en
Feedback
«Zikr uz» Рабиъул аввал ойи ☪️ 1448

«Zikr uz» Рабиъул аввал ойи ☪️ 1448

Open in Telegram

@Zikr_uz расмий канал!!! Андижон туманидаги "Аммор ибн Ёсир" жоме масжиди имом хатиби Матғозиев Салимжоннинг расмий диний-маърифий" канали Youtube: https://youtube.com/channel/UCOhfb0L2x9j5E2DYFHMKDIg

Show more
1 778
Subscribers
+524 hours
+87 days
-1030 days
Posts Archive
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбақани ўлдиришдан қайтариб: “Унинг қуриллаши тасбеҳ айтишидир”, деб айтганлар. (Насоий ривояти) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир мушукни боғлаб қўйиб на унга таом бериб суғорган ва на ердаги қурт-қумурсқалардан озуқаланиб ейишига йўл қўйган аёл жаҳаннамга киради”, деб айтганлар. (Бухорий ва бошқа ровийлар ривоят қилишган) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда кетаётиб, қаттиқ чанқади. Бир қудуқни топиб, унга тушиб сув ичди. Кейин қайтиб чиқиб, чанқоқлигидан тупроқни ялаётган итни кўрди. Ҳалиги одам: “Бу ит ҳам менга ўхшаб чанқабди”, деди. Қудуққа тушиб, маҳсисини сувга тўлдирди ва оғзига тишлаб қайтиб чиқди. Итга сув берди. Аллоҳ таоло уни тақдирлаб мағфират қилди”, дедилар. Ё Расулуллоҳ! Бизга ҳайвонларда ажр борми”, дейишди. “Ҳа! Ҳар бир ҳўл жигарлида (тирик жонда) ажр бор”, дедилар”. (Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. Ушбу ҳадис Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “РАСУЛУЛЛОҲ соллаллоҳу алайҳи васаллам” номли китобларидан иқтибос олинди) Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўтирганида бир бурга чақди. У киши бургани лаънатлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бургани лаънатламанглар чунки, у пайғамбарлардан бирини намозга уйғотган”, дедилар”. (Имом Табароний ривояти. Тилларда машҳур бўлганида “Бургани сўкманглар…” дейилган. Умуман бурга ҳақидаги ривоятни баъзилар заъиф деганлар) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайвонларни бир-бирига гиж-гижлатиб уриштиришдан қайтарганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қушларнинг боласига бирор бир фожеъа етказишдан ҳам қайтарардилар. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда эдик. Ул зот ҳожатга кетдилар. Биз Ҳумаррани (кичик қуш) иккита жўжаси билан кўриб қолдик, кейин жўжаларини олдик. Шунда Ҳумарра (безовталанганидан) пириллаб уча бошлади. Расулуллоҳ уни кўриб: “Қай бирингиз буни боласига фожеъа етқазди?! Унинг боласини қайтаринглар! - дедилар. Яна У зот алайҳис салом чумолининг уясини куйдириб юборганимизни ҳам кўриб қолдилар ва: “Буни ким куйдирди?!”, дедилар. “Биз”, дедик. “Албатта, оловнинг Роббисидан бошқа ҳеч кимнинг олов билан азоблашга ҳаққи йўқ”, дедилар”. (Абу Довуд ривояти)    👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

#kun_oyati وَأَحۡسِنُوٓاْۚ إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلۡمُحۡسِنِينَ “Яхшилик қилинг! Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади”. (Бақара
#kun_oyati وَأَحۡسِنُوٓاْۚ إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلۡمُحۡسِنِينَ “Яхшилик қилинг! Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади”. (Бақара сураси, 195 оят). 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

УЙ САВДОСИ БУЗИЛСА, МАКЛЕР ОЛГАН ПУЛИНИ ҚАЙТАРИШИ КЕРАКМИ? #савдо ❓2176-САВОЛ: Менда қуйидаги ҳолат бўйича саволлар туғилмоқда. Масалан, маклер уй сотмоқчи бўлган шахсга мижоз топиб берди, уй сотилди, кейин савдо бузилди. Маклер иш ҳақини талаб қила оладими? Олган бўлса, қайтариб бериши керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Маклер бу ҳолатда хизмат ҳақини олишга ҳақли, олган бўлса, қайтариб беришга мажбур эмас. Чунки икки томон уйни олди-сотди қилишлари билан унинг хизмати якунига етган бўлиб, қилган меҳнати учун ҳақини олишга лойиқ бўлади. Уламолар бу масалага тикувчини мисол қилиб келтирганлар. Масалан, тикувчи мижоз олиб келган матодан кийим тикиб бергандан кейин мижоз уни йиртиб юборса ҳам тикувчи қилган хизмати учун ҳақини олади. Демак, даллолнинг хизмати туфайли уй ёки бошқа нарсанинг олди-сотдиси амалга ошгандан кейин улар ўртасидаги келишув бекор бўлган тақдирда ҳам даллол қилган иши учун ҳақ олиши жоиз бўлади. Аммо шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, агар маклер сотувчидан хизмат ҳақи ундириш мақсадида биров билан тил бириктириб, сохта харидор олиб борса ва шу орқали манфаат кўрмоқчи бўлса, бу шариатда оғир гуноҳ - фирибгарлик ва одамларнинг молини ботил йўл билан ейиш ҳисобланади. Бундай йўл билан топилган даромад ҳаромдир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

Қўшнингга озор берма!  Аллоҳ таоло қўни-қўшнига жуда кўп ҳақ-ҳуқуқ берган. Қўшничилик ҳақида бир қанча ҳадислар ривоят қилинган. Қуйида шу ҳадислардан намуналар келтирамиз. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаброил алайҳиссалом менга қўшнига яхшилик қилиш борасида шунча кўп насиҳат қилганидан у уларни мерос олишга ҳам ҳақдор, деб қарор беради, дея гумон қилдим”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Ибн Шурайҳ ал-Хузийдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам дедилар: “Кимки Аллоҳ таоло ва охират кунига иймон келтирган бўлса, бас, қўшниси билан чиройли муомала қилсин…” (Имом Муслим ривояти). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Кимнинг қўшниси унинг ёмонликларидан омон бўлмаса, у жаннатга кирмайди”, дедилар. Қўшниларнинг энг яхшисини аниқлашда исломий ўлчовларни ишга солиш даркор. Уларнинг насаби, мансаби, молу дунёси, қуввати ва бошқа нарсаларига қараб эмас, айнан қўшниларига яхшилик қилишига қараб аниқлашимиз лозим. Қўшниларнинг энг яхшиси қўшниларига яхшилик қиладиганидир. Биз ҳам шундай қўшнилардан бўлишга ҳаракат қилмоғимиз даркор 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

Доим табассум қил, Унинг неъматларига шукр қил: Оиланг билан ўтирганингда табассум қил, чунки орамизда оилали бўлишни орзу қи
Доим табассум қил, Унинг неъматларига шукр қил: Оиланг билан ўтирганингда табассум қил, чунки орамизда оилали бўлишни орзу қилаётганлар бор. Ишга кетаётганингда табассум қил, чунки кўпчилик ҳануз иш қидириб юрибди. Соғ-омон, офиятдалигингда табассум қил, чунки орамизда ҳар қанча нархга бўлса ҳам соғлиқ сотиб олишни орзу қилаётганлар бор. Табассум қил, чунки сен айни ўзингсан... Сендан бошқалар сендек бўлишни орзу қилишмоқда. Хайрли тонг... 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ Чоршанба тонги муборак бўлсин! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ Чоршанба тонги муборак бўлсин! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! 🍃Асл саодат “Раббим Аллоҳ!” демоқликдадир. "Агар Пайғамбар алайҳиссалом ёнларида бўлсак, у зотдан куч олардик...” 🍃Кунимиз шукр ва зикрга бой бўлсин! 📆 09.09.2026-й ( мелодий йил ) (Сентябрь ойи ) 📆 27.03.1448-й ( хижрий йил ) (Робиъул аввал ойи ) Яқинларни, қадрдонларни зиёрат қилиб туринг. Зеро вақт тез ўтиб кетиб қолмоқда.. 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

Ҳайвонларга раҳмат бўлганлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайвонларга шафқатли бўлиб, уларни аяшга буюрардилар. Ҳайвонларни боқувчи эгаларини уларга азият бериш, оғир юкларни юклаш, тоқати кўтара олмайдиган ишлар билан қийнашдан қайтарардилар. Пайғамбар алайҳис салом қорни бели билан бирлашиб кетай деган, яъни очликнинг қаттиқлигидан озиб кетган бир туя олдидан ўтаётиб: “Бу гапира олмайдиган чорвалар борасида Аллоҳ таолодан қўрқинглар. (Яъни, уларга гўзал муносабатда бўлиш, зарар етказмаслик, ҳаққини риоя қилиш, муҳтож бўладиган нарсасини бериш ва азият бермаслик борасида) Уларни (минмоқчи бўлсангизлар) минишга ярайдиган, юришга қуввати етадиган ҳолида мининглар, агар емоқчи бўлсангизлар семиз, соғ ҳолида енглар”, дедилар. (Абу Довуд ва Ибн Хузайма ўз саҳиҳ китобларида ривоят қилганлар) Бир куни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ансорийнинг боғига кирганларида, бир туяга кўзлари тушади. Туя ҳам Пайғамбар  соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриши билан икки кўзи ёшланган ҳолида  ул зот томон интилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига келиб, икки қулоғидан силаб қўйдилар. Туя тинчланди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу туянинг эгаси ким? “Бу туя кимга қарашли?”, дедилар. Ансорий бир йигит келди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Аллоҳ таоло сенга мулк қилиб берган мана бу ҳайвон хусусида Аллоҳдан қўрқ! У, менга оғир, тоқати етмайдиган юкларни юклаб азият бераётганингдан шикоят қилди”, дедилар.(Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилган ҳамда Имом Ҳоким ўзларининг “ал-Мустадрак”ларида ҳам ривоят қилган.) Пайғамбар алайҳис салом заруратсиз ҳайвонларни тўхтатиб олиб, устида узоқ туриб азият беришдан қайтарганлар. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қавмнинг олдидан ўтсалар, улар ўз уловлари устида ўтирган эдилар. Шунда У зот: “Уловларингизга саломат ҳолида мининглар, саломат ҳолида тарк қилинглар. Уловларни йўлларда, бозорларда гурунглашиб туришингиз учун ўтирадиган жой (курси) қилиб олманглар. Зеро, айрим уловлар эгасидан кўра яхшироқ ва Аллоҳ таолони кўпроқ зикр қилувчи бўлади”, дедилар.(Имом Аҳмад, Абу Яъло ва Табаронийлар ривояти)   👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

#kun_hikmati 🌙 Қалб хотиржамлиги 💬Бир одам касаллик сабабли чап қўли елкасидан кесилди. ✨Лекин у шунга карамасдан узоқ яшад
#kun_hikmati 🌙 Қалб хотиржамлиги 💬Бир одам касаллик сабабли чап қўли елкасидан кесилди. ✨Лекин у шунга карамасдан узоқ яшади, оила қурди, фарзандлар кўрди. Гўё 🤲Аллоҳ таоло унга табиий равишда фақат бир қўл бергандек машинасини ҳам, ишларини ҳам бемалол бошқарарди. 💬Нолимади, шукр қилди, Аллоҳнинг тақдирига рози бўлди. 🤲Аллоҳ унга бахт ато этди. Бу бахт - қалб хотиржамлигидир. "Аллоҳнинг сизга ёзган қисматига рози бўлинг, шунда одамларнинг энг бойи бўласиз".   👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

ОНАСИНИ КЎРИБ ҚИЗИНИ ОЛ ❓2175-САВОЛ: Халқимизда “Онасига қараб қизини ол” деган гап бор. Бу гап динда қанчалик тўғри, ҳар доим ҳам она ахлоқсиз бўлса, қиз ҳам шунақа бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аввало шуни айтиш керакки, бу ибора оят ёки ҳадис ёки диний ҳукм ёки шариат қоидаси эмас, балки халқ тажрибасидан келиб чиққан умумий кузатувдир. Она фарзанд учун энг яқин тарбиячи ва намуна бўлгани сабабли, аксар ҳолларда қизлар онасидан кўп нарсани ўрганади. Бу ибора ана шу маънодан келиб чиқиб айтилган. Лекин бу гапни ҳамма ҳолатга татбиқ қилиш тўғри эмас. Чунки Ислом динида ҳар бир инсон алоҳида шахс ҳисобланади ва ўз қилган амали учун ўзи жавоб беради. Айрим ҳолларда яхши ота-онадан ноқобил фарзандлар туғилиши ёки аксинча ёмон кишиларнинг фарзанди солиҳ инсон бўлиб етишиши ҳам мумкин. Масалан, Нуҳ алайҳиссаломнинг фарзанди кофир бўлган бўлса, Али розияллоҳу анҳунинг отаси Абу Толиб мусулмон бўлмаган. Бу эса шуни кўрсатадики, инсоннинг ахлоқи фақат ота-онага боғлиқ эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аёл тўрт нарса учун никоҳланади: моли учун, насаби учун, жамоли учун ва дини учун. Сен диндорини танлагин, барака топгур” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Бу ҳадисдан билинадики, никоҳда энг асосий мезон қизнинг ўзи қандай инсон эканидир, фақат онасига ёки оиласига қараб ҳукм чиқариш тўғри эмас. Аммо бегона қизнинг иймон эътиқоди, тақво ва диндорлик даражасини аниқлаш осон иш эмас. Қизнинг ҳолатини била олмаган киши унинг оиласидагилар, хусусан онасига қараб тахминий хулоса қилиши мумкин. Халқимиздаги мазкур мақол шу маънода айтилган. Шу билан бирга, бу тахминий хулоса хато бўлиб чиқиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.   👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

Бошқа инсонлар тарафидан маломат қилинсанг, айблансанг, ғийбат қилинсанг, ҳатто туҳматларга учрасанг ҳам, оғзингни очиб бирор
Бошқа инсонлар тарафидан маломат қилинсанг, айблансанг, ғийбат қилинсанг, ҳатто туҳматларга учрасанг ҳам, оғзингни очиб бирорта инсон ҳақида бир калима ёмон сўз сўзлама. Айб кўрувчи эмас, айб ёпувчи бўл! Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу (Ишқнинг қирқ олтин қоидасидан 30-қоида) 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ Сешанба тонги муборак бўлсин! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! �
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ Сешанба тонги муборак бўлсин! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! 🍃Асл саодат “Раббим Аллоҳ!” демоқликдадир. "Агар Пайғамбар алайҳиссалом ёнларида бўлсак, у зотдан куч олардик...” 🍃Кунимиз шукр ва зикрга бой бўлсин! 📆 08.09.2026-й ( мелодий йил ) (Сентябрь ойи ) 📆 26.03.1448-й ( хижрий йил ) (Робиъул аввал ойи ) Яқинларни, қадрдонларни зиёрат қилиб туринг. Зеро вақт тез ўтиб кетиб қолмоқда.. 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

📆 08/09/2026й      Сешанба/Вторник ⏰ #Андижон_вақти_билан ✅ Тонг          04:25 ✅  Қуёш        05:50 ⏰ "Аммор ибн Ёсир" жоме масжидида намоз вақтлари 📌 Бомдод      05:10 📌 Пешин        13:00 📌 Аср              16:50 📌 Шом            18:40 📌 Ҳуфтон        20:25 ♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ 👉🏻 https://t.me/zikr_uz

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат бўлганида, бутун оламон бир-бирларига аралашиб кетиб, ҳаяжонда бўладилар. Улар Одамнинг (алайҳиссалом) олдиларига келиб: “Бизлар учун Робингиздан шафоат сўранг”, дейишади. У зот: “Мен ҳақли эмасман, сизлар Иброҳимдан (алайҳиссалом) сўранглар, у Раҳмон зотнинг халилидир (дўсти)”, дейдилар. Инсонлар Иброҳим (алайҳиссалом) олдиларига келишади. У зот ҳам: “Мен ҳақли эмасман, сизлар Мусонинг (алайҳиссалом) олдига боринглар, чунки, у калимуллоҳдир (Аллоҳ таоло билан бевосита гаплашган пайғамбар), деб айтадилар. Инсонлар Мусо (алайҳиссалом) олдиларига келишганида, у зот ҳам худди шундай жавоб берадилар ва “Сизлар Исонинг олдига боринглар, чунки, у Аллоҳ пуфлаган руҳи ва калимасидир”, дейдилар. Кейин инсонлар  Исо (алайҳиссалом) олдиларига келишади, у зот ҳам “Мен шафоат сўрашга ҳақли эмасман, сизлар Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) олдига боринглар”, дейдилар. Инсонлар менинг олдимга келиб сўрашади, шунда мен: “Мен сизларни шафоат қиламан”, дейман. Сўнгра Роббимдан изн сўрайман, Роббимдан менга изн берилади ва Ул зот менга, мен Ул зотни мақтайдиган мақтовли сўзларни илҳом қилади. Лекин у қандай мақтовли сўзлар эканини ҳозир билмайман. Сўнгра мен ўша мақтовли сўзлар билан Ул зотни мақтайман ва сажда қиламан. Шунда менга: “Эй Муҳаммад, бошингни кўтар, айтгин, сени тинглайман, сўра, бераман, шафоат талаб қил, шафоат қилишинга рухсат бераман”, дейилади. Мен: “Умматим, умматим”, дейман. Кейин менга: “Бор, қалбида арпа доничалик иймони бўлган кишиларни жаҳаннамдан чиқар”, дейилади. Бориб, (айтилган нарсаларни) бажараман. Сўнгра яна қайтаман ва ўша мақтовли сўзлар билан Ул зотни мақтайман ва сажда қиламан. Шунда менга: “Эй Муҳаммад, бошингни кўтар, айтгин, сени тинглайман, сўра, бераман, шафоат талаб қил, шафоат қилишинга рухсат бераман”, дейилади. Мен яна: “Умматим, умматим”, дейман. Кейин менга: “Бор, жаҳаннамдан қалбида зарра (ёки хантал) миқдоричалик  иймони бўлган кишиларни чиқаргин”, дейилади. Бориб, (айтилган нарсаларни) бажараман. Сўнгра яна қайтиб бораман ва ўша мақтовли сўзлар билан Ул зотни мақтайман ва сажда қиламан. Шунда менга: “Эй Муҳаммад, бошингни кўтар, айтгин, сени тинглайман, сўра, бераман, шафоат талаб қил, шафоат қилишинга рухсат бераман”, дейилади. Мен яна: “Умматим, умматим”, дейман. Кейин менга: “Бор, жаҳаннамдан қалбида хантал донининг миқдоридан-да озроқ, кичикроқ иймони бўлган кишиларни озод қил”, дейилади.  Бориб, яна (айтилган нарсаларни) қиламан. Кейин тўртинчи бор яна қайтиб бораман ва ўша мақтовли сўзлар билан Ул зотни мақтайман ва сажда қиламан. Шунда менга яна: “Эй Муҳаммад, бошингни кўтар, айтгин, сени тинглайман, сўра, бераман, шафоат талаб қил, шафоат қилишинга рухсат бераман”, дейилади. Шунда мен: “Роббим, менга “Лаа илааҳа иллаллоҳ” калимасини айтган кишилар ҳақида изн бер”, дейман. Ул зот: “Иззатимга, жалолимга, буюклигим, улуғлигимга қасамки, мен ундан (жаҳаннамдан) “Лаа илааҳа иллаллоҳ” калимасини айтган кишиларни ҳам чиқараман”, дейди”, дедилар. (Имом Бухорий  ва Муслим ривоят қилишган).   👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

#kun_oyati 📖 АНА ЎШАЛАР ЖАННАТГА КИРАРЛАР وَمَن يَعْمَلْ مِنَ الصَّالِحَاتِ مِن ذَكَرٍ أَوْ أُنثَىٰ وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَأُولَٰ
#kun_oyati 📖 АНА ЎШАЛАР ЖАННАТГА КИРАРЛАР وَمَن يَعْمَلْ مِنَ الصَّالِحَاتِ مِن ذَكَرٍ أَوْ أُنثَىٰ وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَأُولَٰئِكَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ وَلَا يُظْلَمُونَ نَقِيرًا 📖 «Эркакми, аёлми – ким мўмин бўлган ҳолда яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирарлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас», («Нисо» сураси, 124-оят). ✅Яхши амалларнинг мукофотини беришда эркагу аёлдан баробар иймон шарт қилиниб қўйилади. Иймон бўлмаса, бўлмайди. Иймони бўлиб туриб, яхши амалларни қилган ҳар бир эркагу аёл, ким бўлишидан қатъий назар, жаннатга кирадилар. Уларга бу дунёда қилган амалларининг мукофотини қилича ҳам қолдирилмай берилади. 📚"Тафсири Ҳилол" китобидан     👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

ШОМ НАМОЗИНИ ВАҚТИ КИРИШИ БИЛАН ТЕЗРОҚ ЎҚИБ ОЛИШ ҲАҚИДА #намоз ❓2174-САВОЛ: Ҳар бир намознинг вақти кейинги намоз вақти киргунга қадар давом этишини фатво марказидан билиб олгандим. Аммо яқинда бир қанча одамлардан шом намозини вақти киргандан сўнг тезда, аввалги ярим соатида ўқиб олиш керак деган гапни эшитиб қолдим. Шу тўғрими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бомдоддан ташқари барча намозларнинг вақти кейинги намоз вақти киргунча давом этади. Жумладан, шом намозининг вақти ҳам то хуфтон киргунга қадар давом этади. Лекин уни иложи борича вақти кириши биланоқ ўқиш афзал ҳисобланади. Шом намозининг вақти хуфтон киргунча давом этса-да, аммо уни атрофга қоронғу тушиб, осмонда юлдузлар кўпайиб кетгунча, кечиктириш макруҳ саналади. Шунинг учун шомни иложи борича дастлабки ярим соат, қирқ дақиқа ичида ўқиб олишга ҳаракат қилиш керак, токи макруҳ вақтига кириб қолмаслик учун. Шом намозининг вақти ҳақида қуйидагича хулоса қилишимиз мумкин: -       Шомнинг вақти хуфтон киргунча давом этади, ким шу вақт оралиғида шомни ўқиб олса, уни ўз вақтида ўқиган бўлади. -       Шомни вақти кириши биланоқ ўқиш афзал (мустаҳаб). -       Шомни атрофга қоронғулик тушиб, осмонда юлдузлар кўпайиб кетгунча кечиктириш макруҳ, аммо модомики ҳали хуфтон вақти кирмаган экан, шом қазо бўлган ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.     👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

#мулоҳаза Вақтнинг жуда муҳим бир даври бор — Ўз вақтида. У бир соат, бир дақиқа, бир сония давом этиши мумкин. Лекин энг муҳ
#мулоҳаза Вақтнинг жуда муҳим бир даври бор — Ўз вақтида. У бир соат, бир дақиқа, бир сония давом этиши мумкин. Лекин энг муҳим нарсаларни қилиш ҳар доим тўғри бўлади: гапириш, жим туриш, қайтиш. Нуқта қўйиш... Оммабоп 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ Душанба тонги муборак бўлсин! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! �
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ Душанба тонги муборак бўлсин! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! 🍃Асл саодат “Раббим Аллоҳ!” демоқликдадир. "Агар Пайғамбар алайҳиссалом ёнларида бўлсак, у зотдан куч олардик...” 🍃Кунимиз шукр ва зикрга бой бўлсин! 📆 07.09.2026-й ( мелодий йил ) (Сентябрь ойи ) 📆 25.03.1448-й ( хижрий йил ) (Робиъул аввал ойи ) Яқинларни, қадрдонларни зиёрат қилиб туринг. Зеро вақт тез ўтиб кетиб қолмоқда.. 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига бирор нарса буюрадиган бўлсалар, қийинлаштириб қўйишдан қўрқардилар. “Агар умматимга қийинлаштириб қўймаганимда эди, уларни ҳар намоз олдидан мисвок ишлатишга буюрган бўлардим”, дер эдилар.  Заифҳол, бетоб бўлган мусулмонларнинг олдиларига бориб, зиёрат қилардилар, жанозаларида қатнашардилар. (Бу маънодаги ҳадисни Абу Яъло ва Табароний ривоят қилишган) Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васаллам бирор саҳобаларини оғир, машаққатли ҳолатда, қийналиб турганини кўрсалар жуда маҳзун бўлардилар, қалблари эриб, у ҳолатдан таъсирланиб йиғлар эдилар. Пайғамбар алайҳис салом Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳуни зиёрат қилиб келганларида, у зот билан Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу ҳам бор эди. Пайғамбар алайҳис салом у кишини кўриб йиғладилар, у зот билан бирга бўлганлар ҳам йиғладилар. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти) Усмон ибн Мазъун вафот этганларида Пайғамбар алайҳис салом йиғлаган ҳолатларида у кишини ўптилар бу ҳақида Оиша розияллоҳу анҳу шундай дейдилар: “Ўшанда мен Пайғамбар алайҳис саломнинг кўз-ёшлари Усмоннинг яноқларига тўкилаётганини кўрдим”. Бошқа бир ривоятда: “Пайғамбар алайҳис салом Усмоннинг икки кўзи орасини ўптилар сўнг узоқ йиғладилар”, дейилган”.   Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида қуёш тутилди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқидилар. Қиёмда узоқ турдилар. Сўнг рукуъ қилиб, рукуъда узоқ турдилар. Кейин тикланиб, узоқ турдилар. Шуъба айтади: “Менимча, саждада ҳам шунга ўхшаш. Ва саждаларида йиғлай ва пуфлай бошладилар ва: ”Роббим, мен Сенга истиғфор айтиб турсам ҳам, нима учун буни ваъда қилмоқдасан? Мен уларнинг ичида турсам ҳам, нима учун буни ваъда қилмоқдасан?”, дедилар. Намозни тугатганларидан сўнг: “Менга жаннат кўрсатилди. Ҳаттоки, қўлимни узатсам, мевасидан узиб олардим. Менга дўзах кўрсатилди. Унинг олови сизларни ўраб олмасин деб пуфлай бошладим”, дедилар. (Абу Довуд, Насаий ва Ибн Хузайма ривоят қилишган. Ушбу ҳадис Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “РАСУЛУЛЛОҲ соллаллоҳу алайҳи васаллам” номли китобларидан).   👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

#raddiya 🗣Ҳукм чиқариш илми тиббиёт илми кабидир. Мабодо бировнинг фарзанди оғир касалга чалиниб қолса, у тегишли ташхис қўй
#raddiya 🗣Ҳукм чиқариш илми тиббиёт илми кабидир. Мабодо бировнинг фарзанди оғир касалга чалиниб қолса, у тегишли ташхис қўйиш ва фарзандини даволаш учун тиббиётга оид китобларни титадими ёки малакали шифокорнинг олдига борадими? Тўғрисини айтганда, унинг эси жойида бўлса, кейинги йўлни тутади. ❗️Динда ҳам худди шундай. Аслида у тиббиётдан ҳам муҳимроқ, шунингдек, қамрови жиҳатидан хавфлироқдир. 🖋Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

АСР НАМОЗИ ҲАҚИДАГИ ҲАДИС #ҳадис ❓2173-САВОЛ: “Аср намозини қазо қилган одамнинг қилган амаллари бекор бўлибди” ҳадисини қандай тушунамиз? Агар шу иш содир бўлса, бутун умр қилган амаллари бекор кетадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бурайда Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган мазкур ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: مَنْ تَرَكَ صَلَاةَ العَصْرِ فَقَدْ حَبِطَ عَمَلُهُ*Ким аср намозини тарк қилса, унинг амали ҳабата (*бекор_) бўлибди”, (Имом Бухорий ривояти). Ҳадисдаги “... *тарк қилса_”дан мурод, узрсиз равишда қасддан тарк қилишдир. “... _унинг амали ҳабата (бек_ор) бўлибд*и” иборасини эса “амалнинг ўзи бутунлай йўқ бўлиб кетади”, деган маънода эмас, балки амалнинг ажри, мукофоти бекор бўлиб, савоби йўқ бўлиб кетади, деб тушунилади. Агар уни зоҳирий маъноси тушунилса, кишининг шу пайтгача бажарган намоз, рўза, закот ва ҳажларини қайта бажариши керак бўлар эди. Айнан қайси амалларининг ажру савоби бекор бўлади деган масалада уламолар турлича фикрлар билдирганлар: айримлар ўша кундаги амаллари бекор бўлади, деган бўлсалар, баъзи олимлар ўша қазо бўлган аср намозининг савоби бекор бўлади (яъни ўз вақтида ўқиган киши учун бериладиган савоблардан маҳрум бўлади), деганлар. Бошқа олимлар эса бу мажозий ўхшатиш бўлиб, ундан кўзланган маъно “Унинг қилган иши худди амали бекор бўлган кимсага ўхшаб қолибди”, демакдир, деб айтганлар. Бошқа бир фикрга кўра, бунинг маъноси: “Амали бекор бўлишига жуда оз қолди”, деганидир. Ибн Ҳажар Асқалоний айтадилар: “Ушбу таъвиллар ичида ҳақиқатга энг яқини шуки, бу сўз қаттиқ огоҳлантириш (зажр ва таҳдид) мақомида бўлиб, унинг зоҳирий маъноси кўзда тутилмаган”. Юқоридаги сўзлардан хулоса қилсак, аср намозини қасддан узрсиз тарк қилиш катта гуноҳдир, бундай одам жуда кўп яхшиликлардан бебаҳра қолади. Аммо бир марта аср намозини тарк қилиш билан унинг барча амаллари бекор бўлиб кетмайди. Балки ўша кундаги амалларигина бекор бўлади ёки ўша бир намознинг ажру савобидан маҳрум бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.     👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)