en
Feedback
2 сон шахар тугрук комплекс

2 сон шахар тугрук комплекс

Open in Telegram

Соглом она-соглом бола

Show more
266
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
-730 days
Posts Archive
Repost from SSV matbuot kotibi
+1
📆 2014 йили Ҳиндистонда жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган юртдошимиз туғма юрак нуқсонидан халос бўлса-да, иккинчи оғир дард — метрал клапанда туғма юрак етишмовчилиги хасталиги давосиз қолган эди. ➡️🔴 Орадан 9 йил ўтиб, касаллик кучайгач, беморда такрорий операция ўтказиш зарурати туғилди. Ўта мураккаб ва нозик ҳисобланган бу амалиётни ўзбек кардиожарроҳлари муваффақиятли бажаришга эришди. 🔼 Юқоридаги лавҳада шу ҳақда сўз юритилади. _________________ 📆 В 2014 году пациентка из Узбекистана перенесла операцию в Индии, благодаря которой избавилась от врожденного порока сердца. Но тогда у нее осталось не вылеченным другое серьезное заболевание — врожденная митральная недостаточность. ➡️🔴Спустя 9 лет заболевание обострилось, и ей потребовалось повторное хирургическое вмешательство. Эту сложную и тонкую операцию успешно провели узбекские кардиохирургии. 🔼Об этом подробно рассказывается в данном репортаже. 👍@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐Instagram

Repost from SSV matbuot kotibi
❗️ССВ: Тиббиёт ходимларига малака тоифаси беришнинг шаффоф тизими жорий этилди Президентимизнинг 2023 йил 20 июндаги тегишли қарорига мувофиқ янги ташкил этилган Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш марказига малака тоифалари беришда замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш орқали унинг шаффофлигини таъминлаш вазифаси юклатилган эди. Мазкур топшириққа кўра, малака тоифаси беришда ҳужжат топшириш ва аттестациядан ўтказишнинг мутлақо янги шаффоф ва адолатли тизими яратилди. Унга кўра, 2023 йил 11 сентябрдан бошлаб Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази томонидан малака тоифаси бериш бўйича тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ҳужжатларини фақат электрон шаклда tibtoifa.ssv.uz ахборот тизими орқали қабул қилиш бошланди. Янги тизим асосида онлайн тартибдаги малака тоифаси бериш бўйича дастлабки аттестацияларни жорий йил 16 сентябрдан бошлаб ўтказиш йўлга қўйилди. Оғзаки имтиҳонлар (суҳбат) онлайн шаклда махсус дастур орқали Тошкент шаҳри ва вилояти учун Марказ биносида зарур қурилмалар билан жиҳозланган хоналарда, Қорақалпоғистон ва вилоятлардаги мутахассислар учун муассасанинг ҳудудлардаги ана шундай хоналарида ўтказилмоқда. Бунда имтиҳонларнинг онлайн суҳбат босқичи учун бериладиган билет саволлари “Random” (инсон омили минималлашган, компьютер технологияси ёрдамида тасодифий савол танлаш) дастури орқали танланади. Билетлар 5 та саволдан иборат бўлиб, уларга жавоб бериш учун кўпи билан 15 дақиқа вақт ажратилади ва 10 баллик тизимда баҳоланади. Имтиҳон якунида ушбу дастур умумий балларнинг ўртача қийматини ҳисоблаб, ўша заҳоти эълон қилади. Аттестация жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида онлайн трансляция қилинади. Мазкур тизимнинг яна бир афзаллиги шундаки, эндиликда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малака тоифаси олишда ҳужжат топшириш ҳамда аттестациядан ўтиш учун ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб пойтахтга келишига бутунлай барҳам берилди. Энг муҳими, эндиликда назарий билими, амалий кўникмалари ва касбий маҳоратини мунтазам ошириб борган тиббиёт ходимларигина малака тоифасини бериш бўйича имтиҳонлардан ўта олади. Бу эса тизимни етук ва чуқур билимга эга, халқаро рақобатбардош кадрлар билан бойитиш имконини беради. Зеро, бу — аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни янги босқичга олиб чиқишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Repost from SSV matbuot kotibi
+2
✏️✏️✏️ #Гриппдан_сақланинг Ҳомиладор аёлларда гриппнинг қандай салбий оқибатлари кузатилиши мумкин? Бу касалликни юқтирган ҳомиладорлар қандай таомланиши зарур? Бўлажак оналар гриппга чалинмаслиги учун қандай тавсияларга амал қилишлари лозим? 🔴 Ушбу саволларга гинеколог-шифокор Гулноза Жўраева жавоб беради. 🚑 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 👍@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐 Instagram

Врач ва фармацевтлар аттестациядан онлайн шаклда ўтказилади Янги тартиб синов тариқасида босқичма-босқич татбиқ этилади. Бата
Врач ва фармацевтлар аттестациядан онлайн шаклда ўтказилади Янги тартиб синов тариқасида босқичма-босқич татбиқ этилади. Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/86538 Batafsil 👉 https://yuz.uz/a/uz/86538 Telegram | Facebook | YouTube | Instagram

OneID тизимида рўйхатдан ўтиш

Repost from Tibbiyot haqida
Врачлар ва фармацевтлар ҳамда “Олий ҳамширалик иши” мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимлари томонидан tibtoifa.ssv.uz ахборот тизими орқали малака тоифаси олиш мақсадида ихтисослаштирилган аттестация комиссиясига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати Yana ham ko'proq ma'lumotlar @tibbiyot_haqida kanalida

Repost from SSV matbuot kotibi
Бугун пойтахтимиздаги "Hyatt Regency" меҳмонхонасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида "Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш: дастлабки қадамлар сарҳисоби" мавзусида сиёсий мулоқот ташкил этилди. Унда давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилган ислоҳотларнинг дастлабки натижалари муҳокама қилинди. Тадбир тафсилотлари билан ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали танишишингиз мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Repost from Tibbiyot haqida
Врачлар ва фармацевтлар ҳамда “Олий ҳамширалик иши” мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимлари томонидан tibtoifa.ssv.uz ахборот тизими орқали малака тоифаси олиш мақсадида ихтисослаштирилган аттестация комиссиясига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати Yana ham ko'proq ma'lumotlar @tibbiyot_haqida kanalida

❗️ССВ: Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ташкил этилди 📋Президентимизнинг 2023 йил 20 июндаги тегишли қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг назарий билимлари, амалий кўникмалари, касбий маҳоратини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш функцияларини амалга оширувчи Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ташкил этилди. 📌Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди: ✅ тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакаларини баҳолаш ва уларга малака тоифаларини бериш, бу борада мутахассислар билими, кўникмалари ва қобилиятларини объектив баҳолашнинг замонавий услубларини жорий қилиш; ✅ тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ўз малакаси ва касбий даражасини мунтазам равишда ошириб боришида кўмаклашиш; ✅ аттестацияларни ўтказиш ва малака тоифалари бериш бўйича меъёрий-ҳуқуқий асосларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш ҳамда замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш орқали унинг шаффофлигини таъминлаш; ✅ тиббиёт ва фармацевтика ходимларига қўйиладиган амалдаги талабларни таҳлил қилиш ва замонавий малакавий талабларни ҳамда уларни рўйхатдан ўтказишнинг норматив-ҳуқуқий базасини яратишда иштирок этиш. 🩺 Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малака тоифаси олиш бўйича ҳужжат топшириш ва аттестациядан ўтказишнинг мутлақо янги шаффоф ва адолатли тизим асосида ташкил этиш тартиби тасдиқланди. 📌Унга кўра: ✅ малака тоифасини бериш бўйича аттестацияларнинг онлайн тартиби жорий йилнинг сентябридан бошлаб, синов тариқасида врач ва фармацевтларга, 2024 йил 1 январдан бошлаб, барча тиббиёт ва фармацевтика ходимларига босқичма-босқич жорий этилади; ✅ малака тоифаси бериш бўйича тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ҳужжатларини электрон шаклда қабул қилиш ва уларга электрон сертификатлар расмийлаштирилишини йўлга қўйиш учун “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси бериш бўйича аттестациядан ўтказиш ва уларга сертификат бериш” ягона ахборот тизими (tibtoifa.ssv.uz) яратилди ва 2023 йил 11 сентябрдан тажриба синов тариқасида жорий этилади. 💻Эндиликда малака тоифаси бериш бўйича тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ҳужжатлари фақат электрон шаклда tibtoifa.ssv.uz ахборот тизими орқали қабул қилинади. 📲Бунда, ҳужжат топшириш учун ҳар бир тиббиёт ва фармацевтика ходими Ягона идентификация тизими (OneID)да id.egov.uz ҳаволаси орқали рўйхатдан ўтиши лозим. 🧑🏻‍⚕️Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси бериш бўйича ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари йиғилиши жадвали тузилди, тасдиқланди ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ssv.uz ҳамда марказнинг tmbm.ssv.uz расмий веб-сайтларида эълон қилинди. Малака тоифаси бериш бўйича аттестациялар жорий йилнинг 16 сентябридан бошланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Repost from SSV matbuot kotibi
Тошкентда давом этаётган Ўзбекистон-АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасида нафақат юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ва ўзаро малака алмашинувлари, балки ҳамширалар ўртасида тажриба алмашиш, уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш йўналиши бўйича ҳам тадбирлар олиб борилаётгани аҳамиятли. Хусусан, бугун Болалар миллий тиббиёт марказида бўлиб ўтган навбатдаги тадбир ўрта тиббиёт ходимлари фаолиятига бағишланди. CCВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган ушбу видеолавҳа шу ҳақда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Бугун, 6 сентябрь куни Америка Қўшма Штатларидан ташриф буюрган Webster университети делегацияси аъзолари Сью МакФарлан, Джилл Стулс, Марти Стид, Морган Гротевил ҳамширалари Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказига ташриф буюришди. Ташриф давомида меҳмонларимиз Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамширалик иши бўйича бош мутахассиси, т.ф.н доцент Салиходжаева Рихси Камиловна билан суҳбат ўтказдилар ва ҳамширалик йўналиши бўйича ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқдилар. Улар Республика Кардиология илмий амалий тиббиёт маркази ва Тошкент шаҳри Мирза Улуғбек туманидаги 7 оилавий поликлиникага ташриф буюриб, ҳамшираларнинг иш фаолияти, тиббий бригада аъзоларининг иш вазифалари, тиббий ва профилактик тадбирларни ўтказишда амалиёт ва патронаж ҳамшираларининг фаолиятлари билан танишдилар. Бирламчи тизимда ҳамширалар томонидан аҳолини патронаж билан қамраб олиш, болаларга тизимли ишларни йўлга кўйилганлиги улар томонидан алоҳида қайд этилди. Шунингдек, юқори технологиялар билан ишлашда ҳамшираларнинг ишга бўлган маъсулияти, тажрибаси юқори эканлиги, операция ва анестезиология ҳамширалари ўзининг кўникмаларини билиши ва шифокор билан бир қаторда беморга ёрдам кўрсатишда вазифалари юқори эканлиги эътироф этилди.