cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Муҳрим

Мурожаат учун — @muhrimchatbot Тижорий таклифлар учун — @VenkonPRsales

Show more
Uzbekistan5 750The language is not specifiedNews & Media10 296
Advertising posts
13 471
Subscribers
-1324 hours
-767 days
+3630 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Дарвоқе, мактаб ва боғчаларимизда ниманидир тақиқлаш керак бўлса, ишни, биринчи галда, Россиянинг бузғунчи пропагандасини, “Ғалаба байрами” деган нарсани, Хотира ва қадрлаш куни ўқувчилар ва боғча болаларига совет армиясининг Иккинчи Жаҳон урушидаги либосларини кийдиришни, советча қўшиқларни айттиришни расман, очиқча тақиқлашдан бошлаш керак.
4 07314Loading...
02
Мактабни битирганимга 19 йил бўлибди. Биз Кадрлар тайёрлаш миллий дастури деган, керак бўлса Финляндиялар ҳам “ҳавас қилган” тизим амалда бўлган даврда ўқиганмиз-да, шунинг учун мактаб билан ҳам янги Ўзбекистон битирувчилари каби 11-синфда эмас, 9-синфда хайрлашганмиз. Энг қизиғи, нафақат 9-синфни тамомлаганимизда, балки бошланғич синфларни тамомлаб, 5-синфга ўтаётганимизда ҳам “битирув оқшоми”миз бўлган (уни ўзи “битирув пешини” деса тўғрироқ бўлади). Менимча, агар 11-синфгача ўқиганимизда, ундан кейин ҳам албатта “битирув оқшоми” қилган бўлардик. 9 ёки 11 йил бирга шу “оқшом” учун ўқийсан ахир. 9-синфдаги “битирув оқшоми”миз Андижон воқеаларидан бир ой ўтиб бўлганди, шекилли. 2005 йилнинг июнида, ҳар ҳолда. Ўша йили Андижоннинг ўзида ҳам битирув оқшомлари бўлганми-йўқми, билмадиму, лекин биз Тошкентда бемалол, ҳеч бир хавотирсиз, БТРларсиз, автомат қучоқлаган мелисаларсиз, тақиқларсиз, эсон-омон ўтказганмиз – ҳеч кимнинг ҳеч қаери қонамаган. Битирув оқшоми дегани бу бир синф ўғил-қизни битта залга қамаб қўясан, дегани эмас-да: у залда шу болалар билан бирга ота-оналари ҳам, ўқитувчилари ҳам бўлади. Маънавият ҳам бўлади, тўғри, оммавий маданияти ҳам бўлади. Энди, жуда оғир тарбияли синф бўлса, ана, бу йил болаларни роса қўрқитган Миллий гвардияни чақириш керак – ҳар “оқшом” бўлаётган муассаса олдида яна бир оқшом навбатчилик қилсин. Бу гап-сўзларни ёзишни бошлаган вақтим мавзеимиздаги мактабдан “Сетора” ва Равшан Собировнинг “Хайр, мактабим” қўшиғи эшитилаётганди. Айтмоқчи бўлганим – эй валломатлар, болаларнинг “битирув оқшомлари”га тегманглар, бу болалар шу билан яна қачон шундай бир синф бўлиб йиғилади, Худо билади. Бадгумон бўлманглар ва болаларга тегманглар, илтимос. Катталари фотиҳа тўйигаки маданият вазирини чақиртириб, ашула айттирадиган миллатнинг болаларига мактабни битиргани шарафига ўтказиладиган беозоргина “битирув оқшоми”ни тақиқлаш –мантиқсизлик чўққиси. Болалар катта ҳаётга дастлабки қадамини тақиқлар ва уларнинг қўрқувлари билан бошламасин. Ҳеч бўлмаса бошида. Қайсидир ақлли “бу “оқшом”лар ортиқча сарф-харажат, болаларга шу ёшидан бунақа дабдабага берилмасликни ўргатиш керак”, дейдиган бўлса, мен унга йўқ дейман – дунёда давлатлар кўп, лекин Ўзбекистон ягона, шунинг учунки, унда исталган ислоҳотни балиқнинг думидан эмас, бошидан бошлаш керак. Бу давлатда бошини тўғриласанг, думи ўз-ўзидан тўғри бўлиб кетади. Бошини тўғрилолмайсанми, қўлингдан келмайди, кучинг-қудратинг етмайди, қўй жўра, болаларга ҳам тегма. “Оқшом”ини ўтказсин шулар. Битирувчилар, сизларга эса – омад! Сизларга ҳозир ҳамма ҳавас қилади: “Қани энди сизларнинг ёшлигингиз менда бўлса”, деб. Фурсатни бой берманглар! Ҳар доим шу бугунгидек ҳамманинг ҳавасини келтириб юринглар! Эҳ, қани энди сизларнинг ёшлигингиз менда бўлса!..
4 60054Loading...
03
Инстаграмда бир куни шу видеони кўриб қолдим. Салкам бир миллион марта кўрилган видео. “Фотиҳа тўй” деган тадбир экан. Тўйчилигимиз трендларидан бехабарман, шу боис бу тўйдан кейин яна алоҳида никоҳ тўйи ҳам бўладими-йўқми, тўғриси, билмадим. Бу видеога қараб туриб, “қудратимизга шубҳа қилсанг...” деб гап бошласа бўладиган жойи.
5 138195Loading...
04
Битирувчилар учун ретро услубида гала концерт ташкил қилинмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан «Битирувчи ва талаба — 2024» фестивали ўтказилиши белгиланди. Халқлар дўстлиги майдонида 25 май соат 19:00 да бошланадиган гала концерт ва ундаги дронлар шоуси фестивалнинг энг ёрқин воқеаси бўлиши кутилмоқда. Концерт битирувчилар ва уларнинг ота-оналари учун ташкил қилинган бўлиб, унда машҳур юлдузлар чиқиш қилади ва ретро услубидаги чиқишлар намойиш қилинади. Концертда қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин: @talaba_bitiruvchi_bot
5 79656Loading...
05
Бировни мақтаб бўлмайди ҳозирги замонда (бу масалада энг ёрқин мисол - ўзим; мақтов ёқади, лекин мақтаманглар - эртага сизнинг назарингизда бутунлай тескари иш қилишим, гап айтишим мумкин). Хуллас, бир блогер бугунги баъзи ижтимоий муаммоларга шеърий-мусиқий тарзда чиройли кўтариб чиқаётгани ҳақида ёзгандим, бошқалар ҳам уни кўп-кўп эътироф этишаётганди. Куни кеча у радарлар ҳайдовчиларни қийнаётгани ҳақида антирадар реклама қилинган пост чиқарибди. Албатта, буни на мақтаб, на олқишлаб бўлади - комментларида ҳам анча-мунча одам "қоида бузмасанг, радар/камера ҳам санга штраф ёзмайди", деб дакки берибди. Бир ҳамкасбимиз Твиттерда шу блогер бола билан ҳамкорлик қиладиган ижодкорга эътирозини билдирган экан, у киши ҳамкасбимизга: "Машинангиз борми?", деб қарши савол берибди. Яъни, машина ҳайдасанг, биз кўтариб чиққан муаммони қалбан ҳис қилган бўлардинг, камералар хавфсизликни таъминлаш учун эмас, тадбиркорлик, соққакашлик учун ўрнатиляпти, деган маънода (қисман шундай дебди ҳам). Масалан, ман ҳам мошина ҳайдайман, жуда зўр ҳайдовчи эмасман, аксига олиб антирадарим ҳам йўқ, лекин ҳаддимни билиб ҳайдайман - шунинг учун жарима келмаётган бўлса керак (охирги марта 2022 йил декабрида келувди). Йўлларимизга радарлар, камералар керак. Майли, бир қисми ҳозир соққакашликка хизмат қилаётгандир, лекин улар ҳам дуч келганга эмас, айнан қоида бузганга жарима соляпти. "Яхши от"ларга шу "бир қамчи" ҳам етарли - келаси сафар шу жойда бошқа қоида бузмайди (ўзим ўша 2022 йил декабрида жарима ёзилган жойда, орқадан сигнал чалиб, юр деб бақиришса ҳам, йўл бўшамагунча, чизиқни босмай, навбатим келишини кутадиган бўлганман), ҳеч бўлмаса шу нуқтада битта қоидабузар камаяди. Шунинг учун камера ва радарлар янада кўпроқ, инсон омилидан холи бўлиши, аёвсиз жарима солиши керак. Айни вақтда, ҳайдовчиларнинг "йўлни тузатиб қўймай, камера қўяди", "чизиқ кўринмайдию, аммо чизиқни босдинг, деб жарима ёзади", деган баҳоналарига ҳам ўрин қолдирмаслик керак. Лекин шусиз ҳам камера ва радарларни кўпайтиравериш керак. Мақтаган блогеримиз ва унинг дўстларимизга нима деймиз? Ҳамма ҳам хато қилади. Муҳими, хатодан тўғри хулоса чиқариш ва ўша хатони такрорламаслик. Эгилган бошни эса қилич кесмайди - ҳа, шу ишимиз сал хато бўлди, деб қўйса, обрўси ошгани қолади. Аксинча ҳаракат қилса, охири нима бўлишига айвошчи, қопқоқчи акалар яхши мисол. Ва яна бир гап: гўёки мошина ҳайдаб видео олаётганда хавфсизлик камарини тақиш - айни муддао, яхши тарғибот, фойдали ташвиқот. Агар видео учун мошинани камар тақмай ҳайдаган бўлса, унда жаримага тортиш керак, албатта.
26 55360Loading...
06
Бир видео кўрдим. Ўзбекистон “Чегара билмас мухбирлар” рейтингида 2023 йил якунларига кўра 11 поғона пастлаб, матбуот эркинлиги билан боғлиқ аҳволи “оғир” бўлган мамлакатлар гуруҳидан “жуда оғир” бўлганлар қаторига қайтди-ку, мухбир мана шу рейтингдаги ўрнимиз пастлаганига муносабатингиз қандай, деб миллий медиамиз дарғаларига микрофон тутган. Бу саволга жавоб берган учала дарғанинг жавобидан чиқадиган умумий хулоса шундай: бу халқаро ташкилотнинг ўз субъектив (ва ҳатто тушунарсиз) мезонлари бор, унинг Ўзбекистондаги вазиятга берган баҳолари нисбий ва биз бу баҳога қўшилмаймиз, Ўзбекистонда ҳозир ижод муҳити эркин, бунақанги эркинлик тарихимизда бўлмаган, ҳамма хоҳлаган гапини гапириб ётибди, “стаканнинг ярми бўш эмас, тўла”. Мен шу ва бошқа дарғаларнинг бундан икки йил аввал худди шу рейтингда маълум бир сабабларга кўра бирданига 24 ўринга кўтарилганимизда, “мана, юртимиздаги оламшумул ўзгаришларни ҳатто “Чегара билмас мухбирлар”дек душман ташкилот ҳам тан олишга мажбур бўляпти, бу муваффақият ва бу муваффақият билан барчангизни табриклайман!”, деган гапларини излаб топишга эриндим. Лекин шундай гаплар айтилган, албатта. Мана шу одатимиз ёмон лекин – бирор нуфузли рейтингдаги ўрнимиз кўтарилса, ҳаммага шуни байроқ қилиб кўрсатамиз: “Мана, қара, ярамас, шулар ҳам тан оляпти-ку ислоҳотларимизни, сен нимадан норозисан?!”, деб. Ўрнимиз тушса борми: “Рейтинглар нисбий, мезонлари тушунарсиз, муаллифлари кўр, кўр бўлмаса – душман, ундан кўра келсин-да, сасимай ошимиздан еб кетсин!”.
20 44628Loading...
07
“Ҳозир “Амир Темур ёди”га ўхшаш ижобий маънода яхши ғоявий ижодий ишлар йўқ, ҳисоби” деганим – бундай ишлар умуман йўқ дегани эмас. Бор экан. Маҳмуд Намозов сўнгги концертида шекилли, “Кўк бўри” деган қўшиқ куйлаган экан (лекин негадир у хонанданинг ижтимоий тармоқлардаги, мусиқа сервисларидаги саҳифаларида йўқ). Ўзбек санъаткоридан жуда кучли баёнот. Чуқур ҳурматимни билдираман. Миннатдорман!
20 283299Loading...
08
1990 йиллар барибир бошқачароқ, ижод эркинроқ, ижодкор ичидаги, кўнглидаги гапини айтиши мумкин бир давр бўлган-ку. Рустам Ғоиповнинг “Амир Темур ёди” деган жуда таъсирли, ҳис-ҳаяжонга тўла, мусиқаси ҳам эсда қоларли қўшиғига ишланган видеоклип телевизорда кўп бериларди. Беш яшарлик маҳалим бир эмас, бир неча марта кўрганман, шундан эсимда қолиб кетган. Ҳозир интернетдан қидириб тополмадиму, лекин клип ростдан таъсирли эди – сочлари ўсган Рустам Ғоипов чўлда юриб келади, қўшиқнинг мустамлака даври ҳақидаги қисмларида тарихий хроникалар кўрсатилади. Бу гап камситиш сифатида қабул қилинмасину, лекин видеоклип ижобий маънода яхши пропаганда материали бўлган, қўшиқнинг сўзи ҳам, куйи ҳам одамнинг ҳиссиётларини қитиқлайди, уйғотади – бунақа сифатли ғоявий иш ҳозир йўқ, ҳисоби.
13 22959Loading...
09
Тошкент вилоятининг Зангиота тумани “Файз” маҳалла фуқаролар йиғинидан ёзишибди. “Темирйўл кўчаси анча йиллардан бери шу аҳволда. Одамлар охири ўзи пул йиғиб, амаллаганича шағал тўктирди, лекин шу билан яхши бўлиб қолмади-да”, - дейди муштарий. Мошинада юрганга қийинмасдиру, лекин пиёда ёғин-сочинли кунда юролмай қолади-да бунақа “йўл”да. Пиёдалар учун сал эпақага келтириб берилса бўларкан. Бомба тушгандек бўлиб кетибди. #мурожаат
11 13721Loading...
10
Уфф.узда, “Чемпион”да ишлаб, ёзиб юрганимда йўл-йўриқ кўрсатиб турган, ўзимнинг яқинларимдан тайинли фидбек ололмаганимда хато-камчилигимни айтиб турган (20 га тўлиб-тўлмаган ёш болага “Ўзбекистон футболи”ю, “Ёшлар”ни ишга туширган одам тавсия, маслаҳат бериб турса, вақти келганида мақтаб турса — томинг кетади-да), “Стадион”да қисқа муддат бўлса-да бирга ишлаганимизда кичик суҳбатларимизда кўп нарсани ўргатган, йўқ демай диплом ишимга-да ёрдам берган устоз Аброр ака Имомхўжаев бугун 60 ёшга тўлдилар. Биз ҳам устознинг ёшларига етиб юрайлик, шу ёшга етганда бизга ҳам Аброр акадек замон билан ҳамнафас бўлиш, Аброр акадек ёшлар билан тенгма-тенг ҳаракат қилиш, Аброр акадек ёшларга ишонишу уларга имкон бера олиш, Аброр акадек ҳар доим навқирон бўлиб қолиш насиб қилсин! Туғилган кунингиз билан, Устоз!
12 5257Loading...
11
Яна бир мурожаат: “Мен [шу] университетда иккинчи курс талабасиман... Муҳрим ака, менимча, бу – ёлғон, чунки университетнинг ижтимоий тармоқлардаги каналларида фақат халқаро фан олимпиадалари совриндорлари, президент мактаби битирувчилар ва ПИИМАга қарашли қолган ихтисослашган мактаблар битирувчиларининг топ-5 фоизига 4 йиллик грант берилиши айтилган эди. Қолган талабалар 1 йилга грант олади ва ўқишдаги эришган академик салоҳиятига қараб, факультет ва курс бўйича академик рейтингда турган топ-10 фоиз талаба 100 фоизлик грант, яна топ-10 фоиз 70 фоизлик грант ва қолган топ-15 фоиз эса 50 фоизлик грант олиши айтилган эди. Университетда иккинчи йил ўқиётган бўлсам, ҳа, бизга берилган кўп ваъдалар бажарилмаган, лекин грант борасида ҳеч кимни алдашмаган, менимча. Тўлиқроқ маълумот берай дегандим”
17 24236Loading...
12
Муштарийдан мурожаат “Биз Янги Ўзбекистон университети талабаларимиз. Ҳозир университетимиз раҳбарияти томонида жуда кўплаб адолатсизликларни кўриб, сизга ёзяпмиз. Бу каналимиз (https://t.me/NUU_reality) ва шу ерда ҳаммасини ёзиб боряпмиз, илтимос, бизга ёрдам беринг. Яқинда Масачуссетс университети келиб, шартнома имзолангани ва унга кўра биз MIT’га амалиётга юборилишимизни эшитиб, хурсанд бўлдик. MIT’дан келганлардан сўрасак, ҳеч қанақа амалиёт бўйича шартнома имзоланмаганини айтишди. Университет проректорлари ёлғончи. Ҳаммани алдаб, аҳмоқ қилиб келишмоқда, бизга ҳам 4 йил грантда ўқийсан, деб алдашган эди. Аслида грант 1 йилга экан. Бу ёлғончиларни йўқотиш керак”. PS. Бу университет мутасаддилари ва талабалар ўртасидаги оддий тушунмовчиликдир. Университетларнинг мутасаддилари, илтимос, янги Ўзбекистон талабалари билан очиқ ва тушунарли гаплашинглар. Мавҳумлик янги Ўзбекистонга ярашмайди. PPS. Мурожаатлари хатоларга тўла ёшларни ўқишга қабул қилган университетлар тугатилиб, мутасаддилари эски Ўзбекистонга бадарға қилинишга лойиқ (мен бу мурожаатни чиқаришдан аввал хатоларини тузатиб чиқдим).
9 856105Loading...
13
💰 Telegram kanallarida yosh oilalar uchun imtiyozlar haqidagi videorolik o‘tgan haftada ko‘pchilikning e’tiborini tortdi. Aytilishicha, yosh oilalarga 1 million 20 ming so‘m moddiy yordam ko‘rsatilmoqda ekan. ✅ Keling, hukumat yosh oilalarga nima taklif qilayotganini aniqlaylik. Yangi fakt tekshiruvi allaqachon saytda! 🔹🔹🔹🔹 💰 Видео в телеграм-каналах о пособиях молодым семьям привлекло внимание многих на прошлой неделе. Утверждается, что молодым семьям предоставляется финансовая поддержка в размере 1 миллиона 20 тысяч сумов. ✅ Разбираемся, что на самом деле предлагает правительство молодым семьям. Новый фактчек уже на сайте! #социальныепособия #молодыесемьи #фактчек #ijtimoiyfoydalar #yoshoilalar #faktchek 👍 Facebook ❤️ Instagram 📩 Telegram
10Loading...
14
Абдулла Қодирий 1926 йилда нега судланганди ва судда нима деганди? Ўқиб чиқишни тавсия қиламан. Қодирийнинг ўша вақтдаги Ўзбекистоннинг де-юре раҳбари ("биринчи президенти") билан муносабатлари ҳақида ҳам қизиқ тафсилотлар бор (1926 йили судланишига, қисман, ўша "биринчи президент"нинг "устидан кулгани" ҳам сабаб бўлган). https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/30/qodiriy/
12 994193Loading...
15
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистон тарихида илк бор жамоавий спорт турлари бўйича жамоамиз Олимпиадада қатнашадиган бўлди. Тарихий воқеа гувоҳига айландик. Бу муваффақият билан барча ватандошларни табриклайман!
8 36327Loading...
16
Бўладию, бирор киши қилган бирор ишни кўрасан-да, энди, жуда ёқади-да! Шунчалик ёқадики, ҳавас қолиб ҳасад қила бошлайсан. Эҳ, дейсан, “нега шу нарса менинг хаёлимга келмади-я?”, дейсан ўзингга ўзинг. Ўша қилинган иш ич-ичингдан сеники, ўз-ўзингники бўлиб қолишини хоҳлайсан. Бўлади-а шунақа, бўлганми сизда ҳам? Сенинг ичингни ёндирган ўша иш катта бир нарса ёки атиги бир қаторгина гап ҳам бўлиши мумкин. Бу сафар мени шу дардга мубтало қилган нарса – айнан бир қатор гап. Бўлганда ҳам ўрнида, жойида, иссиғида ёзилган, қарши томонни мажағлаб, пачоқлаб ташлайдиган гап. Шу: “Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Бутун дунёда шунақа”. Менимча, инсондаги мана шундай ҳолатга Лутфий эффектими, Лутфий синдромими, шунақароқ бир илмий ном бериш керак, агар ҳали берилмаган бўлса 😉
9 94311Loading...
17
Ўзбекистон томонидан на мустақиллиги, на Россия таркибига қўшилгани тан олинмаган айирмачи “Донецк Халқ Республикаси”нинг раҳбари Ўзбекистонга келибди. Пропагандачи даббаларни “персона нон грата” деб эълон қилайлик деб юрибмиз, буёқдан бир террорчи ўйнаб-кулиб келиб-кетяпти. Сал бўлса-да гигиена билан ҳам шуғулланиб турилса яхши бўларди.
11 16645Loading...
18
“Буни қарангки, зилзиладан кейин 25 йил ўтиб кетипти. Ҳамду санолар даври ўтмиш бўлиб қолгани учун ҳам биз ана шу сана муносабати билан кўпроқ муаммоларга тўхталдик. Умид шуки, шояд, 2016 йилда, яъни зилзиладан кейин ярим аср ўтгач шу хусусда битилажак мақолада фақат ижобий гаплар бўлса”, - деб умидвор бўлган экан бундан роппа-роса 33 йил аввал Абдулла Абдуқодиров. “Абдулла ака, биз ҳаммасини бой бердик”, — десанг-да, агар бизни ўқисалар-эшитсалар-кўрсалар. Одамзод шу экан-да — умид қилиб яшайвераркан. 33 йил аввал Абдулла ака умид қилган, энди бўлса — биз. Чархпалак айланаверади. Ҳай, бирор кун янада яхши бўлиб қолар.
8 66610Loading...
19
Яна бир халқаро тажриба. Манба.
6 4417Loading...
20
Мана шу талабаларга ростан ҳавасим келди. Хурсанд ҳаммаси. Юлдузчалар. Эртага қуръаси экан. Ўзиям бирор 80 тача жамоа қатнашяпти, шекилли. Ўйинларини бир бориб кўриш керак.
7 3186Loading...
Дарвоқе, мактаб ва боғчаларимизда ниманидир тақиқлаш керак бўлса, ишни, биринчи галда, Россиянинг бузғунчи пропагандасини, “Ғалаба байрами” деган нарсани, Хотира ва қадрлаш куни ўқувчилар ва боғча болаларига совет армиясининг Иккинчи Жаҳон урушидаги либосларини кийдиришни, советча қўшиқларни айттиришни расман, очиқча тақиқлашдан бошлаш керак.
Show all...
Мактабни битирганимга 19 йил бўлибди. Биз Кадрлар тайёрлаш миллий дастури деган, керак бўлса Финляндиялар ҳам “ҳавас қилган” тизим амалда бўлган даврда ўқиганмиз-да, шунинг учун мактаб билан ҳам янги Ўзбекистон битирувчилари каби 11-синфда эмас, 9-синфда хайрлашганмиз. Энг қизиғи, нафақат 9-синфни тамомлаганимизда, балки бошланғич синфларни тамомлаб, 5-синфга ўтаётганимизда ҳам “битирув оқшоми”миз бўлган (уни ўзи “битирув пешини” деса тўғрироқ бўлади). Менимча, агар 11-синфгача ўқиганимизда, ундан кейин ҳам албатта “битирув оқшоми” қилган бўлардик. 9 ёки 11 йил бирга шу “оқшом” учун ўқийсан ахир. 9-синфдаги “битирув оқшоми”миз Андижон воқеаларидан бир ой ўтиб бўлганди, шекилли. 2005 йилнинг июнида, ҳар ҳолда. Ўша йили Андижоннинг ўзида ҳам битирув оқшомлари бўлганми-йўқми, билмадиму, лекин биз Тошкентда бемалол, ҳеч бир хавотирсиз, БТРларсиз, автомат қучоқлаган мелисаларсиз, тақиқларсиз, эсон-омон ўтказганмиз – ҳеч кимнинг ҳеч қаери қонамаган. Битирув оқшоми дегани бу бир синф ўғил-қизни битта залга қамаб қўясан, дегани эмас-да: у залда шу болалар билан бирга ота-оналари ҳам, ўқитувчилари ҳам бўлади. Маънавият ҳам бўлади, тўғри, оммавий маданияти ҳам бўлади. Энди, жуда оғир тарбияли синф бўлса, ана, бу йил болаларни роса қўрқитган Миллий гвардияни чақириш керак – ҳар “оқшом” бўлаётган муассаса олдида яна бир оқшом навбатчилик қилсин. Бу гап-сўзларни ёзишни бошлаган вақтим мавзеимиздаги мактабдан “Сетора” ва Равшан Собировнинг “Хайр, мактабим” қўшиғи эшитилаётганди. Айтмоқчи бўлганим – эй валломатлар, болаларнинг “битирув оқшомлари”га тегманглар, бу болалар шу билан яна қачон шундай бир синф бўлиб йиғилади, Худо билади. Бадгумон бўлманглар ва болаларга тегманглар, илтимос. Катталари фотиҳа тўйигаки маданият вазирини чақиртириб, ашула айттирадиган миллатнинг болаларига мактабни битиргани шарафига ўтказиладиган беозоргина “битирув оқшоми”ни тақиқлаш –мантиқсизлик чўққиси. Болалар катта ҳаётга дастлабки қадамини тақиқлар ва уларнинг қўрқувлари билан бошламасин. Ҳеч бўлмаса бошида. Қайсидир ақлли “бу “оқшом”лар ортиқча сарф-харажат, болаларга шу ёшидан бунақа дабдабага берилмасликни ўргатиш керак”, дейдиган бўлса, мен унга йўқ дейман – дунёда давлатлар кўп, лекин Ўзбекистон ягона, шунинг учунки, унда исталган ислоҳотни балиқнинг думидан эмас, бошидан бошлаш керак. Бу давлатда бошини тўғриласанг, думи ўз-ўзидан тўғри бўлиб кетади. Бошини тўғрилолмайсанми, қўлингдан келмайди, кучинг-қудратинг етмайди, қўй жўра, болаларга ҳам тегма. “Оқшом”ини ўтказсин шулар. Битирувчилар, сизларга эса – омад! Сизларга ҳозир ҳамма ҳавас қилади: “Қани энди сизларнинг ёшлигингиз менда бўлса”, деб. Фурсатни бой берманглар! Ҳар доим шу бугунгидек ҳамманинг ҳавасини келтириб юринглар! Эҳ, қани энди сизларнинг ёшлигингиз менда бўлса!..
Show all...
01:30
Video unavailableShow in Telegram
Инстаграмда бир куни шу видеони кўриб қолдим. Салкам бир миллион марта кўрилган видео. “Фотиҳа тўй” деган тадбир экан. Тўйчилигимиз трендларидан бехабарман, шу боис бу тўйдан кейин яна алоҳида никоҳ тўйи ҳам бўладими-йўқми, тўғриси, билмадим. Бу видеога қараб туриб, “қудратимизга шубҳа қилсанг...” деб гап бошласа бўладиган жойи.
Show all...
Битирувчилар учун ретро услубида гала концерт ташкил қилинмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан «Битирувчи ва талаба — 2024» фестивали ўтказилиши белгиланди. Халқлар дўстлиги майдонида 25 май соат 19:00 да бошланадиган гала концерт ва ундаги дронлар шоуси фестивалнинг энг ёрқин воқеаси бўлиши кутилмоқда. Концерт битирувчилар ва уларнинг ота-оналари учун ташкил қилинган бўлиб, унда машҳур юлдузлар чиқиш қилади ва ретро услубидаги чиқишлар намойиш қилинади. Концертда қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин: @talaba_bitiruvchi_bot
Show all...
Бировни мақтаб бўлмайди ҳозирги замонда (бу масалада энг ёрқин мисол - ўзим; мақтов ёқади, лекин мақтаманглар - эртага сизнинг назарингизда бутунлай тескари иш қилишим, гап айтишим мумкин). Хуллас, бир блогер бугунги баъзи ижтимоий муаммоларга шеърий-мусиқий тарзда чиройли кўтариб чиқаётгани ҳақида ёзгандим, бошқалар ҳам уни кўп-кўп эътироф этишаётганди. Куни кеча у радарлар ҳайдовчиларни қийнаётгани ҳақида антирадар реклама қилинган пост чиқарибди. Албатта, буни на мақтаб, на олқишлаб бўлади - комментларида ҳам анча-мунча одам "қоида бузмасанг, радар/камера ҳам санга штраф ёзмайди", деб дакки берибди. Бир ҳамкасбимиз Твиттерда шу блогер бола билан ҳамкорлик қиладиган ижодкорга эътирозини билдирган экан, у киши ҳамкасбимизга: "Машинангиз борми?", деб қарши савол берибди. Яъни, машина ҳайдасанг, биз кўтариб чиққан муаммони қалбан ҳис қилган бўлардинг, камералар хавфсизликни таъминлаш учун эмас, тадбиркорлик, соққакашлик учун ўрнатиляпти, деган маънода (қисман шундай дебди ҳам). Масалан, ман ҳам мошина ҳайдайман, жуда зўр ҳайдовчи эмасман, аксига олиб антирадарим ҳам йўқ, лекин ҳаддимни билиб ҳайдайман - шунинг учун жарима келмаётган бўлса керак (охирги марта 2022 йил декабрида келувди). Йўлларимизга радарлар, камералар керак. Майли, бир қисми ҳозир соққакашликка хизмат қилаётгандир, лекин улар ҳам дуч келганга эмас, айнан қоида бузганга жарима соляпти. "Яхши от"ларга шу "бир қамчи" ҳам етарли - келаси сафар шу жойда бошқа қоида бузмайди (ўзим ўша 2022 йил декабрида жарима ёзилган жойда, орқадан сигнал чалиб, юр деб бақиришса ҳам, йўл бўшамагунча, чизиқни босмай, навбатим келишини кутадиган бўлганман), ҳеч бўлмаса шу нуқтада битта қоидабузар камаяди. Шунинг учун камера ва радарлар янада кўпроқ, инсон омилидан холи бўлиши, аёвсиз жарима солиши керак. Айни вақтда, ҳайдовчиларнинг "йўлни тузатиб қўймай, камера қўяди", "чизиқ кўринмайдию, аммо чизиқни босдинг, деб жарима ёзади", деган баҳоналарига ҳам ўрин қолдирмаслик керак. Лекин шусиз ҳам камера ва радарларни кўпайтиравериш керак. Мақтаган блогеримиз ва унинг дўстларимизга нима деймиз? Ҳамма ҳам хато қилади. Муҳими, хатодан тўғри хулоса чиқариш ва ўша хатони такрорламаслик. Эгилган бошни эса қилич кесмайди - ҳа, шу ишимиз сал хато бўлди, деб қўйса, обрўси ошгани қолади. Аксинча ҳаракат қилса, охири нима бўлишига айвошчи, қопқоқчи акалар яхши мисол. Ва яна бир гап: гўёки мошина ҳайдаб видео олаётганда хавфсизлик камарини тақиш - айни муддао, яхши тарғибот, фойдали ташвиқот. Агар видео учун мошинани камар тақмай ҳайдаган бўлса, унда жаримага тортиш керак, албатта.
Show all...
Бир видео кўрдим. Ўзбекистон “Чегара билмас мухбирлар” рейтингида 2023 йил якунларига кўра 11 поғона пастлаб, матбуот эркинлиги билан боғлиқ аҳволи “оғир” бўлган мамлакатлар гуруҳидан “жуда оғир” бўлганлар қаторига қайтди-ку, мухбир мана шу рейтингдаги ўрнимиз пастлаганига муносабатингиз қандай, деб миллий медиамиз дарғаларига микрофон тутган. Бу саволга жавоб берган учала дарғанинг жавобидан чиқадиган умумий хулоса шундай: бу халқаро ташкилотнинг ўз субъектив (ва ҳатто тушунарсиз) мезонлари бор, унинг Ўзбекистондаги вазиятга берган баҳолари нисбий ва биз бу баҳога қўшилмаймиз, Ўзбекистонда ҳозир ижод муҳити эркин, бунақанги эркинлик тарихимизда бўлмаган, ҳамма хоҳлаган гапини гапириб ётибди, “стаканнинг ярми бўш эмас, тўла”. Мен шу ва бошқа дарғаларнинг бундан икки йил аввал худди шу рейтингда маълум бир сабабларга кўра бирданига 24 ўринга кўтарилганимизда, “мана, юртимиздаги оламшумул ўзгаришларни ҳатто “Чегара билмас мухбирлар”дек душман ташкилот ҳам тан олишга мажбур бўляпти, бу муваффақият ва бу муваффақият билан барчангизни табриклайман!”, деган гапларини излаб топишга эриндим. Лекин шундай гаплар айтилган, албатта. Мана шу одатимиз ёмон лекин – бирор нуфузли рейтингдаги ўрнимиз кўтарилса, ҳаммага шуни байроқ қилиб кўрсатамиз: “Мана, қара, ярамас, шулар ҳам тан оляпти-ку ислоҳотларимизни, сен нимадан норозисан?!”, деб. Ўрнимиз тушса борми: “Рейтинглар нисбий, мезонлари тушунарсиз, муаллифлари кўр, кўр бўлмаса – душман, ундан кўра келсин-да, сасимай ошимиздан еб кетсин!”.
Show all...
08:24
Video unavailableShow in Telegram
“Ҳозир “Амир Темур ёди”га ўхшаш ижобий маънода яхши ғоявий ижодий ишлар йўқ, ҳисоби” деганим – бундай ишлар умуман йўқ дегани эмас. Бор экан. Маҳмуд Намозов сўнгги концертида шекилли, “Кўк бўри” деган қўшиқ куйлаган экан (лекин негадир у хонанданинг ижтимоий тармоқлардаги, мусиқа сервисларидаги саҳифаларида йўқ). Ўзбек санъаткоридан жуда кучли баёнот. Чуқур ҳурматимни билдираман. Миннатдорман!
Show all...
1990 йиллар барибир бошқачароқ, ижод эркинроқ, ижодкор ичидаги, кўнглидаги гапини айтиши мумкин бир давр бўлган-ку. Рустам Ғоиповнинг “Амир Темур ёди” деган жуда таъсирли, ҳис-ҳаяжонга тўла, мусиқаси ҳам эсда қоларли қўшиғига ишланган видеоклип телевизорда кўп бериларди. Беш яшарлик маҳалим бир эмас, бир неча марта кўрганман, шундан эсимда қолиб кетган. Ҳозир интернетдан қидириб тополмадиму, лекин клип ростдан таъсирли эди – сочлари ўсган Рустам Ғоипов чўлда юриб келади, қўшиқнинг мустамлака даври ҳақидаги қисмларида тарихий хроникалар кўрсатилади. Бу гап камситиш сифатида қабул қилинмасину, лекин видеоклип ижобий маънода яхши пропаганда материали бўлган, қўшиқнинг сўзи ҳам, куйи ҳам одамнинг ҳиссиётларини қитиқлайди, уйғотади – бунақа сифатли ғоявий иш ҳозир йўқ, ҳисоби.
Show all...
RUSTAM GAYPOV-AMIR TEMUR YODI••●●■●●••

《《《AMIR TEMUR YODI》》》

Тошкент вилоятининг Зангиота тумани “Файз” маҳалла фуқаролар йиғинидан ёзишибди. “Темирйўл кўчаси анча йиллардан бери шу аҳволда. Одамлар охири ўзи пул йиғиб, амаллаганича шағал тўктирди, лекин шу билан яхши бўлиб қолмади-да”, - дейди муштарий. Мошинада юрганга қийинмасдиру, лекин пиёда ёғин-сочинли кунда юролмай қолади-да бунақа “йўл”да. Пиёдалар учун сал эпақага келтириб берилса бўларкан. Бомба тушгандек бўлиб кетибди. #мурожаат
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram