cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ҚАЙНОНА МАСЛАҲАТИ

- Аёллар хак-хукуки, кадр-кимматини ошириш - Оила масалалари, муносабатлар https://www.instagram.com/qaynonalar_maslaxati?igsh=OTR3NnNzZWVmZnZt @Xatuchunbot @Noza03 Табрик, реклама @sayidalar @otinoyilar @oilamtarbiyam @allabola @islom_shifosi

Show more
Uzbekistan1 745The language is not specifiedReligion & Spirituality1 337
Advertising posts
46 830Subscribers
+1 18824 hours
+1707 days
-55130 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViewsSharesViews dynamics
01
#Донолардан 🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿 "Донолар доносu"дан сўрашuбдu: - Нега кайноmа келuн бuр бuрuга яхшu муносабаmда бўлади?- деб... - Чункu uккuсuям бuр аёлдан куйган, дардu бuр дардкашлар...- деб жавоб берuбди "донолар доноси".... 🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿 Хулоса ўзuздан...🥹 ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ Яқинларга  ҳам  улашинг! ҚАЙНОНА МАСЛАҲАТИ
1524Loading...
02
Media files
8750Loading...
03
Бир қиз шундай ҳикоя қилади: “Бир куни мактабимдаги синфдошларим ва устозларим билан сафарга чиқдик. Сафар асносида чиройли манзаралар бўлса, тасвирга оламан дея дадамдан қўл телефонларини сўрадим. Дадам: “Эҳтиёт қил”, деб менга ўзлари яқинда сотиб олган телефонларини бердилар. Сафарда узоқ йўл юрдик. Манзилга борганимиздан кейин ҳамма тушликка йиғилди. Шунда чўнтагимни қарасам, дадамнинг телефонлари йўқ. Юрагим дукиллаб уриб кетди. Сафар халтамни, сумкамни, ҳатто хаёл билан солиб қўйгандирман деб, ёнимда бирга ўтириб келган дугонамнинг сумкасини ҳам қарадим. Йўқ, ҳеч қаерда йўқ! Тамом бўлдим, деб ўйладим. Чунки дадам бекорга, "эҳтиёт қил", демадилар. Ахир бу телефонни яқинда олгандилар. Олганларига ҳали бир ой ҳам бўлмаганди. Қолаверса, бундай телефонлар энди-энди чиқа бошлаган пайт бўлгани учун жуда қиммат турар эди. Тополмаганимдан сўнг роса йиғладим. Шундай ўйлар билан бошим ғувиллаб ўтирсам, дугонамнинг телефонига онам телефон қилиб қолдилар. – Лаббай онажон, – дедим қўрқиб. – Дадангга айтдим! – Нега айтдингиз, онажон, ахир айтманг дегандим-ку! Энди дадам мени роса урушадилар, ўлдирадилар... – шундай деб йиғлаб юбордим. Шунда онам бир пас жим турдилар-да, менинг бир умр эсимдан чиқмайдиган ўша гапни айтдилар: – Қўрқма қизим, дадангга айтдим, "эҳтиётсизлик қилмабди, кимдир ўғирлаган бўлса керак," дедим. Даданг: “Майли, қизимга айт, сиқилмасин. Уч кунлик сафарини шу нарсани ўйлаб ўтказмасин. Мазза қилиб ўйнаб, яйраб келсин. Битта телефон экан-ку, қизим учун, керак бўлса, бутун дунёни фидо қиламан!” дедилар. Хотиржам бўл, қизим! Ўша онда ишонсангиз, қотиб қолгандим, кулишимни ҳам, йиғлашимни ҳам билмасдим. Ич-ичимдан шундай туйғулар жўшдики, қани ҳозир дадам ёнимда бўлсалар-у, бўйниларидан қаттиқ қучоқлаб олсам! Телефон қанчалик қимматбаҳо бўлмасин, дадамнинг наздиларида мендан қадрли эмаслигини билдим. ...Ўша кундан кейин мен отамнинг Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан берилган қанчалар бебаҳо неъмат эканларини англадим. Уларнинг маслаҳатларисиз, йўл-йўриқларисиз ва улардан беркитиб ҳам бирор иш қилмайдиган бўлдим. Хақиқий Ота ўз қизига фақат энг тўғри йўлни кўрсата олишига ўз ҳаётимда амин бўлдим. Ўша воқеадан кейин қўл телефонимни ҳам жуда эҳтиётлайдиган бўлдим”.
1 2378Loading...
04
Энди йигитлар дарахт экмаса уйлана олмайдими?
2 10923Loading...
05
Media files
1 9891Loading...
06
Турмуш ўртоғингиз билан қуйидаги 6 та олтин қоидага келишиб олинг: 1. Уйингизда учта нарсани тақиқланг: 🚫ғийбатни, 🚫тортишишни 🚫 араз-гинани. 2. Уйингизда учта нарсага меъёр белгиланг: 📲 телефонга 🖲интернетга 📺телевизорга. 3. Уйингизда уч нарсани давомли қилинг: 📖 Қуръон оятларини ўқиб тахлил қилиш 🗣 Ахлоқий ва тарбиявий суҳбатларни, 👩‍❤️‍👨 Бир бирингизга эътибор ва мехр мухаббат бўлишни. 4. Уйингизда уч нарсага эътиборли бўлинг : Адолат Виждон Инсоф 5. Уйингизда уч нарсани камайтиринг: кўп ейишни, кўп ухлашни, бехуда гапларни. 6. Уйингизга уч нарсани киритманг: фоиз, ҳаром ризқ, бировнинг хаққи... 🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹
1 81235Loading...
07
—O'rto berilib nimani o'qiyapsan? 🤔 —Bir kanal bor shunaqayam zooooo'r, bir kirsen postlarini o'qib chiqqin kemedi 😍 —Voy pismig'e, so'ramasam aytginam kemediya, qani tezda linkini berchi 🤨 —Xammadan qizg'ongan saxifamdaa u😌, mayli senga beraman mana buni ustiga bos🤩👇 ╔═🌸══════╗ ☘️   KIRISH ☘️ ╚══════🌸═╝ Tezroq bo'l fikrimdan qaytib qolishim mumkin 👆😅
4 1952Loading...
08
#бидъат ❗️РЎЗҒОРДАГИ ИРИМ- СИРИМЛАР ❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Қуйидаги келтирганларим иримми ё ҳақиқат, англаб етишимга ёрдам берсангиз, илтимос: 1. Чақалоқ бармоқчаларида пахта матоли кийимидан пахтачалар йиғилади, бу шайтон қурган ин экан. 2. Ҳар кун эрталаб дарвозани бир очиб ёпиш керак, шунда уйга фаришталар киради. 3. Қозон ичидаги овқатни доим бошқа идишга бўшатиш керак, кечаси барака келади, акс ҳолда йўқ. 4. Чақалоқ эснаганда "Аллоҳ эснаган" дейиш керак. 5. Уйдаги ислар шайтон қурган ин, уйқу чақиради. 6. "Шайтон" сўзини айтиш мумкин эмас, у келиб қолиши мумкин. Ҳеч болмаса "Ш" дейиш керак. 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бирортаси ҳам ҳақиқат эмас. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
2 77711Loading...
09
Азалдан ўзбеклар орасида бир ибора юради. Пул олди бердисида «Немецкий расчет" дейилади. Фалончини шу одати зўрки, у «немецкий расчет» қилади, айтилган пайт тийин тийининггача қайтаради, омонатга хиёнат қилмайди деган маънода гапиришади. Видеони кўриб хулоса қилинг! Битта расмга ишониб, харидорни пулини тийинигача қайтариб берди. Инсоф ва виждонни шулардан ўрганиш керак.
3 76924Loading...
10
Фохишалар, ўғрилар, безорилар, порахўрлар, босқинчилар, мафиячилар ва шу каби номуносиб типлар хозирги замон киносининг асосий қахрамонларига айланди. Кинода буларнинг хеч бири ёмон кийинмайди, ёмон емайди, ёмон жойда яшамайди. Шу саналган нарсаларнинг ўзиёқ инсоният қанақа адолатсиз жамиятда яшаётганини тушунса бўлади. Ўғри, фохиша, порахўр, безори, мафиячи бўлмасанг, яхши яшамайсан. Хаётга кириб келаётган ёшлар халоллик, ахлоқ ва инсонийлик хақида ўйламайди, балки ўғри-порахўрнинг қўлидаги айфонга хавас қилади. Ижтимоий ва ахлоқий иллатлар иллат саналмайдиган даврга кириб боряпмизми ё. Балки инсон инсонийлик рўлини бажариб бўлиб азалий биологик табиатига қайтаётгандир. Асли азалдан шу, фақат камсонли кишиларгина юксак ахлоққа эришади, оламон эса ўзгармайди, ейди, ичади, қон тўкади, кўпайишади, аммо инсоний сифатларини ўстиришни асло ўйламайди ва истамайди. Касал жамиятда тушинчалар хам касал бўлади. Меъзон-ўлчовлар ўзгаради. Минг йилдан буён олқишланган тушунчалар эскириб урфдан қолади, уларнинг ўрнини минг йиллардан буён нафратга дучор этилган хайвоний сифатлар эгаллайди. Балки хар доим шунақадир, яъни иллатнинг ошиғи олчи, фазилат эса оёқ-остидир. Бу хақиқатни энди англаб етгандирман. Ким билсин...
3 68112Loading...
11
#ҲАДИСЛАР_ГУЛШАНИ 🖊 50 ҚИСМ Мухаббатхон хожи она БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИИМ 🌹 501 ҳадис🌹 Кимки бир айбли нарсани айбини айтмай сотса, доимо Аллоҳни ғазабида бўлади ва фаришталар ҳам унга лаънат ўқийдилар. 🌹 502 ҳадис🌹 Кимки заруратсиз равишда томорқасини сотса, Аллоҳ таоло унинг пулига талафот юбориб пулини йўқоттиради. 🌹 503 ҳадис🌹 Кимки қурбонлик терисини сотса, қурбонлиги дуруст бўлмайди. 🌹 504 ҳадис 🌹 Ким биринчи бўлиб салом берса, Аллоҳ ва Росулининг ҳузурида унинг даражаси ортиқроқдир. 🌹 505 ҳадис🌹 Кимки сахровийликни хоҳласа, ўзига жафо қилади. Кимки овчиликка ёпишиб олса, ғафлатда қолади. Кимки ҳокимларнинг олдига кираверса, фитнага учрайди. 🌹 506 ҳадис 🌹 Кимки ота-онасига яхшилик қилса қандай яхши. Аллоҳ унинг умрини зиёда қилади. 🌹 507 ҳадис🌹 Кимки ғарғара олдидан ўлим пайтида товба қилса, Аллоҳ уни товбасини қабул қилади. 🌹 508 ҳадис🌹 Кимки ҳар бир нарсани сабр билан, шошилмасдан қилса, мақсадига эришади ёки эришаёзади. Кимки шошилса, хато қилади ёки қилаёзади. 🌹 509 ҳадис🌹 Кимки дастурхондан тушган ушоқларни териб еса, мағфирот қилинади. 🌹 510 ҳадис🌹 Кимки узрсиз равишда бир жумани тарк этса, бир динор садақа қилсин, агар қодир бўлмаса ярим динор садақа қилсин. Давоми бор... 📖"Ахлоқ ва одобга оид ҳадис намуналари" китобидан кўчирилди Абдулазиз Мансур Ҳамидулла Ҳикматуллаев
4 19632Loading...
12
Фаросат туркумидан. Авваллари қайноталарнинг салобати бўларди, келинлар узоқдан кўриниш бериб қўяр эдилар. Қайнота келиннинг юзига тик боқиб гапирмас, келин ҳам ўз ўрнида одоб билан муносабатда бўлар эди. Ва яна бир нарса... Авваллари қайноталар оғриниб, бемор бўлиб қолса, қайнонанинг ўзи парвариш қилар эди. Келинлар эса фақатгина: "Додажон, тузук бўлиб қолдингизми?", дейиш билан чекланардилар. Чунки бундай ишларда қайноналар ҳам ўта фаросатли бўлган кўринадилар. Келинни бўлар-бўлмасга қайнотанинг хизматига шай қилавермаганлар. "Бораверинг, сиз ишингизга қаранг", деб қайнотанинг атрофида кўп ҳам ўралашишга имкон бермаганлар. Ўртадаги масофани асосан қайноналар ушлаб турганлар. Демак, ҳозирги қайноналардан закий бўлишган, кўринади... Энди агар қайнота ҳам, қайнона ҳам қариб қолган бўлсалар, уларни парвариш қилиш келинлар зиммасига тушган бўлса, келинлар уларни оёқ-қўлларига дори суриб, овқатларини ичириб, парвариш қилишда ғаразсиз хизмат қилганлар. Ният дуо олиш бўлган. Вақтлар ўтди... Кўп нарсалар ўзгариб кетди. Қайноталарда салобат қолмади, ҳисоб... Келинларда эса ор қолмади (хаммаси эмас) Бемалол қайнота-келин ҳиринглаб ўтирса, бирга сериал кўрса, бирга ўтириб писта чақса... Қайнота билан валақлаб ўтириш учун келин бироз безбет, юзсиз бўлиши керак, чамамда... Қандай қилиб келин боласини қайнотасининг қўлига бериб: "Додажон, бугун сизлар билан ётсин. Кечаси билан ухлатмаяпти", дейиши мумкин? Қандай қилиб: "Додажон, бола оёғи билан келиб қолди. Роса туғишда қийналдим. Сутим келмаяпти", дейиши мумкин? Қандай қилиб: " Додажон, келинг мени хонамда ётиб дам олинг! Салқингина", деб ётоғига ётқизиб қўйиши мумкин? Қандай қилиб: "Додажон, бугун мени сузишим бор эди. Сиз олиб бориб келоласизми", дейиш мумкин? Қандай қилиб, кечаси соат 23:00-да қайнотага телеграмдан хат ёзиб: " Додажон, менга пул керак эди, эртага бера оласизми", дейиш мумкин? Ҳа, беради... Бермай қаёққа ҳам борарди. Худди хотини каби ялаб-юлқаб, айланиб-ўргилиб турганингиздан кейин берадида... Олиб юргандирсизки, беришини билиб сўраяпсиз... Қандай қилиб: "Олинг додажон... Бақувват-бақувват енг... Сиз ҳали ёшсиз, куч бўлади", дейиш мумкин? Қандай қилиб: "Додажон, дардим бошланди, белим оғрияпти. Шифохонага ўзингиз олиб борасизми?", дейиш мумкин? Қандай қилиб: "Додажон, кўйлагим ярашибдими? Қанақа турди?", деб кўрсатиш мумкин. Қандай турганини қайнонангиздан сўраб билинг! Қандай қилиб: "Додажон, келинг чарчаб келгандирсиз", деб уни ётқизиб қўйиб, уқалаб, куйиш мумкин? Нега шундай ишларингизни қайнонага қилмайсиз? Нега қайнотага ялтоқланасиз? Қайноналар келин туширгач ўзларидан кампир ясаб оладилар. Бу мени кузатганларимдан... Яъни, эрларини хизматини ўзлари қилмай, келинга қилдирадилар. Алал оқибат келин: Гаҳ, деса қайнота учиб, келиннинг қўлига қўнадиган бўлади. Шунинг учун айниқса, ҳозирги фитнали замонда оила вакилларининг ҳаммалари закий бўлишлари керак. Жамиятимизда энг котта фитна гап бу "ҚАЙНОНА ОТА" деган гап. Асло Қайнона келинга ота эмас! Шайтоннинг фитнаси бу! Бундай ишлар ёмон оқибатларга олиб келади. Чунки қайнота келиннинг ҳатто қўлини, ёмон ниятда, ҳирс билан фикри бузилса, шайтон ниятига етади, талок тушиш эхтимоли ошади. Қайноналар вазифаси қайнотани хизматини ўзи қилиб, келин билан чегараларни бузмаетганини назорат килишдир!
4 19776Loading...
13
Эр хотин ӯртасида ишонч меҳр тақво адолат бӯлса бахли бӯлади. Ота она бахтли бӯлса фарзандлари ҳам бахтли бӯлади.   Жамиятдаги фитнани боши эр хотин ӯртасидаги фитнадандир.  Отани қонидан онани феълидан болага ӯтади. ✍️ Рустам Ҳабибулоев. ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Рустам. Ҳабибулоев.
3 92546Loading...
14
SIZ QAYSI HOLATDA O'TIRASIZ? 🕊 PSIXOLOG TESTI
10Loading...
15
Келинлар отасини уйига борганда.... ҚАЙНОНА МАСЛАҲАТИ
5 160126Loading...
16
#ХАЁТИЙ_ВОКЕА 📝 Ёлгиз аёл. (Хаётий вокеа) Ҳали 30 ёшга кирмаган гўзал Салтанатхоннинг эри ошқозон касали билан хасталаниб вафот этди. Икки қиз - 6 ёшли Нодира, 4 ёшли Шоира отасидан айрилиб, онасининг қарамоғида қолишди. Тақдирга тан берган аёл бор кучи билан меҳнат қилди. Фабрикада ишлади. Кечалари чеварлик қилди. Икки қизни оқ ювиб, оқ тараб тарбиялади. У болаларга ҳам оналик, ҳам оталик қилди. Таниш - билиш, баъзи одамлар ёлғиз умри ўтаётган бу аёлга "Ҳали ёшсиз, турмушга чиқинг!" дейишди. Салтанатхон кўнмади. Турли ўй-хаёлларга борди. "Қандай бўларкин? Иккинчи эр қизларимни малол олса чидай олармикинман?" деган андишага борди. "Таниш-билиш, эшитган қариндош-уруғ нима деб ўйлайди" деди. Ҳуллас, у эрга тегмай ўтди. Йиллар ўтиб, қизлари ҳам бўй чўзишди. Бирин-кетин балоғат ёшига етишди. Улар ўқиб, ўрганиб маълум мутахассисликни эгалладилар. Катта қизи - Нодирани турмушга чиқарди. Салтанатнинг ота-она, ака-укаси тўйда ёнида тик туришди. Улар келинчак қизга отасининг йўқлигини билдиришмади. Вақти соати етиб, кенжа қиз Шоира ҳам муносиб хонадонга узатилди. Икки қизни чиқарган Салтанатхоннинг елкасидан тоғ ағдарилгандай бўлди. Эркин нафас олди. У тўйни ўтказиб, мазар ташидию, тезда келин-куёв чақириқ маросимини ўтказишни ният қилди. Икки ёш келин-куёвни оила аьзолари, ошна оғайниси билан чиройли меҳмон қилишни хоҳларди. Бу тўғрида қудалар билан маслаҳатлашди. - Мен эри йўқ хотиннинг уйига меҳмонга бормайман, - дебди бу гапни хотинидан эшитган куёвнинг дадаси Иброҳим ака. - Хаётда эрсиз яшаш жуда қийин. Хотин қуда шунча йил қийналиб, ёлғиз ўзи икки қизни тарбиялаб, вояга етказибди. Турмушга узатибди. Буларни бажариш ёлғиз бошига осон бўлмагандир. У кенжа қизини ҳам турмушга узатиб, ўз вазифасини бажарибдими, бўлди бас, Салтанатхоннинг болалари олдида қиладиган вазифаси тугабди. Энди кўпроқ ўзини ўйлаб, ўзи учун яшасин. Бошида эри бўлган қизларининг ғамини еб, ўзини ўққа-чўққа урмасин. Ойда бир марта бериладиган маошга қараб яшайдиган аёл кишига ҳозирги кунда чақирди қилиш осонми?! Салтанатхон бизни деб овора бўлмасин. Сарпо - суруғ оламан деб, қарз кўтармасин. Ўғлимиз тўйдан олдин ҳам кийим топиб кийиниб юрган, энди ҳам ўзига кийим керак бўлса, ўзи топиб кияди. Мен маросимга керакли бозор - учарни сизларга қилиб берай. Чақирдига келин билан ўғилнинг ўзи борса бўлди. Бизнинг ўғлимиз энди Салтанатхонга ҳам ўғил бўлди. Уларни ҳам жўнатмасак, қуда ҳафа бўлади. Хоҳласанг ҳотин синглингними ёки опамними олиб сен ҳам бор. Боринглару, хотин қудани кўп уринтирманглар... Ханифа опа эрининг гапларини Салтанат опага етказди. "Эри йўқ хотиннинг уйига бормайман" деган сўз унинг қулоғига ғалати эшитилган бўлса-да, бу гапнинг таг - замирида эрсиз аёлни авайлаш, қийналиб ортиқча ҳаражатлар қилишига йўл қўймаслик маънолари борлиги уни ич-ичидан севинтирди. Қизнинг онаси қуда томонни авайловчи шундай диёнатли, кишининг қадрига етадиган одамларга қуда бўлганидан қувонди. "Илоё, умринг зиёда бўлгур янги қуда - Иброҳим ака шунақа антиқа одам экан-а!" дея ичида алқаб қўйди Салтанатхон. Унинг хонадони билан қуда бўлиб ҳеч қийинчиликка учрамади. Тўйни кам харажат, кам чиқим қилиб, жуда чиройли тарзда ўтказишди. Тўйдан олдин онасига ўзича катта талабларни қўяётган бўлғуси келинчак Шоиранинг ҳам "уни ўчди", қолди. "Сиз қийналманг, нима керак бўлса, ёшлар тўйдан кейин ўзлари ишлаб, топиб олишади. Ўшанда ҳар бир буюм улар учун қадрли бўлади. Қарзга келган нарсаларни уйимга киргизмайман" деганди қуда ўшанда. Салтанатхон тўйдан кейин мазар, тоғора - тоғора егуликлар ҳам ташиб қийналмади. Иброҳим ака бу бидъатни ҳам таъқиқлади. Икки қизни узатиб уйда ёлғиз қолган аёлга таниш - билишлари: - Энди қизларнинг ғалвасидан қутилдингиз, ўргилай. Энди ўзингизга муносиб бирортасига турмушга чиқинг-да, - дейишди. Чақириқ маросими бўлди. Орадан маълум вақт ўтди. Салтанатхонга эркак қуданинг гаплари оғир ботдими, кейинги гал қизи уникига меҳмонга келганда: - Бошимда агар эрим бўлса, даданг бизникига меҳмонга келар эканми, - деди у қизи Шоирага. - Ундай бўлса, энди сенларга янги дада топганим бўлсин...
4 88515Loading...
17
Тақдир эканми, ниҳоят 45 ёшли, аёллик нафосатини йўқотмаган Салтанат нафақага энди чиққан яхши бир эркак билан умрини боғлади. Ҳаётда бахтли инсонлар кўпайди. Салтанатхон ва Каримжон ака хонадонидаги меҳмондорчилик янги қудаларнинг ташрифи билан янада кенгроқ тарзда ўтказилди. Ҳурматли ўқувчим! Бу воқеага, Иброҳим аканинг хатти-ҳаракатига сиз қандай қарайсиз, билмадиму, лекин мен хонадонларимиздаги оила бошлиқларини худди Иброҳим акага ўхшашини жуда-жуда хоҳлардим. Зеро, эркакларимиз оиламиз бошлиғи. Ҳар бир иш уларнинг бошчилигида, рухсати билан амалга оширилиши керак, деб ўйлайман. Оилада эркакнинг борлиги бахт. Унинг йўқлиги кўргулик, алам. Лекин уни оиладан ўлим бевақт олиб кетган бўлса-чи?! Йўқлигига чидаймиз. Барча вазифаларни аёл ўз бўйнига олиб, сабр ва тоқат билан уларни бажаради. Ҳозирги ким ўзарга бўлаётган дабдабали тўй маросимлари анча-мунча бели бақувват эркакларни ҳам шошириб, ўйлантириб қўймоқдаки, бошида эри йўқ аёллар қиз чиқариб, ўғил уйлаш пайтида нима қилсинлар, қайга бориб бошини урсинлар?! Шундай вазиятда Иброҳим акага ўхшаган танти, ўзининг қатъий сўзи, фикри бўлган эркаклар оқилона иш тутиши билан тул хотинларга енгиллик бериши одамийлик, савоб ишлардан бири эмасми?! Ҳаётда ўлим, ажралиш можаролари бор экан, дунёда ёлғиз яшовчи, эрсиз аёллар бор. Биз - инсонлар, эркакми, аёлми, ким бўлмайлик, аёлни ёлғиз эканлигини билдикми, унга қўлимиздан келганча мадад беришга шошилайлик. Уларнинг ҳаёт ташвишларини енгиб ўтишларига, айниқса, улар ўтказаётган тўй маросимларини камчиқим, чиройли бўлиши учун кўлимиздан келганча кўмак берайлик. Чунки у ёлғиз, ҳаёт синовларига дош бериши жуда қийин. Зотан, ҳофиз ўз қўшиғида айтганидай: Еганин ош деманг ёлғиз аёлнинг........😔😔🌷 ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ Яқинларга  ҳам  улашинг!
4 94814Loading...
18
#КАЛБГА_ОРОМ 🎤🎼Юлдуз Усмонова- Ёлгиз аёл...💝 ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ Яқинларга  ҳам  улашинг!
5 06941Loading...
19
Қуронда келтирилган оятда УЛИМДАН бошқа хар бир дардга даво булувчи ноёб хусусиятли мева борлигини билармидингиз 🤔 Хар бир дардга даво ва гузаллик улашувчи, нур тарқатувчи бу мева борки дардга дармон ❗❗❗ 📌 Хаста инсон бу мевадан истемол қилса 7 кундаёқ даво топади. 💁‍♀ Мойини эса танангизга сурсангиз энг Гузал инсон буласиз , энг қиммат космитакада ҳам аъло Бу дуони уқиб бу мевани еган инсон гузал ва юзларида нур таралиб соглом булади 🥰 ⚡️ Хозироқ бу қайси мева эканлигини билиб олинг👇👇👇
5 19315Loading...
20
#ибрат Ёлгиз аёл сен ожиза эмас сен икки хисса кучлисан💖💖💖 ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ Яқинларга  ҳам  улашинг!
5 37880Loading...
21
#АЁЛ АЁЛ КИМ.....?❤️🌹 ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ Яқинларга  ҳам  улашинг!
6 102130Loading...
22
#тафаккур Қачон эркак жуфтини йўқотади? 👩‍❤️‍👨 💔 ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ Яқинларга  ҳам  улашинг! ҚАЙНОНА МАСЛАҲАТИ
5 76697Loading...
23
#КАЛБГА_ОРОМ 🌹Пахмок бўлиб кетган сочларинг ☘Толасида оқ чизиклар бор. 🌹Гамдан куйиб тутайди ичинг. ☘Пешонангда не ёзиқлар бор 🌹Умринг ўзи булганку увол, ☘Сен йиглама эй ёлғиз аёл ! ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ Яқинларга  ҳам  улашинг!
5 43841Loading...
24
#шеърият Ёлгиз аёл к,адамин санаб юрганлар Тухмат килиб бехаё, бузук, деганлар Гийбатига хамиша эслаб турганлар Беваликни бир кунлик таъмини билинг Кейин майли гапиринг, майлига кулинг 🌿🥀🌿🥀🌿🥀🌿🥀🌿🥀🌿🥀🌿 Егани бугзида тош булиб к,отар Сахарлар Ёримас ташвиш уйготар Бир огиз сузингиз ханжардек ботар Беваликни бир кунлик таъмини билинг Кейин майли гапиринг, майлига кулинг 🌿🥀🌿🥀🌿🥀🌿🥀🌿🥀🌿🥀🌿 Болалари кузида мунгли нигох бор Ота деган сузни бир айтишга зор. Барчасига бир узин билар айбдор Беваликни бир кунлик таъмини билинг Кейин майли гапиринг, майлига кулинг 🌿🥀🌿🥀🌿🥀🌿🥀🌿🥀🌿🥀🌿 Энди кулиб очилмас ота даргохи Куз ёшлару, дардлари ёлгиз хамрохи . Бирдан кузга ташланар кичик гунохи. Беваликни бир кунлик таъмини билинг Кейин майли гапиринг, майлига кулинг 🌿🥀🌿🥀🌿🥀🌿🥀🌿🥀🌿🥀🌿 Ишлаш керак, пул топиш керак Нима килсин бир узи аёлу…. Эркак К,адрини куп топтаманг айламанг эрмак . Беваликни бир кунлик таъмини билинг . Кейин майли гапиринг, майлига кулинг ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ Яқинларга  ҳам  улашинг!
5 49446Loading...
25
#ИБРАТ_УЧУН Бир аёлни дугонаси ёнига келиб: - Дугонажон, биласанми, сенинг эрингни бошка бир бегона аёл бошини айлантириб олибди. Айтишича, энди эринг сен билан ажрашиб унга уйланмокчи, нима дейсан - дебди... У аёл: - Нима дейман, унга рахматимни айтаман, хамма муоммоларимни ўз елкасига олибди, энди мен ва нихоят муоммосиз мазза килиб яшайман! - дебди ☺️😅 Хулоса ўзингиздан...😉 ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ Яқинларга  ҳам  улашинг
4 98834Loading...
26
#мотивация Сенга бутун ҳаётингни мутлоқ ўзгартириб юбора оладиган инсонни таништирайми?! У сенинг оилавий аҳволингни, ҳатто бошқалар билан бўлган муносабатингни хам ўзгартириб юборишга қодир! У шундай инсонки, тақдирингни ўзгартириб юборишга хам қодир! Уни сен ҳам яхши танийсан, лекин унга унчалик ишонмайсан! У сени аслида сендан кўра кўпроқ танийди! Имкониятларинг даражасини сендан кўра яхшироқ билади! Сени ўзинг билмаган қобилиятларинг ҳақида хам билади! Шунчаки сен уни тингламайсан. Эшитмайсан, эътибор бермайсан. У «СЕН», сени «МЕН»инг! У билан дўст бўл. Уни эшит. У билан ҳисоблаш. У билан маслаҳатлаш. Унга имкон бер! Ўзингни англа, ҳис эт, тушун, қулоқ тут ва қўллаб қувватла! Сенинг ўзинг билан қилган ҳамкорлигинг жуда катта марраларни забт этишингга сабаб бўлади! Яшашни бил! Ҳаракатни бошла! Яшаш завқини туй! Ҳаётингизни кейинги босқичи шундай эшитилсин!  МЕНИ НАВБАТИМ! 🎉 ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ Яқинларга  ҳам  улашинг!
5 22353Loading...
27
#кун_насихати Одамларнинг гапидан қўрқиб яшасанг ҳаётдаги мақсадингни йўқотиб қўясан. Мақсадинг бўлмаса сен деярли мавжуд эмассан... Одамларга гап учун арзимаган сабаб керак. Ким нима деса десин. Сен эса мақсадларинг сари дадил қадам ташла! ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ Яқинларга  ҳам  улашинг!
5 25261Loading...
28
#кун_ҳақиқати 📝 Аёл... Сизга рух пуфланган пайтда — Аёлнинг корнида буласиз... Йиглаган пайтингизда — Аёлнинг багрида буласиз... Ошик булган пайтингизда эса — Аёлнинг калбида буласиз... Уларга мехрибон — мулойим булинг — Аёл омонатдир — У хурланиш учун яратилмаган. ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ Яқинларга  ҳам  улашинг!
5 28666Loading...
29
Media files
4 8714Loading...
30
#ХАЙРЛИ_ТОНГ .....🌸Ассалому алайкум ва рохматиллоху ва баракатух🌸.... Ҳар бир кун илоҳийдир... Ҳар бир кун бир неъмат. Неъматни исроф қиламизми, ё мақбул ишлатамизми, бу бизга боғлиқ. Танлаш имкони берилибдими, демак ҳаммасини яхшиликка айлантиришга қодирмиз! Ҳаётни севган, қадрлаган, уни неъмат деб билган Сиз азизларга ТОНГ ХАЙРЛИ БЎЛСИН! ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ Яқинларга  ҳам  улашинг!
8 388323Loading...
31
Намоз вақтлари: 28.04.2024 - ЯКШАНБА ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ Яқинларга  ҳам  улашинг!
5 14119Loading...
32
😍 Супер янгилик 😍 🥳  ERSAG карпарацияси сизни онлайин ишга таклиф килади i 🥳 ✅ Исломда рухсат этилган 🇹🇷 Бу ERSAG Туркия кампанияси 🇹🇷 🎁 Хамма харид совгали (доимий) 💳 Oйлик накд ва картага 💰Oйлик $100-$1000 атрофида 🧕 Mусулмон исломий халол кампания 😍 Aктив булиш учун бир марта обуна буласиз 😍 Хайрия ва эхсон кунлари бор 😍Уйда туриб ишлаш имкони 🔴Сиз хам бизнес килишни истасангиз ⬇️⬇️⬇️ Ссилка оркали кириб гурухга аъзо  булинг ва  купрок маълумотга эга буласиз Telegram https://t.me/ErsagRoziya Mурожаат учун ☎️☎️ 972391929 ROZIYA KAYIMOVNA
2 6449Loading...
33
Эшик №1 Сизга шахсий бўш жой керак. Олдинга бориш ва юқорига кўтарилиш учун сизга эркинлик керак. Сиз ўзингизни чекланган ҳис қилишни хоҳламайсиз, сиз жуда мустақил, исёнкорсиз. Сиз қарама-қаршиликни ёқтирмайсиз ва очиқ можародан қочасиз. Сиз ҳозир муҳим бўлган бир нарсага эътибор қаратасиз. Эшик №2 Сизнинг йўлингиз алоҳида. Сиз ёлғиз саёҳат қилишни афзал кўрасиз, сизга мос келадиган йўлни афзал кўрасиз. Сиз атрофингизда нималар содир бўлаётганини ва қандай ўзгариб бораётганингизни кузатиш, ўйлаш ва таҳлил қилишни ёқтирасиз. Шубҳасиз, сизнинг дунёга ўз нуқтаи назарингиз, ўз устуворликларингиз, ўз қоидаларингиз бор.Бошқалар кўрмаган нарсани кўрасиз. Сизда танланган, чекланган алоқа доираси бор ва сизнинг атрофингиздан фақат бир нечтаси сизга ҳақиқатан ҳам яқин бўлган одамлардир. Эшик №3 Сизнинг йўлингиз ўз-ўзидан етарли. Сиз хотиржамлик билан ўз йўлингизга борасиз. Шубҳасиз, сизда ёлғизлик юки йўқ, сизда ҳамма нарса бор. Сиз ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида маъно топишни ёқтирасиз, онгли равишда яшайсиз. Сиз, эҳтимол, руҳий шахссиз, руҳий амалиётлар, психология сизга яқин. Сиз кўпинча жамиятда, дўстларингиз, ҳамкасбларингиз, одамлар даврасида бўласиз, лекин сиз оломонни ёқтирмаслигингиз мумкин. Шубҳасиз, сиз ҳақиқий муносабатлар ва самимий ҳис-туйғуларни қадрлайсиз. Бир марта ҳафсаласи пир бўлса, сиз ҳеч кимга ўзингизни оқлаш учун имконият бера олмайсиз. Эшик №4 Сизнинг йўлингиз қизиқ. Сиз доимо олдинга, кўпинча номаълум томон ҳаракатланасиз. Сиз ҳаракат қиласиз, қарор қабул қиласиз, одатда оқибатларини кейинроқ ҳал қиласиз. Сизнинг идеал йўлингизни олдиндан айтиб бўлмайди ва эҳтимол бироз хавфли. Сизни номаълум нарсаларга жалб қилади. Шубҳасиз, сиз исёнчисиз, сиз ўз қоидалари, қонунлари, анъаналари билан яшайсиз. Сиз деярли ҳар доим интуитив ҳаракат қиласиз ва кўпинча ғалаба қозонасиз. Сиз жуда спонтансиз, ҳаяжонни яхши кўрасиз ва омад абадий давом этмайди деган фикрни ҳайдаб чиқарасиз. Эшик №5 Сизнинг йўлингиз режалаштирилган. Қаерга борсангиз ҳам, сиз кутган охирига етасиз. Сиз мақсад қўясиз, йўлни таҳлил қиласиз, йўналишларни танлайсиз ва тўсиқларни ҳисобга оласиз. Маълумот сиз учун ҳар доим муҳим. Шубҳасиз, сиз жуда амалий одамсиз. Сиз ҳар доим кафолатланган жойни танлайсиз ва сиз ҳеч қачон ҳаётингизни мураккаблаштирмайсиз. Эшик №6 Сизнинг йўлингиз гўзаллик ва уйғунлик йўлидир. Шубҳасиз, сиз ақлли ва билимлисиз. Сиз фаол тингловчисиз ва бошқаларнинг фикрлари ва истеъдодлари билан чин дилдан қизиқасиз. Сиз дунёга бўлган нуқтаи назарингизни баҳам кўрмайдиган ва сизни тушунишга қодир бўлмаган бир қатор одамларга чидашдан кўра, руҳий ёлғизликда қолишга тайёрсиз. ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ Яқинларга  ҳам  улашинг!
6 60842Loading...
34
#PSIXOLOGIK_TEST 🚪 Сиз қандай ҳаёт йўлига эгасиз ? Марҳамат эшиклардан бирини танланг ва батафсил билиб олинг ...
6 50546Loading...
35
😍 Супер янгилик 😍 🥳  ERSAG карпарацияси сизни онлайин ишга таклиф килади i 🥳 ✅ Исломда рухсат этилган 🇹🇷 Бу ERSAG Туркия кампанияси 🇹🇷 🎁 Хамма харид совгали (доимий) 💳 Oйлик накд ва картага 💰Oйлик $100-$1000 атрофида 🧕 Mусулмон исломий халол кампания 😍 Aктив булиш учун бир марта обуна буласиз 😍 Хайрия ва эхсон кунлари бор 😍Уйда туриб ишлаш имкони 🔴Сиз хам бизнес килишни истасангиз ⬇️⬇️⬇️ Ссилка оркали кириб гурухга аъзо  булинг ва  купрок маълумотга эга буласиз Telegram https://t.me/ErsagRoziya Mурожаат учун ☎️☎️ 972391929 ROZIYA KAYIMOVNA
1 0573Loading...
36
#Гап_эгасини_топади - Ахмоқ, деганимга хафа бўлдингми? Кечир мени, мен буни биласан, деб ўйлабман... #тушунган_тушунди
6 43813Loading...
37
Мақсад кўп... Лек, умр қисқадир..! Ҳар бир ўтаётган вақтимиздан унумли фойдаланишимиз эса ўзимизга боғлиқдир! 🌙 Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин! Йўл қўйган хато ва камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! 🕊⚘Эртанги тонгга барчамизни соғ-омон етказсин! Хайрли тун азизлар! Аллохнинг панохида бўлинг! 🍃🌼💛🕊⚘
7 35397Loading...
38
Онаси унгача анча узига келиб колганди, э худо десангизчи янга нега йиглайсиз, хозир кизлар 70 га кирган чолгаям тегяптида, худога шукур килинг эркак каримас кундошиям йук, 30 ёшдан энди утибди. Уйда болалаётганлар канча деб анча гапиришди. Дилфузага онаси сарполикка йиккан чиройли пушти матодан куйлак тикди, бошига ок гажакли румол ёпишди. Дилфуза хатто дугоналариниям таклиф килолмади, факатгина кушни киз энг якин дугонаси Дилфузани ёнида утирди. Дилфуза хеч нарса демас камокда одам улдиргани учун йиллаб утириб чиккан вахшийга эрга тегаётгани тушга айланиб колсайди деб уйларди. Нихоят куёв билан мулла келди. Никох укилди, Дилфузани олиб кетишаётганда онаси шунчалик йигладики, мени кечир кизим деди кучоклаб мен бахтикароман сениям бахтсизлигингга сабабчи буляпман ифлос онангни кечир деди. Дилфузани олиб кетишди, аммалар кушиб боришди. Уйга жойлаштириб тугри акасиникига келишди, вой йигитни биз бир кари кишими десак келишган экан, уй жойлариям яхши. Шукур килинглар дейишди. Отабек катта семиз куйни суйиб куни кушниларга ош килиб таркатди, хамма утириб еб ичишди, идишларни ювиб жойлаштириб кетишди. Хамма кетгач Отабек келин утирган хонага кирди. Эх ёш киз, мен бу кизни номусига тегсам нима деган одам буламан, у канака киз узи. Хали уйланишим керак, онам аммамни кизига уйламокчи, бу кизни хаётини хароб киламанми деб уйларди. Чирокни ёкди. Дилфузп пушти куйлагида бошига румолини олмаган боши эгилиб турарди. Куринишидан шу утирганча ухлаган куринади. Отабек секин кизга якинлашди. Кулини уни елкасига куйди. Дилфуза сесканиб елкасини тортди. Унинг бармоклари титрарди. У машинада кайтгунча йигитнинг наколька урилган кулларини куз олдига келтирди вужуди жимирлаб кетди. Отабек уни каршисига утирди, кулларини уни румолларига узатди, Дилфуза бошини олиб кочди, пушти куйлагига ёш томчилари тушиб ейилиб кетди. Отабек шу онда у кизни урнида узини тасаввур килиб курди, рахми келди. Чиройли гапларни гапирмокчи булди. Нега йиглаяпсиз? суради у. Жавоб урнига Дилфузани елкалари титради, икки кафтини юзига босиб йиглай бошлади. Кимдир хафа килдими? Дилфуза индамай йиглайверди, нима шундай йиглайверасизми? Мен аёллар йиглаганини ёктирмайман. Вахшийлигим тутса суйиб юборишим мумкин!!!! У урнидан туриб дераза каршисига борди, ташкарида чакмок чакиб ёмгир томчилай бошлади. Шамол хам бошланган чирок учиб колди. Отабек шам олиб ёкди. Шам ёругида келинчак халиям йиглаётнини курди. Мен тугилганимданок улсам буларкан! Шундогам дунёдаги энг бахтсиз кизман! нихоят тилга кирди Дилфуз. Йуге унака улим хакида уйламанг. Хали хаммаси яхши булади деди Отабек кизни юпатиб. Энди нимасиям яхши буларди титради Дилфузанинг лаблари. Сиз уз нафсингиз йулида 1 ой 2 ой фойдаланарсиз! Кейинчи, кейин кимгадир совга килиб юборасиз тугрими? Мени орзуларим бориди. Университетга кирмокчийдим. Отабек деразани очди, сигарет кистирди лабларига чека бошлади. Дилфуза мен унака пасткашмасман. Уз нафси йулида фойдаланиб кейин чикитга чикарадиган. Сизга умуман кулимниям теккизмаслигим мумкин. Мен вахшийдирман, лекин нохаклик номард\лик килмайман. Агар ушанда киморда ютганимда нафсимни кучадаям кондириб кета олардим, лекин мен бундай килмадим. Шунчаки хотиним булинг бошкалар кулида кугирчок булманг дедим. Сиз бемалол яшанг сизга хеч ким хавф сололмайди, факат бир гап хеч кимга муносабатимиз хакида айтманг. Якинда узокка кетаман ушанда озод куш буласиз. Унгача уйдан мендан рухсатсиз чикманг майлими. Хеч кимга дарвозани очманг. Дилфуза унга бошини кутариб карадиРостданми, шу айтаётганларингиз ростми? Ха, эркак битта гапиради, хохланг мени аканегиздек куринг! Мен сизга тегмайман умуман, куркманг майлими. Узингизни эркин тутаверинг. Мен уйга кетганимдан кейин мени бошка безовта килмайсиза? суради Дилфуза Йук умуман, хавотир олманг. Майлими сурасам севган йигитингиз бормиди? Дилфуза бош чайкадийук, умуман булмаган. Репититорга катнардим, укишга кираман деб. УКитувчи булмокчийдим. Хааа тушунарли, хохласангиз укишга киришингиз мумкин!. Мен сизга шароит яратиб бераман. деди Отабек. Улар уртасидаги яна бироз сухбатдан сунг Дилфуза ухлагани ётди, Отабек эса хонадан чикиб кетди.
