SHOM.UZ
Відкрити в Telegram
Баъзи манзилларнинг исми йўқ. Уларга сиз исм қўйишингиз лозим... Шуҳрат ОРИФ Facebook 👉 https://www.facebook.com/ShuhratOrif Instagram 👉 https://www.instagram.com/shuhratorif/ Youtube 👉 https://www.youtube.com/channel/UCbfd05gGIjrQFriOljZOCag
Показати більше3 616
Підписники
+224 години
-107 днів
-2330 днів
Архів дописів
3 617
Октябрь
Олтин кузнинг сўнгги нафаси,
Япроқларда титрайди хазон.
Бу кўнгилнинг ажиб навоси,
Ёмғир шивирлайди безабон.
Дарахтларнинг эгнидан учди,
Заррин, сариқ, оловли тўнлар.
Ер юзини соғинчлар қучди,
Салқин тортди узун-узун тунлар.
Худди ширин туш каби ўтар,
Октябрнинг маҳзун кунлари.
Қалбда сокин хотира кезар,
Қадрдондир кузнинг тунлари.
@shomuz - Yo’limiz bir!
3 617
ҚАЧОНДИР
Қачондир довдираб турган қулунлар,
Қуёшни илк бора кўрган қулунлар,
Туёғи чалмашиб турган қулунлар
Учқур саман бўпти аллақачонлар.
Қачондир ургандим унга бошларим,
Пойдевор бўлибди чўтир тошларим.
Кулайми-йиғлайми, азиз даштларим
Боғу чаман бўпти аллақачонлар.
Қачондир осмонни ағдарарди ҳам,
Димоғим ачишди, кўзга келди нам:
Мени елкасида кўтарган акам –
Қадди камон бўпти аллақачонлар.
Қачондир кўзида кўргандим юлдуз,
Юзи олма каби таранг ва қирмиз.
Менга рўмолчасин берган ўша қиз –
Ранги сомон бўпти аллақачонлар.
Қачондир бу ердан юзим буриб мен
Юрибман, юрибман, тинмай юрибман,
Олисда ҳолимни билмай юрибман –
Менга ёмон бўпти аллақачонлар!
Иқбол Мирзо
@shomuz - Yo‘limiz bir!
3 617
ВИЖДОН
Жаҳон шоирлари виждон ҳақида
Азалдан минг-минглаб байтлар ёзмишлар.
Виждон-ку, аслида собит ақида,
Кимлардир бу йўлдан гоҳо озмишлар.
Балки виждон дея тинмай чекиб оҳ,
Ҳайқириб юрмайди ҳар қандай одам.
Топилгай боболар ҳикматларин гоҳ,
Шунчаки насиҳат дегувчилар ҳам.
Қай битта нарсага муҳтож бўлса гар,
Энг аввал ўшанга топингай инсон.
Майли, уммон қадар ё зарра қадар,
Ҳар нечук қалбларда бор бўлсин виждон.
Магар кетар бўлса виждон бош олиб,
Иймон ҳам у билан бирга кўчгайдир.
Буткул марду номард таянчсиз қолиб,
Чоҳ узра чирпирак бўлиб учгайдир.
Девлар қутулгандек Сулаймон ўлиб,
Бетизгин туйғулар ҳар ён югургай.
Қалб деган истеҳком посбонсиз бўлиб,
Энг аввал нафс унга ўзини ургай.
Ҳақиқат аталмиш равшан қуёшни,
Очиқ дийдаларки, илғамас кўриб.
Авлиё дегайлар сўқир авбошни,
Адолат ўрнини эгаллар фириб.
Иложин топсалар ҳар қандай онда
Эл-юртни чалғитиб қўярлар осон.
Гар ҳакам бўлсалар бирор майдонда,
Мағлубни ғолиб деб этарлар эълон.
Куппа-кундуз куни киприк қоқмасдан
Ёлғон сўзлай бошлар даҳолар ҳатто.
Кимлардир умрида бир шам ёқмасдан,
Машъал бўлмоқликни қилгайлар даъво.
Виждон кетган жойда албатта бир кун,
Илондек қўзғолур бўҳтон ва туҳмат.
Бу ёруғ оламда одамзод учун
Бормикан улардан ортиқроқ кулфат.
Виждонсиз кимсага дуч келган нафас
Кофир ҳам дод солгай: Асрагил, ё Рабб!
Оддий Бисмиллони билмайдиган кас
Илтижо қилгайдир қиблага қараб.
Виждондан айрилиб қолган фурсатда
Бошланар тож-тахтга ружу дафъатан,
Не-не зукко халқлар қолиб ғафлатда,
Тўзғиб кетажакдир бутун бир Ватан.
Ҳа, ўзинг ёрлақа, яратган Эгам,
Иблис юракларга қутқу солмасин.
Виждондан мосуво этмагин ҳеч ҳам,
Токи у хотирот бўлиб қолмасин.
✍ Абдулла Орипов1994
