Sof.uz | Соф хабарлар
Open in Telegram
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Show more4 669
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
Рамазон ойи бошидан ҳозирга қадар "Вақф" хайрия жамоат фондига 1 млрд 238 млн 460 минг сўм қабул қилинган
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда фонд раҳбари вазифасини бажарувчи Зиёвуддин Мирсодиқов маълум қилди:
Рамазон ойининг учинчи ҳафтаси давомида фонд томонидан аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлами, диний соҳа ходимлари ҳамда диний таълим муассасалари талабалари учун 382 миллион 100 минг сўмлик хайрия ишлари амалга оширилди.
🟢Шунингдек, учинчи ҳафтада 393 та оилага 69 090 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари;
🟢Моддий кўмакка муҳтож 48 нафар фуқарога 56 300 000 сўмлик пул маблағлари;
🟢ҳамда 910 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз учун ифторлик дастурхонлари ёзилди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбек киберспортида янги рекорд
Илк бор киберспорт бўйича чемпионатда 3000 нафарга яқин киберспортчилар иштирок этади.
Юртимизда биринчи маротаба бўлиб ўтадиган киберспорт йўналиши бўйича “Uzbekistan Esports Championship” республика чемпионати доирасида махсус портал орқали 2894 та киберспортчи рўйхатдан ўтган бўлиб, Киберспортнинг 5 тури бўйича жами 770 дан зиёд жамоалар шакллантирилди.
Турнирнинг биринчи босқичи 12 апрель куни бошланди, йўналишлар бўйича саралаш жараёнида жамоалар гуруҳлари шаклланади.
Чемпионатнинг ярим-финал ва финал босқичлари Тошкент шаҳрида 5-8 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, чемпионатнинг мукофот жамғармаси 332 млн сўмни ташкил этади ва қўшимча ҳомийлик маблағлари жалб этилиши ҳам мумкин.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати 12 ойдан 4 ойга туширилди
Ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш юзасидан янги фармон қабул қилинди.
Бугун, 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ФАРМОН имзоланди.
Батафсил:https://sof.uz/sdub
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин ошди
Ўзбекистонда сабзи кескин ўсиши қайд этилди. Бу ҳақда Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги сабзавот, мева, резаворлар ва ёнғоқлар бозори ҳақида маълумот берувчи ихтисослаштирилган Европа “East Fruit” порталида хабар берилди.
Берилган маълумотларга кўра, ўтган йилги сабзи ҳосили кетма-кет учинчи ҳафтадан буён тез суръатларда ошиб бормоқда. Бу даврда улгуржи нархлар 1,5 баробар ошди ва камида охирги бир неча йил ичида рекорд даражадаги юқори даражага етди.
Батафсил: https://sof.uz/9g7u
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
АҚШ Молия вазирлиги санкциялар рўйхатини кенгайтирди
АҚШ Молия вазирлиги бугун Россияга алоқадор бизнеслар ва инсонлар учун янги санкциялар рўйхатини эълон қилди.
Рўйхатда Алишер Усмоновнинг USM Holdings компаниясига алоқадор Akkermann Cement CA ва у эгалик қиладиган “Оҳангаронцемент” АЖ, шунингдек Усмоновга алоқадорлиги айтилган “Windfel properties limited” компанияси ва унинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига нисбатан санкциялар жорий қилинган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
⚡️Ўзбекистонда талабаларга 2 курсдан ишлашга рухсат берилиши мумкин
Талабаларга иккинчи курсдан бошлаб ОТМ раҳбари томонидан берилган сертификат асосида мутахассислиги бўйича ўқишдан бўш вақтида ишлашига рухсат этилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари талабаларини мутахассислиги бўйича ишлашига имконият яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра олий таълим муассасалари талабаларини иккинчи курсдан (айрим таълим йўналишларида иккинчи курсдан кейинги курслардан) бошлаб олий таълим муассасаси раҳбари томонидан берилган сертификат асосида мутахассислиги бўйича ўқишдан бўш вақтида ишлашига рухсат этилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Google Жанубий Корея антимонополия идораси томонидан 32 миллион долларлик жаримага тортилди
Жанубий Корея адолатли савдо комиссияси (KFTC) Google корпорациясини 42,1 миллиард вон (31,9 миллион доллар) миқдорида жаримага тортди. Бунга мазкур компаниянинг мобил ўйинлар бозорида рақобатни бузгани сабаб бўлди, дейилади Yonhap агентлиги тарқатган хабарда.
Батафсил: https://sof.uz/jhl9
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон 14 давлатга трикотаж маҳсулотларини экспорт қилган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 14 та хорижий давлатга қиймати 42 млн AҚШ долларига тенг бўлган 9 минг тонна трикотаж маҳсулотларини экспорт қилган.
2023 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон трикотаж маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
— Россия – 19,8 млн
— Қирғиз Р. – 12 млн
— Италия – 4,2 млн
— Беларусь Р. – 1,7 млн
— Озарбайжон – 1,3 млн АҚШ доллари
2023 йилнинг икки ойида трикотаж маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган ҳудудлар:
— Тошкент шаҳри – 16,6 млн
— Тошкент вилояти – 8,1 млн
— Андижон вилояти – 6,3 млн
— Бухоро вилояти – 3,8 млн АҚШ доллари
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
АҚШ Энергетика вазирлиги 2023 йил учун Brent нархи прогнозини баррелига деярли 4 фоизга оширди
АҚШ Энергетика вазирлиги 2023 йилда Brent маркали нефть нархи прогнозини аввалги прогноздаги 82,95 долларга нисбатан 3,7 фоизга ошириб, бир баррель учун 85,01 долларга етказди. Бу ҳақда АҚШ Энергетика вазирлигининг Энергетика ахбороти бошқармаси (EIA) ҳисоботида айтилди, дея хабар беради TACC агентлиги.
Йил охиригача Brent нархи бир баррель учун 86 доллардан ошиши кутилмоқда, 2024 йилда эса котировкалар бир баррель учун 81,21 долларгача тушиши мумкин.
WTI маркали нефть нархи 2023 йилда бир баррель учун 79,24 доллар, 2024 йилда эса 75,21 доллар бўлиши кутилмоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача қарийб 2 минг кишига ошмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 197 781 кишини ташкил этган.
Республикамизнинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 % га ошган.
Мамлакатимиз аҳолиси 2023 йил бошидан буён 172,8 минг кишига кўпайган.
Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 57,6 минг кишига ошган.
2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига кўпаймоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Тўланган ижтимоий солиқни иш берувчиларга қайтариш амалиёти яна 2 йилга узайтирилади
Президент қарори билан 2021 йил 1 майдан 2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқни Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб бериш амалиёти жорий қилинган эди.
Бундан 9 мингдан зиёд корхона фойдаланди, уларга 150 миллиард сўмлик ижтимоий солиқ қайтарилди, 100 минг ёшлар бандлиги таъминланди.
Шу боис, Президент ушбу тажрибани яна 2 йилга узайтиришга қарор қилди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Электрлаштирилган темир йўлларнинг узунлиги бўйича қайси ҳудуд етакчи?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига умумфойдаланиладиган темир йўллар узунлиги 4 726,1 км. га тенг.
Умумфойдаланиладиган темир йўллар узунлигида электрлаштирилган темир йўлларнинг улуши 40,9 фоизни ташкил этди.
Электрлаштирилган темир йўлларнинг умумий узунлигида энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:
Тошкент вилояти – 19,4 фоиз
Қашқадарё вилояти – 16,6 фоиз
Самарқанд вилояти – 12,7 фоиз
Наманган вилояти – 10,7 фоиз
Сурхондарё вилояти – 10 фоиз
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк 13 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.
Унга кўра:
1 АҚШ доллари – 11 430,10 so‘m (+11,99);
1 Евро – 12 490,81 so‘m (+30,23);
1 Россия рубли – 139,29 so‘m (+0,32).
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Сирдарёда охирги олти йилда 17 минг оила камбағалликдан чиқарилган
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг маълум қилишича, охирги олти йилда вилоятга 30 триллион сўм инвестиция жалб қилиниб, 6640 та янги корхона ишга туширилди. Бу орқали 55 минг доимий иш ўрни яратилиб, 17 минг оила камбағалликдан чиқарилган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Нидерландия Европа Иттифоқида гулларнинг етакчи экспортчиси бўлиб қолмоқда
2022 йилда Европа Иттифоқи жами 100,6 миллион еврога орхидея, сумбул, наргиз ва лолалар пиёзчаларини экспорт қилди, импорт эса 30,9 миллион еврони ташкил этди. Бундай статистик маълумотларни Eurostat келтирмоқда.
Европа Иттифоқининг барча давлатларидан фақат Нидерландияда ушбу гуллар пиёзчалари экспортининг 81 фоизи (82 миллион евро) ташкил қилади.
Бошқа етакчи экспортёрларнинг умумий экспортдаги улуши 10 фоиздан паст эди: Литва (7 фоиз, 6,7 млн. евро эквиваленти), Польша (5 фоиз, 4,8 млн. евро), Дания (2 фоиз, 2,1 млн. евро) ва Латвия (2 фоиз, 2,0 миллион евро).
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қирғизистонда озиқ-овқат нархи ошди
Қирғизистонда жорий йилнинг биринчи чорагида 2022 йил декабрига нисбатан истеъмол нархлари ва тарифларининг ўсиши 3,2 фоизни ташкил этди.
Қирғизистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари ва алкоголсиз ичимликлар нархи 3,6 фоизга, алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари – 4,7 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари – 2,1 фоизга, аҳолига кўрсатилган хизматлар тарифлари – 2,6 фоизга ошди. Озиқ-овқат маҳсулотларидан энг кўп янги сабзавотлар - 32,1 фоизга, гуруч - 11,4 фоизга, балиқ - 8,4 фоизга қимматлашган. Сут маҳсулотлари – 3,8 фоизга, алкоголсиз ичимликлар – 3,3 фоизга, товуқ тухуми – 3,2 фоизга, макарон ва бошқа дон маҳсулотлари – 2,6 фоизга, нон маҳсулотлари – 1,3 фоизга ва гўшт – 0,8 фоизга ўсди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қувайтда сунъий интеллект ёрдамида яратилган янгиликлар бошловчиси пайдо бўлди
Kuwait News ахборот агентлиги сунъий интеллект ёрдамида яратилган, онлайн бюллетенларни ўқишни режалаштирган виртуал янгиликлар бошловчисини тақдим этди.
Виртуал тақдимотчи Федҳа деб номланган, у фойдаланувчиларни янгиликларни тинглашга таклиф қилади.
«Мен Федҳаман, Қувайтдаги биринчи бошловчи, Kuwait News учун ишлайман. Қайси янгиликларни афзал кўрасиз? Фикрингизни эшитайлик», - дейди у классик араб тилида.
Нашр ва веб-сайт бош муҳаррири ўринбосари Абдулла Бофтейннинг айтишича, бу ҳаракат сунъий интеллектнинг «янги ва инновацион контент»ни тақдим этиш салоҳиятини синаб кўришдир, деб ёзади АFP.
«Федҳа - бу эски қувайтча исм, таржима қилинганда кумуш маъносини англатади. Биз роботларни ҳар доим кумуш ва металл рангларда тасаввур қиламиз, шунинг учун уларни бирлаштирдик», — деди Бофтейн.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қозоғистон нефти 100 йилга етади - Қозоғистон Энергетика вазирлиги
Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берар экан, мамлакатдаги нефть захиралари ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
«Дастлабки прогнозларга кўра, нефть, албатта, 100 йилга етади. Аммо бизда истиқболли блоклар бор. Давлат раҳбари кўмагида Ҳукумат янги намунавий шартнома тайёрлади. Унга кўра, янги нефть конларини ўрганаётганларга сезиларли чегирмалар тақдим этилади. Кўпгина компаниялар ушбу чегирмадан фойдаланишди. Шахсан гапирадиган бўлсам, «Лукойл» шундай шартнома имзолаган», — деди Алмасадам Сатқалиев.
Унинг сўзларига кўра, Озарбайжон томони Қозоғистон ҳудудидаги нефть захираларини қидиришда иштирок этиш ниятида.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Шотландия пойтахтида ўзи бошқариладиган автобуслар юра бошлайди
Жорий йил 15 майдан бошлаб Шотландиянинг Эдинбург шаҳрида бешта йўналиш бўйича ўзи бошқариладиган автобуслар қатнови йўлга қўйилади.
“The Guardian” газетаси ёзишича, энди ҳафтасига 10 мингга яқин йўловчи ташиш имкони пайдо бўлади. Автобуслар 40 км масофага 80 км/ соат тезликда ҳаракатланади.
Бундай машинада, бири бошқарувни кузатиш, иккинчиси чипта текшириш ва зарур ҳолда йўловчига ёрдам кўрсатиш учун, доимий равишда икки нафар ходим бўлади. Буюк Британия ҳукумати маълум қилишига кўра, бу дунёдаги илк шундай лойиҳа.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон 30 та давлатдан шоколад импорт қилган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 30 та хорижий давлатдан 5,6 минг тонна шоколад импорт қилган.
Шоколад импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда минг тоннага камайган.
Ўзбекистон 2 ойда энг кўп шоколад импорт қилган давлатлар:
🔸Россия – 3,3 минг тонна
🔸Польша – 901 тонна
🔸 Нидерландия – 327 тонна
🔸 Туркия – 218 тонна
🔸 Қозоғистон – 208 тонна
🔸 Украина – 170 тонна
🔸Беларусь – 81 тонна
🔸 Франция – 60 тонна
🔸Германия – 24 тонна
🔸 Италия – 23 тонна
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
