en
Feedback
Raqobat qo‘mitasi

Raqobat qo‘mitasi

Open in Telegram

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 📍 Лабзак 3,Тошкент 100128 🌐 raqobat.gov.uz 📞 71 207 47 00 ☎️ 1159 📧 info@raqobat.gov.uz facebook.com/raqobatgovuz instagram.com/raqobatgovuz x.com/RaqobatGovUz

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Raqobat qo‘mitasi

Channel Raqobat qo‘mitasi (@raqobatgovuz) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 20 126 subscribers, ranking 2 856 in the Politics category and 3 977 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 20 126 subscribers.

According to the latest data from 04 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by 129 over the last 30 days and by -23 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 12.58%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 4.35% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 2 539 views. Within the first day, a publication typically gains 878 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 0.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 📍 Лабзак 3,Тошкент 100128 🌐 raqobat.gov.uz 📞 71 207 47 00 ☎️ 1159 📧 info@raqobat.gov.uz facebook.com/raqobatgovuz instagram.com/raqobatgovuz x.com/RaqobatGovUz

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 05 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Politics category.

20 126
Subscribers
-2324 hours
-2867 days
+12930 days
Posts Archive
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 👍 Рақобат қўмитасининг ҳафталик дайжести 📆 (1 – 5 сентябрь кунлари) 🗓 1 сентябрь 1 сентябрь — Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни; Ватанимизнинг олтин даврини, янги буюк тарихини албатта барчамиз биргаликда яратамиз! Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти; ____ 🗓 2 сентябрь Рақобат қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаевнинг "РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ ТАЯНЧИ" номли мақоласи чоп этилди; Давлатимиз раҳбари "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этди; Биринчи Президентимиз хотирасига эҳтиром кўрсатилди; ____ 🗓 3 сентябрь Рақобат қўмитаси онлайн платформаларни реклама соҳасидаги қонунчиликка риоя қилиш юзасидан огоҳлантиради; Иқтибос: Давлат иштирокидаги корхоналарнинг ЯИМдаги улуши 55 фоиздан 30 фоизгача қисқарди; Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан брифинг ташкил этилди, "QARAQALPAQSTANMTRK"да; ____ 🗓 4 сентябрь Рақобат қўмитаси стриминг, интернет ва рақамли телевидение хизматлари платформаларини ўрганишни бошлади; Иқтибос: "Ўзбекистон — 2030" стратегиясида нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш белгиланган; Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар, "NURAFSHON TV"да. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

#Брифинг 🇺🇿 Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасида 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди.
Ҳудудий бошқармага фуқаролардан 2 274 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улар белгиланган тартибда ўрганилиши натижасида истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, қонуний манфаатлари таъминланган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида фуқаролар фойдасига 3 млрд сўмдан зиёд маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.
✈️ Батафсил "NURAFSHON TV"да. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

#Иқтибос 🔴 «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш белгиланган. 2030 йилгача 16 турдаги
#Иқтибос 🔴 «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш белгиланган. 2030 йилгача 16 турдаги давлат монополияси босқичма-босқич бекор қилинади. ✈️ "Рақобатни ривожлантириш – Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг таянчи" мақоласидан. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube

Рақобат қўмитаси стриминг, интернет ва рақамли телевидение хизматлари платформаларини ўрганишни бошлади ✈️ Истеъмолчилардан т
Рақобат қўмитаси стриминг, интернет ва рақамли телевидение хизматлари платформаларини ўрганишни бошлади ✈️ Истеъмолчилардан телекоммуникация хизматлари бўйича келиб тушган шикоятлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2026 йилнинг бугунги кун ҳолатига икки баробарга кўпайиб, 1000 дан ортиқ мурожаатни ташкил этди. ⚡️ Таҳлилларга кўра, айрим оператор ва провайдерларнинг мобил иловалари ҳамда веб-сайтларида тарифлар ва нархлар, хизмат кўрсатиш шартлари, оммавий оферта ва бошқа зарур маълумотлар тўлиқ жойлаштирилмаган. Шунингдек, айрим ахборотлар давлат тилида тақдим этилмаётгани аниқланган. ✈️ Қўмита стриминг, интернет ва рақамли телевидение хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар платформаларида истеъмолчилар учун зарур ахборотларнинг тақдим этилиши ва қонунчилик талабларига мувофиқлигини очиқ манбалар асосида ўрганмоқда. 🗃 Шу ўринда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар мобил илова ва веб-сайтларидаги маълумотларни тўлиқ тақдим этишлари ҳамда уни қонунчилик талабларига мувофиқлаштиришлари талаб этилади. ✉ Истеъмолчилар ўз таклифларини info@raqobat.gov.uz ва consumer@antimon.gov.uz электрон манзилларига юборишлари мумкин.
Ушбу ўрганиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.
#телекоммуникация #рақамли_хизматлар Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

#Брифинг ✈️ Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди.
Ҳисобот даврида истеъмолчилар фойдасига 6.2 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.
◼️ ✈️ Қарақалпақстан Республикасы Бәсекилик комитети тәрепинен 2026-жылдың биринши ярым жыллығында әмелге асырылған жумыслар бойынша брифинг өткерилди.
Есабат дәўиринде тутыныўшылар пайдасына 6,2 млрд сўмнан аслам қаржы қайта есап-санақ етилген.
✈️ Батафсил "QARAQALPAQSTANMTRK"да. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

#Янги_Ўзбекистон #иқтибос 🔴 Давлат иштирокидаги корхоналарнинг ЯИМдаги улуши 55 фоиздан 30 фоизгача қисқарди. Натижада тадби
#Янги_Ўзбекистон #иқтибос 🔴 Давлат иштирокидаги корхоналарнинг ЯИМдаги улуши 55 фоиздан 30 фоизгача қисқарди. Натижада тадбиркорлик субъектлари сони 257,7 мингтадан 474,9 мингтага — қарийб 85 фоиз ошди. ✈️ "Рақобатни ривожлантириш – Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг таянчи" мақоласидан. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube

👍👍👍👍👍👍 🪪 Бугунги кунда онлайн, рақамли маркетинг соҳаси ривожланиб халқимиз томонидан ижтимоий тармоқлардаги ахборот м
👍👍👍👍👍👍 🪪 Бугунги кунда онлайн, рақамли маркетинг соҳаси ривожланиб халқимиз томонидан ижтимоий тармоқлардаги ахборот манбаларига бўлган қизиқиш ва кузатиш тобора ривожланиб бормоқда, реклама берувчилар ҳам оммабоп каналлар(платформалар)га реклама жойлаштиришга тобора кўпроқ интилишмоқда.
“Реклама тўғрисида”ги Қонунда рекламани тарқатиш, идентификация қилишга оид талаблар белгиланган: 🔘ҳар қандай реклама воситаларидан фойдаланган ҳолда тарқатиладиган, мазмуни Ўзбекистон ҳудудида бўлган рекламадан фойдаланувчиларга қаратилган ва реклама объектига эътиборни жалб қилиш, унга бўлган қизиқишни шакллантириш ёки қўллаб-қувватлаш, шунингдек уни бозорда бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида илгари суриш учун мўлжалланган махсус ахборот – реклама ҳисобланади ( Қонуннинг 5-моддаси).
✈️ Рекламани бошқа ахборотдан “реклама” ёки “реклама ҳуқуқи асосида” белгиси билан ажратган ҳолда жойлаштирилиши шунингдек, таҳлилий мақолалар, шарҳлар, фикрлар, мулоҳазалардан тижорат мақсади кўзланган бўлса, уларни реклама сифатида белгиланган ҳолда аниқ кўрсатиш лозим. 🖥 Аммо баъзида маълум бир ахборотларни тарқатишда кўплаб суиистеъмолликларга йўл қўйилмоқда, оддий ахборот материалидан реклама ахборотини ажратиб турувчи ва белгилаб ўтилиши шарт бўлган “реклама” ёки “реклама ҳуқуқи асосида” белгисини кўрсатмаслик, идентификация қилишга оид  талабларига амал қилмаслик ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда.
Маълумот учун: Рақобат қўмитаси томонидан ўтган вақт давомида "Реклама тўғрисида"ги Қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан 20 дан ортиқ ижтимоий тармоқларда ташкил қилинган гуруҳ ва канал маъмурлари (админлари), блогер, вайнер ва бошқа тармоқ фаолларига тегишли таъсир чораси қўлланилган.
‼️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, Рақобат қўмитаси барча ОАВлар, ижтимоий тармоқларда ташкил қилинган гуруҳ ва канал маъмурлари (админлари), блогер, вайнер ва бошқа тармоқ фаолларини кенг жамоатчиликка ахборотларни тайёрлаш ва тарқатишда амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш лозимлигини эслатиб ўтади ҳамда юқоридаги каби қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда белгиланган тартибда чора кўрилиши бўйича огоҳлантиради! Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

Биринчи Президентимиз хотирасига эҳтиром кўрсатилди. — Отдана дань уважения памяти Первого Президента нашей страны. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

Ўтган аср давомида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўзининг зарурлиги ва самарадорлигини намоён этди, тенг ҳуқуқли мулоқотни таъминлади, минтақавий барқарорлик ва мамлакатларимизнинг изчил ривожланишига кўмаклашди. — Время доказало востребованность и эффективность Шанхайской организации сотрудничества, которая обеспечила равноправный диалог, содействовала региональной стабильности и устойчивому развитию наших стран. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

#Янги_Ўзбекистон «ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН» газетасининг мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган сонида Рақобатни ривожлантириш ва ис
#Янги_Ўзбекистон «ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН» газетасининг мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган сонида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаевнинг «РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ ТАЯНЧИ» номли соҳа ривожи сарҳисобига бағишланган мақоласи чоп этилди. ♻️ Унда мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида мамлакатимиз босиб ўтган йўлга назар ташланиб, янги Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларининг бош мезони — инсон манфаати, хусусий ташаббус ва эркин рақобат учун кенг имконият яратиш эканлиги қайд этилган. ✈️ Мақолада қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилган:
➡️ рақобат сиёсатининг ҳуқуқий асослари ва назорат самарадорлиги; ➡️ иқтисодиётда давлат улушининг қисқараётганлиги; ➡️ эксклюзив ҳуқуқлар, индивидуал имтиёзлар ва табиий монополияларнинг қайта кўриб чиқилганлиги; ➡️ нарх шаклланиши ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш натижалари; ➡️ назорат тизимининг рақамлаштирилиши; ➡️ хусусий ташаббус учун иқтисодий маконнинг кенгайиши ва «Ўзбекистон — 2030» вазифалари.
✈️ Батафсил "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН" газетасида. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

Ватанимизнинг олтин даврини, янги буюк тарихини албатта барчамиз биргаликда яратамиз! Бизга мустақиллик неъматини берган Парвардигоримизга чексиз шукроналар бўлсин! Истиқлолимиз ижодкори ва ҳақиқий бунёдкори бўлган халқимизга шон-шарафлар бўлсин! Бутун халқимизни бугунги улуғ байрам – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги билан табриклайман. Юртимиз тинч, хонадонларимиз обод ва фаровон бўлсин! Яшасин Ўзбекистон Республикаси! Яшасин Ўзбекистон халқи!
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти
Все вместе мы обязательно создадим золотую эпоху, новую великую историю нашей Родины! Мы благодарны Всевышнему за поистине бесценное богатство – нашу независимость! Слава нашему народу – созидателю независимости! С 35-летием государственной независимости Республики Узбекистан. Пусть в нашей стране всегда царит мир, в наших домах будут благополучие и достаток! Да здравствует Республика Узбекистан! Да здравствует народ Узбекистана!
Шавкат Мирзиёев, Президент Республики Узбекистан Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

