en
Feedback
bakiroo

bakiroo

Open in Telegram

📈 Analytical overview of Telegram channel bakiroo

Channel bakiroo (@the_bakiroo) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 60 357 subscribers, ranking 4 377 in the News & Media category and 1 188 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 60 357 subscribers.

According to the latest data from 09 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -227 over the last 30 days and by 4 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Verified (Officially confirmed by Telegram)
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 26.84%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 20.13% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 16 199 views. Within the first day, a publication typically gains 12 150 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 0.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Ўйиндан ташқари фикрлар Реклама учун: @bakiroo_reklama_bot Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo Инстаграм: https://www.instagram.com/the_bakiroo?igsh=MTZ0YXo0cmRtaHM2Yg== Youtube: https://youtube.com/@thebakiroo?si=VAN-I4yAp3zZBUcS

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 10 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the News & Media category.

60 357
Subscribers
+424 hours
-37 days
-22730 days
Posts Archive
bakiroo
60 357
“Ҳокимлар камбағаллик масаласига фақат ижтимоий реестр нуқтаи назаридан қарамаслиги зарур” Бугунги катта йиғилишда айрим раҳбарлар ҳали ҳам ишни кабинетдан туриб ташкил этаётгани, маҳаллага тушиб, ҳар бир оила ва ҳар бир корхонадаги ҳақиқий ҳолатни ўрганмаётгани кўрсатиб ўтилган. Давлат раҳбари бундай ёндашув билан натижага эришиб бўлмаслигини таъкидлаган. Ҳокимлар камбағаллик масаласига фақат ижтимоий реестр нуқтаи назаридан қарамаслиги зарурлиги қайд этилган. Ижтимоий реестр аҳолини қўллаб-қувватлаш воситаси, камбағалликни қисқартириш эса оилани барқарор даромад манбаига боғлаш, иш ўрни, инфратузилма ҳамда шароит яратиш билан боғлиқ комплекс вазифа экани таъкидланган. Йиғилишда ҳар бир туманда тайёр имкониятларни ишга солиш орқали бандликни ошириш мумкинлиги аниқ мисоллар асосида кўрсатиб ўтилган Масалан, кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хонадонларни нотурар жой тоифасига ўтказмасдан, савдо ва сервис фаолиятига мослаштиришга рухсат бериш таклиф этилди. Бунда хабардор қилишнинг ўзи етарли бўлади.

bakiroo
60 357
Нега ошаётган дизель нархлари ўзбекча инфляцияда акс этмайди? Ойига 15%, йилига 55% қимматлаган дизель (худди бошқа бирқўлли хизматлар қўшилмагани сингари) ўзбекча инфляция ҳисобига қўшилмаган. Мабодо қўшилган бўлганида, ойига 0,2%лик, йилига 6,2%лик расмий рақам чиройи бузилиб қолган бўлармиди? Қирғизистон, Қозоғистондан тортиб, босқинчи шимол-у, Европа иттифоқи, Британия ва АҚШгача бўлган деярли барча давлатларда инфляция ҳисобига дизель ёқилғиси инфляция ҳисобидан тўғридан-тўғри қўшилади. Лекин Ўзбекистонда эмас. Балки Статқўм аҳоли харажатларида дизель ёқилғиси улуши 0,1%дан кам деб ҳисоблар? Яқин яқинларгача тошкўмир, ғўзапоя ва ўтинга ҳам шунақа қаралар эди-ку! Бизнес адвокат канали ёзмоқда: "Биржада нафақат пропан савдоларида ўйинлар тўхтамаяпти, балки дизель ёқилғиси савдоларида ва таъминотида ҳам турли хил нотўғри ўйинлар туфайли нархлар тўхтовсиз қимматлаб кетмоқда. Натижада фермерлар, ишлаб чиқарувчилар, транспорт хизмати кўрсатувчилар ва бошқа кўплаб соҳаларда маҳсулот таннархи кун сайин тўхтовсиз ошиб кетмоқда". Балки ростан билишмас, дизелсиз бирон бир қишлоқ хўжалиги иши, у кичик томорқадами, кенг даладами, ҳайдашми, йиғишми ё ташишдами битмайди. Истеъмол қилинаётган ҳар бир мева ва сабзавотда дизель нархи ўтирипти. Яна уй хўжаликларидан бонка ва компанияларгача энергодискотекалар пайти светсиз ўтирмаслик учун канистралаб, тонналаб дизель сотиб олишади. Хусусий компаниялардан жалб қилинган жамоат транспорти дизелда юради. Юк ташувчилар дизелда юради.

