en
Feedback
198-maktab hayoti | Rasmiy kanal

198-maktab hayoti | Rasmiy kanal

Open in Telegram

🏢1️⃣9️⃣8️⃣-maktab haqidagi so'nggi va barcha rasmiy 📰yangiliklar bilan tanishib boring!🔝 Birinchi bo'lib blogerlik faoliyatini yurigizishni boshlagan maktab❤️ Maktab hayoti,qiziqarli darslar va trend videolar✅ Biz bilan aslo zerikmaysiz😍

Show more
685
Subscribers
-224 hours
-97 days
-2730 days
Posts Archive
☄️ПРЕЗИДЕНТ ЙЎЛИ. 🇺🇿🇺🇿 Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 69 ёшни қарши олди.👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg

⚡️Таълим даражаси юқори бўлмаган ("қизил") мактабга ишга кириш учун мурожаат юбориш 25 июль куни якунланади Бошқа ҳудудлардаг
⚡️Таълим даражаси юқори бўлмаган ("қизил") мактабга ишга кириш учун мурожаат юбориш 25 июль куни якунланади Бошқа ҳудудлардаги таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқитувчи-педагоглар электрон платформага киритилган таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларнинг бирини танлаб, кўрсатилган вакант соатлар бўйича 15 майдан 25 июлга қадар умумтаълим мактаби директорига тўғридан-тўғри мурожаат қилади. ◻️Ўқитувчи-педагоглар таълим даражаси юқори бўлмаган мактаб директорига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: ▫️мутахассислиги, дарс берадиган фанини кўрсатган ҳолда директор номига ариза; ▫️доимий яшаш манзили (ҳудуд, туман/шаҳар номи), телефон рақами кўрсатилган маълумотнома — объективка; ▫️олий ёки биринчи малака тоифасига эга эканлигини тасдиқловчи сертификат нусхаси. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқитувчи-педагогларни саралаш бўйича Ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) тузилади. Ишчи гуруҳ таркибига мактаб директори, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, кадрлар бўйича менежер (инспектор), психолог, мактаб касаба уюшмаси вакили киритилади. 📑Ишчи гуруҳ мурожаат этган ўқитувчи-педагоглар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади. 💬 Белгиланган талабларга мос келган ҳамда вакант соатлар бўйича бир ўринга икки ва ундан ортиқ номзодлар бўлган тақдирда, улар касбий билим ва кўникмалар, педагогик маҳорат ҳамда психологик қобилият йўналишида Ишчи гуруҳ томонидан суҳбатдан ўтказилади. Саралаш онлайн тарзда ҳам амалга оширилиши мумкин. 🖥 Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаб ҳар йили 5 августга қадар Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганиш ва суҳбат натижаларига кўра сараланган ўқитувчи-педагоглар ҳақидаги маълумотларни електрон платформага киритади. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда ишламоқчи бўлган ўқитувчи-педагоглар:
▫️тегишли фан йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлиши; ▫️дарс бераётган фани бўйича биринчи ёки олий малака тоифасига эга бўлиши; ▫️бошқа ҳудудда камида бир йил педагогик фаолият юритган бўлиши; ▫️амалда фаолият юритаётган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатида мавжуд бўлмаслиги талаб этилади.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇 https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy

⚡️Академик лицейларга кириш тест синовлари 24-25 июль кунлари бўлиб ўтади 🕒2026-2027-ўқув йилида Мудофаа вазирлиги, Ички ишл
⚡️Академик лицейларга кириш тест синовлари 24-25 июль кунлари бўлиб ўтади      
🕒2026-2027-ўқув йилида Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия тасарруфидаги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари, Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейи ва “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи, Ички ишлар вазирлигининг академик лицейларига ҳамда давлат олий таълим муассасалари ҳузуридаги Академик лицейларга ўқишга кириш тест синовлари 24 июль ва 25 июль кунлари (2 кун) бўлиб ўтади.
Тест синовлари кунига 2 сменада ташкил этилади: ➡️ 1-смена соат 09:00 да; ➡️ 2-смена 15:00 да бошланади. ⏰Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади. 🧾 Тест синовларида иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси” my.edu.uz сайти орқали  берилмоқда. Абитуриентлардан ўзларига тегишли “Абитуриент рухсатномаси”ни юклаб олишларини ҳамда чоп этиб қўйишларини сўраймиз. 📍Абитуриентлар рухсатномада белгиланган манзилдаги бинода, кўрсатилган санада ва сменада тест синовларида иштирок этади. Абитуриентларга бошқа ҳудуд, кун ва сменада тест синовларида иштирок этишга рухсат этилмайди. 🆔 Абитуриент тест синовига шахсини тасдиқловчи ҳужжат (ID-карта, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим. 👨‍💻 Шахсини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди! 👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇 https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy

⚡️Бугун абитуриентларнинг тест синовлари тўлиқ якунланади Жами 10 кун давомида юртимиз бўйлаб тестлар ўтказилди. Эртага охирг
⚡️Бугун абитуриентларнинг тест синовлари тўлиқ якунланади Жами 10 кун давомида юртимиз бўйлаб тестлар ўтказилди. Эртага охирги кун натижалари эълон қилинади. Шунда барча абитуриентларнинг натижалари маълум бўлади. Шундан сўнг абитуриентларга йўналиш танлаш имконияти очилади. Йўналиш танлаш учун 15 кун вақт берилади. 15 кун ўтгач, умумий мандат шакллантириш бошланади. Қоида тариқасида, якуний мандат 1 ҳафта ичида чиқиши керак. ✅Имтиҳонга оид муддатлар: ➡️ 14-23 июль — тест жараёнлари; ➡️ 25 июлдан 8 августгача — йўналиш танлаш жараёни (тахминий муддат, ўзгариши ҳам мумкин); ➡️ 8-17 август — мандатни тайёрлаш жараёни (тахминий муддат); ➡️ 17 август — мандат куни (тахминий муддат); ➡️ 18-27 август — олийгоҳга кира олмаган абитуриентларнинг техникумларни танлаш жараёни (тахминий муддат). 👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇 https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy

⚡️Академик лицейларга кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун рухсатномалар эълон қилинди ✅Академик лицейларга ҳужжат топширган
⚡️Академик лицейларга кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун рухсатномалар эълон қилинди ✅Академик лицейларга ҳужжат топширган абитуриентлар қуйидаги тартибда тест синовларига кириш рухсатномасини олиши мумкин: ➡️ my.edu.uz ҳамда my.gov.uz платформаларида шахсий кабинетга логин ва пароль билан кирган ҳолда юклаб олиши; ➡️ Бевосита ҳужжат топширган академик лицейдан бориб олиши мумкин. ☝️Эслатма: Абитуриентлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга рухсатномада  белгиланган вақтдан камида 1.5 (бир ярим) соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки паспорт) ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари сўралади. 📍Тест синови ўтказиладиган ҳудуд абитуриент рухсатномасида кўрсатилган бўлади. 👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇 https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy

⚡️Абитуриентлар учун ОТМга кириш учун тест синовлари 14 июлдан бошланади ❗️Жорий йилда республика бўйича жами 664 минг 609 на
⚡️Абитуриентлар учун ОТМга кириш учун тест синовлари 14 июлдан бошланади
❗️Жорий йилда республика бўйича жами 664 минг 609 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиши белгиланган.
⏰ Тест синовлари кунига 2 сменада ёпиқ павильонларда ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади. Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади. Тест синовларида иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар рухсатномани юклаб олишлари ҳамда қоғозга чоп этиб қўйишлари сўралади. 👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇 https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy

⚡️15 июлдан ўқишни кўчириш (перевод) учун аризалар қабули бошланади ❗️Жорий йил 15 июлдан хорижий ва нодавлат олий таълим муа
⚡️15 июлдан ўқишни кўчириш (перевод) учун аризалар қабули бошланади
❗️Жорий йил 15 июлдан хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишини кўчирмоқчи бўлган талабалар учун онлайн ариза топшириш жараёни бошланади.
  Аризалар 15 июлдан 5 августга қадар (шу куни ҳам) ЯИДХП ёки Агентликнинг махсус электрон платформаси ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинади. Аризаси тасдиқланган талабалар мутахассислик фанлари бўйича махсус синов имтиҳонларида иштирок етади.   ✅Талаба қуйидаги маълумотларни киритиши талаб этилади: ➡️ талабанинг ФИШ, паспорт ёки ID-карта ҳамда ЖШШИР маълумотлари;   ➡️ телефон рақами ва электрон почта манзили. ✅Ҳозирги (ўқиётган) ОТТ ҳақида маълумотлар: ➡️ ОТТ жойлашган давлат ва олийгоҳ номи;   ➡️ таълим йўналиши номи ва коди, таълим шакли ҳамда тугатган курси;   ➡️ академик маълумотнома (транскрипт) — баҳолар варақаси.   ✅Кўчирмоқчи бўлган ОТМ ҳақида маълумотлар: ➡️ мақсадли ОТМ номи, йўналиш номи, коди, таълим шакли ва тили;   ➡️ имтиҳон топшириш ҳудуди (қайси вилоятда тест бермоқчилигингиз);   ➡️ имтиёз берувчи миллий ёки халқаро сертификатлар (агар мавжуд бўлса) 👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇 https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy

#диққат_эълон 📣 Hurmatli yurtdoshlar, qadrli hamkasblar! ✅ Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligining rasmiy takliflar boti
#диққат_эълон 📣 Hurmatli yurtdoshlar, qadrli hamkasblar! Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligining rasmiy takliflar boti ish boshladi: @uzedu_taklif_bot ➖  Mazkur bot orqali tizim faoliyatiga doir o‘zingizni qiziqtirgan barcha taklif va mulohazalaringizni yuborishingiz mumkin. Barcha takliflar vazirlik mas’ul xodimlari tomonidan ko‘rib chiqiladi. 👉 Takliflar joriy yilning 25-iyuliga qadar qabul qilinadi. 🌍🌍🌍🌍🌍🌍
Bizni kuzating
Telegram                   🌐 Facebook 🌐 Youtube                     🌐 Instagram 🔎 Veb-sayt                     😄 Linkedin

Uzoq kutilgan imkoniyat! Maktabgacha ta’lim tashkilotlarida ishlaydigan uzoq yillik tajribaga ega, lekin oliy ma’lumoti boʻlmagan xodimlarimiz oʻzlari uchun ta’lim olish imkoniyati yaratilishini soʻrab koʻp murojaat qilishardi. Prezidentimiz tomonidan ular uchun katta imkoniyat yaratildi. 2026-2027-oʻquv yilidan boshlab pedagogika oliy taʼlim tashkilotlarida maktabgacha taʼlim yoʻnalishida bakalavr bosqichida dual taʼlim shakli (1+5) yoʻlga qoʻyildi. Davlat va nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida pedagogik faoliyat olib borayotgan (kamida uch yillik tajribaga ega) oʻrta-maxsus maʼlumotli xodimlar ushbu imkoniyatdan foydalanishlari mumkin. Endi siz 1 kun pedagogika oliy taʼlim tashkilotida nazariy taʼlim olasiz va 5 kun davomida odatdagi amaliy faoliyatingizni davom ettiraverasiz. Maʼlumot uchun: joriy o‘quv yilidan boshlab respublikamizdagi 15 ta pedagogika oliy ta’lim muassasalarining maktabgacha taʼlim yoʻnalishida dual ta’lim yo‘lga qo‘yildi. Bugun Vazirlar Mahkamasining “Maktabgacha taʼlim yoʻnalishi boʻyicha xalqaro tajriba asosida bakalavrlar tayyorlash tizimini joriy etish toʻgʻrisida”gi qarori ham e’lon qilindi. Batafsil tanishib chiqing. Qoʻshimda savollaringiz boʻlsa Nizomiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy pedagogika universitetining +998 (71) 202-44-21 raqamlariga qoʻngʻiroq qilib javob olishingiz mumkin. Biz yangi oʻquv yili, ushbu ta’lim dasturini muvaffaqiyatli yoʻlga qoʻyish uchun tizimli ishlarimizni allaqachon boshlaganmiz. Mazkur imkoniyatdan foydalanishga bel bogʻlagan barcha pedagoglarga omad tilayman. Hilola Umarova, Maktabgacha va maktab ta’limi vaziri o‘rinbosari – Nizomiy nomidagi O‘zbekiston Milliy pedagogika universiteti rektori @hilola_umarova

⚡️ Абитуриентларга рухсатнома бериш бошланди “Абитуриент рухсатномаси” my.uzbmb.uz сайти орқали олинади. Бу учун сайтга шахсий идентификация рақами, паспорт серияси ва рақамини киритиш керак бўлади. Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмасдан келишлари лозим. 👉 @TezkorxabarUz_official ⚡️

Assalomu alaykum barchaga. Toshkent sharidagi mavjud TEXNIKUMLARga qabul KVOTASI va TA'LIM TILI bo'yicha ma'lumotlar rahbarlik va ijro uchun yuborilmoqda. Barcha maktablarning 9-sinf o'quvchilari va ota-onalariga yetkazishingiz so'raladi.

#ТЕЗКОР 🔖O‘ G‘, Sh, Ch ҳарфлари ўзгармоқда. Ng алифбодан бутунлай чиқариб ташланмоқда Лотин алифбосини янгилаш бўйича қонун
#ТЕЗКОР  🔖O‘ G‘, Sh, Ch ҳарфлари ўзгармоқда. Ng алифбодан бутунлай чиқариб ташланмоқда Лотин алифбосини янгилаш бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди 33 йилдан сўнг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида қабул қилиниб, Сенатга юборилди. Лойиҳага кўра, алифбо 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан иборат бўлади. Айрим ҳарфларнинг қўлланилишига ҳам аниқлик киритилмоқда.
Шунингдек, аввал расмийлаштирилган ҳужжатлар, пул белгилари, пешлавҳа ва бошқа атрибутлар белгиланган муддатгача амал қилади. Бу ўзгаришларни босқичма-босқич жорий этиш ва ортиқча давлат харажатларининг олдини олишга хизмат қилади.
👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg