en
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Open in Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Channel 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 20 935 subscribers, ranking 3 784 in the Religion & Spirituality category and 3 841 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 20 935 subscribers.

According to the latest data from 27 June, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -554 over the last 30 days and by -31 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 12.28%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 8.99% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 2 575 views. Within the first day, a publication typically gains 1 885 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 20.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 28 June, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

20 935
Subscribers
-3124 hours
-1927 days
-55430 days
Posts Archive
VOY KELIIIN, borgan sari qo‘liz shirin bo'lib ketyaptimiii, avvallari bunaqa turli xil mazali taomlar tayyorlamasdiz.Tavba binoyidek pazanda bo'lib qoldizaa🤔 😌Ha, oyijon, kelinlariz ichida nomer 1 bo‘lay deb zo'r RETSEPTLAR KANALIGA ulanib olganmandaa Ovsinjon, bizga ham ilinmaysizmi😏 Mayli ssilkasini jo'natib qo'yaman, ulanib oling👇👇 https://t.me/pishiriqlar_salatlar_pazandalik

Иш ўз эгасининг қўлидан бошқасига ўтса, қиёматни кутаверинг... Кимнидир ишга олиш, бир инсонга иш бериб, ҳалол ризқ топишига имкон бериш ниҳоятда савобли иш. Аммо кимни ишга ёллаш керак? Бунда қайси мезонларга амал қилинади? Уламолар бунга Қуръони Каримдаги бир оятни келтирадилар. Тарихни эсласак, Шуайб алайҳиссаломнинг қизлари отасига Мусони ижарага олинг, ишга олинг деган гаплари оят ўлароқ келган. Ана шу оятга – Қасос сурасининг 20-оятига эътиборингизни қаратмоқчиман. «Қизлардан бири отасига айтди: «Отажон, агар ишчи ёллайдиган бўлсангиз, энг яхши ишчи – кучли ва омонатдор ишчидир», дедилар. Ҳар доим кимнидир ишга олишда ёки ишдан олишда мана шу иккита омилга қараш керак экан. Одам кучли бўлиши керак, омонатдор бўлиши керак, ишончли бўлиши керак. Қачонки мана шу икки сифат жам бўлса, ўша одам ўз ишининг эгаси бўлади, соҳасининг мутахассиси бўлади. Кучли деганимиз ишининг устаси, соҳасининг пешқадами дегани, амин деганимиз эса омонатдорлик, яъни ўша ишни садоқат билан қилишидир. Бундай одам кучини, билимини ёмонликка ишлатмайди, ҳунарини, тирикчилигини ҳаром пул топишга сарфламайди. Мана шу икки сифат жам бўлиши керак. Акс ҳолда дунёвий муаммо келиб чиқади. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг машҳур дуолари бор эди: «Аллоҳим, заиф омонатдордан паноҳ тилайман, хиёнаткор кучлидан паноҳ тилайман» дер эдилар. Баъзан шундай бўлиб қоладики, бир одам омонатдор бўлади, лекин заиф бўлади, қўрқоқ бўлади, ёки аксинча, ботир бўлади, қўрқмайдиган бўлади, лекин хоин бўлади, хиёнаткор бўлади. Юқоридаги икки сифатнинг жам бўлиши – ҳам омонатдор, ҳам ўз ишининг устаси бўлиши жуда ҳам нодир нарса. Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади: «Пайғамбар алайҳиссалом: «Бирортангиз бир иш қилса, Аллоҳ ўша ишни яхшилаб қилишингизни яхши кўради», деганлар. Бу нарса динимизда эҳсон даражаси дейилади. Ҳар бир ишни энг мукаммал ўринга қўйиб бажариш эҳсондир. Ҳадисларда эҳсон деб Роббингизни кўриб тургандек ибодат қилишингиз, агарчи сиз Роббингизни кўрмасангиз, Роббим мени кўриб турибди деб билишингиз экани айтилган. Ҳар бир ишда мана шу шиор бўлсагина унда камолот бўлади. Ҳар бир касб эгаси «Аллоҳ мени кўриб турибди, мен хиёнат қила олмайман, ишни ўз жойига қўйишим керак, қўлдан кетгунча бўлмаслиги керак» деб, садоқат билан, камолот билан ёндашиши керак. Хўш, агар бундай бўлмаса-чи? Пайғамбар алайҳиссалом: «Иш ўз эгасининг қўлидан бошқасига ўтса, қиёматни кутаверинг», деганлар. Мутахассис бўлмаган одам, «одам қилганини одам қилади» деб, ақли етмаган, қўлидан келмаган ишга уринаверса, бир соҳани билмайдиган, тушунмайдиган одамни шу соҳага раҳбар қилиб қўйилса, охири ёмон бўлар экан. Масалан, биров пиёз экди. Шу йили яхши сотди. Кейинги йили ҳамма пиёз экади, лекин ҳосил яхши бўлмайди. Кейинги йили эса пиёз яхши бўлмади деб, ҳеч ким пиёз экмайди. Бир одам четдан бир мол олиб келиб, савдо ташкил қилди. Унинг фойда қилаётганини кўриб, ҳамма ўзини шунга уради. Чунки ўзига берилган, ўзи яхши биладиган соҳадаги топганига қаноат ҳосил қила қолмайди. Кўпроқ пул топаман дейди, шу одам қилибди, мен қила олмайманми деб уринади-да, пулини ҳам, вақтини совуради, бировнинг тирикчилигини ҳам йўққа чиқаради.

НАФРАТ. Мен Келин булиб тушган хонадон Катта йул буйида жойлашган.Шунинг учун ичкари махалладаги кариндошлар, шахарга бир иш билан боришмокчи булишса, бизнинг хонадонга велосипедларини куйиб кетишар эди. Кайногам утган йили янги машина олдию, Тошкент йуналишида таксистлик килишни бошлади.Машиналари бизникида турар эди.Кайногамни хонадони кичик тор кучада жойлашган,машина кира олмайди. Тошкентдан бизга хар хил ширинликлар олиб келар эди.Кайнонам жудаям хурсанд эди.Углини хеч булмаса оиласини шу йул билан бокяпти-ку деб.. Биз 8 йилда фарзандлик булдик.Хужайиним билан бормаган жойимиз,куринмаган докторимиз колмади.Бир биримизга булган мухаббатимиз туфайли ажралишни хаёлимизга хам келтирмас эдик. Намозларимизда тинмай илтижо килиб Саккиз йил булганда Угил курдик.Болани операция килиб олишди.Кейин докторлар, мен бошка фарзанд кура олмаслигимни айтишди. Дарвоза олдида икки хоналик уй Кайнонамни уйи.Углимни шу ерга бешикка белаб куйиб, далага ишга чикиб кетдим. Кайнонам соат 6 ларда Углимни бешикдан ечиб олибди. Болам ярим соат уйнаб, кейин яна Кайнонам Кулида Ухлаб колибди. Далада уч соат ишлаб уйга келсам,бакир чакир, куни кушнилар ,хайрон булиб Овсинимга: ~ Опа нима булди? Тинчликми? Овсиним йиглаб: ~ Синглим жон синглим Акангизни кечиринг!Атайлаб килмаганларуу !деб йиглаяпти.Фалокатдааа... ~ Вой Опа нима булди? Нимага унака деяпсиз? Кани Акамлар?...Тинчликми?... ~ Акангиз, Бувим, хаммалари углингизни олиб шифохонага кетишибди. Менга телефон килишди. ~ Нима булди,Бувим огриб колдиларми? ~ ЙУК... сизни углингиз уйнаб ,машинани тагига кириб олган экан,акангиз билмай машинани юргизворибди.. ~ Вой нима ...Вой нимага ....Вой Дод.... Вой дод... вой болам ...Вой боламммм Шу пайт Шифохонадан ок латтага уралган боламни кутариб кириб келишди. ~ Вой доддддд, Вой болаааамммм, Зурга топган боламмм,кузимни оку кароси боламмм,Вой додддддд , Боламммм.. Неча йиллар кутган боламммм, Сен улгунча мен улсам булмасмиди.. Бувижон нима килиб куйдиз,мен энди нима киламан боламсиз...Сизга ишониб ташлаб кетгандимуууу,нимага бешикдан... ечдингизззз, Вой доддд... Болаааааммммм Кайтариб беринг мени Боламнииии... Акаааа мени тириклай улдирдизууу.. нимага карамайсиз...Нимагааа ...Вой Боламммм... Жоним Болам..Зурга топганиммм.. Кузимнинг оку кароси Боламммм.. Кайтариб беринг Боламниии.. Эшитяпсизми...Кайтариб беринг Боламммм... Сизчи.. ,сиз... ,сиз каерда эдиз..ааа..,нима турибсиз индамай... Ота.. булиб, Боламни топиб беринг....Вой дод Боламммм Кайтариб беринг Мени Боламниии.. Болам Мени боламни кайтариб бериларррр Вой дод болам боламни кайтариб берилар Кайтариларррр Боламмммм. Боламм Жон Боламмм Боламм. Сочларимни юлиб, узимни ерга отиб, додлаб йиглаб хушимдан кетиб колибман Хаттоки боламни менга курсатишмасдан кумиб келишди Акамни шунча кечирим сурашларига кулок солмадим. Мен улардан мен хаммадан Нафратланаман Узимни жонимга касд килмокчи булдим Мен Кечира олмайман зурга 8 йилда топган фарзандимдан бир сонияда ажралдим Эрим Ички ишлар ходими​​​​​​га Акамда хеч кандай Давойим йук деб ёзиб берди Акам машинасини сотиб юборди Бизникига келмай куйди Кайнонам узини айбдор хис килиб ,давленияси ошиб тушакка михланиб колди Мени эса Рухий касалликлар булимида даволатишди Мени яшашдан максадим йук Фарзандсиз булсанг эр хотин уртасидаги мухаббат хам сунар экан Эримдан ажрашдим Эрим уйланди Йил утмай фарзандли булишибди Буни эшитиб юрагимда каттик азобли санчик пайдо булди Нафасим бугзимга тикилди Куз олдим коронгулашди Бугун Тушимда Боламни курдим.. Ширин кулчасини узатиб Ойижон деяпти Яна Мен Бешик тебратиб Алла айтяпман Алла айтай жоним болам Аллаё Алла Ухлаб ором олгин боламоо Аллаё Алла Алла жоннинг рохатиёёё Аллааа Уйку кузнинг кувватиёёё Аллаа Сенсиз менга дунё тороо Алла Кел багримга босайинооо Алла Юрагимни парчасиёёё Алла Менга сенга Аллолар айтайинооо Алла Кутариб каттооолар килайинооо Аллааа Эртасига бутун махалла Шу ёш Аёлнинг Жанозасига йигилди. Хеч ким хеч качон фарзанд догида куймасин! Утганларни охирати обод болсин.