6 77211Loading...
39
#Тунгимутолла 🕊Қиморда ютилган севги. Отабек харбий хизматни тамомлагач рахматли отасидек миллий хавфсизлик хизматига ишга кирди. Отаси улганида кичкина эди, онаси бошка турмуш курмади. Шу углининг тарбияси билан шугулланди. Узига яраша куч кувватга эга йигитни бутунлай бошка шахарга жиноятчиларни фош килиш учун жунатишди. Унга бир уй ажратилди, уй эгалари кариялар углининг улимини кутаролмай улиб кетишганди. Уларга Афгонистондан тобут юборишган куп утмай она изидан ота улганди. У уша махаллага гуёки узок кариндошдек бир неча йил камокда утириб кайтган йигит киёфасида яшай бошлади. У махалла одамларига кушилмас дукондан арок олиб уша ерда ичиб утирарди. Табиийки бундай одамларни жиноятчилар дарров топиб олишади. У хам эркаклар оркали таниш билиш орттириб, кимор уйнай бошлади. Киморни у махсус тайёрлов оркали урганган булиб гохида ютиб олар гохида ютказарди. Улар давраси бир кенгайса бир тораярди. Отабек шундай разил кишилар хакида эшитган, лекин улар даврасида булмаганди. Уйига келиб кунгли айнир шунчалик пасткашлар билан бир хаводан нафас олаётганига жирканарди. Орадан бир неча ой утиб, катта уйин уйналди. Бошка жойдан келган киморбозлар хам катнашди. Отабек бор махоратини курсатиб чандик лакабли киши билан яккама якка колишди. У эркак узи бошидан Отабекка умуман ёкмаганди. Хамма пулларини ютиб олгач яна уйнайсанми деб суради. Чандик бош иргади уйнайман! Нима тикасан? Кизимни, кизим бор ушани тикаман. Бу овоз Отабекни кулоклари остида каттик жаранглади, ички туйгу уни бир уриб майиб килиб куй деди, лекин чидаши керак. Бу сафар хам Отабекни кули баланд келди. Энди киз уники. У одам эса мунгайиб колди. Атрофдаги жирканч башарали кишилар Отабекка илмок ташлай бошлашди. Кайфни зурига учрадинг ука, колдириб бизгаям берасанми? Отабек хаммага бир бир караб чикди, сунгра чандикдан суради: Кизингни эри борми? Йук деди Чандик у ёш хали энди 20 га киради. Унда кизингни хотинликка оламан, чоршанбада мулло билан бораман! Кочиб кетишни хаёлингга келтирмаларинг, агар кизни йук килсанг оиланг билан куритаман! деди. Ютган пулларидан ярмидан купини унга берди, Ма ол! туйга тайёргарлик кур!. У шундай деб колган пулларни сумкага жойлаб уйига кайтди. Киморбозлар каттаси шу ерда утирганди Эркак экан, молодец. Лекин бу шункорни кузатинглар деди. Чандикни кизини исми Дилфуза коллежни 3-курсида укирди. Бахор ойи булгани учун осмон гумбурлаб бир пастда ёмгир куяр, ёки акси куёш чикиб кетарди. Дилфуз уйи якинидаги тепаликка кизгалдок теришга кетишганди, кайтишда мажнунтоллар соясида кизлар сухбатлашиб туришганди, узокдан Дилфузанинг укаси Фаррух ховликиб келаётганини курди. Фаррух бир неча марта кокилиб йигилган усти боши тупрок бурнидан сал кон келган шунга карамасдан кузларида ёш билан югуриб келарди. Дилфузанинг юраги канакадир нохушликни сезиб укасига караб югурди. Опа дадам аямни уряпти деди болакай. Дилфуза укасидан олдин югурганча уйга кетди. Оркасидан хайхайлаган кизларга муаммо чикиб колди деди бакириб. Уйга етиб келганида отаси онасини аямай савалар сочидан тортиб тепарди. Ойижон деди Дифуза онаси бошини кайириб Дилфузага каради, уни юзлари моматалок булиб кетган, бурнидан кон окиб шишган лабларидан ерга томарди. Дилфуз онасини махкам кучоклаб олди, отасига ялина бошлади. Тегманг ойимга тегманг илтимос. Улдириб куясиз деди йиглаб. Кизим деди онаси ихраб, ойижон кечиринг кетиб колганим учун. Отаси хотинини уриб чарчаган шекилли банкада турган яхна чойдан хупладида агар каршилик килсанг кизингам узингам уласан деди. Дилфуза хеч нарсага тушунмасди, лекин анигини эшитгач нафас етмаётгандек утириб колди. Онасини яраларига малхам куйди, кузларидан шашкатор ёшлар окди. Ичидан эх ойижон нега дадам улгач бу хайвонга эрга тегдингиза дерди куюниб. Отаси туй куни тайёрлангин кочиб кетишни хаёлингга келтирма уша кунни узида суйиб юбораман ойижонингни тушундингми дедида кучага чикиб кетди. Дилфуза уша кундан бошлаб хеч ухлолмади, 3 кун утгач иккита аммаси келди....... 🕊⚘
6 70912Loading...
40
Media files
6 4112Loading...
#Донолардан 🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿 "Донолар доносu"дан сўрашuбдu: - Нега кайноmа келuн бuр бuрuга яхшu муносабаmда бўлади?- деб... - Чункu uккuсuям бuр аёлдан куйган, дардu бuр дардкашлар...- деб жавоб берuбди "донолар доноси".... 🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿 Хулоса ўзuздан...🥹 ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ Яқинларга  ҳам  улашинг! ҚАЙНОНА МАСЛАҲАТИ
Show all...
👍 4😁 1
Siz kuzatadigan blogerlar ijodini qaysi usul orqali qo'llab-quvvatlash tarafdorisiz? Какой способ поддержки творчества блогеров вы предпочитаете?Anonymous voting
  • Faqat reklama joylash orqali / Только размещением рекламы
  • Faqat donat (ixtiyoriy to'lov) orqali / Только донатами (пожертвованиями)
  • Reklama ham bo’lsin, donat ham / Пусть будет и реклама и донаты
  • Bepul mehnat qilsin! / Пусть бесплатно работает!
0 votes
👍 6
Бир қиз шундай ҳикоя қилади: “Бир куни мактабимдаги синфдошларим ва устозларим билан сафарга чиқдик. Сафар асносида чиройли манзаралар бўлса, тасвирга оламан дея дадамдан қўл телефонларини сўрадим. Дадам: “Эҳтиёт қил”, деб менга ўзлари яқинда сотиб олган телефонларини бердилар. Сафарда узоқ йўл юрдик. Манзилга борганимиздан кейин ҳамма тушликка йиғилди. Шунда чўнтагимни қарасам, дадамнинг телефонлари йўқ. Юрагим дукиллаб уриб кетди. Сафар халтамни, сумкамни, ҳатто хаёл билан солиб қўйгандирман деб, ёнимда бирга ўтириб келган дугонамнинг сумкасини ҳам қарадим. Йўқ, ҳеч қаерда йўқ! Тамом бўлдим, деб ўйладим. Чунки дадам бекорга, "эҳтиёт қил", демадилар. Ахир бу телефонни яқинда олгандилар. Олганларига ҳали бир ой ҳам бўлмаганди. Қолаверса, бундай телефонлар энди-энди чиқа бошлаган пайт бўлгани учун жуда қиммат турар эди. Тополмаганимдан сўнг роса йиғладим. Шундай ўйлар билан бошим ғувиллаб ўтирсам, дугонамнинг телефонига онам телефон қилиб қолдилар. – Лаббай онажон, – дедим қўрқиб. – Дадангга айтдим! – Нега айтдингиз, онажон, ахир айтманг дегандим-ку! Энди дадам мени роса урушадилар, ўлдирадилар... – шундай деб йиғлаб юбордим. Шунда онам бир пас жим турдилар-да, менинг бир умр эсимдан чиқмайдиган ўша гапни айтдилар: – Қўрқма қизим, дадангга айтдим, "эҳтиётсизлик қилмабди, кимдир ўғирлаган бўлса керак," дедим. Даданг: “Майли, қизимга айт, сиқилмасин. Уч кунлик сафарини шу нарсани ўйлаб ўтказмасин. Мазза қилиб ўйнаб, яйраб келсин. Битта телефон экан-ку, қизим учун, керак бўлса, бутун дунёни фидо қиламан!” дедилар. Хотиржам бўл, қизим! Ўша онда ишонсангиз, қотиб қолгандим, кулишимни ҳам, йиғлашимни ҳам билмасдим. Ич-ичимдан шундай туйғулар жўшдики, қани ҳозир дадам ёнимда бўлсалар-у, бўйниларидан қаттиқ қучоқлаб олсам! Телефон қанчалик қимматбаҳо бўлмасин, дадамнинг наздиларида мендан қадрли эмаслигини билдим. ...Ўша кундан кейин мен отамнинг Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан берилган қанчалар бебаҳо неъмат эканларини англадим. Уларнинг маслаҳатларисиз, йўл-йўриқларисиз ва улардан беркитиб ҳам бирор иш қилмайдиган бўлдим. Хақиқий Ота ўз қизига фақат энг тўғри йўлни кўрсата олишига ўз ҳаётимда амин бўлдим. Ўша воқеадан кейин қўл телефонимни ҳам жуда эҳтиётлайдиган бўлдим”.
Show all...
👍 12😢 6
Энди йигитлар дарахт экмаса уйлана олмайдими?
Show all...
👍 11😁 3👏 2
👍 2🥰 2
Турмуш ўртоғингиз билан қуйидаги 6 та олтин қоидага келишиб олинг: 1. Уйингизда учта нарсани тақиқланг: 🚫ғийбатни, 🚫тортишишни 🚫 араз-гинани. 2. Уйингизда учта нарсага меъёр белгиланг: 📲 телефонга 🖲интернетга 📺телевизорга. 3. Уйингизда уч нарсани давомли қилинг: 📖 Қуръон оятларини ўқиб тахлил қилиш 🗣 Ахлоқий ва тарбиявий суҳбатларни, 👩‍❤️‍👨 Бир бирингизга эътибор ва мехр мухаббат бўлишни. 4. Уйингизда уч нарсага эътиборли бўлинг : Адолат Виждон Инсоф 5. Уйингизда уч нарсани камайтиринг: кўп ейишни, кўп ухлашни, бехуда гапларни. 6. Уйингизга уч нарсани киритманг: фоиз, ҳаром ризқ, бировнинг хаққи... 🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹
Show all...
👍 8 3
—O'rto berilib nimani o'qiyapsan? 🤔 —Bir kanal bor shunaqayam zooooo'r, bir kirsen postlarini o'qib chiqqin kemedi 😍 —Voy pismig'e, so'ramasam aytginam kemediya, qani tezda linkini berchi 🤨 —Xammadan qizg'ongan saxifamdaa u😌, mayli senga beraman mana buni ustiga bos🤩👇 ╔═🌸══════╗ ☘️   KIRISH ☘️ ╚══════🌸═╝ Tezroq bo'l fikrimdan qaytib qolishim mumkin 👆😅
Show all...
👍 1 1
ҚИЗИҚАРЛИ ХИКОЯЛАР
КЕРАКЛИ ТАВСИЯЛАР
ТЕЗРОҚ ОБУНА БЎЛИНГ
#бидъат ❗️РЎЗҒОРДАГИ ИРИМ- СИРИМЛАР ❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Қуйидаги келтирганларим иримми ё ҳақиқат, англаб етишимга ёрдам берсангиз, илтимос: 1. Чақалоқ бармоқчаларида пахта матоли кийимидан пахтачалар йиғилади, бу шайтон қурган ин экан. 2. Ҳар кун эрталаб дарвозани бир очиб ёпиш керак, шунда уйга фаришталар киради. 3. Қозон ичидаги овқатни доим бошқа идишга бўшатиш керак, кечаси барака келади, акс ҳолда йўқ. 4. Чақалоқ эснаганда "Аллоҳ эснаган" дейиш керак. 5. Уйдаги ислар шайтон қурган ин, уйқу чақиради. 6. "Шайтон" сўзини айтиш мумкин эмас, у келиб қолиши мумкин. Ҳеч болмаса "Ш" дейиш керак. 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бирортаси ҳам ҳақиқат эмас. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Show all...
👍 19 1
Азалдан ўзбеклар орасида бир ибора юради. Пул олди бердисида «Немецкий расчет" дейилади. Фалончини шу одати зўрки, у «немецкий расчет» қилади, айтилган пайт тийин тийининггача қайтаради, омонатга хиёнат қилмайди деган маънода гапиришади. Видеони кўриб хулоса қилинг! Битта расмга ишониб, харидорни пулини тийинигача қайтариб берди. Инсоф ва виждонни шулардан ўрганиш керак.
Show all...
👍 42👏 2

👍 42