en
Feedback
Аллергология Маркази

Аллергология Маркази

Open in Telegram

Республика илмий ихтисослашган аллергология маркази расмий Телеграм канали Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Шифокорлар кўчаси 2. (ориентир Тошми МАКРО) allergologiyamarkazi.uz Боғланиш учун: ☎️ +99878 150 06 65 , +99890 024 55 03

Show more
847
Subscribers
No data24 hours
+77 days
+1930 days
Posts Archive
Фарзандингиз тез-тез шамолламоқдами? Иммунитети паст дейишмоқдами? Нима қилиш керак? Кимга мурожаат қилиш керак? ☎️ +99890 124 55 03 🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram

Фарзандингиз тез-тез шамолламоқдами? Иммунитети паст дейишмоқдами? Нима қилиш керак? Кимга мурожаат қилиш керак? ☎️ +99890 124 55 03 🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram

Сизда аллергиями? Нимадан аллергиянгиз борлигини билмоқчимисиз? Биз текшириб берамиз! Келинг! Билинг! Даволанинг! 1 томчи қон топширинг ва 300 хилдан ортиқ нарсаларга текшириб берамиз! ☎️ +99890 124 55 03 🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram

Мавсумий аллергия бу қандай касаллик? Уни даволаш мумкинми? ☎️ +99890 124 55 03 🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram

Аллерген-специфическая иммунотерапия (АСИТ) - это эффективный способ лечения аллергических заболеваний, при котором в организм человека вводятся дозы аллергена. Этот метод позволяет снизить или полностью избавиться от чувствительности к аллергену, поборов неприятные аллергические симптомы. Проводить АСИТ необходимо под наблюдением специалистов, которые помогут подобрать необходимый курс лечения и забыть о симптомах аллергии на долгое время! ☎️ +99890 124 55 03 🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram

👩‍⚕️shifokor gapiradi Allergik kasalliklarni qanday to'g'ri davolash kerak? Ilmira Razikova Respublika ilmiy ixtisoslashtirilgan allergologiya markazining direktori, professor 👩‍⚕️Говорит врач Как правильно лечить аллергические заболевания? Ильмира Разикова – директор Республиканского научного специализированного центра аллергологии, профессор ☎️ +99890 124 55 03 🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram

Бурун спрейларидан тўғри фойдаланасизми? ☎️ +99890 124 55 03 🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram

😎Галотерапия хақида биласизми? 🌊Галотерапия - бу туз билан даволашдир! Махсус тузли хоналарда ушбу муолажа амалга оширилади. Махсус туз пуркагичлар билан жихозланган ушбу хоналарда фақатгина дам олинг ва шу билан бирга даволанинг! Агар сизда қуйидаги 👇касалликлар мавжуд бўлса сизга албатта бу муолажа керак! ✅Бронхиал астма ✅Аллергик ринит ва вазомотор ринит ✅Сурункали бронхит ✅Бронхоэктаз касаллиги ✅Сурункали фарингитлар Тезроқ мурожаат қилинг! Биз албатта сиз учун нархларни арзон қилдик! ☎️ +99890 124 55 03 🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram

#Табрик 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни! 🎉 Ушбу кун муносабати билан юртимиздаги барча ўқитувчи ва мураббийларни чин дилдан самимий муборакбод этамиз! Aзиз Устозлар, илм йўлидаги шижоатингиз, метин иродангиз, тоғдек сабрингиз, билим уммонидаги сабоғингиз доимо сарбаланд бўлсин! Сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, тинчлик ва фаровон ҳаёт ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин! Касб байрамингиз муборак бўлсин ҳурматли устозлар! 💐 ☎️ +99890 124 55 03 🌐 allergocenter.uz |

Аллергик альвеолит қандай белгилар билан намоён бўлади? Гулмира Разикова, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD): 🟢 — Аллергик альвеолит — ўпка яллиғланиши билан кечадиган касаллик. Аммо унинг белгилари бошқа хасталиклар билан жуда ўхшаш. Иситма, йўтал, нафас етишмовчилиги, ҳолсизлиқ, чарчоқ, мушаклардаги оғриқлар шулар жумласидан. 🩺 Айни сабабдан махсус диагностик воситалар, лаборатор текширувлар ва тор соҳа мутахассислари кўмагисиз бу касалликни аниқлаш ҳам, даволаш ҳам мушкул. 📊 Болаларда аллергик альвеолит катталарга қараганда камроқ учраса-да, бироқ ўткир шаклда кечади. У асосан 2 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўғил-қизлар орасида кузатилади. 🔽 Хасталик қўзғатувчиси пичан, қуш ва парранда патлари ва ахлати, замбуруғ споралари, уй, сабзавот ва қаҳва чанги, дорилар ҳамда бошқа кимёвий ва органик моддалар ҳисобланади. 😤 Мазкур аллергенлар жуда кичик ҳажмда бўлгани туфайли бронхлар ва трахеяда ўрнашолмайди ва асосан ўпка алвеолаларида жойлашади. Оқибатда аллергик реакция чоғида ўпка яллиғланиб, худди гриппга чалинган беморлардаги сингари нафас сиқиши, йўтал, қуруқ балғам ажралиши, тана ҳарорати кўтарилиши каби ҳолатлар кузатилади. 🕰 Альвеолитнинг ўткир шаклида касаллик белгилари аллергенларнинг давомий таъсири туфайли юзага келади. 🔬 Дастлаб бола умумий заифлик, титроқ ва бош оғриғидан шикоят қилади. Ушбу аломатлар ўткир респиратор вирусли инфекциялар аломатларига ўхшайди. Бу эса ўз вақтида ташхис қўйиш жараёнини қийинлаштиради. 🤧 Сўнг кичик ёшли бемор қуруқ йўтал ва нафас қисишидан азият чека бошлайди. Аллерген билан алоқа тўхтатилгач, яъни бола тоза ҳавога чиққач, аҳволи яхшиланиб, аломатлар сезиларли даражада камайиши ва 2-3 кун ўтиб бутунлай йўқолиб кетиши ҳам мумкин. 🕯 Хасталикнинг давомли шакли енгил йўтал ва нафас қисиши билан таснифланади. Бунда бемор аллерген билан алоқани тўхтатгач, тикланиш жараёни бир неча ҳафта давом этади. 🕯 Бироқ аллерген билан алоқа мунтазам давом этса, бора-бора хасталик ривожланиб, сурункали шаклга ўтади. Оқибатда нафас қисиши ва балғам ажралиши билан кечадиган йўтал доимий тусга киради. ✋ Тўқималарнинг етарли кислород билан тўйинмаслиги оқибатида бармоқлар бўғимлари деформацияси юзага келади. 💉 Вақт ўтган сайин беморнинг аҳволи оғирлашиб, ҳорғинлик, заифлик, иштаҳа пасайиши, вазн йўқотиши, мушаклардаги оғриқлар кучаяди. ❗️ Хасталикнинг сурункали шаклида бемор аллергия қўзғатувчи моддалар билан рўбарў келмаса, аломатлар вақтинча камайиши мумкин, аммо улар бутунлай йўқолмайди. ‼️ Касаллик аломатлари кузатилганда, аллерголог-иммунолог мутахассисга мурожаат қилиш лозим. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 👍@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐 Instagram

Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология марказида 29 сентябр "Хон атлас" кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Барча ходимлар юқори кайфиятда миллий либосимиз бўлмиш атласда қатнашдилар. Тадбир давомида буюк ипак йўли ва атласнинг яратилиш тарихига назар ташланди. ☎️ +99890 124 55 03 🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram

‼️Атопик дерматитни қайси шифокор даволайди? ☎️ +99890 124 55 03 🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram

Куз мавсумида аллергик касалликлар кучайишига қандай омиллар таъсир қилади? 🔬 Мавсумий аллергия нафақат баҳор ва ёз мавсуми, балки куз фаслида ҳам кузатилади. Хўш, бу қандай омиллар билан боғлиқ? Илмира Разикова, Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори: 🌥 — Агар сентябрь, октябрь, ноябрь ойлари ҳам нисбатан иссиқ келиб, ёғингарчик бўлмаса, ўсимлик чангчалари ўз аллергик хусусиятини сақлаб қолади. Салқин кунлар бошлагач, замбуруғ спораларининг ёмғирдан кейин ҳавога юқори концентрацияда кўтарилиши натижасида замбуруғга нисбатан аллергик ҳолатларнинг оғир формалари учрайди. 🩺 Бундан ташқари, уй чанги ва ит, мушук сингари ҳайвонлар юнги ҳам симптомларни келтириб чиқарувчи муҳим аллергенлар ҳисобланади. 📌 Жумладан, куз ойларида замбуруғ споралари энг кўп учрайдиган манба — дарахт ва буталардан тўкилган япроқлардир. Бундан ташқари, аллергенлар зах ёки моғорлаган хоналар ҳамда ертўлаларда ҳам кузатилади. ❗️Бунинг олдини олиш учун хонадонингиз ҳовлиси ёки боғ ва айвонларингизни, қолаверса, тарнов ва мўриларни тўкилган барглардан тозалаш зарур. 🛁 Қолаверса, ҳаммом ва ошхонани моғорлардан холи тутиш тавсия этилади. Шунингдек, хона ичидаги намлик даражасини камайтириб, уни 25-50 фоизгача сақлаш муҳим. 🌦 Салқин об-ҳаво муҳити уй чангларининг кўпайиши учун ҳам қулай. Бундай шароитда аллергенлар концентрацияси ортиб, аллергик ринит, конъюнктивит ёки астма белгилари кучаяди. Бу, айниқса, яхши исимайдиган ва зах хоналарда кўпроқ кузатилади. 🛌 Аллергияни қўзғатувчи яна бир манба — уй ичидаги чанг тўпловчи жиҳоз ва анжомлар — гилам ва тўшамалар, ёстиқлар, девор қопламалари, юмшоқ мебеллар ва ўйинчоқлар ҳамда китоблардир. 🐈 Мавсумий аллергияга мойил одамларнинг тахминан ярми уй ҳайвонлари юнгидан азият чекади. Бундай вазиятда аллергик реакциялардан бутунлай холи бўлиш имконсиз. Бироқ хоналарни тез-тез тозалаш ва шамоллатиб туриш орқали симптомларни камайтириш мумкин. ‼️ Аллергия белгилари кузатилган беморлар ўз вақтида мутахассисга мурожаат қилишлари тавсия этилади. Хусусан, Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказида бундай касалликларга илғор диагностика усуллари ва замонавий тиббий технологиялар орқали аниқ ташхис қўйиш ҳамда самарали даволаш йўлга қўйилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 👍@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐 Instagram

Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология марказида даволанаётган беморлар фикри! +99890 124 55 03

⚡️⚡️⚡️Тезкор 🆘🆘🆘🆘 Ифлосланган ҳаводан қандай химояланиш мумкин? 💦💧1.  Муҳитни намлантириш муҳим. 🚰-  Ҳонада сувли муҳитни яратиш (юзаси катта идишларга сув солиб қўйиш) 👉-  Хўлланган сочиқларни осиб қўйиш. 🧽-  Намланган мато билан хоналарни кунига 3-4 марта тозалаш (влажная уборка) -  Ҳавони тозаловчи кондиционер системаларни ишга тушириш. ❌⛔️🪟2.  Дераза ва ойналарни ёпиқ ҳолда сақланг. 🥤🍷3.  Кўпроқ сув ичинг. 🙅‍♀️4.  Очиқ ҳавода камроқ юринг! Ёш болалар ва ҳомиладор аёлларга кўчага чиқиш тавсия этилмайди. 🚿5.  Кўчадан келганингиздан сўнг душ қабул қилинг. 😪6.  Бурнингизни тузли эритма билан чайинг. 😷7.  Нафас йўллари касалликлари бор беморлар албатта ниқоб тақинг ва ниқобни кун давомида 2 марта алмаштиринг. 👁👀8.  Кўзларингизни тез тез оддий илиқ сув билан тез тез чайинг (агар сиз линза тақсангиз сиз учун бу жуда мухим). 🚫9.  Ифлосланган ҳавода чекманг! Сиз аҳолини янада кўпроқ хавфга қўйган бўласиз. ☎️📞📲10.   Агар сизда хансираш, йўтал, уйқусизлиқ, томоқда қичишиш кузатилаётган бўлса тезда шифокорга мурожаат қилинг. Ойналарни ёпиқ холда сақланг! 🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram +99 890 124 55 03

​​📌Nebulizer (lot. Nebula - “bulut, tuman”) suyuq dorini aerozolga aylantirib beruvchi va ingolatsiya qilish uchun ishlatiladigan qurilma. ⠀ 📌Kompressorli, ultratovushli va mesh-nebulizerlar mavjud. ⠀ ❗️Ko'pincha bemorlar nebulizerlar uchun mo'ljallanmagan dorilarni ishlatishadi yoki dorilarni aerozol ko'rinishiga o'tkaishga harakat qilishadi. Lekin bu qurilmada barcha dorilarni ishlatish imkoniyati mavjud emas. ❗️Ingolatsiyasini shifokor ko'rsatmasiga ko'ra qilish zarur. Albatta uning ham zararli va xavfli tomonlari bor. ⠀ ❗️Bronxial astma, o'pkaning obstruktiv kasalligi, stenozli laringotraxeitlarda ingolatsiya qilinishi mumkin. ⠀ ❓Nebulizer orqali ingolatsiya qilinganda qaysi dorilardan foydalanish mumkin va mumkin emas. ⠀ ❌Mumkin emas: 🔸yog'lar (evkalipt, na'matak, oblepixa, shaftoli, bodom) 🔸 mineral suv 🔸antibiotiklar (vena ichiga va mushak ichiga yuborish uchun) 🔸miramistin 🔸furatsilin 🔸xlorofillipt 🔸gormonlar (vena ichiga va mushak ichiga yuborish uchun) 🔸eufillin 🔸mukolitiklar (ingolatsiya uchun mo'ljallanmaganlari) 🔸o'simlik preparatlari (kalendula, romashka). ⠀ 💯Mumkin: 🔸Bronxolitiklar - ingolatsiya uchun eritmalar (masalan, Berodual) 🔸gormonlar (masalan, Budesonid) - kompressor va mesh nebulizerga mos keladi 🔸ingolatsion antibiotiklar 🔸mukolitiklar (ingolatsiyaga mo'ljallangan eritmalar, masalan, Ambroksol) ⠀ ✅ Ingolatsion dori-darmonlarni faqat fiziologik eritmaga qo'shib ishlatish mumkin. ❌Qaynatilgan suv, krandan olingan suv mumkin emas! O'zingizga to'g'ri munosabatda bo'ling! Sizda nebulizer bormi? Siz undan to'g'ri foydalanasizmi? ☎️ +99890 124 55 03 🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram

Repost from SSV matbuot kotibi
​❗️Атопик дерматит: Касалликни ўзбошимчалик билан даволаш оғир асоратларни келтириб чиқаради (Давоми). Илмира Разикова, Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори: 🩺 — Атопик дерматитни самарали даволаш учун, аввало, аниқ ташхис зарур. Аммо баъзи ота-оналар фарзандларидаги бу касаллик белгиларига ўз вақтида жиддий эътибор қаратишмайди. 💊 Қолаверса, ўзбошимчалик билан, шифокор тавсиясисиз турли дори-дармонларни қўллаш ҳолатлари ҳам, афсуски, учраб туради. 🔬 Яна бир оғриқли муаммо тиббий амалиётда атопик дерматитга баъзан нотўғри ташхис қўйилишидир. Бундай вазиятда қўлланиладиган тиббий муолажалар оғир асоратларни келтириб чиқариши маълум. Оқибатда бемор тезроқ соғайиш ўрнига, аҳволи янада оғирлашиб, ҳаёти хавф остида қолиши мумкин. 🥗 Атопик дерматит муолажасида дори-дармон терапиясининг ўзи етарли эмас. Аввало, соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилиш лозим. Овқатланиш рациони ва тери парвариши ҳам бу жараёнда катта аҳамият касб этади. 💉 Муолажа схемаси тошмаларни камайтириш, бактериал асоратларнинг олдини олиш, аллергенларга юқори сезувчанликни заифлаштиришга қаратилган. 💊 Бунинг учун шифокор тавсияси асосида антигистаминлар, яллиғланишга қарши ва антибактериал препаратлар, седативлар, витамин ҳамда минерал комплекслар, аллергияга қарши компонентлар қўлланилиши мумкин. 🍜 Қолаверса, касалликни даволашда парҳез терапияси ҳал қилувчи ўрин тутади. Бола таомномасидан аллергия қўзғатувчи маҳсулотларни чиқариш беморнинг тезроқ соғайишига хизмат қилади. 🧫 Ўз навбатида, атопик дерматитни даволашда интенсив намловчи ёки енгил қуритувчи таъсирга эга турли крем ва малҳамлардан ҳам фаол фойдаланилади. 🌡 Бу касаллик муолажасида ота-оналарнинг ёрдами ҳам катта роль ўйнайди. Масалан, бемор хонасида намлик даражаси камида 50 фоиз бўлиши, ҳарорат эса +22 даражадан ошмаслиги лозим. 📌 Кичкинтойлар териси парваришида косметик воситалардан минимал миқдорда фойдаланиш тавсия этилади. Чунки улар танада қичишиш белгиларини кучайтириб, терининг қуруқлашиши ёки аксинча меъёридан кўп намланишига сабаб бўлади. ❗️Aтопик дерматитдан азият чекадиганлар териси ташқи таъсирларга жуда сезгирдир. Бундай кичкинтойларга тез-тез чўмилиш ва кўп вақт сув ичида бўлиш тавсия этилмайди. 🧼 🚫 Ювинаётганда махсус юмшатувчи ва намлантирувчи воситалардан фойдаланиш керак, мочалка ишлатиш мумкин эмас. 👕 Иложи борича, тоза пахтадан тайёрланган кийимлар кийиш зарур. Юнгли, синтетик ва қаттиқ толали матолардан эса сақланиш лозим. 🚫 Шунингдек, атопик дерматити бор беморлар хонадонида чанг тўплайдиган буюм ва жиҳозлар сақланмаслиги муҳим. Кийимлар ёпиқ жойда туриши ва доимий тарзда чангюткичдан фойдаланиш керак. ‼️ Айни пайтда Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказида ушбу касалликни аниқлаш ва даволашнинг замонавий усуллари қўлланилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Болалардаги тошмалар қандай касаллик белгиси бўлиши мумкин? ⛅️ Олдимизда куз. Ҳадемай салқин кунлар бошланади. Демак, мавсумий аллергик хасталиклар авж оладиган давр яқин. Шулардан бири — чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учрайдиган атопик дерматит. ❓ Хўш, бу касаллик ҳақида мутахассис нима дейди? Илмира Разикова, Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори: 📊 — Дунё бўйича ҳар тўрт боладан бири атопик дерматитдан азият чекади. Чақалоқларда пайдо бўладиган тери тошмаларининг 85 фоизгача қисми айнан ушбу касаллик аломати. Бундан ташқари, қизларда ушбу дард ўғил болаларга қараганда 1,5 баробар кўпроқ қайд этилиши аниқланган. 🔬 Халқ орасида "тери астмаси" деб аталадиган мазкур хасталик наслий характерга эга бўлиб, ота ёки онада атопия, аллергик касаллик борлиги қайд этилади. Тананинг турли қисмларида тошма ва қизариш билан кечадиган яллиғланиш ўчоқлари юзага келиши атопик дерматитга хос. 👶 Жажжи беморларда бу касаллик одатда 2-3 ойлигидан ривожланади ва 3-4 йил ичида йўқолиб кетади. Баъзи ҳолларда эса тошмалар умр бўйи сақланиб қолиши ҳам мумкин. ❗️Атопик дерматит тери касаллиги эмас, балки бола ички организми фаолиятидаги бузилишлар белгисидир. ‼️Кичкинтойларда бу хасталик келиб чиқишининг асосий сабаби озиқ-овқат аллергияси билан боғлиқ. Бундан ташқари, нафас йўллари орқали танага кирган аллергенлар ҳам тошмаларни пайдо қилади. 🩺 Қичишиш — касалликнинг асосий белгиси. У уйқуга ва бемор боланинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатиб, асабийлик ҳамда жиззакиликни келтириб чиқаради. 🔎 Тошмалар касаллик даражасига қараб турли кўринишда бўлиши мумкин. Ўткир босқичда улар ёрқин қизил рангга кириб, яллиғланиш жойига қон тўпланиши туфайли майда шишлар ҳосил бўлади. ✅ Хасталикнинг енгил ва ўрта босқичларида эса тошмалар оч қизғиш тусда намоён бўлади. Улар қуруқ бўлиши ҳисобига тез тўкилиб тушади. Тошмаларнинг кўпайиши эса аксарият ҳолларда терининг кийимга ишқаланиши оқибатида юз беради. 📌 Бундай яра-чақалар чақалоқларда асосан бош, бўйин ва кўкрак соҳаларида, болалар ва ўсмирларда эса тирсак ва тизза орқасида ҳамда бошқа тана аъзоларида кўп учрайди. 👫 Ёш болалардаги атопик дерматит, одатда, бир қатор аллергик касалликлар, шу жумладан, озиқ-овқат сезгирлиги, ринит ва астманинг илк аломати сифатида намоён бўлиши мумкин. 📈 Тошмалар совуқ кунларда кўпайиб, иссиқ мавсум бошланиши билан сезиларли даражада камайиши кузатилади. 👨‍👩‍👦‍👦 Атопик дерматит насл сурувчи хасталик эканлиги ўз исботини топган. Илмий хулосаларга кўра, агар ота ёки она худди шундай патологиядан азият чекса, унинг болада намоён бўлиш эҳтимоли 30-40 фоизга тенг. Агар хасталик ота-онанинг ҳар иккисида ҳам бўлса, хавф кўрсаткичи 70-75 фоизга ошади. (Давоми бор!) Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

16-17 август кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон - Туркия тиббиёт форумида Республика илмий ихтисослаштирилган Аллергология маркази хам муносиб иштирок этди! Форум доирасида Туркия "Дерматология ва Аллергология ассоциация"си билан мемморандум имзоланди! Туркия "Дерматология ва Аллергология ассоциация" президенти Prof. Dr. Zehra Nilgün ATAKAN ва "Дерматоиммунология ва Аллергология ассоциация"си директор ўринбосари Prof. Dr. Başak YALÇİN ва Республика илмий ихтисослаштирилган Аллергология маркази директори Prof. Разикова Илмира Садуллаевна ўртасида бўиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон-Туркия "аллергология ва иммунология" сохасида амалга оширилган ишлар, замонавий технологик усуллар, мазкур сохадаги ютуқлар, янгиликлар борасида тажриба алмашишди. Сухбат доирасида Аллергология маркази янги биноси, барча шароитларга ва замонавий текшириш усулларига эга лаборатория меҳмонларга таништирилди! Меморандум доирасида яна ординатура ва магистратуранинг "аллергология ва иммунгология" йўналишида талабаларни ўқитиш бўйича ва ҳамкорлик асосида ишлашга келишиб олинди, ☎️ +99890 124 55 03 🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram