cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Асланов билан футбол

Журналист Қаҳрамон Аслановнинг футбол мавзусидаги фикрлари, қарашлари, қизиқарли факт ва маълумотлар. Тижорий ҳамкорлик учун: @Muhammadsalah7

Show more
Uzbekistan3 949The language is not specifiedSports3 789
Advertising posts
20 649
Subscribers
-2924 hours
+3387 days
+1 06230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Энг қизиғи, бугун Манчестернинг кўк тарафи ҳам «МЮ» мухлисига айлангани шубҳасиз. Икки кундан кейин эса, бутун Шимолий Лондон «Тоттенҳэм»га мухлислик қилади. :) @aslanov_futbol
Show all...
«Манчестер Юнайтед» «Арсенал» билан ўйинда 442 марта пас амалга оширди ва тўп назоратида (54-46) рақибидан устунлик қилди. Албатта, аввало, «Арсенал» шундай ўйинни танлади ва айниқса, гол ургач, тўпни ўзи бериб қўйди. Лекин бу «МЮ»га тўпни бериб қўядиган биринчи жамоа эмас ва аввалги ўйинларда бундай рақамлар бўлмаган. Топ-клубларга қарши манчестерликлар биринчи марта тўп назоратида 50 фоиздан оширдилар. Сабаби, албатта, Бруно Фернандеш. Бруно билан «МЮ» тўпни кўп ўзида сақламайди, кўп йўқотади, шу билан бирга, танганинг иккинчи томони бор, хавфли вазиятлар ҳам айнан Фернандеш билан содир бўлади. 2024 йилда ҳар бир ўйинда гол урган «МЮ» Бруносиз қаторасига 2 ўйинни голсиз тарк этди. Нафақат гол, 180 дақиқа давомида бирортаям хпвфли вазият ярата олмади ҳам. @aslanov_futbol
Show all...
Футболга VARни киритиш осон бўлмаган. Гап фақат бу ўйинни ўйлаб топган инглизларнинг ўта консерваторлигидан эмасди. Футболнинг жамоавий спорт ичида оммавийлигининг асосий омили атрибутларнинг кам бўлишида ҳамдир - хоккей каби ҳар биримизга клюшка шартмас, баскетбол ёки волейбол майдонини қуриш қийинроқ ва ҳоказо. Шунинг учун ҳам футболни ҳамма ўйнайди. Жаҳон чемпионати финали ва Англиядаги 7-лига ўйини шаклан фарқ қилмаслиги ўта муҳим. Аммо барча соҳалар сингари футбол ҳам ўсиб боради, тараққийлашади, асосийси илм кириб келади. Футбол ҳам қайсидир маънода ўйиндан фанга яқинлашиб бораверади: майдондаги баҳсдан ҳам кўра турли чизмалар, схемалар, лойиҳалар, тактикалар кўпроқ гапирилади - планшетлар даври. «Реал» эса, гўёки мана шундай замонда, бир пайтлар футболга бегона бўлган атрибутлар қаршисида ҳақиқий футболни ҳимоя қилаётган қаҳрамонга ўхшайди. Ростанам. Агар «Сити» ютганида, мутахассислар унинг ниманинг ҳисобига ютганини тушунтириб бера олишарди. Чизмалар, схемалар, стрелкалар ёрдамида. Балки тушунмасдим, ҳа, футбол мураккаб фан, дердим, тўқсон дақиқа футбол томоша қилиб, ҳеч нарсани тушунмаган томошабин роли у қадар қониқарли бўлмаса-да, мажбур қабул қилардим - футбол ҳозир шунақа. Мен ёшлигимда ўйнаган футболдан қанчалик узоқ афсуски Аммо «Реал»нинг ғалабасини осон тушунаман. Кимдир тез югурди, кимдир яхши тепди, кимдир зўр сакради, кимдирни йиқитишди. У вақт чўзди, бу довдиради, униси чарчаб қолди ва ҳоказо. Нақадар зўр, нақадар ажойиб ўйин бу футбол. Болалигимдаги севимли ўйиннинг ўзгинаси. Раҳмат, Реал Мадрид! @aslanov_futbol
Show all...
Ҳамма «Боруссия»нинг финалга чиққани билан овора, ҳакамга биров эътибор бергани йўқ. Унинг ҳислари билан иши ҳам йўқ. Аслида мана шу энг катта ютуқ - ҳакамни биров сезмаслиги. Олий даража. @aslanov_futbol https://t.me/xayrulla_hamidov/19190
Show all...
Xayrulla Hamidov official

Даниэле Орсатанинг охирги ўйини… @xayrulla_hamidov

Байрамларга муносабатимиз қизиқ - биргаликда нишонлаш уёқда турсин, доим, буни байрам қилиш керак, буни қилмаслик лозим қабилидаги баҳс мунозараларга тўлиб кетади. Наврўз динда йўқ, Янги йил христианларнинг байрами, Ғалаба аслида ғалаба эмас... ва ҳоказо. Ҳатто мустақиллик кунларидаям бунга осон ёки қийин эришганимиз, чинданам мустақилмизми, йўқми - турли фикрлар кўпайиб кетади. Ҳамманинг ўз муносабати бор. Биринчидан, бу кунни «Ғалаба куни» эмас, «Хотира ва қадрлаш куни» деб ўзгартирилгани тўғри деб биламан. Нафақат иккинчи жаҳон урушида, балки умуман ватан йўлида жон берган аждодларимизни хотирлаш яхши анъана. Иккинчидан, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг аҳамиятини пасайтиришга уринадиганлар, аслида урушнинг маъносиз эканига, Сталин ҳам Гитлердан кам бўлмаган золим эканига урғу бериб, бу жангда ғолибнинг йўқлигини айтадиганлар бор. Қўшилмайман. Фашизм тугатилгани, урушнинг якунига етгани - катта воқеа. Албатта, урушни бошлаб, кейин ғалаба қозонганлар, урушдан ўз буюклигини намойиш қилмоқчи бўлганлар, қуролларни кўз кўз қилиб, «такрорлай оламиз» деб манфур тузум байроғини хилпиратиб юрганлар бошқа, аммо агар вазиятга мазлумлар кўзи билан қаралганда, бу қандай ғалаба экани намоён бўлади. Тасаввур қилинг, бир ўзбек қишлоғи: ҳар куни кимнидир урушга олиб кетишади - отани, акани, эрни, ўғилни. Ҳар куни кимнингдир ўлим хабари келади - ўғилнинг, отанинг, аканинг, эрнинг... Мана шу кайфиятда тўрт йилдан бери яшаётган жафокаш ўзбек қишлоғи учун ғалаба (аслида урушнинг тугагани) хабари қандай байрам бўлганини кўз олдингизга келтира оласизми? Улар учун бу хаёт ёки мамот масаласи бўлганини танангизда ҳис қила оласизми? Ҳа, ўша қишлоқ урушдан кейин ҳам тинчимади, тузум асл фарзандларни олиб кетишда давом этди, лекин бу бошқа масала. Уруш ҳақида жуда кўп фильмлар олинган. Лекин эътибор берсангиз, нечтадир душманни ўлдирган қаҳрамонлар, генераллар эмас, оддий, мазлум, жафокаш халқ томонидан ҳикоя қилинган фильмлар шедеврга айланган. «Шиндлер руйхати» дейсизми, «Пианиночи»ми, «Ватан»ми, «Инсон тақдири»ми, ҳаммаси урушнинг ҳақиқий мазлумлари бўлмиш оддий инсонларнинг ҳикоялари ва фильмлар сўнгида урушнинг тугагани инсонни бахтли қилади, ким ютгани эмас. Ўзбек халқини, шунингдек, бутун инсониятни фашизм устидан қозонилган ғалаба куни билан табриклайман. Вафот этган аждодларимизнинг охирати обод бўлсин. «Сталин»лардан қутулганимизни эса, Истиқлол байрамида нишонлашимиз, ўша ўзбек қишлоғига советлар олиб келган зулм қораланиб, ўша кунлардан оловдан қочгандек узоқлашишимиз керак. Яна айтмоқчиманки, қанийди, бутун халқ жипслашадиган, бир бирини самимий табриклайдиган ва турли тарих, сиёсат, дин аралашиб, баҳс мунозарага айланиб кетмайдиган Кунларимиз кўп бўлса...
Show all...
Кўпинча, ҳужумкор футболчилар ўрнига ҳимоячи ёки шунга кўпроқ ихтисослашган футболчини тушириш гўёки ҳимояни кучайтиришдек туюлади. Аммо агар ҳимояни ўн фоизга кучайтириб, бу билан рақиб ҳужумини йигирма фоизга кучайтирсангиз, якунда, бу ҳимояланишни осонлаштирадими ёки йўқ? Гап фақат Мусиала ёки Кейн билан «Бавария» кўпроқ қарши ҳужумлар уюштириши ёки гол уриши мумкинлигида ҳам эмас. Шунчаки, мана шу салоҳиятнинг борлиги ҳам «Реал»ни чўчитиб, бироз жиловлаб туради. Техник Мусиала ёки тажрибали Кейн эмас, олдинда Шупо-Моттинг бўлгач, табиийки, «Реал» ҳимоячиларининг оёғи кишандан ечилади, ҳимояни ўйламай, борича ҳужумга чиқиши мумкин. Зоналарни тўлдириш имкони бўлганида эса, «Реал»дан хавфлиси йўқ. Хоселунинг ғалаба голига узатмани ким оширди? Рюдигер. У тўпни кимдан қабул қилиб олди? Начодан. «Реал»нинг икки марказий ҳимоячиси ўйиннинг охирги дақиқасида, ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда нима қилиб юрганди? Нега? Чунки ҳимояда «Реал» хавф сезмай қўйди. Менимча, мадридликларнинг ғалабасини шубҳа остига олмаган ҳолда, Тухелнинг ҳам катта хатосини эътироф этиш керак. @aslanov_futbol
Show all...
Кўпчилик «Бавария»ни ва Тухелни қўрқоқликда, ҳимояга ўтиб олганликда айбламоқда. Йўқ, немис клуби энг жасур жамоа экан. Ахир «Реал» билан ҳимояга ётиб олиб ғалабани сақлаб қолиш имконсиз эканини билиб туриб ҳам қўрқмади! Ҳимояга ётиб олди. Қойил. «Реал» ҳақида ортиқча гап шартмас. Ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Шу каналдан икки йил олдинги постларни қидириб, «ПСЖ», «Челси», «Сити» билан ўйинлар ҳақида ёзилганларда номларни алмаштириб, ўқиб қўйсаям бўлади. @aslanov_futbol
Show all...
«Бавария» доим ўйинчи алмаштиришга шошилади. Ўша 1999 йилги финалда 1:0 ҳисобида ютаётиб, Лотар Маттеус захирага олинади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда 1:2. Бугун Ҳарри Кейн 85-дақиқада алмаштирилди. Икки гол ва яна 1:2. @aslanov_futbol
Show all...
Repost from N/a
⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️ 🎥 JONLI EFIR BOSHLANDI 🎥 🇺🇿 O’ZBEKCHA SHARH ‼️ 🇪🇺 Chempionlar ligasi | 1/2 final 🇪🇸 "Real Madrid" ⚡️ "Bavariya" 🇩🇪 Siz iFUTBOL telegram kanalida 🇺🇿 O'ZBEK TILIDA sifatli formatda ko'ra olasiz. 🔥 Telegram orqali JONLI EFIR quyidagi kanalda. Obuna boʻling 👇 https://t.me/+vNRdGKqXgcpkNGFi https://t.me/+vNRdGKqXgcpkNGFi https://t.me/+vNRdGKqXgcpkNGFi
Show all...
🇺🇿 O’zbekcha sharh
🎥 JONLI EFIRda ko’rish 👈🏻
Show all...
Tribuna.uz

Немисча парадокс. Чемпионлар лигасига чиқиш учун ютқазиш керакми? Маълумки, янги мавсумдан Чемпионлар Лигаси формати тубдан ўзгаради. Асосий босқич иштирокчилари сони 32 тадан 36 тага ошиши натижасида қўшимча ўринлар пайдо бўлди. Қуйида ушбу ўзгаришлар натижасида Бундеслигада юзага келиши мумкин бўлган қизиқ ҳолат ҳақида. 👉 http://tribuna.uz/6458 Tribuna.uz расмий канали