cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Ixtiyorbek.uz

Show more
The country is not specifiedThe language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
163Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Ишни эрталабдан йўриқнома қилиш билан бошлаш керак... Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
Show all...
Repost from Daryo — LIVE
Мактабларда маънавий муҳитни тубдан яхшилаш бўйича мутлақо янги концепция ишлаб чиқилади. Унда: ➖ энг аввало, ўқувчиларда ёшлигидан ўзининг маҳалласи ва қишлоғи ҳаётига бефарқ бўлмаслик ҳамда Ватанга муҳаббат; ➖ оила, ота-она ва устозларга ҳурмат; ➖ илм ва билим, ҳаракат ва интилиш орқали катта марраларни эгаллаш мумкинлигини тушунтириш ҳамда замонамиз қаҳрамонларининг босиб ўтган йўлларини кенг тарғиб қилиш назарда тутилиши керак. @daryo_live
Show all...
Repost from Ixtiyorbek.uz
Кекса бургут ёш бургутга ов қилиш сирларини ўргатмоқда эди. Улар осмон уфқи узра жудаям баландлаб кетишди. - Ердаги қуённи кўряпсанми? - деб сўради кекса бургут. Ўзига ишонаётган ва ов қилишга иштиёқи зўр бўлган ёш бургут: - Ҳа, қуёнларни кўряпман! - дея жавоб берди. - Қуённи кўр! - деди шунда кекса бургут. - Агар қуёнларни кўрсанг, сендан ҳеч қачон яхши овчи чиқмайди. © Байрам АЛИ P/S: Ҳаётимизда ҳам асли шундай: бир пайтнинг ўзида бир қанча мақсадлар сари ҳаракатланганлар охир-оқибат уларнинг ҳеч қайсисига ета олмайди. Аниқ бир мақсад сари ҳаракатланиш керак.👍 t.me/IxtiyorXorazmiy
Show all...
Repost from Allaev Uz
Кўз олдингизга қуёш нури тушиб турган лупани келтиринг. Агар уни ҳар томонга кимирлатаверсангиз нур тарқалиб кетади, натижада ҳеч нарса юз бермайди. Лекин лупани керакли баландликда бир нуқтага йўналтириб ушлаб турсангиз, нурлар бирлашиб олов чиқариши мумкин. Мақсад сари одимлаш ҳам шундай деб ўйлайман. Ҳаракат фақат бир мақсад сари йўналтирилсагина амалга ошади. Маррага тезроқ етиш учун иккинчи даражадаги масалаларни вақтинча четга суриш керак. Масалан, кўпчилик абитуриентлик вақтларини яхши эслайди. Тинимсиз ўқиш, тонггача дарс тайёрлаш, умумий тадбир, туғилган кунларга бормаслик аксариятимизнинг бошимиз ўтган. Мана шундай тайёргарликлардан сўнг яхши натижалар эришганлар етарлича топилади. Аммо ундан сўнг бу интилишлар ўрнини бошқа нарсалар эгаллайди. Шу сабабли ҳам баъзи инсонлар асосий билимни абитуриентлик чоғида олганини айтишади. Сабаби талабалик ёки ундан кейинги даврларда эьтибор бошқа нарсаларга қаратилади ва асосий мақсаддан йироқлашади. Тинимсиз чалғишлар доим манзилдан узоқлаштираверар экан. @allaevuzb
Show all...
#Кун_ҳикмати Агар болаларингиз ақлли бўлишини истасангиз, уларга эртаклар ўқиб беринг. Агар янада ақллироқ бўлишларини хоҳласангиз, унданда кўпроқ эртак ўқиб беринг. Алберт Эйнштейн Каналга уланиш:@manaviyat_uz
Show all...
Show all...
Repost from Fikratonline.uz
Мактабларда давлатдан маош оладиган 15 мингга яқин маънавиятчилар бор. Лекин ўқувчиларнинг тарбияси, Ватанга муҳаббат ёки ота-онага ҳурмат руҳини шакллантиришда, айтингчи, қайси туман мактаби намуна бўлди? — Президент. Шавкат Мирзиёев ҳузурида халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда республика бўйича 1526 та мактаб болалар тарбияси, давомат, маънавий муҳит бўйича «қизил» тоифага киритилгани таъкидланди. 👉 https://t.me/fikrat
Show all...
Самарали ўқитишнинг 5 сири, замонавий педагогика, фалон метод деган гапларни ўқисам энсам қотади. Эски Президентимизни "барака топгур" деган севимли иборалари билан гапимни бошлаб айтаманки, икки юз йилдан бери одам болалари "партага ўтир, китобни оч, вазифанг қани, доскага чиқ, мисолни еч" деган гапларни эшитадиган мактаб деб номланган битта хонада димиқиб кўплашиб ўтирадиган муассасага аллақачон қизиқмай қўйган ва "ўлганини куни" дан боради. Қачон онгимизни ибтидоий тўда давридан уйғотамиз? 🤔🔫 Таълимга умуман ўзгача, индивидуал, рақамли ва онлайн шаклда ёндашиш вақти келгандир, балки. 🤔🔫 @imaginative_girl
Show all...
​​“Ўз ҳаётини келажак авлодларнинг тарбиясига бағишлайдиган, орзуларини рўёбга чиқаришда уларга ёрдам берадиган ва барча қийинчиликларга қарамай (кўпинча ўзлари чинакамига лойиқ бўлган эътирофга сазовор бўлмай), келажагимизни белгилаб берадиган кишилар — бутун дунё ўқитувчиларига бағишланади! ” Шляйхер, «Жаҳон миқёсидаги таълим. XXI аср мактаб тизимини қандай барпо этиш керак?» китобидан @imaginative_girl
Show all...

Одам аламзада бўлиб яшамаслиги керак, лекин баъзи ўринларда нафрат ҳам одамга куч беради. Ҳеч ғазабланган ҳолатда кучингиз ошиб кетганини кузатганмисиз? Масалан, мен Абдулла Қодирий таъбири билан айтганда "тарихимизнинг энг чиркин" даври бўлмиш хонликлар даврини ўқир эканман, ич-ичимда бу миллатнинг бошига рус босқичилари томонидан солинган балолардан нафратга тўламан ва мендан кейинги зурриёдларим ҳам шундай хорликка тушмасликлари учун янада қаттиқ ҳаракат қила бошлайман. Зотан, ўтмишдаги жаҳолатимиздан нафратланиб, улардан йироқ бўлмас эканмиз, хорлик эшиклари ҳар лаҳзада очилиши муқаррар. Сиз ҳам фарзандларингизга яқин ўтмишимиздаги хорликларимиз ҳақида қайта-қайта айтиб беринг, токи кўзлари жаҳолат уйқусига ботишидан жиркансин! P.S.: “Отамдан қолган далалар” фильмида яқин ўтмишдаги хорликларимиз ҳақида моҳирона сўзлаб берилади! Кўриб чиқишни тавсия қиламан. @adolat_kuychisi
Show all...
Девонайи Ҳақгўй

“Отамдан қолган далалар” Бугун эътиборингизга кўплаб муштарийларимиз қизиққан фильмни ҳавола этамиз. Халқ ҳақиқатни билиши керак. Бироқ, кимлардир баъзи ҳақиқатларнинг ошкор бўлишидан қўрқади, чамамда. Йўқса, ўзбек миллатини қандай қўйлаштирилгани ҳақидаги шоҳ асар мавҳум сабабларга кўра қора рўйхатга киритилмас эди. Бизда эса қора рўйхат йўқ! Ушбу фильм шунчаки эрмак учун кўриладиган фильм эмас. Буни ўйлаб-ўйлаб, йиғлаб-йиғлаб кўриш керак. Фильмдаги кўплаб саҳналар ҳали ҳам турмушимизда учраб туради ва, албатта, шундай маҳорат билан кўрсатиб берилганки, суяк-суягингизгача зирқиратади. Ушбу фильмни кўриш учун сизга катта куч тилаймиз. Дам олиш кунингиз хайрли ўтсин! Биродарларга ҳам улашинг! @adolat_kuychisi