en
Feedback
Huquqiy axborot | Lex.uz

Huquqiy axborot | Lex.uz

Open in Telegram

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Huquqiy axborot | Lex.uz

Channel Huquqiy axborot | Lex.uz (@lexuzofficial) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 22 920 subscribers, ranking 330 in the Law category and 3 507 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 22 920 subscribers.

According to the latest data from 07 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -125 over the last 30 days and by 24 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 19.05%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 11.54% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 4 367 views. Within the first day, a publication typically gains 2 646 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 0.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 08 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Law category.

22 920
Subscribers
+2424 hours
-317 days
-12530 days
Posts Archive
#Президент_қарори ❗️ Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига янгича ишлаш тизими жорий этилади “Ич
#Президент_қарори
❗️ Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига янгича ишлаш тизими жорий этилади
  “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига янгича ишлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–314-сон, 04.09.2026 й.) қабул қилинди.   🔰 Қарорга кўра, ички ишлар органлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларининг фаолияти қуйидаги устувор ишлаш механизмлари асосида яхлит тизим сифатида ташкил этилади:   🔹 хизмат йўналиши ва хизмат ўташ ҳудудидан қатъий назар фуқароларнинг мурожаатлари ва хабарларига тезкорлик билан муносабат билдириш;   🔹 аҳоли билан бевосита яқиндан ва очиқ мулоқотга киришиш ҳамда уларнинг ҳуқуқбузарликка сабаб бўлиши мумкин бўлган муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш;   🔹 бевосита жойларнинг ўзида ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаб ва омилларини барвақт аниқлаш ва бартараф қилиш, хавф гуруҳига кирувчи шахслар билан кунлик асосда манзилли профилактик ишларни йўлга қўйиш. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8452371 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

#Президент_қарори #Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрларни тайёрлаш тизими такомиллашт
#Президент_қарори #Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилади
  “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–302-сон, 26.08.2026 й.) қабул қилинди.   🔰 Қарорга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан Жамоат хавфсизлиги университетида ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги, жамоат тартибини сақлаш ҳамда қўриқлаш фаолияти (жамоат хавфсизлигини таъминлаш) йўналишларида кадрларни тайёрлаш мақсадида:   🔹 Университетнинг йиллик қабул квоталари бакалавриат таълим йўналишининг кундузги таълим шаклига 600 нафар курсантгача, масофавий таълим шаклига 300 нафар тингловчигача оширилиб, уларнинг 3/4 қисми Ички ишлар вазирлиги тизими учун жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги кадрларни тайёрлашга ажратилади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8451072 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

#Президент_Фармони ❗️ Халқаро тан олинган визаларга эга хорижликларнинг Ўзбекистонга кириши соддалаштирилади “Халқаро тан оли
#Президент_Фармони
❗️ Халқаро тан олинган визаларга эга хорижликларнинг Ўзбекистонга кириши соддалаштирилади
  “Халқаро тан олинган визаларга эга бўлган хорижий фуқаролар учун Ўзбекистон Республикасига кириш тартибини соддалаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–180-сон, 29.08.2026 й.) қабул қилинди.   🔰 Фармонга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан  Австралия, АҚШ, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги, Канада, Корея Республикаси, Шенген келишуви иштирокчилари бўлган давлатлар, Янги Зеландия ва Япониянинг амалдаги кўп марталик бизнес ва туризм тоифасидаги кириш визасига эга бўлган ҳамда ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Ҳиндистон Республикаси фуқаролари учун:   ➖ ушбу хорижий визалардан бирининг амал қилиш муддати мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунгача бўлган муддатга визасиз режим амалиёти жорий этилади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/uz/docs/-8450719 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

#Президент_Фармони ❗️ Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни сўндиришнинг янги механизми жорий эт
#Президент_Фармони
❗️ Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни сўндиришнинг янги механизми жорий этилади
  “Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларни қисқартиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–176-сон, 27.08.2026 й.) қабул қилинди.   ✅ Фармонга кўра, тадбиркорларга экспорт операциялари бўйича активларнинг белгиланган муддатларда репатриация қилиниши таъминланмаган ҳолларда юзага келган дебитор қарздорликни ўз маблағлари ҳисобидан сўндиришга рухсат бериш бўйича 2027 йил 1 январга қадар бўлган муддатга 1 марталик умумдавлат акцияси эълон қилинади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/uz/docs/8444978 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

#Президент_Фармони ❗️ Кичик тадбиркорлик субъектларини ҳар қандай текширишга 3 йилга мораторий эълон қилинди “Ўзбекистон Респ
#Президент_Фармони
❗️ Кичик тадбиркорлик субъектларини ҳар қандай текширишга 3 йилга мораторий эълон қилинди
  “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–175-сон, 27.08.2026 й.) қабул қилинди.   ⏳ Фармонга кўра, кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ҳар қандай текширишга 3 йил муддатга мораторий эълон қилиниши белгиланди (бундан жиноят иши доирасида, инсон соғлиғига таъсирини ўрганиш ва меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, фуқаролар мурожаатлари, ҚҚСни қоплаш (қайтариш) ва тадбиркорлик субъекти тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган текширишлар мустасно). Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/uz/docs/8442717 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

#Рўйхатдан_ўтказилди ❗️ “Ватан таянчи” отрядининг аъзосига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилад
#Рўйхатдан_ўтказилди
❗️ “Ватан таянчи” отрядининг аъзосига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилади
  Адлия вазирлиги “Ватан таянчи” отрядининг аъзосига, “Ватанпарварлар” ва “Шижоат ва ғайрат” мусобақаларининг республика босқичи ғолибларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3931, 2026 йил 26 август).   🔎 Хусусан, мазкур ҳужжатга кўра тавсиянома қуйидаги шахсларга берилади:   🔹 “Ватан таянчи” ҳаракатида фаол иштирок этган ҳамда давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари, Президент мактаблари, ижод мактаблари, спорт мактаблари, ихтисослаштирилган мактаблар, мактаб-интернатлар, академик лицейлар ва техникумларни аъло баҳолар билан тамомлаган “Ватан таянчи” отрядининг 1 нафар аъзосига;   🔹 “Жасорат мактаби”ни аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир “Ватан таянчи” отрядининг 1 нафар аъзосига;   🔹 “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақаларининг республика босқичида 1-ўринни эгаллаган жамоа аъзоларига;   🔹 маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган “Шижоат ва ғайрат” мусобақаларининг республика босқичида 1-ўринни эгаллаган жамоа аъзоларига. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/uz/docs/8438236 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

#Рўйхатдан_ўтказилди ❗️ Телефон рақами орқали пул ўтказиш янада қулайлашади Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Маркази
#Рўйхатдан_ўтказилди
❗️ Телефон рақами орқали пул ўтказиш янада қулайлашади
  Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тезкор тўловлар тизими орқали жисмоний шахслар ўртасида мобил телефон рақами асосида пул ўтказмаларини амалга ошириш қоидалари (рўйхат рақами 3930, 2026 йил 24 август) давлат рўйхатидан ўтказилди.   🔰 Фуқаролар эндиликда банк реквизитларини киритмасдан, мобил телефон рақами орқали пул ўтказиш имкониятига эга бўлади.   🔎 Бунинг учун фойдаланувчининг мобил телефон рақами унинг банк ҳисобварағига боғланади. Шундан сўнг бошқа шахсга пул юборишда унинг банк ҳисобварағи ёки пластик картаси реквизитлари шарт эмас – телефон рақамини киритишнинг ўзи кифоя. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/uz/docs/-8435404 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

#Президент_қарори ❗️ Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади “Мамлакатда кичик ва микро ги
#Президент_қарори
❗️ Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
“Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–298-сон, 19.08.2026 й.) қабул қилинди.   🔎 Қарорга кўра, 2027 йил 1 февралгача салоҳиятли кичик ва микро ГЭС лойиҳаларини аниқлаш, амалга ошириш ва эксплуатация қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш мақсадида рақамли платформа ишлаб чиқилади.   ✅ Кичик ва микро ГЭСларни лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишда атроф-муҳитга оид ва ижтимоий талаблар мажбурий тартибда инобатга олиниши белгиланди. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/uz/docs/8433190 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

#Ҳукумат_қарори ❗️ Техникумлар билан дуал таълимни йўлга қўйган ҳамда битирувчилар бандлигини таъминлаган ташкилотларга креди
#Ҳукумат_қарори
❗️ Техникумлар билан дуал таълимни йўлга қўйган ҳамда битирувчилар бандлигини таъминлаган ташкилотларга кредит берилади
  Ҳукумат қарори (449-сон, 20.08.2026 й.) билан “Техникумлар билан дуал таълимни йўлга қўйган ҳамда битирувчилар бандлигини таъминлаган ташкилотларга кредит ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.   🔰 Ушбу Низом давлат техникумлари билан дуал таълимни йўлга қўйган ҳамда битирувчилар бандлигини таъминлаган ташкилотларга кредит ажратиш тартибини белгилайди. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/uz/docs/8423638 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

#Президент_Фармони ❗️ Давлат божхона хизмати органлари фаолияти такомиллаштирилади “Давлат божхона хизмати органлари фаолияти
#Президент_Фармони
❗️ Давлат божхона хизмати органлари фаолияти такомиллаштирилади
  “Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш ва божхона маъмурчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–174-сон, 27.08.2026 й.) қабул қилинди.   🔎 Фармонга кўра, 2026–2030 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистон божхонаси – 2030” стратегияси (Стратегия) тасдиқланди ҳамда қуйидагилар Стратегиянинг устувор йўналишлари этиб белгиланди:   🔹 божхона жараёнларида тадбиркорлик субъектларига ва жисмоний шахсларга қулай шарт-шароитлар яратиш;   🔹 божхона органлари инфратузилмасини яхшилаш ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш орқали рақамлаштириш даражасини юқори босқичга олиб чиқиш;   🔹 божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва бошқалар. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/uz/docs/-8444993 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

#Ҳукумат_қарори ❗️ Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш тартиби белгиланди Ҳукумат қарори (
#Ҳукумат_қарори
❗️ Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш тартиби белгиланди
  Ҳукумат қарори (450-сон, 20.08.2026 й.) билан “Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш”нинг маъмурий рeгламeнти тасдиқланди.   🔰 Регламентга кўра, ариза берувчилар ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун:   ➖ ҳар йили 1 августдан 20 августга қадар, умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш учун эса ҳар йили 28 декабрдан 17 январгача Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/uz/docs/8421884 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

#Ҳукумат_қарори ❗️ Касбий таълим ташкилотлари директорларига менежерлик сертификатини бериш тартиби белгиланди Ҳукумат қарори
#Ҳукумат_қарори
❗️ Касбий таълим ташкилотлари директорларига менежерлик сертификатини бериш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (451-сон, 20.08.20026 й.) билан “Касбий таълим ташкилотлари директорлари ва директор ўринбосарларини менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.   🔰 Ушбу Низом касбий таълим ташкилотлари директорлари ва директор ўринбосарларини менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартибини белгилайди.   📜 Техникумларда фаолият юритаётган директорлар ва директор ўринбосарлари ушбу Низом талабларига мувофиқ менежерлик сертификатини оладилар. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/uz/docs/8421889 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

#Қонун ❗️ Рақамли технологиялар халқаро марказининг мақоми белгиланди “Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида”ги Қон
#Қонун
❗️ Рақамли технологиялар халқаро марказининг мақоми белгиланди
  “Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида”ги Қонун (1169-сон, 19.08.2026 й.) қабул қилинди.   🔰 Ушбу Конституциявий Қонуннинг мақсади Рақамли технологиялар халқаро марказининг алоҳида ҳудуд сифатидаги мақомини ва Марказ ҳудудида амал қиладиган махсус ҳуқуқий режимни белгилашдан иборат. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/uz/docs/8420999 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

#Рўйхатдан_ўтказилди ❗️ Электрон тижорат операторлари фаолиятини бошлаш ва тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тарт
#Рўйхатдан_ўтказилди
❗️ Электрон тижорат операторлари фаолиятини бошлаш ва тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби белгиланди
Адлия вазирлигида Электрон тижорат операторлари фаолиятини бошлаш ва тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни (рўйхат рақами 3927, 2026 йил 19 август) давлат рўйхатидан ўтказилди. ✅ Унга кўра, электрон тижорат операторлари, хусусан:   🔹 электрон савдо платформаси оператори; 🔹 буюртмалар агрегатори оператори; 🔹 рақамли стриминг хизмати оператори фаолиятини бошлаш учун юридик шахслар махсус ахборот тизими орқали ОнеИД ёрдамида Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига электрон хабарнома юборади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/uz/docs/-8420953 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

#Ҳукумат_қарори ❗️ Бошпанасиз шахсларни вақтинчалик бошпана билан таъминлаш тартиби белгиланди Ҳукумат қарори (447-сон, 18.08
#Ҳукумат_қарори
❗️ Бошпанасиз шахсларни вақтинчалик бошпана билан таъминлаш тартиби белгиланди
  Ҳукумат қарори (447-сон, 18.08.2026 й.) билан “Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.   🔰 Ушбу Регламент муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига (Марказ) жойлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.   📜 Регламентга кўра, ички ишлар органлари ходимлари ҳамда маҳаллада комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ижтимоий ходимлар томонидан:   ➖ кўча, вокзал, бозор, ер ости йўлаклари, яшаш учун мўлжалланмаган бинолар ва бошқа жамоат жойларида мунтазам равишда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар аниқланади ҳамда уларга Марказ хизматларидан фойдаланиш таклиф этилади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/uz/docs/8419982 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

#Ҳукумат_қарори ❗️ Тошкент шаҳрида Мактабгача таълимни ривожлантириш минтақавий маркази ташкил этилади “Тошкент шаҳрида Макта
#Ҳукумат_қарори
❗️ Тошкент шаҳрида Мактабгача таълимни ривожлантириш минтақавий маркази ташкил этилади
“Тошкент шаҳрида Мактабгача таълимни ривожлантириш минтақавий марказини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (446-сон, 18.08.2026 й.) қабул қилинди.   🏛 Қарорга кўра, Тошкент шаҳридаги Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтит ҳузурида Мактабгача таълимни ривожлантириш минтақавий маркази (Марказ) ташкил этилади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/uz/docs/8418056 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

#Ҳукумат_қарори ❗️ Туристик стартаплар учун субсидия берилади Ҳукумат қарори (443-сон, 18.08.2026 й.) билан “Туристик стартап
#Ҳукумат_қарори
❗️ Туристик стартаплар учун субсидия берилади
  Ҳукумат қарори (443-сон, 18.08.2026 й.) билан “Туристик стартапларни – янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмига субсидия ажратиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.   🏛 Регламентга кўра, харажатларни қоплаш давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали Туризм қўмитаси (Қўмита) томонидан амалга оширилади.   🤑 Бунда стартапни ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ 1 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда ҳар йили энг яхши 10 тагача стартап учун субсидия ажратилади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/uz/docs/8415577 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

#Қонун ❗️ Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларнинг ягона реестри юритилади Қонун (ЎРҚ–1168-сон, 17.08.2026 й.) билан айр
#Қонун
❗️ Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларнинг ягона реестри юритилади
  Қонун (ЎРҚ–1168-сон, 17.08.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.   📚 “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, тадбиркорлар қонунчиликда белгиланган тартибда энергия манбаларига уланиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.   🔎 Тадбиркорлар зиммасига янги мажбурият, талаб, тақиқ, жавобгарлик ёки бошқа чекловлар юклатилишини назарда тутувчи норматив ҳужжатлар лойиҳалари бевосита тадбиркорлар ҳамда улар бирлашмалари иштирокида муҳокама қилиниши кўзда тутилди. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8409757 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

#Президент_қарори ❗️ Муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади “Аҳолига муддатли тўлов хизматлари кўрсатили
#Президент_қарори
❗️ Муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади
  “Аҳолига муддатли тўлов хизматлари кўрсатилишини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–294-сон, 14.08.2026 й.) қабул қилинди.   💸 Қарорга кўра, 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади.   ⭐ Муддатли тўлов хизматини кўрсатувчи юридик шахс (банклар ва микромолия ташкилотлари бундан мустасно) муддатли тўлов хизмати оператори деб эътироф этилади.   🧾 Юридик шахсларнинг муддатли тўлов хизматларини кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи Марказий банк томонидан шакллантириладиган Муддатли тўлов хизмати оператори фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилгандан сўнг вужудга келади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8407544 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

#Президент_Фармони ❗️ Суд тизими ислоҳ қилинади “Одил судлов – 2030”: Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилув
#Президент_Фармони
❗️ Суд тизими ислоҳ қилинади
  “Одил судлов – 2030”: Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилувчи халқчил ва адолатли суд тизимини барпо этиш стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–160-сон, 14.08.2026 й.) қабул қилинди.   ✅ Фармон билан “Одил судлов – 2030”: Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилувчи халқчил ва адолатли суд тизимини барпо этиш стратегияси тасдиқланди.   🔘 Фармонга кўра, 2027 йил 1 июлдан умумюрисдикция ва маъмурий суд йўналишларида ишларни қайта кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган, юрисдикция ҳудуди бир нечта маъмурий-ҳудудий бирликларни қамраб оладиган ҳудудлараро судлар ташкил этилади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8406903 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial