Аллергология Маркази
Open in Telegram
Республика илмий ихтисослашган аллергология маркази расмий Телеграм канали Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Шифокорлар кўчаси 2. (ориентир Тошми МАКРО) allergologiyamarkazi.uz Боғланиш учун: ☎️ +99878 150 06 65 , +99890 024 55 03
Show more847
Subscribers
No data24 hours
+77 days
+1930 days
Posts Archive
🏥29-30 yanvar kunlari Respublika ixtisoslashtirilgan Allergologiya va klinik immunologiya ilmiy amaliy tibbiyot markazida o’tkazilgan ochiq eshiklar kuni munosabati bilan barcha bemorlarga bepul konsultatsiya🩺 hamda bepul labarator 🧫🔬tekshiruvlar o’tkazildi!!!
Самое главное о терапии АСИТ 🤍
— Что такое АСИТ?
— При каких состояниях показана терапия?
— Как проводится АСИТ?
— Сколько длится лечение?
— Какой эффект дает терапия?
Юлия Привезенцева, врач аллерголог-иммунолог Everyday Clinic, подготовила для вас ответы на основные вопросы про терапию от аллергии.
Читайте карточки и сохраняйте пост, чтобы ничего не забыть 👉🏻
☎️ +99890 024 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram
⚡️⚡️⚡️ТЕЗКОР ❗️❗️❗️
Очиқ эшиклар куни муносабати билан
👩⚕Республика ихтисослаштирилган Аллергология ва Иммунология илмий амалий тиббиёт марказида малакали мутахассислардан бепул консультация олинг ва аллергиянгизни бепул текширинг! 📣📣📣
📆Фақатгина 29-30-январ кунлари "Республика ихтисослаштирилган Аллергология ва клиник иммунология маркази" болалар ва катталар поликлиникасида аллергик касалликлари бўлган катталар ва болалар учун ✅ БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯ ‼️ ва аллергик касалликга шубҳа қилинган беморлар учун 👶👧 бепул қон тахлиллари 🧬🔬 (аллергияни аниқлаш) ўтказилиши ҳақида хабар берамиз.
Ушбу тадбир мaркaзимизда аллергология соҳасида фаолият олиб бораётган етакчи мутахассислар 👍👩⚕ томонидан амалга оширилади.
🏥Манзил: Тошкент шахри, Олмазор тумани, Шифокорлар кўчаси 2 уй. Ориентир Саломон тўйхонаси.
📌Локация бу ерда 👉 кўрсатилган.
Ушбу эълонни имкон қадар танишларингизга юборинг.
☎️ +99890 024 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram
⚡️⚡️⚡️ТЕЗКОР ❗️❗️❗️
Очиқ эшиклар куни муносабати билан
👩⚕Республика ихтисослаштирилган Аллергология ва Иммунология илмий амалий тиббиёт марказида малакали мутахассислардан бепул консультация олинг ва аллергиянгизни бепул текширинг! 📣📣📣
📆Фақатгина 29-30-январ кунлари "Республика ихтисослаштирилган Аллергология ва клиник иммунология маркази" болалар ва катталар поликлиникасида аллергик касалликлари бўлган катталар ва болалар учун ✅ БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯ ‼️ ва аллергик касалликга шубҳа қилинган беморлар учун 👶👧 бепул қон тахлиллари 🧬🔬 (аллергияни аниқлаш) ўтказилиши ҳақида хабар берамиз.
Ушбу тадбир мaркaзимизда аллергология соҳасида фаолият олиб бораётган етакчи мутахассислар 👍👩⚕ томонидан амалга оширилади.
🏥Манзил: Тошкент шахри, Олмазор тумани, Шифокорлар кўчаси 2 уй. Ориентир Саломон тўйхонаси.
📌Локация бу ерда 👉 кўрсатилган.
Ушбу эълонни имкон қадар танишларингизга юборинг. Хаста болалар ва катталарга ёрдами тегиб қолишидан умидвормиз!
Қўшимча маълумотлар учун:
☎️ +99890 024 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram
Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий амалий тиббиёт марказида плазмаферез борлиги хақида биласизми?
Агар сизда:
✅Турли тери касалликлари,
✅Инфекцион касалликлар,
✅Бронхиал астма,
✅Аутоиммун ва эндокрин бузилишлар,
✅Гепатит, холецистит, панкреатит,
✅Қандли диабет,
✅Қон босимини ортиши,
✅Атеросклероз, артрит,
✅Интоксикация
каби холатлар кузатилаётган бўлса сизга бу муолажа албатта ёрдам беради! Касаллигингизга сабабчи бўлаётган махсулотлардан қонингизни тозалаб берамиз! Мурожаат учун:
☎️ +99890 024 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram
Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий амалий тиббиёт марказида илмий бўлим ходимлари томонидан юқори технологик текширув усуллари ёрдамида беморларда аллергик касалликларни олдиндан аниқлаш ва уларни профилактика қилиш яъни олдини олиш масаласида илмий асосланган илмий тадқиқот ишлари хам олиб борилмоқда.
Батафсил илмий бўлим ходими Байбекова Венера Фаридовнадан маълумот оламиз.
☎️ +99890 024 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram
Агар хаво тозалиги учун амалий харакатлар бошланмаса ва бунинг учун жамият бирга харакат қилмаса хаммамиз келажакда "противогаз"да юришга мажбур бўламиз.
Видеода Констанинг "хаво" қўшиғидан фойдаланилди.
Манба: kun.uz дан олинди.
☎️ +99890 024 55 03
allergocenter.uz
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
❗️ Тадқиқот: Болаларда бронхиал астма келиб чиқишининг яна бир сабаби аниқланди
🩺 Наслий ва касбий омиллар, экологик муаммолар, семизлик, нотўғри овқатланиш, турли микроорганизм ва аллергенлар... Булар — бронхиал астма хасталигини келтириб чиқарувчи сабаблар рўйхатида етакчи.
🔎 Аммо болаларда мазкур хасталикни юзага келтирувчи яна бир муҳим фактор бор. Буни Австралиянинг Квинсленд университети олимлари аниқлади. Қайд этилишича, ота-оналардаги давомли руҳий тушкунлик келгусида уларнинг фарзандларида астма хасталигини пайдо қилиши мумкин.
🔬 Ушбу илмий хулосани жамоатчиликка тақдим этиш учун 14 йил зарур бўлди. Узоқ йиллик тадқиқот давомида мамлакатда яшовчи 3900 нафардан ортиқ болаларга тегишли тиббий маълумотлар таҳлил қилинди.
📊 Ўрганишлар якунида ота-оналари ўрта ва юқори даражада стрессни бошдан кечирган ўғил-қизларда 77 фоиз кўпроқ нафас қисиши ва ҳансираш хуружлари кузатилиши маълум бўлди.
📈 Алоҳида мезонлар бўйича таҳлил қилинганда, оналаридаги депрессия туфайли фарзандларида астмага чалиниш эҳтимоли 55 фоизга ортиши аниқланди.
♻️ Шунингдек, ота-оналари ўртача молиявий қийинчиликларга рўбарў келган оилаларда дунёга келган ўғил-қизларда бу кўрсаткич 40 фоиздан кўпроқни ташкил этган.
📌 Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда дунё бўйича ўртача 5 фоиз аҳоли бронхиал астма ташхиси билан яшамоқда. Болалар ўртасида бу статистика янада юқори — 10 фоизга тенг.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Repost from SSV matbuot kotibi
Совуқ таъсирида пайдо бўладиган аллергиядан қандай ҳимояланиш керак?
▶️ Илмира Разикова,
Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори:
🌨 — Ҳаво ҳарорати кескин пасайганда баъзи беморларда совуқдан аллергия кузатилиши мумкин. Бу терида қизариш, шиш, пуфакчалар, қичишиш, кўз ёшланиши каби аломатлар билан намоён бўлади.
✅ Хасталикнинг айнан паст ҳарорат таъсирида юзага келаётганини уй шароитида ҳам синаб кўриш мумкин. Бунинг учун қўлингизнинг билак қисмига муз бўлакчасини қўйиб, 5-10 дақиқа ушлаб турасиз.
📌 Агар шу вақт давомида билагингизда қаварчиқ пайдо бўлса, қичишиш, қизариш ёки ачишишни сезсангиз, демак, сизда совуқдан аллергияга мойиллик бўлиши мумкин. Аммо аниқ ва якуний ташхисни аллерголог-иммунолог қўяди.
🔬 Шифокор кўрсатмасига кўра, махсус синамалар топширилади. Қон таҳлили орқали беморда эозинофиллар ва иммуноглобулин Е миқдори қисман ошиши тасдиқланса, тегишли даво муолажалари белгиланади.
‼️ Шунга қармай, бу турдаги аллергияга мойиллиги бор кишилар совуқдан ҳимояланишлари керак.
🧥🧣🧤 Аввало, совуқ кунларда қалин кийининг! Қўлқоп, бош кийими, шарф ва иссиқ пайпоқлардан фойдаланинг!
🩺 Изғирин ҳароратда кўчага чиқишдан аввал шифокор тавсия этган ҳимоя кремлари ва махсус малҳамларни қўлланг!
🍹Совуқ ичимлик ва егуликлар истеъмол қилманг!
🚿 Совуқ сувда чўмилманг! Ювиниш чоғида қаттиқ мочалкалардан фойдаланманг!
🍱 Иммунитетни мустаҳкамловчи маҳсулотлар, дармондорилар, темир, кальций, цинк, калий, селенга бой таомлар тановул қилинг!
🚫 Асал, мураббо, спиртли ичимликлар, аччиқ, шўр егуликлар, қизил рангли мевалар, бўёқ қўшилган маҳсулотлар, балиқ ва от гўштидан тайёрланган таомлар, ёнғоқ, ерёнғоқ, писта каби қуруқ мевалар, турли ўтлардан дамламалар истеъмол қилмай турганингиз маъқул. Чунки уларда аллергик хасталик қўзғатувчи хусусиятлар мавжуд.
💊 Шунингдек, аллергияга мойил кишилар шифокор тавсиясисиз сульфаниламидлар, антибиотиклар, талваса (судороги), яллиғланиш ва силга қарши препаратлар ҳамда турли витаминлар қабул қилиши мумкин эмас.
🏥 Ҳозирги кунда Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт марказимизда ушбу касалликка аниқ ташхис қўйиш баробарида, уни самарали даволаш йўлга қўйилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
Совуққа аллергиянгиз борми?
🔬 Аллергик хасталиклар кўпинча мавсумий хусусиятга эга. Масалан, баҳорда дарахтлар гуллаши, ёзда ўсимликлар чанг зарралари ва қуёшнинг ультрабинафша нури, кузда ёмғирдан кейин ҳавога кўтариладиган замбуруғ споралари баъзиларда аллергик реакцияларни юзага келтириши мумкин.
📌 Бундан ташқари, ҳайвонлар юнги, уй чанги, қатор озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар, косметик ҳамда кимёвий воситалар акс таъсир қиладиган инсонлар ҳам бор.
❓Хўш, қиш фаслида аллергияга мойил кишиларда қандай патологиялар кўп кузатилади?
Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова шу ҳақда маълумот берди.
▶️ — Ҳаво ҳарорати пасайиши билан айрим инсонларда тез-тез акса уриш, лаблар қуриши, кўкариши, кўз ёшланиши, тошмалар тошиши, қичишиш каби ҳоллар кузатилади, — дейди мутахассис. — Иссиқ жойга киргач эса ғайритабиий аломатлар камаяди.
🌨 Бу — совуқ оқибатида пайдо бўладиган аллергияга хос симптомлар. Яъни тананинг паст ҳарорат таъсирига ҳаддан ташқари сезгирлиги белгиси. У кўпроқ аёллар ва болаларда кузатилади.
🧪 Мазкур касаллик, аввало, иммунитет тизими заифлигини ифодалайди. Бундай инсонлар совуқ билан юзлашганда, организм ноёб патологик оқсил — криоглобулин ишлаб чиқара бошлайди. У иммунитет ҳужайралари томонидан бегона унсур сифатида қабул қилиниб, ҳужумга учрайди. Бу жараёнда фаол ишлаб чиқариладиган гистамин моддаси аллергик реакцияга сабаб бўлади.
🩺 Хасталик турли кўриниш ва шаклларда намоён бўлади: эшакеми, ринит, конъюнктивит, дерматит, астма... Ҳатто оғир ҳолатларда баъзи беморларда Квинке шиши ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Улар орасида энг кенг тарқалгани эшакеми бўлиб, танада пуфакчалар пайдо бўлиши билан тавсифланади.
🕰 Совуқдан аллергия белгилари изғирин ҳарорат таъсиридан 3-5 дақиқа ўтгач пайдо бўлади ва аломатлар 1-2 соатдан бир неча кунгача давом этиши мумкин. Касалликнинг ўткир ва сурункали шаклида қўл, юз, ёноқ ва оёқларларда кучли қичишиш юзага келиб, сўнгра терида қизил доғ ва пуфакчалар ҳосил бўлади.
‼️ Баъзан титроқ, умумий ҳолсизлик, юрак уриши тезлашиши ва бўғимларда оғриқ кузатилади. Нафас қисиши, тахикардия, қон босими пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи безовта қилиши мумкин.
👩⚕ Ўткир респиратор вирусли касалликка чалинган, аллергияга наслий мойиллиги бор, ошқозон-ичак йўллари ва жигар хасталикларидан азият чекаётган беморларда совуққа сезгирлик кўпроқ кузатилади. Баъзан аллергиянинг мазкур турини тумов ва ринит билан адаштириб юбориш ҳолатлари ҳам учрайди. Шу боис бундай вазиятда, албатта, аллерголог мутахассисга мурожаат қилиш лозим.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
❗️Олимлар хулосаси: Нафас қисиши юрак хасталиклари аломати бўлиши мумкин
🩺 Буюк Британия кардиология фонди мутахассислари юрак хасталикларини аниқлашга ёрдам берадиган симтомни маълум қилди.
🫀 Қайд этилишича, инсонларда бронхиал астма ва фаол жисмоний машғулотларга боғлиқ бўлмаган ҳолда нафас қисиши кузатилса, бу юрак-қон томир касалликларидан дарак бериши мумкин.
"Агар юрак танангиз бўйлаб кислородга тўйинган қонни етарли даражада ҳайдамаса, организм тезроқ нафас олиш орқали кислородга бўлган эҳтиёжни таъминлашга интилади. Бу эса беморда нафас етишмовчилиги ва ҳансираш аломатларини юзага келтиради", — дейди олимлар.
📌 Эслатиб ўтамиз, шифокорлар одатда кўкрак қафаси, умуртқа поғонаси ёки бутун танадаги оғриқлар, юқори ёхуд паст қон босими, ҳолсизлик, чарчоқ ва кўнгил айниши каби симптомларни юрак хасталикларини ифодаловчи асосий белгилар сифатида келтиради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Хурматли обуначилар!
Марказимиз янада ривожланиб янги марраларни забт этиши учун бизга овоб беринг! 👆
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
2023 йилнинг энг намунали ихтисослашган тиббиёт марказига овоз беринг!
Сўровномада иштирок этиш учун қуйидаги 👉 ҳавола устига босинг.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Болаларда кузатиладиган йўтал сабаблари турлича бўлиши мумкин!
Агар фарзандларингизни йўтал қийнаётган бўлса қабулга келинг. Болалар аллерголог шифокорига кўрининг. Керакли текширувларни қилинг ва албатта даволанинг! Бизнинг марказимизда барча шароитларга эга бўлган болалар бўлимида болалар учун ётиб даволаниш имконияти бор!
☎️ +99890 124 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram
