2 сон шахар тугрук комплекс
Open in Telegram
266
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
-730 days
Posts Archive
Tibbiyot xodimlarining kasbiy malakasini rivojlantirish markazining "Tibbiy profilaktika" fakultetida 2023 yil 24 noyabr kuni Ma'naviy va ma'rifiy tadbir bo'lib o'tdi. Tadbir mehmoni el ardog'idagi san'atkor, O'zbekiston Xalq artisti Ra'no Yarasheva bo'ldi.
https://t.me/txkmrm
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида жорий йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Жахон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Соғлиқни сақлаш кадрлар ресурси бўйича мутахассиси Sulakshana Nandi билан учрашув бўлиб ўтди. Унда ҳамшира ва дояларни тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, тиббиёт муассасаларини кадрлар билан таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Учрашувда “Олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари” ва “Оилавий тиббиёт” кафедраси ходимлари иштирокида Республикада кадрлар тайёрлаш тизими, мутахассислик йўналишлари, оилавий шифокор, ҳамшира дояларни ўқитиш, малакасини ошириш масалалари мухокама қилинди.
Жахон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Соғлиқни сақлаш кадрлар ресурси бўйича мутахассиси Sulakshana Nandi Тошкент шаҳар оилавий поликлиникаларининг “Тиббий бригада” аъзолари амалиёт ва патронаж ҳамширалари хамда дояларни “Давлат тиббий суғурта тизимини жорий этиш”даги вазифалари ва ишини тўғри ташкил этиш масалалари бўйича ўтказилаётган ўқув жараёнида иштирок этди хамда тажриба алмашилди.
Шунингдек, 2024 йилда Ҳалқаро мутахассислар билан хамкорликда “Бош ва катта ҳамширалар мактаби”ни ташкил этиш хамда Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасларининг “Тиббий бригада”фаолиятида оилавий шифокор, ҳамшира ва дояларнинг вазифалари юзасидан ҳалқаро конференцияни Ўзбекистон Республикасида ўтказиш юзасидан таклиф берилди.
https://t.me/txkmrm
Ассалому алайкум. Ҳурматли ҳамшира, доя ва барча тиббиёт ходимлари, Сизларни тиббиёт ходимлари куни байрами билан табриклайман. Сизлар дунёдаги энг улуғ касб эгалари, фидойи ва садоқатли касб эгаларисиз. Хамиша ҳалқимиз саломатлигини сақлаш борасида килаётган мехнатингиз элнинг ҳурматига сазовор бўлсин. Сизни омад, бахт ва соғлиқ хеч хам тарк этмасин!
Repost from Тезкор хабарлар | Расмий канал
❗️БУГУН, «ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ»👨🏻⚕️🧑🏻⚕️
2006 йилдан буён ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси «Тиббиёт ходимлари куни» этиб белгиланган.
Шифокорларга тилагимиз: ҳамиша иммунитетингиз юқори, АТФингиз кўп, гемоглобинингиз баланд, қон босимингиз 80/120, кўзларингиз лочиндек ўткир, ўпкангиз гипокциядан, жигарингиз гепатитдан, ошқозонингиз гастритдан узоқ, ойлигингиз нерв ҳужайраларидек кўп, ҳаётингизда қўзғалиш тормозланишдан устун бўлсин! Соғлик саломатлик, оилавий ҳотиржамлик ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
Байрамингиз муборак бўлсин!
👉 @Tezkor24official
Repost from SSV matbuot kotibi
📌 Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
💐Унда бир гуруҳ соҳа ходимлари “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ҳамда вазирликнинг ташаккурномалари билан тақдирланди.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа ушбу тадбир тафсилотларига бағишланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Repost from Уз.Рес.ССВ буйруклари
Тоифа саволларига жавобларни биз билан урганинг.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
Хамширалар канали
https://t.me/medical_xirurgiya
https://t.me/medical_xirurgiya
https://t.me/ssv_buyruqlar
https://t.me/ssv_buyruqlar
Ассалому алайкум врач ва ўрта тиббиёт ходимлар категория учун электрон хужжат топшимоқдалар, бироқ уларнинг электрон платфаромга юборган хужжатларида бир қанча хато ва камчиликлар аниқланмоқда.Хужжатлар нотўғри бўлса қайтади ёки рад бўлади. Сизлардан илтимос бу маълумотларни ходимларга етказишда амалий ёрдам беришингизни сўраб қоламиз олдиндан раҳмат!
1. Иш жойи номи тўлиқ киритилмаган.
2. Лавозими нотўғри.
3. Мехнат дафтарчадаги лавозим билан ишлаётган лавозим тўғри келмайди.
4. Умумий стажи нотўғри.
5. Малака тоифаси оладиган стажи нотўғри.
6. Аттестация низоми талабига кўра иккинчи малака тоифасини олиш учун камида уч йил, биринчи малака тоифасини олиш учун камида беш йил , олий малака тоифасини олиш учун камида етти йил иш стажи бўлиши лозим.
7. Стажи етгандан кейин малака тоифаси олганига бир йил бир кун ўтгандан кейин хужжат топшириш шарт.
8. Амалдаги малака тоифаси бўлса сертификатни юкламаган.
9. Аттестациядан ўтмай қолган мутахассис 9 ойдан кейин мурожаат қилади.( тўлаган пули кейинги хужжат топширишга ўтмайди )
10. Хужжатларни алохида PDF форматда сканер қилиб тегишли бўлимларга жойлаштирилмаган.
11. Қайта тайёрлаш сертификат юкланмаган.(дипломдан кейин юкланади)
12. Ҳар бир мутахассис хужжат топширганда электрон платформадаги ўзининг мутахассислигини тўғри киритиши шарт.Акс ҳолда унга бошқа билет тушади ва берилган сертификатга тўланмайди.
✅ ● Фойдали канал 👇 🩺
https://t.me/medical_xirurgiya
https://t.me/medical_xirurgiya
Ҳурматли ҳамкасблар, 206 сонли буйруқ ўрнига янги чиққан буйруғимиз 270-сон билан 31.10.2023 дан тасдиқланди.
Repost from SSV matbuot kotibi
❓ Ҳайъат йиғилиши: “Ўзбекистон–2030” стратегиясидаги вазифалар соғлиқни сақлаш тизимида қандай ижро этилади?
▶️ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вазирлик марказий аппарати ходимлари, ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари, шунингдек жойлардаги студиялардан барча ҳудудий бошқармалар ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари масъуллари иштирок этди.
📋 Йиғилиш кун тартибидаги дастлабки масала — давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон–2030” стратегиясини сифатли ва ўз вақтида амалга оширишга доир чора-тадбирлар ва вазифалар юзасидан Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов маъруза қилди.
📊 Қайд этилганидек, мазкур ҳужжатдан аҳоли саломатлигини таъминлаш билан боғлиқ 9 та устувор мақсад жой олган.
📈 Улардан биринчиси аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини 78 ёшга етказишга қаратилган.
♻️ Бунинг учун тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажмини 2 баробарга ошириш, онкология, юрак-қон томир, диабет ва нафас йўллари касалликлари бўйича эрта ўлимни 2,5 баробар камайтириш, сил хасталиги билан касалланиш даражасини 100 минг аҳолига нисбатан ҳозирги 34 нафардан кескин камайтириш кўзда тутилган.
💉 Аҳолига бирламчи тиббий хизматларни янада яқинлаштиришга доир иккинчи мақсадга кўра, 350 минг нафар диабет ва 1,5 миллион юрак-қон томир касаллиги бор беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб олиш, тиббий ёрдамга муҳтож аҳолининг 70 фоиз мурожаатларини бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал этишга эришиш, беморларни гемодиализ ўрин-жойлари билан тўлиқ қамраб олиш белгиланган.
👭 Учинчи мақсад болалар ўртасидаги ирсий касалликларни 2 баробарга қисқартириш, чақалоқларда бундай хасталиклар бўйича селектив скрининг текширувлар қамровини камида 50 фоизга оширишни назарда тутади.
🤱🏻 Тўртинчи устувор мақсад оналар ва болалар ўлимини қисқартириш, соғлом болаликни таъминлашга доир қатор чора-тадбирларни ўз ичига олади.
📉 Бешинчи мақсад онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва ўлим кўрсаткичини камайтиришдан иборат.
🔬 Олтинчи устувор мақсад ижросида юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш даражасини 70 фоизга етказиш, 40 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида қандли диабет ва артериал гипертония касалликларининг эрта босқичида аниқлаш кўрсаткичини 2 баробарга оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
👴🏻 Еттинчи мақсад “Соғлом ва фаол кексаликни таъминлаш” деб номланган. Ундан ҳар йили 55 ва бундан катта ёшдаги аҳолини 100 фоиз тиббий профилактик кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш, 40 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида жисмоний фаол аҳоли улушини 2 баробар оширишга доир чора-тадбирлар ўрин олган.
🏃🏻Саккизинчи мақсадда аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришга оид қатор вазифалар устуворлик қилади.
🖥 Тўққизинчи мақсад асносида эса юртимиздаги тиббиёт муассасаларини рақамлаштириш даражаси 100 фоизга етказилади.
📌 Вазир йиғилишда ана шу устувор мақсадлар доирасида белгиланган вазифалар ҳақида тўхталди.
✅ Шунингдек, мажлисда Президентимизнинг соҳага доир фармон, қарорларидаги топшириқлар ижро ҳолати ҳам муҳокама қилинди.
❗️ Вазир ўринбосарлари ва тегишли бошқарма бошлиқлари чиқишларида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, тиббий таълимдаги ислоҳотлар, “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар, соҳани молиялаштиришни трансформация қилиш ҳамда мақбуллаштириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари хусусида сўз борди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Repost from Tibbiyot haqida
Apgar shkalasi
A – (appearance) - teri va shilliq pardalar rangini tavsiflaydi;
P (puls) – yurakning ishini baholash, ya'ni zarba;
G –(Grimace) - chaqaloqni stimulyatsiya qilish uchun javob sifatida;
A – (Activity) - bolaning faoliyati, uning mushak ohangini baholash;
R (Respiration) – nafas olish, shuningdek, refleksli qo'zg'aluvchanlik.
Vaziyatni baholash
7-10 ball - yaxshi.
3-7 ball — ba'zi reanimatsiya jarayonlari talab qilinishi mumkin.
0-3 ball - shoshilinch reanimatsiya jarayonlari talab qilinadi.
Apgarning baholashlari bolaning aqliy qobiliyatini baholash bilan hech qanday aloqasi yo'q.
👩⚕ @tibbiyot_haqida
