Taskin_uz
Open in Telegram
☘بِسْــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــيم ☘
Show more1 189
Subscribers
+224 hours
+237 days
+4030 days
Posts Archive
1 189
Дуонинг энг яхшиси
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган сўзнинг энг яхшиси — «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, ва ҳува ъалаа кулли шайʼин қодийр»дир».
Имом Термизий ривояти
1 189
Такбири ташриқ 26 май бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 29 май аср намозига қадар айтилади:
• 26 май — 5 маҳал
• 27 май — 5 маҳал
• 28 май — 5 маҳал
• 29 май — 5 маҳал
• 30 май — 3 маҳал
1 189
TASHRIQ TAKBIRLARI
✅ “Sanoqli (ma’lum) kunlarda Allohni (ko’proq) zikr qilingiz! …” (“Baqara” surasi, 203-oyat).
✅ Sanoqli kunlardan murod Tashriq kunlaridir.
✅ Mazkur kunlarda takbiri tashriqni aytish vojib sanaladi.
✅ Bu kunlar:
👉 9-Zulhijja (2026 yil 26-may)ning bomdod namozidan
👉 13-Zulhijja (30-may)ning asr namozigacha davom etadi:
👉 26 may – 5 mahal
👉 27 may – 5 mahal
👉 28 may – 5 mahal
👉 29 may – 5 mahal
👉 30 may – 3 mahal.
1 189
Эртага Арафа - зулҳижжанинг 9-куни
🤲 "Дуонинг энг яхшиси Арафа кунидаги дуодир"
Йилнинг энг яхши куни - Арафа кунида Аллоҳнинг зикри
Дуо, зикр ва истиғфорни кўпайтиринглар
▫️100 марта - Субҳаналлоҳ
▫️100 марта - Алҳамдулиллаҳ
▫️100 марта - Лаа илааҳа иллаллоҳ
▫️100 марта - Аллоҳу акбар
▫️100 марта - Астағфируллоҳ
▫️100 марта - Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад деб айтинг
Аллоҳга яқинлаш, зикрни кўпайтир ва чин қалбдан дуо қил!
🕌Аллоҳумма баллиғна фазла явмил ъарофата, важъалнаа минал мақбулиийн! (Маъноси: Аллоҳим, бизни Арафа кунининг фазилатига етказ ва бизни дуо ва амаллари қабул қилинганлардан қил!
1 189
Арафа куни жаннат ниҳоятда яқин бўлади, жаҳаннам эса жуда узоқ. Шу куни ҳам жаҳаннамдан қутқарувчи амал қила олмаган инсон ҳақиқий маҳрумдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ таоло жаҳаннамдан бандаларини энг кўп озод қиладиган кун арафа кунидир", дедилар.
(Муслим ривояти).
1 189
Эртага, 25 май 2026 йил (8 - Зулҳижжа), Ҳаж-2026 расман бошланади.
У тарвия куни дейилиб, зиёратчилар Мино водийсига етиб боришади. Улар кечани ўша ерда ибодат ва тафаккур билан ўтказадилар.
🕋 Ҳаж кунлари жами беш кун бўлиб, улар зулҳижжа ойининг саккизинчи, тўққизинчи, ўнинчи, ўн биринчи, ўн иккинчи кунларидир. Ушбу кунлардан тўрттаси Мино кунларидир. Улар саккизинчи, ўнинчи, ўн биринчи, ўн иккинчи зулҳижжа кунларидир. Тўққизинчи зулҳижжа Мино куни ҳисобланмайди, балки у арафа кунидир.
🌴 Саккизинчи зулҳижжа куни пешин намозидан олдин Минога етиб бориб, у ерда пешин, аср, шом, хуфтон ва тўққизинчи куннинг бомдодини ўқиб, офтоб чиққанидан кейин Минодан Арафотга равона бўлиш суннатдир. Унга хилоф тарзда иш тутиш макруҳдир.
🌴 Мино водийси — Ҳажнинг муҳим нуқтаси
Минода тарвия кунининг пешин, аср, шом, хуфтон ҳамда арафа кунининг бомдод намозлари ўқилади. Асосан дуо, ибодат билан машғул бўлинади. Мино — Макка шаҳридан 7–8 км шарқда жойлашган водийдир.
Тарихчиларнинг фикрича, водий номи арабча "амна" сўзидан келиб чиққан бўлиб, "қон тўкиш" маъносини англатади. Мутахассислар буни водийда қурбонлик қилинган ҳайвонларнинг кўплиги билан ҳам изоҳлашади. Бундан ташқари, Минода Иброҳим пайғамбар иблисга тош отган. Минодаги Жамаротга яқин катта масжид – Масжидул Хайфда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиганлар.
🕌 Мино ҳудуди
Мино ҳудуди Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромлардан насс билан собит бўлган. Муздалифа томондан Муҳассар водийси Минонинг охирги чегараси бўлса,
Ҳарам томондан Ақаба жамрасининг охирги чегараси ҳисобланади. Икки томондаги тоғларнинг чўққисигача Мино ҳудуди ҳисобланади. Шу боис Муҳассар водийсидан Ақаба жамрасигача икки томондаги тоғларнинг ўртаси Мино ҳудуди ҳисобланади.
🏕 “Чодирлар шаҳри” — дунёдаги энг йирик вақтинчалик шаҳар
Мино “Чодирлар шаҳри” деб ҳам номланади, чунки бу ерда зиёратчилар учун 160,000 дан ортиқ кондиционерли, ёнғинга чидамли доимий чодирлар ўрнатилган. Бу чодирлар 2,6 миллион зиёратчигача жойлашиш имконини беради. Ҳар бир чодир ошхоналар, ҳожатхоналар ва намозхоналар билан жиҳозланган. Чодирлар ўзаро ёруғ ва йўлкўрсаткичлар билан таъминланган йўлаклар орқали боғланган. Ҳар бир гуруҳ металл тўсиқлар билан ўралган бўлиб, асосий дарвозалар ва фавқулодда чиқиш йўллари мавжуд.
▫️Масжидул Хайф
Минода жойлашган Масжидул Хайф — Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиган масжидлардан бири. Масжид 23,500 м² майдонни эгаллаб, 25.000 нафар ибодат қилувчини сиғдира олади. У кондиционер, ёруғлик ва 1.700 та ҳожатхона билан жиҳозланган.
🕌 Хавфсизлик ва инфратузилма
Минода зиёратчилар хавфсизлигини таъминлаш учун қуйидаги чоралар кўрилган:
- Ёнғинга чидамли чодирлар: 1997 йилдаги ёнғиндан сўнг, барча чодирлар тефлон билан қопланган, ёниб кетмайдиган материаллардан ясалди.
- Жамарот кўприклари: Зиёратчиларнинг ҳаракатини осонлаштириш ва тиқилинчларни олдини олиш мақсадида кўп қаватли Жамарот кўприклари қурилган.
- Транспорт: Минога етиб келиш учун махсус Машаъири муқаддаса метроси фақат ҳаж даврида фаолият кўрсатади. Бу метро Арафотдан бошланиб, Муздалифа орқали Миногача етиб боради.
https://t.me/taskin_uz
1 189
ҚУРБОНЛИК ҚИЛИНГ!
🐏🐏
Қурбонликка бирдек интилинг,
Унинг ҳукми вожибдир, билинг.
Иброҳимдан меросдир бу иш,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг!
Номангизга савоб бўлажак,
Малакларга жавоб бўлажак.
Лаҳад ичи нурга тўлажак,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг!
Сигир, туя, эчки ёки қўй,
Зиқна бўлма, чин юракдан сўй.
Охиратда кўрсатгайдир бўй,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг!
Аросатда кўзингиз тиниб,
Қолганида кўнглингиз синиб.
Пул сиротдан ўтгайсиз миниб,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг!
Қиёматда зоҳир бўлади,
Тарозида оғир бўлади.
Савоб халта файзга тўлади,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг!
Гувоҳ бӯлгай шохи, оёғи,
Қони, гӯшти, пайи, туёғи.
Кӯзи, тиши ҳамда қулоғи,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг!
Мезон узра асқотар тили,
Жигар, ӯпка, талоқ ва дили.
Жуни, туки, териси, қили,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг!
Етаклайди жаннатга томон,
Насиб этса, дўзахга қалқон.
Аллоҳ сизга берибди имкон,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг!
Жаҳон узра ҳайитдир бугун,
Танингизнинг закоти учун.
Оилангиз нажоти учун,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг!!!
https://t.me/taskin_uz
1 189
Ҳайит яқин
Эй қурбонлик қилувчи, қурбонлик гўштларидан улашишда камбағал дўст, яқинларингни унутма!
Аллоҳ таоло айтади: "Бас, улардан енглар ва бечора, фақирларга ҳам егизинглар", деди.
Ҳаж сураси, 28-оят.
https://t.me/taskin_uz
1 189
#Qurondan_bir_oyat
Qattiq esgan shamollar bilan qasam. (Mursalat, 2)
Tafsir:
Birinchi oyatda zikr qilingan farishtalar bilan ushbu
oyatdagi shamollar o'rtasida uzviy bog'lanish bor.
Chunki farishtalar Alloh taolodan vahiy, bashorat, g'alaba va xotirjamlik kabi yaxshilik xislatlarini olib keladi. Shamollar esa yer yuziga yomg'ir, serhosillik keltiradi. Demak, har ikkala holat ham Alloh taoloning irodasiga bo'ysungan. Bog'lanish holati ana shu hikmatda.
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
1 189
#Эслатма
Aрафа кунининг бомдодидан бошлаб учинчи ташриқ кунининг асригача ҳар фарз намозидан сўнг такбири ташриқни айтиш мустаҳабдир.
Такбири ташриқ белгиланган 23 вақт намознинг ҳар фарзидан кейин орада намозни бузувчи амал қилмаган ҳолда камида бир марта айтилади:
Aрафа куни: 5 вақт (бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон);
Ҳайит куни: 5 вақт;
1-ташриқ куни: 5 вақт;
2-ташриқ куни: 5 вақт;
3-ташриқ куни: 3 вақт (бомдод, пешин, аср) намозда.
1 189
Абу Абдураҳмондан ривоят қилинади:
«Алий розияллоҳу анҳу арафа куни бомдод намозидан кейин то охирги ташриқ кунининг аср намозигача ва аср намозидан кейин ҳам такбир айтар эдилар».
Такбирнинг сийғаси ҳақида саҳоба ва тобеинлардан турли ривоятлар ворид бўлган. Улардан энг машҳурлари қуйидагилар:
الله أكبر، الله أكبر، لا إله إلا الله، والله أكبر، الله أكبر ولله الحمد
"Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла Илаҳа Иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд". (Ибн Масъуд ривояти)
Маъноси: “Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ (таоло) учундир”.
الله أكبر، الله أكبر، الله أكبر كبيرا
"Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар кабийро". (Салмони Форсий ривояти, энг саҳиҳи)
Маъноси: “Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ (таоло) ҳақиқатда буюкдир”.
Такбир(Аллоҳ-у акбар) сийғаси жуфт-жуфт айтилгани.
Ва баъзи саҳобалар тоқ суратда айтишган:
الله أكبر الله أكبر الله أكبر، لا إله إلا الله، الله أكبر الله أكبر الله أكبر ولله الحمد
Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Ла илаҳа иллаллоҳ. Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Ва лиллаҳил ҳамд.
Бари яхши. Хоҳ уни жуфт-жуфт ёки тоқ суратда адо этса ҳам.
Шулардан яна:
الله أكبر كبيراً والحمد لله كثيراً، وسبحان الله بكرةً وأصيل
Аллоҳу Акбару Кабийро. Валҳамдулиллаҳи Касийро. Ва субҳаналлоҳи букротан ва асийла. [Маъноси: Аллоҳ ҳақиқатда буюкдир. Аллоҳга кўпдан-кўп ҳамдлар бўлсин. Аллоҳни эртаю кеч барча айбу нуқсонлардан поклайман.]
Буларнинг бари саҳобалар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган асарларда ворид бўлган.
Такбир айтиш лаззатини ҳис қилиб баланд овозда айтинг!
1 189
Мўмин учун Роббисига рўбарў бўлишдан (мулоқот қилишдан) бошқа роҳат йўқдир. Орамизда кўпчилик бу иборани нотўғри тушунади: бу мулоқот албатта ўлимдан кейин бўлиши шарт эмас.
Намоз – мулоқотдир;
Муножот – мулоқотдир;
Зикр – мулоқотдир;
Тафаккур – мулоқотдир;
Садақа – мулоқотдир;
Қуръон ўқиш – мулоқотдир;
Одамларга меҳр кўрсатиш – мулоқотдир;
Илм – бу мулоқотдир;
Олимлар билан одоб ила суҳбат қуриш – мулоқотдир;
Тунги намоз – мулоқотдир;
Беморни зиёрат қилиш – мулоқотдир;
Қариндошлик ришталарини боғлаш – мулоқотдир;
Ота-онага яхшилик қилиш – мулоқотдир;
Мусулмонларнинг оғирини енгил қилиш – мулоқотдир.
Хўш, биз қанчадан-қанча мулоқот имкониятлари борлигини англаб етдикми?
Аллоҳ таоло айтади: «Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, солиҳ амал қилсин ва Роббининг ибодатига биронтани шерик қилмасин», Каҳф сураси, 110-оят.
https://t.me/taskin_uz
1 189
Repost from ALHIDOYA.UZ
📢 РАСМАН: ҚУРБОН ҲАЙИТИ 27 МАЙ КУНИ НИШОНЛАНАДИ
✍️ Ўзбекистонда муборак Қурбон ҳайити 2026 йил 27 май куни нишонланади. Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори имзоланди.⚡️ Ушбу байрам муносабат билан иш ҳафтаси туридан қатъи назар барча кетма-кет 5 кун дам олади: 🕌 27 май, чоршанба – Қурбон ҳайити; ✅ 28 май, пайшанба – барча учун қўшимча дам олиш куни; ✅ 29 май, жума – барча учун қўшимча дам олиш куни; ✅ 30 май, шанба – ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни; ✅ 31 май, якшанба – барча учун одатий дам олиш куни. #янгиликлар 🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ 🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram 🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
