en
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

Open in Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Show more
5 660
Subscribers
-824 hours
-937 days
-37030 days
Posts Archive
Ҳар йили 29 сентябрь — Бутунжаҳон юрак куни ҳамда 29 октябрь — Бутунжаҳон инсультга қарши курашиш куни муносабати билан аҳоли
Ҳар йили 29 сентябрь — Бутунжаҳон юрак куни ҳамда 29 октябрь — Бутунжаҳон инсультга қарши курашиш куни муносабати билан аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирлар ташкил этилади. Тадбирлар доирасида қон босими, қанд ва холестерин кўрсаткичлари бепул ўлчаниб, шунингдек, фуқароларнинг шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Дори изламанг — ошхонангизда уч мева бор 🍋🍊🍊 Бу уч мева C витаминига бой бўлиб, иммунитетни мустаҳкамлайди, шамоллаш ва холсизликда организмга куч бағишлайди. ▪️Лимон — ҳазмни яхшилайди, томоқ оғриғида фойдали. ▪️ Апельсин — юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватлайди, чарчоқни камайтиради. ▪️ Мандарин — асаб тизимини тинчлантиради, кайфиятни кўтаради. Маслаҳат: кунига 1–2 дона меъёрида истеъмол қилинг. Ошқозони сезгирлар оч қоринга емаcин. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Стоматологик амалиётларда брекет нима мақсадда қўлланилади? Бу мослама қандай беморларга тавсия этилади? Қайси ҳолатларда брекетдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас? Шу каби саволларига Тошкент давлат стоматология институти кафедра доценти, тиббиёт фанлари номзоди Ирода Нигматова жавоб беради. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Бугун кучли магнит бўронлари қайд этилди Бугун айни вақтда қарийиб 9 балли «қизил» хавф даражасидаги магнит бўронлари кузатил
Бугун кучли магнит бўронлари қайд этилди Бугун айни вақтда қарийиб 9 балли «қизил» хавф даражасидаги магнит бўронлари кузатилмоқда. Мутахассислар бу ҳолат йил давомидаги энг кучли геомагнит таъсирлардан бири эканини қайд этмоқда. Магнит бўронлари айрим инсонларда бош оғриғи, холсизлик, уйқусизлик ва иш қобилияти пасайишига сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, ёши катта, қон босими юқори бўлган фуқаролар соғлиғига алоҳида эътибор қаратиши лозим. Тиббий тавсияларга кўра, бу даврда: ▪️кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш, ▪️жисмоний зўриқишни камайтириш, ▪️дам олиш режимига риоя этиш муҳим ҳисобланади. Саломатлик — энг катта бойлик. Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Оқ халатли қаҳрамонларга миннатдорлик Фурсатдан фойдаланиб, Наманган вилоятида фаолият юритаётган барча шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари жамоаларига, айниқса, ўз касбига садоқат билан хизмат қилаётган, қалбида эзгуликни бош мақсад қилган фидойи шифокорларга самимий миннатдорлик билдирамиз. Сизларнинг ҳар кунлик машаққатли меҳнатингиз, инсон саломатлиги ва ҳаёти йўлидаги фидокорона хизматингиз жамият учун беқиёс қадриятдир. Биз учун сиз — чин маънода қаҳрамонсиз. Аллоҳ азиз жонингизни омон сақласин. 2026 йил сиз ва оилаларингиз учун тинчлик, саломатлик, қувонч ва омадларга бой йил бўлсин! 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Тўрақўрғон тумани — ғолиб! «Саломатлик сабоқлари» Telegram канали томонидан ўтказилган «Йил танлови – 2025» доирасида «Йилнин
Тўрақўрғон тумани — ғолиб! «Саломатлик сабоқлари» Telegram канали томонидан ўтказилган «Йил танлови – 2025» доирасида «Йилнинг энг яхши тиббиёт бирлашмаси» йўналишида Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси ғолиб деб топилди. Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда замонавий ёндашувлари билан ажралиб турган жамоани ушбу ютуқ билан самимий табриклаймиз! 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Ассалому алайкум, азизлар! Янги кун — сешанба тонги барчангиз учун хайрли ва баракали бўлсин. Ҳеч қачон хасталик кўрманг, қалбингиз доимо қувонч ва умид билан тўлиб турсин. Бугунги кунингиз бахт, хотиржамлик ва эзгу лаҳзаларга бой бўлиб, чиройли хотира сифатида ёдингизда қолсин.
🎼 Юлдуз УСМОНОВА - Хаста бўлма
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Соғлом ҳаёт учун ичимликлар 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

15 дақиқа бефарқ бўлма — соғлиқ ҳаракатдан бошланади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\
15 дақиқа бефарқ бўлма — соғлиқ ҳаракатдан бошланади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

ҚИШДА КОМПОТ — ИЛИҚ ШИФО, ТАНА УЧУН ТАБИИЙ ДАВО ✅ Қиш фаслида организм совуқ, вирус ва витамин етишмовчилигига кўпроқ дуч кел
ҚИШДА КОМПОТ — ИЛИҚ ШИФО, ТАНА УЧУН ТАБИИЙ ДАВО ✅ Қиш фаслида организм совуқ, вирус ва витамин етишмовчилигига кўпроқ дуч келади. Ана шундай пайтда шифокорлар илиқ ҳолда истеъмол қилинадиган компотни соғлиқ учун фойдали ичимлик сифатида тавсия этади. ✅ Қуруқ олма, нок, майиз ва қуриқ ўрикдан тайёрланган компот таркибида калий, темир, магний каби муҳим минераллар сақланади. Бу моддалар юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватлайди, қон айланишини яхшилайди ва холсизликни камайтиради. ✅ Компот ошқозон-ичак фаолиятини енгиллаштиради, моддалар алмашинувини яхшилаб, организмдан ортиқча токсинларни чиқаришга ёрдам беради. Айниқса қишда кам ҳаракат туфайли пайдо бўладиган оғирлик ва дам бўлиш ҳиссини камайтиради. ✅ Илиқ компот томоқни безовта қилмайди, шамоллаш пайтида танани суюқлик билан таъминлаб, табиий равишда иммунитетни мустаҳкамлайди. Муҳими, компотни ортиқча қайнатмаслик ва шакарни меъёрда қўшиш керак. ➡️Хулоса: қишда компот — бу оддий ичимлик эмас, балки танани асраб-авайлайдиган, соғлиқни қўллаб-қувватлайдиган табиий шифодир. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Кўплаб талаб ва таклифларни инобатга олган ҳолда сўровнома муддати 30 январга қадар узайтирилди. Фаол иштирок этаётган жамоаларга миннатдорлик билдирамиз. Айни пайтда етакчи бўлиб келаётган Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасига алоҳида ташаккур.

Қонни табиий йўл билан кўпайтирувчи маҳсулотлар: танага ҳаёт бағишлайди. | Батафсил видеода ⤴️ 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Нега шифокорлар зоғара нонни тавсия қилади? Зоғара нон — тўлиқ дон (кепакли) ундан тайёрланадиган нон бўлиб, кундалик рационн
Нега шифокорлар зоғара нонни тавсия қилади? Зоғара нон — тўлиқ дон (кепакли) ундан тайёрланадиган нон бўлиб, кундалик рационни соғломлаштириш учун истеъмол қилинади. Асосий фойдалари: Ҳазмни яхшилайди: толага бой, ичак фаолиятини фаоллаштиради. Қандни барқарорлаштиради: глюкемик индекси пастроқ, қанд секин кўтарилади. Юрак-қон томирни қўллаб-қувватлайди: холестеринни пасайтиришга ёрдам беради. Тўйимлилик беради: узоқ вақт очликни босади, вазн назоратига кўмаклашади. Витамин-минераллар манбаи: Б гуруҳи витаминлари, магний, темир. Кимларга тавсия этилади: ▪️Қандли диабетга мойиллиги борлар ▪️Юрак-қон томир муаммоси бўлганлар ▪️Ортиқча вазн билан курашаётганлар ▪️Ич қотишига мойил кишилар Кимларга эҳтиёт чораси билан ёки мумкин эмас: ▪️Клейковинага (глютен) сезгирлар, клеякия борлар ▪️Ошқозон-ичак касалликлари зўрайган даврида ▪️Кичик ёшдаги болаларда меъёрни оширмаслик керак Хулоса: Зоғора нон — соғлом овқатланиш учун фойдали танлов. Меъёрида ва индивидуал ҳолатни инобатга олиб истеъмол қилинг. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Ассалому алайкум қадрдонлар! Яна бир ҳафта ҳаёт саҳифасига битилди. Душанба барчамиз учун нурли, омадли ва баракали бўлсин.
🎼Муҳаммадзиё -Табибим
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Хайрли тун, қадрдоним! Тунингиз осуда ўтсин!

Repost from N/a
Қолишни истаган қалбга жой беринг, Кетишни истаганга эса дуода йўл очинг. ✍️ Санжарбек Ҳамидов

Биргина тугмани босиш орқали сизда стресс бор ёки йўқлигини аниқлашингиз мумкин. Ўзингизни текшириб кўринг. | Батафсил видеода ⤴️ 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Қалампирмунчоқнинг шифобахш хусусиятлари: оддий, аммо таъсирли даво усуллари | Батафсил видеода ⤴️ 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

«Йилнинг энг яхши тиббиёт бирлашмаси» учун овоз беринг! Наманган вилояти  соғлиқни сақлаш бошқармаси, «Саломатлик сабоқлари» телеграм канали, «Тиббиёт ва замон» журнали таҳририяти ҳамкорлигида ташкил этилган «Йил танлови – 2025» доирасида «Йилнинг энг яхши тиббиёт бирлашмаси» йўналиши бўйича расмий сўровнома бошланди. 2025 йил давомида Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда тиббиёт муассасаларини замонавий марказлар даражасига олиб чиқиш борасида қатор самарали ишлар амалга оширди. Энди эса вилоятимизда фаолияти билан ажралиб турган, масъулиятли ва намунавий тиббиёт бирлашмаларини аниқлаш ҳамда қўллаб-қувватлаш фурсати етиб келди. Сўровномада иштирок этинг ва муносиб деб билган туманингиз тиббиёт бирлашмаси учун овоз беринг! 🕒 Овоз бериш 20 январь соат 22:00 гача давом этади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Гречка — саломатлик учун оддий ва фойдали неъмат Гречка инсон саломатлиги учун энг фойдали дон маҳсулотларидан бири ҳисоблана
Гречка — саломатлик учун оддий ва фойдали неъмат Гречка инсон саломатлиги учун энг фойдали дон маҳсулотларидан бири ҳисобланади. У таркибида темир, магний, калий, фосфор, шунингдек B гуруҳи витаминларига бой бўлиб, организмнинг умумий қувватини оширади. Гречка юрак-қон томир тизими фаолиятини қўллаб-қувватлайди, қон босимини меъёрлаштиришга ва қон томирларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Ундаги клетчатка ҳазм жараёнини яхшилаб, ичак фаолиятини тартибга солади. Муҳими, гречка қондаги қанд миқдорини кескин оширмайди, шу боис у қандли диабетга мойил инсонлар ва парҳез тутаётганлар учун жуда мос. Шу билан бирга, у узоқ вақт тўқлик ҳиссини беради. Шифокорлар гречкани ҳафтасига 2–3 марта истеъмол қилишни тавсия этади. Қайнатилган ёки сабзавотлар билан тайёрланган гречка — соғлом турмуш сари қўйилган муҳим қадамдир. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe