IMOM BUXORIY-uz
Открыть в Telegram
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Больше293
Подписчики
-224 часа
-37 дней
-930 день
Архив постов
Repost from Muslim.uz
+9
#xabar #muftiy #juma
🤲 АЛЛОҲГА ЯҚИНЛАШТИРУВЧИ УЛУҒ ИБОДАТ!
📍Бугун, 26 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари жума намозини Тошкент шаҳридаги "Исломобод" жоме масжидида адо этдилар.
🕌 Жамоат намозидан олдин Муфтий ҳазратлари "Намоз – саодат калити" мавзусида манфаатли маъруза қилиб бердилар.
🗣Маърузада айтилганидек, динимизда ибодатга ва муомалага тегишли масалалар бор. Ибодат масалалари бу – Аллоҳ таоло ва бандаси ўртасида, муомала – банда билан банда ўртасидаги масаладир. Бу борада ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарсага бино қилингандир: «Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ», деб шаҳодат келтириш, намозни тўкис адо этиш, закот бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти), дея марҳамат қилганлар.💬 Мазмунли суҳбат асносида бугунги кунда юртимизда намозхонларнинг эмин-эркин ибодат қилишлари учун қулайлик ва шароитлар яратилгани, икки мингдан ортиқ масжидлар намозхоналарга хизмат кўрсатаётганини таъкидладилар.
⏺Гўзал суҳбат давомида намоз – бандани Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи, қалбга сокинлик ва нур бахш этувчи улуғ ибодат экани, у мўминнинг меърожи бўлиб, яратган Роббиси билан тўғридан-тўғри боғланиш ва муножот қилиш воситаси экани қайд этилди.💬 Шунингдек, намоз инсонни нафақат маънавий, балки ахлоқий жиҳатдан ҳам юксалтириши, мунтазам ўқиладиган намоз қалбни доимий сергакликка ўргатиб, кишини ёмон амаллардан узоқлаштириши ва гўзал хулқ соҳибига айлантириши ҳақида сўзладилар. 🤲 Якунда эл-юрт тинчлиги ва фаровонлиги, яхшиликлар бардавом бўлишини сўраб хайрли дуолар қилинди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Тиловат
"Каҳф сураси"
(Расулжон қори)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.
Ҳоким ва Байҳақий ривояти
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1Каҳф сураси фазилати
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
©quranuz_kanali
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ
🌱🪷 Жума учун ғусл қилиш.
🌱🪷 Хушбўй нарсалар суртиш.
🌱🪷Чиройли кийимлар кийиш.
🌱🪷 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🌱🪷 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🌱🪷 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🌱🪷 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🌱🪷 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🌱🪷 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🌱🪷 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🌱🪷 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🌱🪷 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
📚Зиё истаганлар учун
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг.
Аҳзоб сураси: 56
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Ким менга бир маротаба саловат айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба саловат айтади ва ундан ўнта ҳатони ўчиради."
(Бухорий)
Жума кунида Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга саловатлар шодасини кўпайтирайлик азизлар!
📚Зиё истаганлар учун
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Жуманинг файзи ва барокати сизларга бўлсин азиз диндошларим!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси Жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилди. Қиёмат куни ҳам фақатгина Жума куни қоим бўлур», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Repost from IMOM BUXORIY-uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Жуманинг файзи ва барокати сизларга бўлсин азиз диндошларим!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси Жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилди. Қиёмат куни ҳам фақатгина Жума куни қоим бўлур», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Жумъа куни истиғфори
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
- “Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади” - дедилар.
(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.).
Ибн Сунний ривояти
📚Зиё истаганлар учун;
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1Repost from Muslim.uz
🗣ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР 43-СОН 25.06.2026
📱 Youtube орқали томоша қилиш
📱 Facebook орқали томоша қилиш
📱 Instagram орқали томоша қилиш
#fatvo_markazi_javob_beradi
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Ашуро кунида қилинадиган энг катта савоблик амаллар
1.Рўза тутиш.
2.Закот бериш.
3.Тирноқларини олиш.
4.Ғусл қилиш.
5.Касални кўриш.
6.Олимларни зиёрат қилиб насихат тинглаш.
7.Етимларга хадялар бериб бошини силаш.
8.Кийим эхсон қилиш.
9.Жаноза намозига қатнашиш.
10.Силаи рахм қилиш.
11.4 ракат нафл намоз ўқиш.
12.Оиласига кенгчилик / байрам / қилиш.
13.Қарз бериш.
14.Адашган кишига йўл кўрсатиш.
15.Ифторлик бериш
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.
Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ашуро куни аҳли аёлига ҳадя улашса, Аллоҳ йилнинг барчасида унга ҳам ҳадя улашади», дедилар.
Имом Байҳақий ривояти.
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Repost from Muslim.uz
#savol_javob #hadis #ashuro
📚 ҲАДИСДАГИ КЕНГЛИКДАН МУРОД НИМА?
❔1737-САВОЛ: Ҳадисда “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дейилганини ўқидим. Ҳадисдаги ушбу кенгликдан мурод нима?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳақиқатда, ҳадиси шарифларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки Ашуро кунида аҳли аёлига кенглик қилса, Аллоҳ унга йил давомида кенглик қилади", деб марҳамат қилганлар (Имом Табароний ривояти).
💬 Уламолар мазкур ҳадислардаги кенгликни еб ичиш, кийим-кечак ва бошқа нарсаларда кенглик қилишни ирода қилинган деганлар. Яъни одамлар шу куни оила аъзоларига худди байрамлардаги каби, балки ундан ҳам яхшироқ мўл-кўлчилик қилиб берсалар, Аллоҳ таоло уларга йил давомида кенгчилик қилади, деб тушуниш мумкин. Валлоҳу аълам.
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ашуро куни муборак!!!
АШУРО КУНИ – Бу кун ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман», дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар». (Имом Бухорий ривояти).
– Бу кун рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади», деганлар. Имом Муслим ривояти.
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Аллоҳ уларнинг қалбларига, қулоқларига ва кўзларига муҳр босган эди. Шунинг учун ҳақ сўзни қабул қилмадилар.
Шу куни Абдуллоҳ ибн Салом ёлғиз ўзи Исломни қабул қилди. Яҳудий уламолари эса куфрларида қолдилар.
Матнни ўқиб бўлган бўлсангиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺга салавот айтинг.
#Расулуллоҳ ﷺ Абу Айюб ал- Ансорийнинг уйларига жойлашганларидан кейин, яҳудий уламоларидан бири келди.
У яҳудийлик илмларининг энг катта билимдони эди. Руҳонийлар бошлиғи ёки энг катта олим «ҳибр» деб аталган. Унинг исми Абдуллоҳ ибн Салом эди.
У яҳудий уламоларининг энг улуғи бўлиб, китоб илми унга таянар, улар унинг фикрисиз иш қилмас эдилар.
Абдуллоҳ ибн Салом айтади:
— Мен Расулуллоҳниﷺ кўриш учун келдим. Мен у зотнинг сифатларини худди ўз фарзандларимни таниганимдек билар эдим. Биз яхши билардикки, охирги пайғамбар юборилади ва у билан пайғамбарлик ҳамда самовий рисолат хотима топади.
Абдуллоҳ айтади:
— Мен Расулуллоҳнингﷺ ҳузурларига келдим. Эшик олдида турдим, ўзимни танитмадим. У зот саҳобалари билан гаплашаётган эдилар.
Мен у зотнинг шундай деганларини эшитдим:
«Саломни ёйинглар, таом едиринглар, қариндошлик ришталарини боғланглар, одамлар ухлаётган пайтда кечаси намоз ўқинглар — омонлик билан жаннатга кирасизлар».
Шунда у зотнинг юзларига қарадим ва:
— Мусо ва Исо Роббисига қасамки, бу юз ёлғончи одамнинг юзи эмас. Ана ўша зот, айнан ўша зот! — дедим.
Мен у зотга диққат билан қарадим. Ўзимиз билган аломат ва сифатларига бирма-бир солиштирдим ва мутлақ ишонч ҳосил қилдимки, айнан шу зот кутилган пайғамбар эканлар.
Сўнг ичкари кириб салом бердим ва дедим:
— Эй Муҳаммад! Мен Абдуллоҳ ибн Саломман. Сизнинг сифатларингизни китобларимиздан топаман. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва сиз Аллоҳнинг Расулисиз.
Лекин, эй Аллоҳнинг Расули! Исломимни ҳозирча омма олдида ошкор қилманг. Аввал яҳудийларнинг катталарини чақиринг. Чунки яҳудийлар туҳмат, ёлғон ва фисқу фужур аҳлидир.
Мен уларнинг энг яхши билувчисиман.
Уларни чақиринг, мен ҳақимда сўранг, нима дейишларини эшитинг. Кейин менинг мусулмон бўлганимни айтинг ва яна уларнинг нима дейишларини эшитинг.
Расулуллоҳ ﷺ унинг маслаҳатини қабул қилдилар.
У зот Абу Айюбга Абдуллоҳ ибн Саломни уйнинг бир хонасига киритиб қўйишни буюрдилар.
Сўнг Бану Қурайза, Бану Қайнуқоъ ва Бану Назир қабилаларининг яҳудий уламоларини чақиртирдилар.
Улар келиб ўтиргач, Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
— Эй яҳудийлар жамоаси! Албатта, сизлар менинг Аллоҳнинг пайғамбарларидан бири эканимни, мен билан шариатлар хотима топишини ва мен барча инсонларга юборилган Расул эканимни биласизлар. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар, имон келтиринглар ва кибрингиз сизларни гуноҳга бошламасин.
Улар:
— Йўқ, сен кутилган пайғамбар эмассан. Биз уни сендан ҳам яхши биламиз, — дедилар.
Расулуллоҳ ﷺ сўрадилар:
— Абдуллоҳ ибн Салом орангизда ким?
Улар:
— Ҳозир бу ерда йўқ, — дедилар.
Расулуллоҳ ﷺ:
— У сизлар орасида қандай мартабага эга? — деб сўрадилар.
Улар:
— У саййидимиз, саййидимизнинг ўғли. Энг олимимиз, олимимизнинг ўғли. Энг шарафли кишимиз, шарафли кишининг ўғли. Илмимиз унга қайтиб боради, — дедилар.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
— Агар у Исломни қабул қилиб, менинг Аллоҳнинг элчиси эканимга гувоҳлик берса, нима дейсизлар?
Улар:
— Аллоҳ сақласин! У сенга имон келтирмайди. Ахир у кутилган пайғамбарни кутиб юрибди-ку!
Расулуллоҳ ﷺ яна сўрадилар:
— Агар мусулмон бўлса-чи?
Улар:
— Ҳеч қачон мусулмон бўлмайди.
У зот:
— Агар менга имон келтирса-чи?
Улар:
— Бу мумкин эмас. Сен пайғамбар эмассан.
Шунда Расулуллоҳ ﷺ баланд овоз билан:
— Эй Ибн Салом! — деб чақирдилар.
Абдуллоҳ ибн Салом хонадан чиқиб:
— Лаббай, эй Аллоҳнинг Расули! — деди.
Сўнг яҳудийларга қараб:
— Эй яҳудийлар жамоаси! Мен сизларга йиллар давомида ҳали юборилмаган, Аллоҳ у билан шариатларини якунлайдиган пайғамбар ҳақида гапириб келдим. Мен сизларга унинг сифатларини айтиб берганман. Ҳаммангиз уни яхши танийсизлар. Мен гувоҳлик бераманки, ана шу Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир, — деди.
Шунда улар:
— Сен энг ёлғончимизсан, ёлғончининг ўғлисан! Сен энг пасткашимизсан, пасткашнинг ўғлисан! Сенда на илм бор, на шараф, на насаб. Сенинг гапингни нима учун эшитайлик? — дедилар.
Шунда Абдуллоҳ ибн Салом Расулуллоҳ ﷺга қараб деди:
— Эй Аллоҳнинг Расули! Эшитдингизми? Бироз олдин мен ҳақимда нима деган эдилар? Энди эса нима деяптилар?
Repost from Muslim.uz
#muftiy_minbari #muharram #ashuro
🗣 25 июнь пайшанба куни Муҳаррам ойининг 10-куни – Ашуро кунидир.Ашуро — барака ва кенгчилик куни 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌙Муҳаррам Аллоҳнинг ойидир 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳафтанинг чоршанба куни муборак бўлсин
Оилангизни бахт, омад ҳеч қачон тарк этмасин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Бошланган янги кун, барчамизга омадли келсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
АШУРО КУНИ РЎЗАСИ
#Эълон
Абу Қатода разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"صِيَامُ يَوْمِ عَاشُورَاءَ إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللَّهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ" (رَوَاهُ الْاَمَامُ التِّرْمِذِيُّ).
яъни: “Ашуро куни рўзаси (сабабли) Аллоҳ ўтган йилги гуноҳларни кечиришини умид қиламан” (Имом Термизий ривояти).
Бундай улкан имконият Аллоҳ таолонинг биз – бандаларига қилган фазл ва марҳаматидир.
Муҳаррамнинг 10-кунги рўзасига 9-кунни ҳам қўшиб тутиш суннат амалдир. Чунки Ибн Аббос разияллоҳу анҳунинг ривоятида: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутдилар ва у куннинг рўзасини тутишга амр қилдилар. Одамлар: “Эй Аллоҳниниг Расули, бу кунни яҳудий ва насоролар улуғлайдилар”, – дейишди. Шунда У Зот саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Келаси йил иншааллоҳ, тўққизинчи кунни ҳам рўзасини тутамиз”, - дедилар. Келаси йил бўлмасдан туриб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар”, – дейилган (Имом Муслим ва Имом Абу Довуд ривояти).
Демак, Ашуро кунининг фазилатларига эга бўлиш учун қуйидаги кунларда рўза тутиш мақсадга мувофиқ:
9 Муҳаррам - 24 июнь - чоршанба;
10 Муҳаррам (Ашуро куни) - 25 июнь - пайшанба.
Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво маркази.
📚Зиё истаганлар учун;
http://t.me/imomalbuxoriy1
Repost from MuslimShosh.uz
#eslatma #ashuro #roza #sunnat
🌙 АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!
📢 25 июнь – пайшанба куни Муҳаррам ойининг 10 куни – Ашуро кунидир.
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): 🗓 9 Муҳаррам - 24 июнь - чоршанба ⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:05 ⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:05 🗓 10 Муҳаррам - 25 июнь - пайшанба ⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:05 ⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:05 🗓 11 Муҳаррам - 26 июнь - жума ⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:05 ⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:05 🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Муҳаррам ойи фазилати ҳақидаги видеоларини кўриб кўпроқ маълумотга эга бўлинг: ▶️ БИР ЙИЛЛИК БАРАКАГА ЭГА БЎЛИНГ🗣 Яқинларингизга ҳам эслатинг. ✅ Улашинг | @MuslimShosh
#_Эслатма! 2026 йилнинг 16 июн куни – янги 1448 ҳижрий йил Муҳаррам ойи бошланишининг 1 куни эди.
Муҳаррам ойи қандай ой?
Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.
Ашуро қандай кун?
Бу кун ҳақида Набий алайҳиссалом: «Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман», дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар». (Имом Бухорий ривояти).
Ашуро куни қандай фазилатларга эга?
Бу кун рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади»,деганлар (Имом Муслим ривояти).
Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Набий алайҳиссалом: «Ким Ашуро куни аҳли аёлига ҳадя улашса, Аллоҳ йилнинг барчасида унга ҳам ҳадя улашади», дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: «Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим».
Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини бошқасидан афзал кўриб, соғиниб, Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим» (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Эсда тутинг! Муҳаррам ойининг ёлғиз ўнинчи кунида эмас, балки бу кунга қўшиб, бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутиш лозим.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: «Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз», дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).
#_Эслатма! - Бу йилги Ашуро куни (1448 ҳижрий йил Муҳаррам ойиининг 10 куни) - мелодий 2026 йилнинг 25 июн кунига тўғри келади
📚Зиё истаганлар учун;
http://t.me/imomalbuxoriy1
Уже доступно! Исследование Telegram 2025 — ключевые инсайты года 
