Taskin_uz
Open in Telegram
☘بِسْــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــيم ☘
Show more1 189
Subscribers
+224 hours
+237 days
+4030 days
Posts Archive
1 189
🗣 ҲАЛОЛ КАСБ ШАРАФДИР
🎙
Устоз Убайдуллоҳ домла Абдуллаев
#Бош_имом_минбари
🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram
🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia1 189
Сиздан кичик эътибор — Аллоҳдан йил бўйи барака!
Муҳтарам беклар ва оила қалқонлари диққатига!
Бугун — Ашуро куни. Аёллар меҳр ва эътибор кутадиган, эркаклар эса оилани хурсанд қилиш орқали молиявий юксалишга эришадиган энг гўзал фурсатдир.
Пайғамбаримиз ﷺ марҳамат қиладилар:
«Кимки Ашуро куни оиласига кенглик қилса, Аллоҳ йил бўйи унга кенглик қилади».
https://t.me/taskin_uz
1 189
1 189
АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!
25 июнь пайшанба куни Муҳаррам ойининг 10-куни – Ашуро кунидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади", деганлар (Имом Муслим ривояти).
Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.
Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Фарғона вақти билан):
9 Муҳаррам - 24 июнь - чоршанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:01
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:52
10 Муҳаррам - 25 июнь - пайшанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:01
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:52
11 Муҳаррам - 26 июнь - жума
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:01
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:52
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
#тавсия
🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram
🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
1 189
#Тасалли..
▫️Сиз йўқотган нарса Аллоҳнинг мулкидир...
▫️Қалбингизни оғритган кимса Аллоҳнинг бандасидир...
▫️Сиз орзулаётган ризқ Аллоҳнинг хазиналаридандир...
▫️Сиз хавотирланаётган келажак Аллоҳнинг қўлидадир...
▫️ Ўлимидан қалбингиз куйиб-ёнган (жудо бўлган инсон) эса Аллоҳнинг раҳматига кетди...
Биз Аллоҳданмиз ва Аллоҳга қайтувчимиз. Сиз Уники бўлсангиз ва Унга қайтсангиз, У сизни ташлаб қўяди деб ўйлайсизми?
https://t.me/taskin_uz
1 189
Хотиржам бўл, сен омонликдасан.
Сенинг тақдирларинг юксак ҳикмат, битмас-туганмас лутф ва чексиз меҳрибонлик билан битилган. Ҳаётда бошингдан кечираётган барча синовларинг зоҳиран аламли ва оғриқли туюлса-да, аслида ўз бағрида муҳаббат ва раҳматни яширган.
Ҳозирги лаҳзада бошингдан ўтаётган бу кунлар сенга жуда кўп яхшиликлар олиб келаётгани ҳақиқатини англаб етмассан, эҳтимол. Лекин вақт ўтиб, буни албатта тушунасан.
Ўшанда Аллоҳ сенга ато қилган неъматлари учун ҳам, сени асраб, ман этган нарсалари учун ҳам Унга шукроналар айтасан...
1 189
Ашуро рўзаси
📜Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ашуро кунининг рўзаси ўзидан олдинги йилнинг каффороти бўлса», деб Аллоҳдан умид қиламан», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
🔖Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўза тутиб, унинг рўзасини тутишга буюрган чоғлари: «Эй Аллоҳнинг Расули, у яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Келаси йил, иншааллоҳ, тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз», дедилар. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келаси йил келмасдан вафот этдилар».
Имом Муслим ривояти.
▫️Уламолар: “Муҳаррамнинг тўққизинчи ва ўнинчи кунларини жамлаб рўза тутиш мустаҳаб бўлади”, дейишган. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнинчи куни рўза тутиб, кейинги йили тўққизинчи куни ҳам тутишни ният қилган эдилар
1 189
#СабабИстиғфорни кўп айтади-да, кейин нега ризқи кўпайиб кетмаганидан ажабланади... Аслида эса (ўша истиғфорлари сабаб) Аллоҳ ундан қанча балони даф қилганини, уни қанча ёмонликлардан асраганини ва қанча гуноҳларини кечирганини билганида эди, истиғфорнинг баракаси кўз кўриб турган (моддий) нарсалардан анча улуғроқ эканини англаган бўларди. Аллоҳ таоло айтади: «Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас", Анфол сураси, 33-оят. Истиғфор айтишдан асло тўхтаманг! Уни ўзингиз учун ҳар кунлик вазифа қилиб олинг. 🕯Астағфируллоҳал ъазийми ва атуубу илайҳ. https://t.me/taskin_uz
1 189
Гуноҳларимизга каффорот бўлувчи рўзага шошилинг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси, Аллоҳдан умид қиламанки, бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар.
(Имом Муслим ривояти)
1 189
Ашуро куни тарихи
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ашуро куни Нуҳ алайҳиссаломнинг кемалари Жудий тоғи устида тўхтаган, шу сабабли Нуҳ алайҳиссалом шукрона тариқасида бундан кейин ҳар йили шу куни рўза тутганлар».
Имом Аҳмад ривояти
