ch
Feedback
Migrant Mobile

Migrant Mobile

前往频道在 Telegram

💰 Россия SIM-карталарини тарқатиб пул ишланг! @migrant_mobile_partner_bot 📝 Саволлар: @migrant_mobile_bot ℹ️ SIM бўйича ёрдам: @migrant_mobile_bot 🔝 Чиройли рақамлар: @mobile_market_bot 💬 Чат: https://t.me/joinchat/AAAAAFgIm9Ldx6kBCEq7IA

显示更多

📈 Telegram 频道 Migrant Mobile 的分析概览

频道 Migrant Mobile (@migrant_mobile) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 25 413 名订阅者,在 技术与应用 类别中位列第 5 201,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 197

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 25 413 名订阅者。

根据 27 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -520,过去 24 小时变化为 -21,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 33.15%。内容发布后 24 小时内通常能获得 23.69% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 8 428 次浏览,首日通常累积 6 022 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 27

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
💰 Россия SIM-карталарини тарқатиб пул ишланг! @migrant_mobile_partner_bot 📝 Саволлар: @migrant_mobile_bot ℹ️ SIM бўйича ёрдам: @migrant_mobile_bot 🔝 Чиройли рақамлар: @mobile_market_bot 💬 Чат: https://t.me/joinchat/AAAAAFgIm9Ldx6kBCEq7IA

凭借高频更新(最新数据采集于 28 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 技术与应用 类别中的关键影响点。

25 413
订阅者
-2124 小时
-1177
-52030
帖子存档
Шавкат Мирзиёев эртага Қозоғистонга боради. Давлат раҳбари Остонада анъанавий ва рақамли спорт турларини бирлаштирган “Келажа
Шавкат Мирзиёев эртага Қозоғистонга боради. Давлат раҳбари Остонада анъанавий ва рақамли спорт турларини бирлаштирган Келажак ўйинлари III халқаро мусобақасининг очилиш маросимида иштирок этади.

Гулнора Каримованинг Швейцариядаги иши якунланди Швейцария суди Lombard Odier хусусий банкини пул ювишнинг олдини олмагани уч
Гулнора Каримованинг Швейцариядаги иши якунланди Швейцария суди Lombard Odier хусусий банкини пул ювишнинг олдини олмагани учун 3,68 млн доллар жаримага тортди. Шунингдек, суд 400 млн франкдан ортиқ активларни мусодара қилиш ҳақида қарор чиқарди. Банкнинг собиқ ходимига эса шартли қамоқ жазоси берилди. Гулнора Каримовага нисбатан эса Швейцариядаги ушбу иш тугатилди.

Ўзбекистонлик дипломатлар Владивостокда молиявий қийинчиликларга дуч келган оилага уйга қайтишда ёрдам беришди Эр-хотин ва ул
Ўзбекистонлик дипломатлар Владивостокда молиявий қийинчиликларга дуч келган оилага уйга қайтишда ёрдам беришди Эр-хотин ва уларнинг уч нафар вояга етмаган фарзанди 25-июл куни Владивосток-Екатеринбург-Тошкент рейси билан Тошкентга жўнатилди. Уларнинг қайтиш харажатлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маблағлари ҳисобидан қопланди, деб хабар беради "Дунё" АА. @migrant_mobile

Ўзгидромет август ойида ўртача ҳарорат кўп йиллик меъёрларга яқин бўлишини прогноз қилди. Ойнинг илк кунларидаги +43 даражага
Ўзгидромет август ойида ўртача ҳарорат кўп йиллик меъёрларга яқин бўлишини прогноз қилди. Ойнинг илк кунларидаги +43 даражагача бўлган иссиқдан сўнг ҳарорат босқичма-босқич пасаяди, ой охирига бориб салқин ҳаво кириб келиши ва айрим кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Сувни 23-қаватга кўтариб чиқмаган курьер ишдан бўшатилди Москвада "Вкусвилл" курьери олтита 5 литрли сув идишини 23-қаватга қўлда кўтариб чиқмаслигини айтганидан сўнг ишлан бўшатилди. Маълум бўлишича, бинонинг лифтлари икки кундан бери ишламай қолган. Курер мижоздан сувни олиб чиқишга ёрдам беришни сўраган. Рад жавобини олгач, буюртмани бекор қилган ва қайтиб кетган. Кейинчалик "Вкусвилл" мижоздан узр сўраган ва курьер ишдан бўшатилганини эълон қилди. Бу воқеа интернетда баҳс-мунозараларга сабаб бўлди: кўпчилик бир кишидан лифтсиз 30 кг ни қўлда 23-қаватга кўтаришни талаб қилиш адолациз ва соғлиқ учун хавфли деб ҳисоблайди. @migrant_mobile

Ўзбекистонда 1 июлдан нафақаларнинг янги миқдорлар амал қила бошлади @migrant_mobile
+1
Ўзбекистонда 1 июлдан нафақаларнинг янги миқдорлар амал қила бошлади @migrant_mobile

🇷🇺 Диққат! Россияда мигрантлар энди ўзи ва фарзанди учун ҳам патент тўлайди 2027 йил 1 январдан Россияда меҳнат мигрантлари қарамоғидаги шахслар ва вояга етмаган фарзандлари учун патент тўловининг 50%ини ҳам тўлаши керак бўлади. Шунингдек, хорижликнинг фарзанди 18 ёшга тўлса ва Россияда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаса, у 30 кун ичида мамлакатни тарк этиши ёки патент олиши шарт. Агар хорижликнинг расмий даромади ўзи ва Россиядаги оиласи учун белгиланган яшаш минимумига етмаса, унинг патенти бекор қилиниши ёки узайтирилмаслиги мумкин. Обуна бўлинг @migrant_mobile

💸 Тошкентда ўртача иш ҳақи $1000га етди — статистика қўмитаси Миллий статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, 2026 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 7,091 млн сўмни ташкил этди. Ҳудудлар кесимида энг юқори ўртача иш ҳақи аввалгидек Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, у 12,014 млн сўмни ташкил этди. Иқтисодий фаолият турлари бўйича энг юқори ўртача ойлик иш ҳақи банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳасида қайд этилган бўлиб, 19,1 млн сўмни ташкил қилган. Энг паст ўртача иш ҳақи соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларсоҳасида (4,44 млн сўм) ҳамда таълимсоҳасида (4,977 млн сўм) кузатилган. @migrant_mobile

Ростов-на-Донуда бўрон оқибатида бир киши ҳалок бўлди Шаҳар раҳбари Александр Скрябин маълум қилишича, яна 13 нафар киши жароҳатланган, улардан 7 нафари шифохонага ётқизилган. Ноқулай об-ҳаво туфайли шаҳарда 100 дан ортиқ фавқулодда ҳодиса қайд этилган. Тун давомида уларнинг 26 таси бартараф етилган, яна 73 та ҳолат бўйича ишлар давом этмоқда. Асосий муаммолар қулаган дарахтлар билан боғлиқ. Шаҳарда ичимлик суви таъминоти тикланган, аммо айрим аҳоли ҳанузгача электр таъминотисиз қолмоқда. Шунингдек, Россия темир йўллари маълумотига кўра, бўрон сабабли Ростов орқали ҳаракатланиши керак бўлган 89 та йўловчи поезди кечиккан. Электр тортиш подстансиялари ва поездлар ҳаракатини бошқарувчи автоматик тизимларда юз берган авариявий узилишлар туфайли поездлар Россия жанубига ёки у ердан ўз вақтида ҳаракатлана олмаган. Маълум қилинишича, айрим поездлар 8 соатгача кечиккан. @migrant_mobile

Repost from Migrant Mobile
🚑 Россиядаги чет элликлар учун тиббий ёрдам Чет эл фуқаролари тиббий ёрдам олиш учун қаерга мурожаат қилишлари керак? Тиббий
🚑 Россиядаги чет элликлар учун тиббий ёрдам Чет эл фуқаролари тиббий ёрдам олиш учун қаерга мурожаат қилишлари керак? Тиббий ёрдам олиш учун керакли ҳужжатнинг 2 тури мавжуд: ✔️Ихтиёрий тиббий суғурта (ДМС) полиси – пуллик. ДМС’нинг нархи унга киритилган хизматларга боғлиқ. Масалан, тез ёрдам чақириш, мутахассис-шифокорлар билан консультациялар, стоматология ва бошқалар. Бундай хужжатни ҳар қандай чет эллик расмийлаштириши мумкин. ✔️Мажбурий тиббий суғурта (ОМС) полиси - бепул берилади, бироқ уни фақат айрим тоифадаги хорижий фуқаролар олишлари мумкин. Масалан, РВП ёки ВНЖ олган чет элликлар, ЕОИИ мамлакатларининг фуқаролари. Юқоридаги ҳужжатлар билан тиббий муассасаларга ёрдам сўраб мурожаат қилиш мумкин. @migrant_mobile

"Россия ҳеч қандай уруш бошламаган" — Владимир Путин Россия президенти Украинадаги уруш юзасидан навбатдаги баёнот билан чиқиб, Москва можарони бошламаганини даъво қилди.
"Биз ҳеч қандай уруш бошламадик, Россия томонидан ҳеч қандай тажовуз йўқ. Биз Ғарб кўмагида Украина бошлаган ҳарбий ҳаракатларга жавоб қайтардик", деди Путин.
Россия президенти, шунингдек, Калининград вилояти хавфсизлигига таҳдид юзага келган тақдирда, уни ҳимоя қилиш учун мамлакатдаги барча мавжуд имкониятлар ишга солинишини таъкидлади. @migrant_mobile

АҚШда хорижда яшаётган ўзбекистонликлар учун Mahallify иловаси ишга туширилди Унда иш топиш ва турар жой излашни енгиллаштириш, эълонлар жойлаштириш, ахборот алмашиш ҳамда фойдаланувчиларнинг ўзаро мулоқот қилиши учун қулай имкониятлар яратилган. Платформа етти тилни қўллаб-қувватлайди. Жумладан, ундан ўзбек, рус ва инглиз тилларида ҳам бемалол фойдаланиш мумкин. Mahallify иловасини App Store ва Google Play орқали юклаб олиш мумкин, деб хабар берди "Дунё" АА. @migrant_mobile

Франция ва Испанияда ўрмон ёнғинлари туфайли 300 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди Франциянинг Бордо шаҳрида қарийб 7 минг киши вақтинча бошпанага жойлаштирилди. Бу Иккинчи жаҳон урушидан бери мамлакатдаги энг йирик эвакуация ҳисобланади. Испанияда эса ўт ўчирувчилар Мадриднинг ғарбида юзага келган иккита ўрмон ёнғинининг бир-бирига қўшилиб кетишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.

Ўзбекистонга биринчи марта келган хорижликлар ўзбекларнинг меҳрибонлиги ва кўнгилчанлигидан ҳайратда. Обуна бўлинг @migrant_mobile

photo content

Repost from Migrant Mobile
Агар Россияга меҳмонга борсам, "Амина" иловасини ўрнатишим шартми? Савол: Мен ота-онам билан кўришиш учун уч ҳафтага Россияга
Агар Россияга меҳмонга борсам, "Амина" иловасини ўрнатишим шартми? Савол:
Мен ота-онам билан кўришиш учун уч ҳафтага Россияга кетяпман. Мен Ўзбекистон фуқаросиман. "Амина" иловасини юклаб олишим керакми?
Жавоб:
Йўқ, бу ҳолда иловани ўрнатиш шарт эмас. "Амина" иловаси визасиз мамлакатлардан Москва ёки Москва вилоятига ишлаш учун келаётган хорижий фуқаролар учун мўлжалланган. Ушбу тоифадаги фуқаролар илова орқали миграция мақсадларида рўйхатдан ўтишлари шарт. Агар сафар мақсади қариндошларникига бориш, туризм ёки ўқиш бўлса, иловага ҳожат йўқ. Миграция рўйхатдан ўтиш МФЦ, Ички ишлар вазирлиги ёки "Госуслуги" – Давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади. Шунинг учун, қисқа муддатли ташриф учун иловани юклаб олишнинг ҳожати йўқ.
Обуна бўлинг @migrant_mobile

🇪🇺 Евро банкноталари дизайни учун овоз бериш сатирик таклифларга ҳам сабаб бўлди ЕИда янги евро банкноталари дизайнини танл
+3
🇪🇺 Евро банкноталари дизайни учун овоз бериш сатирик таклифларга ҳам сабаб бўлди ЕИда янги евро банкноталари дизайнини танлаш бўйича овоз бериш бошланди. Бунинг ортидан ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар норасмий ва киноявий вариантларни ҳам таклиф қила бошлади. Улар орасида Владимир Зеленский тасвири, Эммануэл Макрон ва унинг рафиқаси акс этган “саҳна”, шунингдек, евро банкноталарини хўжалик қоғози кўринишида чиқариш ғоялари ҳам бор. Обуна бўлинг @migrant_mobile

🇪🇺 Евро банкноталари дизайни учун овоз бериш сатирик таклифларга ҳам сабаб бўлди ЕИда янги евро банкноталари дизайнини танл
+3
🇪🇺 Евро банкноталари дизайни учун овоз бериш сатирик таклифларга ҳам сабаб бўлди ЕИда янги евро банкноталари дизайнини танлаш бўйича овоз бериш бошланди. Бунинг ортидан ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар норасмий ва киноявий вариантларни ҳам таклиф қила бошлади. Улар орасида Владимир Зеленский тасвири, Эммануэл Макрон ва унинг рафиқаси акс этган “саҳна”, шунингдек, евро банкноталарини хўжалик қоғози кўринишида чиқариш ғоялари ҳам бор. Обуна бўлинг @migrant_mobile

🔥 Испания ва Франциядаги ўрмон ёнғинлари 220 мингдан ортиқ одамга жабр кўрсатди Испанияда La-Val-de-Usho ва Мадрид атрофида ёнғинлар ҳамон давом этмоқда. Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, табиий офат сабаб 60 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган, яна 160 мингдан зиёд аҳоли уйда қолиш тавсия этилган ҳудудларда яшамоқда. Расмийлар фуқароларни имкон қадар ташқарига чиқмаслик ва тутундан ҳимояланиш учун ниқоб тақишга чақирмоқда. @migrant_mobile

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров навбатдаги ғалабасини қўлга киритди Темиров австралиялик рақибини техник нокаутга учратиб ўзининг UFC’даги кетма-кет учинчи ғалабасини нишонлади. @migrant_mobile