en
Feedback
Sof.uz | Соф хабарлар

Sof.uz | Соф хабарлар

Open in Telegram

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Show more
4 669
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
Ўзбекистонда электр транспорт воситалари бозори уч баробарга ошди 2021 йилдан 2022 йилгача электромобиллар бозори уч бараварг
Ўзбекистонда электр транспорт воситалари бозори уч баробарга ошди 2021 йилдан 2022 йилгача электромобиллар бозори уч бараварга, яъни 1,7 мингтадан 5,9 мингтагача ошди. CERR экспертлари бозор ҳукумат чоралари – маҳаллий ишлаб чиқариш ва бутловчи қисмларни қўллаб-қувватлаш, компенсация тўлаш ҳисобига ўсишда давом этишини кутишмоқда. Умуман олганда, ўтган йили Ўзбекистон 2,1 мингта электромобиль импорт қилди, бу 2021 йилга нисбатан 2,7 баробар кўпдир. Асосий қисми Хитой (1,9 минг) ва Бирлашган Араб Амирликларидан (111) импорт қилинган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қозоғистонда Jusan Bank активлари ҳибсга олинди Қозоғистон суди Jusan bank'нинг 68 фоизга яқин акцияларини ҳибсга олди. Актив
Қозоғистонда Jusan Bank активлари ҳибсга олинди Қозоғистон суди Jusan bank'нинг 68 фоизга яқин акцияларини ҳибсга олди. Активлар First Heartland Securitiyesʼга тегишли деб хабар берди Спутник Қозоғистон. Банкнинг 131 291 843 дона оддий ва имтиёзли акциялари ҳибсга олинди. Бу компаниянинг барча активлари қийматининг 67,58 фоизини ташкил қилади. Мамлакат Бош прокуратураси аввалроқ Jusan гуруҳи активларининг мамлакатдан олиб чиқилишига қарши туришини билдирган эди. Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги вазият мижозлар учун хавф туғдирмаслигига аниқлик киритди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистоннинг Миср билан ташқи савдо айланмаси қандай? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўз
Ўзбекистоннинг Миср билан ташқи савдо айланмаси қандай? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистоннинг Миср билан ташқи савдо айланмаси ҳажми 30,6 млн. АҚШ долларини ташкил этган. Ташқи савдо айланмаси таркибида: Экспорт ҳажми – 23,2 млн. АҚШ доллари Импорт ҳажми – 7,4 млн. АҚШ доллари Экспортда энг юқори улушга эга: Саноат товарлари – 19,6 млн. АҚШ доллари Хизматлар – 2,7 млн. АҚШ доллари Машина ва транспорт асбоб-ускуналари – 262 минг АҚШ доллари Озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳайвонлар – 205 минг АҚШ доллари Импортда энг юқори улушга эга: Озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳайвонлар – 2,7 млн. АҚШ доллари Кимёвий маҳсулотлар – 2,1 млн. АҚШ доллари Хизматлар – 1,3 млн. АҚШ доллари Машина ва транспорт асбоб-ускуналари – 914 минг АҚШ доллари Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Олмалиқ шаҳрида 2,3 млрд. сўм кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг О
Олмалиқ шаҳрида 2,3 млрд. сўм кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “L.N.” МЧЖ раҳбари А.К. ҳудудий тижорат банки филиалидан ҳудудда 2 та кўп қаватли уй-жой қуриш учун ажратилган кредит эвазига харид қилинган 2,3 млрд сўмлик қурилиш материалларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

ҚҚС тўловчилар 173 мингдан ошди 2023 йил 1 февраль ҳолатига ҚҚС тўловчилар сони 173,4 мингтага етиб, ўтган йилнинг мос давриг
ҚҚС тўловчилар 173 мингдан ошди 2023 йил 1 февраль ҳолатига ҚҚС тўловчилар сони 173,4 мингтага етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,1 фоизга (22,7 мингта) ўсди. Ўсиш кўрсаткичлари энг юқори соҳалар – ТОП-3: ахборот ва алоқа хизматлари – 49,3 фоиз (мингта); транспорт – 44,1 фоиз (1,7 мингта); хизмат кўрсатиш – 26,6 фоиз (3,4 мингта). Ўсиш кўрсаткичлари энг паст соҳалар – ТОП-3: қишлоқ хўжалиги – 5,4 фоиз (2,3 мингта); қурилиш – 7,8 фоиз 1,5 мингта); савдо – 15,4 фоиз (7,1 мингта). Ҳозирда ҚҚС тўловчиларнинг ярмидан ортиғи қуйидаги соҳаларда фаолият юритмоқда: савдо – 30,8 фоиз (53,5 мингта); қишлоқ хўжалиги – 26,5 фоиз (45,9 мингта). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Швейцария Иқтисодиёт вазирлиги: банклар Россия Федерациясининг музлатилган активларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас Швейцари
Швейцария Иқтисодиёт вазирлиги: банклар Россия Федерациясининг музлатилган активларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас Швейцариянинг Иқтисодиёт бўйича давлат котибияти (SECO) матбуот котиби Фабиан Майенфиш Швейцария банклари мамлакатда музлатилган Россия пулларидан ўз мақсадлари учун фойдалана олмаслигини маълум қилди, деб ёзади "РИА Новости". Уларнинг бунга ҳаққи йўқлигини таъкидлади. "Музлатилган активлар билан ҳақиқий портфелни бошқаришга йўл қўйилмайди, яъни янги инвестицияларни жалб қилиш, активларни сотиш ёки даромадни ўзгартириш", деди Майенфиш. Унга кўра, музлатилган активларни бошқариш ёки улардан фойдаланиш имконини берувчи ҳар қандай ҳаракатлар тақиқланади. Майенфиш таъкидлаганидек, истиснолар молиявий институтлар томонидан амалга ошириладиган оддий маъмурий фаолиятдир. "Биз ҳисобдаги оддий фоизлар ёки комиссияларни ҳисобга олиш ҳақида гапирмоқдамиз", дейди Фабиан Майенфиш. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Wall Street Journal: АҚШ Россиянинг 200 га яқин ташкилоти ва шахсларига қарши санкциялар жорий қилади Америка Қўшма Штатлари
Wall Street Journal: АҚШ Россиянинг 200 га яқин ташкилоти ва шахсларига қарши санкциялар жорий қилади Америка Қўшма Штатлари (АҚШ) президенти Жо Байден маъмурияти шу ҳафтада Россиянинг 200 га яқин юридик ва жисмоний шахсларига нисбатан санкциялар жорий қилади, деб ёзади Wall Street Journal. Нашр манбаларига кўра, гап бошқа нарсалар қатори Россия вилоятлари губернаторлари ва уларнинг оила аъзолари ҳақида кетмоқда. Бундан ташқари, санкцияларни четлаб ўтишда гумон қилинаётган ҳарбий-саноат комплекси ташкилотлари, тегишли материаллар ишлаб чиқарувчилар ва технология компанияларига нисбатан чекловлар узайтирилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Tesla аккумулятор ишлаб чиқаришни Европадан АҚШга ўтказмоқчи Америкалик миллиардер Илон Маскга тегишли Tesla аккумуляторларни
Tesla аккумулятор ишлаб чиқаришни Европадан АҚШга ўтказмоқчи Америкалик миллиардер Илон Маскга тегишли Tesla аккумуляторларни илгари режалаштирилганидек Германияда эмас, балки солиқ имтиёзлари туфайли Америка Қўшма Штатларида (АҚШ) ишлаб чиқаради, деб маълум қилди Reuters. Компания Германиянинг Бранденбург шаҳрида аккумуляторлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирган. Бироқ, АҚШ электромобиль ишлаб чиқарувчиларга АҚШда ишлаб чиқарилган аккумуляторларни сотиб олиш учун солиқ имтиёзлари ва истеъмолчиларга чегирмаларни таклиф қилди. Бу Tesla'ни фикрини ўзгартиришга ундади. Аввалроқ Tesla аккумулятор заводи 2023 йил охиригача оммавий ишлаб чиқаришга чиқиши режалаштирилган эди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

“Damas” автомобилини ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10 фоизга камайган Статистика агентлиги маълумотларига
“Damas” автомобилини ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10 фоизга камайган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, атомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилнинг январь ойида 3 287 дона “Damas” автомобили ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10 фоизга камайган. Шунингдек, январда 1 698 дона махсус енгил автомобиллар ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,9 фоизга камайиши кузатилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Олиб қўйилган ердаги дов-дарахтларнинг бозор қиймати қоплаб берилади Қонунчиликка кўра, ер участкаси олиб қўйилиши муносабати
Олиб қўйилган ердаги дов-дарахтларнинг бозор қиймати қоплаб берилади Қонунчиликка кўра, ер участкаси олиб қўйилиши муносабати билан қуйидагилар компенсация қилинади: олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулкнинг бозор қиймати; олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати (бундан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи мустасно); олиб қўйилган ер участкасидаги кўп йиллик дов-дарахтларнинг бозор қиймати; ер участкасидан ва унда жойлашган кўчмас мулк объектларидан фойдаланишдан олиниши мумкин бўлган бой берилган фойда; Бунда ер участкаси ва унда жойлашган кўчмас мулк объектлари бўшатиб қўйилган пайтдан эътиборан аввалги фаолиятни тиклашга қадар бўлган, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатдаги фойда ёки мавсумий ҳосилдан олиниши мумкин бўлган фойда ҳисобга олинади; ҳуқуқ эгасининг қонунчиликда ёки келишувда назарда тутилган бошқа харажатлари ва зарарлар. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Bloomberg: Саудия Арабистони 2022 йилда кутилмаганда 326 миллиард доллар нефть даромадини олди Йил охирида Саудия Арабистони
Bloomberg: Саудия Арабистони 2022 йилда кутилмаганда 326 миллиард доллар нефть даромадини олди Йил охирида Саудия Арабистони нефтни хорижий давлатларга сотишдан кутилмаган даражада катта даромад олди. Декабрь ойида энг паст ойлик тушумлардан бирига қарамай, Ар-Риёд иқтисодиёти 8,7 фоизга ўсди, бу G20 мамлакатлари орасида энг сезиларли ўсишдир, деб хабар берди Bloomberg Қироллик Бош Статистика бошқармаси маълумотларига таяниб. Саудия Арабистонининг нефть экспортидан юқори даромади, унинг хом ашё фойдаси кетма-кет олтинчи ой пасайганини ҳисобга олсак, янада ҳайратланарли. Бироқ, Қироллик тарихидаги иккинчи энг катта "кутилмаган" даромад валиаҳд Шаҳзода Муҳаммад бин Салмонга миллий иқтисодиётни диверсификация қилиш ва товар экспортига кучли қарамликдан аста-секин чиқиб кетиш учун амалга оширилмоқда, дейилади мақолада. Батафсил: https://sof.uz/q5de Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон 13 та самолёт сотиб олган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра,
Ўзбекистон 13 та самолёт сотиб олган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида хориждан қиймати 633,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 13 та самолёт импорт қилган. 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистон самолёт импорт қилган давлатлар: — Германия – 6 та (421,7 млн) — Литва – 4 та (66,7 млн) — Франция – 1 та (64,3 млн) — Сингапур – 1 та (61,6 млн) — Буюк Британия – 1 та (18,8 млн АҚШ доллари)

Туркиядаги табиий офат Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши мумкин? 2022 йилда Ўзбекистоннинг Туркияга экспорти (
Туркиядаги табиий офат Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши мумкин? 2022 йилда Ўзбекистоннинг Туркияга экспорти ($1,5 млрд) асосан мис, пахта, рух ва пластмасса каби хомашёдан, импорти ($1,7 млрд) эса машина ва асбоб-ускуналар, пластмасса, кимёвий моддалар, пигментлар ва фармацевтика маҳсулотларидан иборат бўлган. Таҳлил натижаларига кўра, мамлакатлар ўртасидаги савдода қуйидаги ўзгаришлар аниқланди: - зилзиладан жабр кўрган ҳудудларда амалга оширилаётган кенг кўламли реконструкция лойиҳалари Ўзбекистондан мис, рух, пластмасса, алюминий, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари импортига талабни янада ошириши мумкин; - тўқимачилик саноати марказларидан бири бўлган Қаҳрамонмараш зилзиладан катта талафот кўрганлиги сабабли, мавжуд вазият Туркияга ип-калава экспортига (2022 й. $523,3 млн) салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Батафсил: https://sof.uz/lcjw Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Наврўз байрамида ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар кетма-кет 5 кун дам олади Президентнинг “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш
Наврўз байрамида ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар кетма-кет 5 кун дам олади Президентнинг “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан: беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун (18-22 март кунлари); олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 4 кун (19-22 март кунлари) кетма-кет дам олади. Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича кўчирилади: 11 март — шанба кунидан 20 март — душанба кунига; 25 март — шанба кунидан 22 март — чоршанба кунига. Шунинг ҳисобига беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган 11 ва 25 март кунлари ишга чиқишларига тўғри келади. Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 20 март — душанба ва 22 март — чоршанба кунлари қўшимча дам олиш кунлари бўлади. 23 март пайшанбадан бошлаб одатдаги иш куни ҳисобланади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

АҚШ Хитой компанияларини Россия билан ҳамкорлик учун санкциялар билан таҳдид қилмоқда Америка ҳукумати Хитой компаниялари Рос
АҚШ Хитой компанияларини Россия билан ҳамкорлик учун санкциялар билан таҳдид қилмоқда Америка ҳукумати Хитой компаниялари Россия билан ҳамкорликни тўхтатмаса, уларга қарши санкциялар қўллашга тайёр. Бу ҳақда Bloomberg АҚШ молия вазири ўринбосари баёнотига таяниб ёзмоқда. АҚШ расмийлари Хитой компаниялари ёки молиявий институтларига бевосита мурожаат қиладилар, деди расмий. Америка расмийлари уларга Хитой фирмалари ва банклари Россияга моддий ёрдам кўрсатса, санкциялар остида қолишини тушунтиради. Шу билан бирга, вазир ўринбосари санкциялар жорий этилиши билан Россия иқтисодиётида ишлар кутилганидан яхшироқ кетаётганини тан олди, бироқ нефть нархининг юқори чегараси мамлакат молия тизимига қўшимча босим ўтказиши керак. Батафсил: https://sof.uz/4h85 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

S&P Global: Еврозонада бизнес фаоллиги тўққиз ой ичида энг тез ўсди "Жорий йилнинг февраль ойида евроҳудудда ишбилармонлик фа
S&P Global: Еврозонада бизнес фаоллиги тўққиз ой ичида энг тез ўсди "Жорий йилнинг февраль ойида евроҳудудда ишбилармонлик фаоллиги даражаси сўнгги тўққиз ой ичида энг тез суръатларда ўсди. Қишнинг сўнгги ойидаги асосий фаоллик хизмат кўрсатиш соҳасига тўғри келди, бироқ минтақадаги саноат корхоналари ҳам умумий ҳисса қўшди", деб ёзади Bloomberg S&P Global таҳлилчилари тадқиқоти натижаларига таяниб. Минтақада ишбилармонлик фаоллигининг ижобий динамикаси жорий йилнинг биринчи чорагида евроҳудудда иқтисодий пасайиш хавфини камайтириши мумкин. Кўрсаткичнинг ошишига Европа мамлакатларида инфляция даражасининг пасайиши ҳам ёрдам берди, дейилади мақолада. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон автомобиль бозори январь ойида 20 фоизга ўсди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилига кўра, жорий йи
Ўзбекистон автомобиль бозори январь ойида 20 фоизга ўсди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилига кўра, жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистонда умумий сотилган автомобиллар сони 118 минг донага етди, бу декабрь ойига нисбатан 18 фоизга кўпдир. Йил давомида бу кўрсаткич 20 фоизга ошган. Самарқандда – 85 фоизга, Фарғонада – 44 фоизга ва Наманган вилоятларида – 31 фоизга сезиларли ўсиш кузатилди. Ўзбекистонда йил бошидан буён ишлаб чиқарилган янги автомобиллар сотуви 23,4 мингтани ташкил этиб, 71 фоизга, 2022 йил январига нисбатан эса 2 фоизга ўсди. Хорижий автомобиллар савдоси мос равишда 75 фоиз ва 60 фоиз га ўсиш билан 2,5 мингтага етди. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида қозоғистонликлар энг кўп Chevrolet Cobalt - 2,7 минг дона сотиб олишган. Қозоғистонда анъанавий равишда Chevrolet (3,2 минг), Hyundai (2,2 минг) ва Kia (1,7 минг) энг машҳур автомобиль брендлари бўлган эди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Путин: Ғарб давлатлари Украинага 150 миллиард доллар ажратди Россия президенти Владимир Путин Федерал Мажлисга йўллаган мурож
Путин: Ғарб давлатлари Украинага 150 миллиард доллар ажратди Россия президенти Владимир Путин Федерал Мажлисга йўллаган мурожаатида Ғарб давлатлари Украинани қўллаб-қувватлаш учун 150 миллиард доллар сарфлаганини айтди. Путиннинг қўшимча қилишича, маблағ оқими камаймаяпти, пул бошқа нарсалар қатори Украина армиясини қуроллантириш учун ҳам ажратилмоқда. Fox News хабарига кўра, Россия-Украина можароси бошланганидан бери Қўшма Штатлар Киевга 110 миллиард доллар ажратган, шундан 27,4 миллиард доллари хавфсизлик эҳтиёжлари учун. Европа Иттифоқи Украинага қарийб 50 миллиард евро ажратган, 10 миллиард евро эса ҳарбий ёрдамга кетган. Брюссел, шунингдек, Европа тинчлик жамғармаси орқали молиявий ёрдамни кўпайтириш ниятида. АҚШ президенти Жо Байден 20 февраль куни Киевга ташрифи чоғида Украина армиясини қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион доллар ажратилишини маълум қилган эди. Хусусан, маблағлар HIMARS бир нечта ракета тизимлари учун ракеталарга йўналтирилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон 19,8 млн. АҚШ долларига тенг анор экспорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекисто
Ўзбекистон 19,8 млн. АҚШ долларига тенг анор экспорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилда хорижга қиймати 19,8 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 21,6 минг тонна анор экспорт қилган. Анор экспорт 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 2,2 минг тоннага ошган. 2022 йилда Ўзбекистон энг кўп анор экспорт қилган давлатлар: — Россия – 10,9 минг тонна — Қозоғистон – 5,8 минг тонна — Тожикистон – 3 минг тонна — Қирғиз Р. – 1,5 минг тонна — Беларусь Р. – 120 тонна — Корея – 95 тонна Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Европа Иттифоқи Россиянинг яна 28 компаниясини қора рўйхатга киритмоқчи Евроиттифоқнинг Россияга қарши санкцияларининг янги р
Европа Иттифоқи Россиянинг яна 28 компаниясини қора рўйхатга киритмоқчи Евроиттифоқнинг Россияга қарши санкцияларининг янги рўйхатини камида 28 компания қўшиши мумкин, деб хабар бермоқда Euobserver манбаси. "Янги қора рўйхатга Европа Иттифоқидаги активлари музлатиб қўйилиши ва ишлаш тақиқланиши кутилаётган яна 28 юридик шахс қўшилди", — дейилади порталда. Бу фирмалар қаторига "Альфа-Банк", "Росбанк" ва "Тинкофф" Банк, шунингдек, иккита суғурта компанияси - "Ингосстрах" ва Россия миллий қайта суғурта компанияси киради. 2022 йил февраль ойи охиридан бери ЕИ Россияга қарши тўққизта санкция пакетини жумладан, молиявий, савдо чекловлари, шунингдек, индивидуал санкцияларни тасдиқлади. Ҳозирда Европа Иттифоқининг Россияга қарши шахсий санкциялари 1386 нафар шахс ва 171 ташкилотга нисбатан қўлланилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb