Taskin_uz
Open in Telegram
☘بِسْــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــيم ☘
Show more1 189
Subscribers
+224 hours
+237 days
+4030 days
Posts Archive
1 189
Давоми
🔖Изоҳ: «Кейин бошқа бири келиб, «Эр-хотинни ажратиб юбормагунча тинч қўймадим», дейди.
Яъни: эр-хотин ўртасига адоват ва нафрат солиб, улар орасидаги аҳиллик ва муҳаббатни барбод қилмагунимча, эрни хотинини талоқ қилишга ёки хотинни эридан хулуъ (ажрашиш) талаб қилишга мажбур қилмагунимча уларни тинч қўймадим, дейди. Шунда катта Иблис уни ўзига яқинлаштиради, сафдошларидан кўра юқорироқ мартабага кўтаради ва эр-хотинни ажратганидаги бу ишини мақтаб, унинг қилган ишидан қойил қолганини ҳамда ўзи истаган олий мақсадга эришганини билдириб: "Қандай яхшисан!» дейди.
Бу мақтов эр-хотинни ажратиш ортидан келиб чиқадиган қуйидаги зарарлар туфайлидир:
Наслнинг узилиб қолиши;
Болалар тарбиясининг барбод бўлиши;
Гуноҳи кабираларнинг энг хунуги, энг кўп шармандалик ва бузғунчилик келтириб чиқарадигани бўлмиш зинонинг содир бўлиш эҳтимоли;
Одамлар ўртасида ўзаро нафрат, адоват ва гина-кудуратларнинг авж олиши.
Иблис учун инсонларни тўғри йўлдан уришнинг энг олий чўққиси — эр-хотинни ажратишдир. Чунки битта оила бузилса, жамиятнинг бир бўлаги вайрон бўлади, фарзандлар тирик етимликка маҳкум бўлади ва бунинг ортидан бошқа катта гуноҳлар (адоват, қариндошлик ришталарининг узилиши, зино ва ҳаказолар) келиб чиқади.
Оилада учрайдиган арзимас баҳслар ёки совуқчиликлар аслида шайтоннинг катта режаси асосидаги кичик қадамлар бўлиши мумкин.
Эр-хотин бир-бирларига нисбатан ғазабланган ёки орага совуқчилик тушган пайтда бунинг ортида шайтон турганини ҳис қилиб, Аллоҳдан паноҳ сўрашлари («Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм» дейишлари) ва бир-бирларини кечира олишлари лозим.
https://t.me/taskin_uz
1 189
Оила
📜Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Иблис ўзининг тахтини сув устига қўйиб, лашкарларини юборади. Уларнинг фитнаси энг кучлиси мартабада унга энг яқини бўлади. Улардан бири келиб, «Ундай қилдим, бундай қилдим», дейди. У бўлса: «Ҳеч нарса қилмабсан!» дейди. Кейин бошқа бири келиб, «Эр-хотинни ажратиб юбормагунча тинч қўймадим», дейди. Шунда у ўшани ўзига яқин қилиб, «Қандай яхшисан!» дейди».
(Ровий) Аъмаш айтади: «Менимча, «уни қучоқлаб», деган эди».
Имом Муслим ривояти.
https://t.me/taskin_uz
1 189
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, албатта, уларни ҳар бир намоздан олдин мисвок қилиш (оғиз ва тишларни тозалаш)га буюрган бўлар эдим", – дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган.
1 189
Ақлинг туячига ўхшайди. Сен туясан. Ақлинг сени ром қилади, истар истамас хоҳлаган жойига тортиб олиб боради
Жалолиддин Румий
https://t.me/taskin_uz
1 189
#iqtibosBandaga musibat kelishining sabablaridan biri uni taslim qilishdir. Shuning uchun musibat kelganda to‘la taslim bo‘lgan kishidan musibat ko‘tariladi. Husayn Buxoriy
1 189
Ҳаром мол-дунё денгиз суви кабидир. Ундан қанча кўп ичсанг, чанқоғинг шунчалик зиёда бўлиб бораверади.
Ҳалол мол-дунё эса фойдали (баракали) ёмғир кабидир. Қаерга ёғса, албатта манфаат келтиради.
Аллоҳим! Бизни ҳалолинг ила ҳаромингдан, фазлинг ила Ўзингдан ўзгалардан беҳожат қилгин!
Изоҳ: Ҳаромнинг тўймаслиги: Денгиз сувини ичган инсон таркибидаги туз туфайли чанқоғи қонмай, баттар чанқагани ва охир-оқибат ҳалок бўлгани каби, ҳаром бойлик тўпловчи ҳам ҳеч қачон қониқиш ва ҳаловат топмайди, нафси баттар кучаяди.
Ҳалолнинг баракаси: Раҳмат ёмғири оз бўлса ҳам ерга ҳаёт бағишлаб, гиёҳлар ундиргани каби, ҳалол ризқ ҳам оз бўлса-да, оилага хотиржамлик, барака ва яхшилик олиб келади.
https://t.me/taskin_uz
1 189
Жорий садақалар
📜Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Банда вафот этиб қабрга кирганидан кейин ҳам етти нарсадан унга ажр-савоблар етиб туради: Кимки
- илм ўргатган,
- ариқ ўтказган,
- қудуқ қазиган,
- хурмо эккан,
- масжид қурган,
- Қуръон мерос қолдирган ёки
- вафотидан кейин унга истиғфор айтиб турадиган фарзанд қолдирган бўлса”.
Ибн Ҳиббон, Баззор ва Байҳақийлар ривояти.
https://t.me/taskin_uz
1 189
давоми...
21. «Агар сизга Аллоҳ нусрат берса, сиздан ғолиб келувчи йўқ», Оли Имрон сураси, 160-оят.
22. «Аллоҳ Ўз бандасига кифоя эмасми?!», Зумар сураси, 36-оят.
23. «Ва Айюбнинг Ўз Роббига нидо қилиб: «Албатта, мени зарар тутди. Сен раҳмлиларнинг раҳмлисисан!» – деганини эсла», Анбиё сураси, 83-оят.
24. «Қачон бирон нарсани ирода қилса, Унинг иши «Бўл!» демоғи, холос. Бас, у нарса бўлур», Йасин сураси, 82-оят.
25. «Сўнгра, шундан кейин ҳам қалбларингиз қаттиқ бўлди, улар тошдек ёки ундан-да қаттиқ. Ҳолбуки, тошларнинг ичида ундан анҳорлар отилиб чиқадигани бор. Ва уларнинг ичида ёрилиб, ундан сув чиқадигани бор. Яна уларнинг ичида Аллоҳдан қўрққанидан қулаб тушадигани ҳам бор. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан ғофил эмасдир», Бақара сураси, 74-оят.
26. «Роббингиздан мағфират сўранг, албатта, У кўплаб мағфират қилувчидир», – дедим. «Шунда устингизга ёмғирни мўл кўл қилиб юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар қилиб берур ҳамда анҳорлар қилиб берадир», Нуҳ сураси, 10-11-12-оятлар.
27. «Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди. У бизнинг Хожамиздир. Мўминлар Аллоҳгагина таваккул қилсинлар», деб айт», Тавба сураси, 51-оят.
28. «Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен ворисларнинг энг яхшисисан», Анбиё сураси, 89-оят.
29. «Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!», Раъд сураси, 28-оят.
30. «Роббим, албатта, менга нозил қилажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман», Қасас сураси, 24-оят.
31. «Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир», Раҳмон сураси, 60-оят.
32. «Албатта, мен дарду ҳасратимдан фақат Аллоҳнинг Ўзига шикоят қилмоқдаман», Юсуф сураси, 86-оят.
33. «Роббим, Сенга дуо қилиш-ла бахтсиз бўлмаганман», Марям сураси, 4-оят.
34. «Албатта, улар у (қиёмат)ни узоқ деб биларлар. Биз эса уни яқин деб билурмиз», Маориж сураси, 6-7-оятлар.
35. «Аллоҳнинг Ўзи энг яхши муҳофаза қилувчи ва Унинг Ўзи раҳмлиларнинг раҳмлисидир», Юсуф сураси, 64-оят.
36. «Шунда Роббига: «Албатта, мен мағлуб бўлдим, ёрдам бер», – дея дуо қилди», Қамар сураси, 10-оят.
37. «Хотини кулди. Бас, унга Яъқубнинг хушхабарини бердик», Ҳуд сураси, 71-оят.
38. «Бас, унга ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик», Анбиё сураси, 88-оят. (Таржимада "унга" қисми 88-оятга тегишли).
39. «Ва сенга аниқ нарса (ўлим) келгунича, Роббингга ибодат қил», Ҳижр сураси, 99-оят.
40. «Батаҳқиқ, уларнинг айтаётганларидан сенинг кўксинг сиқилишини Биз яхши билурмиз. Бас, Роббингни ҳамди ила поклаб ёд эт ва сажда қилувчилардан бўл», Ҳижр сураси, 97-98-оятлар.
https://t.me/taskin_uz
1 189
#quron
📖 Қуръони каримдан қалбга хотиржамлик, умид туйғуларини бахш этувчи, Аллоҳнинг раҳмати ва мағфиратидан башорат берувчи 40 та оят
1. «Сен билмассан, шоядки, Аллоҳ ундан кейин бирор ишни жорий қилса», Талоқ сураси, 1-оят.
2. «Ва тезда Роббинг сенга ато қилур ва рози бўлурсан», Дуҳо сураси, 5-оят.
3. «Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир», Шарҳ сураси, 6-оят.
4. «Маҳзун бўлма, албатта, Аллоҳ биз билан», Тавба сураси, 39-оят.
