ма
Москва метросида 140 нафар қоидабузар мигрант ушланди   Полиция Москва метросининг станцияларидан бирида текширув ўтказди ва мамлакатда бўлиш қоидаларини бузган 140 га яқин чет эл фуқаросини аниқлади. Бу одамларнинг барчаси назорат қилинадиган шахслар реестрида бўлган. Қоидабузарлар атиги бир неча соат ичида топилди. Қидирувда полициячиларга махсус техник воситалар ёрдам берди. Бу ҳақда РФ ИИВ миграция хизмати хабар берган.   Ушланганларнинг барчаси полиция бўлимларига олиб борилган. Чет эл фуқароларига нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, уларга жарималар солинди. Энди уларни кейинчалик киришни тақиқлаган ҳолда Россиядан чиқариб юбориш режалаштирилмоқда.   Қоидабузарларни қидириш учун полиция махсус тизимдан фойдаланмоқда. У транспорт ва шаҳар инфратузилмаси объектларида ишлайди. Тизим метро, аэропортлар, вокзаллар ва дарё портларида қоидабузарларни топишга ёрдам беради. ИИВ бундай рейдлар бутун мамлакат бўйлаб мунтазам равишда ўтказилишини қўшимча қилди. Осиё ва Америкадан келган мигрантларнинг оммавий ушланиши Москва вилоятида ҳам бўлиб ўтди. Обуна бўлинг @migrant_mobile

🇳🇵 Непалдаги сув тошқини қурбонлари сони 675 нафарга етди Табиий офат оқибатида қарийб 2,5 минг киши бедарак йўқолган. Улар орасида гидроэлектр станциясида ишлаган юзлаб ходимлар ҳам бор. The Kathmandu Post нашрига кўра, станция ходимлари вайроналар остида қолган бўлиши мумкин. Обуна бўлинг @migrant_mobile

Россия президенти Владимир Путин ўқитувчиларга болаларга "қандай дунёда яшаётганимизни" ва Россия нима учун “махсус харбий операция” олиб бораётганини ёввойи ҳайвонлар — хусусан, оқ айиқлар ва косаткалар мисолида тушунтиришни таклиф қилди.  @migrant_mobile

Ҳиндистон Бош вазири "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрди Нарендра Моди Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Қозоғистонда ўзбекистонлик новвой ўлдирилди Алмати вилоятининг Актас қишлоғидаги низо пайтида пичоқлаб кетилган эркак Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди. Марҳум 35 ёшда бўлган. Охирги беш йил давомида у тандирхонада ишлаб, нон сотган. Маҳаллий аҳоли у ҳақида жуда яхши фикрлар билдирган. Марҳум одамларга тез-тез ёрдам бериб турган, жума кунлари эса бепул нон тарқатишни йўлга қўйган. Фожиа 56 ёшли маҳаллий фуқаро билан юзага келган оғзаки жанжал туфайли содир бўлган. Тортишув тезда муштлашувга айланиб кетган. Низо пайтида 56 ёшли гумонланувчи пичоқ олиб, сотувчига оғир жароҳатлар етказган. Алмати вилояти полицияси қотиллик факти бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Ҳужум қилган шахс тезкор қидирув тадбирлари давомида тезда топилиб, қўлга олинди. Ҳозирда гумонланувчи вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида ва аллақачон айбига иқрор бўлиб кўрсатма берган.  @migrant_mobile

⚖️ Россиялик аёлга уйланган Ўзбекистон фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилди Ўзбекистон фуқаросига бошқа муҳожирларни сохта рўйхатдан ўтказгани сабабли Россияга кириш ёпилди. Ш. исмли эркак Новосибирскда 38 нафар чет эл фуқаросини улар аслида яшамаган манзилда рўйхатдан ўтказган. Текширув давомида полиция ушбу маълумотлар сохта эканлигини аниқлади. Натижада Ички ишлар вазирлиги эркакка патент беришни рад этди ва унинг мамлакатга киришини тақиқлади.  Чет эл фуқароси ушбу қарорни суд орқали бекор қилишга ҳаракат қилди. У ўзининг судланмаганини, хотини эса Россия фуқароси эканлигини даъво қилди. Бироқ туман, вилоят ва кассация судлари унинг даъвосини қаноатлантирмади. Судьялар Россия фуқароси билан никоҳда бўлиш миграция қоидаларини бузганлик учун жавобгарликдан озод қилмаслигини таъкидлади. Киришни тақиқлаш қонуний, вақтинчалик ва мутаносиб жазо деб топилди, шу сабабли қарор ўзгаришсиз қолди.  @migrant_mobile

🚚🛻 Мисрда "Форсаж" фильми услубида ўғирлик содир бўлди Олти кишидан иборат гуруҳ турбо пикапда юк машинасидан 105 килограм музлатилган товуқ гўштини ўғирлаб кетишди. @migrant_mobile

🇺🇿 Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасини ёд этди: “Мана шу тарихий санада ўтган 35 йил давомида мустақиллигимизни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган барча марҳум юртдошларимизнинг фидокорона меҳнати ва жасоратини яна бир бор эътироф этишни жоиз, деб биламиз. Биринчи Президентимиз, атоқли давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотирасини эҳтиром билан ёд этамиз”.

⚡️⚡️Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган эсдалик тангалари мурома лага чиқарилди Ўзбекистон Республикаси Марк
+2
⚡️⚡️Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган эсдалик тангалари мурома лага чиқарилди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мамлакат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган учта эсдалик тангадан иборат коллекцияни муомалага чиқарди. Тангалар Ўзбекистоннинг миллий давлатчилиги, тарихий мероси, миллий қадриятлари ва замонавий тараққиёт ғояларини акс эттиради. ➖Биринчи тангада Мустақиллик монументи ва Давлат байроғи, ➖иккинчисида Ислом цивилизацияси маркази ва Давлат герби, ➖учинчисида эса «35» рақами ҳамда Давлат мадҳиясидан «Оламни маҳлиё айлаган диёр!» сатри тасвирланган. Тангалар 999,9 асилликдаги олтин ва кумушдан зарб этилган. Ҳар бир танганинг оғирлиги 31,1 грамм, номинал қиймати эса 100 минг сўм. Дастлабки тираж: ➖ олтин тангалар — 450 дона; ➖ кумуш тангалар — 800 дона. Тангалар 27-августдан бошлаб тижорат банклари филиалларида коллекция тўплами ва алоҳида ҳолда сотувга чиқарилган.