Ўзбекистонда электр транспорт воситалари бозори уч баробарга ошди
2021 йилдан 2022 йилгача электромобиллар бозори уч бараварга, яъни 1,7 мингтадан 5,9 мингтагача ошди.
CERR экспертлари бозор ҳукумат чоралари – маҳаллий ишлаб чиқариш ва бутловчи қисмларни қўллаб-қувватлаш, компенсация тўлаш ҳисобига ўсишда давом этишини кутишмоқда.
Умуман олганда, ўтган йили Ўзбекистон 2,1 мингта электромобиль импорт қилди, бу 2021 йилга нисбатан 2,7 баробар кўпдир. Асосий қисми Хитой (1,9 минг) ва Бирлашган Араб Амирликларидан (111) импорт қилинган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
22 feb 2023, 06:47
