Аллергология Маркази
Open in Telegram
Республика илмий ихтисослашган аллергология маркази расмий Телеграм канали Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Шифокорлар кўчаси 2. (ориентир Тошми МАКРО) allergologiyamarkazi.uz Боғланиш учун: ☎️ +99878 150 06 65 , +99890 024 55 03
Show more847
Subscribers
No data24 hours
+77 days
+1930 days
Posts Archive
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
❓ Қандай дори ва озиқ-овқатлар анафилактик шокни келтириб чиқариши мумкин?
Илмира Разикова,
Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори:
▶️ — Тадқиқотларга кўра, анафилактик реакциялар 46,5 фоиз ҳолатда дори-дармонларни қабул қилиш оқибатида юзага келади. Бунга сульфаниламидлар, антибиотиклар, талваса (судороги) ва яллиғланишга қарши препаратлар, силга қарши дорилар, зардоблар ҳамда таркибида йод сақловчи контраст моддалар сабаб бўлиши мумкин.
💊 Баъзи ҳолларда яллиғланишга қарши ностероид дорилар, аспирин ва унинг аналоглари, қолаверса, турли витаминлар ҳам хасталикни қўзғатиш хусусиятига эга.
🥙 Анафилактик шокнинг иккинчи энг кенг тарқалган сабаби (31 фоиз ҳолатда) озиқ-овқат аллергиясидир. У егуликлар таркибидаги оқсиллар, баъзан оқсилсимон моддалар таъсирида вужудга келади. Уни маълум бир таом ёки ноз-неъмат истеъмолидан сўнг дарҳол пайдо бўладиган иммунитет тизими реакцияси сифатида баҳолаш мумкин.
🍼 Болаларда касаллик кўпинча онанинг ҳомиладорлик ёки эмизикли даврида нотўғри овқатланиши сабабли ривожланади.
🥛 Қолаверса, кичкинтойлар севиб истеъмол қиладиган сигир сути — кучли аллергия қўзғатувчи маҳсулот. Товуқ тухуми ҳам кенг тарқалган аллергенлар жумласидан. У овальбумин, овомуеоид, овотрансферрин ва овомуцин оқсиллар гуруҳларини ўз ичига олади.
🐟 Балиқ — кучли антиген. Унинг гўштида парваальбумин ва тропомиозин оқсил гуруҳлари мавжуд. Буғдой ва соя ҳам баъзида аллергик реакцияларни келтириб чиқаради.
🍗 Гўшт маҳсулотлари орасида эса парранда ва от гўшти бошқаларига нисбатан кўпроқ антиген хусусиятга эга. Цитрус мевалар, қулупнай ва ертут ҳам кўпроқ аллергия қўзғайди.
🥜 Катталарда бундай патология ривожланишига сабаб бўлувчи озиқ-овқат маҳсулотларидан биринчиси ерёнғоқдир. У кўп ҳолларда анафилактик реакцияни келтириб чиқаради. Шунингдек, бошқа турдаги ёнғоқлар, кунжут, асал, шафтоли, узум, малина, сабзи, шоколад, кофе ва какао аллергия чиқарувчилар рўйхатидан жой олган.
🐝 Анафилактик шок 20 фоиз ҳолатда ҳашаротлар чақиши туфайли ҳам пайдо бўлиши аниқланган.
🧪 Бу хасталикка аниқ ташхис қўйиш учун кенгайтирилган аллергоанамнез ва аллергологик синамалар, қон ҳамда аллергенлар таҳлили, тери биопсияси ва гистологик кўриклар талаб этилади.
Хасталик аниқланган беморларни зудлик билан интенсив терапия бўлимига ётқизиш зарур.
🚫 Аммо кўпчилик беморлар анафилактик шок ҳолати бартараф этилиб, саломатлиги ўнгланиши билан муолажаларни тўхтатиб қўядилар. Бу жуда катта хато.
🔬 Ваҳоланки, кучли аллергик реакцияни келтириб чиқарувчи омиллар аниқланиб, унга қарши зарур тиббий чоралар кўрилмагунича анафилактик шокнинг такрорланиш хавфи сақланиб қолаверади.
‼️ Бугунги кунда Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказида ушбу касалликка аниқ ташхис қўйиш баробарида, уни самарали даволаш усуллари йўлга қўйилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
🇺🇿 Бугун — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни.
💐 Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология маркази тиббиётининг фидойи ва жонкуяр ходимларини, барча юртдошларимизни ушбу умумхалқ байрами муносабати билан самимий муборакбод этади.
✅ Ватанимиз равнақи ва эл-юрт фаровонлиги йўлидаги меҳнатларингизга муваффақиятлар тилайди.
🌐 allergocenter.uz
☎️ +99890 124 55 03
Repost from YANGI DAVR - YOSHLAR TV | Rasmiy kanal
Аллергия ўзи нима: касалликми ёки организмнинг ҳимоя функцияси?
Аллергия келиб чиқиш сабаби ва уни даволаш усуллари қандай?
@yangidavr_rasmiy
Фарзандингизни диатез безовта қилмоқдами? Диатез қандай касаллик эканлигини биласизми? Бу касалликни қандай даволаш мумкин? Саволларимизга болалар аллерголог шифокори Ходжаева Шахзода Камроновна жавоб берадилар!
☎️ +99890 124 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram
Repost from YANGI DAVR - YOSHLAR TV | Rasmiy kanal
Аллерголог, клиник-иммунологларнинг 3-Халқаро конгресси ўтказилди.
@yangidavr_rasmiy
Марказимизда конгресснинг 2 чи куни халқаро спикерлар иштирокида махорат дарслари бўлиб ўтди!
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
#Онлайн
🏢 Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказида Ўзбекистон аллерголог-клиник иммунологларининг III конгресси давом этмоқда.
✅ Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, мамлакатимиз аллерголог-иммунологлари, шунингдек, Россия, Туркия, Германия, Австрия, Жанубий Корея, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон каби давлатлардан етакчи олимлар ва профессор-шифокорлар иштирок этяпти.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
❗️ССВ: Тошкентда халқаро аллерголог-клиник иммунологлар тажриба алмашмоқда
📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳозир Ер юзи аҳолисининг қарийб 40 фоизи аллергиядан азият чекмоқда. Ҳар уч кишидан бири аллергик ринит, ҳар ўнинчи одам бронхиал астмага чалинган.
‼️ Бу глобал муаммо юртимизда аллергик касалликларни аниқлаш ҳамда даволаш бўйича илғор тажрибаларни амалиётга самарали татбиқ этиш, соҳада илмий тадқиқотлар кўламини янада кенгайтиришни тақозо этади.
🏢 Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказининг барча шароитларга эга янги биносида бошланган Ўзбекистон аллерголог-клиник иммунологларининг III конгрессида шу ҳақда сўз борди.
❇️ Гибрид форматдаги тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, мамлакатимиз аллерголог-иммунологлари, шунингдек, Россия, Туркия, Германия, Австрия, Жанубий Корея, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон каби давлатлардан етакчи олимлар ва профессор-шифокорлар иштирок этмоқда.
✅ Конгресснинг бу галги мавзуси “Аллергология-иммунологиянинг глобал муаммолари ва истиқболдаги ечимлари" деб номланган.
▶️ Тадбирни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори Илмира Разикова сўзга чиқди.
🗂 Қайд этилганидек, кейинги йилларда бу соҳани ривожлантириш учун барча ҳуқуқий асослар яратилмоқда. Хусусан, Президентимиз томонидан 2018 йилда имзоланган “Аллергик касалликларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ва даволашни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳадаги янгиланишлар учун дастуриламал бўлди.
📋 Орадан 5 йил ўтиб, тиббиётнинг ушбу муҳим йўналишини ислоҳ қилиш масаласига яна давлат даражасида эътибор қаратилди. Шу йил 23 ноябрда мамлакатимиз раҳбарининг "Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
🔬 Унга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинидан бошлаб аллергик касалликларнинг эпидемиологик кўрсаткичлари устидан назорат кучайтирилиши ва манзилли скрининг текширувлари жорий этилиши белгиланди.
💊 Ўз навбатида, 2024 йил 1 январдан аллергик ва иммунологик касалликларга чалинган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган беморларни ингаляцион глюкокортикостероид дори воситалари билан бепул таъминлаш тизими йўлга қўйилади.
🩺 Аллергик касалликлар кўрсаткичлари юқори ҳудудларда йилига камида бир марта оммавий ва селектив скрининг текширувлари ўтказилиб, ҳудудларда аллергология ва клиник иммунология йўналишида юқори технологик ташхислаш ва даволаш амалиётлари турлари босқичма-босқич 10 турдан 20 тургача оширилиши ҳам муҳим янгиликлар сирасидан.
🏥 Шу билан бирга, келгуси йил 1 январдан Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология маркази Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази этиб қайта ташкил қилинади. Бинобарин, аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилиб, амалиётга татбиқ этилади.
📌 Конгресс давомида ўзбекистонлик ва хорижлик мутахассислар маърузаларида аллергологик хизмат, бронхиал астма, аллергик ринит ва молекуляр аллергологик ташхисот, дори аллергияси, атопик дерматитга оид долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари хусусида фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар ўртага ташланяпти.
✅ Шунингдек, тадбир доирасида илк бор “Сурункали қаварчиқлар билан оғриган беморга тиббий хизмат кўрсатиш” мавзусида маҳорат дарслари ўтказилиши режалаштирилган.
♻️ Анжуман эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Бронхиал астма касаллиги болаларда хам кузатиладими? Унинг сабаблари қандай? Қандай даволаш мумкин? Мутахассисдан жавоб оламиз!
☎️ +99890 124 55 03
🌐 allergocenter.uz |
Repost from YANGI DAVR - YOSHLAR TV | Rasmiy kanal
Аллергияси бор инсонларга дорилар бепул тарқатиладими?
@yangidavr_rasmiy
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
#Янги_қарор
❗️Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт марказига айлантирилади
📋 “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–371-сон, 23.11.2023 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга кўра, аллергик касалликларнинг олдини олиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида, жумладан:
🩺 тиббиётнинг бирламчи бўғинидан бошлаб аллергик касалликларнинг эпидемиологик кўрсаткичлари устидан назорат кучайтирилади ва манзилли скрининг текширувлари жорий этилади.
🗓 2024 йил 1 январдан аллергик ва иммунологик касалликларга чалинган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган беморларни ингаляцион глюкокортикостероид дори воситалари билан бепул таъминлаш тизими йўлга қўйилади.
📌 2024 йилдан:
🔬 аллергик касалликлар (шу жумладан мавсумий аллергия) кўрсаткичлари юқори ҳудудларда йилига камида бир марта оммавий ва селектив скрининг текширувлари ўтказилади;
📊 ҳудудларда аллергология ва клиник иммунология йўналишида юқори технологик ташхислаш ва даволаш амалиётлари турлари босқичма-босқич 10 турдан 20 тургача оширилади.
🏢 2024 йил 1 январдан Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология маркази Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази этиб қайта ташкил қилинади.
‼️ Тошкент шаҳри аҳолиси учун аллергик касалликлар бўйича ихтисослаштирилган ва шошилинч тиббий ёрдам Марказ томонидан кўрсатилади.
📅 2024 йилдан қуйидагиларни назарда тутувчи тизим жорий қилинади:
✅ аллергик касалликлар келтириб чиқарувчи аэроаллергенлар таркиби ва мавсумий тарқалиш кўлами ҳудудлар кесимида ўрганилиб, унинг натижалари Халқаро молекуляр аллергология маркази томонидан Гидрометеорология хизмати агентлигига мунтазам тақдим этиб борилади;
✅ аэроаллергенлар таркиби ва мавсумий тарқалиш кўлами тўғрисидаги маълумотлар атроф табиий муҳит ифлосланишига оид маълумотлар билан биргаликда тегишли веб-сайт ва бошқа манбалар орқали эълон қилиб борилади.
✅ 2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилиб, амалиётга татбиқ этилади.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
❗️Мутахассис: Анафилаксия ва анафилактик шок ҳаёт учун ўта хавфли
💊 Бир дори икки беморга икки хил таъсир кўрсатиши мумкин. Бири шу малҳам туфайли касалликдан халос бўлса, бошқаси ҳаётини хавф остида қолдириши ҳеч гап эмас. Баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида ҳам шундай хулоса қилса бўлади.
Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори Илмира Разикова шу каби оғир ҳолатларни келтириб чиқарувчи анафилаксия ва анафилактик шок хусусидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
▶️ — Анафилаксия ҳаёт учун хавфли бўлган ўткир аллергик реакция ҳисобланади, — дейди мутахассис. — Унинг белгилари тўсатдан пайдо бўлади ва тез ривожланади.
🔬 Анафилактик шок эса бемор аллерген билан такроран дуч келганида пайдо бўладиган анафилаксиянинг экстремал даражаси. Бундай ҳолатда организм аввал ўзига акс таъсир кўрсатган номаълум бирикмани дарҳол "танийди" унга нисбатан аллақачон шаклланган антитаналарни қалқон қилади, яъни жавоб механизмини ишга туширади.
🧪 Шу тариқа организм зудлик билан гистамин, серотонин, брадикинин каби бир қатор гормонларни ишлаб чиқара бошлайди. Оқибатда майда томирларда қон айланиш жараёни бузилади ва артериал босим кескин тушиб кетади.
🩺 Тўқималарга етарли даражада кислород етиб бормаслиги ўткир гипоксияни юзага келтириб, ички органлар ва мия фаолиятининг издан чиқишига олиб келади. Бундай вазиятда беморга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмаса, у ҳаётдан кўз юмиши мумкин.
📊 Ҳозир дунё аҳолисининг 1-3 фоизгача қисми анафилактик шок билан рўбарў келиши таҳлил қилинган. Хавотирли жиҳати, бу кўрсаткич йилдан йилга ортиб бормоқда.
📌 Демак, анафилактик шок анафилаксия натижасида ривожланади ва жуда қисқа вақт ичида ўзини намоён қилади. Анафилаксия белгилари аллерген турига боғлиқ. Аммо у келтириб чиқарадиган энг хавфли асорат қон босимининг кескин пасайиши ёки анафилактик шок ҳисобланади.
🔎 Одатда, илк аломатлар ўлароқ бутун тана бўйлаб тошмалар пайдо бўлиши мумкин. Бунда тери ранги ўзгариб, қизил ёки оқиш тусга киради. Баданда қичишиш ва қизиб кетиш ҳисси юзага келади. Тил ва лаблар шишиши ҳисобига нафас олиш қийинлашади. Баъзи беморларда қорин оғриғи, кўнгил айниши ва қайт қилиш кузатилади.
🫀 Кейинчалик, ривожланаётган реакция фонида қон айланиши, нафас олиш жараёни ва юрак уриши тўхташи каби оғир ҳолатлар қайд этилиши эҳтимоли юқори.
⏳ Анафилактик шок белгилари аллерген танага кирганидан сўнг бир неча дақиқадан 2 соатгача бўлган даврда намоён бўлади. Реакция вақти организмнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ.
‼️ Тадқиқотларга кўра, бу муддат озиқ-овқат аллергиясида тахминан 30 дақиқа, заҳарланишда 15 дақиқа, томир ичига ёки мушак орасига юборилган дориларга реакция жараёнида 5 дақиқани ташкил этади.
(Давоми бор).
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
В Республиканском Аллергологическом центре - вы найдете все условия для успешного лечения и реабилитации.
Аллерго центр лидирующий в центральной азии медицинское учреждение, оснащенное новейшими технологиями и оборудованием.
Что делает центр уникальным.
В нашем центре - вы получите всестороннюю медицинскую помощь с высоким уровнем сервиса также комфортное и эффективное лечение при наличии самых современных медицинских технологий.
☎️ +99890 124 55 03
🌐 allergocenter.uz |
😎Галотерапия хақида биласизми?
🌊Галотерапия - бу туз билан даволашдир! Махсус тузли хоналарда ушбу муолажа амалга оширилади. Махсус туз пуркагичлар билан жихозланган ушбу хоналарда фақатгина дам олинг ва шу билан бирга даволанинг! Агар сизда қуйидаги 👇касалликлар мавжуд бўлса сизга албатта бу муолажа керак!
✅Бронхиал астма
✅Аллергик ринит ва вазомотор ринит
✅Сурункали бронхит
✅Бронхоэктаз касаллиги
✅Сурункали фарингитлар
Тезроқ мурожаат қилинг! Биз албатта сиз учун нархларни арзон қилдик!
☎️ +99890 124 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
❓ Қандай дорилар Лайелла синдромини келтириб чиқариши мумкин?
📊 Таҳлилларга кўра, ўтган асрнинг 40-йилларига қадар дунё бўйича дори-дармонлар билан даволаш асоратларидан бор-йўғи 0,5-1,5 фоиз беморлар азият чеккан. Ҳозирга келиб бу кўрсаткич 15-30 фоизни ташкил қилмоқда.
🩺 Хусусан, дори аллергияси оғир асоратлари, хусусан, Лайелла синдромини келтириб чиқариши билан хавфли.
Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори Илмира Разикова шу ҳақда маълумот берди.
▶️ — Лайелла синдромига чалинган 25 фоиздан 75 фоизгача беморларнинг ҳаёти ўлим билан якун топади, — дейди мутахассис. — У организмнинг дорилар, масалан, антибиотик, сульфаниламид ва ностреоид яллиғланишга қарши воситаларга реакцияси сифатида намоён бўлади.
💉 Хасталик асосан оғир аллергик анамнезга эга кишиларда ўткир респиратор вирусли инфекциялар фонида ривожланади. Яъни бундай беморлар юқорида қайд этилган препаратларни қабул қилгач, аҳволи оғирлашади.
♻️ Иммунитет организмни хасталикдан ҳимоя қилиш ўрнига ўз тўқималарини йўқ қилишга киришади.
📈 Бунга, 45 фоиз ҳолатда сульфаниламидлар, 40 фоиз ҳолатда антибиотиклар, 10 фоиз ҳолатда талваса (судороги)га қарши дорилар, 5-10 фоиз ҳолатда яллиғланишга қарши препаратлар, 1-3 фоиз ҳолатда силга қарши дорилар сабаб бўлади.
💊 Баъзи ҳолларда яллиғланишга қарши ностероид дорилар, аспирин ва унинг аналоглари, қолаверса, турли витаминлар ҳам хасталикни қўзғатиш хусусиятига эга.
🔎 Лайелла синдроми кўпинча бошқа аллергик касалликлар, масалан, экзема, атопик дерматит, бронхиал астма билан оғриган беморларда аниқланади. Хасталик чоғида пуфаклар ёрилгач, суюқлик таркибидаги эриган туз ва оқсиллар буғланади. Оқибатда тана сувсизланиб, қон қуюқлашади.
📌 Шу аснода қон айланиши бузилиб, юрак, ўпка ва буйраклар фаолияти ёмонлашади. Гипертензия, тахикардия, юрак ва нафас етишмовчилиги кузатилади. Пешоб ҳосил бўлиши ва заҳарли моддаларнинг организмдан чиқарилиши тўхтайди.
🧪 Бундан ташқари, терининг тошмалардан жароҳатланган жойларига вирус ва бактериялар осон ўрнашиб, бошқа хавфли касалликларни келтириб чиқаради. Кўзларнинг зарарланиши ҳисобига кўриш қобилияти йўқолиши мумкин.
🔬 Лайелла синдромига аниқ ташхис қўйиш учун визуал текширув, қон ва аллергенлар таҳлили, тери биопсияси ва гистологик кўриклар талаб этилади.
🏥 Хасталик аниқланган беморларни зудлик билан интенсив терапия бўлимига ётқизиш зарур.
‼️ Бугунги кунда Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказида ушбу касалликка аниқ ташхис қўйиш баробарида, уни самарали даволаш усуллари йўлга қўйилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Куз фаслида нега бронхиал астма кучаяди?
☎️ +99890 124 55 03
🌐 allergocenter.uz |
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
❗️Зардоб касаллигидан асосан аллергияга мойил кишилар азият чекади
💉 Касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олган афзал. Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Масалан, юқумли инфекцияларга қарши вакциналар нафақат турли эпидемиялар тарқалиши, балки соғлиқни сақлаш муассасаларига юкламалар кескин ортиб кетишининг ҳам олдини олади.
🔬 Шу боис зардоблар билан даволаш ва касалликларни профилактика қилиш усули замонавий тиббиётда кенг оммалашган. Бу муолажа тури инсон организмида пассив иммунитетни шакллантириши билан аҳамиятли.
🧪 Бироқ зардоблар баъзи аллергияга мойил кишиларда, зарур эҳтиёт чоралари кўрилмаса, аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин.
Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори Илмира Разикова шу хусусда маълуот берди.
▶️ — Зардоб касаллиги инсон организмига муолажа ва профилактика мақсадида бегона оқсил, масалан, ҳайвонларнинг иммун зардоблари юборилганда рўй берадиган аллергик реакция ҳисобланади, — дейди мутахассис.
💊 — Бундан ташқари, инсон иммуноглобулинлари, бета-лактам антибиотиклари, цефалоспоринлар, моноклонал антитаналар, сульфаниламидлар, цитостатиклар ва баъзи стероид бўлмаган яллиғланишга қарши дориларни қўллаш туфайли зардоб хасталиги ривожланиши мумкин.
🥩 🐟 Баъзан бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан, қази, от гўшти ва балиқдан тайёрланган таомлар ҳам бу хасталикни келтириб чиқарувчи омиллар сирасидан.
🔎 Аллергик реакция эҳтимоли генетик мойиллик ва иккиламчи иммунитет танқислиги туфайли ортади.
⌛️ Касаллик аломатлари одатда зардоб қабул қилингач, 7 кундан 1 ойгача бўлган муддатда юзага келади. Аввал “укол” қилинган жой ва унинг атрофи, кейин бутун бадан бўйлаб эшакемига ўхшаш тошмалар тошади ва уларнинг ўрни қичишади.
🌡 Бемор иситмалайди, лимфа тугунлари катталашиб, бўғимлар, бош ва юрак соҳасида оғриқлар кучаяди. Баъзан бош мия шикастланишига хос ўзгаришлар, буйрак ва бошқа аъзолар функциялари бузилиши кузатилади.
🩺 Айрим ҳолларда бўғимлар полиартралгияси, барча бўғимларнинг баравар оғриши, бронхит ва бронхоспазм, неврит, радикулит белгилари намоён бўлади.
📈 Кўпинча симптомлар 3-5 кун ичида йўқолади. Агар таъсир кучи кўпроқ препаратлар қабул қилинса, аломатлар бир неча ҳафта ёки ойлаб давом этиши мумкин.
🩸 Зардоб хасталигини аниқлаш учун махсус диагностик тестлардан фойдаланилади. Шундан сўнг беморнинг ҳолати, ёши ва касаллик даражасига кўра муолажалар буюрилади.
♻️ Биринчи навбатда, аллергенни бартараф этиш мақсадида инфузион ва организмни тозаловчи даво чоралари қўлланилади. Беморга кўп суюқлик ичиш, парҳезга амал қилиш тавсия этилади. Антигистамин ва глюкокортикоидлар буюрилади.
🏥 Анафилактик шок ҳолатидаги беморларга эса шошилинч тиббий ёрдам ва стационар шароитда муолажалар кўрсатиш зарур.
‼️ Ҳозир Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази ва унинг ҳудудий филалларида ушбу хасталик энг илғор усулларда аниқланиб, самарали даволанмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Aллергология маркази бир қатор мамлакатлар билан халқаро алоқаларни мустахкамламоқда!
Шу кунларда марказ директори, профессор Разикова Илмира Садуллаевна бошчилигида ташкиллаштирилган ҳалқаро семинарда Шупик П.Л. номидаги Украина соғлиқни сақлаш миллий универститети директори профессор Шарикадзе Елена Викторовна, аллерголог-иммунолог Юрьев Сергей Дмитриевич маъруза қилдилар. Бундан ташқари ҳалқаро экспертлардан Грузия аллергология ва иммунология маркази директори профессор Готуа Майя Александровна, Қозоғистон Республикаси аллергология маркази рахбари профессор Нурпеисов Таир Темирланович иштирок этишди. Соха бўйича ҳалқаро экспертлар билан биргаликда муаммоли вазиятлар муҳокама қилинди. Семинар сўнгида барча шароитларга эга марказ янги биноси меҳмонларга таништирилди. Семинар барчага бирдек фойдали бўлди.
☎️ +99890 124 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram
