cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Huquqiy axborot

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin ▪️|Рус тилида — @pravoinf ▪️|Инглиз тилида — @leginf

Show more
Advertising posts
220 478
Subscribers
-7824 hours
+1 0247 days
-3 08930 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Оталикни бeлгилаш: фуқаро, суд, Фҳдё Оталикни белгилаш ўзи нима ва у қай тартибда амалга оширилади, вафот этган шахсни ҳам ота сифатида белгилаш мумкинми, никоҳдан ажрашгандан кейин туғилган фарзандга оталикни белгилаш қандай амалга оширилади, оталикни аниқлашда эксгумациягача бориладими, фарзанд туғилишидан олдин ҳам оталикни белгилаш мумкинми? Муҳокамадаги мавзунинг шу каби муҳим жиҳатлари «Объектив»нинг таҳлилий-ҳуқуқий нигоҳида бўлди. Тўлиқ видео 👉 https://youtu.be/DhnbF6aTsXo Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
27 717141Loading...
02
❗️Хотин ишламаса ҳам умумий мол-мулкка нисбатан ҳуқуқи борми? Манба: Оила кодекси. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
36 720138Loading...
03
#Биласизми 🔰 Қонунчиликка кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар эксперимент тариқасида йўлга қўйиладиган туман (шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказларида оғир ҳаётий вазиятга тушган шахслар учун психологик ёрдам кўрсатиш тизими жорий этилиши белгиланган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
37 00588Loading...
04
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди ✅ Фармонга мувофиқ, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган хомашё ва бошқа материаллар, бутловчилар ва эҳтиёт қисмлар 2027 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинади. 📄 2024 йил 1 майдан 2026 йил 1 майгача “А” ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), шунингдек, ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) 1 кун муддатда текширувларсиз амалга оширилади. 🔣 2024 йил 1 майдан “А” ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги экспортчи корхоналарга аккредитивни гаровга олган ҳолда унинг 70 фоизи миқдорида ажратиладиган кредитлар учун банкларга “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан маблағ тақдим қилиш тизими жорий қилинади. 🏪 Тошкент шаҳрида ва босқичма-босқич ҳудуд марказларидаги йирик савдо комплексларида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” (Made in Uzbekistan) бренди остида миллий маҳсулотлар дўконлари ташкил қилинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
43 307148Loading...
05
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш янги босқичга олиб чиқилади “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-71-сон, 01.05.2024 й.) қабул қилинди. 🔰Фармонга кўра, газлама, трикотаж мато ишлаб чиқариш ва бўяш ҳажмини ошириш учун инфратузилмавий ва молиявий шарт-шароитлар яратиш орқали ип-калавани қайта ишлаш даражаси 2027 йил якунигача босқичма-босқич 100 фоизга олиб чиқилади. 🗓Республикани “тўқимачилик хаби”га айлантириш ва камида халқаро даражада тан олинган 10 та маҳаллий брендларни яратиш устидаги ишлар манзилли ташкил этилади. 2026 йил 1 январгача тўқимачилик саноат зоналари дирекциялари ва уларда ташкил этиладиган корхоналар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
38 399105Loading...
06
#Биласизми 🏬 Қонунчиликка кўра, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
40 059274Loading...
07
Сизга бепул ва ишончли ҳуқуқий маслаҳат керакми? 🔰 Advice.uz ҳуқуқий ахборот портали орқали ўзингизни қизиқтирган саволларни онлайн тарзда йўллашингиз ёки "Мадад" ННТнинг ҳуқуқий маслаҳат бюроларига бевосита мурожаат қилишингиз мумкин. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
48 004273Loading...
08
#Биласизми 🔰 Меҳнат кодексига кўра, қуйидагилар ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш ҳисобланади: ➖меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузиш; ➖иш берувчи томонидан ишга таклиф этилган шахсларни ишга қабул қилмаслик; ➖иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномасини тузиши шарт бўлган шахсларни (иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисобига ишга юборилган шахсларни, иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган шахсларни, улар қайта ишга қабул қилинган тақдирда ва бошқаларни) ишга қабул қилмаслик; ➖ҳомиладорлик ёки фарзандлар борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилмаслик; ➖судланганлиги, шу жумладан тугалланган ва олиб ташланган судланганлиги сабабли шахсларни ишга қабул қилмаслик, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно, ёхуд шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги, шу жумладан тугалланган судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
45 299168Loading...
09
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитлари ажратилади 🔰 Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан қурилиш ташкилотларига “яшил” уй-жой стандартлари талаблари асосида кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан бир фоиз бандга юқори ставкада кредитлар ажратилади. 📄 2024 йил 1 октябргача “яшил” уй-жой стандартлари тасдиқланади. ✳️ 2025 йил 1 апрелгача “яшил” уй-жой стандарти талаблари асосида қурилган уй-жойларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитларини ажратиш амалиёти йўлга қўйилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
52 846622Loading...
10
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Ипотека кредитига бирламчи уй-жой бозоридан олинган ипотека предметини суғурта қилиш талаби бекор қилинади 🏢 Фармонга кўра, Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармаси (Жамғарма) ташкил этилади. 🗓 2024 йил 1 майдан қуйидаги тартиблар ўрнатилади: 🔹бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинади; 🔹кўп қаватли уй-жойларни қуриш ҳуқуқи “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги электрон рейтинг баҳоси “С” ва “СС” бўлган қурилиш ташкилотларига ҳам берилади. ❕Бунда, электрон рейтинг баҳоси “С” бўлган ташкилотларга 5 қаватдан юқори бўлмаган, “СС” бўлган ташкилотларга – 9 қаватдан юқори бўлмаган уй-жойларни қуришга рухсат этилади; 🔹2025 йил 1 январгача белгиланган янги қурилиш ва махсус техникаларнинг импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади; 🔹“Янги Ўзбекистон” массивларида кўп қаватли уй-жойлар қурилишида иштирок этадиган қурилиш ташкилотларининг айланма маблағларини тўлдириш учун бюджетдан 500 миллиард сўм маблағ йўналтирилади. 🔹қурилиш ташкилотларига Тошкент шаҳрида – 9 ва ундан юқори, бошқа шаҳарларда – 7 ва ундан юқори, қишлоқ жойларда – 5 ва ундан юқори қаватли уй-жойлар қуриш учун ажратилган миллий валютадаги кредитлар бўйича 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга “1+1” тамойили асосида ҳудудларнинг тоифасидан келиб чиқиб кафиллик ва компенсациялар тақдим этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
50 276703Loading...
11
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Уй-жой олиш учун субсидияга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади 📝 Фармонга мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади: 🔹субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади; 🔹2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади; 🔹бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
67 5031 943Loading...
12
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 миллион сўмгача ипотека кредити берилади ✅ Фармонга кўра, 2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади. 🔘Бунда: ➖ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади; ➖ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
55 7601 559Loading...
13
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Aҳоли ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминланади “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.) қабул қилинди ✔️ Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури (Дастур) доирасида, қуйидагилар амалга оширилади: 🔹ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади; 🔹қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар ича тақдим этилади; 🔹кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади; 🔹ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади; 🔹камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади; 🔹банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириш механизмларидан кенг фойдаланилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
65 3031 371Loading...
14
❗️Ҳайдовчи қандай ҳолларда бошқа транспортни қувиб ўтиши мумкин эмас? Манба: Йўл ҳаракати қоидалари Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
42 490129Loading...
15
#Биласизми ✅ Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ имтиёзлари берилиши белгиланган. ▶️ Бунда иштирокчилар фойда солиғини тўлашдан ўзи киритган инвестициялар ҳажмига қараб қуйидаги муддатларда озод қилинади: ➖3 млн АҚШ долларидан – 5 млн АҚШ долларигача инвестиция учун – 3 йил; ➖5 млн АҚШ долларидан – 15 млн АҚШ долларигача инвестиция учун – 5 йил; ➖15 млн АҚШ доллари ва ундан кўп инвестициялар учун –10 йил. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
45 61594Loading...
16
#Биласизми 🔰 Қонунчиликка кўра, давлат инвестиция фаолияти субъектларининг ҳуқуқларини кафолатлайди. ❗️Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари инвестиция субъектларининг қонунчиликка мувофиқ амалга оширилаётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас. ✅ Инвестор давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва қарорлари натижасида етказилган зарарлар учун товон олишга ҳақли. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
41 95348Loading...
17
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Пенсия ва нафақалар миқдори оширилди Фармон билан (ПФ-69-сон, 30.04.2024 й.) айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди 🔰Унга кўра, 2024 йил 1 майдан қуйидагилар белгиланди: 🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм; 🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 648 000 сўм; 🔹ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм; 🔹боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм; 🔹боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 648 000 сўм. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
70 849581Loading...
18
#Биласизми 🔰Қонунчиликка кўра, инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт. ✔️Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга мувофиқ ва фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкин. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
48 57092Loading...
19
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг 🚫 Турар жой даҳаларида қуйидагилар тақиқланади: 🔹механик транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш; 🔹двигатели ишлаб турган ҳолда тўхтаб туриш; 🔹рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг махсус ажратилган, йўл белгилари ва (ёки) йўл чизиқлари билан белгиланган жойлардан ташқарида тўхтаб туриши. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
52 133155Loading...
20
#Сўровнома ❗️Тадбиркорларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини такомиллаштиришга оид сўровномада фаол иштирок этинг Тадбиркорлик субъектларининг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Шунга кўра, ушбу йўналишда аноним сўровнома ўтказилмоқда. Сўровнома натижалари тегишли таклифларни ишлаб чиқишга хизмат қилади. Сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраймиз. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
49 03673Loading...
21
#Биласизми 🔰 Қонунчиликка кўра, шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга БҲМнинг 7 баравари (2 млн 380 минг сўм), мансабдор шахсларга эса – БҲМнинг 50 баравари (17 млн сўм) миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади. ▶️ Ушбу ҳаракатлар маъмурий жаримадан кейин содир этилса БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (34 млн сўмдан 51 млн сўмгача) жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
58 208199Loading...
22
#2024_йил_1_майдан 🗓 1 майдан нималар ўзгаради? 🔹Янги мажбурий тўловлар ва йиғимлар фақат қонунда белгиланади ➖ БАТАФСИЛ 🔹Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойда моддий ёрдам берилади ➖ БАТАФСИЛ 🔹Ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш тартиби жорий этилади ➖ БАТАФСИЛ 🔹Протез мосламалари ва реабилитация воситалари хариди учун муҳтож шахсларга қоплаб бериладиган маблағлар оширилади ➖ БАТАФСИЛ 🔹Ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёнига тадбиркорлар жалб этилади ➖ БАТАФСИЛ 🔹Ҳар ойда зилзила хавфи ва прогнозига оид хулосалар ҳокимликларга берилади ➖ БАТАФСИЛ 🔹Айрим дарёлар ўзанларида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади ➖ БАТАФСИЛ 🔹Мева-сабзавот маҳсулотларига экспорт нархлари шакллантирилиши назорат қилинади ➖ БАТАФСИЛ 🔹"Uzbek Studies" кафедралари ўзбек тили ва адабиётига оид ўқув қўлланма ва дарсликлар билан таъминланади ➖ БАТАФСИЛ Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
70 735450Loading...
23
#Қонунчиликдаги_янгиликлар “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (246-сон, 29.04.2024 й.) қабул қилинди. 🔰Унга кўра, 2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
101 7421 830Loading...
24
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш ишлари бўйича техник назорат хизматини кўрсатишга аутсорсинг асосида тадбиркорлар жалб қилинади 🔰Қарорга кўра, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида: 🔹 2024 йил 1 июлдан автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда қиймати 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлган лойиҳалар бўйича жалб қилинадиган ёрдамчи пудрат ташкилотлари рўйхатга олинади; 🔹тендер савдолари оферентлари томонидан таклифлар тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда киритилади; 🔹ҳар ойда камида бир маротаба давлат дастурларига киритилган объектлардаги қурилиш жараёнининг жорий ҳолати бўйича фотосуратлар жойлаштириб борилади. ✅ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича техник назорат хизматини кўрсатишга қуйидаги объектларда аутсорсинг асосида тадбиркорларни жалб қилишга рухсат берилади: 🔸2025 йил 1 январдан – тажриба тариқасида қурилиш (таъмирлаш) ишлари янгидан бошланадиган мактаб, мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида; 🔸2026 йил 1 январдан – бошқа қурилиш (таъмирлаш) объектларида (давлат сирлари билан боғлиқ бўлган объектлар бундан мустасно). Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
51 819189Loading...
25
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилади “Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш жараёнларини самарали ташкил этишнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-165-сон, 29.04.2024 й.) қабул қилинди 🔰 Қарорга кўра, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида, Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари ҳамда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган дастурларга мувофиқ қиймати 10 миллиард сўмдан юқори бўлган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ваколатига эга лойиҳа офиси ташкил этилади. ✔️Шунингдек, қуйидаги тартиблар ўрнатилади: 🔹2025 йил 1 январдан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва объектларни фойдаланишга қабул қилишда қурилиш харажатларни баҳолашнинг “ҳажм” услубига (ҳажм ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олишга) ўтилади; 🔹2024 йил 1 июлдан объектларнинг смета қиймати “Қурилиш ресурслари миллий классификатори” электрон платформаси маълумотлари асосида шакллантирилади; 🔹2024 йил 1 октябрдан қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилган ҳолда, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг “Қурилишда давлат назорати” электрон платформаси орқали расмийлаштирилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
48 640283Loading...
26
❗️Талабалар қайси ҳолларда академик таътил олиши мумкин? Манба: ВМҚ–344-сон, 03.06.2021 й. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
54 821245Loading...
27
#Биласизми ▶️ Қонунчиликка кўра, жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулк талаб қилиш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
56 715149Loading...
28
#2024_йил_1_майдан 📝Қонунчиликка кўра, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг марказлари ҳамда «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетининг «Ўзбекшунослик» («Uzbek Studies») кафедраларини Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётига оид ўқув қўлланма ва дарсликлар, аудио ва видеоматериаллар билан қуйидаги миқдорларда таъминлаш тизими йўлга қўйилади: ➖200 та — ўзбек тилини ўрганиш учун; ➖100 та — ўзбек адабиётини ўрганиш учун; ➖100 та — Ўзбекистон маданиятини ўрганиш учун; ➖100 та — Ўзбекистон тарихини ўрганиш учун; ➖20 та — маданий мерос ва туризмни ўрганиш учун. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
50 36360Loading...
29
#Биласизми 🔰 Қонунчиликка мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар асарлардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан фойдаланишлари мумкин. ❗️ Асарлардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради ҳамда БҲМнинг 1 бараваридан 20 бараваригача жарима солинишига сабаб бўлади. ✔️ Шунингдек, муаллиф, турдош ҳуқуқлар эгаси ёки мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа эгаси ҳуқуқбузардан БҲМнинг 20 бараваридан 1000 бараваригача бўлган товонни тўлашини талаб қилишга ҳақлидир. ⚠️ Бундан ташқари, тафаккур мулки объектига нисбатан муаллифлик ҳуқуқини ўзлаштириб олиш, ҳаммуаллифликка мажбурлаш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
48 39784Loading...
30
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг ☑️ Қонунчиликка кўра, бурилиш кўрсаткичи ёки қўл билан берилаётган ишора манёврни бажаришдан олдинроқ берилиши ва уни тугаллагач, дарҳол тўхтатилиши керак. ➡️ Бериладиган ишоралар йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини чалғитмаслиги керак. ❗️Огоҳлантирувчи ишора бериш ҳайдовчига олдин ўтиш ҳуқуқини бермайди ва уни зарурий эҳтиёт чораларини кўриш масъулиятидан озод этмайди. ⏩ Ҳайдовчи ҳаракат йўналишини ўзгартириш ҳақидаги огоҳлантирувчи ишорани беришдан олдин орқадан келаётган, уни қувиб ўтишни ёки ўзиб кетишни бошлаган ва бошқа ҳаракат иштирокчиларига халақит бермаётганлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
53 515143Loading...
31
❗️Иш ҳақи ўз вақтида тўланмаса, ходимга пулли компенсация тўланиши шарт Манба: Меҳнат кодекси. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
53 570577Loading...
32
#Амал_қилинг 🔰 Қонунчиликка кўра, суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш: 🔹БҲМнинг 400 бараваридан 500 бараваригача (136 млн сўмдан 170 млн сўмгача) миқдорда жарима; 🔹муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш; 🔹5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. ‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди... Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
61 686213Loading...
33
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг: 🔹Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади ➖ Манба: (ПҚ-162-сон, 19.04.2024 й.); 🔹Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш жадаллаштирилади ➖ Манба: (ПҚ-163-сон 19.04.2024 й.); 🔹Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади ➖ Манба: (ПФ-68-сон, 19.04.2024 й.). Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
53 29397Loading...
34
#2024_йил_1_майдан 🔰Қонунчиликка кўра, мева-сабзавот маҳсулотларига экспорт нархлари шакллантирилиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича республикадан экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича шартномалар қийматини мониторинг қилиш ва экспорт нархлари шакллантирилиши устидан назорат ўрнатиш тартиби жорий этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
54 03986Loading...
35
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг 🔰 Ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 5 млн 100 минг сўм миқдорида жаримага тортилади. ➡️ Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспортни бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 10 млн 200 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади. ☑️ Мазкур ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши БҲМнинг 3 баравари ( 1 млн 20 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
69 529335Loading...
36
#2024_йил_1_майдан 🔰Қонунчиликка мувофиқ: 🔹Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади; 🔹Вазирлар Маҳкамаси томонидан мораторий татбиқ этиладиган ҳудудлар чегаралари белгиланади; 🔹дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материаллари қазиб олиш ҳуқуқини фақат “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали реализация қилинади; 🔹дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материаллари қазиб олишни тақиқлаш ва тоғли ёки тоғолди ҳудудларда (қуруқликда) жойлашган муқобил кон участкаларида қазиш ишлари ташкил этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
60 953146Loading...
37
#Биласизми ✅ Фуқароларга пенсия тайинланишида I гуруҳ ногиронига ёки 18 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
69 889352Loading...
38
#Амал_қилинг 🔰Қонунчиликка кўра, тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш ўғрилик ёки оз миқдорда талон-торож қилиш сифатида баҳоланиб, жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган. ‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди... Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
66 200145Loading...
39
#2024_йил_1_майдан 🔰Қонунчиликка кўра, зилзила хавфи ва прогнозига оид хулосаларни ҳар ойда жойлардаги ҳокимликларга киритиш амалиёти йўлга қўйилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
53 43672Loading...
01:14
Video unavailableShow in Telegram
Оталикни бeлгилаш: фуқаро, суд, Фҳдё Оталикни белгилаш ўзи нима ва у қай тартибда амалга оширилади, вафот этган шахсни ҳам ота сифатида белгилаш мумкинми, никоҳдан ажрашгандан кейин туғилган фарзандга оталикни белгилаш қандай амалга оширилади, оталикни аниқлашда эксгумациягача бориладими, фарзанд туғилишидан олдин ҳам оталикни белгилаш мумкинми? Муҳокамадаги мавзунинг шу каби муҳим жиҳатлари «Объектив»нинг таҳлилий-ҳуқуқий нигоҳида бўлди. Тўлиқ видео 👉 https://youtu.be/DhnbF6aTsXo Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Show all...
00:11
Video unavailableShow in Telegram
❗️Хотин ишламаса ҳам умумий мол-мулкка нисбатан ҳуқуқи борми?
Манба: Оила кодекси. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми 🔰 Қонунчиликка кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар эксперимент тариқасида йўлга қўйиладиган туман (шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказларида оғир ҳаётий вазиятга тушган шахслар учун психологик ёрдам кўрсатиш тизими жорий этилиши белгиланган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди
Фармонга мувофиқ, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган хомашё ва бошқа материаллар, бутловчилар ва эҳтиёт қисмлар 2027 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинади. 📄 2024 йил 1 майдан 2026 йил 1 майгача “А” ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), шунингдек, ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) 1 кун муддатда текширувларсиз амалга оширилади. 🔣 2024 йил 1 майдан “А” ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги экспортчи корхоналарга аккредитивни гаровга олган ҳолда унинг 70 фоизи миқдорида ажратиладиган кредитлар учун банкларга “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан маблағ тақдим қилиш тизими жорий қилинади. 🏪 Тошкент шаҳрида ва босқичма-босқич ҳудуд марказларидаги йирик савдо комплексларида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” (Made in Uzbekistan) бренди остида миллий маҳсулотлар дўконлари ташкил қилинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш янги босқичга олиб чиқилади
“Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-71-сон, 01.05.2024 й.) қабул қилинди. 🔰Фармонга кўра, газлама, трикотаж мато ишлаб чиқариш ва бўяш ҳажмини ошириш учун инфратузилмавий ва молиявий шарт-шароитлар яратиш орқали ип-калавани қайта ишлаш даражаси 2027 йил якунигача босқичма-босқич 100 фоизга олиб чиқилади. 🗓Республикани “тўқимачилик хаби”га айлантириш ва камида халқаро даражада тан олинган 10 та маҳаллий брендларни яратиш устидаги ишлар манзилли ташкил этилади. 2026 йил 1 январгача тўқимачилик саноат зоналари дирекциялари ва уларда ташкил этиладиган корхоналар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми 🏬 Қонунчиликка кўра, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Сизга бепул ва ишончли ҳуқуқий маслаҳат керакми?
🔰 Advice.uz ҳуқуқий ахборот портали орқали ўзингизни қизиқтирган саволларни онлайн тарзда йўллашингиз ёки "Мадад" ННТнинг ҳуқуқий маслаҳат бюроларига бевосита мурожаат қилишингиз мумкин. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми 🔰 Меҳнат кодексига кўра, қуйидагилар ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш ҳисобланади: ➖меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузиш; ➖иш берувчи томонидан ишга таклиф этилган шахсларни ишга қабул қилмаслик; ➖иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномасини тузиши шарт бўлган шахсларни (иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисобига ишга юборилган шахсларни, иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган шахсларни, улар қайта ишга қабул қилинган тақдирда ва бошқаларни) ишга қабул қилмаслик; ➖ҳомиладорлик ёки фарзандлар борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилмаслик; ➖судланганлиги, шу жумладан тугалланган ва олиб ташланган судланганлиги сабабли шахсларни ишга қабул қилмаслик, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно, ёхуд шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги, шу жумладан тугалланган судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитлари ажратилади 🔰 Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан қурилиш ташкилотларига “яшил” уй-жой стандартлари талаблари асосида кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан бир фоиз бандга юқори ставкада кредитлар ажратилади. 📄 2024 йил 1 октябргача “яшил” уй-жой стандартлари тасдиқланади. ✳️ 2025 йил 1 апрелгача “яшил” уй-жой стандарти талаблари асосида қурилган уй-жойларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитларини ажратиш амалиёти йўлга қўйилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ипотека кредитига бирламчи уй-жой бозоридан олинган ипотека предметини суғурта қилиш талаби бекор қилинади
🏢 Фармонга кўра, Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармаси (Жамғарма) ташкил этилади. 🗓 2024 йил 1 майдан қуйидаги тартиблар ўрнатилади: 🔹бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинади; 🔹кўп қаватли уй-жойларни қуриш ҳуқуқи “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги электрон рейтинг баҳоси “С” ва “СС” бўлган қурилиш ташкилотларига ҳам берилади. ❕Бунда, электрон рейтинг баҳоси “С” бўлган ташкилотларга 5 қаватдан юқори бўлмаган, “СС” бўлган ташкилотларга – 9 қаватдан юқори бўлмаган уй-жойларни қуришга рухсат этилади; 🔹2025 йил 1 январгача белгиланган янги қурилиш ва махсус техникаларнинг импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади; 🔹“Янги Ўзбекистон” массивларида кўп қаватли уй-жойлар қурилишида иштирок этадиган қурилиш ташкилотларининг айланма маблағларини тўлдириш учун бюджетдан 500 миллиард сўм маблағ йўналтирилади. 🔹қурилиш ташкилотларига Тошкент шаҳрида – 9 ва ундан юқори, бошқа шаҳарларда – 7 ва ундан юқори, қишлоқ жойларда – 5 ва ундан юқори қаватли уй-жойлар қуриш учун ажратилган миллий валютадаги кредитлар бўйича 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга “1+1” тамойили асосида ҳудудларнинг тоифасидан келиб чиқиб кафиллик ва компенсациялар тақдим этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...