en
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

Open in Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Show more
5 546
Subscribers
-1224 hours
-917 days
-35930 days
Posts Archive
❓Гулкарамнинг озуқавий қиймати ва унинг фойдали хусусиятларини биласизми? ✍️Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси: ✅ Гу
Гулкарамнинг озуқавий қиймати ва унинг фойдали хусусиятларини биласизми? ✍️Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси: ✅ Гулкарамнинг озуқавий қиймати: калория - 25 ккал; натрий - 30 мг; углеводлар - 5 грамм; клетчатка - 2 грамм; шакар - 2 грамм; C витамини - 100 фоиз; калий - 8 фоиз; кальций - 2 фоиз; темир - 2 фоиз. ✅Гулкарамнинг соғлиқ учун фойдалари: яллиғланиш хавфини камайтиради; гулкарам таркибидаги антиоксидантлар ҳужайраларни сурункали касалликларга олиб келадиган шикастланиш ва оксидловчи стрессдан ҳимоя қилишга ёрдам беради. ✅ Саратон хавфини камайтиради: ҳеч қандай маҳсулот ўсимтанинг олдини олиш ёки ўсиши билан боғланмаган бўлса-да, гулкарам таркибида ҳужайраларнинг анормал ривожланишини тўхтатишга ёрдам берадиган сулфорафан деб аталадиган бирикма мавжуд. Бироқ бу каби сабзавотларни кўп миқдорда истеъмол қилиш барча турдаги сурункали касалликлар хавфини камайтириши мумкин. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт» Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❓ Шафтолининг фойдали хусусиятларидан хабардормисиз? ✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси: 🍊 Шафтоли ўзида клетчатка,
Шафтолининг фойдали хусусиятларидан хабардормисиз? ✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси: 🍊 Шафтоли ўзида клетчатка, бета-каротин, витаминлар, пектинлар, органик кислоталар сақлайди. ✅ Шафтоли мевасини мунтазам равишда истеъмол қилиш юрак уриши ритмини, ичаклар фаолиятини, қондаги холестерин миқдорини нормаллаштиради. Суяк ва тоғай тўқималарида моддалар алмашинувини жадаллаштиради. Кайфиятни кўтаради, стрессга чидамлиликни оширади. 🚫 Мева аллергия чақириши мумкин. Қандли диабет билан оғриган инсонлар учун тавсия этилмайди. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

📍Узумни данаги ва пўчоғи билан истеъмол қилиш яшартиради ✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров: 🍇 Узумнинг қора нави буйрак ва жига
📍Узумни данаги ва пўчоғи билан истеъмол қилиш яшартиради ✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров: 🍇 Узумнинг қора нави буйрак ва жигарни аъло даражада тозалайди. 🍇 Ҳусайни нави эса ўт пуфагида тош йиғилишида кўмакчи воситадир. 🍇 Шунингдек, пешоб ҳайдаш хусусиятига ҳам эга. 🍇 Айтиш жоизки, узум данакчалари А, Э, К витаминлари ҳамда катта миқдорда табиий ёғлар манбаидир. 🍇 Бу моддалар эса инсон организми ҳужайраларини мустаҳкамлаб, кишини ёшартиради. 🍇 Баъзилар узум пўстини ёқтиришмайди. Аслида эса айнан пўсти билан истеъмол қилинса, ичакларда тиқин ҳосил бўлишининг олдини олади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

❓Инсон ёшига қараб қон босими қандай ўзгаришидан хабардормисиз? ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: 📍Қуйидаги расмда меъёрий артериал
Инсон ёшига қараб қон босими қандай ўзгаришидан хабардормисиз? ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: 📍Қуйидаги расмда меъёрий артериал қон босимининг ёшга боғлиқ равишда ўзгаришлари берилган. 🔰Қон босими — томирларда оқаётган қоннинг шу томирлар деворига кўрсатадиган босими (тазйиқи); юрак иши ва томирлар деворининг қаршилиги туфайли вужудга келади. ❗️Артериал босимнинг юқори ёки паст бўлишига асосан қуйидаги ички омиллар тасир қилади. ✅ Юрак қисқаришларининг кучи; ✅ Юракнинг ҳар қисқарганда томирларга ҳайдайдиган қон миқдори; ✅ Томирлар (айниқса, периферик томирлар) деворининг қон оқимига кўрсатадиган қаршилиги; ✅ Айланиб юрадиган (циркуляция қиладиган) қон миқдори; ✅ Унинг ёпишқоқлиги. 👨‍⚕️Манба: “Соғлом ҳаёт“ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❗️2 август куни Наманган вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❓Олма қоқисининг фойдали хусусиятлари ҳақида биласизми? ✍️ Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси ✅ Қуритилган олма тарк
❓Олма қоқисининг фойдали хусусиятлари ҳақида биласизми? ✍️ Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси ✅ Қуритилган олма таркибида кальций, калий, темир, натрий, фосфор, йод, олтингугурт, мис, молибден ва бошқа бир қанча зарур элементлар мавжуд. ✅ Улар кўриш, тери, соч ва тирноқларни мустаҳкамлаш, шунингдек, асаб касалликларини даволаш учун фойдалидир. ✅ Ҳозир олмалар ғарқ пишган вақт. Қишки мавсумга тайёрлаб қўйсангиз бўлади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

📍Помидор истеъмол қилиш кўз нурини ўткир қилади ✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров: 👁 Кўз хиралашиши. Тўр парда ва кўриш нервини
📍Помидор истеъмол қилиш кўз нурини ўткир қилади ✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров: 👁 Кўз хиралашиши. Тўр парда ва кўриш нервининг туғма нуқсонлари, касалликлари, кўз шикастланиши, глаукома, организмда моддалар алмашинувининг бузилиши, қон томир, эндокрин ва нерв системасининг касалликлари ҳам кўз хиралашувига олиб келади. 🍅 Помидор С витамини ва ликопен манбаи ҳисобланиб, кексаларда кўриш қобилиятининг пасайишини тўхтатади. 🍅 Янги помидорларни зайтун мойи билан бирга истеъмол қилиш кўз учун жуда фойдали. 👨‍⚕️Манба: «Соғлом ҳаёт» Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

📍Анжирнинг фойдали хусусиятлари ✍️ Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси ✅ Анжир - Алцгеймер, Паркинсон касаллиги, дем
📍Анжирнинг фойдали хусусиятлари ✍️ Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси ✅ Анжир - Алцгеймер, Паркинсон касаллиги, деменс ва бошқа неврологик касалликларнинг олдини олишда ажойиб восита ҳисобланади. ✅ Анжир хурмо билан бирга ошқозон-ичак тракти учун ҳақиқий топилма ҳисобланади. Бу инсониятга маълум бўлган энг самарали йўғон ичакни тозалаш воситаларидан биридир. Анжир қобиғи овқат ҳазм қилиш тизимидаги фойдали бактериялар учун озиқ-овқат ҳисобланади. У ажойиб антисептик хусусиятларга эга, зарарли микроорганизмларни, паразитларни, моғор ва оғир токсик металларни йўқ қилади. 👨‍⚕️Манба: «Соғлом ҳаёт»

⚡️Ягона мактаб формаси 2025 йилга қадар босқичма-босқич жорий этиб борилади. 2022—2023 ўқув йилидан бошлаб ота-оналар ягона формани харид қилишга мажбур эмас — Бахтиёр Саидов, халқ таълими вазири Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

⚡️Ягона мактаб формаси 2025 йилга қадар босқичма-босқич жорий этиб борилади. 2022—2023 ўқув йилидан бошлаб ота-оналар ягона формани харид қилишга мажбур эмас — Бахтиёр Саидов, халқ таълими вазири Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❓Организмдан ортиқча ёғларни тозалайдиган маҳсулотларни биласизми? ✍🏻 Шифокор Ҳилола Жумаева: ✅ Ушбу маҳсулотлар организмда
Организмдан ортиқча ёғларни тозалайдиган маҳсулотларни биласизми? ✍🏻 Шифокор Ҳилола Жумаева: ✅ Ушбу маҳсулотлар организмда моддалар алмашинуви жараёнини тезлаштиришга, овқат ҳазм қилиш жараёнларини яхшилашга, тартибга солишга ёрдам беради. Шу орқали захира ёғлар парчаланиб, тана вазни камаяди. Булар: ✔️Творог ✔️ Кефир ва қатиқ ✔️Карам ✔️Авокадо ✔️Тарвуз ✔️Занжабил ✔️Исмалоқ ✔️Бодринг ✔️Апельсин ✔️Олма 📍Ушбу маҳсулотларни ҳар куни истеъмол қилишга одатланинг. 👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

28 июл куни Наманганда ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❓Агар оғиздан нохуш ҳид келса, бу қайси касаллик аломати бўлиши мумкин? ✍️ Шифокор Акбар Мадалиев: 🔰 Кариес ва бошқа тиш кас
Агар оғиздан нохуш ҳид келса, бу қайси касаллик аломати бўлиши мумкин? ✍️ Шифокор Акбар Мадалиев: 🔰 Кариес ва бошқа тиш касалликлари; 🔰Милклар шамоллаши; 🔰Томоқ ва бурун касалликлари; 🔰 Ошқозон ва ичак касалликлари. ✅ Сақич ёки спрейлар сепиш билан ҳидларни йўқота олмайсиз, бор йўғи қисқа вақтга яширишингиз мумкин. Шунинг учун нохуш ҳиддан қутулмоқчи бўлсангиз, шифокор кўригидан ўтинг. 👨‍⚕️Манба: «Соғлом ҳаёт» Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

🗓 30-31 Июль кунлари Наманган шаҳрига Doctor Family клиникасига Тошкентда биринчи категориядаги врач, 12 йил стажга эга болалар неврологи Лобар Сайфуллаевна ташриф буюради. ✅ Қуйидаги касалликларни ташхислаб даволайдилар: ➖ ДЦП (Болалар Мия Фалажлиги) ҳамма формалари; ➖ Жисмоний ривожланишдан орқада қолиш, таянч-ҳаракат системасидаги муаммолар (ЗПМРР, ЗМР); ➖Нутқий ва ақлий ривожланишдан орқада қолиш (ЗПРР, ЗРР) ➖ Гипотонус, гипертонус; ➖ ДАУН синдроми, Аутизм; ➖ Микроцефалия, гидроцефалия; ➖ Логоневроз ➖ Тунги энурез ➖ СДВГ ➖ ММД ➖ ППНС (Марказий нерв системасини перенатал вақтдаги зарарланиши) 📌 18 ёшгача бўлган барча болалар учун. 📍Манзил: Наманган шаҳар 7-Мингчинор даҳаси 📲 Кўрикка ёзилиш учун ёки бошқа қизиқтирган саволларингиз бўлса шу рақамга мурожаат қилишингиз мумкин: @nigora_logoped 📲 +998939110508 Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❗️Бугун Наманганда ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 38-43 даража бўлади.

🍏 Иссиқ кунда тетиклаштирувчи олма шарбати ✍️ Шифокор Лайло Бахтиёрова: ✅ Тахминан ўртача катталикдаги 3 та олма (пўсти арти
🍏 Иссиқ кунда тетиклаштирувчи олма шарбати ✍️ Шифокор Лайло Бахтиёрова: ✅ Тахминан ўртача катталикдаги 3 та олма (пўсти артилмаган ва энг яшил) олишингиз керак, майдалаб тўғраб, 1 литр сув қуйинг, кейин паст оловда 10 дақиқа қайнатиб олинг. ✅ Таъми яхши бўлиши учун асал ва бир чимдим занжабил кукуни қўшинг ва яна 30 дақиқа қайнатиб олинг. Шарбатни илиқ шаклда ичиш керак. Бу нафақат уйқучанлик ва чарчоқни бир зумда йўқотадиган ажойиб ичимлик, балки саломатликни ҳам яхшилайди. ✅ Бундай олма қайнатмаси бутун танага яхши таъсир қилади, шишишни кетказади, занжабил эса овқат ҳазм қилиш ва қон айланишини яхшилашга ёрдам беради. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

⚡️☁️ Ўзбекистонни аномал жазирама иссиқлар тарк эта бошлайди, ҳаво ҳарорати +34° гача тушади Об-ҳаво маълумотларига кўра, кел
⚡️☁️ Ўзбекистонни аномал жазирама иссиқлар тарк эта бошлайди, ҳаво ҳарорати +34° гача тушади Об-ҳаво маълумотларига кўра, келаси ҳафта охиригача мамлакатда жазирама пасайиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати +34 даражагача, кечқурун +24 даражагача тушади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❓Ҳансираш қандай касалликлардан далолат беради? ✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров: ☑️ Ҳансираш - нафас ритми ва чуқурлигининг буз
Ҳансираш қандай касалликлардан далолат беради? ✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров: ☑️ Ҳансираш - нафас ритми ва чуқурлигининг бузилиши, ҳаво етишмаслик ҳисси, нафас олиш қийинлашуви билан характерланади. ❓Ҳансирашга сабаб бўладиган омиллар нималардан иборат? ◻️ Нафас йўлларининг яллиғланиш касалликлари (бронхиал астма, ўпкаларнинг сурункали обструктив касалликлари), ◻️ Ўпка тўқимаси касалликлари (пневмония), ◻️ Ўпка бириктирувчи тўқимаси бузилишлари (фиброзловчи алвеолитлар), ◻️ Юрак-қон томир системасидаги ўзгаришлар (юрак етишмовчилиги), ◻️ Кўкрак қафаси деформациясига олиб келувчи травмалар, ◻️ Семизлик ◻️ Психик ўзгаришлар (истерия, невроз). ✅ Даволаш: 🔳 бронхолитиклар; 🔳 Кислородотерапия; 🔳 Ўпка сунъий вентиляцияси; 🔳 Оператив даволаш (зарарланган ўпка тўқимаси олинади); 🔳Нафас гимнастикаси. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

❓Магнит бўрони нимаси билан хавфли? ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: ❗️Асосан юрак-қон томир тизими хасталикларидан азият чекувчи к
Магнит бўрони нимаси билан хавфли? ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: ❗️Асосан юрак-қон томир тизими хасталикларидан азият чекувчи кишилар магнит бўрони чоғида эҳтиёт бўлишлари шарт. Бу вақтда қизил қон таначалари (эритроцитлар) таркибидаги манфий зарядланган темирнинг заряди ўзгаради. Шу темир моддаси бир-бирини итариш ўрнига тортади ва таначалар томирларда қоннинг эркин ҳаракатини қийинлаштиради. ⭕️ Натижада, қон босими ортади. Босимининг ортиши томирлар ички деворининг шикастлайди. Шикастланган деворчаларга қоннинг шаклли элементлари ёпишиб, томирларда тромб ҳосил қилади. 📍Бунинг олдини олиш учун: ✅ шифокор тавсия қилган қонни суюлтирувчи ва бошқа дори воситаларни ўз вақтида қабул қилиш; ✅ фаол турмуш тарзини кечириш; ✅ юқори калорияли таомларни мева-сабзавотлар билан алмаштириш; ✅ кун тартибига риоя этиш керак бўлади. 👨‍⚕️Манба:"Соғлом ҳаёт"

❓Нега ёзда кам овқат истеъмол қилинса ҳам вазн ортади? ✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев: ✅ Ёзги рацион янги сабзавот ва мевалар
Нега ёзда кам овқат истеъмол қилинса ҳам вазн ортади? ✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев: ✅ Ёзги рацион янги сабзавот ва меваларга бой. Бундан ташқари, ҳаддан ташқари иссиқда овқатдан кўра кўпроқ суюқлик ичиш истаги бўлади. Иштаҳа кун бўйи ҳам йўқолиши мумкин. Бироқ бу омилларнинг барчаси мумкин бўлган вазн ортишидан ҳимоя қилмайди. ✅ Ҳа, окрошка карам шўрвадан кўра камроқ калория ҳисобланади. Музқаймоқ эса бир бўлак тортнинг деярли ярмига тенг. Аммо совуқлиги билан тетиклантирувчи битта музқаймоқнинг иккинчиси ҳам бор. Худди шундай, окрошка билан музли ичимликлар, резаворлар ва мевалар истеъмол қилинади. ✅ Айтганча, резаворлар ва мевалар ҳақида. Ёзда улар шунчалик арзон бўладики, натижада одамлар уларни ортиқча истеъмол қилишга ҳам тайёр. Натижада углеводларнинг кунлик меъёри ошиб кетади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»