Sof.uz | Соф хабарлар
Open in Telegram
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Show more4 669
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
Тошкент шаҳри, Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари аҳолиси тез ўсмоқда
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикасида 2023 йил 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони 36 197 781 кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 2,2 % га кўпайган.
Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг ўсиши:
Қорақалпоғистон Р. – 1,3 фоиз
Андижон вилояти – 2,1 фоиз
Бухоро вилояти – 1,7 фоиз
Жиззах вилояти – 2,3 фоиз
Қашқадарё вилояти – 2,2 фоиз
Навоий вилояти – 2,1 фоиз
Наманган вилояти – 2,3 фоиз
Самарқанд вилояти – 2,2 фоиз
Сурхондарё вилояти – 2,3 фоиз
Сирдарё вилояти – 2 фоиз
Тошкент вилояти – 1,8 фоиз
Фарғона вилояти – 2,1 фоиз
Хоразм вилояти – 1,8 фоиз
Тошкент шаҳри – 3,3 фоиз
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Германия Европа Иттифоқининг янги санкциялар пакетига Россия ядро секторини киритишни қўллаб-қувватлади
Германия ҳукумати Россия ядро секторини Европа Иттифоқининг янги 11-санкция пакетига киритишни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Германия иқтисодиёт вазирлиги раҳбари Роберт Хабек маълум қилди, дея хабар беради “ТАСС”.
“Ядро технологияси жуда нозик соҳа ва бу ерда Россияни энди ишончли ҳамкор деб ҳисоблаш мумкин эмас”, деди у DPA нашрига берган интервьюсида.
Вазирнинг сўзларига кўра, Москва ўзининг энергия ресурсларига қарамлигидан босим ўтказиш учун фойдаланади, шунинг учун Германия Вазирлар Маҳкамаси Европа Комиссиясига Россиянинг ядро секторини навбатдаги чекловлар пакетига киритиш зарурлиги ҳақида маълум қилди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Республикамизда кўп қаватли уйлардаги хонадонлар сони қанча?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда кўп қаватли уйлардаги хонадонлар сони 1 464,5 мингтани ташкил этмоқда.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 62,1 мингтага ошган.
Ҳудудлар бўйича кўп квартирали уйлардаги квартиралар сони:
🔸Қорақалпоғистон Р. – 44,1 мингта
🔸Андижон вилояти – 56,8 мингта
🔸Бухоро вилояти – 68,4 мингта
🔸Жиззах вилояти – 67,2 мингта
🔸Қашқадарё вилояти – 59,1 мингта
🔸Навоий вилояти – 77,7 мингта
🔸Наманган вилояти – 49,6 мингта
🔸Самарқанд вилояти – 97,7 мингта
🔸Сурхондарё вилояти – 45 мингта
🔸Сирдарё вилояти – 43,2 мингта
🔸Тошкент вилояти – 164,0 мингта
🔸Фарғона вилояти – 125,3 мингта
🔸Хоразм вилояти – 38,5 мингта
🔸Тошкент шаҳри – 527,9 мингта
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон иқтисодиёти чет эл ОАВ нигоҳида: Ўзбекистон иқтисодиёти қандай ўзгармоқда?
Сўнгги ўн йил ичида Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш суръати ўртача 5,9 фоизни ташкил этди ва бу мамлакат жадал ривожланаётганининг яхши кўрсаткичидир. Бу мамлакат иқтисодиёти қандай ўзгараётгани, иқтисодиётнинг қайси соҳалари жадал ривожланаётгани ва Ўзбекистоннинг иқтисодий амбициялари қандай баҳоланаётгани Kazinform мухбири материалида тақдим этилган.
Батафсил: https://sof.uz/oqa
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон 9 та давлатга оёқ кийим экспорт қилган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 9 та хорижий давлатларга қиймати 7,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган 3,4 млн жуфт оёқ кийимлар экспорт қилган.
Оёқ кийимлар экспорти қиймати ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 млн AҚШ долларига ошган.
2023 йилнинг 2 ойида Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар:
🔷 Қирғиз Р. – 1,5 млн жуфт
🔷 Қозоғистон – 1,3 млн жуфт
🔷 Тожикистон – 484 минг жуфт
🔷 Озарбайжон – 59 минг жуфт
2023 йилнинг 2 ойида хорижий давлатларга энг кўп оёқ кийим экспорт қилган ҳудудлар:
🔸 Андижон вилояти – 4,6 млн
🔸 Фарғона вилояти – 1,0 млн.
🔸 Самарқанд вилояти – 758 минг
🔸 Хоразм вилояти – 511 минг АҚШ доллари
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Сомали 30 йил ичида биринчи марта янги пулларни чоп этади
Сомали Марказий банкининг асосий устувор йўналиши миллий валюта курсини тиклашдан иборат бўлиб, бу унга пул-кредит сиёсатини тўлиқ назорат қилиш имконини беради. Бу ҳақда Марказий банк раҳбари маълум қилди, деб хабар беради Blооmberg.
Батафсил: https://sof.uz/7vbo
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
3 ойда энг кўп қайси давлатларнинг капитали иштирокида янги корхоналар ташкил этилган?
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида республикамизда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони:
— Россия – 243 та
— Хитой – 118 та
— Туркия – 67 та
— Қозоғистон – 57 та
— Корея – 28 та
— Тожикистон – 18 та
— Қирғиз Р. – 16 та
— Туркманистон – 14 та
— АҚШ – 11 та
— Германия – 10 та
— бошқалар – 177 та
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Тадбиркорлар судларда давлат божидан озод қилинади
Тадбиркорлар ўз ҳуқуқ ва манфаатларини бузадиган давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари устидан фуқаролик судларига мурожаат қилганда давлат божидан озод қилинади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Мамлакатимиз фуқароларида қайси русумдаги автомобиллар сони кўп?
Cтатистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига (мажбурий техник кўрик натижаларига кўра) Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган энг оммалашган енгил автомобиллар сони:
✅ “Nexia” - 752 490 дона
✅ “Damas” - 529 934 дона
✅ “Cobalt” - 404 746 дона
✅ “Lacetti” - 390 538 дона
✅ “Spark” - 352 085 дона
✅ “Matiz” - 296 442 дона
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси кўтарилди
Марказий банк 17 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.
Унга кўра:
1 АҚШ доллари – 11 441,96 сўм (+20,96);
1 Евро – 12 658,24 сўм (+67,73);
1 Россия рубли – 140,37 сўм (+0,42).
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Хитойлик тадбиркор: Россиядан келган мижозлар билан барча операциялар энди юанда амалга оширилади
Батафсил: https://sof.uz/080j
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Наманган ва Тошкент вилояти аҳолиси 3 миллиондан ошди. Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикасида 2023 йил 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони 36 197 781 кишини ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони:
Қорақалпоғистон Р. – 1 981,8 минг киши
Андижон вилояти – 3 338,2 минг киши
Бухоро вилояти – 2 016,6 минг киши
Жиззах вилояти – 1 483,1 минг киши
Қашқадарё вилояти – 3 499,1 минг киши
Навоий вилояти – 1 060,6 минг киши
Наманган вилояти – 3012,5 минг киши
Самарқанд вилояти – 4 137,9 минг киши
Сурхондарё вилояти – 2 821,9 минг киши
Сирдарё вилояти – 900,9 минг киши
Тошкент вилояти – 3007 минг киши
Фарғона вилояти – 3 994,8 минг киши
Хоразм вилояти – 1 965,2 минг киши
Тошкент шаҳри – 2 978,2 минг киши
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
2023 йил 15 апрелдан бошлаб "Права"ни онлайн расмийлаштириш мумкин бўлади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2023 йил 15 апрелдан бошлаб миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини, жумладан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали ҳам ариза берувчиларнинг бевосита иштирокисиз расмийлаштириш тартиби жорий этилади.
Батафсил: https://sof.uz/cwsf
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Россия Украинанинг “Нафтогаз” компаниясига 5 миллиард доллар тўлашга мажбур бўлди
Гаага суди Россияни Украинанинг “Нафтогаз” компаниясига Қримдаги активлари йўқолишидан етказилган зарар учун 5 миллиард доллар тўлашга мажбур қилди, дея хабар бермоқда украина компанияси сайтида.
“Арбитраж суди Россияга “Нафтогаз”га 5 миллиард доллар зарарни қоплашни буюрди. Гап 2014 йилда Россиянинг Қримдаги активларимизни тортиб олиши оқибатлари ҳақида кетмоқда”, — деди “Нафтогаз” бош директори Алексей Чернишев.
Агар Москва суд қарорини бажаришдан бош тортса, "Нафтогаз" 1958 йилги Нью-Йорк конвенциясига биноан ҳакамлик судининг қарорини тан олиш ва уни Россия активлари жойлашган давлатлар ҳудудида ижро этишга рухсат бериш жараёнини бошлаш ҳуқуқига эга, дейилади хабарда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон 13 та давлатга мебель маҳсулотларини экспорт қилган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатларга қиймати 1,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган мебель маҳсулотларини экспорт қилган.
Ўзбекистон 2023 йилнинг икки ойида энг кўп мебель маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар:
🇹🇯 Тожикистон – 286,8 минг
🇷🇺 Россия – 238 минг
🇰🇿 Қозоғистон – 237 минг
🇦🇿 Озарбайжон – 184 минг
🇰🇬 Қирғиз Р. – 87,2 минг
🇩🇪 Германия – 28,3 минг АҚШ доллари
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Президент қарори: ўрдак боқиш ва асалари уяси ташкил қилиш учун кредитлар ажратилади
Президентнинг “Қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналарни харид қилишга Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 50 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Батафсил: https://sof.uz/hjvj
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Бу йил жаҳон иқтисодиётининг ўсиши пасаяди - Халқаро валюта жамғармаси
Бир қатор салбий омиллар жорий йилда жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръатларининг кутилганидан паст бўлишига олиб келади. Юқори инфляциянинг давом этиши, фоиз ставкаларининг ошиши ва ноаниқлик Халқаро валюта жамғармасини (ХВЖ) жорий йил учун иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтиришга мажбур қилди. Бироқ, ташкилот мутахассислари оптимистик фикр билдирмоқда, дея хабар беради Euronews.
«Жаҳон иқтисодиёти пандемия ва Украинадаги вазиятдан кейин босқичма-босқич тикланиш йўлида қолмоқда. Қайта очилган Хитой иқтисодиёти тез тикланмоқда. Таъминот тизимидаги узилишлар камаймоқда, энергия ва озиқ-овқат бозоридаги масалалар ечилмоқда», – деди ХВЖ бош иқтисодчиси Пьер-Оливье Гуринша.
ХВЖ эълон қилган ҳисоботга кўра, жорий йилда жаҳон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 2,8 фоизни, 2024 йилда эса 3 фоизни ташкил этади. Бу январь ойидаги прогноздан 0,1 фоизга паст.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Республикамизнинг қайси ҳудудида янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида 23 891 та (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилган.
Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони:
— Тошкент шаҳри – 4 276 та
— Фарғона вилояти – 2 230 та
— Қашқадарё вилояти – 2 189 та
— Самарқанд вилояти – 2 111 та
— Тошкент вилояти – 1 937 та
— Қорақалпоғистон Р. – 1 873 та
— Бухоро вилояти – 1 576 та
— Хоразм вилояти – 1 462 та
— Наманган вилояти – 1 310 та
— Навоий вилояти – 1 125 та
— Андижон вилояти – 1 114 та
— Жиззах вилояти – 1 055 та
— Сурхондарё вилояти – 952 та
— Сирдарё вилояти – 681 та
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Энди картадан картага пул ўтказмалари солиққа тортиладими?
Ижтимоий тармоқларда картадан картага (П2П) пул ўтказмалари учун солиқ жорий этилгани ҳақида хабарлар юзасидан Солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилди.
Жисмоний шахсларнинг бошқа жисмоний шахсдан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текинга олган пул шаклидаги даромадлари солиққа тортилмайди.
Солиқ кодекси 378-модда яъни, бир жисмоний шахсдан бошқа жисмоний шахсга пул ўтказиш (П2П) операциялари солиққа тортилмайди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Президент қарори: ер эгаларига 6 ойгача имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада маблағ ажратилади
Фермер хўжаликларининг дала четларида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, ҳосилини сақлаш, уларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг самарали, уйғунлашган инновацион услубларини жорий қилиш чоралари кўрилади.
Бу борадаги вазифалар Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Батафсил: https://sof.uz/mf9b
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
