en
Feedback
Qoidalar

Qoidalar

Open in Telegram

Mubinjon domla darsliklari

Show more
The country is not specifiedLinguistics9 754
918
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
-230 days

Data loading in progress...

Attracting Subscribers
December '24
December '24
+56
in 0 channels
November '240
in 0 channels
Get PRO
October '240
in 0 channels
Get PRO
September '24
+8
in 0 channels
Get PRO
August '24
+3
in 0 channels
Get PRO
July '24
+14
in 1 channels
Get PRO
June '24
+16
in 1 channels
Get PRO
May '24
+23
in 0 channels
Get PRO
April '24
+19
in 0 channels
Get PRO
March '24
+15
in 0 channels
Get PRO
February '24
+27
in 0 channels
Get PRO
January '24
+51
in 0 channels
Get PRO
December '23
+3
in 0 channels
Get PRO
November '230
in 0 channels
Get PRO
October '230
in 0 channels
Get PRO
September '23
+57
in 0 channels
Get PRO
August '23
+87
in 0 channels
Get PRO
July '23
+140
in 0 channels
Get PRO
June '23
+206
in 0 channels
Get PRO
May '23
+241
in 0 channels
Get PRO
April '23
+67
in 0 channels
Get PRO
March '23
+70
in 0 channels
Get PRO
February '23
+37
in 0 channels
Get PRO
January '23
+583
in 0 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
21 December0
20 December+1
Channel Posts
Mabda ul-qiroat birinchi kitob e'robi

2
No text...
1 215
3
Shayx Ibn Usaymin rahimahulloh dedilar: «Alloh va Rasulini yaxshi koʻradigan kishi Nabiy sollalohu alayhi vasallamga salavot aytishni tashlab qoʻyadi deb hech oʻylamayman». ("Liqoul babil maftuh", 234)
509
4
Йигирма биринчи қоида: Шамсия ва қамария ҳарифларини ажратиб ол, Шамсия ҳарфларда, (ال) лом ҳарфи ўқилмайди, қамария ҳарфларда эса (ال) лом ўқилади. Мисол: البيتُ، البقرة، القمر. Булар қамария ҳарфларидир, сабаби “лом” ҳарфи талаффуз қилинди. Мисол: الدرس، الذكر، النعمة، الشمس. Буларнинг барчаси шамсийя ҳарфлари, сабаби “лом” ҳарфи талаффуз қилинмади.
808
5
Йигирманчи Қоида: Мозий феълининг муаннас экани охирига сукунлик (تْ) қўйиш орқали, Музореъ феълининг муаннас экани аввалига (تَ) қўйиш билан билиб оласан М: كَتَبَتْ - мозий феъл, чунки (تْ) охирига ёзилган. М: تَكْتُبُ -музореъ феъл, чунки (تَ) феълнинг бошига ёзилган.
806
6
Ўн тўққизинчи  қоида Музофун илайҳининг охири ҳар доим мажрур бўлади, музоф эса омилларнинг ўзгаришига қараб марфуъ, мансуб, мажрур бўлади. М: 1) هذَا قَلَمُ مُحَمَّدٍ. 2) أَحَذْتُ قَلَمَ مُحَمَّدٍ 3) كَتَبْتُ بِقَلَمِ مُحَمَّدٍ
769
7
🍃 Ўн еттинчи қоида Ҳарфларни ўзинг ёдлаган маъноларидан бошқа маъноларини ҳам ўрган! бунинг учун энг қулай  (Авомил) китобини ўқиб, ўрган!. М: مررت بمعلمي Т: Муаллимимни олдидан ўтдим. М: جلست بالمسجد Т: Масжидда ўтирдим. 🍃 Ўн саккизинчи қоида Бир жумлани таржима қилмасдан олдин таркиб қилма! Чунки таржимани тушунсанг таркибни тўғри қила оласан, тўғри гоҳида таркиб қилмасанг таржима қилиш қийин бўлади, бу ҳолатда таркиб қилиб кўрасан, кейин таржимаси чиқади, шунда ҳам иш бермаса домлангдан сўрайсан.
745
8
Толиби илм учун энг муҳим қоидалар 🍃  Биринчи қоида Кўпинча феълдан кейин унинг фоили келади, уни «раф» ҳолатда ўқи, фоилдан олдин «мафъул» камдан- кам келади. 🍃  Иккинчи қоида Жумланинг биронта жойини ёки бир калимани тушунмаган бўлсанг, мавзуни охиригача ўқимасдан, ёки ўша бетни тўлиқ ўқимасдан устозингдан иштибоҳ сўрама! 🍃  Учинчи қоида Накра исмдан кейин жумлаи исмийя ёки феълия келса, насб, жар ёки раф ҳолатда ўша накра исмга сифат қилгин. Жумла феълияга мисол: جَاءَتْ امْرَأَةٌ تَحْمِلُ قَهْوَةً Т: Қаҳва кўтариб олган аёл келди. Жумла исмийяга мисол: ذَهَبَ وَلَدٌ أَبُوهُ كَرِيمٌ Т: Дадаси саховатли бола келди. 🍃  Тўртинчи қоида Шуни билки, Замир(олмош)лар феълга қўшилса фоил, ёки мафъул бўлади, ҳеч қачон феълга қўшилган замир изофа (музофун илайҳи) бўлмайди, айрıм талабалар феълга қўшилган замирни ҳам музофун илайҳи деб ўйлайди, бу очиқ хато. М: ذهبتُ- ضربه، ضربنَا، يضربه. 🍃  Бешинчи қоида Ҳурматли Устозлар: Шогирдларингизга Раф ўқи, насб ўқи, жар ўқи эмас, нега раф ўқидинг? буни қайси қоидага кўра бундай ўқидинг? деб фикрини очинг, шогирдингизни қўрқоқ қилиб қўйманг! яъни шогирдингизга балиқ овлашни ўргатинг, пишириб, оғзига солиб, едириб қўйманг! 🍃 Олтинчи қоида Укам, Калимани охирини ҳеч қачон сукунли ўқимагин, раф бўлса раф, насб бўлса насб, жар бўлса жар қилиб ўқиб, калимани тўлиқ ўқигин! (Сукунли ўқигин, қутуласан) деган қоидага амал қилмагин ! чунки бу шайхларнинг ҳазил- мутойиба гапларидан. М: ✓ جاءَ محمدْ × جاء محمدٌ 🍃  Еттинчи_қоида Бир Устозга суяниб қолма! Зеро устозингни камчилик- хатоларини бошқа устозни олдида ўтирсанг биласан, бу салафи солиҳ уламоларимиз насиҳатларидан, Манба: [Сиярул- Аълом] 🍃 Саккизинчи қоида Тақдирда яширин бўлган, ҳазф бўлган сўзларни излагин, чунки кўпинча сифатнинг мавсуфи, ёки мавсуфнинг сифати хабарнинг мубтадоси, ёки акси ҳазф бўлади, мафъул ҳазф бўлади, феъллар ҳазф бўлади, ўша ҳазф калималарни ташқарига чиқариб маъно берсанг чиройли таржима қилиш йўлига тушган боласан. М: أين محمد؟ - في الدار Т: Муҳаммад қани? - Муҳаммад ҳовлида ўйнаябти. Буни диққат билан ўқигин. 🍃  Тўққизинчи қоида Бир араб Шайх: (Агар тақдир қилиш, яшириш, ҳазф қилиш бўлмаган- да, эшаклар- ҳам наҳв фанини осонгина тушиниб олар эди) деб айтган гапни доим ёдингда тут!  Буни яхши ҳис қилсанг таржима қилишинг жуда ҳам кучайиб кетади. Матни: لولا الحذف والتقدير لفهم النحوَ الحميرُ. 🍃  Ўнинчи қоида Ўрнига қараб исми фоилларга «музоре» феъл қилиб беришни ўрган, таржиманг чиройли бўлади. М: أنا ذاهب Т: Мен кетябман, мен кетаман. «Мен кетувчиман» дейишдан чиройлироқ. 🍃  Ўн биринчи қоида Феълларни мутаъаддий ва лозимини яхшилаб, яхшилаб ўрганиб, сўнг амалда қўллагин, кўпчилик  талабалар буни фарқига боришмайди, оқибатда - кўп хато тарижма қиладилар. 🍃  Ўн иккинчи қоида Феъл мутаъаддий бўлганидек, унинг масдари ҳам мутаъаддий бўлади, чунки масдар ўзига фоил, мафъул қабул қилади. Буни яхши англаб ол ! Олимлар: (المصدر يعمل عمل فعله) Масдар  ўз феълининг ишини бажаради деб айтмайди, бунга мисол (وَلَوۡلَا دَفۡعُ ٱللَّهِ ٱلنَّاسَ بَعۡضَهُم بِبَعۡضࣲ) 🍃  Ўн учинчи қоида Исми мафъул ўзига ноиби фоил қабул қилишни бил! (زيدٌ مَكْسُورٌ قَلَمُه) бу жойда «قلمه» калимаси مكسور исми мафъулига ноиби фоил бўлади. Таржимаси: «Зайднинг қалами синдирилган». Аслида Зайднинг қалами синдирилди бўлган. 🍃 Ўн тўртинчи қоида Исми фоилда фоиллик ва феъл маъноси бўлгани учун ундан кейинги исмни мафъулун биҳи қилиб ўқигин!  М: { وَمَا أَنْتَ بِتَابِعٍ قِبْلَتَهُمْ} Бу жойда (قبلتَهم) калимаси (بتابعٍ) исми фоилига мафъулун биҳ бўлди. 🍃 Ўн бешинчи қоида Феълдан кейин 100-дан  99 % мажрур исм келмайди, шунинг учун мажрур қилиб ўқиманг. 🍃  Ўн олтинчи қоида Кўзинг билан ўқигин ! Ақлинг билан эмас, чунки ақл гоҳида хато қилиб қўяди, балки кўпинча, бунга ишонмасанг, манабу б жумлани бироз тезроқ ўқиб кўр, кейин бироз секинроқ, диққат билан ўқи. (حمكه صينبيه أعجتبني)
824
Qoidalar - Statistics & analytics of Telegram channel @qoidalar_mabdali_1