MINBAR.UZ
Open in Telegram
Устоз ҲАБИБУЛЛОҲ домла Саидовнинг Minbar.uz саҳифасининг расмий канали.
Show more2 013
Subscribers
-124 hours
No data7 days
-1330 days
Posts Archive
2 013
Дуо ижобат бўладиган вақтлар:
- Азон вақтида;
- Иқомат ва азон ўртасида;
- Имом ортида иқтидо қилиб, намозни адо этаётган киши омийн деганида;
- Саждада;
- Намознинг охирида, аттаҳиётни ўқиб бўлгач, саломдан аввал;
- Жума куни якунида, шомдан аввалги охирги соатда;
- Туннинг охирги учдан бирида;
- Қуръон хатм қилганда;
- Рўзадорнинг дуоси ифтор вақтида;
- Маккаи мукаррамадаги дуо;
- Ҳаж ва умра вақтидаги дуо;
- Ёмғир ёғаётган вақтда;
- Сафардаги дуо;
- Ота-онанинг фарзандлари ҳаққига қилган дуоси;
- Қўшин душман рўбаросига жангга шайланган вақтдаги дуо;
- Ухлашга ётишдан олдин таҳорат олиб, зикрларни ўқиса, сўнг уйқу ғолиб келиб ухласа ва туннинг қайси вақти бўлсин уйғониб, дуо қилса, Аллоҳ ижобат қилади.
🟡Яқинларизга албатта тарқатинг
2 013
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Аллоҳ таоло бошланган янги кунимизни хайрли амаллар, ҳалол ризқ ва хотиржамлик билан тўлдирсин. Бугунги режаларингизга Роббимиз Ўзи барака берсин.
🌷 Кун ҳикмати:
«Яхшилик қилишдан чарчаманг, зеро кичик бир яхшилик ҳам катта ажрларга сабаб бўлиши мумкин».
🤲 Тонги дуо:
«Ё Аллоҳ! Кунимизни файзли қил, ишларимизни осонлаштир ва бизни Ўзинг рози бўладиган йўллардан юргиз».
🌹Кунингиз мазмунли ўтсин!
🟡Яқинларизга албатта тарқатинг!
2 013
🧡🧡💛🧡🧡 💛🧡🧡🧡💛🧡🧡🧡
➗➗➗➗➗🇺🇿➗➗➗➗➗
📆 2026 йил 7 сентябрь
📆 1448 йил 25 робиул аввал кунига
📌 Термиз шаҳри учун намоз вақтлари:
➗➗➗➗➗➗➗➗➗➗➗
➗➗➗➗🔔➗➗➗➗
⌛️
Бомдод - 05:20
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 17:25
⌛️ Шом - 19:10
⌛️ Хуфтон - 20:40
➗➗➗➗➗➗➗➗➗
☀ Кундузи - +35°
🌙 Кечаси - +21°
☀️ Қуёш чиқиши - 06:06
🌇 Қуёш ботиши - 18:52
🌬 Шамол - 3~5 м/сек.
➗➗➗➗➗➗➗➗➗
☕️ Саҳарлик - 04:25
🍽 Ифторлик - 19:10
➗➗➗➗➗➗➗➗➗2 013
#duo #oyat #oxirat #dunyo
РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ЭНГ КЎП ЎҚИГАН ДУОЛАРИ
رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ
Ўқилиши: Роббанаа аатина фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа азаабан-наар.
Маъноси: Роббимиз бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик ато этгин. Бизни дўзах азобидан сақлагин.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
🟡Яқинларизга албатта тарқатинг!
2 013
🕊Ассалому Алайкум!🕊
Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин!
🌹Омонат дунёда омон булинг! Аллоҳим Хар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин.
🌺Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга хотиржамлик тилайман!
🌺Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!
Якшанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!!!
🟡Яқинларизга албатта тарқатинг!
2 013
📹 Оминни жаҳрий айтиш масаласи
"Минор" жоме масжиди имом-хатиби,
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
2 013
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
Қалбидаги ҳиссиётларини, фикр-мулоҳазаларини ифода қилиш учун фарзандингизга имкон беринг. “Менга гап қайтаряпти”, дея жаҳлингиз чиқмасин.
Болани тушунишнинг энг маъқул йўли унга яхши ният билан, яъни, урушиб жеркиш билан эмас, мулойим муомала илинжида яқинлашишдир.
Битта суҳбат давомида бир неча муаммони ҳал қилишга чоғланманг! Ҳар бир масалани алоҳида-алоҳида ҳал қилинг.
Фарзандингизга тўғри билим беринг.
Болага хатоларини айтиш билан кифояланиш ярамайди. “Қўлингни юв!", “Салом қани?”, “Бор, дарсингни қил!" дейишнинг ўзи етарли эмас. Агар фарзандга айтилганларни у билан бирга бажариб, уни олқишлаб қўйсангиз, кўзланган натижага эришишингиз мумкин.
Фарзандингизни тинглай билинг! Шу тариқа унинг муаммоларидан, ҳис-туйғуларидан хабардор бўласиз. Уни ёмон ҳолатга туширган воқеадан сўнг хулоса чиқаришга, сабоқ олишига кўмаклашинг. Ўша дамда уни койиманг, маъруза ўқиманг. Агар лозим бўлса, орадан бир оз вақт ўтиб, ҳиссиётлар совигандан кейин тушунтиришингиз мумкин.
Болангизни душманингизга айлантиришни хоҳламасангиз, бирор муваффақиятсизликдан кейин "Ана айтмаганмидим?!” деган гапдан сақланинг. Унга бақирмасдан, қизишмай ҳақсизликка қарши чиқишни ўргатинг.
Фарзандингизни тинглаётиб унинг чеҳрасига боқинг, боладан гина қилманг, фақат “Буни сендан кутмагандим”, десангиз кифоя.
Фарзандингизнинг бирон хатти-ҳаракати сизга ёққанда, буни унга билдириб қўйинг.
Унутманг: фарзандингиз сизни ўзига идеал деб билса, шундагина унга ўзингиз истаган нарсани сингдира оласиз.
ҲИКМАТ
Болаларини бахтли қилиш учун елиб-югуриб юрган меҳрибон она кўпинча ўзининг тор дунёқараши, тафаккурининг ожизлиги, ортиқча ғамхўрликлари сабаб болалари қўл-оёғини боғлаб ташлайди.
(Абдулла Авлоний).
📚"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️
2 013
МУХТАСАР СИЙРАТ
• Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қиличларининг номи:
1. Азб
2. Расуб
3. Михзам
4. Қалъий
5. Маъсур
6. Ҳатф
7. Баттор
8. Қузайб
• Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қирқ ёшларида Пайғамбарлик берилди. Биринчи ваҳий душанба куни Рамазоннинг ўн еттинчи кунида Ҳиро ғорида нозил бўлди.
• Аввал бошда уч йилгача динни махфий даъват қилдилар. Кейин ҳукми илоҳий ила очиқ-ойдин даъватни бошладилар.
• Қирқдан эллик уч ёшгача яъни, ўн уч йил Маккаи Мукаррамада яшадилар.
• Эллик уч ёшда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварага
• Эллик уч ёшда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилдилар ва вафотларигача ўша ерда турдилар.
Абдулқаюм Комил таржимаси.
2 013
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!
Аллоҳ таоло бошлаган янги кунимизни хайрли ва баракали қилсин.
Аллоҳим!
✨ Кўзларимизга нур, ақлимизга теран басират,
🌹 Қалбимизга мустаҳкам иймон ва хотиржамлик,
🌿 Амалларимизга фақат Сенинг розилигингни кўзлайдиган ихлос,
✨ Нафсимизга поклик ва гўзал хулқ,
🌱 Ризқимизга кенглик, ҳалоллик ва барака,
🌸 Тан-жонимизга соғлик-саломатлик бергин!
🤲 Бизга инъом этган барча неъматларинг учун Сенга чексиз шукроналар бўлсин!
☀️ Хайрли тонг, азизлар!
2 013
АСАБИЙЛИКДАН САҚЛАНИНГ!
Барча хасталиклар асабийлашишдан пайдо бўлади. Инсон асабийлашса мия, жигар, буйрак ва юракка озуқа ташувчи йўллар бўғилади. Кўз қорачиғи кенгайиб, юрак уриши тезлашади. Бундай вақтда жигардан углеводлар (зарарли суюқлик) ажрала бошлайди. Аъзоларнинг бундай пала-партиш ишлаши кўп касалликларнинг (стенокардия, инфаркт, инсулт) келиб чиқишига сабаб бўлади.
