uk
Feedback
MINBAR.UZ

MINBAR.UZ

Відкрити в Telegram

Устоз ҲАБИБУЛЛОҲ домла Саидовнинг  www.habibulloh.uz саҳифасининг расмий канали. Web- sayt www.habibulloh.uz

Показати більше
2 034
Підписники
Немає даних24 години
-107 днів
-2230 день
Архів дописів
🧡🧡💛🧡🧡 💛🧡🧡🧡💛🧡🧡🧡 ➗➗➗➗➗🇺🇿➗➗➗➗➗ 📆 2026 йил 28 июль 📆 1448 йил 14 сафар кунига 📌 Термиз шаҳри учун намоз вақтлар
🧡🧡💛🧡🧡 💛🧡🧡🧡💛🧡🧡🧡 ➗➗➗➗➗🇺🇿➗➗➗➗➗ 📆 2026 йил 28 июль 📆 1448 йил 14 сафар кунига 📌 Термиз шаҳри учун намоз вақтлари: ➗➗➗➗➗➗➗➗➗➗➗ ➗➗➗➗🔔➗➗➗➗ ⌛️ Бомдод - 04:40 ⌛️ Пешин - 13:00 ⌛️ Аср - 18:15 ⌛️ Шом - 20:00 ⌛️ Хуфтон - 21:30 ➗➗➗➗➗➗➗➗➗ ☀ Кундузи - +42° 🌙 Кечаси - +27° ☀️ Қуёш чиқиши - 05:32 🌇 Қуёш ботиши - 19:42 🌬 Шамол - 5~11 м/сек. ➗➗➗➗➗➗➗➗➗ ☕️ Саҳарлик - 03:45 🍽 Ифторлик - 20:00 ➗➗➗➗➗➗➗➗➗

ТАҲОРАТСИЗ ҲОЛДА ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ? #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Зарурат бўлганда таҳоратсиз ҳолда Қуръон тиловат қилиш мумкинми? 💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратсиз ҳолда Қуръони каримни ушлаш мумкин эмас. Аммо ёддан Қуръон ўқиш учун таҳорат бўлиши шарт эмас. Зарурат ёки шошилинч бўлиб қолганда таҳоратсиз ёддан Қуръон ўқиш мумкин. Доимий таҳоратли бўлиш эса, фазилатли ва савобли амал. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. ✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️

ИСТИҒФОР ✅ Истиғфор айтишни кўпайтиринг, ғам-ташвишдан, муаммолардан қутуласиз. ✅ Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қалбингиз чароғон, руҳингиз тетик бўлади. ✅ Истиғфор айтишни кўпайтиринг, гуноҳлардан фориғ бўласиз, дилингиз яйрайди, кўнглингиз ёзилади. ✅ Кўп истиғфор айтинг, муваффақият қозонасиз, ташвишларингиз ариб, ёруғ кунларга етасиз. ✅ Истиғфорни кўпайтиринг, касалликдан тўлиқ тузалиб кетасиз, қийинчиликдан фаровонликка чиқасиз, Аллоҳ мушкулингизни осон қилади. ✅ Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ сизни фарзанд неъмати билан сийлайди. ✅ Дунёда истиғфор билан орзуига етган қанчадан-қанча инсонлар бор. ✅ Етиб бўлмас марраларни истиғфор ила забт этган одамлар сони беҳисоб. ✅ Истиғфор айтинг, дилингиздаги васвасалар, қўрқувлар арийди. ✅ Истиғфор дилга қувонч бағишлайди, қалбга таскин беради, кўнгилни хотиржам қилади. Зиёвуддин Раҳимнинг “Истиғфорнинг 40 хосияти” китобидан. АСТАҒФИРУЛЛОҲАЛ ЪАЗИЙМ ВА АТУБУ ИЛАЙҲ Жаннатда ҳам бирга бўлишни истаган инсонизга юбориб, уни ҳам истиғфор айтишига сабабчи бўлинг. 🟡Яқинларизга албатта тарқатинг!

🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!🌹 🌹 Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса - АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ 🌹 Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ 🌹 Энг яхши мукофот - ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИНИ сўрайман! 🌸💐 ТАН СИҲҲАТЛИК 🌸💐 ОФИЯТ 🌸💐 БАХТ - САОДАТ 🌸💐 ОМАД 🌸💐 ҲАЛОЛ ДАРОМАД Сиздан асло айрилмасин! Кунингиз хайрли ўтсин! 🟡Яқинларизга албатта тарқатинг!

БУРУНГА ТАҚИНЧОҚ ТАҚИШ ЖОИЗМИ? #тақинчоқ ❓2168-САВОЛ: Аёлим бурнини тештириб, унга тилла ёки кумуш тақмоқчи. Унинг шундай қилиши жоизми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда аёлларга меъёридан ошмаган ҳолда тилла ва кумушдан ясалган турли тақинчоқлар тақишларига рухсат берилган. Шунинг учун бизнинг юртларда тақинчоқларни қулоқ, бармоқ, билак ва бўйин каби аъзоларга тақиш урф бўлган. Бурунга тақиш эса ҳар юртда ҳам одат бўлмагани учун, уламолар уни урфга кирган юрт аёллари учун жоиз дейишган. Шу сабабдан ўша юртларда яшовчи аёлларга бурунни тештириш ҳам худди қулоқ тештириш каби жоиз бўлади. Бу нарса бизнинг юртларда одат тусига кирмаган, шу боис бизнинг юртдаги аёллар бу ишлардан тийилиши тавсия этилади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️

ВАФОТ ЭТГАН АЁЛГА ЮВИЛГАНДАН КЕЙИН ХУШБЎЙЛИКЛАР СУРТИЛАДИМИ? ❓2169-САВОЛ: Эркак киши вафот этса, унинг сажда қиладиган аъзоларига хушбўйлик суртилади. Аёл киши вафот этса ҳам шу иш қилинадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Албатта, қилинади. Чунки бу масалада эркак ва аёл тенг ҳисобланади. Иккисининг ҳам сажда қиладиган аъзолари, яъни пешонаси, қўллари, тиззалари ва оёқ кафтларига хушбўйлик суртилади.  Бу борада Умму Атийя розияллоҳу анҳодан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга кирдилар, биз у зотнинг қизларини юваётган эдик. “Уни сув ва сидр билан уч ё беш марта, лозим топсангиз, ундан ҳам кўп ювинглар. Охиргисида кофур ёки кофур аралашган бирон нарса қўшинглар. Тугатганингизда менга айтинглар”, дедилар. Тугатганимизда у зотни чақирдик. У зот бизга изорларини узатиб, “Танасини мана бунга ўранглар”, дедилар”. (Имом Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️ Каналга уланиш учун босинг! 👇👇👇👇 https://t.me/+UQhDbs0VDbxqvxFI

☝️Охири замонда бир (тоифа) кишилар чиқади. Улар дин билан дунёни талаб қиладилар. Улар одамлар учун юмшоқ қўй териларини киядилар. Тиллари шакардан ҳам ширин. Қалблари эса худди бўриларнинг қалбидек...» ©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ. 🟡Яқинларизга албатта тарқатинг!

Аёл эрининг молини, фарзандларини муҳофаза қилувчидир Аёл киши ўзини, эрининг молини, фарзандини эри учун муҳофаза қилади. Эр ҳам ўзини, аёлининг сирини ўз жуфти ҳалоли учун муҳофаза қилади. Аёлидан кейин унга вафодор бўлиб, сирини сақлайди. Зеро, Аллоҳ таоло: «Солиҳа аёллар ниҳоятда итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир», деган (Нисо сураси, 34-оят). «Қизларжон» китобидан ✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️

🌙🎊 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌙🎊 🌹🌸АССАЛAМУ АЛАЙКУМ🌸🌹 💐🤲🏻Сизни ва барча оила аъзоларингизни “ЖУМА АЙЁМИ ” "билан муборакбод этаман. 💐🤲🏻•Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сурайман. 💐🤲🏻•Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо булсин! 💐🤲🏻•Байрамни оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли утказишингизни тилаб коламан! 💐🤲🏻•АЛЛОҲИМ! Келаси шу кунларга Бизларни,Ота‑Оналаримизни,Фарзандларимизни,Аёлларимизни, Дўстларимизни ва барча яқинларимиз билан соғ-омон етказсин! АМИЙН! 🤲 🌹ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!💐 ✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️

🧡🧡💛🧡🧡 💛🧡🧡🧡💛🧡🧡🧡 ➗➗➗➗➗🇺🇿➗➗➗➗➗ 📆 2026 йил 24 июль 📆 1448 йил 10 сафар кунига 📌 Термиз шаҳри учун намоз вақтлар
🧡🧡💛🧡🧡 💛🧡🧡🧡💛🧡🧡🧡 ➗➗➗➗➗🇺🇿➗➗➗➗➗ 📆 2026 йил 24 июль 📆 1448 йил 10 сафар кунига 📌 Термиз шаҳри учун намоз вақтлари: ➗➗➗➗➗➗➗➗➗➗➗ ➗➗➗➗🔔➗➗➗➗ ⌛️ Бомдод - 04:40 ⌛️ Пешин - 13:00 ⌛️ Аср - 18:15 ⌛️ Шом - 20:00 ⌛️ Хуфтон - 21:30 ➗➗➗➗➗➗➗➗➗ ☀ Кундузи - +38° 🌙 Кечаси - +25° ☀️ Қуёш чиқиши - 05:28 🌇 Қуёш ботиши - 19:46 🌬 Шамол - 3~14 м/сек. ➗➗➗➗➗➗➗➗➗ ☕️ Саҳарлик - 03:45 🍽 Ифторлик - 20:00 ➗➗➗➗➗➗➗➗➗

ОТА-ОНАНИНГ ФАРЗАНДИДА ЎН ҲАҚҚИ БОР: 1. Ота-она оч қолса, тўйдиради. 2. Либосга муҳтож эса, кийинтиради. 3. Иш буюрса, бажаради. 4. Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради. 5. Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади. Кўнглини олади. 6. Ота-онага юмшоқ гапиради. 7. Исмларини айтиб чақирмайди. 8. Уларнинг ортида юради. 9. Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсани ота-она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди. 10. Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди-мағфират тилайди. Вафотларидан сўнг ота-онани рози этмоқ уч нарса билан мумкин бўлур: 1. Фарзанд Яратганнинг буюрганига амал қилиб қайтарганларидан қайтса таъқиқларидан тийилса, солиҳ бўлса.... (марҳум ота-она рози бўлур). Чунки, ота-она фарзандлари солиҳ бўлганидан севинганчалик бошқа нарсадан севинмайди. 2. Уларнинг қариндошларини, дўстларини зиёрат қилиш билан. 3. Ота-она учун Яратгандан кечирим мағфират, авф тилаш билан улар учун (улар номига ёки улар номидан) садақа бермоқ ва яхшилик (эҳсон қилмоқ билан... "Ҳикматлар хазинаси" китобидан. 🟡Яқинларизга албатта тарқатинг!

🌹Ассаламу Алайкум🌹 🌹ва роҳматуллоҳи🌹 🌹ва барокатуҳ🌹 Янги кун, янги имкониятлар муборак!!! Ҳар онингиз фойдали, хайрли - барокотли ўтсин!🤲 🌹 Аллоҳим, Сенинг раҳматинг кенглиги қадар бандаларинг ичида бизни энг бахтлилардан қил! 🌹 Бизни Ўзингга энг яқинлардан, Ўтмиш ва келажак гуноҳлари кечирилганлардан эт!. 🌹 Аҳволимизни ўнгла! Ризоингни қалбларимизга жойла! 🌹 Авф ва жаннатингдан маҳрум этма! 🌹 Ҳар бир кунимизни ўтганидан кўра хайрли қил! 🌹 Муҳаббатингни нафсимизга жойла! 🌹 Юзларимиздан табассумни, уйларимиздан саодатни, дилларимиздан зикрингни аритма! Амийн 🟡Яқинларизга албатта тарқатинг! 📚 @Suralar_Duolar -  Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

#савол_жавоб Нуҳ алайҳиссаломнинг асл исмлари   ❓Савол: Бир маърузада Нуҳ алайҳиссалом лақаблари билан машҳур эканини эшитиб қолдим. Унда исмлари нима бўлган?   📨 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳақиқатан “Нуҳ” бу лақаб бўлиб, “Кўп дод-фарёд қилувчи” деган маънони беради. Чунки Нуҳ алайҳиссалом қавмларидаги куфр, осийлик, итоатсизликни кўриб, бунинг оқибати абадий ҳалокатини сезиб, уларни бу йўлдан қайтаришга узоқ йиллар мобайнида жуда катта куч сарфлаганлар.   Содда қилиб айтганда, қавмнинг қайсарлигидан дод-фарёд қилганлар. Уларни ҳидоятга келишини сўраб, Аллоҳга йиғлаб тазарру қилганлар. У зотнинг исмларига келсак, бу борада Тафсири “Жалолайн”нинг шарҳи “Жамолайн фи шарҳи Жалолайн” китобида уч хил қараш мавжуд. Баъзи уламолар Нуҳ алайҳиссаломнинг ҳақиқий исмлари “Абдулғаффор” бўлган деса, бошқалари “Яшкур” бўлган дейдилар. Учинчи тараф уламолари эса “Ас-сакан” бўлган дейдилар. Валлоҳу аълам. “Фатволар тўплами”дан.

МУҚТАДИЙ НАМОЗХОН ҲАЙИТ НАМОЗЛАРИДА ҚЎШИМЧА ТАКБИРЛАРНИ АЙТМАСА, НАМОЗИ БУЗИЛАДИМИ? #намоз ❓2167-САВОЛ: Бир дўстим ҳайит намозида қўшимча такбирларни айтмас экан. Қўлларини кўтарар экан, лекин такбир айтиш кераклигини билмагани учун айтмай ўқир экан. Унинг намозлари нима бўлган? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Икки ҳайит намозида қўшимча учта такбирни айтиш намознинг вожибларидан ҳисобланади. Унутиб айтмаса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Агар бу иш муқтадийда содир бўлса, яъни у эсидан чиқаргани ёки билмагани учун айтмаган бўлса, бир ўзи саждаи саҳв қилмайди. Чунки у ҳар амалда имомга эргашиши вожибдир. Саждаи саҳв қиламан деса, имомига тескари иш қилган бўлиб қолади. Шу сабабли унинг намози дуруст ҳисобланади. Инсон намозларнинг ҳукмини, хусусан бир йилда икки маротаба ўқиладиган ҳайит намозларини адо этиш тартибини билиб олиши лозим бўлади, ана шунда нуқсонсиз, мукаммал тарзда адо этади. Чунки нуқсонни тўлдириш учун қайта ўқийман деса, ҳайит намозларининг қазоси бўлмагани учун ўқий олмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

“Ҳар тонгда сенга икки эшик очилади: бири — нолиш эшиги, бири — шукр эшиги. Қайси биридан кирсанг кунни шундай ўтказасан.” ✍️Мавлоно Румий АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 💐ЧОРШАНБА ТОНГИ💐 ХАЙРЛИ БЎЛСИН! Алҳамдулиллаҳ! Ўтган кундан ибрат олиб, бугунни яхшилик билан бошлашимиз учун яна бир неъмат берилди. Ҳар тонг — Аллоҳнинг раҳмати ва синови. 🤲Аллоҳ таоло бугун барчамизни: 🌼Мақсадимизга яқинлаштирувчи сабаблар билан учраштирсин, 🌼Ишларимизда осонлик, фазлу карам берсин, 🌼Қалбимизга хотиржамлик, юрагимизга сабр насиб қилсин, 🌼Ҳар бир ниятимизга эзгу натижа берсин! 🟡Яқинларизга албатта тарқатинг! 📚 @Suralar_Duolar -  Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

🌸...Ассаламу алайкум... 🌸...ва роҳматуллоҳи... 🌸...ва барокатуҳ!.... #Ҳайрли_тонг ⛅️ 🍃🌹 Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини; 🍃🌹Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман! 🍃🌹Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин! 🌸 Аллоҳнинг саломи 🌸 Пайғамбар ﷺнинг дуолари 🌸 Қуръоннинг нури 🌸 Kун давомида сиз билан бўлсин! ✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️ Каналга уланиш учун босинг! 👇👇👇👇 https://t.me/+UQhDbs0VDbxqvxFI

🕋ГЎЗАЛ ХУЛҚНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ   Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Албатта, мен гўзал хулқларни мукаммал қилиш учун юборилдим». (Имом Аҳмад ривояти)   Гўзал хулқ инсонга қуйидаги улуғ ажр ва фазилатларни келтиради: 1)    Жаннатга киришга сабаб бўлади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан одамларни жаннатга энг кўп киргизадиган амал ҳақида сўралганда: «Аллоҳга тақво қилиш ва гўзал хулқ», деб жавоб бердилар. (Имом Термизий ривояти)   2)    Аллоҳнинг бандасига бўлган муҳаббатига сабабдир: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳнинг бандалари ичида Аллоҳга энг суюклиси – хулқи энг гўзал бўлганидир». (Имом Ҳоким ривояти)   3)    Ажрларни бир неча баробар кўпайтиради: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Албатта, киши ўзининг гўзал хулқи билан тунлари намоз ўқувчи ва кундузлари рўза тутувчининг даражасига етади». (Имом Абу Довуд ривояти)   4)    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатларига сабаб бўлади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қиёмат куни менга энг суюкли бўладиганингиз ва менга энг яқин ўтирадиганингиз – хулқи энг гўзал бўлганларингиздир». (Имом Термизий ривояти)   5)    Иймоннинг мукаммаллиги белгисидир: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мўминларнинг иймони энг мукаммали – хулқи энг гўзалидир». (Имом Термизий ривояти)   6)    Тарозида энг оғир келадиган амалдир: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «(Қиёмат куни) мезон (тарози)да гўзал хулқдан кўра оғирроқ келадиган ҳеч нарса йўқдир». (Имом Термизий ривояти)   7)    Энг яхши амаллардан биридир: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Зар розияллоҳу анҳуга айтдилар: «Сен ўзингга гўзал хулқни ва узоқ сукут сақлашни лозим тут. Муҳаммаднинг жони Қўлида бўлган Зотга қасамки, халойиқ ушбу иккисига ўхшаш гўзалроқ амални қилмаган». (Имом Баззор ривояти)   8)    Умрни узайтиради ва хонадонларни обод қилади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Гўзал хулқ ва чиройли қўшничилик диёрларни обод қилади ва умрларни узайтиради». (Имом Аҳмад ривояти) Гўзал хулқ – фақатгина инсонийлик фазилати эмас, балки улкан ибодатдир. Хулқимизни гўзаллаштириш орқали ҳам Аллоҳнинг, ҳам Расулининг муҳаббатига ва икки дунё бахтига эришамиз. ✅ Яқинларингизга ҳам улашинг!

Тўрт илоҳий ваъда 1. ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ «Менга дуо қилингиз, сизларга ижобат қилурман» (Ғофир сураси, 60-оят). 2. فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ «Мени ёд қилинглар ва Мен ҳам сизларни ёд қилурман» (Бақара сураси, 152-оят). 3. لَئِنْ شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ «Агар шукр қилсанглар, сизларга, албатта, зиёда қилурман» (Иброҳим сураси, 7-оят). 4. وَمَا كَانَ اللَّهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ «Улар истиғфор айтиб туришар экан, Аллоҳ уларни азобловчи эмас» (Анфол сураси, 33-оят). ✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ! ☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ! Аллоҳ таоло бошланган янги кунимизни хайрли амаллар, ҳалол ризқ ва хотиржамлик билан тўлдирсин. Бугунги режаларингизга Роббимиз Ўзи барака берсин. 🌷 Кун ҳикмати: «Яхшилик қилишдан чарчаманг, зеро кичик бир яхшилик ҳам катта ажрларга сабаб бўлиши мумкин». 🤲 Тонги дуо: «Ё Аллоҳ! Кунимизни файзли қил, ишларимизни осонлаштир ва бизни Ўзинг рози бўладиган йўллардан юргиз». 🌹Кунингиз мазмунли ўтсин! 🟡Яқинларизга албатта тарқатинг! 📚 @Suralar_Duolar -  Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!