5. «Ажаб эмаски, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва ажаб эмаски, ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз», Бақара сураси, 216-оят.
6. «Бас, Роббингнинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен риоямиздасан», Тур сураси, 48-оят.
7. «Роббинг: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман», Ғофир сураси, 60-оят.
8. «Ёки музтар одам дуо қилганда, ижобат етадиган ва ёмонликни аритадиган Зот (яхшими)?!», Намл сураси, 62-оят.
9. «Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодирдир», Бақара сураси, 20-оят.
10. «Бу Мен учун осон», Марям сураси, 9-оят.
11. «Ҳамда уларнинг қалбларини бирлаштиргандир. Агар ер юзидаги ҳамма нарсани сарф қилсанг ҳам, уларнинг қалбларини бирлаштира олмас эдинг. Лекин Аллоҳ уларни бирлаштирди. Албатта, У ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир», Анфол сураси, 63-оят.
12. «Ажаб эмаски, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса», Нисо сураси, 19-оят.
13. «Қўрқма, маҳзун бўлма», Қасас сураси, 7-оят.
14. «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар», Юсуф сураси, 87-оят.
15. «Сен (Менинг тарафимдан): «Эй, ўз жонларига исроф (жавр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!», деб айт», Зумар сураси, 53-оят.
16. «Энди ишим – чиройли сабр. Сиз васф қилаётган нарсада ёрдам сўраладиган Зот ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи», Юсуф сураси, 18-оят.
17. «Қачон бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, Мен яқиндирман. Дуо қилувчи Менга дуо қилганда, дуосини ижобат қилурман», Бақара сураси, 186-оят.
18. «Ишимни Аллоҳнинг Ўзига топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир», Ғофир сураси, 44-оят.
19. «Зулматларда туриб: «Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Ўзинг поксан! Албатта, мен золимлардан бўлдим», – деб нидо қилди. Бас, унга ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз», Анбиё сураси, 87-88-оятлар.
20. «Албатта, инсонни Биз яратганмиз ва унинг нафси нимани васваса қилишини ҳам билурмиз. Ва Биз унга жон томиридан ҳам яқинмиз», Қоф сураси, 16-оят.
давоми бор...
1 189
33. Ким намозни кечиктиришга одатланган бўлса, ҳаётидаги барча ишларини ортга суришга тайёргарлик кўраверсин: уйланиш, иш, зурриёт, офият... Зотан, Аллоҳ уни барча нарсада ортга суриб қўяди.
Ҳасан Басрий айтдилар:
«Агар сенга намозинг арзимас нарсага айланган бўлса, унда сен учун нима қадрли бўла олади?!
Намозинг қанчалик тўғри бўлса, ҳаётинг ҳам шунчалик тўғри бўлади.
Ахир билмайсанми, намоз «нажот»га яқин туради?! «Ҳаййа ъалас-солааҳ! Ҳаййа ъалал-фалааҳ!» (Намозга келинглар! Нажотга келинглар!)
Қандай қилиб Аллоҳдан У Зотнинг чақириғига жавоб қилмай туриб муваффақият сўрайсан?!
Аллоҳим! Бизларни намозни ўз вақтида адо этадиганлардан қилгин!
1 189
Бугун такбири ташриқнинг охирги куни. Аср намозида айтамиз, шом намози айтмаймиз. Шу билан келаси йили Арафа куни бомдод намозидан бошлаб яна айтамиз.
1 189
Жаннат башорати берилган ўн саҳобанинг исмлари:
1. Абу Бакр Сиддиқ;
2. Умар ибн Хаттоб;
3. Усмон ибн Аффон;
4. Али ибн Абу Толиб;
5. Зубайр ибн Аввом;
6. Толҳа ибн Убайдуллоҳ;
7. Абдурраҳмон ибн Авф;
8. Саъд ибн Абу Ваққос;
9. Абу Убайда ибн Жарроҳ;
10. Саъид ибн Зайд.
Kanalga obuna bo'ling
👇👇👇👇👇👇
t.me/fayzziyo_uz
1 189
🌙 Қурбонлик — ислом шиоридан!
🎙 Устоз Убайдуллоҳ домла
Абдуллаев
🔗 https://t.me/ubaydullohdomla
1 189
#ЭЛОН Ассалому алайкум эртага Чоршанба муборак Қурбон хайит намозини ўқиш учун масжидга жойнамоз билан келишингизни сўраб қоламиз. Байрам барчамизга муборак бўлсин.
1 189
📹 КУРБОН ХАЙИТ НАМОЗИ УКИЛИШИ ТАРТИБИ 2021 / HAYIT NAMOZI O'QILISHI КУРБОН ХАЙИТ НАМОЗИ КАНДАЙ УКИЛАДИ →
👤 #Muallimi_Soniy →
@youtubabot: 📹240p
