cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Асланов билан футбол

Журналист Қаҳрамон Аслановнинг футбол мавзусидаги фикрлари, қарашлари, қизиқарли факт ва маълумотлар. Тижорий ҳамкорлик учун: @Muhammadsalah7

Show more
Uzbekistan3 879The language is not specifiedSports3 590
Advertising posts
20 923
Subscribers
-3924 hours
-807 days
+54030 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
«Аталанта» «Торино»ни 3:0 ҳисобида енгди ва топ-4 даги ўрнини кафолатлади. Демак, Италиядан олтинчи жамоа - «Рома» Чемпионлар Лигасида қатнашмайдиган бўлди. https://t.me/aslanov_futbol/1213
10 08911Loading...
02
«Галатасарай» Коньяда 3:1 ютиб, чемпион бўлди. Қизиғи, «Коньяспор» мағлубиятга учраб, пастга тушиб кетаётганди. «Газиантеп» ҳам, «Анкарагужу» ҳам ҳисобда олдинда бориб, «Конья»ни қувиб ўтишганди. Аммо 87-90 дақиқаларда «Трабзон» ҳужумчиси хет-трик қилиб, анқараликлар 2:4 ютқазиб қўйишди ва «Конья» ҳам Суперлигада қолди. https://t.me/aslanov_futbol/1219?single
10 2961Loading...
03
«Саутҳэмптон» мана шунақа ўтиш ўйинида «Лидс»ни мағлубиятга учратди, ҳамда «Лестер» ва «Испвич»га қўшилиб, АПЛга қайтди. Демак, ўтган йили чиққан уч жамоа бир йилда қайтиб тцшиб кетганини эътиборга олсак, АПЛ икки йил олдинги таркибга деярли қайтди, фақат «Лидс» ўрнида «Ипсвич». https://t.me/aslanov_futbol/172
11 3019Loading...
04
Бугун Туркия чемпионати охирги турида қизиқ ўйин бор: Коньяспор - Галатасарай. «Галатасарай» ўтган ўйинда «Фенербахче»га ютқазиб қўйди ва орадаги фарқ 3 очко бўлиб қолди. Энди Коньяда жамоа камида дуранг ўйнаши керак. Ютқазса, «Фенербахче» ўз ўйинини ютиб, чемпионга айланиши мумкин. «Коньяспор»га ҳам дуранг зарур. Шундагина лигада ўз ўрнини сақлаб қолади. Агар ютқазадиган бўлса, орқадагилар қувиб ўтиши мумкин. Демак, ҳар икки жамоани ҳам дуранг тўлиқ қаноатлантиради. Шунинг учун барчанинг кўзи ушбу учрашувга қаратилган. @aslanov_futbol
12 25215Loading...
05
Кечаги ғалабадан сўнг, «Манчестер Юнайтед» жами совринлари сонини 67 тага етказди ва бу борада «Ливерпул»га етиб олди. «Ливерпул» яқинда Лига кубогини ютиб, биттага ўўиб кетганди. @aslanov_futbol
13 61030Loading...
06
Дарвоқе, Пеп Гвардиола Англияга келганидан буён илк марта кубок финалларида мағлубиятга учради. Бунгача, у олти ўйиндаолти совринни ютган. Тўғри, битта финалда «Челси»нинг қўли баланд келган, аммо у Чемпионлар Лигаси эди. @aslanov_futbol
14 28428Loading...
07
Финалда «МЮ»нинг ғалабаси «Челси» ва «Нюкасл» мухлисларига ёқмагани табиий. Сабаби, кубокни қўлга киритган «Юнайтед» Европа Лигасида «Тоттенҳэм»га шерик бўлади. «Челси» эса, 6-ўринни олган бўлса-да, Конференциялар кубогида ўйнайди. «Нюкасл» еврокубоксиз қолди. Агар «Сити» ютганида, «Челси» Европа Лигасида, «Нюкасл» Конференциялар кубогида ўйнарди. @aslanov_futbol
14 61699Loading...
08
Фергюсон кетганидан кейин «МЮ» баъзи кубокларни ютган. Иккита суперкубок, Европа Лигаси, иккита Лига кубоги, бугунги Англия кубоги ҳам иккинчиси. Лекин том маънодаги ҳақиқий соврин мана шу бугунгиси деб ўйлайман. Сабаби, икки марта суперкубокда «Лестер» ва «Уиган» ютилган бўлса, Лига кубогида «Саутҳэмптон» ва «Нюкасл» мағлуб этилганди. Тан олиш керак, топ-рақибмас. Англия кубогида эса, ўтган сафар «Кристал Пэлас» мағлуб этилганди. Қизиғи, ўша кубоклардаги аввалги босқичларда ҳам «МЮ» учун йўл осон бўлган. «Эвертон», «Вест Ҳэм», «Ҳалл Сити» ва ҳоказо рақиблар эди. Моуриньо бир марта «Сити»ни чиқариб юборган, аммо Лига кубоги дастлабки босқичларда жамоалар у қадар кучли таркиб туширишмайди. Европа Лигаси маълум, 2017 йилда ҳозиргидек эмасди даража, нисбатан кучсизроқ рақиблар бўлган рақиб: «Сент Этиен», «Селта», «Аякс»... Бу сафар кубок йўлида «МЮ» аввал «Ливерпул»ни, финалда эса, дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири «Сити»ни мағлуб этди. Тасодифанмас, икки ўйинда ҳам «МЮ» xG бўйича яхши кўрсаткич қилди, режа бўйича, яхши ўйин ўтказди. Менимча, мавсум қандай ўтганини ҳам эсласак, Фергюсондан кейинги даврдаги энг қадрли кубок. Гол муаллифлари, икки 19 ёшли академия тарбияланувчилари - бу турнир финаллари тарихида илк марта. Шунинг учун, кўпчилик бу ҳолатни Луи ван Гаал кубок олиб, истеъфога чиқарилган даврга қиёслаётган бўлса-да, ҳозиргиси тамомила фарқли, назаримда. «МЮ» мухлисларини, ўзимни ҳам ғалаба билан табриклайман. @aslanov_futbol
44 226155Loading...
09
“Байер” футболчиси Жереми Фримпонг жуда яхши мавсум ўтказди, аммо унинг трансфери якунда муваффақиятли чиқиши борасида бироз рисклар бор, шунинг учун балким музокаралар бироз секин амалга ошиши, белгиланган нархни ҳеч ким тўлашни хоҳламаслиги ҳам мумкин. Гап шундаки, Фримпонг бироз специфик футболчи, фақат маълум бир схема ва тизим остида фойдали бўла олади холос. Мисол учун 3-4-3, 3-5-2, яъни уч марказий ҳимоячили схема қанотида Фримпонг жуда фойдали, айниқса,ҳужумни қувватлаши, техникаси рақиб майдонида катта устунлик тақдим этади. Аммо масалан, ҳимояланишда Фримпонгда муаммолар бор. Уни 4 ҳимоячили схемага қўйиш жуда қийин, футболчининг ҳужумдаги самараси ҳимоядаги очиқликларни қоплай олмаслиги мумкин. Алонсо уни баъзи ўйинларда вингер сифатида ҳам қўллади. Бу ҳам фойдасиз. Сабаби, ҳужумкор ҳимоячи бўлиш билан яхши вингер бўлиш ўртасида катта фарқ бор. Буни аввалроқ Канселу мисолида ҳам гаплашгандик. Агар ҳимоячи ёки латерал бўлсангиз, сиз билан рақибрнинг ҳужумчиси ёки вингери ўйнайди – табиийки, баъзи унинг ҳужумда қолиб кетиши ёки ҳимояланишда у қадар зўр эмаслигидан фойдаланиш мумкин. Қанотингизда олдинда яна бир шеригингиз бўлади, бу ҳам катта устунлик. Лекин агар вингер ёки қанот ҳужумчиси бўлсангиз, сиз билан рақибнинг ҳимоячиси мунтазам ўйнайди. Бутунлай бошқа даража. Кеча ҳам Фримпонг ҳужумкор яримҳимоячи сифатида ўйнади ва аслида энг иқтидорли футболчилардан бири бўлишига қарамасдан, энг паст баҳога лойиқ кўрилди, ўйин тугамасдан алмаштирилди. Майдонга тушган барча футболчилар ичида энг кўп маротаба (13) тўп йўқотди. Шунинг учун ҳам 3 марказий ҳимоячили схемани фаол тарзда қўллайдиган Италиядан бошқа лигаларга ҳимоячиларнинг трансфери доим омадли чиқмайди. Мисол учун Лихштайнер “Ювентус”нинг 3-5-2 схемасида топ-футболчи эди, “Арсенал”да ўхшамади. “Челси” ўз мураббийидан келиб чиқиб Алонсо, Заппакоста каби қанот ҳимоячиларини сотиб олди, кейинги мураббий 4 ҳимоячига ўтгач, бу футболчилар керак бўлмади. Дармиан ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин, у ҳалигача “Интер”нинг асосий ҳимоячиларидан бири, аммо аллақачон, Луи ван Гаал кетгач, Моуриньога тўғри келмай қолганди. Нидерландиялик футболчи “Байер”нинг ўтган мавсумида энг ёрқин ва эътиборга арзирли номларидан бири бўлса-да, клубларнинг унинг трансфери борасида бироз чекинишини ҳам тушуниш мумкин. Уни сотиб оладиган клуб ё Фримпонгга мос услубда тўп суриши ёки мураббий айнан унинг барча устунлик ва камчиликларини ҳисобга олган ҳолда бу трансферга рози бўлиши керак. @aslanov_futbol
18 24631Loading...
10
Энди Италия чемпионатида «Аталанта» «Ювентус»ни қувиб ўтмаслиги керак. Гап шундаки, Европа лигасини ютгач, бергамоликлар келаси мавсум Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди. ЕЧЛ регламентига кўра, ушбу мавсумда еврокубокларда энг яхши қатнашган иккита лигага (Италия ва Германия) қўшимча йўлланма берилади. Бу йўлланма ўша лигада ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаган энг яхши кўрсаткичли жамоага берилади. Агар «Аталанта» 4-ўринни қўлга киритса, унда ЕЧЛ йўлланмаси 2 та бўлиб, биттаси куйиб кетади. «Ювентус» 5-ўрин сифатида ЕЧЛдаги қўшимча ўринга эга бўлади. Агар «Аталанта» 5-ўринни олса, дастлабки 5 жамоа шундоғам ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритган, қўшимча ўрин «Рома»га насиб қилади. Италиядан 6 жамоа Чемпионлар Лигасида қатнашади. Худди шундай имконият Германияда 6-ўринни олган «Айнтрахт»да ҳам бор. Агар Бундеслиганинг 5-жамоаси «Боруссия» финалда ютиб, уёқдан ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритса. @aslanov_futbol
37 778159Loading...
11
«Байер» футболчилари Look man га қарамаяптилар. Инглизчани биладиганлар тушунди 😂 @aslanov_futbol
19 33516Loading...
12
Анови твиттердан скрин қўйишим билан 1:0 бўлди, постни чиваригим билан 2:0. Жим тураман, хўп :) @aslanov_futbol
20 4927Loading...
13
«Байер»ни биламиз, ҳамма нарса бўлиши мумкин, аммо дастлабки дақиқалардан «Аталанта» финалга тайёрроқ бўлганини кўряпмиз. Сабаби маълум. «Байер» қарийб икки ой олдин Германия чемпионлигини нақд қилган, уёғига мавсумни мағлубиятсиз ўтказиш ўйинини ўйнаяпти. У қадар жиддиймас, ишонинг. Мазза қилиш, завқ олиш мумкин, лекин кураш бошқа нарса. «Аталанта» айнан курашиб келмоқда: А Серияда Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун рақобатда қатнашди, асосий рақиби «Рома» билан ўйин бўлди, кубок финалида «Ювентус» билан беллашди. Яъни, агар тонус ҳақида гап борса, «Аталанта» учун мавсум эрта тугамади, охиригача давом этмоқда. Бу юклама жиҳатидан ҳам, руҳий томондан финалга тайёрланишни осонлаштиради. Албатта, бу барчасини ҳал қилувчи ягона фактор эмас. «Байер»да салоҳият катта, ўз ўйинини топиши, шу бугунги финал темпига ҳам, рақибга ҳам аста секин мослашиши мумкин. Лекин айнан ўйиннинг дастлабки дақиқалари бўйича олсак, «Аталанта» юқоридаги устунликни майдонга кўчира олди. @aslanov_futbol
53 10241Loading...
14
Media files
16 6169Loading...
15
Фил Фодендан сўрашди: - Яя Туреми ё де Брюйне? - Де Брюйне. - Ҳоланд ёки Кейн? - Мени бунақа қийнаманг. Икковиям :) - Айни дамда жамоангда энг яхши футболчи қайси? - Кевин де Брюйне - Ким билан ўзаро тушуниш даражанг яхшироқ? - Ковачич билан - Энг тезкор ким: Стерлинг, Уолкер, Сане ёки Доку? - Крис Уолкер - Ушбу мавсумдаги рақиблар ичида энг қийин жамоа ва футболчи? - «Реал» Мадрид ва Тони Кроос. @aslanov_futbol
21 28163Loading...
16
АПЛ 2023/24 мавсумида спринтлар (ҳужумга чиқиш ё ҳимояга қайтишдаги темпли югуришлар) сони бўйича жадвал экан. Энг пастда «Шеффилд»нинг бўлиши тушунарли - жамоа асосан қуйи блокда «ўтиради». «КП»да Эзе, Олисе, Матета каби юқори техникали футболчилар борлиги учун ҳужумлар асосан кам сонли футболчи билан амалга ошади. Энг эътиборлиси, чемпион «Сити»нинг спринтлар сони бўйича 18-ўринда экани. Бу шуни кўрсатадики, жамоада ўйин тизими юқори даражада, тўпни олиб қўйишда, ўтиш фазаларида футболчилар кўп югурмайди, тўғри, ақлли жойлашув эвазига ҳаракатлар самарали. Мақол бор-у, «аҳмоқ бош оёқни қийнайди». Айнан мана шу фактор ҳам баҳорга келиб, «Сити» жисмоний томондан энг яхши бўлиб қолишини изоҳлайди. Илгари бу Гвардиолада ҳар чизиқда иккитадан юқори савияли ижрочи борлиги билан изоҳланарди, аммо охирги йилларда ундай эмас, Пеп рақибларига нисбатан кам футболчилардан фойдаланяпти. «Арсенал»да ҳам мувозанат ёмонмас, «Тоттенҳэм» ва «Ливерпул» муҳим паллада пасайганини ҳам шу жадвал изоҳлайди. @aslanov_futbol
17 32251Loading...
17
Март ойини бошларида бир хабар чиққанди: «Манчестер Юнайтед»нинг янги эгалари мураббий борасидаги қарорни мавсум сўнггидаги ўйинларга  қараб чиқаришади. Гап Чемпионлар Лигаси йўлланмасининг қўлга киритиш ё киритилмаслигида ҳам эмас, жамоа ўйинидаги позитив ўзгаришлар, услубга баҳо берилади. Яъни Эрик тен Хаг қолган икки ой ичида келаси мавсум нимадир қила олишига хўжайинларни ишонтириши керак. Якунда, хулоса қандай бўлади ҳали номаълум, аммо агар худди шу биринчи абзацдаги нуқтаи назар билан қаралса, Почеттино «Челси»да шуни кўрсата олди. Яъни агар Манчестер эгалари Лондонда бўлганида, аниқ янги шартнома таклиф қилинарди - жароҳатлар натижасида тубга тушиб кетган жамоа ўнгланди, яхши ўйинлар намойиш қилди, сўнгги икки ойда очко тўплашда фақат кучли учликдан ортда қолди. «Нюкасл», «Тоттенҳэм», «МЮ», «Брайтон» мағлуб этилди. Охирги 11 ўйинда 7 ғалаба, 3 дуранг. Лекин Боули Почеттинони истеъфога чиқарибди. Тушунарсиз қарор. Яна «Брайтон» томонга қараляптимикин? @aslanov_futbol
32 42553Loading...
18
Bu kitobni o'qisangiz, muammolarga ko'z yumasiz Jamiyatimizda kitobxonlikning keng targ'iboti uchun "Abadiyat" loyihasini qarshi oling! Loyihada turli insonlardan qahramonlar tanlab olinadi va kitob taqdim qilinadi. Loyiha davomida yigitlar o'zlari uchun ko'p narsani isbotladilar, biri ota-onasini xursand qilishni, ikkinchisi esa onasining qarzlarini uzishni maqsad qildi. Batafsil YouTubeda tomosha qiling. 👉 https://youtu.be/1w7NtRtbuik @abadiyat_uz
15 27635Loading...
19
https://tribuna.uz/news/20/20/20/vest-bromvich-mzhizasi-yurgen-klopp-faoliyatiga-nazar
15 42063Loading...
20
https://tribuna.uz/news/view/6750
10Loading...
21
Испания чемпионати турнир жадвали. Қаранг, 38-тур ҳеч нарсани ҳал қилмайди, 1-9 ўриндаги жамоаларнинг орасидаги фарқларга эътибор берсангиз, бирортаси бир поғона юқорига чиқиши/тушиши имконсиз. @aslanov_futbol
18 10235Loading...
22
«Вильяреал» камбэк билан «Реал»дан олтин медални тортиб ололмади, тўғри, лекин норвегиялик ҳужумчи Александр Сёрлот покер қилиб, Беллинҳэмдан Ла Лига «олтин бутсаси» Печичи совринини деярли тортиб олди. Энди унинг ҳисобида 23 гол бор. Жудда 19 та. «Реал» дарвозасига покер қилиш одатий ҳол бўлиб бормоқда. Ўтган йили «Жирона» ҳужумчиси Костельянос ҳам Лунин дарвозасига тўрт гол урган. Қизиғи, шу 2023 йилгача Испания чемпионатида ҳеч ким мадридликлар дарвозасига покер қилолмаганди. @aslanov_futbol
57 38255Loading...
23
⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️ 🔥 CHEMPIONLIK UCHUN KURASH 🔥 🎥 JONLI EFIRLAR BOSHLANDI 🎥 🇬🇧 "Arsenal" ⚡️ "Everton” 🇬🇧 🎥 JONLI EFIRda ko’rish👇 https://t.me/+yp7dLYXEe802MjEy https://t.me/+yp7dLYXEe802MjEy 🇬🇧 “Man. Siti” ⚡️ “Vest Ham” 🇬🇧 🎥 JONLI EFIRda ko’rish👇 https://t.me/+M2EbqRknvrU4ZjIy https://t.me/+M2EbqRknvrU4ZjIy
6 9525Loading...
24
Футбол клуби кимники бўлса, бошқарув самарали бўлади, деган савол кўп айланади. Масалан  Германияда машҳур «Мюнхен 1860» воқеасидан сўнг, ташқи инвестордан қўрқишади ва ҳуқуқий томондан умуман назорат пакетини сотиб олиш имконсиз. Англияда клубларни сотиб олиш мумкин, Испанияда аксарият клубларнинг эгаси мухлислар ҳисобланади ва бошқарувга сайловлар орқали келишади. Учинчи йўл анча ҳаққонийдек кўринади, зеро футбол мухлислар учун экан, асосий хулоса ҳам уларники бўлгани дурустдек. Аммо кўряпмизки, бу тизимда бошқарув сиёсийлашиб , поппулистик қарорлар кўпайиб кетар экан. Перес машҳур «Галактикос» лойиҳасида шу қадар ҳаддидан ошдики, «Реал» ўзига келиши учун 8 йил керак бўлди. Ҳозир «Барселона» оғир даврни бошдан кечирмоқда. Барчасини аввалги бошқарувга тўнкайвериш, масалан, Пике, Бускетс каби юлдузлардан воз кечиш олдидан, бу қарорини оқлаш учун ёлланма журналистлар ёрдамида футболчиларни қоралаш кампанияси, Мессининг оқибатда айбдор бўлиб чиқиши ва ҳоказолар - футбол клуби учун шармандалик. Ямал, Кубарси, Гави, Педри, Фермин - мана шундай катта жавоҳирлар етишиб чиқаётган даврни бой бериш учун инсон нақадар неадекват бўлиши керакки, Лапорта буни эплаяпти. Ҳаммаси сиёсат учун, айб унда эмаслигини сингдириш, кейинги сайловда ютиб чиқиш учун. Хави бу ишлар жонига тегиб, кетаман деди, кейин қолишга кўндиришди, баёнот берилди. Энди эса, Лапорта уни истеъфога чиқармоқчи экани ҳақида гаплар тарқалди, мураббийнинг танқиди ёқмапти. Бу дунёнинг энг катта клубларидан бирида бўлаётганига ишониш қийин. Арабларнинг икки клуби «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» икки қутбга ўхшайди, Глайзерлар «МЮ»ни нималар қилганини биласиз... Яъни ҳар қандай шаклда муваффақиятли ва муваффақиятсиз намуналарни кўрамиз. Бу худди футболда гап бошқарув шаклида эмас, ҳар бир вазифа лойиқлар қўлида бўлиши энг муҳим эканини исботлаётгандек бўлади. @aslanov_futbol
25 31684Loading...
25
Дарвозабонлар мавзуси нозик. Тибо Куртуа тикланиб, «Алавес» билан зўр ўйин ўтказгач, баҳслар пайдо бўлди: белгиялик посбон финалда тушиши керакми ёки шу пайтгача озми кўпми турнирда ўз хиссасини қўшган Лунинга ишонавериш керакми? Энг ёмони, бу шундай қарорки, эртага, ким бўлишидан қатъи назар, хато қиладиган бўлса, гап кўпаяди, Куртуа барибир яхшийди, Лунинни қолдириш керак эди, қабилида. Чунки дарвозабон соҳаси шундайки, юзага келадиган энг муҳим паллада панд бермаслик керак. Ҳужумчи хатога йўл қўйса, ҳа, бошқаси бўлганда балки шу вазиятга чиқармиди, шу ерда бўлармиди, деб оқлаш мумкин. Дарвозабон эса, ўша ерда бўлиши шарт. Бу худди пеналти ижрочисига ўхшайди. Ҳар ким ҳам хато қилиши мумкин ва натижада тепувчини танлаган мураббий танқид қилинади. Яққол мисол, «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда Ортеганинг қаҳрамонлиги. Агар Эдерсон жароҳат олмаганда, у майдонга тушмасди ва балки Эдерсон Соннинг зарбасини қайтара олмасди ҳам. Лекин Гвардиола айнан Сонга қарши Эдерсонмас, Ортега яхши эканини қаердан билади? Шунчаки, аслида ёмон воқеа, Эдерсоннинг жароҳати якунда бахтли тасодиф бўлиб чиқди. Ёки агар биринчи таймдан Ортега ўйнаганда, Эдерсон қайтарган зарбани у қайтара олмагандачи? Хуллас, Лунин танланса ҳам, Куртуа танланса ҳам, ўйиндан кейин ўша қарорнинг тўғри ёки нотўғри сифатга ажратмаслик керак. Анчелотти ўйин олдидан бир қатор биз билмаган аргументлар ёрдамида танловни амалга оширади, бу қарор ўша пайт учун тўғри бўлади, тамом. Ҳа, яна мавзуга оид. Андре Онана Англияда энг кўп хавфли вазиятларни бартараф қилган, қутқарган дарвозабон бўлиб чиқди. Аммо бу унинг Алисон ёки Райядан яхшироқ эканини англатмайди. Шунчаки, «МЮ» дарвозаси олдида жуда кўп вазиятлар, хавфли зарбалар бўлди, табиийки, Онанада яхши сейвлар қилиш имконияти кўпроқ бўлди. Шунинг учун дарвозабонларни солиштиришда пешқадам ва аутсайдер жамоа экани инобатга олинади. Аслида кам зарба қабул қиладиган дарвозабоннинг иши қийинроқ, чунки менимча, 10 зарбадан 8 тасини қайтаришдан, битта ягона вазиятни қутқариш қийинроқ. Иккинчисида хато қилиш имконияти йўқ. Энди шу шартларда, ўйлаб кўринг, Луниннинг сейвлари тош босадими ёки Куртуанинг ишончлилиги? @aslanov_futbol
20 54437Loading...
26
«Нюкасл»нинг мағлубияти «Челси»ни 6-ўринга олиб чиқди ва лондонликлар Европа Лигасида ўйнаши мумкин. Вазият бундай: ЕЛда Англиядан икки жамоа қатнашади ва агар кубок финалида «Манчестер Сити» ғалаба қозонса, бешинчи ва олтинчи ўриндаги «Тоттенҳэм» ва «Челси» Европа Лигасига, 7-ўрин соҳиби (Ньюкасл ёки МЮ) Конференциялар кубогига йўл олади. Агар кубок финалида «МЮ» ғалаба қозонса, «Тоттенҳэм» ва «МЮ» Европа Лигасига, 6-ўрин соҳиби (Челси ёки Ньюкасл) Конференциялар кубогига йўл олади. Албатта, «Тоттенҳэм» ва «Челси» ўрин алмашиши мумкин, бунинг учун «Тоттенҳэм» «Шеффилд»га ютқазиши керак бўладики, ишониш қийин. Ўз навбатида, «Ньюкасл» «Челси» билан ҳам, «МЮ» билан ҳам ўрин алмашиши мумкин. @aslanov_futbol
21 60568Loading...
27
Алекс Фергюсон 1-турдан кейин «Астон Вилла»ни мақтаган ва жамоа бу мавсумда кўп нарса қодирлигини тахмин қилган экан. Қизиғи, 1-турда Эмери жамоаси «Нюкасл»га 1:5 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Сэр Алексга яна қойил қолиш мумкин, зеро «Астон Вилла» якунда 4-ўринни қўлга киритди ва 41 йилда илк маротаба Европанинг энг нуфузли турнирида иштирок этадиган бўлди. Ўшанда «Вилла» Чемпионлар кубогини ютган эди. @aslanov_futbol
25 73583Loading...
28
😨 Telefoningiz narxini 99% aniqlikda hisoblab beruvchi bot tayyorlashibdi! 🤖 Ushbu bot orqali siz telefoningizning bozordagi narxini aniqlab olishingiz mumkin. 🛒 Bundan tashqari botga ulangan kanal orqali tez va oson sotishingiz ham mumkin. ⚡️ Hoziroq “Start” tugmasini bosing va sinab ko’ring!
28 46711Loading...
29
Кечаги ўйиндан кейин айниқса, Фил Фоденнинг «Олтин тўп»га муносиб экани ҳақидаги мулоҳазалар кўпайди. Филнинг албатта, муносиб эканини тан олган ҳолда, амалда бу имконсиз эканини айтмоқчиман. «Олтин тўп» мантиғи қандай ишлашига эътибор берсангиз, ё гол+пас бўйича ўта юқори кўрсаткичларни қайд этиш керак ёки маълум бир «скилл» (қобилият) бўйича ҳеч бўлмаса жамоасида яққол устун бўлиши катта аҳамият касб этади. Бу футболчини чиндан ҳам элита, такрорланмас маҳорат соҳиби эканини кўрсатади. Шубҳасиз, Фил Фоден натижаларга бўлган таъсири, барқарорлиги ва ҳаракатчанлиги нуқтаи назаридан «Сити»да мавсумнинг энг яхши ўйинчиси, аммо қаранг, шу жамоа ичида ҳам Ҳоланд ундан яхшироқ гол уради, Кевин де Брюйне яхшироқ пас беради, Родри ўйинни бошқариш бўйича Фодендан устун, ҳа, Ортега ҳам дарвозани Фодендан яхшироқ қўриқлайди. Ишонаверинг, бу жуда муҳим. Иньеста 2010 йилда «Олтин тўп»ни ололмаганда, ҳамма норози бўлган, лекин дриблингда Месси, пас беришда Хави туриб, Иньестани танлаш бироз қийин. Ростанам энг яхши бўлиш учун шунчаки яхшироқ ўйнаш етарли бўлмайди, қайсидир жиҳатда умуман энг қобилиятли бўлиш ҳам керак, назаримда. @aslanov_futbol
59 550134Loading...
30
«Тоттенҳэм» мухлислари эса, стадионда «кўряпсанми, Арсенал» дея қўшиқ куйлашяпти :) @aslanov_futbol
43 14733Loading...
31
Доку пеналти ишлади, Ҳоланд урди, лекин голнинг асосий сабабчичи Фил Фоден, менимча. @aslanov_futbol
35 75412Loading...
32
«Тоттеҳэм»нинг янги стадионида «Манчестер Сити» АПЛдаги илк голини урди. Бешинчи ўйинида. Муаллиф Ҳоланд, ассист де Брюйнеда, лекин голнинг асосий сабабчиси Фил Фоден, менимча. @aslanov_futbol
33 35113Loading...
33
Дуранг нафақат «Сити», «Тоттенҳэм»ни ҳам қониқтирмайди. Айни пайтда лондонликлар «Астон Вилла»дан 4 очко орқада. Ғалаба қозонса, 2 очко қолади. «Астон Вилла» охирги турни «Кристал Пэлас» майдонига, «Тоттенҳэм» Шеффилдга боришини эътиборга олсак, имконият бўлади. «Кристал Пэлас» охирги 6 ўйиннинг 5 тасини ютди, жумладан «Ливерпул», «Нюкасл» ва «МЮ»ни. Дуранг «Сити»да имкониятни сақлаб қоладими? Ҳа. У ҳолда охирги турда «Вест Ҳэм»ни йирик ҳисобда ютишига тўғри келади. «Арсенал»да +61, «Сити»да +58. Яъни агар «Арсенал» «Эвертон»ни 1:0 ютса, «Сити» «Вест Ҳэм»ни 5:0 ютиши лозим бўлади. Қийин масала. «Арсенал» кўп ўйинларда 6 тадан гол уриб ташлагани ҳозир катта устунлик беряпти. @aslanov_futbol
28 56823Loading...
34
«Тоттенҳэм»нинг ўз майдонида «Манчестер Сити» билан қандай ўйнаши (охирги 4 АПЛ ўйинида 4 ғалаба, «Сити» ҳатто гол ҳам ура олмаган) бугунги ўйинда «Арсенал»га умид бериши шубҳасиз. Аммо бу статистик фактни кўпроқ тасодиф деган бўлардим, зеро ўйинларни ўзаро боғлаш қийин - «Тоттенҳэм» бу ғалабаларни учта турли мураббий билан амалга оширган. Иккинчидан, Постекўғлининг жамоаси аввалги «Тоттенҳэм»лардан тубдан фарқ қилади ва унинг услуби Пепга у қадар ноқулай эмас. Учинчидан, «Сити» аслида қора анъанага шу мавсум чек қўйди ва сафарда «Тоттенҳэм»ни енгди, фақат кубок учрашувида. Агар қандайдир қонуният ахтариш керак бўлса, Пепнинг «Сити»си шу пайтгача Англияда, мавсум охирида ютиш шарт бўлган ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонган экан. Бу ҳақида қуйидаги постда аввалроқ тўхталгандим. Менимча, мана шу анъананинг тоши оғирроқ келса керак. https://t.me/aslanov_futbol/1143
20 09712Loading...
35
⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️ 🎥 JONLI EFIR BOSHLANDI 🎥 🇬🇧 APL 🏆 | 34-tur (qoldirilgan) 🇬🇧 "Tottenhem" ⚡️ "Man. Siti” 🇬🇧 Siz iFUTBOL telegram kanalida 🇺🇿 sifatli formatda ko'ra olasiz. 🔥 Telegram orqali JONLI EFIR quyidagi kanalda. Obuna boʻling 👇 https://t.me/+3G3tqqvTSEU4N2Yy https://t.me/+3G3tqqvTSEU4N2Yy https://t.me/+3G3tqqvTSEU4N2Yy
7 7123Loading...
36
Айниқса, «Арсенал»га қарши ўйин пайтидаги ёмғир туфайли, «Олд Траффорд» томидан сув қуя бошлагач, кўпчилик Криштиану Роналдунинг 2022 йилдаги интервюсини эслади. Ўшанда португалиялик юлдуз «Манчестер Юнайтед» инфратузилмасини қаттиқ танқид остига олган, клуб базасидан тортиб, ишлаш принципларигача аввалги ўйнаган давридан ўзгармаганини айтганди. Бугунги фонда эсланиши табиий, аммо Роналдунинг гаплари тўғри экан, уни эса, ҳайдаб юборишганди, қабилидаги гаплар бироз кулгили. Албатта, унинг гаплари тўғри эди, ҳеч ким буни инкор ҳам қилмаган. Шунчаки, клуб футболчиси бўла туриб, жамоанинг омма учун ошкор бўлмаган муаммоларини олиб чиқиш - хато. Ҳатто клубларни тарк этган мураббийлар ҳам ишлаган даврдаги кўп муаммолар ҳақида сукут сақлашни маъқул кўришади. Бу аслида, маъқул-номаъқул шаклидаги шахсий танлов ҳам эмас, кооператив этика, нормалар шуни талаб қилади. Роналдунинг ҳамма гаплари факт, яъни тўппа тўғри эди, аммо у томонидан айтилиши керак эмас. Инсон баъзида юз фоиз тўғри сўзларни айтиб ҳам ноҳақ бўлиши мумкин. @aslanov_futbol
18 88542Loading...
37
Энг қизиғи, бугун Манчестернинг кўк тарафи ҳам «МЮ» мухлисига айлангани шубҳасиз. Икки кундан кейин эса, бутун Шимолий Лондон «Тоттенҳэм»га мухлислик қилади. :) @aslanov_futbol
30 26826Loading...
38
«Манчестер Юнайтед» «Арсенал» билан ўйинда 442 марта пас амалга оширди ва тўп назоратида (54-46) рақибидан устунлик қилди. Албатта, аввало, «Арсенал» шундай ўйинни танлади ва айниқса, гол ургач, тўпни ўзи бериб қўйди. Лекин бу «МЮ»га тўпни бериб қўядиган биринчи жамоа эмас ва аввалги ўйинларда бундай рақамлар бўлмаган. Топ-клубларга қарши манчестерликлар биринчи марта тўп назоратида 50 фоиздан оширдилар. Сабаби, албатта, Бруно Фернандеш. Бруно билан «МЮ» тўпни кўп ўзида сақламайди, кўп йўқотади, шу билан бирга, танганинг иккинчи томони бор, хавфли вазиятлар ҳам айнан Фернандеш билан содир бўлади. 2024 йилда ҳар бир ўйинда гол урган «МЮ» Бруносиз қаторасига 2 ўйинни голсиз тарк этди. Нафақат гол, 180 дақиқа давомида бирортаям хпвфли вазият ярата олмади ҳам. @aslanov_futbol
41 39041Loading...
39
Футболга VARни киритиш осон бўлмаган. Гап фақат бу ўйинни ўйлаб топган инглизларнинг ўта консерваторлигидан эмасди. Футболнинг жамоавий спорт ичида оммавийлигининг асосий омили атрибутларнинг кам бўлишида ҳамдир - хоккей каби ҳар биримизга клюшка шартмас, баскетбол ёки волейбол майдонини қуриш қийинроқ ва ҳоказо. Шунинг учун ҳам футболни ҳамма ўйнайди. Жаҳон чемпионати финали ва Англиядаги 7-лига ўйини шаклан фарқ қилмаслиги ўта муҳим. Аммо барча соҳалар сингари футбол ҳам ўсиб боради, тараққийлашади, асосийси илм кириб келади. Футбол ҳам қайсидир маънода ўйиндан фанга яқинлашиб бораверади: майдондаги баҳсдан ҳам кўра турли чизмалар, схемалар, лойиҳалар, тактикалар кўпроқ гапирилади - планшетлар даври. «Реал» эса, гўёки мана шундай замонда, бир пайтлар футболга бегона бўлган атрибутлар қаршисида ҳақиқий футболни ҳимоя қилаётган қаҳрамонга ўхшайди. Ростанам. Агар «Сити» ютганида, мутахассислар унинг ниманинг ҳисобига ютганини тушунтириб бера олишарди. Чизмалар, схемалар, стрелкалар ёрдамида. Балки тушунмасдим, ҳа, футбол мураккаб фан, дердим, тўқсон дақиқа футбол томоша қилиб, ҳеч нарсани тушунмаган томошабин роли у қадар қониқарли бўлмаса-да, мажбур қабул қилардим - футбол ҳозир шунақа. Мен ёшлигимда ўйнаган футболдан қанчалик узоқ афсуски Аммо «Реал»нинг ғалабасини осон тушунаман. Кимдир тез югурди, кимдир яхши тепди, кимдир зўр сакради, кимдирни йиқитишди. У вақт чўзди, бу довдиради, униси чарчаб қолди ва ҳоказо. Нақадар зўр, нақадар ажойиб ўйин бу футбол. Болалигимдаги севимли ўйиннинг ўзгинаси. Раҳмат, Реал Мадрид! @aslanov_futbol
21 134181Loading...
«Аталанта» «Торино»ни 3:0 ҳисобида енгди ва топ-4 даги ўрнини кафолатлади. Демак, Италиядан олтинчи жамоа - «Рома» Чемпионлар Лигасида қатнашмайдиган бўлди. https://t.me/aslanov_futbol/1213
Show all...
Асланов билан футбол

Энди Италия чемпионатида «Аталанта» «Болонья» ёки «Ювентус»ни қувиб ўтмаслиги керак. Гап шундаки, Европа лигасини ютгач, бергамоликлар келаси мавсум Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди. ЕЧЛ регламентига кўра, ушбу мавсумда еврокубокларда энг яхши қатнашган иккита лигага (Италия ва Германия) қўшимча йўлланма берилади. Бу йўлланма ўша лигаларда ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаган энг яхши кўрсаткичли жамоаларга берилади. Агар «Аталанта» 4-ўринни қўлга киритса, уларда ЕЧЛ йўлланмаси 2 та бўлиб, биттаси куйиб кетади. «Болонья» ёки «Ювентус» 5-ўрин сифатида ЕЧЛдаги қўшимча ўринга эга бўлади. Агар «Аталанта» 5-ўринни олса, дастлабки 5 жамоа шундоғам ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритган, қўшимча ўрин «Рома»га насиб қилади. Италиядан 6 жамоа Чемпионлар Лигасида қатнашади. Худди шундай имконият Германияда 6-ўринни олган «Айнтрахт»да ҳам бор. Агар Бундеслиганинг 5-жамоаси «Боруссия» финалда ютиб, уёқдан ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритса. @aslanov_futbol

«Галатасарай» Коньяда 3:1 ютиб, чемпион бўлди. Қизиғи, «Коньяспор» мағлубиятга учраб, пастга тушиб кетаётганди. «Газиантеп» ҳам, «Анкарагужу» ҳам ҳисобда олдинда бориб, «Конья»ни қувиб ўтишганди. Аммо 87-90 дақиқаларда «Трабзон» ҳужумчиси хет-трик қилиб, анқараликлар 2:4 ютқазиб қўйишди ва «Конья» ҳам Суперлигада қолди. https://t.me/aslanov_futbol/1219?single
Show all...
Асланов билан футбол

Бугун Туркия чемпионати охирги турида қизиқ ўйин бор: Коньяспор - Галатасарай. «Галатасарай» ўтган ўйинда «Фенербахче»га ютқазиб қўйди ва орадаги фарқ 3 очко бўлиб қолди. Энди Коньяда жамоа камида дуранг ўйнаши керак. Ютқазса, «Фенербахче» ўз ўйинини ютиб, чемпионга айланиши мумкин. «Коньяспор»га ҳам дуранг зарур. Шундагина лигада ўз ўрнини сақлаб қолади. Агар ютқазадиган бўлса, орқадагилар қувиб ўтиши мумкин. Демак, ҳар икки жамоани ҳам дуранг тўлиқ қаноатлантиради. Шунинг учун барчанинг кўзи ушбу учрашувга қаратилган. @aslanov_futbol

«Саутҳэмптон» мана шунақа ўтиш ўйинида «Лидс»ни мағлубиятга учратди, ҳамда «Лестер» ва «Испвич»га қўшилиб, АПЛга қайтди. Демак, ўтган йили чиққан уч жамоа бир йилда қайтиб тцшиб кетганини эътиборга олсак, АПЛ икки йил олдинги таркибга деярли қайтди, фақат «Лидс» ўрнида «Ипсвич». https://t.me/aslanov_futbol/172
Show all...
Асланов билан футбол

​​Дунёдаги энг қимматбаҳо ғалаба қайси деб ўйлайсиз? Агар фақат молиявий фойда томонидан ўлчасак? ЕЧЛ финалими? Ёки Жаҳон Чемпионини аниқлайдиган ўйинми? Йўқ. Энг қиммат ўйин ҳозиргина «Уэмбли»да, Брентфорд ва Фулҳэм ўртасида бошланди. Бу баҳсда келаси йилда АПЛ да қатнашадиган учинчи жамоа номи маълум бўлади. АПЛ улкан телешартномалар туфайли, ҳар бир иштирокчисига бир мавсум учун қарийб 100 миллион фунт беради. Мабодо, бугунги ғолиб келаси мавсумда қайтиб Чемпионшипга тушиб кетган тақдирдаям, «парашют» тўлови бор - яъни АПЛга чиқиб, масалан, катта маош шартномаларини тузиб, аммо пастки лигага тушиб кетгач, банкрот бўлмаслиги учун берилади. Бу суммаям уч йилда тахминан 50-60 миллион фунтни ташкил қилади. Демак, бугун АПЛ га чиқадиган жамоа кейинги уч йилда камида 150 миллион фунтга эга бўлар экан. Мабодо омади келиб, АПЛ да яна бир йил қоладиган бўлса, кейинги икки йилда 200 миллион фунт, учинчи мавсумдаги «парашют» билан 250 миллион бўлиб кетади. Даҳшат, тўғрими? Ўша ЕЧЛ финалида ютган клуб ҳам бунча…

Бугун Туркия чемпионати охирги турида қизиқ ўйин бор: Коньяспор - Галатасарай. «Галатасарай» ўтган ўйинда «Фенербахче»га ютқазиб қўйди ва орадаги фарқ 3 очко бўлиб қолди. Энди Коньяда жамоа камида дуранг ўйнаши керак. Ютқазса, «Фенербахче» ўз ўйинини ютиб, чемпионга айланиши мумкин. «Коньяспор»га ҳам дуранг зарур. Шундагина лигада ўз ўрнини сақлаб қолади. Агар ютқазадиган бўлса, орқадагилар қувиб ўтиши мумкин. Демак, ҳар икки жамоани ҳам дуранг тўлиқ қаноатлантиради. Шунинг учун барчанинг кўзи ушбу учрашувга қаратилган. @aslanov_futbol
Show all...
Кечаги ғалабадан сўнг, «Манчестер Юнайтед» жами совринлари сонини 67 тага етказди ва бу борада «Ливерпул»га етиб олди. «Ливерпул» яқинда Лига кубогини ютиб, биттага ўўиб кетганди. @aslanov_futbol
Show all...
Дарвоқе, Пеп Гвардиола Англияга келганидан буён илк марта кубок финалларида мағлубиятга учради. Бунгача, у олти ўйиндаолти совринни ютган. Тўғри, битта финалда «Челси»нинг қўли баланд келган, аммо у Чемпионлар Лигаси эди. @aslanov_futbol
Show all...
Финалда «МЮ»нинг ғалабаси «Челси» ва «Нюкасл» мухлисларига ёқмагани табиий. Сабаби, кубокни қўлга киритган «Юнайтед» Европа Лигасида «Тоттенҳэм»га шерик бўлади. «Челси» эса, 6-ўринни олган бўлса-да, Конференциялар кубогида ўйнайди. «Нюкасл» еврокубоксиз қолди. Агар «Сити» ютганида, «Челси» Европа Лигасида, «Нюкасл» Конференциялар кубогида ўйнарди. @aslanov_futbol
Show all...
Фергюсон кетганидан кейин «МЮ» баъзи кубокларни ютган. Иккита суперкубок, Европа Лигаси, иккита Лига кубоги, бугунги Англия кубоги ҳам иккинчиси. Лекин том маънодаги ҳақиқий соврин мана шу бугунгиси деб ўйлайман. Сабаби, икки марта суперкубокда «Лестер» ва «Уиган» ютилган бўлса, Лига кубогида «Саутҳэмптон» ва «Нюкасл» мағлуб этилганди. Тан олиш керак, топ-рақибмас. Англия кубогида эса, ўтган сафар «Кристал Пэлас» мағлуб этилганди. Қизиғи, ўша кубоклардаги аввалги босқичларда ҳам «МЮ» учун йўл осон бўлган. «Эвертон», «Вест Ҳэм», «Ҳалл Сити» ва ҳоказо рақиблар эди. Моуриньо бир марта «Сити»ни чиқариб юборган, аммо Лига кубоги дастлабки босқичларда жамоалар у қадар кучли таркиб туширишмайди. Европа Лигаси маълум, 2017 йилда ҳозиргидек эмасди даража, нисбатан кучсизроқ рақиблар бўлган рақиб: «Сент Этиен», «Селта», «Аякс»... Бу сафар кубок йўлида «МЮ» аввал «Ливерпул»ни, финалда эса, дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири «Сити»ни мағлуб этди. Тасодифанмас, икки ўйинда ҳам «МЮ» xG бўйича яхши кўрсаткич қилди, режа бўйича, яхши ўйин ўтказди. Менимча, мавсум қандай ўтганини ҳам эсласак, Фергюсондан кейинги даврдаги энг қадрли кубок. Гол муаллифлари, икки 19 ёшли академия тарбияланувчилари - бу турнир финаллари тарихида илк марта. Шунинг учун, кўпчилик бу ҳолатни Луи ван Гаал кубок олиб, истеъфога чиқарилган даврга қиёслаётган бўлса-да, ҳозиргиси тамомила фарқли, назаримда. «МЮ» мухлисларини, ўзимни ҳам ғалаба билан табриклайман. @aslanov_futbol
Show all...
“Байер” футболчиси Жереми Фримпонг жуда яхши мавсум ўтказди, аммо унинг трансфери якунда муваффақиятли чиқиши борасида бироз рисклар бор, шунинг учун балким музокаралар бироз секин амалга ошиши, белгиланган нархни ҳеч ким тўлашни хоҳламаслиги ҳам мумкин. Гап шундаки, Фримпонг бироз специфик футболчи, фақат маълум бир схема ва тизим остида фойдали бўла олади холос. Мисол учун 3-4-3, 3-5-2, яъни уч марказий ҳимоячили схема қанотида Фримпонг жуда фойдали, айниқса,ҳужумни қувватлаши, техникаси рақиб майдонида катта устунлик тақдим этади. Аммо масалан, ҳимояланишда Фримпонгда муаммолар бор. Уни 4 ҳимоячили схемага қўйиш жуда қийин, футболчининг ҳужумдаги самараси ҳимоядаги очиқликларни қоплай олмаслиги мумкин. Алонсо уни баъзи ўйинларда вингер сифатида ҳам қўллади. Бу ҳам фойдасиз. Сабаби, ҳужумкор ҳимоячи бўлиш билан яхши вингер бўлиш ўртасида катта фарқ бор. Буни аввалроқ Канселу мисолида ҳам гаплашгандик. Агар ҳимоячи ёки латерал бўлсангиз, сиз билан рақибрнинг ҳужумчиси ёки вингери ўйнайди – табиийки, баъзи унинг ҳужумда қолиб кетиши ёки ҳимояланишда у қадар зўр эмаслигидан фойдаланиш мумкин. Қанотингизда олдинда яна бир шеригингиз бўлади, бу ҳам катта устунлик. Лекин агар вингер ёки қанот ҳужумчиси бўлсангиз, сиз билан рақибнинг ҳимоячиси мунтазам ўйнайди. Бутунлай бошқа даража. Кеча ҳам Фримпонг ҳужумкор яримҳимоячи сифатида ўйнади ва аслида энг иқтидорли футболчилардан бири бўлишига қарамасдан, энг паст баҳога лойиқ кўрилди, ўйин тугамасдан алмаштирилди. Майдонга тушган барча футболчилар ичида энг кўп маротаба (13) тўп йўқотди. Шунинг учун ҳам 3 марказий ҳимоячили схемани фаол тарзда қўллайдиган Италиядан бошқа лигаларга ҳимоячиларнинг трансфери доим омадли чиқмайди. Мисол учун Лихштайнер “Ювентус”нинг 3-5-2 схемасида топ-футболчи эди, “Арсенал”да ўхшамади. “Челси” ўз мураббийидан келиб чиқиб Алонсо, Заппакоста каби қанот ҳимоячиларини сотиб олди, кейинги мураббий 4 ҳимоячига ўтгач, бу футболчилар керак бўлмади. Дармиан ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин, у ҳалигача “Интер”нинг асосий ҳимоячиларидан бири, аммо аллақачон, Луи ван Гаал кетгач, Моуриньога тўғри келмай қолганди. Нидерландиялик футболчи “Байер”нинг ўтган мавсумида энг ёрқин ва эътиборга арзирли номларидан бири бўлса-да, клубларнинг унинг трансфери борасида бироз чекинишини ҳам тушуниш мумкин. Уни сотиб оладиган клуб ё Фримпонгга мос услубда тўп суриши ёки мураббий айнан унинг барча устунлик ва камчиликларини ҳисобга олган ҳолда бу трансферга рози бўлиши керак. @aslanov_futbol
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram