en
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Open in Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Channel 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 20 935 subscribers, ranking 3 784 in the Religion & Spirituality category and 3 841 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 20 935 subscribers.

According to the latest data from 27 June, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -554 over the last 30 days and by -31 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 12.28%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 8.99% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 2 575 views. Within the first day, a publication typically gains 1 885 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 20.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 28 June, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

20 935
Subscribers
-3124 hours
-1927 days
-55430 days
Posts Archive
#Oʻtkinchi_dunyo #No_17 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Қочиб қаёққача бормоқчи эдинг? Ботир хонага кириши билан, юзида сари ёпиб йиғлаб ўтирган Мунирани сочидан ғижимлади. —Мени шарманда қилмоқчи бўлдингми? Мени ким эканимни биласанми? Ботир, Мунирани сарисини отиб ташлади. Мунира, бир сўз демай тинмай йиғларди. —Ўзингча йиғласам, рахми келади деяпсанми? Мунирани силтаб ташлади. Кастюмини ечиб, Мунирани юзига отди. —Тез ечин... Ботир, креслога ўтириб Мунирага термулди. —Нима? Мунира ранги оқариб, қўрққанидан қалтираб ўтириб қолди. —Ўзингни гўлликка солма. Нима хушторинг билан қочиб кетиб, яна пайдо бўлиб қолсанг хам, индамай қабул қилади деб ўйладингми? Бошингга итни кунини соламан... Ботир нафрат билан, Мунирага қаради. —Мен хеч ким билан қочмадим. Мунира қўрқиб зўрға гапирди. —Нега қочдинг? Ботир бақирди. —Сиздан қочдим, акамдан қочдим, онамдан қочдим, ўзимдан қочдим... Мунира, ерга ўтирганча бақириб йиғларди. —Бас қил. Овозинг бунча хуник. Ботир энса қотирди. —Энди оввора бўлма, мени қўлимга тушдинг, қочиб хам қутила олмайсан. Ботир, ўрнидан туриб бўйинбоғини ечиб, хуник тиржайди. 💫💫💫💫 —Қаерларда юрибсиз? Кечадан буён қидирмаган жойим қолмади. Азиз, таксистни уйига қидириб борди. —Мени нега қидирасиз? Айтган ишингизни қилиб бердим, айтган қизингизни, айтган манзилингизга олиб бордим. Яна нима хизмат? Таксист хайрон бўлди. —У қизни бошқа одамларга бериб юборибсизку? —Нима? Акаси хам бор эди. Ака деб бир йигитни қучди. —Уффф, жин урсин... Азиз ердаги тошни тепди —Қаёққа олиб кетишди? —Мен қаердан биламан. Акаси олиб кетди, мени нима ишим бор. Мени ортиқ безовта қилманг. Таксист уйига кириб кетди. Азиз, машинани хайдаб, Мунира биринчи машинага чиқган манзилга шошди. —Энди қаердан қидираман. Ишқилиб, кеч қолмадиммикан? Азиз рўлга уриб қўйди.

#Oʻtkinchi_dunyo #No_16 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Ол, хонага қамаб қўй. Латофат, Муслимга қараб гапирди. —Эртага ўзингни билиб, индамай тўйни чиройли ўтказасан, хеч қандай тўй хам бўлмайди, шу тўртта чолни чақириб билдирги бериб қўйсак бўлгани. Ортиқча чиқимни кераги йўқ. —Мен қандай у кишига турмушга чиқаман. Шуни ўйлаб кўрдингизми? Мунира зорланди. —Кўп гапирма. Пули кўп, кейинчалик қийналиб юрмайсан, зато мазза қилиб яшайсан. Латофат Мунирани жеркиди. Муслим, судраб хонасига олиб кириб, қамаб қўйди. Мунира хонасига кириши билан, овозини борича бақирди. —Аллоҳ жазойингизни берсин. Худога солдимммм.... Мунира ерга ўтириб қолди. —Нахотки Азиз ака мени алдаган бўлса, сизни қутқараман деб ўз қўллари билан, шуларга мени топшириб юборган бўлса. Шундай самимий инсон хам, ёлғон гапирар экан-да. Мунира, эрталабгача мижжа қоқмай чиқди. 💫💫💫💫 —Вой худога шукур. Қутилдик, уйини қара кошонани ўзия... Латофат, қўлида елпиниб Муслимга гапирди. —Ойи, бу қизларингиз яхшиликни билмайди, бу кишига тегаман деганлар қанча, бу қизни ноз қилишиничи. —Хали ёшда, энг асосийси даданг келгунча хал қилиб олганимиз бўлди. —Келиб минғилламаса бўлгани.. Муслим, аптини буриштирди. —Бу ёғини менга қўйиб бер. Сен энди ўша куёвдан келадиган фойда билан қизиқ. Биз хам бирор нималик бўлиб қолайлик, битта машина билан қутилиб қолмасин. —Ойи, хамма гап қизингизда. Йўлига солиб олса, хожатхонангизни хам тилладан қилиб беради. Муслим кулди. —Эх, бу лаллайган синглингни қўлидан келмайди. —Хада, бошқа қиз бўлганда эххе... Муслим хаёлга берилди. —Майли хозирча шунисига хам шукр. Секин йўлга солиб оламиз, фақат кундошлари қаерда яшайди шунисини билолмадим. —Ўша уйда, хаммаси иноқ боълиб яшайди. —Нима, бир уйдая... Латофатни кўз олдига, Мунирани маюс чехраси келди. —Ишқилиб қизим кўникиб кецинда. Кундошлик балоси осон эмас. Ўйланиб гапирди. —Ўйланманг, хаммаси яхши бўлади. Мухими хеч нимадан зориқмайди ойи. Муслим, Латофатни елкасини силаб қўйди —Мунисни олиб кел, сен бориб. Биласан бувинг мени ёмон кўради, мен бормайман. —Тўй хақида билишдими? —Йўқ, биз тўй қилганимиз йўқку. Даданг келиб жанжал қилганда, хамма айбни Мунирага тўнкаймиз. Севиб қолди, тегаман деб туриб олди, мажбур бердик. Тушундингга, шунда даданг келганда, ликкиллаб келиб олмайди синглинг. —Ойи, мийянгиз зўр ишлайдида. Шу ерда хам фойда билан чиқамизми? Муслим, қиқирлаб кулди

Аброржон, сизга бир нарсани айтиб қўйишим керак, таҳлил натижалари шуни кўрсатяптики, аёлингиз энди фарзанд кўролмаслиги мумкин. Аброр бир сесканиб тушди. Ўтирган ўрнидан хиёл тураркан: - Ундай деманг, доктор. Ахир... дея томоғига бир нима тиқилгандай бўлди. - Афсуски шундай шифокор унга ачиниш билан қаради. - Аммо мўъжизалар ҳам бўлиб туради. Ахир, ҳамма нарса Яратганнинг қўлида. Насиб бўлиб, балки фарзандлар кўрарсизлар. Ноумид шайтон. Шундай бўлса-да, бу ҳақда билиб кўйганингиз яхши. Муҳими, аёлингизни ранжитманг, унинг сиқилишига йўл қўйманг. Айниқса, асабийлашиш мумкин эмас. Бу гапларни эшитиб, Аброрнинг эси оғиб, тили айланмай қолди. Лекин ўзини базўр қўлга оларкан, бош шифокор хонасидан аранг чиқиб кетди. Эшикни очиши биланоқ қаршисида қайнонасини кўрди. Нафиса опа Аброр билан бош шифокорнинг суҳбатини эшитиб турган экан. Куёвини кўрди-ю, унинг маъюс чеҳрасига боқиб, унсиз йиғлади: - Мени кечиринг, болам, деди охиста. - Ҳаммасига мен айбдорман, мени деб бўлди. Мени кечир, қизим. Мен ношуд онангни кечир... ҳаммасига мен, мен айбдорман. - Бўлди, йиғламанг. Ўзингизни айбламанг. Ҳаммаси яхши бўлади. Умида тузалиб кетса бас. Аброр бу сўзларни айтар экан, юрагининг бир четида "орзу"лигича қолиб кетган ниятлари юрагига ханжардай урилди. Дарди ичида, аламни ичга ютиб, қайнонасига тасалли бериш учун ўзида куч топишга ҳаракат қиларди. Инсон қувончи, ҳаётининг мазмуни бу фарзанд. Аммо энди бундай шодликлар Умидага бегона бўлиб қолади. Бунга ота-онасининг уни эрта турмушга берганлиги сабаб эди. Бўлиб ўтган воқеалардан кейин келин-куёвнинг ота-онаси ўзларини айблаб, афтодахол аҳволда қолишди. Лекин хато қилганларини жудаям кеч билдилар, энди ортга йўл йўқ. Шу ўринда айтиш керакки, бугун айрим ота-оналар орзу-ҳавас деб қизларини эрта турмушга узатаётганликлари, ҳали оила қуришга жисмонан ва руҳан тайёр бўлмаган балоғат ёшидаги қизлар ота-оналарининг "зўр"и билан турмушга чиқиб, Умиданинг холига тушиб қолиш ҳолатлари минг афсуски, оз бўлса-да учраб турибди. Юқоридаги каби ҳолат қизларини эрта турмушга узатаётган айрим ота-оналар сабоқ бўлиши керак. Тамом...

Эрта турмушнинг аянчли оқибати... - Мени кечир қизим, ҳаммасига ўзим айбдорман. Мен ношуд онангни кечир болам... Фақат бизни ташлаб кетма... Қизим... Нафиса опа юрак-юрагидан, алам билан йиғларди... Умида оилада биринчи фарзанд. Ундан сўнг уч нафар синглиси дунёга келди. Уларнинг оиласида ўғил фарзанд йўқ эди. Қизларнинг бари эсли-ҳушли, одобли, меҳнаткаш бўлиб вояга етди. Қиз бола бўлишига қарамай оғир меҳнатларни ҳам ўзлари қилаверишарди. Орадан йиллар ўтиб, қизлар бирин-кетин улғайишди. Уларнинг юриш-туришини кўриб, маҳалланинг айрим аёллари "оғиз сола" бошлашди. Нафиса опа аввалига қизлари эндигина коллежда ўқиётганлиги, ҳали қизини олий ўқув юртида ўқитиш нияти борлигини айтди. Дадалари ҳам "қизларимиз ҳали ёш" деб совчиларга розилик бермади. Орадан ҳеч қанча ўтмасдан Умида коллежнинг иккинчи босқичига бора бошлаган кунлари нима бўлди-ю, Нафиса опа қизини ўқитмаслигини, уни турмушга беришини айтди. Орадан кўп ўтмай, узоқроқ қариндошининг ўғлига унаштириб қўйишди... Умида коллежда аълочи ўқувчилардан бири бўлганлиги боис, устозлари қизнинг турмушга чиқишига қаттиқ қаршилик кўрсатишди. Аммо уринишлар бекор кетди. Умида иккинчи босқични тамомлаганидан сўнг бир ой ўтиб, турмушга чиқди. Маълум вақт ўтиб, у хомиладор бўлди. Лекин тез-тез шифохонада ётди. Умида хомиладорлик даврларининг кўп қисмини шифохоналарда ўтказди. Нафиса опани Умиданинг доимий шифохонада даволанаётганлиги, қизининг бу қадар дард чекаётганлигидан қаттиқ ташвишга тушди. Шифохонага боган аёл қизининг азобланишига чидай олмай, бош шифокор қабулига шошди... - Айтинг, қизимга нима қилди, нега ҳалигача шифохонадан рухсат беришмаяпти? Қизим кундан-кунга сўлиб бораяпти, нима учун? Нега бундай бўляпти? деди у. - Опажон, ўзингизни босинг. Қани, ўтиринг-чи? деди бош шифокор. Нафиса опа йиғидан ўзини бир оз тийиб, шифокорга юзланди. - Доктор, қизимнинг азобланишига чидолмаяпман. У қандай касал ўзи? - Опажон, қизингиз неча ёшда? - Ўн саккизга энди тўлади... - Уни қачон турмушга бергансиз? - Ўн етти ёшида турмушга берганман... - Афсус, қизингизни жудаям эрта турмушга берган экансиз. Нега бунчалар шошгансиз, билмадим, опа?... бош чайқади у. - Бунақа ёшда кўпинча қизлар ҳаётга ҳам жисман, ҳам руҳан тайёр бўлмайди, Қизингизнинг тенгдошлари ҳали ўйнаб-кулиб юрибди, сизнинг шошқолоқлигингиз сабаб, фарзандингиз мана шундай қийин аҳволга тушиб қолган. Унинг организми жудаям заиф экан, мана, орадан қанча вақт ўтди, гоҳ ўзининг, гоҳ туғилажак чақалоғининг соғлигини яхшилашга уриняпмиз. Аммо... Нафиса опа бош шифокорнинг сўзларини эшитиб, ич-ичидан эзилиб кетди... - Опа, қисқаси набирангизни асраб қололмаслигимиз ҳам мумкин. Боя айтганимдай, она организми жудаям заиф. Беморнинг аҳволини бир амаллаб яхшилашга уриняпмиз. Нафиса опа бу хабарни эшитиб эсанкираб қолди. Аламдан йиғлаб юборди. - Нима, нима дедингиз!? Йўқ, йўқ, ундай бўлишига йўл қўйманг, илтимос. Қизим буни эшитса чидай олмайди. Ўзи шундоғам кундан-кунга сўлиб боряпти, болам бечора... Орадан бир неча кун ўтиб, Нафиса опани зудлик билан шифохонага чақиртиришди. Шифохонада қудалари, куёви алланечук бир аҳволда туришарди. Нафиса опа уларнинг ёнига борар экан, яқинлари турган эшик тахтачасидаги ёзувни кўриб, тунов кунги шифокорнинг сўзлари бир-бир ёдидан ўта бошлади... - Нафисахон яхшимисиз? Умидахонни "операция хонаси"га ярим соат аввал олиб кириб кетишганди. Ҳанузгача улардан дарак йўғ-а? деди қудаси ташвишланиб. Чамаси икки соатлардан кейин "Операция хонаси"дан бош шифокор чиқди. Умид билан кўзлари жовдираб турган яқинларига беморнинг аҳволи бир оз яхшилигини айтди. Бу гапдан улар анча енгил тортгандек, чуқур нафас олишди. Бош шифокор беморнинг турмуш ўртоғини ўз хонасига чақирди. Куёвга охисталик билан гап бошлади: Давоми бор... Ўқинг...Фақат йиғламанг! - Аброржон, аёлингизнинг аҳволи яхши, худо хоҳласа ҳаммаси ўтиб кетади. Лекин... лекин сизга айтсам... бола нобуд бўлди. Уни жарроҳлик йўли билан дунёга келтирдик, у... ўғил бола экан. Биз қўлимиздан келганини қилдик. Аёлингиз жуда ёш бўлгани боис, унинг организми ҳали оналикка тайёр эмасди. У заиф ва қувватсиз бўлгани сабаб бола нобуд бўлди.

.

OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar
OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ NEGA AYOLLAR BU KURSNI TANLAYABDI ✈️Murakkab menyular yoq ✈️ Qimmat dorilar yoq ✈️Hammasi uy sharoi
❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ NEGA AYOLLAR BU KURSNI TANLAYABDI ✈️Murakkab menyular yoq ✈️ Qimmat dorilar yoq ✈️Hammasi uy sharoitida ✈️Amal qilinsa natija aniq ✈️Hammaga mos keladigan ( homiladorlar emiziklilar yoshi kotta ayollar ha ushlab tura olasiz KURS NARXI ATIGI ❗️❗️❗️❗️❗️ 1 OY 45 MING 2 OY 80 MING ❗️❗️❗️❗️❗️ HAMMA UCHUN MENYULAR TOʻGʻRI KELADI https//t.me/SOGLOM_OZISH_111 https//t.me/SOGLOM_OZISH_111 https//t.me/SOGLOM_OZISH_111 https//t.me/SOGLOM_OZISH_111 GURUHGA KIRING TEZ KOK YOZUVNI USTIGA BOSING GURUHGA KIRASIZ

Худойимнинг айтганини қилган компьютер... Назира опоқи хусусий шифохонада даволанди. Қушдек енгил тортиб, қон босимлари жойига тушди. Бироқ дори дармон сарф – ҳаражатлар ҳақидаги тўлов қоғозини қўлига тутқазишганида капалаги учди. – Ахир бу мени уч ойлик пенса пулим ку, болам. – деди духтирга қараб. – Майли, сиқилманг опоқи, – деди духтир, – хозир тўлаб кетинг, демаяпмиз, уч ой ичида обкелиб берсангиз бўлди, иложсизларга шунақа имтиёзимиз бор. – Вой, иссиқ жон, ўлиб қолсам нима бўлади, болам. Духтир ўзини тутаолмай кулиб юборди: – Ўлмай турасиз-да, опоқи. Назира опоқи уйга келиб у бу нарсани пулга чақиб кўрди. Илинадиган ҳеч вақо қолмапти. Дард ўлсин ҳамма нарсани еб тугатади. Қизига айтолмайди, куёвидан мулохаза қилади, жўжа бирдек жон. Опоқига бир нарса нашъа қилиб кетди. Тавба, бир дарддан қутилиб иккинчисига тутилса-я! Дунёнинг ишлари қизиқ экан-да. Хохласанг унисини ол, хохласанг бунисини. Аммо буниси ёмон дард, тегирмон тошидек эзиб туради. Бўйнида қарз билан ўлиб кетишдан Худонинг ўзи асрасин... Духтирам қизиқчи одам экан, ўлмай турасиз дейди я. Буни иложи бораканми? Аммо лекин инсофли одамлар экан. Тўлаш муддатини уч ойга чўзиб беришди ку... Эртасига почталон пенса пулини олиб келди. – Вой, нима қиляпсан, болам, бу мени пулиммас, хайрон бўлиб опақи. – Исми, шарифингизни ёзиб қўйишибди ку, сиззики бўмай яна киммики бўларди, бўлақолин, ҳали кирадиган уйларим кўп, шоширди у. Опоқи пулни олиб, санаб кўрса нақ уч ойлик пенсаси экан. Шифохонадагилар пенса берадиганлар билан боғланибди да, мени сиқилиб яна касал бўб қолмасин дейишибди да, вой барака топкурлар е... Яҳши одамлар кўпда дунёда... Назира опоқи пулни тахини бузмай, шифохонага элтиб топширди. Уйга келганида қўнғироқ бўб қолди. Энди уч ой пенса олмай турар эканлар. Кампютер адашиб, уч ойлик нафақани олдиндан бериб юборганмиш. Вой кампютерийлардан айланай, уни уришиб юрманглар яна, у янглишмаган, Ҳудойимнинг айтганини қилган...

МАШИНАГА АЙЛАНГАН ПАЛьТО Бу вокеа 1985 йилларда булган эди , уша куни сурида утирган эдим , дарвоза очилиб чиройли кейинган , уттизлар атрофидаги бир йигит жилмайганча кириб келди. Хуш келибсиз дея карши олдим ва уйга таклиф килдим .Пурим кейинган йигит уйга кирмаслигини айтиб , сурига чикиб утирди, чой- пойга унашимга йул куймади , салом аликдан кейин орага нокулай жимлик чукди. Секин разм солдим , хеч кимга ухшата олмадим , ёмон хабар келтирдимикан , хаелим болаларга кетди , йуге мейигида кулишидан унакага ухшамайди... - Танимадингиза нихоят гап бошлади мехмон -Кимгадир ухшатяпману ,танимайрок турибман дедим нокулайликни кутариш учун секингина, иккиланиброк Эсингиздами 11 йил олдин биз учрашган эдик , сиз ушанда кейим - кечак сотадиган магазинда ишлар эдингиз.... Бирдан хаёлим 10 йилларча олдинги бир вокеага кетди Кейим дуконида ишлайман , складга тавар олгани борган эдим, кузим чиройли эркаклар палтосига тушди , углимга олиб берарман ёки сотвораман бу ёги киш булса деган ниятда палтони хам олволдим. Бир неча кун утгач дуконга юпун кейинган оддийгина усприн кириб келди.Кейимлар осилган каторларни айланиб уша палто осилган жойга тухтади ва куллари билан секин палтони силаб куйди. Узоклашиб яна кайтиб борди, полто унга жуда ёкканини ёнидан кетолмай колганини сездим Кейиб куринг дедим углимга кандай кетаркан деган максадда, чунки унинг олмаслигини сезиб турардим, тажрибамга суянган холда Майлими деди ийманибгина Ха дедиму, палтони елкасига ташладим.Во ажабо палто худди шу йигитга мулжаллаб тикилгандек эди гуё. Шунчалар ярашдики ечинг дейишга узимни хам кузим киймай колди.Иккаламиз хам жим булиб колдик.Ва нихоят мен дедим: - Кани йигитча палтони олсизми? -Э йуге, бу палтоларни кейишга бизга йул булсин. Оддий талаба булсак жавоб берди. Истамайгина палтони ечиб жойига илиб куйди ва секин юриб дукондан чика бошлади.Ич-ичимдан бир хайкирикми,кайсарликми,нимадир келди,Аллохга таваккал дедиму шартта палтони олиб,йигит томонга юрдим.У дукондан беш -олти кадам чикишга улгирган эди.Тухтанг дедим етиб олиб палтони елкасига ташладим ва тугмаларини кадашга ёрдам бердим.Йигит хайрон менга бокиб турарди.Секин елкасига кокиб куйдимда: -Бу мендан сизга совга,яхшиликка кейинг,дедимда бурилиб дуконимга кириб кетдим.Ортимдан караб колган нигохини анча вакт хис килиб турдим.... - Хозир куйган нарсам ёдимда колмайдику 10 йил аввалги нарсалар каердан хам колсин,дедим узимни камтарликка олиб. - Ха албатта , лекин мен мана шу 11 йил хар дакика сизни эсладим.уша йиллар институтда укир эдим.Онам, синглим ва мен яшардик.Онам бетоб ,синглим эса хали ёш,бир амаллаб стипендиямга рузгар тебратардик.Стипендия олиш учун аьло бахода укишга мажбур эдим,дея сухбатни бошлаб юборди мехмон. Мана энди хаммаси ортда колди ,сизни эса туйга айтгани келдим деди ва олдимга таклифнома куйиб ,урнидан кузгалди .Хай -хайлашимга карамасдан колмаслигини айтиб кучага чикдик.дарвозам олдида янги чугдай кизил жугули машинси турарди.Мехмон ичидан нимадир олди,мен унга машина зурку дедим капотини силаб куйиб. -Рулга утириб куринг деди. -Йуге дедим ийманибгина У куйарда куймай мени рулга утказди ,ёнимга узи хам утирди. - Ёкдими деди кулини елкамга куйиб,бу мендан совга, яхшиликка мининг дея секин машинадан тушиб ,ху анави ерда кутиб турган бошка машина томонга юриб кетди. Ханг-манг болганча елкасидан кузимни узолмай колдим .Узимга келганимда у кетиб булганди. Тамом

Қайнсинглим тинмай келган совчиларни қайтарарди. Қайнонам ҳам ҳуноб бўлиб кетди, севганинг борми десак йўқ дейди. Унга фақат
Қайнсинглим тинмай келган совчиларни қайтарарди. Қайнонам ҳам ҳуноб бўлиб кетди, севганинг борми десак йўқ дейди. Унга фақат бир дугонаси бўлса бўлди. Дугонаси ҳар куни уйимизга келиб иккиси соатлаб хонадан чиқишмасди. Бир куни уларга овқат олиб кирмоқчи бўлиб эшикни очмоқчи эдим уларни суҳбатидан тўхтаб қолдим. — Ҳеч кимга розилик берма.. "Нега дугонаси бундай деяпти" деб қулоғимни динг қилиб эшита бошладим. — Сени севаман! Бу овоз эгасини кўраман деб шартта эшикни очиб қарасам, не кўз билан кўрайки ётоқда...

Қизларим бахтини топмаса, келинларим яхши хонадондан тушишига умид қилмасам ҳам бўларди. Шунинг учун кенжа қизимни келинлар келмасидан юмушоқ кўнгиллилиги учун узатиб юборишга шайландим. Қизим учрашувдан гул-гул очилиб қайтди. Унинг чеҳраси очиқлигини кўриб қувондим. Ичимда: «Худойим, Ўзингга шукр!» дедим. Тўй кутганимдан ҳам аъло ўтди. Яккаю ягона ўғли учун қудаларим борини тўкиб сочди. Тўй ташвишлари тугагандан кейин энди оёқ узатаман, дегандим. Кенжа қизим ҳам йиғлаб келди. «Ойижон, куёв мен учрашувда кўрган ва тўйда ўтирган йигит эмас экан. Улар бизни алдашибди. Мени узатганларингиз ғирт жинни, ойижон», деди. «Вой, мен ўлай, бу қанақаси?! Нега жинни бўлади?!» деб қизимнинг гапларига ишонмай ўша куни қудаларимникига бордим ва асл ҳақиқатдан хабар топдим. Куёв чинданам жинни экан. Учрашувларга чиққан, тўй куни тўрда ўтирган куёв либосидаги келишган йигит эса куёвнинг жияни экан. Ўша ернинг ўзида ҳушимни йўқотдим. Шўрим қуриди, яхшилар! Ўша куни қудаларим йиғлаб-сиқтаб нуридийдамни олиб қолишди. Уйга келгунга қадар ўйладим. Фарзандларимнинг тақдири нега бунча аччиқ бўлиб бораётганига тушунмасдим. Уйдагилар ҳам бор ҳақиқатни эшитишди. Отаси жаҳл отига минди: «Қизларингга раҳм қилиб сен ёмон қилдинг. Мана, бирортаси тинмаяпти. Ҳозирга қадар учтасини икки марталаб узатганинг етар! Қизингга айт, ўша ерда тиниб-тинчиб кетсин. Жинними, соғми, ўша билан яшайди! Гап тамом! Мен Эшқобилнинг яна бир қизи эриникига сиғмай қайтиб келибди, деган гапга чидолмайман!» деди. Бу гап қизимнинг қулоғига етди. У бечора қайтиб келишга ҳақи йўқлигини тушунди. Бир куни эри пичоқ олиб югурган экан, ярим тунда оёқ яланг югуриб келибди. Ичим ачиб кетди. Тўнғич акаси: «Синглим, эринг сўйса ҳам, уйга қайтма! Бизга раҳминг келсин! Эл орасида бош кўтариб юролмай қолдик. Кет!» деди. Яна бир ўғлим ҳам бақирди. Шўрликкина қизим йиғлаб-йиғлаб ортига қайтди. Шу тариқа уч йил яшади. Бир куни хабар келди: «Қизингиз ўзини машинанинг тагига ташлабди. Оғир аҳволда экан. Ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи йўқ!» Шунда уйдаги ҳамманинг кўзи очилди. Касалхонага югурдик. Қизимнинг аҳволига қараб бўлмасди. У жонидан тўйиб кетганини биз тушунмабмиз. Мен уввос тортиб йиғладим. Акалари сочини юлди. Отаси эса ўша ерда юрак хуружига учради. Қизларимнинг тақдиридан куйдим… Нега? Нега? Нега? Ҳеч жавоб тополмайман. ДИЁРА (Сурхондарё вилояти) Шаҳноза РАҲМОНОВА ёзиб олди.

“Қизларим бахтли бўлишга нолойиқми?” — Етти қизу уч ўғилнинг онасиман. Ҳа, тўғри эшитдингиз, мен ўн нафар болани оқ ювиб, оқ тараб вояга етказдим. Қайнонам раҳматли жуда болажон аёл эди. Ҳамма фарзандидан айрилиб, ёлғиз ўғлига суяниб қолгани учун менга Худо берганини олавер, деб айтгани-айтган эди. Ўн боланинг ҳаммасини ўзи улғайтирди, десам адашмайман. Менга уларнинг оғирлиги деярли тушгани йўқ. Шунинг учун бўлса керак, болаларим қандай улғайганини ҳам сезмадим. Катта қизларимни узатаётган пайтимда қайнонамни бой бериб қўйдим. Ана шунда у кишининг ўрни жуда билинди. Онамдай яқин бўлиб қолган одамимдан айрилиб қолганимдан кейин устма-уст хатолар қилдим. Қизларимга совчилар кўп келган эди. Қайнонам улар билан ўзи гаплашиб, энг яхшисини танлаб, ўзи узатди. Шунинг учунми, икки қизим ҳам шу чоққача ҳали остонадан йиғлаб қирган эмас. Улар тушган жойида тошдай қотиб, тиниб-тинчиб кетишди. Кейинги қизларимизнинг тақдири ўзимизга қолди. Отаси ҳам мендай содда, одам ажратолмайди. Беш қизимизни сўраб-суриштирмай узатвордик. Жойи чиқса, текин бер, нақлига амал қилдик. Ҳаммасини тезроқ уйли-жойли қилсак, оёқ узатиб ўтирсак, деган ниятда эдик, лекин чучварани хом санаган эканмиз. Биз узатган қизлар жойидан тиниб кетмади, ҳаммаси бирма-бир ажрашиб келаверди. Баъзиларини иккинчи марта узатдик. Юрак ҳовучлаб дарвозага термилиб ўтирадиган бўлдик. Ичимизда қизларимизнинг бахтини сўраймиз, Яратганга тавалло қиламиз. Қизларимиз эшикдан бизни йўқлаб кириб келгудай бўлса, ҳол-аҳвол сўраш ўрнига: «Ишқилиб, тинчмисан?» деймиз ҳадиксираб. Эл орасида қизлар туфайли эр-хотин иккимизнинг ҳам қаддимиз букилди. Ўғилларимиз ҳам опаларидан уяладиган бўлди. Одамлар «Ҳамма айб ўзларида, шунинг учун қизлари қайтиб келади буларнинг», деб гапирадиган бўлди. Бир қизинг бахтсиз бўлса, қолгани ҳам бахтидан тинмас экан. Учинчи қизимиз тушган жойда қайнонанинг айтгани-айтган, дегани-деган эмиш. Келинлар ит ўрнида ҳам кўрилмасмиш. Эри ҳар куни онасининг гапига кириб калтаклайверганидан қизгинам ногирон фарзанд дунёга келтирди. Ногирон болани боқиш ёқмагани туфайли қизимни ҳайдаб юборишди. Йигирмага ҳам кирмаган қизим боласини етаклаб, уйга йиғлаб келди. Ундан кейинги қизимни катталарнинг гапига қулоқ солмай, синглимнинг ўғлига узатдим. Қариндошга қиз бериб ҳам обрў топмадим. Болам бахтсиз бўлди. Жияним эрка ўсганини билардим. Синглим ўғлининг ёнини олишидан ҳам хабарим бор эди. Улар қизимга кун беришмади. Қизим яшамайман, деб оёқ тираб олди. Биз ҳеч нарса қилолмадик. Олти ой яшамасидан ажрашиб келди. Икки қизимнинг бахтсиз бўлиши қолган қизларимнинг ҳам қисматига таъсир қилди. Уларга яхши жойдан одам чиқмади. Ё куёвнинг, ё онаси, ё яқинларининг салбий томонлари билиниб қоларди. Ҳаммасининг бир қусури чиқарди. Кенжа қизим табиатан босиқ, содда, камсуқум бўлиб ўсганди. Мен жиллақурса у борган жойидан тиниб, юзимизни ёруғ қилишига ишонгандим. Қўшни қишлоқлик Салима хола бир куни ёнимга келиб, дугонаси ягона ўғлига қиз излаётганини айтиб қолди ва ўша оилани мақтаб кетди. Мен унинг гапларига лаққа ишондим. Бўлажак куёвни ҳам, онасини ҳам сўраб-суриштирмадим. Кичик қизим жойини топишидан умидвор эдим. Давоми 17:15 да

Ирим-сиримчиларга юбориб қўйинг 😁

ОНА УЧУН СОВҒА Ким ошдига қўйилди, Шаҳарда битта бино, Йигирма беш йил аввал, Қурилган катта бино. Ҳамма айтди ўз нархин, Ким кимдандир оширди, Лекин бир кўркам йигит, Ҳаммасини шоширди, Ҳазил эмас сўзлари, Жиддий,мағрур турарди, У айтган нархга,бундай, Уйдан учта берарди. Ҳамма ҳайрон,лол эди, Ўтди сония ва дамлар, Нега бунча ғалчасан? Сўз қотишди одамлар. Қизиқ эдида бу ҳол, Ҳаммага ҳайрат солиб, Сўз бошлади у йигит, Кўзларига ёш олиб. — Қанча бўлса оламан, —Йўқдир бундан аълоси, — Менинг учун бу уйнинг, — Асло йўқдир баҳоси. — Йигирма беш йил аввал, — Айрилдик биз отадан, — Лекин ҳамма меҳрни, — Кўрдик мушфиқ онадан. — Болаларим боқай деб, — Онам шўрлик тинмади, — Аччиқ ҳаёт зарбидан, --Сира,сира синмади. — Ёлғиз аёл бошила, — Ҳар тўсиқни йиқитди, — Тан бермай синовларга, — Ҳаммамизни ўқитди. — Ҳаёт катта имтиҳон, --Ким лол,ким бош қашиган, — Бу уй қурилишида, — Онамиз ғишт ташиган. — Мана бугун бахтиёр, — Элда ёруғ юзи бор, — Бу уйнинг ғиштларида, — Онамнинг қўл изи бор. — У кунлар энди тарих, — Ҳотирамда, биламан, — Туғилган кунларига, — Уйни совға қиламан. Она шундай буюк зот, Ул зотдан аълоси йўқ, Онанинг меҳнатини, Нархи йўқ,баҳоси йўқ. Ҳар фарзандга онанинг, Меҳри - дарё,кор бўлар, Она қадрин билмаган, Фарзанд бир кун хор бўлар.

«Уй, иморат одамнинг ҳаётида шу қадар катта роль ўйнар экан-да, билмаган эканман», деб ўйлади ва домини ҳовлига алмашгач, Бибихон ая ҳам эрининг топган-тутганидан тежаб, уйини таъмирлатиб олди. Олдида чоғроққина ери бор экан, яккам-дуккам экилган дарахтлар, гулларни парваришлашган эди, ҳовлининг чиройи очилди. Бибихон ая қизига ҳеч нарса демаган бўлса-да, Мақсуда мактабни битириш арафасида — деди: — Ойи, ўшанда келинойимдан ёмон ранжиган эдим. Чунки у киши шунчаки : — Йўқ, мен чуғур-чуғур қилиб болаларнинг бу ерга — ҳовлимга тўпланиб ўйин-кулги қилишларини юрагим кўтармайди», — деб қўя қолмасдан:  «Сизлар ўзларингни нималарга ҳақлиман деб ўйлайсизлар? Бу иморатни менинг эрим қурган. Онангнинг ҳам, дадангнинг ҳам бир сўм пули сарф бўлмаган. Сизларга салқинлатиб келишларингга рухсат берганим, қовоқ солмаганимга шукр денглар», деди. Мен ер бўлдим, ойи. Тўкилиб кетдим. «— Уйингиз устингизга йиқилсин»! — деб югуриб чиқиб келдим. Айтдим шу гапни. Ҳозир ҳам бу гапни айтганимга пушаймон қилмайман. Ўшанда Бибихон ая қизини койиганди: — Бекор айтибсан шу гапни. Дилингни яралаган одамнинг дилини яралашинг шартми? Энди келинойингдан нима фарқинг қолибди? Одам деган кек сақламайди. Сизлар, барибир, акангнинг фарзандлари билан бир-бирингга жигарсизлар, ўртага арзимаган нарса, деб совуқлик тушмаслиги керак. Келинойингнинг «Йўқ» дегани яхшиликка бўлди. Баҳонада Санобар холангнинг дўстлиги синовдан ўтди. Яхши-ёмон кунда кимга суянишимизни билиб олдик. Бундан ташқари, шу ранж устида домимизни ҳовлига алмаштирдик… Бибихон ая шунга ўхшаш қанча гапларни гапирган бўлса-да, Мақсуда юмшамаган эди. Мана, энди йиллар ўтиб, ўзи узатилиб, фарзандли бўлгач, анча ўзгарди. Кўп нарсаларга ўткинчи деб қарашни, меҳр-оқибат, силаи раҳм, жигаржонлик деган туйғуларгина одамзотни устун каби тутиб турадиган туйғулар эканига ишонди. Балки, шунинг учун ҳам бугун Холида келинойисининг бошига иш тушганида ҳаммадан аввал югуриб кетгандир. Келинойиси ҳануз ўша-ўша: бир пайтлар Азизжондан беш-олти сўм қарз олиб, қайтаролмагани учун ака-укалари, онаси билан ит-мушук бўлиб қолган. — Муттаҳамсизлар, эримнинг пулини еб кетган жиғилдонларингга тош тиқилсин! — дея кўчаларига бориб шовқин қилавергач, охири онаси:  «Сендай қизим йўқ. Бу ёққа қадам изи қилма!» — деб ҳайдаган. Мана, энди бошига иш тушганда синглисининг каталакдек уйида сиғинди бўлиб ўтиргандир. Бибихон ая: «Келинимнинг қаҳри қаттиқ. Ўзим бормагунча бу ёққа келишга кўнмаса керак», деб йўлга тараддудланиб турган эди. Мақсуда эшикдан кириб келди. Изида Холида келини, набираси… Бибихон ая ўрнидан туриб қаршилади, келинини бағрига босди. Назарида, у кичрайиб кетгандек туюлди. — Қўяверинг, болам, кўп куйинманг. Бошларинг омон қолибди, шунисига шукр. Мана, уй. Кўнгил кенг бўлса, одам дегани сиғишиб кетади, — деди… Холида енгил нафас олгандек бўлди-ю, бирпасдан сўнг ювиниб, артиниб, дастурхонга ўтиргач: — Ая, мен ўшанда Мақсуданинг… — дея гап бошлаган эди, Бибихон ая: — Ўтган ишга саловот. Гина-кудуратнинг изидан қувиб юриш яхшилик келтирмайди. Қани, дастурхонга қаранглар, бу ёғига яхшилик бўлсин! — деди. Катталарга қўшилиб Холиданинг тиззасидаги уч яшар набира ҳам ўргатилгандек дуога қўл очди. Ҳамманинг юзига табассум қўнди.

Tekinga pishiriqlar oʻrgatadigan kanal 🎂🍰🍩 ((Reklama tez orada oʻchiriladi Qoʻshilib olinglar)) 👇👇👇👇👇 Pishiriqlar ret
+4
Tekinga pishiriqlar oʻrgatadigan kanal 🎂🍰🍩 ((Reklama tez orada oʻchiriladi Qoʻshilib olinglar)) 👇👇👇👇👇 Pishiriqlar retseptlari Pishiriqlar retseptlari Pishiriqlar retseptlari Salatlar oʻrgatadigan kanal 👇👇👇👇👇👇 Salatlar retseptlari Salatlar retseptlari Salatlar retseptlari 👆👆👆👆 HAR KUNI YANGI RETSEPTLAR, ENG AJOYIB SALATLAR VA PISHIRIQLAR JOYLANGAN 👉Taomlar retseptlari 👉Taomlar retseptlari 👉Taomlar retseptlari @Tabriklar_dil izhorlar guruhi 👆👆👆👆

Хўш, мана, икки қаватли иморат қуряпсан. Қизинг бировнинг хасми, узатилиб кетади. Ўғлинг битта бўлса, бир қават уй етмайдими? Жонингни жабборга бергунча вақтида ухла, вақтида дам ол! Менга мана шу дом етади, — дерди. Йўқ, Азизжон дадасининг гапига қулоқ солмади. Шу иморатдан завқ-шавқ топди. Охири шу иморат изидан завол ҳам топди. Ишида камомад бўлиб, анча судра-судра бўлганида юраги кўтармадими ё суягида онасининг дардидан асорат бормиди, омонатини топшириб қўя қолди. Бибихон ая навқирон йигит учун эридан кам куймади. Бибихон аянинг дилига бир умр тошдек чўккан воқеа Мақсуда қизи мучал ёшига — ўн иккига тўлган паллада юз берди. Таътил арафаси эди, Мақсуда мактабдан ҳовлиқиб келди: — Ойи, синфимиздаги ўн икки ёшга тўлганларнинг мучал тўйини нишонлар эканмиз. Дастурхон учун пул йиғар эканмиз. Кафеда ўтказиш қимматга тушаркан. Синф раҳбаримиз «Бирорта кенгроқ ҳовли бўлганида ўша ерда ўтказа қолардик», деган эди, «Акамнинг ҳовлиси кенг. Ўша ерда ўтказамиз», деб юбордим… Бибихон ая Мақсуданинг гапини эшитиб, бир сачраб тушди: — Қизим, шу ҳовлиқмалигинг қолмади-да. Келинойингдан сўрамасдан нега бу гапни айтдинг? Олдин сўраб, розилигини олмайсанми? — деди. — Келинойим «Йўқ», демаса керак. Ўзимнинг келинойим-ку… Мақсуданинг кўзлари жавдиради. — Ўзингники эмас-да! — Бибихон биринчи марта фарзандига шунақа деди. Чунки Азизжон вафот этгач, келинининг у ер-бу ерда: «Менга ҳеч ким хўжайин эмас. Қайнотам бировга хўжайинчилик қилишга ярамайди. У кишига китоб бўлса, бас! Қайнонам — бегона. Ўгай қачон кимга қайноналик қилибди, у киши менга қайноналик қилса?» — деган гаплари қулоғига чалиниб юрган эди. Айтилган гап айтилган жойида қолармиди? Лекин Мақсуда онасининг гапини қайириб ташлади. Ўсмир ёшда эди-да, ўзига ишончи зўр эди, ўз айтганини тўғри, деб биларди. Шунинг учун бўлса керак: — Ўгай бўлса, келинойим сизга ўгай. Ахир менинг ўз акамнинг хотини-ку», — деди. Бибихон ая Холиданинг олдига:  «Қайнсинглингиз ўртоқлари, ўқитувчиларининг олдида сўз бериб қўйибди. Бола-да, фаросати етмаган. Энди унинг сўзи синмасин. Мучал тўй дегани икки-уч соатда ўтиб кетади», деб бош эгиб боргиси келмади. Мақсудага: — Ўзинг ўйламай иш қилдингми, энди келинойингдан ўзинг бориб сўра! — деди. Мақсуда: — Сўрайман ҳам. Мана кўрасиз, келинойим «хўп», дейди, — деб кийикдай ўйноқлаб чиқиб кетди. Кечга яқин кўзлари шишиб кириб келди. Қизи айтмаса ҳам Бибихон ая келинининг кўнмаганлигини билиб турарди. Шунинг учун «Нима бўлди?» деб кавлаштирмади ҳам. Ўзи каби илм изидан юрган Санобар исмли синфдоши бор эди. У илмни охирига етказмаган бўлса-да, яхши, топармон-тутармон бир йигитга турмушга чиқиб, ўзидан тиниб кетганди. Чиройли иморат қуриб, яйраб яшашарди. Бибихон ая ўша ўртоғига қўнғироқ қилиб вазиятни тушунтирди. — Бола бўлса-да, сўз бериб қўйган, сўзи синганини ёмон олади. Бағрини ерга бериб ётибди. Орият юзасидан бир нарса қилиб қўймасин, деб қўрқяпман. Илтимос, ўртоқ, шу мучал тўйини уйингда ўтказиб олишсин. Сенга зарари тегмайдиган қиламан, — деди. Санобар — бир қоп ёнғоқ, хуш-хандон ўртоғи: — Шуниям ташвиш қилиб юрасанми? Поччангнинг атрофидан икки марта айлансам, уйда эмас, кафеда ўтказиб беради. Уйни қизғанмайман. Бироқ кафе яхши-да, ўзлари хизмат қилишади, ота-оналар ҳам, болалар ҳам яйраб ўтиришади, — деди. Бибихон ая нима дейишни билмай ўтирган эди, Санобар ўртоғи бирпасда ҳамма нарсани ҳал қилиб ташлади. Мучал тўйи Санобарнинг эрига тегишли кафеда ихчамгина, ширингина тарзда ўтадиган бўлди. Мақсуда ўшанда Бибихоннинг бўйнидан қучоқлаб: — Раҳмат, ойи! Мен бу яхшилигингизни ҳеч қачон унутмайман. Энди ҳеч қачон келинойимни «келинойи», демайман, — деди. Бибихон ая: — Қўй, болам, унақа дема! Айб ўзингдан ўтган. Келинойингнинг олдидан ўтишинг керак эди, — деди. Лекин одамнинг, айниқса, боланинг кўнгли шиша бўлар экан, шекилли, Мақсуда шу воқеадан сўнг келинойиси, жиянларига сира кўнгли илимади. Доим улардан ётсираб яшади, чин дилдан на Холида, на болаларига интилмади. Бу воқеа Бибихон аянинг ўзига ҳам таъсир қилди. Давоми 13:10 да

Ўгайликни унутган жигарлар. Мохигул Диёрхужаева. — Ойи, ойижон! — Бибихон ая телефонда қизи Мақсуданинг ваҳимали овозини эшитиб, оёқ-қўллари бўшашиб кетди: — Нима гап, болажоним, тинчликми? — Тинчлик эмас-да, ойи! Акамларнинг уйида газ портлаб кетибди. Узр, ойи, ваҳима қилиб қўнғироқ қилганимга! Дорингизни ичиб олинг! — Мақсуда ёмон хабарни онасига айтишга айтди-ю, бирдан юраги нозиклиги эсига тушди, шекилли, дорини эслатди. — Қайси аканг? Тушунтириброқ гапир! Ҳа-я, ўзи Азизжондан бошқа аканг йўғ-у… Келинойинг, болалари омонми, ишқилиб? — Ҳа, ўзлари чиқиб улгуришибди. Лекин уйлари ёниб, кул бўлганмиш. Ўзим бориб кўрмадим. Лекин бунақа пайтда хабар олмасак, бўлмас? — Қўни-қўшни, қариндош-уруғларининг бирортасининг телефон рақами бўлса, сўраб бил: синглисининг ўзиям каталакдай уйда ўтиради, назаримда. Бу ёққа — бизникига олиб келсакмикин? — Бибихон аянинг овозида ясамалик, сохталик йўқ эди. — Аввал бориб кўрай-чи, ойи. Агар олиб келиши керак бўлса, олиб келаман. Ҳар эҳтимолга қарши, бирорта хонани тайёрлаб қўйсангизмикин? — Билмасам, болам. Келинойингнинг кўнгли қилдан ҳам нозик. «Булар менинг уйсиз қолишимни пойлаб, атайлаб менга хона тайёрлаб ўтиришган экан», деб ўйламасин. Агар келишадиган бўлса, хонани бўшатиш қочмас… — Дори ичиб олинг, ойи. Ваҳимам қурсин, шу гапни ётиғи билан айтсам ҳам бўларди-ю, бирдан шовқин кўтариб юбораман, — Мақсуда энди ўзига келаётгандек эди. — Иложини топиб тезроқ бориб кел. Болаларингни кимга ташлаб кетасан? Менга олиб келиб бера қоласанми? — Ойим уйда… Сиз хавотир олманг. * * * «Тавба, Худойимнинг ишларига тавба демасдан илож йўқ. Мен шу Холида келиннинг уйига нимадир бўлсину, иккита боласи билан кўчада қолсин, деб бирон марта тилак тилаганим йўқ эди-ку. Лекин ўшанда — Мақсуда ўн иккига тўлганида мана шу уй туфайли дилим оғригани рост. Уй-жой дегани агар у муҳташам сарой бўлса-да, ўткинчи нарса. Жигарчилик, қариндош-уруғчилик эса турғун. Нега бу ҳақиқатни Холида билмас экан, деб куюнганим рост». Бибихон аянинг қўли ишга бормай қолди. Гарчи бу нохуш хабарни ўғлига ҳам, келинига ҳам дафъатан айтмаган бўлса-да, қизининг қўнғироғидан бошланган безовталик бутун ҳовлини эгаллаб олгандек эди. … Холида Бибихон аянинг эри Иброҳим аканинг тўнғич ўғлининг хотини. Бибихон ая илм қиламан деб ёши ўтиб, қариқизлар қаторида юрганида Иброҳим аканинг рафиқаси бедаво дард билан вафот этган. У киши мана шу Холиданинг эри — Азизжон билан қолган эди. Шунда Иброҳим аканинг ўртоқлари Бибихон аяга (у пайтларда Бибихон эди, албатта) совчи бўлишди. — Иброҳим ака неча йиллардан буён касал боқади. Мана шу Азизжонни ҳам ўзи катта қилгандек катта қилди. Сиз ҳам Яратган Эгам аёл кишига атаган неъматлардан баҳраманд бўлишингиз керак. Шу кишига танмаҳрам бўлсангиз, адашмайсиз, — дейишди. Бибихон ҳам ҳамма дугоналари оилали бўлиб, ёлғизланиб, кўнглида бир бўшлиқ ҳувиллаб ётган пайтлар эди, шунинг учун таваккал қилди. Ўзи-ку бу тақдирдан норози бўлгани йўқ. Толе унга Азизжонга чинакам оналик қилгани учунми, Мақсудадек қизни, Камрондек ўғилни берди. Азизжон ҳам институтни тугатгач, севган қизи Холидага уйланди. Аввалига ҳаммалари Иброҳим акага ишхонасидан берилган уч хонали квартирада яшашар эди. Азизжоннинг омади келиб, иши юришгандан юришгач, шаҳар чеккасида бир иморат бошлади. Бу пайтда Мақсуда ҳам, Камрон ҳам мактабга борадиган бўлиб қолган эди. Азизжоннинг қизи, ўғилчаси ҳам Мақсуда билан Камроннинг изидан ўсиб-улғайиб келишарди. Азизжон: — Ойи, дада, ўзимнинг уйимни битказиб олай, кейин, албатта, сизларга ҳам ўзимникига ўхшатиб уй солиб бераман, — дерди. Бибихон ая бу ундан ҳеч нарса кутмагани учун доим ўгай ўғлининг бу гапига: — Ниятингизга етинг, раҳмат! — деб қўя қоларди. Бир умр китобдан бошқа бойлик йиғмаган, илму урфондан бўлак қизиқиши бўлмаган Иброҳим ака: — Ҳайронман, сенга бу ҳашамга ўчлик қаердан ёпишди? Ҳа, ер етказмасину, онанг раҳматлида бор эди шу нарса. Саломатлик пайтида: «Борига кўниб яшаш аҳмоқ одамнинг иши. Одам яхши ҳаётга, тўқ,фаравон ҳаётга интилиши керак», дегани-деган эди.Сен ҳам «Дада, бир марта яшайдиган ҳаётда ҳеч нарсага зориқмай яшаш керак», дейсан. Давоми 12:25 да

Атрофда кўп ёмон кўзлар, Тирноқда йўқ кирни излар, Одамлар бор ора бузар, Ўзингизни асранг дўстлар! ✍ Беги Дўст.

VOY KELIIIN, borgan sari qo‘liz shirin bo'lib ketyaptimiii, avvallari bunaqa turli xil mazali taomlar tayyorlamasdiz.Tavba binoyidek pazanda bo'lib qoldizaa🤔 😌Ha, oyijon, kelinlariz ichida nomer 1 bo‘lay deb zo'r RETSEPTLAR KANALIGA ulanib olganmandaa Ovsinjon, bizga ham ilinmaysizmi😏 Mayli ssilkasini jo'natib qo'yaman, ulanib oling👇👇 https://t.me/pishiriqlar_salatlar_pazandalik