Табассумнинг фойдаси
Нерв толаларининг узилиши аъзоларимиздаги озиқ моддалар камайишига, ҳолсизликка олиб келади. Масалан, жисмимизда калций моддаси етишмаса, мушакларимиз оғриб, суякларимиз мўрт бўлиб қолиши мумкин. Юзимизга табассум қайтиши биланоқ, миямиз тажангликни сўндирувчи моддалар ишлаб чиқара бошлайди.
Яхшиликка интилиб яшанг!
Озуқага бой овқатларни меъёрида истеъмол қилиш керак. Эзгу ният, чиройли сўз, яхши амал, ота-она, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар билан яхши муносабат ҳам асабларимизга тинчлик беради, мустаҳкамлайди. Демак, имкон борича турли асаббузарликларнинг олдини олишга интилишимиз, яхшиликка ишонч, келажакка умид билан яшашга ўрганишимиз зарур.
🟡Яқинларизга албатта тарқатинг!
2 013
🕋Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва
баракатуҳ!🕌
🌙💐Саййид-ул айём
ҳажжул Масокин
бўлмиш Жума айёми
муборак бўлсин!
🤲Аллоҳ бу кунда бизга
хайриятлар ёзиб,
қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш хабарларимиз билан шодлантирсин! Шифо изалаётганларимизга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин!
🌹✨🌹📿🌹🌙🌹📿
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин
ва ъала оли саййидина
Муҳаммад».📿
✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️
2 013
🧡🧡💛🧡🧡 💛🧡🧡🧡💛🧡🧡🧡
➗➗➗➗➗🇺🇿➗➗➗➗➗
📆 2026 йил 4 сентябрь
📆 1448 йил 22 робиул аввал кунига
📌 Термиз шаҳри учун намоз вақтлари:
➗➗➗➗➗➗➗➗➗➗➗
➗➗➗➗🔔➗➗➗➗
⌛️
Бомдод - 05:20
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 17:25
⌛️ Шом - 19:10
⌛️ Хуфтон - 20:40
➗➗➗➗➗➗➗➗➗
☀ Кундузи - +32°
🌙 Кечаси - +20°
☀️ Қуёш чиқиши - 06:03
🌇 Қуёш ботиши - 18:56
🌬 Шамол - 8~21 м/сек.
⚠️ Чангли шамол эсиши мумкин
➗➗➗➗➗➗➗➗➗
☕️ Саҳарлик - 04:25
🍽 Ифторлик - 19:10
➗➗➗➗➗➗➗➗➗2 013
#xushxabar #anjuman #taqdirlash
🤝 Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги "Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун" халқаро мукофот топшириш жараёни
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
2 013
ЖИНЛАР БИЛАН АЛОҚА ЎРНАТИШ
❓2171-САВОЛ: Жинлар мавжуд, аммо инсон кўзига кўринмайди. Жин чақириш дуолари ва амалларини қилиб жинлар билан алоқа ўрнатиб кўришга уриниш тўғрими? Агар шунақа қилсак нималар содир бўлиши мумкин? Менга кўпроқ маълумотлар айтинг, бу жуда муҳим.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Жинлар олами мавжуд бўлиб, унга иймон келтириш вожибдир. У биздан яширин ғайб олами, у ҳақда фақат ваҳий бизга хабар берган нарсаларнигина биламиз. Аслини олганда, инсон ва жин ўртасида ҳеч қандай алоқа ва муомала йўқдир. Зеро, у бизнинг оламимиздан бошқа бир оламдир ва улар билан муомала қилиш одатий ҳол эмас. Жинлар билан алоқа ўрнатиш, уларни инсонга бўйсундириш ақлан имкони бор иш бўлса-да, одатдан ташқари, ғайритабиий ишдир.
Инсон жин билан қуйидаги ҳолатларда алоқа қилиши мумкин:
1. Бу нарса Пайғамбарларга мўъжиза ўлароқ берилиши мумкин. Аллоҳ таоло айтади:
“Ва шайтонлардан унга ғаввослик қиладиганларини ва ундан бошқа ишларни қиладиганларини ҳам (бўйсундириб қўйдик) ва Биз уларни қўриқлаб турар эдик” (Анбиё сураси, 82-оят). Имом Табарий раҳимаҳуллоҳ оятни бундай шарҳ қилганлар: “Биз Сулаймонга шайтонлардан денгизда у учун ғаввослик қиладиганларини ҳамда ундан бошқа иморатлар, ҳайкаллар ва меҳроблар қуриш каби ишларни қиладиганларини бўйсундириб қўйдик” (“Тафсири Табарий”, 18/482).
2. Аллоҳнинг айрим валийларига каромат ўлароқ юз бериши мумкин. Бу нарса тақводор бандаларга ўзи хоҳламаган, интилмаган тарзда беихтиёр ҳосил бўлади. Аммо Аллоҳ таоло Ўзининг солиҳ бандаларига инъом этадиган энг улуғ каромат Унинг шариати ва динида истиқоматда бўлишдир. Шу сабабли, мусулмон киши кароматларга ва одатдан ташқари ҳодисаларга аҳамият бермаслиги, уларни ўзига ғам-ташвиш қилиб олмаслиги лозим. Аксинча, у ўз нафсининг одатларига эътибор қаратиб, уни тўғрилаши, ислоҳ қилиши ва бутун Одам болаларининг саййиди соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидоятларига мувофиқ амал қилиши керак. Зеро, кароматнинг асли мана шудир.
3. Фосиқ одам. Агар одатдан ташқари бўлган бундай ҳодиса фосиқ, риёкор ёки кофир кимсанинг қўлида зоҳир бўлса, бу “истидрож” (аста-секин ҳалокатга учратиш учун берилган муҳлат) бобидандир. Аллоҳ таоло айтади: “Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни эса, ўзлари билмайдиган томондан аста-секин ҳалокатга яқинлаштирамиз. Ва уларга муҳлат бераман. Албатта, Менинг тузоғим пишиқдир” (Аъроф сураси, 182-183 оятлар).
Жинлар билан атайлаб алоқа ўрнатишга интилиш мана шу учинчисига тушади. Жинлар токи уларни рози қиладиган бирор иш тақдим қилинмаса, шунчаки алоқага киришмайди, Шунингдек, ўзи билан муомала қилаётган жиннинг мусулмон ёки кофир эканини ким ҳам аниқ айта олади? Чунки улар кўзимиздан яшириндир ва биз уларнинг ҳақиқий ҳолатларини билмаймиз. Улар гапларида содиқми ёки ёлғончими?
Бундан ташқари, агар бу йўл шариатда рухсат берилган йўл бўлганида, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга албатта кўрсатма берган бўлардилар. Шунинг учун Аллоҳнинг валий ва солиҳ бандаларининг одати ғайри оддий ишларга аралашмаслик бўлган.
Мусулмон киши Аллоҳ бизни буюрган зоҳирий сабаблар билан машғул бўлиши, ҳаромлик эҳтимоли аралашиши мумкин бўлган ҳар қандай шубҳали нарсадан эҳтиёт бўлиши лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сени шубҳага солган нарсани қўй-да, шубҳасиз бўлган нарсага ўт”, деб бежизга айтмаганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
2 013
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ☀️
🕋ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋
🌼ВА БАРАКАТУҲУ🕌
Бугун 3-сентябрь, Пайшанба
☁️☁️☀️☁️☁️
•🌹• •🌹• •🌹• •🌹• •🌹•
АЛЛОҲ насиб этган яна бир кун муборак бўлсин!
Бугун тонгда ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...
📿🌸🕌🌼
Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.
Эрта тонгда чин дилдан дуо қилсангиз, билингки, уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан бир ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!
🕊
Кунингиз баракали ва мазмунли ўтсин!
🟡Яқинларизга албатта тарқатинг!
2 013
🧡🧡💛🧡🧡 💛🧡🧡🧡💛🧡🧡🧡
➗➗➗➗➗🇺🇿➗➗➗➗➗
📆 2026 йил 3 сентябрь
📆 1448 йил 21 робиул аввал кунига
📌 Термиз шаҳри учун намоз вақтлари:
➗➗➗➗➗➗➗➗➗➗➗
➗➗➗➗🔔➗➗➗➗
⌛️
Бомдод - 05:10
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 17:35
⌛️ Шом - 19:20
⌛️ Хуфтон - 20:50
➗➗➗➗➗➗➗➗➗
☀ Кундузи - +34°
🌙 Кечаси - +22°
☀️ Қуёш чиқиши - 06:02
🌇 Қуёш ботиши - 18:58
🌬 Шамол - 7~18 м/сек.
➗➗➗➗➗➗➗➗➗
☕️ Саҳарлик - 04:15
🍽 Ифторлик - 19:20
➗➗➗➗➗➗➗➗➗
ᴏ‘ᴢʙᴇᴋɪsᴛᴏɴ ᴍᴜsᴜʟᴍᴏɴʟᴀʀɪ ɪᴅᴏʀᴀsɪ
sᴜʀxᴏɴᴅᴀʀʏᴏ ᴠɪʟᴏʏᴀᴛɪ ᴠᴀᴋɪʟʟɪɢɪ
ᴍᴀᴛʙᴜᴏᴛ xɪᴢᴍᴀᴛɪ
|• ᴛᴇʟᴇɢʀᴀᴍ
|• ʏᴏᴜᴛᴜʙᴇ
|• ɪɴsᴛᴀɢʀᴀᴍ
|• ғᴀᴄᴇʙᴏᴏᴋ
|• sᴜʀxᴏɴᴍᴜsʟɪᴍ.ᴜᴢ2 013
БАШАРИЯТ САЙЙИДИ
❓2170-САВОЛ: Ҳамма пайғамбарлар Муҳаммад алайҳиссалом анбиёларнинг саййиди, бутун инсониятнинг пешвоси ва йўлбошчиси ҳамда Аллоҳ таолонинг энг суюкли бандаси эканликларини билишганми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Барча пайғамбарлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида билганлар. Бунга мана бу оят далолат қилади:
وَإِذْ أَخَذَ اللَّهُ مِيثَاقَ النَّبِيِّينَ لَمَا آَتَيْتُكُمْ مِنْ كِتَابٍ وَحِكْمَةٍ ثُمَّ جَاءَكُمْ رَسُولٌ مُصَدِّقٌ لِمَا مَعَكُمْ لَتُؤْمِنُنَّ بِهِ وَلَتَنْصُرُنَّهُ قَالَ أَأَقْرَرْتُمْ وَأَخَذْتُمْ عَلَى ذَلِكُمْ إِصْرِي قَالُوا أَقْرَرْنَا قَالَ فَاشْهَدُوا وَأَنَا مَعَكُمْ مِنَ الشَّاهِدِينَ
“Эсланг, Аллоҳ (пайғамбарлардан) шундай аҳд олган эди: “Мен сизларга Китоб ва Ҳикмат берган бўлсам, эндиликда сизлардаги (Китоб)ни тасдиқ этувчи бир пайғамбар (Муҳаммад) келганда, албатта, унга иймон келтирасиз ва унга ёрдам берасиз!” (Аллоҳ): “Тан олдингизми ва аҳдномамни шу (шарт) билан қабул қилдингизми?” – деганида, улар: “Тан олдик”, деб жавоб бердилар. Аллоҳ деди: “Гувоҳ бўлингиз, Мен ҳам сизлар билан бирга гувоҳлардандирман” (Оли Имрон сураси, 81-оят).
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Али ибн Абу Толиб ва Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай деганлар: “Аллоҳ таоло қайси бир пайғамбарни юборган бўлса, ундан: “Агар Муҳаммад сен ҳаётлик пайтингда юборилса, албатта унга иймон келтирасан ва ёрдам берасан”, деб аҳд-паймон олган”.
Барча пайғамбарлар Муҳаммад алайҳиссалом расул ва набийларнинг саййиди, бутун башариятнинг энг улуғи эканларини билганлар деб қатъий айта олмаймиз, зотан бу ғайб илми бўлиб, биз бу ҳақда фақат Аллоҳ таоло билдирган нарсаларнигина биламиз. Қуръон ва ҳадисда бу ҳақда очиқ айтилмаган. Аммо юқоридаги оятнинг мазмунидан келиб чиқсак, улар бу ҳақда билган бўлишлари эҳтимоли катта. Чунки Аллоҳ таоло жамики пайғамбарларни бир жойга жамлаб, улардан фақатгина бир нафар улуғ Расул учун аҳд-паймон олишининг ўзиёқ, ўша Расулнинг мақоми қолган барчаникидан устун ва олий эканига яққол далолат қилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
2 013
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ таоло чоршанба тонгини барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Ризқ фақат пул ёки мол-дунё эмас.
• Тинчлик — ризқдир.
• Саломатлик — ризқдир.
• Ота-онанинг дуоси — ризқдир.
• Фарзанднинг табассуми — ризқдир.
• Кўнгил хотиржамлиги — энг катта ризқдир!
Аллоҳ бугунги кунингизни мана шундай гўзал ризқлар билан тўлдирсин. Бошлаган ишларингизга ривож, хонадонингизга файзу барака тилаймиз!
Кунингиз хайрли ўтсин!
✅ Яқинларингизга ҳам улашинг!
