2 сон шахар тугрук комплекс
Open in Telegram
266
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
-730 days
Posts Archive
Repost from SSV matbuot kotibi
📌 Реанимация ва анестезиология ҳамда жарроҳлик йўналишлари бўйича 20 нафар ўзбекистонлик ҳамшира Туркияда малака ошириб қайтди.
🏥 Самарқанд, Андижон, Навоий, Сирдарё ва Бухоро вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган ушбу мутахассислар сафар давомида Aнқарадаги Билкент шаҳар шифохонасида бўлиб, у ердаги даволаш жараёнлари билан яқиндан танишди.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Сиз бу видео орқали туғруқхона бўлимидаги Неонатолог томонидан ўтқазилган чақалоқлар реанимациясини кўрасиз.
Бу дунёга янги келган инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиш нақадар оғир иш эканини тушуниб етасиз.
Жон олгувчи ҳам, бергувчи ҳам Яратганнинг ўзидир!
👨⚕Бизлар ўртадаги сабабчилармиз холос. Сабабчи инсонларни қадрига етинг азиз юртдошлар!
⛑@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !
Repost from SSV matbuot kotibi
#Биласизми
✅ «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин рухсат этилади.
📌 Қуйидагилар давлат рўйхатидан ўтказилиши керак:
💊 дори воситалари;
🩺 тиббий буюмлар;
🔬 тиббий техника;
🔎 Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг янги комбинациялари;
💊 илгари Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган, лекин бошқача дори шаклларида, дозаларда ёки бошқа ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари.
📋 Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
♻️ Рўйхатдан ўтказилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрига киритилади.
❗️Таркибида турли дори моддалари бўлган дори воситаларини бир хилдаги савдо номи остида давлат рўйхатидан ўтказишга йўл қўйилмайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Repost from SSV matbuot kotibi
⚡️Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларига қабул бошланди
Юртимизда коллеж ва техникумларга қабул бошланди. Абитуриентларни рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайтида “Профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлими орқали амалга оширилади.
❗️ Маълумот учун, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги 72 та Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида ҳам 2 ва 3 йиллик ўқув дастурлари асосида қабул жараёнлари бошланди.
Жумладан, қабул:
📚 Тиббий профилактика иши;
📚 Тиббий-ижтимоий иш;
📚 Патронаж ҳамширалиги йўналишлари —
2 йиллик ўқув дастури асосида;
📚 Ҳамширалик иши;
📚 Фельдшерлик иши;
📚Функционал диагностика ва лаборатория иши;
📚Стоматология;
📚Фармацевтика йўналишлари —
3 йиллик ўқув дастури асосида амалга оширилади.
Рўйхатга олиш 10 сентябрга қадар (10 сентябрь куни ҳам) давом этади ҳамда ушбу муддатга қадар абитуриентлар ўз маълумотларини таҳрирлаш имкониятига эга бўлади.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Repost from SSV matbuot kotibi
❗️ССВ: Ҳамширалар академиясида Туркия Соғлиқ билимлари университетининг факультети очилади
Ҳамшираларни бежиз тиббиёт тизимининг “юраги” деб таърифлашмайди. Чунки улар нафақат тиббий муолажалар, балки меҳр ва эътибор, тўғри парвариш ҳамда ширин сўз орқали ҳам беморлар дардига малҳам бўлиб келаётган фидойи касб эгаларидир.
Бироқ соҳага инновацион диагностика ва даволаш усуллари кенг татбиқ этилаётган, қолаверса, юртимиз соғлиқни сақлаш тизими илғор халқаро тажрибалар асосида трансформация қилинаётган бир пайтда шу фазилатларнинг ўзи билангина юқори натижаларга эришиш қийин.
Шу боис мамлакатимизда ҳамширалар тайёрлаш тизимини жаҳон талаблари асосида такомиллаштиришга киришилган.
Хусусан, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 июндаги тегишли қарорида Чилонзор Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми негизида Ҳамширалар академияси ташкил этилиши белгиланган эди.
Яқинда фаолият бошлаши кутилаётган ушбу янги муассасада кеча Соғлиқ билимлари университетининг “Ҳамширалик иши” факультетини очиш бўйича Туркия Президенти томонидан ҳам тегишли қарор қабул қилинди.
1903 йилда асос солинган мазкур ўқув юрти Туркиядаги ягона ихтисослашган тиббиёт университети, шунингдек, Европанинг етакчи таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. У қатор халқаро рейтингларда юқори поғоналарда қайд этилади.
Бинобарин, 2019 йилда Ўзбекистон ва Туркия соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида тузилган англашув меморандумига асосан Бухоро давлат тиббиёт институти негизида Соғлиқ билимлари университетининг тиббиёт факультети ва Малакали тиббий хизматлар олий мактаби фаолият кўрсатмоқда.
Юртимизда очиладиган янги факультетда эса олий малакали ҳамширалар 4 йиллик таълим дастури бўйича тайёрланиб, қабул учун тест синовлари туркиялик мутахассислар томонидан олинади.
Эътиборлиси, ушбу нуфузли факультетда таҳсил оладиган талабалар "Ҳамширалик иши" йўналишида бакалавриатдан кейин магистратура, аспирантура ва докторантура босқичларида ўқишлари мумкин. Бу, албатта, бўлажак соҳа ходимларининг нафақат касбий, балки илмий салоҳиятини ҳам юксалтириш имконини беради.
Бу ерда ўқув машғулотлари туркиялик юқори малакали ўқитувчи ва профессорлар томонидан олиб борилади. Қолаверса, талабаларни тиббиёт соҳасидаги илғор тажрибалар билан яқиндан таништириш мақсадида уларнинг Туркия клиникаларига стажировкалари ҳам ташкил этилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Repost from SSV matbuot kotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган “Кексалар саломатлиги ойлиги” акцияси доирасида юртимизда истиқомат қилувчи нуроний отахон ва онахонлар жойларда бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Айни пайтда пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 39-сон оилавий поликлиника ҳам кекса ёшли фуқароларимиз билан гавжум...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Repost from SSV matbuot kotibi
#Онлайн
Матбуот анжумани бошланди. Тадбирни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова кириш сўзи билан очди.
Қайд этилганидек, она сути — гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Аввало, у хавфсиз. Қолаверса, таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд.
Бироқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё бўйича олти ойгача бўлган болаларнинг атиги 44 фоизи она сути билан озиқланмоқда. Ҳар икки янги туғилган чақалоқдан бири сунъий озуқа билан парваришланяпти.
Бу каби ҳолатларни камайтириш мақсадида 1990 йилдан буён август ойининг биринчи етти кунлигида дунёнинг 170 дан зиёд мамлакатларида “Жаҳон кўкрак сути билан озиқлантириш” ҳафталиги ўтказиб келинмоқда. Бу йилги ҳафталик учун “Иш жойларида кўкрак сути билан озиқлантириш учун шароит яратайлик” шиори танланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Repost from SSV matbuot kotibi
#Онлайн
Саноқли дақиқалардан сўнг пойтахтимиздаги Болалар миллий тиббиёт марказида “Она сути билан озиқлантириш — саломатлик ва баркамол ривожланиш гаровидир” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бошланади.
Тадбирда иштирок этиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, пойтахт ва Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармалари вакиллари, республика ҳамда вилоят оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари жам бўлган.
"Жаҳон кўкрак сути билан озиқлантириш" ҳафталиги доирасида ўтказилаётган мазкур тадбир тафсилотлари ҳақида онлайн хабар бериб борамиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Repost from SSV matbuot kotibi
Чақалоқнинг одатдагидан кам ухлашига нима сабаб бўлади?
Малика Усмонова,
неонатолог:
👶 — Меъёрдагидан кам уйқу асосан марказий асаб тизимининг перинатал зарарланиши бор чақалоқларда кузатилади.
🤰Масалан ҳомиладорликнинг охирги даври ёки туғуруқ пайтида она саломатлиги билан боғлиқ муаммолар юзага келса, яъни бола асфиксия (нафас олиш фаолиятининг ўткир бузилиши туфайли қонда ва тўқималарда кислород етишмаслиги), гипоксия (қонда ва тўқималарда кислороднинг меъёрдан камайиши) ёки инфекция юқтирган ҳолда дунёга келса, туғуруқхонадан чиққач, унда уйқу бузилиши ҳолати учрайди.
⏰ Одатда янги гўдак бир суткада 18 соатгача ухлайди. Агар у 14-16 соат дам олаётган бўлса, бу ҳам меъёр ҳисобланади. Бироқ 14 соатдан камлиги уйқу бузилишидир.
📌 Шунингдек, 5-9 ойлик болалар ўртача 15-16 соат, 10 ойликдан 2 ёшгача бўлган чақалоқлар 12-13 соат ухлайди. Вақт ўтган сари эса кундузгига нисбатан тунда кўпроқ ором олади.
‼️ Билиш лозимки, уйқу вақтида гўдакнинг қонига соматотропин гормонининг 90 фоизи ажралиб чиқади. У чақалоқнинг жисмоний ривожланишини таъминлайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Repost from SSV matbuot kotibi
Ҳомиладорликда қўл увишишининг сабаби нима?
Ҳомиладорликда кўплаб аёлларда қўл увишиши кузатилади. Бундай ҳолат турли омилларга боғлиқ. Хўш, улар қайсилар? Бу ҳомила учун хавфлими?
❗️Кўпинча оёқ-қўллар увишиши онанинг соғлиғи ва ривожланаётган ҳомила учун хавф туғдирмайди, аммо истисно ҳолатлар ҳам мавжуд. Шу боис, унинг сабабини аниқлаш ва ўз вақтида тегишли чоралар кўриш зарур.
🔹Ҳомиладорликда қўл увишишининг умумий сабаблари:
📌Шишлар — бўлажак она ва ҳомила учун хавф туғдирмайдиган энг эҳтимоли юқори бўлган омил саналади. Фарзанд кутаётган онада буйраклар меъёридан ортиқ куч сарфлайди. Улардаги суюқлик тўқималарда ушланиб, асаб тугунлари ва қон томирларига босим ўтказа бошлайди.
Натижада оёқ-қўлларда қон айланиши бузилиб, уларнинг увишиши кузатилади. Шунингдек, шиш ривожланишига прогестерон гармони ишлаб чиқарилишининг кўпайгани ҳам сабаб бўлади.
📌 Ҳомиладорлик пайтида қўл ва оёқларда А ва В гуруҳига мансуб витаминлар етишмовчилиги туфайли ҳам безовталик кузатилади. Магний, калий, темир ва кальций танқислиги оёқ-қўллар сезгирлигининг бузилиши, тортишиш ҳамда оғриққа сабаб бўлади.
Муаммони таомномага микроэлемент ва витаминларга бой озиқ-овқат маҳсулотларини киритиш орқали ҳал қилиш мумкин.
📌Тоннель синдроми — билак пайлари ва суяклари орасидаги ўрта асаб толаларининг қисилиши фонида юзага келадиган клиник кўринишлар мажмуи. Ушбу нейропатия компьютерда ишлайдиганлар, скрипкачилар, пианиночи ва қўллари доимий зўриқиш билан боғлиқ бўлганларнинг касб касаллиги ҳисобланади.
📌Бўйин ёки бўйин-кўкрак умуртқалари остеохондрози ҳам қўл увишиши сабабларидан бўлиши мумкин. Ҳомиладор аёл умуртқаси ва умуртқалараро дискларидаги патологик ўзгаришлар туфайли бунинг эҳтимоли анча юқори бўлади.
📊 Ҳозир дунёда ҳар иккинчи одам остеохондрозга чалинган. Ҳомиладорлик вазиятни янада оғирлаштириб, касаллик хуружини юзага келтиради.
📌Бундан ташқари, қандли диабетдан азият чекадиган ҳомиладор аёлларда шикастланган томирлар бўйлаб қон оқимининг қийинлашиши оқибатида қўл увишиши кузатилади.
📌Қолаверса, тор кийиниш ҳам енг мушаклари ва асаб толаларининг қисилишига олиб келади.
🙌 Кўпинча ўнақай аёллар аксарият ҳаракатларни айнан ўнг қўлда бажаргани учун ҳомиладорлик пайтида шу қўлнинг увишиши қайд этилади, чапақайларда эса аксинча.
❗️Шуни унутмаслик лозимки, чап қўлдаги увишишлар юрак фаолияти билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Repost from Меdical PRO
Германия продолжает набор медсестер из Узбекистана. Более 500 медсестер уже получили визы и еще как минимум 125 медсестер проходят обучение немецкому языку. Им необходимо выучить язык до уровня B2 и пройти собеседование с работодателем. Медсестры из первого потока уже получили европейский сертификат признания и работают полноценными медсестрами. Количество работодателей, желающих принять узбекских специалистов расширяется. Зарплата специалистов составит от 2300 евро. Согласно трудовому соглашению между странами, медсестры должны отработать в немецких клиниках не менее 5 лет
Repost from Меdical PRO
Первые узбекские медсестры, переехавшие в Германию по трудовому соглашению между странами, начали работу в сети немецких клиник Асклепиос и выложили первый фотоотчет с работы. На них видно выполнение различных манипуляций, вроде выполнения инъекций, сборки капельницы и др. Им будут платить около 2300 евро в месяц. По договору они должны отработать не менее пяти лет.
