en
Feedback
SHOM.UZ

SHOM.UZ

Open in Telegram

Баъзи  манзилларнинг исми йўқ. Уларга  сиз исм қўйишингиз лозим... Шуҳрат ОРИФ Facebook 👉 https://www.facebook.com/ShuhratOrif Instagram 👉 https://www.instagram.com/shuhratorif/ Youtube 👉 https://www.youtube.com/channel/UCbfd05gGIjrQFriOljZOCag

Show more
3 668
Subscribers
-124 hours
-147 days
-96630 days
Posts Archive
SHOM.UZ
3 668
УЙҒОН, ЭЙ МАЛАГИМ, ТУР ЎРНИНГДАН ,ТУР Оташин музларда исинайлик, юр. Ёнғинли дарёда қулоч отайлик, Бу ердан кетайлик, фақат к
УЙҒОН, ЭЙ МАЛАГИМ, ТУР ЎРНИНГДАН ,ТУР Оташин музларда исинайлик, юр. Ёнғинли дарёда қулоч отайлик, Бу ердан кетайлик, фақат кетайлик. Ундан ҳам олисроқ кетармиз ҳали, Ундан ҳам олисроқ, менинг гўзалим. Қарагил, энг ёрқин бир юлдуз ёнар, Ёруғ бир чаман бу... кетармиз яна. Бугун шоҳ эрурман, тилак тилагин, Бугун мен гадоман, тингла, малагим. ✍️Рауф  ПАРФИ @shomuz  -  Yo‘limiz  bir!

SHOM.UZ
3 668
Кўпайиб бораётган орзу ҳавасларингни кўрганинг каби, Камайиб бораётган нафасларингни ҳам кўр...          ✍️Мавлоно РУМИЙ @shomuz   -  Yo‘limiz  bir!

SHOM.UZ
3 668
Бир гўзал кулганди - бетакрор эди, Бу олис ўн саккиз ёшимда эди... ✍ Каримберди Тўрамурод 🎤 Баҳодир Мамажонов @shomuz  -  Yo‘limiz  bir!

SHOM.UZ
3 668
ФАСЛЛАРИМ 🍁 Етаклашиб қатор ва қатор, Йўлдан ўтди етмиш беш баҳор. У баҳорлар меники эди, Болам, бари сеники энди. Йўлдан ўтди ёз билан куз ҳам, Улар менга бўлганлар ҳамдам. Иккови ҳам меники эди, Эгалик қил, сеники энди. Ортда қолди чаманлар, боғлар, Йўл сўнгида кўринди тоғлар. Музликларга бориб етдим мен, Фақат қишни ола кетдим мен. ✍️Абдулла Орипов @shomuz - Yo’limiz bir!

SHOM.UZ
3 668
Севишларини айтса, ишонманг! Чин ошиқлар изҳор қила олмайдилар... Шуҳрат ОРИФ @shomuz - Yo‘limiz bir!
Севишларини айтса, ишонманг! Чин  ошиқлар изҳор қила  олмайдилар... Шуҳрат  ОРИФ @shomuz   -  Yo‘limiz  bir!

SHOM.UZ
3 668
Ўзим бемор, ўзим бедор, Келдим яна, келдим яна... 🎤 Баҳодир Мамажонов @shomuz   -  Yo‘limiz  bir!

SHOM.UZ
3 668
Порлаб  турган  юлдузлар, Менга  сен  ҳақингда  сўзлар... 🎤 Рашид  Холиқов @shomuz    -  Yo‘limiz  bir!

SHOM.UZ
3 668
Кечдим дунё дардидан, Cендан кечиб бўлмайди! @shomuz - Yo‘limiz bir!
Кечдим дунё дардидан, Cендан кечиб бўлмайди! @shomuz    -  Yo‘limiz   bir!

SHOM.UZ
3 668
БИР СЎЗ ДЕ - Тинглайин нафассиз, Халқумда тутганча ҳавони. «Сиз мендан барибир хафасиз!» - Сукунат – сўзингнинг давоми. Не са
БИР СЎЗ ДЕ - Тинглайин нафассиз, Халқумда тутганча ҳавони. «Сиз мендан барибир хафасиз!» - Сукунат – сўзингнинг давоми. Не сабаб эгасан бошингни, Кўзингда кўз очар марварид?.. Лабим-ла сидирай ёшингни, Севгини ўзингга сарвар эт! Бир сўз де! Де бир сўз! Сўз де бир! Сабримнинг косасин тоширма. Аслида дил гапи кўздадир, Ҳеч қурса кўзингни яширма! Олмасанг севгимнинг юкини, Тилларинг бормаса ҳужумга. Кўзимга шу қадар тикил-у Юракни мактубдай ғижимла. Барибир жавобсиз кетмайман, Гапир жон! Гапир моҳ! Гапир гул!.. Сўзласанг атрингга етгайман, Эй, ақиқ лаблари атиргул! ✍️Ориф ТЎХТАШ @shomuz - Yo‘limiz bir!

SHOM.UZ
3 668
АХЛОҚИНГИЗ ГЎЗАЛ БЎЛСА Сиз доим олийжаноб бўлганингиз сабабли, ёмонлар ўз хатоларини англаб етмайдилар. Сиз доим биринчи бўлиб узр сўрашга шошилганингиз сабабли, улар ўзларини айбдор деб ҳис қилмайдилар. Лекин, сизнинг мана шу гўзал ахлоқингиз баъзи муаммоларга дуч келишингизга сабаб бўлади.🌷 “Ҳикматлар чашмаси”дан📚 @shomuz - Yo’limiz bir!

SHOM.UZ
3 668
Куз... Сенсизлик – заъфарон олам, Мезонларда учади дардим. Кўк юзида тиниб қолган ғам Ёмғир бўлиб ёғади сим-сим. Куз... Менси
Куз... Сенсизлик – заъфарон олам, Мезонларда учади дардим. Кўк юзида тиниб қолган ғам Ёмғир бўлиб ёғади сим-сим. Куз... Менсизлик – дилингда кадар, Имиллайди кунларинг беҳол. Хаёлларинг учар дарбадар, Ўйларингга чўкади малол. Куз – соғинчга айланган дунё, Куз – бизларни унутган вақтдир. Сен йиғлама ёмғир бўлиб, о, Куз – тақдирга сиғмаган бахтдир. ✍️Aлишер НАЗАР @shomuz - Yo‘limiz bir!

SHOM.UZ
3 668
Ассалому алайкум.💐 Аллоҳим кўзларимизни уйқудан очгани каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғотсин! Дунёни тонг нури ила ёрит
Ассалому алайкум.💐 Аллоҳим  кўзларимизни уйқудан очгани каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғотсин! Дунёни  тонг нури ила ёритгани каби ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилсин, амин!🤲 Жума  муборак, қадрдоним! @shomuz    -  Yo‘limiz  bir!

SHOM.UZ
3 668
Танимайман  ўзимни  кўзгуда, Сенгача  яшаганман  уйқуда... 🎤 Инди @shomuz    -  Yo‘limiz  bir!

SHOM.UZ
3 668
🎤 Indila @shomuz - Yo‘limiz bir!

SHOM.UZ
3 668
Ҳаёт — мусобақа эмас, ҳар бир сониясида лаззат олиш керак бўлган гўзал бир саёҳат эканини унутма... @shomuz - Yo’limiz bir!
Ҳаёт — мусобақа эмас, ҳар бир сониясида лаззат олиш керак бўлган гўзал бир саёҳат эканини унутма... @shomuz  -  Yo’limiz bir!

SHOM.UZ
3 668
Дунёни қизғанма мендан, азизим, Мен сенинг кўчангдан ўтмасман зинҳор. Менинг бу оламда ўз айтар сўзим Ва ўзим сиғинар мозорла
Дунёни қизғанма мендан, азизим, Мен сенинг кўчангдан ўтмасман зинҳор. Менинг бу оламда ўз айтар сўзим Ва ўзим сиғинар мозорларим бор. Дунёни қизғанма мендан, азизим, Сен ичган булоқдан ичмасман асло. Сен юрган тоғларда қолмагай изим, Сен кечган дарёдан кечмасман асло. Дунёни қизғанма мендан, азизим, Қалбингни ёқмасин шубҳа ва сўроқ, Мен ўзга манзилга тикканман кўзим, У сенинг кулбангдан жуда ҳам йироқ. ✍️Абдулла Орипов. @shomuz - Yo’limiz bir!

SHOM.UZ
3 668
Туйғулар ҳам худди одамлар кабидир. Кетадиган туйғуларнинг йўлини тўсманг. Қалбингиздан фақат садоқатли туйғуларга жой беринг
Туйғулар ҳам худди одамлар кабидир. Кетадиган туйғуларнинг йўлини тўсманг. Қалбингиздан фақат садоқатли туйғуларга жой беринг! Шуҳрат Ориф @shomuz - Yo‘limiz bir!

SHOM.UZ
3 668
Сув йўқ бўлса, қайиқ бўлганинг бекор. Иймон йўқ бўлса, одам бўлганинг бекор... Шуҳрат ОРИФ @shomuz - Yo‘limiz bir!
Сув йўқ бўлса, қайиқ бўлганинг бекор. Иймон йўқ бўлса, одам бўлганинг бекор... Шуҳрат  ОРИФ @shomuz  - Yo‘limiz  bir!

SHOM.UZ
3 668
Ҳар бир инсон - кимгадир аталган мактуб. У жуда муҳим ниманидир етказиши керак. Ҳар бир мактуб, албатта, очилиши ва ўқилиши л
Ҳар бир инсон - кимгадир аталган мактуб. У жуда муҳим ниманидир етказиши керак. Ҳар бир мактуб, албатта, очилиши ва ўқилиши лозим... Шуҳрат Ориф @shomuz - Yo‘limiz bir!

SHOM.UZ
3 668
Сен бу дунёда борлигингни ўйласам, дунёни ҳам жуда яхши кўриб кетаман... Шуҳрат Ориф @shomuz - Yo‘limiz bir!
Сен бу дунёда борлигингни ўйласам, дунёни ҳам жуда яхши кўриб кетаман... Шуҳрат Ориф @shomuz - Yo‘limiz bir!