Аллергология Маркази
Open in Telegram
Республика илмий ихтисослашган аллергология маркази расмий Телеграм канали Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Шифокорлар кўчаси 2. (ориентир Тошми МАКРО) allergologiyamarkazi.uz Боғланиш учун: ☎️ +99878 150 06 65 , +99890 024 55 03
Show more847
Subscribers
No data24 hours
+77 days
+1930 days
Posts Archive
Hozirgi kunda allergiyaning sababini oqsil darajasida (yani allergik kasallikni aniq sabbabini) aniqlash imkonini beruvchi tekshiruv borligi haqida bilasizmi? Bu tekshiruv oziq ovqatlarga allergiyasi bor bo`lgan bemorlarda dietani kengaytirish yani ko`proq mahsulot yeyishga yordam beradi!
Qanday?
Yorqin misol pishirish, qaynatish natijasida mahsulotlarni iste`mol qilish mumkin. Olmani shunchaki yegan vaqtda allergiya kuzatilgan bo`lsa pishirilgan vaqtda bu holat kuzatilmaydi, sutni hom holatda ichgan vaqtda allergiya kuzatilsa, qaynatilgan sutni ichgan vaqtda kuzatilmaydi.
Lekin yeryong`oq qovurilgan vaqtda oddiy holatga nisbatan allergiya berish qobiliyati oshib ketadi!
Shuning uchun bu tekshiruv muhim va har bir bemor uchun alohida dieta tavsiya qilish kerakligini ko`rsatadi.
Bu molekular tekshiruv - butun dunyoda tan olingan allergodiagnostika uchun "oltin standart"!
Bizning markazimizda ushbu tekshiruv mavjud! 1 tomchi qon topshiring va doimiy dietadan ko`ra ko`proq mahsulotlarni iste`mol qiling!
☎️ +99890 024 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
Осенью у каждого педиатра, терапевта, аллерголога, пульмонолога и другого врача терапевтической направленности половину приема составляют кашляющие пациенты.
⠀
Затяжной или Хронический кашель - это кашель, который длится более 8 недель и может быть симптомом различных заболеваний.
⠀
Первое, что мы можем подумать - ОРВИ, астма, covid-19. А список ведь намного шире.
⠀
😮💨 Гастроэзофагеальный рефлюкс: когда желудочный сок поднимается вверх по пищеводу и раздражает гортань.
⠀
😮💨 ХОБЛ: болезнь курильщика. Люди с длительным стажем курения имеют диффузное поражение лёгких.
⠀
😮💨 Коклюш: азиатское название - стодневнвй кашель. После перенесенной инфекции кашель сохраняется до полугода.
⠀
😮💨 Пневмония. Не всегда течение пневмонии классическое. Может не быть высокой температуры и внезапного начала.
⠀
😮💨 Другие причины - синдром кашля по рассеянному склерозу, сердечная недостаточность, онкологические заболевания легких, гортани или плевры, пневмофиброз (разрастание соединительной ткани в легких, что сокращает их объем и вызывает кашель).
⠀
Практически каждый диагноз можно подтвердить лабораторно (с помощью анализов крови) или инструментально (например, КТ или МРТ).
⠀
Чтобы подтвердить или опровергнуть диагноз аллергии есть Phadiatop ImmunoCAP. А чтобы не запутаться в таком разнообразии диагнозов, нужно обратится к врачу.
☎️ +99890 024 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
+6
Азал-азалдан ўзбек хотин-қизларининг кийим жавонини хон атлас, адрасларсиз тасаввур қилиш қийин. Унинг бетакрор кўриниши, ранглари ва нақшлари кўрган кўзни қувнатиб, ҳар қандай фаслда ҳам баҳорий кайфиятни бахш этади.
"Хон атлас" куни муносабати билан 14 сентябрь - Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий амалий тиббиёт маркази хотин-қизлари мазкур кунни миллий қадриятларимиздан бири бўлган атлас ва адрас либосларда юқори кайфиятда файзли ўтказишларига сабаб бўлди. Марказнинг катта залида "Хон атлас" кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди!
☎️ +99890 024 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
Аллергик касалликлар диагностикаси 🔬
Аллергик касалликни даволашда биринчи ва энг муҳим қадам, албатта, ташхис қўйишдир. Шифокор ҳар доим беморни касаллик тарихини ўрганишдан ишни бошлайди, кейинги қадам шикоятларига қараб қуйидаги саволларга жавоб беради:
1. Бу аллергиями ёки йўқми? 🤷♀️
Шу вақтгача умумий IgE даражасини аниқлаш аллергияни аниқлашда ишлатилган, аммо ҳозирги вақтда ушбу таҳлилни қўллаш тавсия этилмайди. Чунки аллергик касаллик ҳар доим ҳам умумий IgE нинг сезиларли даражада ошиши билан бирга келмайди ва аксинча - умумий IgE нинг юқори даражаси бошқа кўплаб ҳолатларда (паразитар инфекциялар, саратон, баъзи қон касалликлари, атопик дерматит ва бошқалар) кузатилиши мумкин.
Саволга жавоб бериш учун (бу аллергия ёки йўқми?) шифокор Phaditop ёки Phaditop infant (болалар) текширувини тавсия қилиши мумкин.
2. Аллергия сабаби нима? ❓
Ушбу саволга жавоб бериш учун шифокор қонда специфик IgE миқдорини яъни касаллик сабабчиларини (озиқ овқат аллергенлари, гул чангчалари аллергенлари ва бошқалар) аниқлашни буюриши ёки ушбу аллергенлар билан тери тестларини ўтказиши мумкин.
Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун молекуляр аллергологик диагностика – ImmunoCAP алоҳида махсулотларга текшириш керак.
Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий амалий тиббиёт марказида аллергияни тўлиқ ташхислаш ва самарали даволаш учун барча имкониятлари бор. Агар сизда бирон бир савол бўлса – бизнинг шифокоримиз жавоб берадилар.
☎️ +99890 024 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
Эндокринолог шифокори бор!
Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий амалий тиббиёт марказида олий тоифали, кўп йиллик тажрибага эга бўлган эндокринолог шифокоримиз Абдуллаева Барно Хикматуллаевна иш бошладилар!
Эндокринолог мутахассисимизга сиз жонли навбат асосида марказга келиб мурожаат қилишингиз мумкин! Агар сизда эндокрин касалликлари мавжуд бўлса албатта ёрдам берамиз!
☎️ +99890 024 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
В конце лета наступает критический период для пациентов, страдающих аллергией на пыльцу сорных трав. Пыльца таких растений, как полынь, марь (лебеда), солянка и амброзия, активно распространяется в воздухе, вызывая симптомы аллергического ринита и астмы.
Актуальные факты:
1. Полынь (Artemisia vulgaris):
* Широко распространена в степных и пустынных зонах.
* Цветет с июля по октябрь.
* Симптомы: ринит, конъюнктивит, обострение астмы
2. Амброзия (Ambrosia artemisiifolia):
* Один из самых сильных аллергенов.
* Цветет с июля по сентябрь, пик приходится на август.
* Симптомы: чихание, насморк, зуд в глазах, кашель и одышка.
3. Солянка(Salsola kalii):
* Встречается в полупустынных местностях
* Цветет с июля по сентябрь
* Симптомы: ринит, конъюнктивит, кожные реакции.
Чтобы выявить виновный аллерген используются диагностические тесты:
- Кожные тесты
- Исследования IgE к экстрактам аллергенов
- Молекулярная аллергодиагностика
☎️ +99890 024 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
❓ Кузги аллергияни шамоллаш ва гриппдан қандай фарқлаш мумкин?
🩺 Аксириш, кўз ёшланиши ва қичишиши, бурун оқиши, йўтал... Куз мавсумида бундай симптомлардан азият чекувчи беморлар сони бирмунча кўпаяди. Аммо фақат шу аломатларнинг ўзи ЎРВИ ёки гриппга чалинганингизни англатмайди.
👩🏻⚕️ Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова мавсумий аллергия сабаблари, белгилари ва уларнинг ўткир респиратор вирусли инфекциялардан фарқли жиҳатлари ҳақида маълумот берди.
☀️ — Юртимизда сентябрь, октябрь ва баъзан ноябрь ойларида ҳам нисбатан иссиқ ҳарорат кузатилади, — дейди мутахассис. — Агар шу даврда ёғингарчик бўлмаса, ўсимлик чангчалари ўз аллергик хусусиятини сақлаб қолади. Бу — юқорида саналган аломатларни келтириб чиқарувчи биринчи сабаб.
🌧 Иккинчидан, салқин кунлар бошлагач, замбуруғ споралари ёмғирдан кейин ҳавога юқори концентрацияда кўтарилади. Бунинг оқибатида замбуруғга нисбатан аллергик ҳолатларнинг оғир формалари учрайди.
📌 Замбуруғ споралари энг кўп учрайдиган манба — дарахт ва буталардан тўкилган япроқлар. Бундан ташқари, аллергенлар зах ёки моғорлаган хоналар ҳамда ертўлаларда ҳам кузатилади.
🌦 Салқин об-ҳаво муҳити уй чангларининг кўпайиши учун ҳам қулай. Бундай шароитда аллергенлар концентрацияси ортиб, аллергик ринит, конъюнктивит ёки астма белгилари кучаяди. Бу, айниқса, яхши исимайдиган ва зах хоналарда кўпроқ кузатилади.
🛌 Аллергияни қўзғатувчи яна бир манба — уй ичидаги чанг тўпловчи жиҳоз ва анжомлар — гилам ва тўшамалар, ёстиқлар, девор қопламалари, юмшоқ мебеллар ва ўйинчоқлар ҳамда китоблардир.
🐈 Мавсумий аллергияга мойил одамларнинг тахминан ярми ит, мушук сингари уй ҳайвонлари юнгидан азият чекади.
♻️ Тўғри, кузги аллергия белгилари ЎРВИ ва грипп аломатлари билан ўхшаш. Аммо уларни қуйидаги фарқли жиҳатлар ажратиб туради.
🔬 Масалан, шамоллаш ва грипп белгилари вирус қўзғатувчиси билан алоқа қилгандан сўнг маълум муддат ўтиб пайдо бўлади. Аллергия аломатлари эса дарҳол юзага келади.
⏳ Шамоллаш ва грипп симптомлари одатда 3-14 кундан сўнг йўқолса, аллергик реакциялар бир неча ойгача давом этиши мумкин. Қолаверса, аллергия чоғида тана қақшамайди, иситма чиқмайди.
‼️ Аллергия белгилари кузатилган беморлар ўз вақтида мутахассисга мурожаат қилишлари тавсия этилади. Хусусан, тиббиёт марказимизда бундай касалликларга илғор диагностика усуллари ва замонавий тиббий технологиялар орқали аниқ ташхис қўйиш ҳамда самарали даволаш йўлга қўйилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
❗️Атопик дерматитни даволашда дори-дармон терапиясининг ўзи етарли эмас
(Давоми).
▶️ Илмира РАЗИКОВА,
Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори:
🩺 — Атопик дерматит — чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учрайдиган касаллик. Бу патология қизларда ўғил болаларга қараганда 1,5 баробар кўпроқ қайд этилиши аниқланган.
🥙 Хасталикни даволашда дори-дармон терапиясининг ўзи етарли эмас. Аввало, соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилиш лозим. Овқатланиш рациони ва тери парвариши ҳам бу жараёнда катта аҳамият касб этади.
💉 Муолажа схемаси тошмаларни камайтириш, бактериал асоратларнинг олдини олиш, аллергенларга юқори сезувчанликни заифлаштиришга қаратилган.
💊 Бунинг учун шифокор тавсияси асосида антигистаминлар, яллиғланишга қарши ва антибактериал препаратлар, седативлар, витамин ҳамда минерал комплекслар, аллергияга қарши компонентлар қўлланилиши мумкин.
🍜 Қолаверса, касаллик муолажасида парҳез терапияси ҳал қилувчи ўрин тутади. Бола таомномасидан аллергия қўзғатувчи маҳсулотларни чиқариш беморнинг тезроқ соғайишига хизмат қилади.
🧫 Ўз навбатида, атопик дерматитни даволашда интенсив намловчи ёки енгил қуритувчи таъсирга эга турли крем ва малҳамлардан ҳам фаол фойдаланилади.
🌡 Бу касаллик муолажасида ота-оналарнинг ёрдами ҳам катта роль ўйнайди. Масалан, бемор хонасида намлик даражаси камида 50 фоиз бўлиши, ҳарорат эса +22 даражадан ошмаслиги лозим.
📌 Кичкинтойлар териси парваришида косметик воситалардан минимал миқдорда фойдаланиш тавсия этилади. Чунки улар танада қичишиш белгиларини кучайтириб, терининг қуруқлашиши ёки аксинча меъёридан кўп намланишига сабаб бўлади.
❗️Aтопик дерматитдан азият чекадиганлар териси ташқи таъсирларга жуда сезгирдир. Бундай кичкинтойларга тез-тез чўмилиш ва кўп вақт сув ичида бўлиш тавсия этилмайди.
🧼 🚫 Ювинаётганда махсус юмшатувчи ва намлантирувчи воситалардан фойдаланиш керак, мочалка ишлатиш мумкин эмас.
👕 Иложи борича, тоза пахтадан тайёрланган кийимлар кийиш зарур. Юнгли, синтетик ва қаттиқ толали матолардан эса сақланиш лозим.
❌ Шунингдек, атопик дерматити бор беморлар хонадонида чанг тўплайдиган буюм ва жиҳозлар сақланмаслиги муҳим. Кийимлар ёпиқ жойда туриши ва доимий тарзда чангюткичдан фойдаланиш керак.
🏥 Айни пайтда Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт марказида ушбу касалликни аниқлаш ва даволашнинг замонавий усуллари қўлланилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
❗️Мутахассис: Болалардаги тери тошмаларининг асосий сабаби озиқ-овқат аллергияси билан боғлиқ
📊 Таҳлилларга кўра, дунёда ҳар тўрт боладан бири атопик дерматитдан азият чекади. Чақалоқларда пайдо бўладиган тери тошмаларининг 85 фоизгача қисми айнан ушбу касаллик белгиси.
▶️ Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова шу касаллик сабаблари, аломатлари, ташхислаш ва даволаш усуллари ҳақида маълумот берди.
🔎 — Атопик дерматит – насл сурувчи хасталик, — дейди мутахассис. — Агар ота ёки она худди шундай патологиядан азият чекса, унинг болада намоён бўлиш эҳтимоли 30-40 фоизга тенг. Хасталик ота-онанинг ҳар иккисида ҳам бўлса, хавф кўрсаткичи 70-75 фоизга ошади.
👶🏻 Чақалоқларда ушбу патология одатда 2-3 ойлигидан ривожланади ва 3-4 йил ичида йўқолиб кетади. Баъзи ҳолларда эса тошмалар умр бўйи сақланиб қолиши ҳам мумкин.
‼️ Атопик дерматит тери касаллиги эмас, балки бола ички организми фаолиятидаги бузилишлар белгисидир. Хасталикнинг асосий сабаби озиқ-овқат аллергияси билан боғлиқ. Бундан ташқари, нафас йўллари орқали танага кирган аллергенлар ҳам тошмаларни пайдо қилади.
🩺 Қичишиш — касалликнинг асосий белгиси. У уйқуга ва бемор боланинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатиб, асабийлик ҳамда жиззакиликни келтириб чиқаради.
🔬 Тошмалар касаллик даражасига қараб турли кўринишда бўлиши мумкин. Ўткир босқичда улар ёрқин қизил рангга кириб, яллиғланиш жойига қон тўпланиши туфайли майда шишлар ҳосил бўлади.
✅ Хасталикнинг енгил ва ўрта босқичларида эса тошмалар оч қизғиш тусда намоён бўлади. Улар қуруқ бўлиши ҳисобига тез тўкилиб тушади. Тошмаларнинг кўпайиши эса аксарият ҳолларда терининг кийимга ишқаланиши оқибатида юз беради.
📌 Бундай яра-чақалар чақалоқларда асосан бош, бўйин ва кўкрак соҳаларида, болалар ва ўсмирларда эса тирсак ва тизза орқасида ҳамда бошқа тана аъзоларида кўп учрайди.
👫 Ёш болалардаги атопик дерматит, одатда, бир қатор аллергик касалликлар, шу жумладан, озиқ-овқат сезгирлиги, ринит ва астманинг илк аломати сифатида намоён бўлиши мумкин.
💉 Атопик дерматитни самарали даволаш учун, аввало, тўғри ташхис зарур. Аммо тиббий амалиётда баъзан бунинг акси учрайди. Бундай вазиятда қўлланиладиган тиббий муолажалар оғир асоратларни келтириб чиқариши маълум.
📌 Қолаверса, ўзбошимчалик билан, шифокор тавсиясисиз турли дори-дармонларни қўллаш ҳам, афсуски, учраб туради. Оқибатда бемор тезроқ соғайиш ўрнига, аҳволи янада оғирлашиб, ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
❓Аломатларсиз иситма: У нима сабабдан чиқади?
🌡 Иситма — турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг саломатлигини хавф остида қолдириши мумкин.
▶️ Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова худди шундай патологиялардан бири — дори иситмаси ҳақида маълумот берди.
✅ — Ҳар бир инсон организми индивидуал хусусиятга эга, — дейди мутахассис. — Шу сабабли бир дори воситаси икки беморга икки хил таъсир кўрсатиши мумкин. Бири шу малҳам туфайли касалликдан халос бўлса, бошқаси саломатлигини хавф остида қолдириши ҳеч гап эмас.
📌 Дори иситмаси организмнинг қабул қилинган маълум препаратларга нисбатан жавоб реакцияси сифатида намоён бўлади. Бундан асосан ўзбошимчалик билан, шифокор тавсиясисиз турли дори-дармонларни қўлловчилар азият чекиши эҳтимоли катта.
📈 Бундай синдром одатда маълум бир дорини қабул қила бошлагандан сўнг 7-10-кунлар оралиғида юзага келади. Бемор доимий ёки вақти-вақти билан кўтарилиб турувчи иситмадан азият чекади.
🩺 Оқибатда бора-бора тана ҳарорати 39-40 даражага етиб, кучли титроқ пайдо бўлади. Қон таркибида эозинофиллар (лейкоцитлар) сони ортиб кетиши кузатилади.
♻️ Вақт ўтиши билан иситмадан ташқари танада дориларга нисбатан юқори сезувчанлик аломатлари бўлган эшакеми, пурпура, қизил тошмалар пайдо бўлади.
🔎 Баъзи ҳолларда мазкур патология янада оғирроқ асоратлар — артерит, эксфолиатив дерматит, гемолитик анемия, қонда тромбоцитлар миқдори камайиши билан кечади. Бундай симптомлар токи ўша препаратни қўллаш тўхтатилгунга қадар давом этади.
🔬 Бироқ тиббий амалиётда дори иситмасини аниқлаш бирмунча мураккаб жараён. Буни барча шифокорлар ҳам тўғри ташхислай олмайди. Оқибатда нотўғри буюрилган муолажа айрим дориларга юқори сезувчанлиги бўлган беморлар аҳволини янада оғирлаштириб юбориши хавфи мавжуд.
💊 Кўпинча дори иситмасига сульфаниламидлар, антибиотиклар, талваса (судороги) ва яллиғланишга қарши препаратлар, зардоблар, юрак-қон томир ҳамда марказий асаб тизимига таъсир кўрсатувчи дорилар ҳамда таркибида йод сақловчи контраст моддалар сабаб бўлади.
🏥 Баъзи ҳолларда яллиғланишга қарши ностероид дорилар, аспирин ва унинг аналоглари, қолаверса, турли витаминлар ҳам хасталикни қўзғатиш хусусиятига эга.
‼️ Бугунги кунда Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт марказида шундай патологияларга энг илғор диагностика воситалари ёрдамида ва юқори малакали мутахассислар томонидан аниқ ташхиш қўйиш ва самарали даволаш имконияти яратилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Repost from Аллергология Маркази
9 причин поступить к нам в ординатуру!
Подробнее!
☎️ +99890 024 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram
‼️ЭЪЛОН‼️ Ординатурага кабул!
🏨Республика ихтисослаштирилган Аллергология маркази клиник ординатурасига
👩🎓"Аллергология ва клиник иммунология"
мутахассислиги бўйича марказ илмий бўлими хужжатларни 🚶офлайн тарзда қабул қилишини эълон қилади.
Хужжатлар қуйидаги манзилда қабул қилинади.
🏥Республика Ихтисослаштирилган Аллергология ва клиник иммунология илмий амалий тиббиёт маркази.
✅Қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
1. РИИАМ директори проф. Разикова И.С. номига ариза;
2. Паспорт нусхаси;
3. Диплом ва унинг иловасининг нусхалари;
4. Меҳнат дафтарчаси (агар олдин меҳнат фаолиятини юритган бўлса);
5. Автобиография (ариза ва автобиография тушунарли дастхатда ёзилган бўлиши керак).
6. 3х4 фотосурат (4 дона)
☎️ +99890 024 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
❗️Мутахассис: Галотерапия орқали аллергик касалликлардан халос бўлиш мумкин
📍Авваллари галотерапия муолажалари учун туз конлари жойлашган махсус курорт зоналарига боришга тўғри келган. Кейинчалик юртимиздаги сиҳатгоҳ ва клиникаларда сунъий туз ғорлари ташкил этилди.
🏥 Ҳозир Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт марказининг янги биносида ҳам худди шундай амалиёт йўлга қўйилган.
👩🏻⚕️ Марказ директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова галотерапиянинг аллергик касалликларни даволашдаги самарадорлиги ҳақида маълумот берди.
▶️ — Галотерапия аллергик хасталиклар муолажасида ижобий натижа бериши тасдиқланган, — дейди мутахассис. — Аввало, туз аэрозоллари нафас йўлларини тозалайди ва шу орқали бронхлардаги балғамлар ажралишини осонлаштиради. Натижада нафас олиш жараёни ва аллергик симптомлар енгиллашади.
🔎 Қолаверса, тузнинг антибактериал, антисептик ва яллиғланишга қарши хусусиятлари ҳам бор. Бу эса нафас йўлларидаги яллиғланишни камайтириб, инфекциялардан ҳимоя қилади, иммун тизимини мустаҳкамлайди.
🙆🏻 Туз ғорларидаги микроиқлим шароити асаб тизимини тинчлантириши билан ҳам аҳамиятли. Зотан, стрессни камайтириш аллергик касалликларни даволашда яхши самара беради.
🩺 Галотерапия хоналаримиз махсус туз пуркагичлар билан жиҳозланган. Бу ерда бронхиал астма, аллергик ва вазомотор ринит, сурункали бронхит, бронхоэктаз касаллиги ҳамда сурункали фарингитдан азият чекаётган беморлар муолажа олади.
🔬Масалан, аллергия ва бронхиал астманинг енгил шакллари билан оғриган беморларда 3-4 сеансдан сўнг сезувчанликнинг умумий даражаси пасаяди, тери қичиши ва қизариши камайиб, бурун оқиши йўқолади ҳамда нафас олиш нормаллашади.
✅ Шу маънода, тўғри бажарилган галотерапия курси аллергиядан бутунлай халос қилиши ҳам мумкин. Бу, аввало, нафас олиш тизими ҳали ривожланиш босқичида бўлган болалар, шунингдек, касалликнинг енгил шаклларидан азият чекаётган беморларга тегишли.
📉 Аллергиянинг оғир турлари ва доимий бронхоспазм хуружларида туз ғорлари касалликни сезиларли даражада енгиллаштиради.
👫Туз хонаси, айниқса, болалар организми учун фойдали. Шу боис шифокорлар касалликнинг оғир шакллари ва мавсумий турларидан халос бўлиш учун олти ойда камида бир марта галотерапия курсини тавсия қилади.
💊 Қолаверса, ушбу даволаш усули узоқ давом этадиган муолажа курси асосида қабул қилинадиган аллергияга қарши дори воситаларининг дозасини сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради. Муҳими, ножўя таъсирлари йўқ, жигар, буйрак ва бошқа ички органларга зиён етказмайди.
‼️Туз ионлари экзема, дерматит, қичишиш ва тери тошмаси муолажасида ҳам қўл келиши исботланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
❗️Буни билишингиз керак!
💐 Аллергия энг кенг тарқалган сурункали касалликлардан бири. У мураккаб хасталик бўлиб, иммунитет тизимининг атроф-муҳитнинг баъзи таркибий қисмларига юқори сезувчанлиги билан юзага келадиган ҳолатдир.
🌐 ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда ҳар тўртинчи бола аллергиядан азият чекади.
🐝 Ҳашаротларнинг заҳри баъзи одамларда оғир ва ҳатто ҳалокатли реакцияларга олиб келиши мумкин. Инсект аллергия деб аталувчи бу хасталик ёз фаслида зўрайиши мумкин. Профилактика эса бу касалликнинг нохуш аломатларидан ҳимояланишга ёрдам беради.
👩🏻⚕️ Шундай экан, Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Шаҳло Ишмуҳамедованинг бу борадаги тавсияларига қулоқ тутамиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Repost from SSV matbuot kotibi
❗️Буни билишингиз керак!
🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг жорий йилда янгиланган ҳисоботига кўра, 2019 йилда дунёда астма билан касалланганлар сони 262 миллион нафарни ташкил қилган. Астма жиддий касаллик, аммо тўғри даволаш йўли билан уни назорат остида ушлаб туриш мумкин.
🌞 Афсуски, ёзнинг жазирама иссиқ кунлари бронхиал астма билан оғриган беморлар учун маълум қийинчиликлар вужудга келади. Аммо керакли эҳтиёт чораларини кўриш орқали уларни енгиллаштириш мумкин.
👩🏻⚕️ Бу борадаги тавсиялар билан эса Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Шаҳло Ишмуҳамедова бўлишди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Дорилардан кузатилаётган аллергик касалликлар кўпаймоқда! Дориларни шифокор тавсияси асосида ичинг, агар дори ичганингиздан сўнг бирор бир ўзгариш сезсангиз тезда шифокорга мурожаат қилинг!
☎️ +99 890 024 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
Диққат акция!
Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий амалий тиббиёт марказида коагулограмма ва д-димер анализларини республика бўйича энг арзон нархда - 100 минг сўм эвазига топширинг!
Шошилинг! Акция муддати чекланган!
+99890 024 55 03
Repost from SSV matbuot kotibi
#No_comment
🏢 Пойтахтимизда “Аллергология-иммунология — инновациядан амалиётга” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда.
🌐 Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган ушбу халқаро тадбирда маҳаллий мутахассислар билан бирга, қўшни давлатлардан келган етакчи олимлар иштирок этяпти.
🔬 Анжуманда диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини амалиётга татбиқ этиш, ўзаро тажриба алмашиш, соҳага оид клиник тавсиялар, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ва стандартлари атрофлича муҳокама этилмоқда.
‼️ Тадбирнинг якуний қисми маҳорат дарслари ва шўъба йиғилишларидан иборат бўлиб, унда қатнашчилар жаҳон тиббиётидаги энг сўнгги ютуқлар ҳамда илмий ишланмалар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Атопик дерматит бу болаларда кўп учрайдиган аллергик касалликдир. Бу хақида болалар аллерголог шифокоримиз Хашимова Нодира Анваровнадан маълумот оламиз!
☎️ +99 890 024 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
