en
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

Open in Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Show more
5 543
Subscribers
-1424 hours
-947 days
-36130 days
Posts Archive
Шавкат Мирзиёев йўл қоидаларига риоя этилмаётганига тўхталиб ўтди: “Ўтган куни мошинада бир ярим соат Тошкент шаҳрини айландим. Юриб бўлмади. Ўзим юрган катта кўчаларда юриб бўлмади. Қонунбузарлик кўп, тирбандлик кўп. Истаган ҳайдовчи истаганини қилиб юрибди.” "Менимча" кўрсатувининг навбатдаги сонидан лавҳа. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❓Қандай дарахтлар сояси фойдали ҳисобланади? ✍️Шифокор Дилафрўз Мўминова: ☝️Дарахтлар фильтр вазифасини бажаради. Улар қуёшни
Қандай дарахтлар сояси фойдали ҳисобланади? ✍️Шифокор Дилафрўз Мўминова: ☝️Дарахтлар фильтр вазифасини бажаради. Улар қуёшнинг зарарли нурларидан ҳимоя қилибгина қолмай, ҳавони чанг-ғуборлардан, токсинлардан тозалаб, ўрнига тоза кислород чиқаради. 🌴 Бундан ташқари, овоз шовқинларини 6 децибелгача пасайтиради, бу эса дарахтларнинг шаҳар аҳолисига шовқинни пастлатишида катта фойда беради. 🌴Дарахтлар астма, тери раки, хафақон касаллиги ва стресслар билан боғлиқ бўлган касалликларни бартараф қилишда ёрдам беради. ✅ Соясининг фойдалилиги жиҳатидан биринчилардан бўлган дарахт - бу заранг дарахти. Унинг сояси тери куйишига сабаб бўладиган қуёшнинг ультрабинафша нурларини кесади. ✅ Кейинги ўринда эман ва қора қайин дарахтларининг сояси фойдали ҳисобланади. 🧑‍⚕️Манба:"Соғлом ҳаёт"

❓Кўкрак қафасидаги оғриқлар нима сабабдан келиб чиқади? ✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси ♻️ Кўкрак қафаси соҳасидаг
Кўкрак қафасидаги оғриқлар нима сабабдан келиб чиқади? ✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси ♻️ Кўкрак қафаси соҳасидаги оғриқлар қуйидаги сабабларга кўра пайдо бўлади: ▫️Скелет-мушак тизими касалликлари (остеохондроз, қовурға синиши) ▫️Юрак-қон томир тизими касалликлари (юрак ишемик касаллиги, стенокардия, перикардит, аритмия) ▫️Овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари (гастроэзофагеал рефлюкс, ошқозон ва 12 бармоқ ичак яраси) ▫️Ўпка ёки бронхлардаги муаммолар (бронхит, пневмония) ▫️Ваҳима ёки стресс таъсиридаги оғриқ. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

❓Ўрикнинг фойдалари ҳақида биласизми? ✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🔆 Меванинг мағиз қисми кўп миқдорда шакар (
Ўрикнинг фойдалари ҳақида биласизми? ✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🔆 Меванинг мағиз қисми кўп миқдорда шакар (асосан сахароза), органик кислоталар (лимон, вино, олма ва салицил кислоталари), каротин, крахмал, С, B¹, B², P витаминлари ва флавоноидларга бой ҳисобланади. ♻️ Хусусиятлари: Янги ёки қуритилган ўрик мевалари бўшаштирувчи, кучли бўлмаган сийдик ҳайдовчи, атеросклероз ҳосил бўлишига тўсқинлик қилувчи, моддалар алмашинувини яхшиловчи, қон ҳосил бўлишини яхшиловчи таъсирларга эга. ☑️ Ўрик таркибидаги клетчатка йўғон ичак саратонидан ҳимоя қилади. Ич қотиши ва вена томирлари варикоз кенгайиши хавфини камайтиради. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

🍒 Гилос шарбатининг фойдалари ✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 📍 Гилос шарбати муҳим доривор хусусиятларга эга. Ж
🍒 Гилос шарбатининг фойдалари ✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 📍 Гилос шарбати муҳим доривор хусусиятларга эга. Жумладан, қондаги гемоглобин миқдорини кўпайтиради, қон томирлари деворини мустаҳкамлайди, бош мия ички қон босимини нормаллаштиради. Шарбат ҳолида гилос таркибидаги витаминлар осон ҳазм бўлади ва тез сўрилади. ❗️Доривор мақсадларда нафақат гилос меваси, балки унинг шохчалари, барги ва пўстлоғи ҳам ишлатилади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

❓Тор ички кийим эркаклар саломатлиги учун хавфлими? ✍️Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🔶 Олимлар тор ва қаттиқ
Тор ички кийим эркаклар саломатлиги учун хавфлими? ✍️Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🔶 Олимлар тор ва қаттиқ ички кийимлар сперматозоидлар концентрацияси ва ҳаракатчанлигини камайтиришини аниқлади. Тадқиқот натижалари машҳур Human Reproduction журналида чоп этилди. ❗️Тор ёки қаттиқ ички кийим моякларни қиздириб доимий ҳароратини издан чиқаради, бу ҳолатнинг узоқ вақт давом этиши мояклар фаолиятига салбий таъсир қилади. Мутахассислар кенг, юмшоқ ҳаво ўтказувчанлиги сифатли бўлган ички кийимлардан фойдаланишни тавсия этади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

❓Ортиқча туз истеъмол қилишнинг зарарли томонларини биласизми? ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: 🔘 1 г ош тузи танадаги 100 мл суюқ
Ортиқча туз истеъмол қилишнинг зарарли томонларини биласизми? ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: 🔘 1 г ош тузи танадаги 100 мл суюқликни ушлаб туришга қодир. Ортиқча натрий танадаги ортиқча намлик сақланиб қолишига сабаб бўлади, бу эса буйрак, юрак ёки жигар етишмовчилиги бор беморлар учун айниқса хавфлидир. 🔘 Кўп миқдордаги натрий ошқозон шиллиқ қаватини безовта қилади, бу эса, асоратланган ошқозон касалликлари ривожланиш хавфини оширади. 🔘 Ортиқча туз меъда ости безига салбий таъсир қилади ва диабет ривожланишига олиб келиши мумкин. ❗️Маълумот ўрнида: Кунига туз истеъмолини 5,0 граммгача ёки ундан ҳам камайтирилса, ҳар йили дунё бўйича 2,5 миллионга яқин инсон ўлимнинг олдини олиш мумкин. 👨‍⚕️Манба:“Соғлом ҳаёт“

📍 Юрак хуружида биринчи ёрдам! ✍️ Шифокор Нозима Ўринова: ❤️ Юрак хуружи пайдо бўлишининг илк белгилари: ✔️кучли куйдирувчи
📍 Юрак хуружида биринчи ёрдам! ✍️ Шифокор Нозима Ўринова: ❤️ Юрак хуружи пайдо бўлишининг илк белгилари: ✔️кучли куйдирувчи тусдаги кўкрак оғриғи; ✔️оғриқни чап қўл, тиш, бўйин, курак остигача тарқалиши; ✔️оғир умумий ҳолсизлик, кучайиб борувчи нафас қисилиши; ✔️ўлим яқинлашишдан қўрқиш, психомотор қўзғалиш; ✔️совуқ ёпишқоқ тер; ✔️кўнгил айниши, ҳазм аъзоларининг бузилиши, бош айланиши. ✅ Беморга энг қулай ҳолатни беринг, бу юракка юкламани камайтиради. ✅ Совуқ ҳаво оқимини оширинг, энг қулай ҳароратни яратинг, камарни бўшатинг, сиқилган кийимни ечиб ташланг. Беморни тинчлантиринг, қулай психологик муҳитни яратинг, ваҳима қилманг. ✅ Нитроглицерин таблеткасини тил остига беринг, қабул қилишни 5 дақиқадан сўнг такрорланг, лекин кетма -кет уч мартадан кўп бўлмасин. ✅ Қонни суюлтириш учун 1-2 таблеткадан Аспирин беринг. Иложи бўлса, пульс ва қон босимини ўлчанг, шифокор келгунча беморни қаровсиз қолдирманг. Манба: «Соғлом ҳаёт» 👨‍⚕️Каналга уланиш https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Ҳаж ибодатини адо этиш учун қандай талаблар қўйилган? «Ҳаж – 2022» мавсуми учун квоталар, талаблар ва зиёратчилар учун тўлов миқдори эълон қилинди. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❓Буйраклар саломатлиги учун сув истеъмоли қанчалик муҳим? ✍️ Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🔶 Танадаги асосий
Буйраклар саломатлиги учун сув истеъмоли қанчалик муҳим? ✍️ Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🔶 Танадаги асосий заҳарли чиқиндилар - қолдиқ азот, мочевина, сийдик кислотаси сувда эрувчан моддалардир. Етарли миқдорда қабул қилинган тоза сув буйраклар ишининг равон ва сифатли бўлишига ёрдам беради. 🔷 Сув буйраклардаги тош ҳосил қилувчи кристалларни бир-бирига ёпишиб қолишига йўл қўймайди, акс ҳолда майда қуйқалар тошга айланиши мумкин. 🔸 Сийдик йўллари инфекцияларини даволаш давомида қабул қилинган антибиотикларни эритиб, даво самарадорлигини оширади, ўтказув йўлларидаги бактерияларни олиб ташлайди. 🔹 Сув истеъмолининг меъёри нисбийдир, организм талаб қилганича қабул қилиш зарарли эмас. Суткалик пешобнинг 1.5 литрдан камлиги ва тўқ сариқ рангда бўлиши сувсизланишдан дарак беради. 👨‍⚕️Манба: «Соғлом ҳаёт» Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

«Ҳаж-2022» мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгиланди. Бу йил Ўзбекистондан 10 865
«Ҳаж-2022» мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгиланди. Бу йил Ўзбекистондан 10 865 киши ҳаж сафарига боради. 2019 йилда бу кўрсаткич 7 200 нафар эди. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

⚡️⚡️2022-2023 ЎҚУВ ЙИЛИДА 1-СИНФГА ҚАБУЛ 20 ИЮНДАН БОШЛАНАДИ Умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул жараёнлари 20 июндан бошланади. 📝 Мактабларга бириктирилган микроҳудуд бўйича қабул жараёнлари жорий йилнинг 20 июнидан 31 июлига қадар амалга оширилади. 📌Умумтаълим мактабларининг ўқувчи ўрни, малакали педагог кадрлар билан таъминланганлиги, синф хоналарининг ўқув мебеллари билан жиҳозланганлигидан келиб чиқиб, умумтаълим мактабларининг бўш ўринларига микроҳудуддан ташқари қўшимча қабул жараёнлари 2022 йилнинг 1-15 август кунлари амалга оширилади. 🌐 Шунингдек, ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА амалга оширилади. 🏫 Қолган ҳудудлар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг бошқа туман (шаҳар)ларидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул анъанавий шаклда, яъни бевосита мактабда амалга оширилади. ‼️Шу ўринда яна бир бор эслатиб ўтамиз! Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, умумтаълим мактабларининг 1-синфига болалар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади. 👭 Яъни, янги 2022-2023 ўқув йилида 2015 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар туғилган болалар 1-синфга қабул қилинади. 📢 Қабул жараёнлари ҳақида қўшимча маълумот олиш учун мактаб маъмуриятига мурожаат қилишингиз мумкин. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

📍Кўриш қобилиятини яхшилаш учун энг муҳим 6 маҳсулот 👨‍⚕️Шифокор Улуғбек Ўроқов: 🔻Сабзи. Кўп миқдорда А витаминини ўз ичиг
📍Кўриш қобилиятини яхшилаш учун энг муҳим 6 маҳсулот 👨‍⚕️Шифокор Улуғбек Ўроқов: 🔻Сабзи. Кўп миқдорда А витаминини ўз ичига олади, у кўриш ўткирлигини, айниқса, кечаси кўриш қобилиятини сақлашда жуда муҳимдир. 🔻Гулкарам. Кўриш қобилиятини яхшилашга ёрдам беради ва кўз озиқланишини яхшилайди. 🔻Исмалоқ. Исмалоқ кўзни турли касалликлардан, хусусан, катарактадан сақлайди. 🔻Цитрус мевалар: Киви, апельсин, лимон, мандарин қон томирларини, шу жумладан кўз томирларини мустаҳкамлайди. 🔻Балиқ ва балиқ ёғи. Омега ёғ кислоталарининг асосий манбаи бўлиб, ушбу кислоталар кўплаб кўз касалликларининг олдини олишда жуда муҳимдир. 🔻Дуккаклилар. Ловия А витаминининг жигардан тўғридан тўғри тўр пардага кириб боришига ёрдам беради. 👨‍⚕️Манба:“Соғлом ҳаёт“

❓Соғлом таомланиш ликопчасини биласизми? ✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева: ✅ Диетолог-нутрициологлар томонидан тўғри овқатланишда “С
Соғлом таомланиш ликопчасини биласизми? ✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева: ✅ Диетолог-нутрициологлар томонидан тўғри овқатланишда “Соғлом таомланиш ликопчаси”дан фойдаланиш тавсия этилади. ❓Хўш бу ликопча нима? 🍽 “Соғлом таомланиш ликопчаси” ҳар овқатланишда ишлатилиб, ушбу ликопчада инсон организми учун фойдали ва керакли бўлган, витамин ва микроэлементларга тўла бўлган барча маҳсулотлар мавжуд бўлади. 🥦 Ликопчанинг 2/3 қисми мева ва сабзавотлардан иборат бўлади. Қолган қисмининг тенг ярми оқсил (гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут маҳсулотлари) ва тенг ярми донли ва дуккакли маҳсулотлардан иборат бўлиши лозим. ✔️Бу ҳар таомланишда сабзавотлар ва кўкатларни кўпроқ истеъмол қилишни ва албатта, оқсил маҳсулотлари бўлиши кераклигини англатади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

📍Олма шарбатининг фойдали хусусиятлари ✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🍏 Олма шарбати атеросклероз, буйрак, жига
📍Олма шарбатининг фойдали хусусиятлари ✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🍏 Олма шарбати атеросклероз, буйрак, жигар, сийдик қопи хасталиклари, артрит, бўғим яллиғланишлари бор беморлар учун айни муддао ҳисобланади. Олма шарбати таркибидаги пектин ичак фаолиятини нормаллаштиради. Камқонликда хам фойдали ҳисобланади. 🚫 Панкреатит ва гастрит қўзғаган пайтда шарбат тавсия қилинмайди. 👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

⚡️Шошилинч ахборот 2−4 июнь кунлари Ўзбекистоннинг 9 та вилоятининг тоғли ҳудудларида ёмғир ва дўл ёғиши оқибатида сел-сув то
⚡️Шошилинч ахборот 2−4 июнь кунлари Ўзбекистоннинг 9 та вилоятининг тоғли ҳудудларида ёмғир ва дўл ёғиши оқибатида сел-сув тошқинлари юз бериши хавфи эълон қилинди. Ўзгидромет фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда. Қолаверса, ҳафтанинг иккинчи ярмида айрим ҳудудларда шамол тезлиги 18−23 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда эса чанг тўзони кузатилиши мумкин. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

22 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари божхона божидан озод этилади Бу ҳақда Президент бугун бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилди. Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 2023 йил 1 январга қадар: - 22 та турдаги истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари, мева, ўсимлик ёғи) божхона божларидан озод этилади; - озиқ-овқатни импорт қилишда божларни оширилган ставкада қўллаш тўхтатиб турилади; - давлат харидларида озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш бўйича чекловлар вақтинча бекор қилинади. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бозордаги нарх-навонинг асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, бозорга киришга тўсқинлик қилиш ҳолатлари бўйича ваколатлари кучайтирилади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❗️Ҳукумат энергия ресурслари бозори ислоҳотини бошлади Ҳукуматнинг ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисидаги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Қарор лойиҳасига кўра: 2022 йил 1 июлдан бошлаб: ✅Электр энергияси бўйича: ➖ аҳоли учун 1 кВт соат электр энергияси истеъмоли ойига 250 кВт соатгача – 325 сўм (ҳозирда 295 сўм), 250 кВт соатдан юқори ҳар 1 кВт соат учун – 650 сўм; (Табақалаштирилган нархларда 250 кВт.с гача электр энергия ишлатадиган абонентлар учун қўшимча харажат ойига 7,5 минг сўмгачани, 300 кВт.с гача ишлатадиган абонентлар учун 25 минг сўмгачани ва 400 кВт.с гача электр энергия ишлатадиган абонентлар учун эса 61 минг сўмгачани ташкил этади). ➖Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари (800 сўм)дан ташқари барча юридик шахслар учун – 600 сўм. ✅Табиий газ бўйича: ➖ аҳоли учун 1 куб м табиий газ истеъмоли ойига иситиш мавсумида, яъни октябрь-март ойларида 700 куб метргача – 410 сўм (ҳозирда 380 сўм), 700 куб метрдан юқори ҳар 1 куб метр учун –1 200 сўм, иситиш мавсумидан ташқари даврда 200 куб метргача – 410 сўм, 200 куб метрдан юқори ҳар 1 куб метр учун – 1 200 сўм. (иситиш мавсумида 700 куб м гача табиий газ истеъмол қилувчи абонентлар учун қўшимча харажат ойига 21 минг сўмгача, 1 000 куб м гача истеъмол қилувчи абонентлар учун қўшимча харажат ойига 267 минг сўмгачани ташкил этади. Шунингдек, иситиш мавсумидан ташқари даврда 200 куб м гача табиий газ истеъмол қилувчи абонентлар учун қўшимча харажат ойига 6 минг сўмгача, 300 куб м гача истеъмол қилувчи абонентлар учун қўшимча харажат ойига 88 минг сўмгачани ташкил этади). ➖Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун – 1 300 сўм, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари учун – 1 200 сўм, иссиқлик электр станциялари учун – 1 000 сўм ҳамда қолган юридик шахслар учун – 1 150 сўм. Умуман, ҳукуматнинг режаларига кўра, 2026 йилдан бошлаб электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ҳамда нархлар эркин шаклланади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

📍Буйракларни секинлик билан ишдан чиқарувчи омиллар ✍️ Шифокор Нозима Ўринова: 1. Касалликлар ва дори воситалари ✔️ Яллиғлан
📍Буйракларни секинлик билан ишдан чиқарувчи омиллар ✍️ Шифокор Нозима Ўринова: 1. Касалликлар ва дори воситалари ✔️ Яллиғланишга қарши ностероид дори воситаларини доимий қабул қилиб юриш сурункали буйрак етишмовчилигига сабаб бўлади. 2. Алкоголь ✔️ Алкоголь буйрак учун асосий душман, бу этанолдан умумий заҳарланиш ва оқибатда буйракнинг қуришига олиб келади. 3. Чекиш Буйраклар фильтрацияси тезлигини камайтиради, буйрак артериолаларини беркитиб, азот оксиди етишмовчилигини келтириб чиқаради. 4. Энергетик ичимликлар ✔️ Уларнинг таркибидаги таурин моддаси буйрак етишмовчилигини келтириб чиқариши мумкин! 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

📍Қон босими учун фойдали бўлган маҳсулотлар ✍️ Шифокор Лазизбек Қўчқоров: ✅ Кам ёғли творог юракни мустаҳкамлайди, қон томир
📍Қон босими учун фойдали бўлган маҳсулотлар ✍️ Шифокор Лазизбек Қўчқоров: ✅ Кам ёғли творог юракни мустаҳкамлайди, қон томирларининг кенгайишига ёрдам беради, кальций, магний, калий манбаи ҳисобланади. ✅ Қизил булғор қалампирида рекорд миқдордаги С витамини мавжуд. Гипертензив беморлар иложи борича бу маҳсулотни ейиши керак. ✅ Қизил икра-омега-3 ёғ кислоталари манбаи ва юқори қон босимини пасайтириш учун жуда яхши. ✅ Жўхори уни ҳар куни эрталаб гипертоник менюда бўлиши керак. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, жўхори танани селен билан тўлдириш манбаи бўлиб, унда жуда кўп целлюлоза бор. ✅ Қовоқ уруғлари цинк етишмаслигини тўлдиради ва юрак хуружидан халос бўлади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт» Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg