IMOM BUXORIY-uz
Open in Telegram
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Show more279
Subscribers
+124 hours
-27 days
-230 days
Posts Archive
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Баъзан инсон бахтни узоқдан қидиради. Аслида эса бахт — ҳар куни кўзимизни очаётганимиз, яқинларимиз соғ-саломатлиги ва яна бир кунни яхши амаллар билан ўтказиш имконияти берилганидадир.
Янги кун — янги имконият.
Кечаги хатоларни тўғрилаш, кимнидир хурсанд қилиш ва Аллоҳга янада яқинлашиш учун берилган навбатдаги фурсатдир.
Аллоҳим!
Бугунги кунимизни хайрли амалларга бой қил, қалбимизга хотиржамлик, ризқимизга барака ва ишларимизга осонлик бер. Биздан рози бўладиган амалларни қилишни насиб эт.
Repost from Ehtirom.uz
#Сийрат
Имом Термизий «Шамоили Муҳаммадия»да Расулуллоҳ ﷺ ҳақида нима деганлар?
1-қисм
1. Расулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи васаллам) ўрта бўй эдилар.
2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.
3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар.
4. Икки елкалари ораси кенг эди.
5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли.
6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди.
7. Суяклари қўшилган ери йўғон.
8. Киприклари узун. Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди.
9. Сийнадан киндиккача узун ва игичка мўй.
10. Баданлари туксиз.
11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар.
12. Пешоналари кенг.
13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди.
14. Бурунлари баланд, қиррали.
15. Соқоллари қалин эди.
16. Тишлари майда, ялтироқ, олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди.
17. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар
18. Кўкраклари кенг
19. Билаклари узун
20. Икки елкалари ўртасида пайғамбарлик муҳри бор. Бу муҳр каптар тухумидек келадиган қизғиш гўшт, усти тук эди
📚📚
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
Repost from Naqshband.uz
Киши зино қилиб қўйса, нима қилади?
Зино катта гуноҳ эканини биламан, лекин бу ишга бир бор қўл урганман. Бугун эса виждоним қийналади. Мен ўз гуноҳимни қандай ювишим мумкин? Буни эримга айтсаммикан ёки йўқми деб кўп ўйлайман.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бу ерда сўз эрли бир аёлнинг зино қилгани ва зинони эътироф этаётгани, бу гуноҳдан виждони азобланаётгани, эрининг олдида ўз айбдорлигини ҳис этаётгани ҳақида кетаётгани яққол кўриниб турибди. Бу – яхшилик аломати. Аммо, энг муҳими, Аллоҳнинг ҳузурида жуда ҳам улкан ҳисобланган бир гуноҳни содир этганлик ҳисси ҳам бўлиши лозим. Бундай ҳолатда бошқа кўплаб мусулмон давлатлари қатори бизнинг бугунги шароитимизда ҳам иш шахсий ҳаракатларга бориб тақалади.
Хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин, шайтон васвасасига учиб, «зино» деб аталмиш катта бир гуноҳни содир этган бўлса, чин қалбдан тавба қилиши ва бунда тавбанинг шартларини тўкис адо этиши лозим бўлади. Энг аввал қилган гуноҳи учун астойдил пушаймон бўлиши, афсус-надомат чекиши лозим. Қилган гуноҳини эслаганда қалбида қандайдир ҳузур ё хотиржамлик эмас, балки, изтироб, қўрқинч бўлиши керак.
Иккинчидан, ўша гуноҳни қайта қилмасликка чин кўнгилдан қасд этиши, азму қарор қилиши лозим. Гуноҳда бардавом бўлган, яна гуноҳ қилиш ниятида турган кишининг тавбаси ҳеч қачон қабул бўлмайди. Қалбнинг бир чеккасида ҳам гуноҳни такрорлашга ўрин қолдирмаслик керак. Зотан, тавба ўзи аслида «қайтиш» дегани бўлиб, Аллоҳ таолога гуноҳлардан тамоман қайтишни англатади. Тавба – бу, Аллоҳ таолога гуноҳга қайтмаслик ваъдасини бериш ҳамдир.
Учинчидан, қилган гуноҳи учун Аллоҳ таолодан афву мағфират сўраши, гуноҳини ўтишини талаб қилиб ялиниб-ёлбориши керак. Ўзининг гуноҳкорлигини тўла ҳис қилган ҳолда, гуноҳини бўйнига олиб тавба-тазарруълар қилиши даркор. Саҳар вақтларида туриб истиғфор айтишни кўпайтириши керак.
Тўртинчидан, гуноҳини ювиш учун уни босадиган даражада яхши, солиҳ амалларни қилиши, кейинги ҳаётида Аллоҳ таолога кўпроқ ибодат қилиб ўтмоғи лозим. Аллоҳ таоло Ҳуд сурасида: «Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказур» (114-оят), деб марҳамат этган. Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил ва ёмонлик кетидан уни ўчирадиган яхшиликни эргаштир», деганлар.
Мана шу амаллар билан кишининг гуноҳи ювилиши умид қилинади. Аммо шунда ҳам ҳеч ким, гуноҳи аниқ кечирилади, дея олмайди, бу ёғи Аллоҳ таолонинг Ўзига ҳавола бўлади. Кечирадиган Аллоҳ таолонинг Ўзи.
Зино ёки бошқа бир гуноҳни қилган киши уни бировга айтмаслиги керак. Аллоҳ яширганига шукр қилиб, янада астойдил тавба қилиши лозим. Фақатгина саволдаги каби ҳукмини билиш учун бировга айтса бўлади. Бунда ҳам ўзининг кимлигини махфий тутиш имконияти бўлса, ошкор қилмагани яхши. Унинг ўрнига мазкур чора-тадбирларни қилишга ўтиш керак.
Ўрни келганда шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, зино туфайли бирор касаллик орттирган одам ўз турмуш ўртоғига яқинлашмаслиги керак. Ана шундай пайтда агар зарурати бўлса, қилган қабиҳ ишидан уни хабардор қилиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
"Зикр аҳлидан сўранг" китобининг 2-жузидан.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Ким тонг отганда!
"Розина биллаҳи Роббан, Ва бил Исламми дийнан, ва би Муҳаммадин Расулан"
дея уч марта дуо қилса Аллоҳга у инсонни рози қилиш вожиб бўлар экан.
Бошланган янги кун, барчамизга омадли келсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Repost from Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast
📱🗣NEGA ULAMOLAR FATVODAN QOCHISHGAN?
🎙 Ekspert: G‘ulomiddin domla Xolboyev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi direktori o‘rinbosari, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi
🎞Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring!
📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺Telegram🛍Instagram
🤪Facebook😍YouTube
🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
Bir muhabbat qissasi.
Yo Rasululloh! (sollallohu alayhi vasallm), insonlar orasida eng koʻp sizni yaxshi koʻrardim.
Yuzingizga qarasam, qarab-qarab toʻymaydiganim ham faqat siz edingiz.
Men musulmon boʻlgach, koʻzim koʻradigan joylarda oʻtirma dedingiz.
Sizga toʻyolmasdan, ustunlar orqasida namoz oʻqib umrim oʻtdi.
Musulmonlik baxtiga erishdimu, ammo, sizga toʻyib-toʻyib qaray olish baxtiga yetolmadim.
Koʻzlaringizga koʻrinishdek baxt totini ololmasdan umrim oʻtdi.
Endi esa bu foniy dunyoni tark etib ketdingiz...
Ey, Allohning rasuli (Sollallohu alayhi vasallam) bilasizmi, men haliyam siz aytganingizdek vafot etganingizdan soʻng ham ustunlar ortiga berkinib, namoz oʻqiyapman...
Vaxshiy roziyallohu anhu dil soʻzlari.
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
بسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم
Аллоҳим! Сендан ишларда субут, тўғри йўлда қатъият, неъматингга шукрона,гўзал ибодат, соғлом қалб, ростгўй тил сўрайман!
Аллохим фарзанд сўраганга Фарзанд бер, қарздорга нажот, мусофирга сабр, беморларга шифои комил бер.
Аллохим сенга онсон Ўзингдан ўзгага мухтож қилмагин
Хотимамизни гўзал қилгин.
Ё Роббим ялиниб сўраймиз мусулмонларни ўз панохингда асра.
Берган илмларингнинг яхшисини сўрайман, ёмонидан паноҳ тилайман. Сен биладиган ишларимиз учун истиғфор айтамиз. Сен ғайбни билувчи Зотсан
Ожизона ибодатлармизни Яратганнинг Ўзи даргоҳида ҳусни қабул айласин!
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Ибн Масъуд Уқба ибн Амр ансорийдан ривоят қилинади,
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Инсонларга пайғамбарлардан етиб келган сўз шуки – агар уялмасанг, билганингни қил!»
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Буюклар
Абдуллоҳ ибн Салом Набий алайҳис салоту вассаломнинг сифатларини тавротдан ўқиган эди. У пайғамбар алайҳис салоту вас саломни кўрганида ҳеч қандай тараддудсиз иймон келтирди.
Имрон ибн Ҳусойн ўттиз йил бемор бўлиб тўшакка михланди. Сабрли мўъминнинг ҳақиқий намунаси бўлди. Унга фаришталар салом берганини эшитар ва касаллигидан ҳеч кимга шикоят қилмаган эди.
Ҳувайтиб ибн Абдулуззо Бадр кунида фаришталар мушрикларни қамчи билан ураётганини кўрган эди.
Сория ал- Киноний минглаб мил узоқдан ҳазрати Умарнинг "эй Сория тоққа, тоққа" , деган нидоларини эшитган эди.
Урва ибн Зубайр намозида Аллоҳдан ўзгани кўрмас эди. Унинг қорасон бўлган оёғини намоз ўқиганда кесишди. У оғриқни сезмади. Оёқни кесиб қонини тўхтатиш учун қизиган ёғга ботиришди. Бақувват руҳнинг жисми бундай оғриқдан ҳушсиз бўлди.
Юнус ибн Убайд биргина шубҳали дирҳам учун минглаб динорлардан воз кеча олар эди.
Молик ибн Динор мусҳаф ёзиш ила шуғулланар унга ҳеч қандай ҳақ олмас эди.
Абу Ғиёс ал-Маккий йўлдан топиб олган молни ўзига ишлатишдан воз кечди. Аллоҳ уни Ўз фазлидан бой қилди.
Ато ибн Аби Рабоҳ етмиш маротаба ҳаж қилди. Эллик йил ҳукм чиқариб фатво берди. Унинг ҳукм ва фатволаридан бирор киши шикоят қилмади.
Иброҳим ибн Исҳоқ ал- Ҳарбий ўз қўли билан фиқҳ , ҳадис ва адабга оид ўн икки минг китоб кўчирди.
Маймун ибн Миҳрон кўп нафл намоз ёки нафл рўза тутмас, фақатгина Аллоҳга гуноҳ қилмасликка бутун умр риоя қилди холос.
Абул Ҳасан Бунон золим амир томонидан шерлар олдига ташланганида шерларга парво қилмай турган ва шерлар у зотга тегмаган эди. У зотдан "шу тобда нималар ўтди хаёлингиздан?" , деб сўрашганда у зот "шернинг сўлагининг ҳукми нима эканлиги ҳақида ўйладим" , деган эди.
Имом Муҳаммад аш-Шайбоний вафот этганларида бир киши у зотни тушида кўриб жон бериш аччиқлиги қандай бўлганлиги ҳақида сўради. У зот бир фиқҳий масала устида фикрлаб туриб қандай вафот этганларини билмай қолганларини айтган эдилар.
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1#ибрат
Ота-онанг қанчалик ҳақ бўлганини англаб етганингда, сени ноҳақ ҳисоблайдиган ҳўкиздек ўғлинг бўлади...
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Йаа Роббим сенла мен кимману, сенсиз мен кимман?
Рахматинг олдида таслимман жимман!
Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Ҳафтанинг Душанба куни муборак бўлсин
Оилангизни бахт, омад ҳеч қачон тарк этмасин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Бошланган янги кун, янги ҳафта, барчамизга омадли келсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ ИЛА ҚАЛБИНГИЗ ОРОМ ОЛСИН
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтгин. Албатта, у жаннат хазиналаридан биридир", дедилар".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ҳар куни юз марта “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, унга фақирлик етмас", дедилар.
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Кимнинг ғам-ташвиш ва мусибатлари кўпайиб кетса: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" калимасини кўп айтсин”.
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh
Alloh taolo hadisi qudsiyda aytadi:
"Bandam,
sen men uchun men xohlagandek boʻlgin,
men ham sen uchun sen xohgandek boʻlaman.
Sen, men xohlagan ishda menga taslim boʻl,
men senga kifoya qilaman.
Agar men xohlagan ishda, sen menga taslim boʻlmasang,
sen xohlaydigan ishda mashaqqatga solib qoʻyaman"!
Hamisha Allohning panohida bo'ling🤲🤲🤲
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ таолога кўпроқ шукр қилайлик, чунки ўйлаганимиздан кўра кўпроқ неъматга соҳибмиз...
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин.
ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#xushxabar #anjuman #taqdirlash
🤝 Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги "Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун" халқаро мукофот топшириш жараёни
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг.
Аҳзоб сураси: 56
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Ким менга бир маротаба саловат айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба саловат айтади ва ундан ўнта ҳатони ўчиради."
(Бухорий)
Жума кунида Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга саловатлар шодасини кўпайтирайлик азизлар!
📚Зиё истаганлар учун
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Жума намози Қиёмат кунида ўз аҳлларининг йўлини ёритиб туради.
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бу ўтаётган кунлар Қиёматда ўзининг дунёдаги ҳолатига кўра тирилтирилади, жума куни ҳам чарақлаган нур сочиб турган ҳолида тирилтирилади. Худди гўшанга сари олиб борилаётган келиннинг атрофидагилар сингари жума аҳли ҳам жума теварагида тўпланиб олишади. Жума ўз аҳлига нур таратиб туради. Атрофидагилар унинг шуъласида, нурида юрадилар. Уларнинг ранглари оппоқ қордек, ҳидлари эса мушк-анбардек бўлади. Улар Кофур тоғларига кириб боришади. Инсон ва жинлар – барча уларга қараб туради. Улардан кўзларини юммасдан, кўзларини олиб қочмасдан, (жума аҳлининг кўриниши гўзаллигидан) таажжубланган ҳолда ҳамма томоша қилади. Токи жаннатга киргунларича уларга ҳеч ким қўшила олмайди, фақатгина савоб умидида азон айтган зотлар уларга қўшила олади».
"Энг шарафли уммат" китобидан.
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#ЭСЛАТМА
Киришда қуруқ қўл билан, ҳеч вақосиз кириб, чиқишда эса, буюк мукофот ва ажрлар ила чиқиладиган ягона ер бу - Масжидлардир...
ЖУМА НАМОЗИГА КЕЧ ҚОЛМАНГ!
ЖУМА КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ
🌱🪷 Жума учун ғусл қилиш.
🌱🪷 Хушбўй нарсалар суртиш.
🌱🪷Чиройли кийимлар кийиш.
🌱🪷 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🌱🪷 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🌱🪷 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🌱🪷 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🌱🪷 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🌱🪷 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🌱🪷 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🌱🪷 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🌱🪷 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
📚Зиё истаганлар учун
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#_Жума_суннатлари
Жума куни ғусл қилиш ҳақида
وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «غُسْلُ يَوْمِ الجُمُعَةِ وَاجِبٌ عَلَى كُلِّ مُحْتَلِمٍ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
الْمُراد بالْمُحْتَلِمِ: البَالِغُ. وَالْمُرَادُ بِالوُجُوبِ: وَجُوبُ اختِيَارٍ، كقْولِ الرَّجُلِ لِصَاحِبِهِ حَقُّكَ وَاجِب عليَّ، والله أعلم.
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума кунининг ғусли ҳар бир эҳтилом бўлувчига вожибдир», дедилар».
Муттафақун алайҳ📚Зиё истаганлар учун 👇 http://t.me/imomalbuxoriy1