bakiroo
60 357
Ўзбекистонда халқаро капитални ижтимоий дастурларга йўналтиришнинг янги модели шаклланмоқда. Uzum ва PUBG MOBILE ҳамкорлиги б
+2
Ўзбекистонда халқаро капитални ижтимоий дастурларга йўналтиришнинг янги модели шаклланмоқда. Uzum ва PUBG MOBILE ҳамкорлиги бунга мисол. Мамлакат бўйлаб 2 миллион ўйинчи бепул ўйин тадбирида қатнашди. Уларнинг фаоллиги Uzum ва PUBG MOBILE молиялаштирган мактаб тўпламларига айлантирилди. Натижада 14 шаҳардаги кам таъминланган оилаларнинг 5 минг нафар фарзандига ONA жамғармаси орқали 1 сентябрга рюкзак ва канцелярия буюмлари етказилди. Иштирокчилар пул сарфламади. Харажатларни ҳамкор компаниялар қоплади, ёрдамни етказишда хусусий логистика ижтимоий инфратузилма вазифасини бажарди. PUBG MOBILE ортида Uzum акциядорларидан бири — Tencent турибди. Бу глобал ўйин нашриёти Ўзбекистондаги ижтимоий дастурни биргаликда молиялаштираётган илк лойиҳадир. Бундай ҳамкорлик учун маҳаллий аудитория ва ишлайдиган инфратузилма керак. Uzum шу имкониятларни бирлаштириб, ёрдамни анъанавий хайрия одатда етиб бормайдиган кичик ва чекка аҳоли пунктларига етказди. Шу тариқа маҳаллий технологик экотизим халқаро компаниялар ва ёрдамга муҳтож оилалар ўртасида кўприк вазифасини бажармоқда.

bakiroo
60 357
Ҳар кузда, ҳар баҳорда — Ўзбекистонда фермерларни монополистлар ва олигархлар томонидан талаш мавсуми Биржа савдоларида охирги бир ойда (7 августдан 7 сентябргача) дизель ёқилғиси ўртача нархи 16 335,7 минг сўмдан 18 730,9 мингсўмгача, 14,7%гача кўтарилган. Ўтган 1 йилда эса дизель ўртача нархи оз эмас, кўп эмас, нақ 55%га қимматлаган. Тасаввур қилишингиз учун, роса 1 йил аввал дизель ёқилғиси тоннаси ўртача 12 065,2 минг сўмдан сотилган. Қип-қизил спекуляциялар марказига айланган биржа ўртача нархлар қандай потираб ошаётганини кўрсатмаслик учун дизель маҳсулотларини атайин турли типларга ажратиб юборган, бу билан гўёки эътиборни чалғитган (чунки қайта ҳисоблаш ёки кузатиш вақт олади). Очофат монополистлар ва улар билан тили ва кети чатишиб кетган ўғри олигархия ҳар қандай баҳона бўлган пайти дизель нархини кўтаришиб олишади. Бу аждарҳоларнинг тил бириктиришини исботлаш шарт эмас — айниқса бечора фермерларга дизель ёқилғиис керак бўладиган баҳорда экин ва кузги йиғин пайтидаги нархларга қаралса кифоя. 1 апрелдан 1 июлгача Субсидиялаш даври эълон қилинганиям фермерларнинг фойдасига эмас, зиёнига хизмат қилди. Қайтанга субсидиялаш баҳона яна бир бор нархлар ошириб олинди. Дизель нархини ошаётганига ташқи омилларни важ келтирилиши худди *сироққа арпа уни баҳона бўлгани каби. Эътибор беринг, биржада айнан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари потираб ошмоқда (худди 92 шиптир нархи ошаётгани сингари). Масалан, космосдан кўринадиган коррупцион объектга айланган, 4 млрд.долларгача қимматлаштирилган GTL заводнинг маҳсулоти — GTL-A 70-L S K-6 дизели ўтган 1 ойда 16 670,7 минг сўмдан 18 445,9 минг сўмгача, 10,6%га қимматлаган. Бу завод дизель арзон ва имконли бўлади, деб қурилгнамиди ё бечора фермерларни талаш воситасига айланиши учун? Худди шунингдек, маҳаллий монополист маҳсулоти — EKO тоифасидаги дизель 16 382,3 минг сўмдан 19 081,7 минг сўмгача, 16,5%га қимматлаган. Яъни, фермерларни ва уларнинг ортидан бошқа истеъмолчиларни ҳам қанақадир мохов босқинчилар эмас, ўзимизнинг монополистлар ва олигархлар таламоқда. Хўп, жаноб амалдорлар, 1,5 карра қимматлаштирилган дизель ишлатаётган фермер нима қилиши керак? Маҳсулоти нархини ошириши керакми? Пахта ва ғалланинг нархини ошира олмайди. Ё сизлар истаётгандек, қўлини силтаб, ерини топшириб кетиши керакми? Оёғи ва қўли боғлиқ антимонополиядан ёки жонсарак парламентдан қанақадир овоз чиқишини кутиш доимигидек мушкул масала. 2,5 йил аввал, дизель нархлари осмонга ўрлаган пайтда Давлат раҳбари шахсан ўзи вазиятга аралашиб, нархларни тийиш ва пасайтириш тўғрисида топшириқ берган эди. Бу сафар ҳам бундан бошқа чора қолмаган кўринади.

bakiroo
60 357
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот: муаммоларга амалий ечимлар Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳудудларда тадбиркорликни риво
+2
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот: муаммоларга амалий ечимлар Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган сайёр қабуллар изчил давом эттирилмоқда. Навбатдаги очиқ мулоқот “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ишчи гуруҳи томонидан Қашқадарё вилоятининг Касби туманида ўтказилди. Унда 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди. Учрашув давомида тадбиркорларнинг мурожаатлари, мавжуд муаммолари ва таклифлари тингланди. Ҳар бир масала бўйича тегишли ечимлар муҳокама қилиниб, уларни белгиланган муддатларда ҳал этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Бундай очиқ мулоқотлар тадбиркорлар билан бевосита алоқани мустаҳкамлаш, уларнинг муаммоларини жойида ўрганиш ва амалий кўмак кўрсатишга хизмат қилмоқда. Реклама

bakiroo
60 357
Олти ойлик кетма-кет ўсишдан кейин электромобиллар импорти сонда қисқарган Август ойида умумий қиймати 87,2 млн.долларлик 8 076 дона электромобиль импорт қилинган. Июлда 79,5 млн.долларлик 8 875 дона электромобиль импорт қилинган эди, шундай қилиб олти ойлик ўсишдан кейин яна сонда қисқариш бошланган. Августда импорт бўлган электромобилларнинг ўртача қиймати 10 794 долларни ташкил этган (июлда 8 961 доллар эди). Балки чайқовчи монополистларнинг яна фаоллашгани туфайлими, бензинда юрадиган автомобиллар импорти яна фаоллашган. Ой давомида ўртача қиймати 18 545 доллардан 2 083 дона бензинли мошин олиб кирилган (июлда 1 604 дона). Июлга нисбатан гибридларнинг импорти қарийб 2 карра кўпайган (ўртача қиймати 18 594 доллардан 3 054 дона).

bakiroo
60 357
Ўрдак ва курка гўшти импорти каррасига ортмоқда Гўштни ҳаво транспорти орқали етказиб бериш харажатларини қоплаш бўйича имтиёз йил охиригача узайтирилиши эълон қилингач, импорт ҳажми учинчи ойдирки, ўсишда давом этмоқда. Август ойида 103,5 млн.долларлик гўшт ва гўшт маҳсулотлари импорти қайд этилган (июлда 92,9 млн.долларлик импорт амалга оширилган). Импортнинг энг катта қисми ҳалиям мол гўшти ҳиссасига тўғри келмоқда — ой давомида 85,7 млн.долларлик қарийб 21 минг тонна мол гўшти импорти бўлган (июлда 73,6 млн.долларлик 18,1 минг тонна). Импорт мол гўштининг килоси 4,08 долларданга тушган (июлда 4,06 доллар). Импорт товуқ гўшти 1,25 доллардан (июлда 1,19 доллар), импорт қўй гўшти эса 1,35 долларданга (июлда 1,02 доллар) тушган. Барқарорлиги қайта тикланаётган гўшт импортининг хилма-хиллиги кенгайиб бораётгани эътиборли. Хусусан, ўтган йилнинг тегишли даври билан солиштирилса, ўрдак гўшти импорти 53,8 баробар, курка гўшти импорти 9,2 баробар ошган. Мол гўштининг импортдаги улуши ўтган йилги қарийб 80%дан 76,5%га тушган. Бу жуда яхши белги. Гўшт истеъмоли таркибини парҳез гўштлар томон ўзгартириш балки импортдан бошланаётгандир?

bakiroo
60 357
Солиқчиларимиз қанча кўпроқ ва тўлиқроқ маълумотларни очишса, ҳаммага шунча яхши бўлади Юқоридаги таксистлар сонига оид боғланган постда фақат ва фақат Солиқ қўмитаси маълумотларидан фойдаланилган. Агар ҳурматли Қўмита келтирилган саналардаги рақамларда рўйхатдан ўтгани фалонча, фаолият юритаётгани фустонча дейилганида, худди шу йўсиндаги маълумотлар берилган бўларди. Буям майли, таксичилар сони барибир, ишлаётганлар сони бўйича ҳам камайган бўлиб чиқипти-ку. Нони туя бўлаётган таксичиларга оид постнинг моҳияти ҳам ўзи шу ҳақда, сабаблар ҳақида эди. Бир тарафдан очофат ёқилғи монополистлари, иккинчи томондан аждарҳо агрегаторлар томонидан таланаётган таксистларнинг оғирлашаётган ҳолатига эътибор қаратиш эди. Масалан, Солиқ қўмитамиз 5 йил солиқ тўламай, шитир тушумларни четга ҳайдаган агрегатор комиссия улушини 10-14%дан 20-24%гача кўтарганини, тиғиз ва нарх ошаётган пайтларда, мижозларга қўшиб таксистларниям талаётганини жуда яхши билади. Бу масалага афсуски, антимонополиянинг маъмурий кучи етмаяпти, бошқа кўз юмаётган идораларнинг ҳам. Балки аждарҳо агрегатор ўзи инсоф қилмаса, чўнтакларимиздан суғуриб олаётган супердаромадларни суперсолиқлар билан тартибга солиб қўйиш керак бўлар? Дарвоқе, ўзбандлар сонига қайтсак. 15 ойдирки, сизлар юритиб келган ўзбандлар сони статистикаси эълон қилинмайди. Учинчи ойдирки, ўзбандлар сони бўйича нақ тўртта катта идора — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Статқўм бир тўхтамга кела олишмайди. Ўзи қанча бўлди ўзбандлар? 2,8 млн? 5,5 млн? Балки 20 млн? Уларнинг қанчаси солиқ тўлаяпти? Қанчаси ижтимоий солиқ тўлаяпти? Қанчаси шунчаки рўйхатдан ўтган ва сохта бандлик статистикасининг маҳсули?

bakiroo
60 357
Бизга шуни бозор деб кўрсатишмоқчими? Пропан спекуляцияси давом этади Агар аҳолига пропан етказилиши янги монополист LPG-Trade қўлига ўтказилса-ю, LPG-Trade аҳолига пропан сотиб олиш учун биржага чиқишни бошласа, шу кунларда бўлаётган спекуляциялар давом этаверса, бозорга ўтиш эмас, навбатдаги "бўтқа ислоҳот" бўлади. Ўтган жума, 4 сентябрдаги савдоларда биржада пропан таклифи 336 тоннадан бирданига 1 786 тоннагача ошган. Натижада нарх 16,5%га 6 225,3 минг сўмгача тушган. Нечук, шунча кундан бери таклифни сунъий равишда қисиб келаётган монополист ишлаб чиқарувчилар ва импорт олигархлари бунақа ҳотамтойлик қилворган деб ўйлашингиз мумкин. Эҳтимолки, бу бир марталик томоша "пропан ислоҳоти" бўйича катта йиғилиш олдидан чиройли рақамлар учун керак бўлган чиқар (аҳолига пропанни шу нархдан олсак, бу нарх чиқади қабилида). Кейинги савдолардаёқ, 7 сентябрь якунлари бўйича таклиф яна 605 тоннага тушиб қолгани ва нарх яна 21,5%га, 7 566,5 минг сўмгача сакраганини кўрган бўлсангиз, гумонларингиз иймонингиз билан ўзингизда қолади. Бизга, ислоҳот дея агар янги ясалган монополистни спекуляцион биржадан пропан олиб аҳолига сотишни кўрсатишса ва буни бозор деб аташса, навбатдаги ёлғон бўлади. Худди 2024 йилдаги, худди 2025 йилдаги каби. Шунақа тасаввур туғилмоқдаки, 9 йил давомида ўзбекистонликларни талаган шонли энергетикларнинг валийнеъматлари ва устозлари яна довга қайтишган ва қаерлардадир ўтириб, маслаҳатгўйлик қилишмоқда.

bakiroo
60 357
"Тилла нархидаги бензин" импорти янги минимумларгача тушган Август ойида ёқилғи импорти қийматда июлга нисбатан ўсгандек кўрингани билан, унинг таркибида жуда жиддий ўзгаришлар юз берган. Хусусусан, бензин импорти янги минимумларгача қулаган. Ой давомида 11,4 млн.долларлик 11,4 млн.литр бензин импорт бўлган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,3 карра, апрелдаги максимумларга нисбатан эса 12,3 карра кам. Бензиннинг ҳар литри янада қимматлаб, деярли 1 долларга тушган (июлда 88,9 цент эди). Бир неча ойлик ўсишдан кейин пропан импорт ҳам яна қисқара бошлаган — ой давомида 18,9 млн.долларлик 26,2 минг тонна пропан импорт бўлган (тоннаси 723 доллардан, июлда 701 доллар бўлган). Айни пайтда, деярли ноллашиб қолган керосин импорти яна кескин ўсган — 19,8 млн.долларлик 16,1 минг тонна керосин импорти қайд этилган — тоннаси 1 231 доллардан (июлда 1 147 доллардан). Дизель импортида ҳам ойлик ўсиш кузатилган, гарчи йиллик ҳисобда импорт тубда қолаётган бўлсада. Ой давомида 16,3 млн.долларлик қарийб 14 минг тонна дизель импорт қилинган — нархи тоннасига 1 168 долларгача етган (июлда 1 099,5 доллар). Бизни кузда ёқилғи нархлари билан боғлиқ кўп саргузашт ва чақириқлар кутмоқда, қисқараётган ва таркиби ўзгараётган импорт баҳонасида маҳаллий монополистлар нархларни оширишга оид спекуляциялар тўхтатиб, тийиб турилмаса.

bakiroo
60 357
Эвазига истеъмолчилар нима олади? Гарчи 22% истеъмолчилар пропан баллон етказилишини 45 кундан кўп муддат кутмоқда, дейилган расмий рақам берилгани билан реал аҳвол янада аянчлироқ. Дарвоқе, йил бошида берилган рақамга кўра, 99,4%и 50 кунгача муддатда пропан олаётгани айтилганди. Яъни реалликни қўя туринг, расмий рақамлардаям аҳвол каррасига ёмонлашган. Хўп, ҳозир қанақа? Нарх қандай ва қаерда шаклланмоқда? Ҳудудгазтаъминот асосан Ўзбекнефтегаздан пропаннинг килосини 750 сўмдан сотиб олади. Аҳолига 2 000 сўмдан сотилади. Шу пропан биржада 7 000 сўм, камида, униям олган, эплаган ололади. Ҳудудгазтаъминот аҳолига дея бошқа ишлаб чиқарувчилардан ҳам пропан сотиб олади, тижорий нархларда, лекин фарқини бюджетдан субсидия билан қоплаб беради. Жозибани тасаввур қилдингиз-а? Қиёслаш учун ҳозирги пропан муаммосига 10 йил аввалги ёпиқ конвертация мос тушади холос. Бундан 10 йил аввал доллар 3 минг сўм эди, лекин отлиққа ҳам сотилмасди. Қора бозорда курс 8 минг, нақдсиз схемаларда 12 минг эди. Бу улкан ўпқондан бутун бошли тизим озиқланарди. Лекин, айтайлик фуқаро қора бозордан 8 минг сўмдан доллар олишда ушланиб қолса, жиноий жазога тортиларди (дарвоқе, ҳозир ҳам пропан кутавериб безган фуқаро АЁҚШдан маиший баллонига пропан тўлдираётганда ушланиб қолса, жазоланади). Аҳолига пропан етказиб беришда хусусий операторларни жалб қилган ҳолда бозорга ўтиш режалари кўп марта анонсланган (охиргиси 2026 йил февралда), лекин амалий ҳаракатларга кўчмаганди. Энди, ёқилғи энергетикасидаги вазият ва таъминотда жиддий муаммолар тан олина бошлангач, бошқа ортга суриш имконсиз даражага етгани учун, иродали ечимлар учун узил-кесил қадам қўйиладигандек. Лекин эвазига аҳоли қимматлашган пропандан бўлак нима олади? Мана шу ўзи энг катта савол!

bakiroo
60 357
Иқтисодий амнистия: Бизнес учун нафас ростлаш даври Президентнинг ПФ–175-сонли Фармони билан кичик ва ўрта бизнес учун «Иккинчи имконият» амнистияси эълон қилинди. Бу жуда тўғри қадам, чунки ҳозирги кунда 315,2 мингта тадбиркорнинг 9,5 трлн сўм солиқ қарзи ва 1,5 трлн сўм пеняси бор. Бундай қарорлар бизнесга нафас ростлаш учун катта ёрдам бўлади. Агар 2026 йил 1 сентябргача бўлган солиқ қарзини шу йил якунигача тўлиқ тўласангиз, тўпланган пенялар мутлақо бекор қилинади ва суд ижро ишлари тўхтатилади. Шунингдек, солиқ ҳисоботидаги хатони ўзингиз мустақил тўғрилаб, солиғини тўласангиз ҳам пеня ҳисобланмайди. Давлат жазолашдан кўра кўмаклашиш тизимига ўтаётгани мана шунда кўринади. Бундан ташқари, 2019–2025 йилларда йиғилиб қолган 1,6 трлн сўмлик айрим жарималар ва айланма солиғи бўйича 39,8 млрд сўмлик қарзлар бутунлай ўчирилади. Ушбу имкониятдан фойдаланиш ва қарзлардан қутулиш учун солиқни 2026 йил 31 декабрга қадар тўлиқ тўлаш лозим. Фурсатни бой бермаслик керак.

bakiroo
60 357
LPG-Trade пропанни аҳолига қанчадан сотади? Кечаги катта йиғилишдан кейин Энергетика вазири Шерзод Ходжаев ва Иқтисодиёт ва молия вазирининг нефть-газ масалалари бўйича ўринбосари Хуршед Мустафаев Ахборотга берган интервьюсида (09:08дан кўринг) таклиф этилаётган тизим ҳақида қатор маълумотларни беришган. Қайд этилишича, Ҳудудгазтаъминот қаноти остида LPG-Trade компанияси ташкил этилади. Янги монополист пропанни биржадан олиб, аҳолига сотади (ижтимоий соҳа объектларининг эҳтиёжлари учун пропан етказиш Ҳудудгазтаъминот назоратида қоладиган кўринади). Табиийки, биржадан олинган пропан нархи қиммат бўлади (Ҳозирда тоннаси 7-7,5 млн.сўм атрофида) ва аҳолига сотиладиган пропан нархиям (ташиш, тақсимлаш, тўлдириш ва бошқа харажатлар, маржа ҳисобига) қимматлашади. Англашилишича, ижтимоий рўйхатдагилар учун ҳозирги пропан нархи (килоси 2 минг сўм ва 30-45 кун учун 20 кило) ва тижорий нарх ўртасидаги фарқ манзилли субсидия ўлароқ қоплаб берилади. Шунингдек, пропан етказиб бериш тизимига хусусий операторлар киритилади (Андижон вилояти мисолида камида 2 та оператор). Хусусий операторлар аҳолига фақат ўзлари импорт қилган пропанни сотиши мумкин бўлади ва аҳолига сотганидан ортган қисмини биржага чиқариб реализация қилиши мумкин бўлади. Хусусий операторлар аҳолига бир истеъмолчи учун чекланмаган ҳажмда ва буюртмага қараб пропан етказиб бериши мумкин (айтайлик, 1, 2, 5,10 килоли баллонларда). Маҳаллаларда пропан қуйиш хизматини кўрсатувчи инфратузилмалар ташкил этишга рухсат этилади (нима учун пропан сотишга ихтисослашган АЁҚШларга аҳолига пропан сотишни легаллаштиришга рухсат берилмаяпти, айтилмаган). Масъуллар пропан нархини кутилаётган эркинлаштирилиши ортидан мувозанат ва адолат ўлароқ газлашмаган ҳудудларда аҳоли учун электр тарифларига 50%лик чегирма бериш масаласига тўхталишмаган.

bakiroo
60 357
Маҳалла банкирлигига хусусий банкларни ихтиёрий-мажбурий қўшиш мезони қандай ўзи? Ҳокимларнинг штабларда телба-тескари топшириқлари-ю, ижод намуналарини эшитаётганлар фақат 9та давлат банкларининг эмас, хусусий банкларнинг ихтиёрий-мажбурий қўштирилган маҳалла банкирлари ҳам. Лекин бу хусусий банклар қайси мезонларга кўра, рўйхатга қўшилиб қолганини ҳеч ким билмайди? Рўйхатдан чиқиш мезониниям ҳеч ким билмайди. Қайси асосларга кўра жимитдек фалончи банк маҳалла банкирлигига меҳнат, моддий ва молиявий ресурсларини сарфлаши керак, қайси мезонларга кўра, улкан фустон банк рўйхатдан чиқарилиши керак? Барака топгурлар, ҳеч қурса оғзаки бўлсаям, ХДФУ бўлсаям, мезони ва ўлчови бордир? Ёки расман "маҳалла банкирлиги учун" деган инфратузилма тўлови жорий қилинсинда (Тошкент шаҳрида қурилишга нисбатан бор-ку), тўлаган хусусий бонкалар бу маъмурий кампаниябозликда иштирок этмасин. Ўша гап: Банклар нохос вазифаларни бажаргандан кўра, кўпроқ солиқ тўлагани афзал.

bakiroo
60 357
Камбағалликдан чиқаришнинг кунлик режаси қандай бажарилмоқда? Тепада — Иқтисодиёт ва молия вазирлигида, Меҳнат вазирлигида ё Марказий банкда бу ҳақда хабардорлар борми ёки йўқ, лекин кимўзарга мусобақалашишаётган ҳокимлар назоратидаги штабларда камбағалликдан чиқаришнинг кунлик (!) режалари тузилган ва тун ё дам олиш куни демай, тўхтамай давом этаётган мажлисларда ижро ҳам кунлик (!) талаб қилинмоқда. Ўзбек ҳокимларига қолган камбағалчиликни қисқартириш маъмурчилиги худди пахта ва ғалла планини ясашдан ўзгаси эмас (улар бошқача ишлашни биладими ўзи?). Яъни ҳокимларга фақат рақам керак: кеча қанча одам реестрдан чиқарилди, бугун қанча чиқарилади - эртага қанча? Бунинг учун маҳалла еттилиги — ҳоким ёрдамчисидан маҳалла банкиригача, ишнинг энг қора, ифлос ва ноқонуний қисмини бўйнига олиши керак (қарғиш ҳам, сўкиш ҳам, лаънат ҳам шуларга). Камбағалларнинг бўйнига кредит расмийлаштириладими, сохта бандлик ясаладими, асбоб-ускуна ё чорва берилди қилинадими — фарқи йўқ. Айрим вилоятлар ҳокимлари йил охиригача камбағалликни синф ўлароқ мутлақо тугатишни ваъда қилишганида, ҳамма кулганди. Энди эса кулгули эмас. Улар сохтакорликни уддалашмоқда. Маҳаллалар уюшмасининг янг раҳбари — биратўла бош вазир ўринбосари балки вазиятга аралашса, эҳтимол, нимадир ўзгариб қолар.

bakiroo
60 357
Тадбиркорни битта хато учун дарров жаримага тортиш амалиёти ўзгармоқда Ўзбекистонда бизнесга нисбатан жарима қўллашда янги ёндашув жорий этиляпти. ПФ-175-сонли фармон билан айрим қоидабузарликларда тадбиркорга аввал хатони тўғрилаш имконияти берилади. Агар қоидабузарлик биринчи марта содир этилган бўлса ва у инсон ҳаёти, соғлиғи ёки бошқаларнинг мол-мулкига зарар етказмаган бўлса, тадбиркорга 10 кун ичида камчиликни жаримасиз бартараф этиш имконияти берилади. Яна бир муҳим ўзгариш чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасига тегишли. Маркировка бўйича жаримани чораклик тушумдан фоиз ҳисобида белгилаш ўрнига, қатъий миқдордаги жарималарга ўтиш кўзда тутилмоқда. Илгари ҳатто битта маркировка коди билан боғлиқ хато ҳам чораклик тушумнинг 2 фоизигача жаримага олиб келиши мумкин эди. Бундан ташқари, молиявий ва маъмурий жарималарни қайта кўриб чиқиб, уларни ўртача икки баравар камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Меҳмонхона, ресторан, кафе ва барлар учун ҳам маркировка тартиби енгиллашади: улар харид қилган сув, салқин ичимликлар, пиво ва тамаки маҳсулотларининг маркировка кодлари якуний истеъмолчига сотилган деб ҳисобланади. Қисқаси, янги ёндашувда асосий мақсад тадбиркорни биринчи хатосидаёқ катта жарима билан жазолаш эмас, аввало камчиликни тўғрилашга имконият бериш. Манба

bakiroo
60 357
Эрталабгача камбағалликдан чиқариш мумкинми? Жойларда камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича ҳокимларнинг мажлислари сони кескин кўпайган ва еттиликларга оилаларни камбағалликдан чиқариш режа-топшириқлари берила бошланган. Ўтган ҳафтадаги катта йиғилишда камбағалликни қисқартириш бўйича вазифалар йил давомида ва йил охиригача қўйилган бўлса-да, маҳаллий даражада ижро учун берилаётган муддатлар ва мажбурлаш чоралари абсурд даражага етаётган ҳолатлар ҳам бор. Ҳартугул, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги охирги кунларда жойларда юз бераётган воқеалар ва вазиятдан хабардор кўринади. Вазирликнинг расмий баёнотига кўра, ижтимоий реестр"даги фуқароларни асоссиз ёки мажбуран реестрдан чиқариш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Қайд этилишича, бу фуқароларнинг давлат томонидан кафолатланган ижтимоий ҳимоя ва кўмаклардан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлишига олиб келиши мумкин.

bakiroo
60 357
Админреформа-2 қачон бошланади? 2026 йил 1 октябрга қадар давлат органлари бошқарув ходимларининг штат бирликларининг мақбуллаштириш бўйича фармон лойиҳаси тайёрланиши керак. Шунингдек, икки ой муддатда туман (шаҳар) ҳокимликларининг амалдаги штат бирликлари сонини ҳудуддаги аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда белгилаш бўйича тегишли ҳужжат лойиҳаси Президент Администрациясига киритилиши зарур. Фискал стратегия хомчўтларига кўра, 2027 йилда Давлат бюджетидан бошқарув харажатлари биринчи марта қисқариши кўзда тутилгани эсингиздами?

bakiroo
60 357
Давлат фуқаролик хизматчилари маошлари тартибга солинади Давлат раҳбари 2 сентябрда имзолаган Фармон билан давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш кўзда тутилган. Демак, 2027 йил 1 январдан бошлаб давлат органларида меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси қуйидагиларни ўз ичига олади: Лавозим маоши; Малака даражасидаги тўловлар; KPI'га эришилгани учун лавозим маошига ҳар ойлик устамалар; Бонус тўловлари (мукофотлаш). KPI'га эришганлик учун харажатлар сметасида бир йиллик лавозим маошининг 25%и миқдорида, бонус тўловлари учун харажатлар сметасида бир йил учун штатлар жадвалидаги бир ойлик лавозим маоши (малака даражаси учун тўлов билан бирга) миқдоридаги маблағлар режалаштирилади. Бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан ходимларга қўшимча тўловларни тўлаш амалиёт бекор қилинади. Давлат органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан бошқарув ходимларининг штата бирликларини сақлаш тақиқланади. Фармонда кўзда тутилмаган қўшимча устамалар, шу жумладан, бошқа турдаги унвон ва мартабалар учун устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловларни тўлаш тақиқланади (давлат мукофотлари учун тўловлар мустасно). Бошқача айтганда, малака, иш унумдорлиги ва натижадорликни четга суриб қўйиб, фақат садоқат принципларида кимларга космик маошлар тўлаш, кимларнидир эса суткасига 10-15 соатлаб, дам олиш кунисиз ишлаганига қарамай, моддий рағбатлантирмаслик ҳолатларига чек қўйилади. 2026 йил 2 сентябрдан бошлаб 2026 йил 31 декабрга қадар ходимларнинг Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобидан тўланадиган ҳар ойлик иш ҳақи миқдори (меҳнат таътили ва фойдаланилмаган меҳнат таътили компенсацияси учун тўловлар бундан мустасно) Фармонда белгиланган ҳар ойлик ўртача иш ҳақи миқдоридан ошиб кетишига йўл қўймаслик таъминланади.

bakiroo
60 357
Андижондан бошқа барча ҳудудда ош (гўшт) қимматлашган Август ойида палов Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 2,1%гача қимматлашган. Палов арзонлашган ягона аномал ҳудуд Андижон вилояти бўлиб қолган. Вилоятда 1 кг палов нархи ўртача 1%га арзонлашган. Арзонлашиш омили Андижонда мол гўштининг нархи июлдаги 114 907 сўмдан 111 713 сўмгача пасайгани билан боғлиқ бўлган. Энг қиммат гўшт ҳалиям Фарғона вилоятида сақланмоқда (127 491 сўм). Қизиқ тарафи, Фарғонада гўшт нархи шундоқ қўшни бўлган андижондан 14,1%га ёки 15 778 сўмга фарқланмоқда. Энг қиммат ош барибир пойтахт Тошкентда (130 285 сўм) қолмоқда. Август ойида паловнинг нўхатдан бошқа барча масаллиқлари қимматлаган.