🇺🇿 Жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигиЯгона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” деган эзгу шиор остида кенг нишонланмоқда. ✨ Ушбу қутлуғ сана муносабати билан юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилаётган барча ватандошларимизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва улкан муваффақиятлар тилаймиз. Ҳар бир кунингиз қувонч, эзгулик ва муваффақиятларга бой бўлсин. 🇺🇿 Гўзал ва бетакрор юртимизнинг ҳар бир хонадонида тинчлик, аҳиллик ва фаровонлик ҳукм сурсин. Ўзбекистонимиз доимо обод ва гуллаб-яшнаган диёр бўлиб қолсин! 🎉 Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги барчангизга муборак бўлсин! Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ➖➖➖➖➖➖➖➖➖ 🇺🇿 35-летие независимости нашей любимой Родины широко отмечается под благородным девизом: «Единая Родина, единый народ — вместе создаём новую жизнь и будущее!» ✨ В этот знаменательный день желаем всем нашим соотечественникам, самоотверженно трудящимся во имя процветания страны и благополучия народа, крепкого здоровья, счастья, благополучия и больших успехов. Пусть каждый ваш день будет наполнен радостью, добрыми свершениями и новыми достижениями. 🇺🇿 Пусть в каждом доме нашей прекрасной и неповторимой страны царят мир, согласие и достаток. Пусть Узбекистан всегда остаётся процветающей и благоустроенной страной! 🎉 Поздравляем всех вас с 35-летием независимости нашей Родины! Комитет по развитию конкуренции и защите прав потребителей Республики Узбекистан Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 👍 Рақобат қўмитасининг ҳафталик дайжести 📆 (24 – 31 август кунлари) 🗓 24 август Рақобат қўмитаси ва унинг 14 та ҳудудий органларида мустақиллик байрами шукуҳи! “Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни бутунлай ўзгартирди” — Илҳом Алиев; Тошкентдаги Ўзбекистон-Озарбайжон саммити қардош мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни абадий дўстлик даражасига кўтарган тарихий воқеа бўлди; ____ 🗓 25 август Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида брифинг ўтказилди; 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида реклама бозорини тартибга солиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди; Кун рақами: Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар фойдасига 3 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди; ____ 🗓 26 август 50 триллион сўмлик 163 та объект: Президентимиз энг улуғ, энг азиз байрам арафасида янги қувватларни ишга туширди; Рақобат сиёсатининг 35 йиллик тараққиёти: соғлом бозор, тенг имконият ва истеъмолчи манфаати; Рақобат қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан брифинг ташкил этилди, "NAMANGAN MTRK"да; Кун рақами: Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар фойдасига 4 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди; ____ 🗓 27 август "ИСТЕЪМОЛЧИ МУРОЖААТИ" платформаси - мурожаат йўллашнинг энг қулай ва тезкор ечимини таъминламоқда; Кун рақами: Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар фойдасига 570 млн сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди; Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар, "MAHALLA" телеканалида; “Ватаннинг обрўси — бизнинг обрўйимиз”: Америкадаги 500 ватандошдан Президентга мактуб келди; ____ 🗓 28 август 35 йиллик йўл: Мустақил Ўзбекистоннинг янги рақобат сиёсати сари; Рақобат қўмитасида Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан тизимда фидойилик кўрсатаётган ходимларни тақдирлаш маросими ўтказилди; Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлади. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

Давлатимиз раҳбари халқимизга бир фикрни ишонч билан айтмоқчи эканини таъкидлади. – Биз бугун кечагидан кучлимиз. Насиб этса,
Давлатимиз раҳбари халқимизга бир фикрни ишонч билан айтмоқчи эканини таъкидлади.
Биз бугун кечагидан кучлимиз. Насиб этса, эртага бундан ҳам кучли бўламиз! Ўттиз беш йиллик мустақил тараққиёт йўли бизга бир ҳақиқатни ўргатди: халқ ва давлат ягона мақсад йўлида бирлашиб, астойдил ҳаракат қилса, забт этиб бўлмайдиган марранинг ўзи йўқ,
– деди мамлакатимиз етакчиси. Бундай буюк қудратга эга халқ ва давлатни енга оладиган кучнинг ўзи йўқлиги таъкидланди. Ягона Ватан ва ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ҳамда буюк келажагимизни биргаликда барпо этишга даъват қилинди. Президентимиз матонатли, мард ва олижаноб халқимиз ўз олдига қўйган улуғ мақсадларга албатта етишига ишонч билдирди. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

– Учинчи миллий дастур – иқтисодиётимизни юқори технология ва меҳнат унумдорлиги моделига ўтказиш, – деди давлатимиз раҳбари.
Учинчи миллий дастур – иқтисодиётимизни юқори технология ва меҳнат унумдорлиги моделига ўтказиш,
– деди давлатимиз раҳбари. Бунинг учун келгуси ўн йилда 450 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилинади. Иқтисодиётда юқори ўсиш суръати сақланган ҳолда, 2030 йилгача ялпи ички маҳсулот ҳажми 300 миллиард долларга етказилади. Саноатда 2 миллионта юқори даромадли иш ўрни яратилади. Ёшлар салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришда стартап, венчур ва сунъий интеллектни ривожлантириш устувор йўналишга айланади. Кичик бизнеснинг ўрта бизнесга, ўрта корхоналарнинг йирик компания ва корпорацияларга айланиши учун яхлит экотизим йўлга қўйилади.
Буларнинг ҳисобига келгуси ўн йилда жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 10 минг долларлик маррадан ошади,
– деди Президентимиз. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ с
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзламоқда. Давлатимиз раҳбари халқимизни айём билан самимий табриклади. Энг улуғ байрамимиз Янги Тошкентда ўтказилаётгани тантана шукуҳини янада ошираётганини таъкидлади. Келгусида илм-фан, таълим ва маданият маркази бўладиган ушбу ҳудудда куни кеча Янги Ўзбекистон университети, Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳамда Ўзбекистон миллий кутубхонасининг муҳташам бинолари ишга туширилди. Тантана иштирокчилари ҳузурида очиладиган фаввора дунёдаги энг баланд мусиқали фаввора сифатида “Гиннеснинг рекордлар китоби”дан жой олгани байрам кайфиятига янада баланд руҳ бағишлаши қайд этилди.
Бир неча юз йиллик орзулар рўёбга чиқаётган ушбу бетакрор маконда бутун халқимиз билан ҳали яна кўплаб қувончли ва тарихий воқеаларга гувоҳ бўламиз. Аминманки, Янги Тошкент пойтахтимизнинг кўркига кўрк қўшиб, биз барпо этаётган Янги Ўзбекистоннинг куч-қудратини намоён этадиган чинакам тараққиёт марказига айланади,
– деди Президентимиз. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

Рақобат қўмитасида Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан тизимда фидойилик кўрсатаётган ходимларни тақдирлаш маросими ў
+7
Рақобат қўмитасида Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан тизимда фидойилик кўрсатаётган ходимларни тақдирлаш маросими ўтказилди 🇺🇿 Юртимизда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» шиори остида кенг ва кўтаринки руҳда нишонланмоқда. Ушбу қутлуғ айём муносабати билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида ҳам байрам тадбири бўлиб ўтди. 🏅Унда байрам арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2026 йил 25 июндаги Фармонига кўра таъсис этилган «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони билан Қўмита ва унинг тизим ташкилотларида фаолият юритаётган 15 нафар ходим тақдирланди. Эсдалик нишонларини ўз эгаларига қўмита раиси Ҳалилилло Турахужаев Президент номидан тантанали топширди ва барчани байрам билан муборакбод этди.
Қўмита раиси тақдирланганларга мурожаат қилиб: “Давлат раҳбари томонидан билдирилган ишонч ва юксак эътироф сизларни янада масъулиятли, фидойилик ва садоқат билан хизмат қилишга, халқимиз ва Президентимиз ишончини оқлашга доимо руҳлантириб туришига ишонаман,” деб таъкидлади.
🇺🇿 Тадбирда шунингдек, соҳадаги фидойилиги ва жонкуярлиги, рақобатни ривожлантириш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун Қўмита, унинг тизим ташкилотлари ва ҳудудий органларида меҳнат қилаётган 60 дан зиёд ходим Қўмитанинг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

35 ЙИЛЛИК ЙЎЛ: МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ РАҚОБАТ СИЁСАТИ САРИ 🇺🇿 Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда бозор иқтисодиётининг муҳим шартларидан бирисоғлом рақобат муҳитини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Чунки рақобат бор жойда танлов, сифат ва адолатли нарх бўлади. Энг муҳими, тадбиркорга тенг имконият, истеъмолчига эса ишончли ҳимоя яратилади. 🇺🇿 Ўтган 35 йил давомида рақобат сиёсати замон талаблари асосида изчил такомиллашиб борди. Бу йўл монополияни чеклашдан бошланиб, рақобатни рағбатлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологияларни жорий этишгача бўлган муҳим босқичларни қамраб олди. ▶️ Батафсил видеороликда. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

✍ “Ватаннинг обрўси — бизнинг обрўйимиз”: Америкадаги 500 ватандошдан Президентга мактуб келди АҚШ ва Канадада яшаётган 500 н
“Ватаннинг обрўси — бизнинг обрўйимиз”: Америкадаги 500 ватандошдан Президентга мактуб келди АҚШ ва Канадада яшаётган 500 нафар ўзбекистонлик Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллаб, Янги Ўзбекистондаги ўзгаришлар ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузи юксалаётганини алоҳида эътироф этди. Мурожаатда сўнгги йилларда давлатнинг очиқлиги, хориждаги ватандошлар билан муносабат мутлақо янги босқичга кўтарилгани, улар билан мулоқот қилиш, фикрини эшитиш ва Ватан билан алоқаларини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилаётгани қайд этилган. 🇺🇸🇺🇿 Айниқса, Ўзбекистон ва АҚШ муносабатларининг янги босқичга кўтарилаётгани ватандошларда катта умид уйғотаётгани таъкидланган. Улар Президент Шавкат Мирзиёевнинг Дональд Трамп билан бўлажак бевосита ва ишончли мулоқоти, олий даражадаги учрашувлар, шунингдек, АҚШ ҳукумати, Конгресси ва ишбилармон доиралари билан кенгайиб бораётган ҳамкорлик Ўзбекистон учун янги имкониятлар очишига ишонч билдирган.
🔷“Сиз олиб бораётган сиёсат бизга нафақат янги имкониятлар яратмоқда, балки зиммамизга катта масъулият ҳам юкламоқда. Биз хорижда яшаётган ватандошлар Ўзбекистоннинг муносиб вакиллари бўлишимиз, Ватанимизнинг ҳақиқий қиёфасини кенг жамоатчиликка етказишимиз керак”,дейилади мурожаатда.
Ватандошлар америкалик тадбиркор ва инвесторларни Ўзбекистонга жалб қилиш, янги технологиялар, билим ва тажрибаларни Ватанга олиб бориш, таълимий ва маданий алоқаларни кучайтиришга ҳисса қўшишга тайёр эканини билдирган. Мурожаатда яна бир муҳим фикр алоҳида урғуланган:
🔷“Ватаннинг обрўси — бизнинг обрўйимиз. Ўзбекистоннинг ютуғи — бизнинг ютуғимиз. Ўзбекистон байроғининг дунё майдонида баланд кўтарилиши — ҳар бир ватандошимиз учун фахр ва ифтихордир”.
Мактуб якунида ватандошлар Президент Шавкат Мирзиёевни ва Ўзбекистон халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан табриклаб, мамлакат тинчлиги, халқ фаровонлиги ва Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлидаги ислоҳотларга муваффақият тилаган. Мурожаат “Vatan Global Alliance” жамияти раиси Озод Солиев, Ўзбекистон халқ артистлари Эркин Малаков ва Муҳаббат Шамаева, Ватан Филадельфия жамияти раиси Саидулло Аҳмедов, Ватан Нью-Йорк жамияти раиси Бахтиёр Қодиров ҳамда Америкада яшаётган 500 нафар ватандош номидан йўлланган. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР
Рақобат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан рақобат муҳитини ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда соҳага оид қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.
➡️ Батафсил "MAHALLA" телеканалида. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube