ar
Feedback
«Zikr uz» Рабиъус соний ойи ☪️ 1448

«Zikr uz» Рабиъус соний ойи ☪️ 1448

الذهاب إلى القناة على Telegram

@Zikr_uz расмий канал!!! Андижон туманидаги "Аммор ибн Ёсир" жоме масжиди имом хатиби Матғозиев Салимжоннинг расмий диний-маърифий" канали Youtube: https://youtube.com/channel/UCOhfb0L2x9j5E2DYFHMKDIg

إظهار المزيد
1 793
المشتركون
-124 ساعات
+217 أيام
+1430 أيام
أرشيف المشاركات
Эркаклардан бири айтади: “Аёлимга бироз қаттиққўллик қилиб юборсам ёки у ва мен ўзаро жанжаллашиб қолсак ёки бирон муаммо уст
Эркаклардан бири айтади: “Аёлимга бироз қаттиққўллик қилиб юборсам ёки у ва мен ўзаро жанжаллашиб қолсак ёки бирон муаммо устида тортишиб қолсак, жаҳл билан тезроқ хонадан чиқиб кетишга харакат қиламан. Кўча эшиги олдида етиб бормайман хамки, валлохи, ичкарига қайтиб ундан узр сўраб кўнглини олиш, ярашиб олиш иштиёқи қалбимни тўлдириб олади. Бу хақда унга айтиб берганимда, у мендан: — Биласизми, нега бундай бўлади?— деб сўради. Мен: — Йўқ, нимага экан? — дедим. У: — Ўзаро жанжалимиздан сўнг хонадан чиқишингиз билан мен тинмай истиғфор айта бошлайман. Кейин эса сиз кириб келасиз ва узр-маъзур айтиб, кўнглимни ола бошлайсиз, — деб жавоб берди. Ҳа, биродарлар, (бунинг сабаби) Аллоҳ таоло баён қилган ушбу истиғфордир: “...Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас”, Анфол сураси, 33-оят.     👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

#зикр_дуо سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَى نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ   📖Ўқилиши: Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ, ъадада холқиҳ, ва ризоо нафсиҳ, ва зината ъаршиҳ, ва мидаада калимаатиҳ. 💐Mаъноси: «Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман».   💬Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: ✨«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. Онамиз розияллоҳу анҳо: «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Улар: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ, ъадада холқиҳ, ва ризоо нафсиҳ, ва зината ъаршиҳ, ва мидаада калимаатиҳ». (Муслим ривояти)     👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

КАРТАГА НОМАЪЛУМ КИШИДАН ПУЛ ТУШИШИ #пул ❓ 2182-САВОЛ: Менинг картамга номаълум одамдан пул тушди, карта номаълум, исм фамилияси йўқ. Банк ходимига боғландим, кимдан тушганини топиб беролмади. Шу пулни нима қилсам бўлади, пулни кимга ёки қаерга топширсам бўлади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мазкур пулни эгаси излаб келмайди, деган гумон ғолиб бўлгунча кутилади. Эгаси чиқиб қолса, берилади. Агар эгаси чиқмаса, ушбу пулни эгасининг номидан садақа қилиб юборилади. Ўрни келганда айтиш жоизки, ҳозирда кибержиноятчилар ўзгалардан ўғирлаган пулларини бегона одамларнинг пластик картасига тушириб, кейин телефон орқали боғланиб, бошқа картага туширишни илтимос қилишмоқда. Кўп ҳолларда бу пулларга қўшиб уларнинг ҳам пулларини ечиб олишмоқда. Шундай ҳолатларга дуч келинса, мутасадди идораларга мурожаат қилиш керак бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.     👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

Силаи раҳм Қуръони каримнинг бир қанча оятларида қариндошлик алоқаларини боғлашнинг фазилати ва уни узишнинг ёмонлиги ҳақида сўз юритилган. Жумладан, қуйидаги оятда қариндошликни боғлайдиган кишилар мақталади: яъни: “Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни қариндошлар билан алоқани) боғлайдилар, Парвардигорларидан қўрқадилар ва (охиратда) ҳисоб-китобнинг нохуш кечишидан чўчийдилар” (Раъд сураси, 21-оят). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу мавзу жуда муҳимлигини ҳадиси шарифлари таъкидлайдилар: яъни: “...ва ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, қариндошлик алоқаларини боғласин...” (Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилишган). Пайғамбаримиз алайҳиссалом бизга силаи-раҳм сабабли ризқнинг мўл-кўл бўлиши, умрнинг узоқ бўлишини уқтирадилар: яъни: “Ким ризқи кенг бўлиши, умри узун бўлишини хуш кўрса, қариндошлик алоқаларини боғласин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим Анас ибн Моликдан ривоят қилишган). Аллоҳ таолонинг изни билан силаи раҳм, уни боғлаганларни дуо, узганларни дуоибад қилиб туради. Оиша онамиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилади: яъни: “Раҳм (қариндошлик) Аршга осилиб: “Ким мени уласа, Аллоҳ уни уласин. Ким мени узса, Аллоҳ уни узсин”, дейди” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Силаи раҳмни узиш гуноҳи кабиралардандир. Шуни билиб ҳам ҳеч бир сабаб ва шубҳасиз силаи раҳмни узишни ҳалол санаган, мумкин деб эътиқод қилган киши жаннатга кирмайди. Бу ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади: яъни: “Кесувчи жаннатга кирмайди”. 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

Ҳар сафар маҳзун кишини кўрсангиз, Аллоҳдан унга бахт - саодат тилаб дуо қилинг! Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қи
Ҳар сафар маҳзун кишини кўрсангиз, Аллоҳдан унга бахт - саодат тилаб дуо қилинг! Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг! Фаришталар хар дуоингизда "Сенга ҳам бўлсин" деб айтади... Хайрли тонг… 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

📆 15/09/2026й      Сешанба/Вторник ⏰ #Андижон_вақти_билан ✅ Тонг          04:35 ✅  Қуёш        06:00 ⏰ "Аммор ибн Ёсир" жоме масжидида намоз вақтлари 📌 Бомдод      05:20 📌 Пешин        13:00 📌 Аср              16:40 📌 Шом            18:30 📌 Ҳуфтон        20:15 ♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ 👉🏻 https://t.me/zikr_uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ Сешанба тонги муборак бўлсин! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! �
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ Сешанба тонги муборак бўлсин! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! 🍃Асл саодат “Раббим Аллоҳ!” демоқликдадир. "Агар Пайғамбар алайҳиссалом ёнларида бўлсак, у зотдан куч олардик...” 🍃Кунимиз шукр ва зикрга бой бўлсин! 📆 15.09.2026-й ( мелодий йил ) (Сентябрь ойи ) 📆 04.04.1448-й ( хижрий йил ) (Робиъус соний ) Яқинларни, қадрдонларни зиёрат қилиб туринг. Зеро вақт тез ўтиб кетиб қолмоқда.. 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

Тунги омонлик дуоси Суҳайл ибн Абу Салоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан нақл қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам де
Тунги омонлик дуоси Суҳайл ибн Абу Салоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан нақл қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳнинг мукаммал калималари билан яратганларининг ёмонлигидан паноҳ тилайман!» Дуонинг арабча матни: أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ Дуонинг ўқилиши: «Аъузу бикалиматиллаҳит-таммати мин шарри ма холақ» ...деб кеч кирганда уч марта ўқиган кишига туннинг заҳри-зарари етмайди». Суҳайл айтади: «Аҳлимиз бу дуони билар ва ҳар кеч айтиб юрар эди. Биздан бир жорияни нимадир чақиб олди, лекин унга оғриқ-зарар етмади».     👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

#kun_oyati مَن جَآءَ بِٱلۡحَسَنَةِ فَلَهُۥ عَشۡرُ أَمۡثَالِهَاۖ وَمَن جَآءَ بِٱلسَّيِّئَةِ فَلَا يُجۡزَىٰٓ إِلَّا مِثۡلَهَا
#kun_oyati مَن جَآءَ بِٱلۡحَسَنَةِ فَلَهُۥ عَشۡرُ أَمۡثَالِهَاۖ وَمَن جَآءَ بِٱلسَّيِّئَةِ فَلَا يُجۡزَىٰٓ إِلَّا مِثۡلَهَا وَهُمۡ لَا يُظۡلَمُونَ 📖 «Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. Ким бир ёмонлик қилса, унга фақат қилганига яраша жазо бўладур. Ва уларга зулм қилинмас», («Анъом» сураси, 160-оят).     👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

ТЎЙ ҚИЛМАСДАН УЙЛАНИШ #никоҳ ❓ 2181-САВОЛ: Мени ҳеч нарсам йўқ, икки томон билан келишиб тўй қилмасдан ҳам уйланса бўладими, қизнинг ўзи рози? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Уйланиш учун албатта тўй қилиш вожиб-мажбурий амал эмас. Балки тўй қилиш суннат амал. Пайғамбаримиз алайҳиссалом саҳобийларга тўй қилишни тавсия қилганлари маълум ва машҳур. У Зот алайҳиссалом ҳам тўй қилганлар, баъзи тўйларида дастурхонда ҳатто гўшт бўлмаган. Аслида никоҳ дуруст бўлиши учун етарли гувоҳлар ҳузурида келин ва куёв шу никоҳга розилигини очиқ ойдин айтишлари ва бу розиликни гувоҳлар ва ўзлари эшитишлари кифоя. Тўйдан мақсад никоҳни эълон қилиб қўйишдир. Суннат адо топиши учун танишларга, қўни-қўшниларга оз бўлсада, ширинликлар тарқатиш ҳам кифоя қилади. Аммо саволда куёв ҳам, келин ҳам ўз ота-онасига, яқинларига билдирмай, яширинча никоҳланиш сўралаётган бўлса, бу мақбул эмас. Жуда кўпчилик ҳолларда бундай никоҳлар узоққа бормайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.     👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

#фаросат Ишлари юришмаётган танишингиз олдида ишларингиз жуда яхши кетаётганини айтиш тўғри бўлмаса керак. Уйи йўқ одам билан
#фаросат Ишлари юришмаётган танишингиз олдида ишларингиз жуда яхши кетаётганини айтиш тўғри бўлмаса керак. Уйи йўқ одам билан гаплашганда уйингизнинг шинам эканини ёки уй билан боғлиқ масалаларни айтманг. Уйланмаган ёки турмушга чиқмаган танишингиз олдида оилангиз ҳақида гапирманг. Машинаси йўқ танишингиз олдида «машинасиз юролмайман» деманг ёки машинангиз ҳақида гапирманг. Ишсиз танишингиз олдида ишингизни яхши кўришингиз ёки ишхонадаги гапларни гапирманг. Энг асосийси: фарзанди йўқ танишингиз олдида фарзандингизнинг қилиқларини гапирманг. 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ Душанба тонги муборак бўлсин! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! �
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ Душанба тонги муборак бўлсин! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! 🍃Асл саодат “Раббим Аллоҳ!” демоқликдадир. "Агар Пайғамбар алайҳиссалом ёнларида бўлсак, у зотдан куч олардик...” 🍃Кунимиз шукр ва зикрга бой бўлсин! 📆 14.09.2026-й ( мелодий йил ) (Сентябрь ойи ) 📆 03.04.1448-й ( хижрий йил ) (Робиъус соний ) Яқинларни, қадрдонларни зиёрат қилиб туринг. Зеро вақт тез ўтиб кетиб қолмоқда.. 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

#mutolaa ЖАННАТНИНГ ЎРТА ЭШИГИ   Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм 📿 Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ота жаннат эшикларининг ўртасидир. Хоҳласанг, ўша эшикни муҳофаза қил ёки зое қил”, деганларини эшитганман”. 📚 Муҳаддис уламолар мазкур ҳадисни шарҳлаб, мазмунини тушунтириб берганлар. “Ўрта” деб таржима қилинган сўз ҳадисда “авсат” деб келган. Авсат сўзининг бир эмас, бир неча маънолари бор. Ўрта деган маънодан ташқари энг яхши, энг тўғри, мўътадил деган маъноларда ҳам келади. ⏺️Аллома Қози Байзовий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Яъни (жаннат) эшикларининг энг яхшиси ва энг олийсидир. Бунинг маъноси шуки: Жаннатга киришга ва унинг олий даражаларига эришишга восита бўладиган энг гўзал нарса ота-онага итоат қилиш ҳамда уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва кўнгилларини риоя қилишдир”. 🌙Бошқа уламолар бундай дейишган: “Албатта, жаннатнинг бир неча эшиклари бор ва уларнинг ичида кириш учун энг гўзали ўртадагисидир. Ўша ўрта эшикдан киришга сабаб бўладиган амал эса ота-онанинг ҳақларини адо этишдир”.  ✅ Шунинг учун ҳам отанинг розилигини топиш, унинг ҳақларини адо этиш, ҳурмат ва хизматини сидқидилдан бажариш фарзанд учун оддий ахлоқий мажбурият эмас, балки жаннатга элтувчи энг буюк ибодатлардан биридир. Отасининг кўнглини оғритган инсон ўз қўли билан жаннатнинг энг афзал эшигини ёпиши мумкин. Аксинча, отасининг дуосини олиб, розилигига эришган фарзанд Аллоҳ таолонинг розилиги ва жаннат неъматларига умидвор бўлади. Демак, ота-онага эҳтиром ва эҳсон қилиш нафақат дунё ҳаётига барака, балки охират саодатига элтувчи энг улуғ амаллардан биридир.     👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

📖ХОНАДОНИНГИЗДА БАҚАРА СУРАСИ ЎҚИЛАДИМИ? Саҳл ибн Саъд ас-Саъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта, ҳар бир нарсанинг чўққиси бор. Қуръоннинг чўққиси эса Бақара сурасидир. Ким уни уйида кечаси ўқиса, шайтон у уйга уч кеча кирмайди. Ким уни кундузи ўқиса, шайтон у уйга уч кун яқинлашмайди». 📚 Ибн Ҳиббон, Абу Яъло ва Байҳақий ривояти. 📖Бақара сурасининг фазилати Саҳиҳ Муслимда келган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бақара сурасини ўқинглар. Уни олиш — барака, уни тарк қилиш — надоматдир. Унга сеҳргарлар қодир бўлмайдилар», деганлар. 📖 Қуръоннинг чўққиси: Бақара сураси Қуръондаги энг узун сура бўлиб, унда кўплаб муҳим ҳукмлар ва улуғ оятлар, жумладан, Оятал Курсий жамлангани боис «Қуръоннинг чўққиси» деб сифатланган. 🏡 Хонадоннинг ҳимояси: Бақара сурасининг тиловати хонадондан шайтоннинг қочишига сабаб бўлади. Юқоридаги ривоятга кўра, сура уйда ўқилса, Аллоҳнинг изни билан шайтон уч кун ёки уч кеча яқинлашмаслиги зикр қилинган.     👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

МУҲАММАД ЯСИН ИСМИНИ ҚЎЙИШ #исм ❓ 2180-САВОЛ: Муҳаммад Ясин исмини қўйиш жоизми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳа, Муҳаммад Ясин исмини ҳам, Ясин исмини ҳам қўйиш жоиз. Бир қанча уламолар “Ясин” Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмларидан бири эканини таъкидлаганлар. Ясин исмини қўйиш Ислом умматида қадимдан мавжуд бўлган. Ҳозирда ҳам Ислом диёрларидан Миср ва Шомда бу исм кенг тарқалган. Бир қатор олимларнинг исми ҳам Ясин бўлган. Шофеъий уламолардан Хатиб Ширбиний “Муғнил муҳтож” китобида айтадилар: “Ясин ва Тоҳа исмларини қўйиш макруҳ эмас”. Ҳанбалий уламолардан Аллома Буҳутий “Кашшофул қаноъ” китобида шундай дейдилар: “Ясин исмини қўйиш макруҳ эмас”. Имом Моликдан “Ясин” исмини қўйиш яхши эмаслиги ҳақида ривоят келган. Моликий олим, машҳур муфассир Ибн Арабий айтишларича, Имом Молик бундан Қуръони каримдаги кўринишда (“Йо” ва “син” (يس)дан иборат) ёзилган “Ясин”ни назарда тутганлар, ёйиб ёзилган ҳолатдаги “Ясин” (يسين)ни эмас. Маълумки, ўзбек тилида Ясин исми Қуръони каримдаги кўринишда ёзилмайди, шунинг учун ушбу исмни қўйишга ҳеч қандай монеълик йўқ. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.     👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

#тонгги_тафаккур Майкл Жексон 150 йил яшамоқчи эди. Ҳар куни 12 шифокор сочидан тирноғигача таҳлил қилиб туришар, ҳаттоки ёто
#тонгги_тафаккур Майкл Жексон 150 йил яшамоқчи эди. Ҳар куни 12 шифокор сочидан тирноғигача таҳлил қилиб туришар, ҳаттоки ётоқхонасидаги кислород даражаси ухлаганда, дам олганда алоҳида назорат қилиб турилар эди. Бироқ, 50 ёшида юраги уришдан тўхтади, атрофидаги шифокорларнинг қўлидан ҳеч нарса келмади. Қанча яшаш бизнинг қўлимизда эмас. Аллоҳ, она қорнидалигимиздаёқ умримизни битиб қўйган. Шунинг учун Аллоҳдан умр эмас, икки дунё саодатига етаклайдиган амал сўрайлик!   👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ Якшанба тонги муборак бўлсин! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! �
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ Якшанба тонги муборак бўлсин! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! 🍃Асл саодат “Раббим Аллоҳ!” демоқликдадир. "Агар Пайғамбар алайҳиссалом ёнларида бўлсак, у зотдан куч олардик...” 🍃Кунимиз шукр ва зикрга бой бўлсин! 📆 13.09.2026-й ( мелодий йил ) (Сентябрь ойи ) 📆 02.04.1448-й ( хижрий йил ) (Робиъус соний ) Яқинларни, қадрдонларни зиёрат қилиб туринг. Зеро вақт тез ўтиб кетиб қолмоқда.. 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

Кечги вақтда уйдаги идиш-товоқларни устини ёпиб ёки тескари қилиб қўйинг Аллоҳ таоло ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васал
Кечги вақтда уйдаги идиш-товоқларни устини ёпиб ёки тескари қилиб қўйинг Аллоҳ таоло ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадислар бор: ”Туннинг бир вақти бор, унда осмондан касаллик (вабо) ёғилади, кимнинг уйида оғзи очиқ идишлар бўлса шунга тушади!” мазмунидаги ҳадиси шариф бор.     👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

#kun_hikmati 🌙УМРНИ УЗАЙТИРАДИГАН АМАЛ ✍️ Бир куни бир йигит ва қиз Сулаймон алайҳиссаломнинг олдиларига келиб никоҳларини ў
#kun_hikmati 🌙УМРНИ УЗАЙТИРАДИГАН АМАЛ ✍️ Бир куни бир йигит ва қиз Сулаймон алайҳиссаломнинг олдиларига келиб никоҳларини ўқишни сўрадилар. Сулаймон алайҳиссалом ҳам уларнинг никоҳларини ўқидилар. Улар ҳам севинч ичида қайтдилар. Улар кетгач ортларидан Азроил алайҳиссалом келдилар ва: - Эй Аллоҳнинг Набийси! Сен бу икки ёшнинг севинчлари узоқ давом этади, деб ўйлама. Зотан, Аллоҳ бу йигитнинг жонини беш кундан сўнг олишимни буюрди,-дедилар. 🤔 Ҳазрати Сулаймон алайҳиссалом ўша йигитни кузата бошладилар. Аммо йигит беш ой ўтса ҳам яшашда давом этар эди. Ниҳоят, Сулаймон алайҳиссалом бунинг сабабини Азроил алайҳиссаломдан сўрадилар. Азроил алайҳиссалом шундай жавоб бердилар: - Ўша йигит сенинг олдингдан чиққач, бир йўқсилга садақа қилди. Йўқсил ҳам: «Умринг узун бўлсин», деб дуо қилди. Аллоҳ ҳам йўқсилнинг холис дуосини қабул қилди ва йигитнинг умрини узайтирди. 🤲Аллоҳим, бизни етимларнинг қалқони, йўқсил-муҳтожларнинг суянчиғи, маҳзун қалбларнинг сурури қилгин, омин.   👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна

“ОЯТУЛ-КУРСИЙ”НИ БИСМИЛЛОҲ БИЛАН БОШЛАШ #мусҳа ❓2179-САВОЛ: Намоздан кейин “Оятул-Курсий”ни бошлашда Аъузуни айтиб, бисмиллоҳни айтмасдан бошлаш жоизми ёки бисмиллоҳни ҳам айтиш шарт бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, “Оятул-Курсий” ёки бошқа шу каби сураларнинг ораларида келган оятларни бошлашда “Басмала”, яъни “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим” билан бошлаш шарт эмас. Балки “Тааввуз”, яъни “Аъузу биллаҳи минаш-Шайтонир-рожийм” калимасининг ўзи билан бошлаш ҳам жоиз бўлаверади. Аммо Тавба сурасидан ташқари қолган сураларни бошлашда эса, “Басмала” билан бошлаш суннат ҳисобланади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.     👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)