cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Andijonnoma Расмий канал

Андижон вилояти Andijonnoma.uz веб сайти. Манзил: Андижон шаҳри А.Навоий шоҳкўчаси 87-уй. Мурожаат учун : @and_press_services Web site: http://andijonnoma.uz Instagram: www.instagram.com/andijonnoma__uz Facebook: facebook.com/andijonnomauz

Show more
Uzbekistan41 921The language is not specifiedNews & Media44 854
Advertising posts
527
Subscribers
No data24 hours
-87 days
-1430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Кичик тадқиқот! Биринчи суратда бир кунда бир соатдан кам телевизор томоша қиладиган 5-6 ёши болакайлар чизган расмлар акс этган. Иккинчи суратда бир кунда уч соатдан ортиқ телевизор томоша қиладиган 5-6 ёши болакайлар чизган расмлар акс этган. Хулоса ўзингиздан, муҳтарам ота-оналар! ©️ Дилфуза Комил 👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
Show all...
Муваффақиятга эришиш учун кимлар билан гаплашишни тўхтатишингиз керак? 1. Негатив фикрлайдиган инсонлар билан 2. Сизнинг фикрингизни ҳурмат қилмайдиган инсонлар билан 3. Вақтни беҳуда ўтказадиган инсонлар билан 4. Ҳаммани танқид қиладиган инсонлар билан 5. Ҳамма нарсада бошқаларни айблайдиган инсонлар билан 6. Ҳар қандай ютуқни қадрсизлантирадиган инсонлар билан.
Show all...
Бир Судья ишини ўзгартириб, ўқитувчилик касбига ўтиб кетибди. Танишлари у нега бундай қилганини сўрашганида, у шундай жавоб қилибди: — Менга келган судланувчиларга разм солсам, уларнинг аксарияти ё ўқимаган ёки тўғри қарашга эга бўлмаган одамлар эканлигига гувоҳ бўлдим ва мен ўзимга "Барглар билан шуғулланиш ўрнига, илдизни тўғирлашимиз керак" деган хулосага келдим. Саводсизлик қанча кам бўлса, жиноят шунча кам бўлади. Жамиятнинг ривожи учун сифатли таълимнинг ўрни бебаҳодир...
Show all...
Қирғизистон шакарни ЕОИИ ҳудудидан ташқарига олиб чиқишни тақиқламоқчи Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2024 йилнинг 31 августигача Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳудудидан ташқарига мамлакатдан шакар олиб чиқишни тақиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. Сабаби қилиб шакар тақчиллиги ва нархи ошиши мумкин бўлган хатарларнинг олдини олиш кўрсатилмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қирғизистонда ҳозирда 74 минг тонна шакар захираси мавжудлигини қайд этган. Аввалроқ, Қозоғистон ва Россия ҳам шакар экспортини ёз охиригача чеклаган эди.
Show all...
Муҳаммад Алига бедаво касаллигига шифо бўла олмаган пуллар — Муҳаммад Алига кресло вазифасини ўтаётган бу пулларни 1974-йилги жангдан сўнг қўлга киритган. — Ўртача ойлик иш ҳаққи 669 доллар бўлиб турган бир пайтда, Муҳаммад Али биргина жанг ортидан нақд 5,5 миллион доллар қўлга киритган эди. — Ўртача ишчи 5,5 миллионни тўплаши учун 685 йил меҳнат қилиши талаб қилинар экан.
Show all...
Ҳисако Кояма - япон астрономи У 40 йилдан ортиқ вақт давомида ҳар куни қуёш доғларини кузатган ва чизган. Ҳаммаси бўлиб Ҳисако 10 мингдан ортиқ эскизлар яратди. У яратган батафсил маълумотлари ҳали ҳам олимларга қуёш цикллари ва Қуёшнинг магнит майдонларини ўрганишда ёрдам беради.
Show all...
⚡️Oʻzbekistonda mehnat qonunchiligi eng koʻp buzilayotgan sohalar roʻyxati eʼlon qilindi Shu yilning yanvar-aprel oylarida: ▪️Xalq taʼlim muassasalarida –5 612 ta; ▪️Maktabgacha taʼlim muassasalarida – 2 173 ta;  ▪️Sogʻliqni saqlash vazirligi tizimida – 1 215 ta, ▪️Qurilish tashkilotlarida – 266 ta;  ▪️Qishloq xoʻjaligida – 452 ta mehnat qonunchiligining buzilish holatlari qayd etilgan. Kanalga ulanish: @uzauz
Show all...
​Кўзга кўринмайдиган китоб борми? 📝  Энг кўп тилга таржима қилинган адабий асарлар машҳур детектив ёзувчи Агата Кристига тегишли. Адиба китоблари юздан ортиқ дунё тилларига таржима қилинган ва тўрт миллиарддан ортиқ нусхада чоп этилган. 📝  Замонавий адиблар ичида энг сермаҳсули бразилиялик ёзувчи Жозе Карлос Инуэдир. У 1046 та илмий-фантастик, саргузашт романлар муаллифидир. Қизиғи, у шунча асарни ўн йил ичида 1986–1996 йиллар оралиғида қоғозга туширган. 📝  Энг узун роман француз ёзувчиси Жюл Ромен (асл исми Луйи Анри Фаригул)га тегишли. Унинг «Ихтиёри ўзида одамлар» романи 1932–1946 йиллар оралиғида 27 жилдда нашр этилган. 📝  Энг кекса муаллифлар – америкалик Сара ва Элизабет Деленилардир. Улар 1994 йили «Опа-сингил Делениларнинг кундалик ҳикматлари» номли китоб эълон қилади. Бу пайтда опа 105, сингил 103 ёшда эди. 1997 йили эса Сара Делени китобнинг давомини ёзиб, «Ўзимнинг 107 ёшимда» номи билан чоп эттиради. 📝  Энг катта энциклопедия «Эвро-америка универсал безакли энциклопедияси»дир. 105 минг саҳифадан иборат бу китоб 104 жилдга жо бўлган. 📝  Ҳозирча энг митти китоб Японияда босилган «Ҳар мавсумга гуллар» китоби бўлиб турибди. 0,75 миллиметрли бу санъат асарини оддий кўз билан тугул, кўзойнак тақиб ҳам кўра олмайсиз. 📝  Энг кўп сотилган китоб – «Гиннеснинг рекордлар китоби»дир. У АҚШ кутубхоналаридан ўғирланиши бўйича ҳам рекорд қайд этган. Бу тўплам илк бор 1955 йили чоп этилган. 📝  Энг қадимги китоб дўкони Португалиядаги «Ливрариа Бертране»дир. У 1732 йилдан бери фаолият юритиб кетади. Орифжон МАДВАЛИЕВ тайёрлади.
Show all...
Starlink шиддатли магнит бўрони туфайли “хизмат кўрсатиш сифати ёмонлашиши” ҳақида огоҳлантирди – Reuters. Қуёш фаоллиги туфайли Ер сўнгги йигирма йилликдаги энг кучли геомагнит бўронни бошдан кечирмоқда, дея маълум қилди Илон Маск компанияси. Тадбиркорнинг ўзи аллақачон Starlink сунъий йўлдошлари геомагнит бўрон туфайли қаттиқ босим остида қолганини, аммо барибир ўз вазифаларини бажараётганини маълум қилган. АҚШ расмийлари 2003 йилдан бери энг даҳшатли бўрон эртага давом этиши, навигация тизимлари, электр тармоқлари ва сунъий йўлдош навигацияси учун хавф туғдириши ҳақида аллақачон огоҳлантирган.
Show all...
#маълумот «Қадимги фанлар» Ҳандаса - Геометрия Риёзиёт - Математика Фалакиёт - Астрономия Табииёт - Табиатшунослик Жуғрофия - География Алкимё - Кимё Фиқҳ - Ҳуқуқшунослик Тиббиёт - Биология Илми нужум - Астрология Ал-жабр - Алгебра
Show all...