ҲАЁТИЙ ВОҚЕА Эрталабки соат 09-15 лар чамаси, Банкдан картадаги пулларни нақдга алмаштириш учун йўлга чиқдим. Негадир ўнг томондаги кўчадан юргим келди, ўғлимга, - болам ўнгга бурил шу йўлдан кетамиз, - Дада тўғридан қулайроқку. - Билмадим, негадир шу йўл билан юргим келди. Бир жойга келганда йўл бўйидаги скамейкада икки катта ёшдаги аёлларни қимтиниб ўлтиришганига кўзим тушди, бирининг қўлида паспорти бор эди. - Болам тўхтат машинани. Машинадан тушиб аёллар томон юрдим. Паспорт ушлаб олган аёл шошиб ўрнидан турдида мен томонга бемордек букчайган ҳолда юра бошлади. - Ассалому алайкум опажон, бу ерда нима қилиб ўлтирибсиз. - Болаларимга емиш қидириб чиқдим, ёнимдаги аёл эса қўшним бўладилар, мени етаклаб олиб юрибдилар. - Акамисиз ёки ука, қўлингиздан келса менга ёрдам беринг, мана паспортим сизда залогда турсин, карантиндан кейин қизларим билан уйингизда хизматкор бўлиб ишлаб бериб қарзимни узаман. Томоғимга бир нарса тиқилгандай бўлди, кузларим ёшга ғарқ бўлди, индамасдан машинамдаги сахийлардан келган пулдан 750 минг сўм қолган экан, пулдан 500 мингини беришни ва шу мискин онани кўнглини кўтармоқчи бўлдим. - Опажон болалардан нечта? - 3 та қизим бор, каттаси 16 га киради, диализга қатнаётгандим, бу ҳафта бора олмадим, дорини пулини рўзғорга ишлатиб қўйдик. Қўлимдаги 750 мингни опани қўлларига бердиму, - Опажон бу пуллар энди сизники, паспортингиз ҳам керак эмас, шу пулларни берганларни хаққига дуода бўлинг. Аёл эса бир қўлида паспортини менга узатганича, иккинчи қўлидаги пулни маҳкам кўксига босганича юм-юм йиғларди. - Уғлим шу опаларингни уйларига етказиб қўйгин. Ўзим эса ҳозиргина аёллардан бўшаган скамейкага ўлтирдимда, гўёки кўзларим кўр ва қулоқларим кардай бошимни хам қилиб тўйиб йиғлаб олдим. Аллоҳнинг меҳрибонлигини кўринглар. Шу мискин онахонни олдига йўналиш олишимни ўзи каттагина мўжиза эканини англадим. АЛХАМДУЛИЛЛАХ. Икром Мамадалиев

Гўзал тилаклар юраги гўзал инсонларга йўлланади. Бугун хам бутун гўзалликлар сизники бўлсин! Қалбингиз, руҳингиз гўзалликларг
Гўзал тилаклар юраги гўзал инсонларга йўлланади. Бугун хам бутун гўзалликлар сизники бўлсин! Қалбингиз, руҳингиз гўзалликларга бой бўлсин Азизлар!

#ИККИ_ДУНЁ_ИНСОНЛАРИ — Мендан узоқ туринг! Мен кетишим керак! — Қиз даҳшат ичида орқага тисланди. — Энди кеч! Еринг сени топг
#ИККИ_ДУНЁ_ИНСОНЛАРИ — Мендан узоқ туринг! Мен кетишим керак! — Қиз даҳшат ичида орқага тисланди. — Энди кеч! Еринг сени топганида, қаршисида "бегуноҳ" фариштани эмас, балки "хиёнаткор"ни кўради! — Эркак ваҳшийларча илжайиб, қизнинг устига отилди. — Қўйиб юборинг! Нима қиляпсиз?! — Қиз бор кучи билан қаршилик кўрсатди, аммо эркак унинг билакларидан чангаллади. Бир зумда қизнинг эгнидаги ипак кўйлак "чириллаб" йиртилди... Оппоқ елкалар очилиб, у даҳшатдан қичқириб юборди. —— Эркак қизнинг бўйнига лабларини босаркан, тепада фотоаппарат тугмаси тинимсиз босиларди... ХАММА КИДИРГАН ОША АСАР‼️

🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌷 Шанба тонгингиз хайрли бўлсин! ✨ АЛЛОҲим тонгингизни нурафшон, 🤲 Кўнглингизни хотиржам, ✨ Юзингизни ну
🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌷 Шанба тонгингиз хайрли бўлсин! ✨ АЛЛОҲим тонгингизни нурафшон, 🤲 Кўнглингизни хотиржам, ✨ Юзингизни нурли қилсин, 🤲 Қалб дунёингиздаги орзуларингиз, ✨ Ниятлариз ижобат бўлсин! 🤲 Танангизни саломатлик, ✨ Юзингизни эса табассум безаб турсин!! 🤲 Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!! 🤲 Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизларни!!!

Азизларим агар синовлар бўлмаганида, Аллохнинг хузурига қуруқ қўл билан борган бўлар эдик. Умри Азизларим синовларга сабрли, неъматларга шукрли бўлайлик...! ХАЙРЛИ ТУН...!!! Тунингиз осуда ва сокинликда ўтсин, яхши дам олинг. Иншааллох яна тонгда гойибона учрашгунча хайр. Аллохга омонатсиз Яхшиларим...!🤲🤲

🔥 OʻTKINCHI DUNYO 🔥 asari ham sotuvda! Hikoya narxi endi 15.000 soʻm. Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 234 qismdan iborat TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!! Murojaat uchun @A_lixan ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Oʻtkinchi_dunyo #No_15 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Ойинг мени боламни уйдан олиб чиқиб кетган, шу уйда овсинлар билан муроса қила олмай, дадасига уй олдириб чиқиб кетишган, сенлар у пайтда кичкина қизлар эдинг. Малоҳат ўтмиш хотираларини эслаб, кўзлари ёшланди. —Бувижон, балки сиз билан яшаганимизда, опам хам бундай қилиб юрмасди. Дадам хам уйга келгани безор, ойим кўзини очирмайди. Пул, пул. Дарди пул, бизни хам мактабга юборишмайди, анави ўғли эса бир тийин пул топмайди, бизни топганни ишлатиб юради. —Биламан қизим. Аканг бетарбия бўлиб катта бўлди. Ўғлим бечорани шўри бўлди бу бола. —Буви, нега хеч хам бизникига бормайсиз? Биз хам қочиб келсак, кела оламиз. Бошқа пайт юборишмайди —Янги кўчиб чиққан вақтлари эди. Мен бир-икки уйларинга борганман. Ойинг хеч хушламас эди, дадам олиб берган уй деб, кесатиқ гап қиларди. Бир куни борсам. —Мен ишлик одамман, ха деб бировни уйига келаверманг, мен бекорчи бўлсам экан, сиз билан лаққиллаб ўтиргани. Ўғлингиз тузук пул топмайди, топса экан ёнингизга овқат қўйгани Шу гапидан кейин, мана неча йилки остона хатлаб бормаганман. Даданг ўзи келиб туради, базида. Даданг хам онангни йўлига кириб кетган, онам борми йўқми иши йўқ. Малоҳат ўйчанг гапирди. —Бувижон, дадамдан хафа бўлманг, дадам хам тузук кун кўрмайди у уйда. Акам билан ойим одам ўрнида кўрмайди. Муниса хам, йиғлаб юборди. 💫💫💫💫 —Ойи, мана ўз бошимча, ўз билганини қиладиган қизингиз. Муслим, Мунирани сочидан судраб Латофатни оёқлари остига ташлади. —Жуванимарк, қай гўрларда юргандинг... Латофат, Мунирани юзига тарсаки тушурди —Ойижон, жон ойижон мени у кишига берманг. Нима десангиз ҳаммасини қиламан, илтимос мени улардан қутқаринг Мунира, Латофатни оёғидан махкам қучоқлаб йиғлади. —Энди сени ит хам искамайди, неча кундан буён уйда йўқсан, нечтасини тагига кирдинг ўзинг биласан. Латофат, оёғини тортиб олди. —Асло, асло менга тухмат қилманг, мен покман Мунира ерга ўтирганча тиззасини қучоқлаб йиғлади

#Oʻtkinchi_dunyo #No_14 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Қўрқманг, сизни билишгани йўқ. Азиз тинчлантирмоқчи бўлди —Топиб олишади. Энди нима қиламан, бу ердан кетишим керак. Мунира хонани айланди. —Сиз кўчага чиқмай ўтириб турасиз, мен бир йўлини қиламан. —Улар яхши одамлар эмас, ўзингизни ғалвага тиқманг. —Мен сизга ёрдам бераман. Сизни тунда бу ердан олиб кетамиз. Хозир хар қадамимни кузатишлари мумкин, мен хозир кетишим керак. Кўзларидан ёш тинмай оқаётган Мунирага қаради. —Сизни ўшаларга бериб қўймайман. Сиз қўрқманг. —Рахмат сизга... Мунира зўрға гапирди. 💫💫💫💫 —Манабу пулни олинг, мен айтган манзилга мен айтган вақтда борасиз. Бир одам чиқади машинага, мени айтган манзилга элтиб берасиз. Фақат хеч ким сезмаслиги керак. Азиз, таксистга пул узатди. —Бўлди, сиз айтгандек бўлади. Лекин озроқ қўшиб берасиз.. —Бўлди ака. Иш битса яна пул бераман. Азиз ишни пишитиб, кетди. Кеч бўлганда, таксист айтилган манзилга борди. Мунира секин машинага ўтириб кетди. Машина айтилган манзилга етиб бориб, эшик очилди. —Нихоят... Мунира, Муслимни овозидан қўрқиб кетди. —Акажон мени қутқаринг... Мунира Муслимни бўйнига осилиб йиғлай бошлади. —Мени шарманда қилдинг. Сал қолса сени деб ўлиб кетардим.. Муслим, Мунирани силтаб ташлади. —Чиқаринглар машинага... Жама бақирди. —Йўқ, йўқ кетишни хохламайман .... Мунира ўзини орқага олди. —Қаёққа хам қочардинг... Тимур, шарт судраб машинага тиқиб, хайдаб кетишди. 💫💫💫💫 —Бувижон, ойим опамни мажбурлаб эрга бермоқчи. Келганимдан буён айтаман деб, сизга қандай айтишни билмай юргандим. —Бу ойинг хеч қачон одам бўлмайди қизим. Мунира хозир қаерда? —Опамни қочириб юбордим... Муниса ерга қаради —Нима? Малоҳат, ирғиб ўрнидан турди —Мажбур бўлдим буви. —Даданг йўқ, хамманг билганингни қиладиган бўлиб кетишдингми? Қиз бола нарса, қаерда юрибди экан? Дадангни хабари борми? —Йўқ, дадам билан бизни гаплаштирмайди. Ўзи гаплашиб, ўзи ишни хал қилади.

#Oʻtkinchi_dunyo #No_13 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Шу йигитни кузат ва сездириб қўйма. Бунда бир гап бор Жама машинадан тушгач, йигитлардан бирига қаради. —Мен хам сездим. Негадир ғалати тутди ўзини. Муслим, гапга қўшилди —Демак, мен машина ортидан кетдим, сизлар билан хабарлашамиз. Тимур Азизни машинаси ортидан, таксига ўтириб кетди. 💫💫💫💫 —Ассалому алайкум. Азиз Хилолани уйига кириб келди. —Вой укам келибди. Ваалайкум ассалом. Хилола Азизни қучди. —Опа, Мунира қаерда? Азиз атрофга қаради —Ишда, хозир чиқиб қолади. Тинчликми? Хилола жилмайди —У қизни қидириб юришибди. Гаплашиб олишим керак. —Шошма ким қидиради? —Тўйидан қочган экан. Куёвни одамлари қидиряпти. Азиз, асабий гапирди —Шошма, улар сени изингдан келган бўлиши хам мумкин. Мен қўшнига қўнғироқ қилай, чиқмай турсин. Хилола тезда қўлига телефонини олди. —Шу хаёлимга келмаганини қаранг... Азиз ўйланиб қолди, секин бориб дарвозадан ташқарига қаради. —Бегона машина йўқ. Хилолага гапирди. —Майли, эхтиёт бўлган яхши. Қўшни билан гаплашиб, телефонни ўчирди —Эшитдим, хаммасини айтиб берди. Қўлимдан келсаю, ўзим ёрдам берсам, жуда яхши қиз экан. Хилола, Мунирани ўйлаб ичи ачишди. —Энди қандай чиқиб олади? —Орқа, махаллада кичик эшик бор. Ўша тарафдан олиб чиқаман, сен шу ерда ўтириб тур. Хилола орқа эшик томонга ўтиб кетди. 💫💫💫💫 —Бир уйга кириб кетди. Хали чиқмади, таксини узоққа қўйиб, ўзим пиёда келдим. Тимур Жамага қўнғироқ қилди. —Кўздан қочирма, бирор янгилик бўлса, тез хабар бер. —Албатта, сизлар хам менга қараб ўтирмай, қидиришга тушинглар, кеч бўляпти. Эртага тўй. —Излаяпмиз, камераларни хам кўздан кечирдик. Хеч бирида йўқ. Жама, ердаги тошни асабий тепди. —Майли хабарлашамиз... Тимур, телефонни ўчирди. 💫💫💫💫 —Ассалому алайкум. Мунира, Азизни кўриб салом берди —Ваалайкум ассалом яхшимисиз? Азиз, Мунирани олдига келди. —Гаплашиб олайлик. Секингина гапирди —Тинчликми? Мунира Азизга қаради —Тинчлик эмас. Қани юринг. Азиз ичкарига бошлади. —Хуллас, сизни қидиришяпти. —Ким? Мунира сабчиб ўрнидан турди —Куёв боладан қочган экансиз... —Илтимос, мени бу ердалигимни айтманг. Мунира йиғлаб юборди 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

.

OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar
OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бутун танасига минглаб игналар санчилган-дек булди. Гандираклаганча урнидан турди. Кушни хона эшигини очди. Ха, у адашмаган эди Кузлари мастликдан кизариб кетган Зохид бир кулида кадах, иккинчи кули билан елкалари очик, бехаеларча кийинган бир аелни кучокла-ган, унинг буйни, билакларига лаб босарди. Эшик очилганини куриб ширакайф кузларини Гулширинга кадади. Бир муддат карахт турди-ю, бирдан кузлари катта - катта очилиб кетди. - Гул...Гулширин...Сен? Сен нима киляпсан бу ерда? Гулширин жавоб бермади. Оркасига бурилиб, югуриб кетди. Хамма узи билан узи овора, куз-ларидан еш окканча югуриб ташкарига чиккан аелга хеч ким эьтибор бемади. Гулширин эса шахар кучаларида тинмай югурар, оеклари ка-ерга бошлаетганини узи билмасди... ....Мана, у минглаб шуьла орасида узининг бахт шуьласини излаб юрибди. Сон-саноксиз шуьла-ларнинг уз сохиблари бор. Гулширин эса хамон уз шуьласи ортидан югуради. Мана, нихоят бир манзилга етиб келди. Осмонга буй чузган каср оппок марвариддан курилган эмиш. Устидаги либос эса нурдан яралган эмиш. Кимдир унинг кулидан тутиб каср туридаги марварид тахт то-мон етаклабди. Гулширин енига караб кулидан тутган онаси эканини курибди. - Кизим, сен уз бахтинг шуьласини узок изла-динг. Нихоят, унга етишдинг. Бахтинг муборак булсин, уни авайлаб-асра! - онаси шудай деб Гулшириннинг бошига шуьладан ясалган тош кийдирибди. - Мен бахтлиман! Нихоят, уз бахт шуьламни топ-дим! Жуда хам бахтлиман! - дермиш Гулширин. - "Бахтлиман! Бахтлиман!" - уз овозидан узи уй-гониб кетди. - Албатта бахтлисиз, ахир, шундок ширин чака-локнинг онасисиз, - хамшира аел йургакдаги чакалокни бахрига берди. Гулширин чакалокка куксини тутди. Мик-мик эмаетган чакалок гуе уни яхши танийдигандек митти кузчалари би- лан бокарди. - Хуш келибсан хонадонимизга, болажоним! Сен даданг ва менинг бахтимизсан! Ташкаридан "Гулширин!" деган овоз эшитил-ди. Гулширин кулида боласини кутариб дераза-дан каради. Чакираетган эри экан. - Кани, менгаям курсат! Кимга ухшайди! - Худди узингизга ухшайди! - жилмайди Гулши-рин. Сунг суради: - Болалар нима килишяпти? - Кичкинтойимизни кутишяпти. Кийимларингиз-ни олиб келдим, була колинглар энди. - Намунча шошкалоксиз, - кулди Гулширин, сунг кушиб куйди: - Биз тезда тайер буламиз. Тугрукхонадан чикишини эри бир байрам каби уюштирибди. Гуллар, аттиргул баргларидан бе-затилган йулак. - Бахтли аел экансиз, - деди уни кузатаетган хамшира аел. - Ха, - бахтлиман! Хаммага шундай бахт насиб этсин! - жилмайди Гулширин. Машина шахар кучаларидан елдек учиб бора- рди. - Чакалокнинг исини яхши кураман. Менга шун-дай бахт ато этганинг учун сенга рахмат! - эри энтикиб кетди. - Бу бахтни биз бир-биримизга бердик. Энди шу бахтимизни асрашимиз керак. Машина светофор чирогида тухтади. Гулширин машина ойнасидан ташкарига бокди. Одамлар каергадир шошади. Анави аел углини етаклаб кетяпти. Мана бу ешлар эса севишган-лар булса керак. Анави одам...кийимлари кир-чир, соколлари усиб кетган бир эркак арок ши-шасини кучоклаганча утган-кетганга нимадир дер, йуловчилар унга ижирганиб карашарди. Гулширин уни таниди. Дайди киефасидаги бу эркак Зохид эди. - Кимга бунча тикилиб колдинг? Бирор таниши-нгни куриб колдингми, жоним? - суради Даврон хотинидан. - Йук, йук, шунчаки одамларга караб колибман, - Гулширин эрига тикилди. - Дадаси, сизга бир гапни айтиб куйишим керак: сиз менга, фарзан-дларимизга кераксиз! Даврон жилмайди. Суюкли рафикаси ва улар-нинг мухаббати меваси булмиш чакалокни уй-га - бахт тула хонадонга тезрок етказиш учун машинасини елдирди. Гулширин куксини тулд-ириб нафас олди. У уз бахтини топганига ишон-чи комил эди. ТАМОМ. МУАЛЛИФ. Дилфуза Зарипова ОҚҚА ZVEZDA VOSTOKA КЎЧИРДИ Эьтиборингиз ун ташаккурлар.

- Келинжон-он, уйга кайти-инг, - зориллади Хо-лида хола унинг ортидан. - Кайтинг, уйимизни файзга тулдири-инг... - Гулширин, ойимнинг гапларини эшитдинг-а?! Келсанг, бу уйнинг бекаси узинг буласан. Бола-ларим хам отасиз усишмайди. Ахир, уларни ел-гиз устириш осон эмас. Эркак кишининг елка-сига суянишинг керак, - Гулширинни кузатишга чиккан Зохид зур бериб уни сузларига ишонти-ришга уринарди. Гулшириннинг томогига нима-дир кадалиб колгандек булди. - Нима дейсан, Гулширин? Уйга кайтасанми? - Мен...уйлаб куришим керак. Уйлашим керак... нафаси сикилиб бораетган Гулширин бу ердан тезрок кетгиси келарди... - Мана бу пулга ойингизга дори олиб беринг, - у сумкасидан бир даста пул олиб Зохиднинг ку-лига тутказди. Сунг шитоб билан юриб кетди. Келаетганида осмон юзини булут коплай бош-лаган эди, кучага чикканида шаррос емгир куя-етганди. Унинг юзларини куз ешлари юваяпти-ми еки емгирми, буни Гулшириннинг узи хам билмасди.. Уша тунда кузига уйку келмади. На болалари-нинг эркаланиши, накулгуси кунглига таскин беролди. Дам Давроннинг, дам Зохиднинг суз-лари кулоги остида эшитилгандай буларди: "Умидлантирадиган бир суз айтсангиз бир умр кутишга розиман..." "Хаетимизни кайтадан бош-лайлик. Болалар отаси билан усиши керак..." Тонгга якин кузлари кизариб кетган Гулширин бир карорга келганди. Ха, Даврон Давронуни каттик севади. Аммо у болаларининг отаси эмас. Унга турмушга чикса, чин оталик кила оладими? Бир кун келиб Сарварни еки Мадина-ни жеркиса, Гулширин бунга кандай чидайди? Ха, Зохид уни хурлади. Аммо...аммо у болала-рининг отаси. Хаетда каттик адашди, бунинг жазосини хам олди. Унинг килмишларини ке- чириш мумкин эмас. Лекин Гулширин унга унга охирги марта имкон беради. Гунохларини ювиб тугри йулга тушиб олиши учун имкон беради. "Мени кечиринг, Даврон ака! - пичирлади лаб-лари. - Севгингизни кадрлайман. Аммо болала-рим уз отаси билан усиши керак деган карорга келдим. Сиз хам бир кун пешонангизга битган жуфтингизни учратасиз. Зохид акадан кунглим колган, лекин у яхшими, емонми, болаларимни-нг отаси. Аел кисмати шундай экан, Даврон ака. Болалари учун хар нарсага рози булади. Оналар бу дунеда болалари учун яшайди. Фар-зандининг кузида еш курмаслик учун хиенатни кечиришга хам тайер. Мени кечиринг...Асалга чин оналик киладиган аел сизга ер булсин...." Шундай уйладию, аммо юрагидан бир нима узилиб тушгандай булди. Даврон билан кайта учрашганидан буен унга каттик богланиб кол-ган экан. Буни энди - ундан бир умрга айрили-шини англаганида хис килди. "Нахотки севиб колган булсам? - пичирлади лаблари. Нахотки?" Бармоклари беихтиер Давроннинг ракамла-рини терди: - Даврон ака, бугун тушлик пайтида сизни "Кун-гил" ресторанида кутаман. Сизга бугун жавоби-мни айтишим кераклиги эсингиздами? - Ха, албатта, Даврон Гулшириннинг тонг сахар-дан кунгирок килганидан ажабланди. - Йигладингизми, Гулшири? Нима булди? - Йук, йиглаганим йук, бир оз шамоллабман ше-килли. Сизни тушлик пайти кутаман, - Гулширин шундай дедию, йиглаетганини сездириб куйма-слик учун гушакни босиб куйди. Сунг юзини ес-тикка ботириб туйиб-туйиб йиглади... Ресторан гавжум эди. Шовкин-сурон залда Давронга охирги карорини айтолмайди. Офи-циант киздан алохида хонада жой килишини суради. Даврон билан куришишига хали вакт бор. Гулширин шарбат ичиб, уни кута бошлади. Кушни хона девори юпкагина фанер тахта би-лан тусилгани учун у екдан чикаетган овозлар бемалол эшитиларди. Эркак киши ва аелнинг хиринглаши, "улдим-куйдим" килиб буса олиш-ларигача эшитилиб турарди. Уларнинг бехае гап - сузларидан эр-хотин эмас, кучада топиш-ган хушторлар экани аник. Гулширин уларни курмаса-да, гижинди: "Уйда хотини, болалари "дадам тушликка келса бирга овкатланамиз" деб кутиб утиришгандир..." Шу пайт эркакнинг овози эшитилди: - Бил-ласанми...мени хот-тиним... бу шахардаги энг зур тадбиркор. Унинг пули ку-упп...Мана бу пулниям..у берган. Бу пулга икковимиз маишат киламиз. Гулширинга эркакнинг овози таниш туйилди. Ха, у бу овозни яхши танийди. Гулгиринга илк севги сузларини айтган хам, унга "Сендан кеч-дим!" деган хам ана шу овоз сохиби. "Кайт, хае-тимизни кайтадан бошлаймиз" деган хам шу одам.

🔥КУНДОШЛИ УЙ 🔥 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥КУНДОШЛИ УЙ 🔥 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Баҳорни қор билан кутганлар борми ...

​​ОЧИЛ ДАСТУРХОН... Шаҳардан қишлоққа келин тушди. Орадан бир ой ўтиб, дугоналари келинпошшани йўқлаб келмоқчи бўлдилар. Йўлда бора туриб у ҳақда гап кетди. Шундоқ илмли қиз қишлоққа увол бўлдида деди биттаси ачиниб. Ҳа биз тўрт йил ўқиб битта инглиз тилини зўрга ўргандик у бўлса тўрт бештасини қойил қилиб ташладия. Домлалар институтда олиб қолмоқчи ҳам бўлишдия. У бўлса, севгининг кўзи кўр бўлар эканда қишлоқига эрга тегиб кетди. Қишлоқда нима қилаяпди экан билдиларингми деди бири. Ойисини айтишича мактабда иш йўғакан, аммо куёв бўлмиш ҳар ҳафта сут, қатиқ, сарёғ, асал, тухумгача ташлаб кетаркан. Менимча эри билан фермерлик қилаяпти шекилли. Энди молларни тилини ўрганаётгандирда, ахир у тил жиннисику дейишди кулиб. Эссиз шунча ўрганган тиллари бари савил қобдида. Сигир соғиб, таппи ясаб, қўй боқиб юргандирда. Улар келинпошшаникига келиб, ҳангу манг бўлиб қолдилар. Дугоналарини товуқхонаданми, молхонаданми чиқиб келса керак деб ўйлашган эди. Аксинча, келинпошша бир уйда тўрт беш болага чет тилидан дарс бераётган экан. Келинпошшани қайнонаси уларни уйга таклиф қилди. Ўрисчани ўрганувчи болалар ҳозиргина кетишди, ҳозиргилари немисчага келишди. Малайзияга ишлагани кетмоқчи бўлган йигитлар ҳам бор, уларга малай тилини ўргатади. Барака топкур келиним. Туманимизда учта ишбилармон япон боракан, уларга ўзбек тилини ўргатади, келинимни бош қашишга вақти йўқ. Ҳовлимиз институтга айланиб қолган қизларим... Биз бўлсак уни фермерлик қиляпти деб юрибмиз, опоқи. Фермердан қолишадиган жойимиз йўқда айланайлар, кулди қайнона, товуқ боқмаймиз, лекин тухумимиз тайин, бузоғимиз йўқ, бироқ сут қатиқ, қаймоқ узилмайди. Келинимиз, барака топкур тил ўргатганига болалардан пул олмайди, кимни ҳонадонида қанақа имконияти бўлса шунга кўнаверади. Қассоб гўштдан, асаларичи асалдан, деҳқон деҳқончилигидан дегандек... Бу келин эмас очил дастурхон деди қайнона. Ҳаммалари яйраб кулишди.