cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹

Оила тарбияси, ХАММАБОП канал! Хадислар кизикарли мутолаа, мультфильм кино, аудио ва видео, кушик ва клиплар, монолог шеър жамланмаси, БАРЧАСИ БИЗДА! Мурожат учун @Noza03, @XattBot @Qaynonalar_maslaxati @otinoyilar @allabola @islom_shifosi

Show more
Uzbekistan7 869The language is not specifiedReligion & Spirituality9 986
Advertising posts
9 251
Subscribers
-2224 hours
-1727 days
-47730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Мусо алайҳиссалом ўзига жаннатда ким қўшни бўлишни билдиришини сўраб, Аллоҳ таолога илтижо қилди. Бир куни шундай нидо келди: – Эй Мусо, фалон ерда яшовчи қассоб сенинг жаннатдаги қўшнинг ва дўстинг бўлади... Мусо алайҳиссалом қизиқиб, қассобнинг қайси ибодати учун бунга муносиб кўрилганини билиш ниятида йўлга чиқди. Бориб, қассобни ахтариб топди. Қассоб ҳазрати Мусонинг ҳақ пайғамбар эканини билган ва бунга иймон келтирган, лекин пайғамбарнинг ўзини кўрмаган эди, шунинг учун танимади. Кечқурун қассоб ҳазрати Мусони уйига олиб кетди. Таом тайёрлаб, дастурхон тузади. Овқатланишга киришишдан олдин у деворга осиғлиқ бир саватни ерга туширди ва ундан қимирлашга мадори қолмаган бир қари кампирни чиқарди. Худди гўдакни овқатлантиргандек уни едирди, ичирди ва яна саватга солиб, деворга илиб қўйди. Шунда кампир нималардир деб пичирлади. Унинг нима деяётганини тушунмаган Мусо алайҳиссалом қассобдан сўради: – Бу кампир кимингиз бўлади? – Бу аёл менинг онам бўладилар. Ўтириб-туришга, еб-ичишга мадорлари етмайди. Шунинг учун ўзим овқатлантираман, сув ичираман, тозаликларига қарайман. Қўлимдан келганича хурсанд қилишга уринаман, – деди қассоб. – Ҳозиргина нимадир деб пичирлаганди, шунда нима деди? – сўради ҳазрати Мусо. Қассоб жавоб берди: – “Парвардигорим, мен ўғлимдан розиман, Сен ҳам ундан рози бўл! Жаннатда уни ҳазрати Мусога қўшни қил”, деб дуо ўқиди. Шунда Мусо алайҳиссалом ўзини танитиш вақти келганини тушунди ва: – Мен Аллоҳнинг пайғамбари Мусоман. Аллоҳдан жаннатдаги қўшним ким бўлишини билдиришни сўраб, илтижо қилган эдим. Жаноби Ҳақ сен эканингни маълум қилди. Сенга хушхабар бўлсин, онангга қилган хизматларинг эвазига Аллоҳ сендан рози бўлди. Онангнинг дуосини қабул айлади ва сени жаннатда менга қўшни қилди, – деди.
Show all...
👍 11
Аёлларга боши оғриганда жуда яхши таъсир қилувчи ДОРИ 😂 Биз билан бирга булинг
Show all...
👍 5👎 2😁 1
Эркак ҳар доим аёлнинг биринчи севгиси булишни хоҳлайди. Аёллар эса бундай масалаларда донороқдирлар: улар эркакнинг сунгги севгиси булишни исташади... Оскар Уайлд.
Show all...
👍 1
Араб тилида бир гўзал гап бор: «Алайка би қалбик» – яъни «Сен қалбингга қулоқ сол». Бу гапнинг моҳияти шуки, қалбига қулоқ солган Одам асло янглишмас. Зеро қалб ❤️Аллоҳнинг даргоҳи эмасми..!? Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Хайрли тонг калби Чиройлиларим. Сизга икки дунё саодатини тилайман.
Show all...
👍 7 2
Кутоласизми? Қалбимни бир умр ардоқлаб дилдан, Бегим, сўнггимгача кутоласизми? Муҳаббат сўзини қўймасдан тилдан, "Бахтим сенсан" дея айтоласизми? Олисда бўлсам ҳам бўлиб шаббода, Мени борлигимни сезоласизми? Покиза ишқ ила ичганда бода, Муҳаббат мактубин ёзоласизми? Ногоҳ, кўзларимга қўнганда шабнам, Озорим оҳиста ололасизми? Митти юрагимда томаётган нам, Бир умр ишончим бўлоласизми? Йўқликка айланиб қолсам тоабад, Мен йўқ кўчаларда юроласизми? Исмимни ҳар лаҳза айлабон обод, Битта сўзингизда туроласизми? Беун туйғуларга айланиб қолсам, Садосиз қалбимга кироласизми? Дунё дардларидан чарчасам, толсам, Ғамли оғриқларим ололасизми? Сочимга қўнганда оппоқ қировлар, Мени аввалгидек севоласизми? Туҳмат тошларини отса бировлар, "Бу мени ишқим" деб айтоласизми?
Show all...
👍 5
«ХУДОДАН НИМАЯМ СЎРАРДИМ, ҲАММА НАРСАМ ЕТАРЛИ БЎЛСА» 🕋 Бу Кўҳна Байтуллоҳ не-не воқеаларга гувоҳ бўлмади дейсиз, не-не одамларни кўрмади дейсиз... Байтуллоҳга кимдир яхши ниятда, кимдир ёмон ниятда келар экан. Нима учун келганини билмайдиганлар ҳам бор. Бугун Байтуллоҳга нима учун келганини билмаган одам қиссасини ўқиб ибрат оламиз. Зеро Байтуллоҳга келган яхши ҳам, ёмон ҳам ўзидан бир ибрат қолдирар экан.                        😎 У жуда бадавлат эди. Агар машинаси бор киши бой ҳисобланса, унинг шахсий самолёти бўлган. Агар данғиллама ҳовлиси бор киши бадавлат ҳисобланса, у осмонўпар қасрларда яшарди. Битта дўкони борни пулдор дейилса, унинг завод-фабрикалар тинмай ишлар эди. У пулдор. У амалдор. У кордон; ишбилармон. У етакчи; лидер. У ўзи хон, кўланкаси майдон. У... У... Орзуларининг ҳаммаси ушалган. «Қанийди анави таомни есам, манави кийимни кийсам, мана мундай маркали машина минсам, у қилсам, бу қилсам...» деган орзуси йўқ. Хуллас, унвону «фазилат»ларини ёзсанг, бир вароқ бўладиган бу корчалон ҳажга боради. Бормаса ҳам бўлмасди-да. Ахир маҳалладаги фақирлар ҳажга бориб «ҳожи ака» бўлиб қайтди, у эса ҳамон ҳожи ака эмас. Аслида ҳажга бориш унга чўт эмас. Карнайчидан нима кетди — бир «пуф», дейилганидек, ҳаж харажатлари унинг учун чойчақадек гап. Бойвочча миллион-миллион мусулмонлар орзулаган Маккага етиб келади. Қимматбаҳо кийимларини мажбуран ечиб, кафанга ўхшаш оқ эҳромни боғлайди. Байтуллоҳда худди қўл остидаги ишхонада юргандек ғўдайиб юради. Ҳамма дуо, илтижо билан банд. У эса ғўдайганча дуо қилмай, нималарнидир планлаштириб юрарди. — Бу ерда Аллоҳга илтижо қилинади, дуо ўқилади, тилаклар тиланади, — дейди ҳожилардан бири. — Худодан нимаям сўрардим, ҳамма нарсам етарли, — деб битта гап билан уни ўчиради. Ҳа, кемтик мантиққа суяниб қараганда, у Худодан нима ҳам сўраши керак, ахир унга ҳамма нарса у сўрамасидан олдин беҳисоб берилган-ку?! Лекин саломат ақлга таяниб гапирилса, Аллоҳга дуо қилмаслик, ғирт аҳмоқлик, нодонликдир. Чунки ўша беҳисоб ноз-неъматларни берган Аллоҳ у неъматларни олиб қўйишга ҳам қодир. Соғлик инъом этган Аллоҳ уни олиб қўйиши ҳеч гап эмас. Ишонмасангиз, касалхонага бориб кўринг! Кеча уларнинг бари соппа-соғ одамлар эди, бугун бемор. Мол-дунёни тортиқ қилган Аллоҳ уни қайта тортиб олиши мумкин. Кечаги бой фақирга айланиши ҳеч гап эмас. Мансаб, амал, обрў ҳам худди шундай. Мансаб ва обрўни берган Худо уни яна қайтариб олишга қодир. Уй-жой, бола-чақа тортиқ қилган Зот уларни тортиб олиши мумкин. Олдинлаб кетаётган ишларнинг орқага кетмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди. Шундай ҳам бўлди. «Худодан нимаям сўрардим...» деган одамдан омад кета бошлади. Ишлар орқага қараб чопқилади. У аста-секин ҳамма мол-мулкидан айрила бошлади. Ҳатто шахсий уйи, қасри ҳам қўлдан кетди. Ватанидан айрилди. Ҳақиқий дарбадарга айланди. Хотин, бола-чақа бошқа ерда, у бошқа ерда. Охири ижарага турган ишчилар билан бир квартирада ижарага турди. Руҳий азоблар, йўқчилик, дарбадарлик, ёлғизлик Каъбани ёнида эгилмаган алиф қоматини дол қилиб қўйди. Олтмиш ёшни ошиб ўтиши билан ғам-андуҳда бу бевафо дунёни тарк этди.              «Парвардигорингиз деди: Мендан сўранглар, дуо қилинглар, Мен сизларнинг дуоларингизни мустажоб қиламан. Менинг ибодатимдан кибр қилганлар, дуодан бош тортган мутакаббирлар жаҳаннамга хор-зор бўлиб кирадилар». Ғофир сураси 60-оят. Агар Аллоҳга ҳамду сано, шукур айтмоқчи бўлсангиз, шундай ҳамд айтингки, дунёдаги энг бадавлат менман, энг соғлом менман, неъматларнинг барчаси менга берилган, мен энг тўқ, энг бой одамман, деган одамдек ҳамду сано айтинг. Агар дуо қилиб бирор нарса сўрамоқчи бўлсангиз, ҳеч вақоси йўқ фақир, қашшоқ кишидек ялиниб, ёлвориб сўранг. Бериб турса ҳам сўраверинг. Икки дунё саодатини сўранг, икки дунё яхшилигини тиланг. 🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹
Show all...
👍 14 2
Бу дунё олди-берди дунё.....
Show all...
👍 3
АЁЛИНГИЗ КЎЗИНГИЗГА ЁМОН КЎРИНИШНИ БОШЛАДИМИ? Бир йигит ҳикмат ва тажриба эгаси бўлган бир донишманднинг олдига борди. Унга шундай шикоят қилди: - Аёлимни биринчи бор кўрганимда, Аллоҳ дунёда бошқа бу каби гўзал аёлни яратмаган бўлса керак деб ўйлагандим. Унга гапириб бошлаганимдан сўнг эса, бу каби аёллар кўп эканини кўрдим. Унга уйланганимдан сўнг эса, унданда гўзал аёллар кўп эканини ҳис қилдим. У билан бироз муддат яшаганимдан сўнг эса, дунёдаги исталган аёл менинг хотинимдан яхшироқ эканига амин бўлдим. Ҳаким киши шундай деди: - Сенга бунданда паст ва ёмон нарсанинг хабарини берайми? Йигит: -Ҳа. Донишманд: - Агар сен дунёдаги барча аёлларни никоҳингга олиб чиқсанг ҳам, кўчадаги манашу дайди итлар ҳам шу аёлларданда яхши эканини кўрар эдинг. Шунда йигит: - Нега бундай деяпсиз? Донишманд: - Чунки муаммо сенинг аёлингда эмас. Муаммо шундаки, агар инсон қалби ҳирсга, назари шаҳватга берилса, уни Аллоҳдан бўлган ҳаёси тарк этади. Бу кўзни эса фақат қабр тупроғи тўлдиради. Сенинг айбинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсадан назарингни тиймаганингдир! Аёлинг олдинги ҳолига, дунёдаги энг чиройли аёл ҳолатига қайтишини истайсанми? Йигит: ҳа, деди. - Унда назарингни тий! Аллоҳ таоло: “Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир.”-деб марҳамат қилган. Нимаики қўлингда бўлмаса у сенга чиройли ва афзал кўринаверади. Унга эришгач эса, сен учун оддий нарсага айланади. Қўлинг остидагига қаноат қил. Йўқса, қабрга киргунингга қадар дунё матоҳи ва гўзалликлари ортидан қувганинг қолади холос. Мен сенга буларданда чиройлироқ, буларданда афзалроқ нарсани айтаман. Бу Аллоҳ таолога ибодат ва солиҳ амалдир. Бунинг лаззатини фақат астойдил ҳаракат қилган инсонгина татийди. Аллоҳдан ҳамиша аёлингни кўзингга гўзал қилиб кўрсатишини ва унинг муҳаббати билан ризқлантиришини сўра. 🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹
Show all...
👍 4
🌸 🌸Келинларга... 💕Нега бунча нолийсиз?! Қайнонам деб зулмкор, Яхши келин уй сирин. Кўчага қилмас ошкор. 💕Яшанг муроса қилиб. Гар севсангиз эрингиз. "Хўп ойижон"-десангиз. Ейилмас ҳеч ерингиз. 💕Урушса ҳам,сўкса ҳам. Хаққи бор у ҳам она. Сизга сира ёмонлик Тиламайди қайнона. 💕Ахир ўғил ўстирган. Яхши ният,ўй қилиб. Хизматимни қилар деб, Келин олган тўй қилиб. 💕Кам бўлмайсиз сира ҳам, Дуосини олсангиз. Эшитмайсиз яхши гап, Қовоғингиз солсангиз. 💕Иш буюрса беминнат. Чопиб қилинг хизматин. Доимо қўйиб қўйинг, Ўз ўрнига хурматин. 💕Жон олинг "ойижон"- деб, Очиқ чехра - юз билан. Ишингизни битиринг, Ширин калом сўз билан. 💕Мум каби эриб кетар, Сўзингиздан томса бол, Қайнонанинг уйида, Яшагайсиз бемалол. 💕Ишингиздан айб топса, Феълингизни қилинг кенг: "Яхшиямки ойижон, Бахтимга сиз борсиз"- денг. 💕Эхтиёт бўлинг тилга. Тил бошларни ейди-ку. Хурматланг қайнонани, Қайтар дунё дейди-ку. 💕Ўстиряпсиз ўғилни, Ахир сиз ҳам онасиз, Хизматингиз ажрини. Яратгандан оласиз
Show all...
👍 11🥴 1
Кайноналар маслахати канали учун махсус 😂
Show all...
👍 9